БУГУН УСТОЗ ШОИРИМИЗ УЛМАСБЕК САМАРКАНДИЙНИ ТУГИЛГАН КУНЛАРИ ЭКАН.
ШОИРИМИЗНИ УЗИМ НОМИМДАН ВА МИНГЛАБ АЬЗОЛАРИГА ЭГА " ИЖОД ГУЛШАНИ" ГУРУХИ НОМИДАН ТАВАЛЛУД АЁМЛАРИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМАН.
СОГЛИК УЗОК УМР ИЖОДИЙ ЮТУКЛАР ТИЛАЙМАН.
СИЗДА САМИМИЙЛИК ВА ОДДИЙЛИК БОР МАНА ШУ НАРСАЛАР СИЗНИ ТАРК ЕТМАСИН.
БИЗ СИЗНИ ВА ИЖОДИНГИЗНИ ХУРМАТ КИЛАМИЗ.
Азиз Устозим, таваллуд кунингиз билан. Энди билдим, кечиккан бўлсам узр. Лекин яхши тилакларни кечи бўлмайди, деган ўйдаман:
Борингизга шукр Устозим сизни,
Қанчалар ардоғда сақлайсиз бизни,
Аямайсиз сира бир ширин сўзни,
Сиз туғилган кунга эҳтиромим бор.
Гарчи арзимаймиз, жуда бўш қалам,
Ёқмасин дейсиз-да бизни алам,
Шогирдлар сафида борманми мен ҳам?
Сизни берган Робга шукрларим бор.
Ширин забон сўзлар шиордир сизга,
Танқидни раво кўрмайсиз бизга,
Ҳалқим таъзим қилар талантингизга,
Муносиб бўлмасам узрларим бор.
Вақтингизни олдим тайинсиз мисра,
Сатрлар мазмунсиз, ранглари ҳира,
Лекин койимайсиз нўноқни сира,
Сиздек буюк қалбга таъзимларим бор.
Сизни дунёларга келтирган она,
Энг баҳтли онадир, сизга парвона,
Сиз туғилган юртдир, ажиб кошона,
Онангизга айтар раҳматларим бор.
Самарқанд юртида қуёшдек кулинг,
Ижод осмонининг юлдузи бўлинг,
Шеърият мулкида ой каби тўлинг,
Сиз туғилган кунга эҳтиромим бор.
Борингизга шукр Устозим, сизни...
Ҳурмат ва эҳтиром билан Санобар Юсупова.
24.11.2023 йил.
УСТОЗИМГА
Самарқандда юлдуздай порлаб,
Кўнгилларни хушлаб сўз билан,
Тинмагайсиз кечаю кундуз
Ҳаққа боқиб теран кўз билан.
Таратгайсиз илму маърифат,
Диллар ташна ёғдуйингизга.
Қалбингизда зўр эзгу даъват,
Эл эргашсин орзуйингизга.
Ашъорингиз қувнатар кўзни
Ёғду янглиғ, марварид янглиғ.
Камтарона тутасиз ўзни,
Бўлсин умр йўлингиз ёруғ.
Шогирд бўлиб, дўст бўлиб ҳар дам,
Ёнингизда бўлай елкадош.
Мудом шараф-шонлар ёғилсин,
Кўзингизда порласин қуёш.
Эл дардини куйлаб, мадҳ этиб,
Халққа ҳамдам шоир бўлинг сиз.
Ушалганда жами тилаклар
Халқ ичида адил юринг сиз .
✍Санжарбек Сафаров.
Тарқалмоқда яна ўша бедаво дард,
Бу хавотир Ер юзини тутди ваҳми.
Банда ожиз, Яратганнинг ўзи жўмард,
Келсин ўша юрт аҳлига худо раҳми.
Не балолар ўтказмади бошдан олам,
Не заҳматлар чекмади бу башар аҳли.
Ёзганларим шеър эмасдир, менинг нолам,
Бу ҳам синов, ё худонинг битта қаҳри!
Бергувчи ҳам, олгувчи ҳам ўзидир Ҳақ,
Нечун бунда эл кўнглини бузиб қолсин?!
Дард уруғи урчимасин бизга бевақт,
Буюк Хитой деворлари тўсиб қолсин!!!
Ўлмасбек Самарқандий
@Samarqandiy77
Мен Ишқ билан шартнома туздим,
Битимим бор менинг, Бахт билан.
Ҳижрон сен-ла ваъдамни буздим,
Энди Ҳақдан ажрингни тилан.
Бугун шундоқ замоннинг зайли,
Йиқилганлар тўймас курашга.
Етмас балки давлатим, майли,
Саодат бер, бўлиб тўлашга.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
ЁМҒИРЛАР
Сени эслатади ёмғирлар такрор,
Томчилар кўздаги ёшингдай худди.
Сенингсиз ёмғирлар ёғди неча бор,
Сенсиз ҳаётимдан қанча куз ўтди.
Ўртамизда қолди жавобсиз савол,
Биз ҳам осмон бўлиб йиғлаймиз, наҳот.
Битта ёмғирпўшга сиғардик аввал,
Энди дунёларга сиғмаймиз, наҳот.
Ёмғирда танишдик, ишқнинг қучоғи,
Бизга қуёш мисол кулиб боққанди.
Эсингда бордир-а, кеч кузак чоғи,
Тўйимиз куни ҳам ёмғир ёққанди...
Ёмғирлар қалбимга бўлсин деб ҳадя,
Сени кутгандайин кутаман энди.
Кўздаги ёшимни кўрмасин дея,
Юзимни ёмғирга тутаман энди.
Сенсизлик азобдир, сенсизлик оғир,
Кўзларим ўнгида тураверасан.
Хонам ойнасини чертганда ёмғир,
Худди сен келгандай бўлаверасан.
Бормоқда умримнинг тугаб бардоши,
Таним кўтаролмас кўнглим юкини.
Юзларимга тушса кўзларинг ёши.
Қанийди, ёмғирлар ёғса ҳар куни.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
🎤 Тонгги тарона
"ЎҒИЛ БОЛА"
Абдулҳай Каримов ижросида.
Умид билан ўғил ўстираётган ота - оналаримизни бугунги "Ўғил фарзандлар куни" билан табриклайман!
@Samarqandiy77
ЯНГИ ТОНГ
Отди яна янги тонг,
Гўзал бир кун бошланди.
Умр йўллари узра,
Янги қадам ташланди.
Бу кун чиройли бир кун,
Ҳаётингиз нақшидир.
Аслида Аллоҳ берган,
Ҳар бир куни яхшидир!
Яна бир тонг ёзилар,
Умримиз китобидан.
Йигирма икки кун ўтди,
Ноябр ҳисобидан.
Бугун кимнидир тўйи,
Кўтарар бахт жомини.
Кимдир нишонлар бугун,
Таваллуд айёмини!
Кимдир Ватан ишқида,
Ватан ичра минг ёнар.
Кимдир эса, ризқ териб,
Мусофирда уйғонар.
Қайда бўлманг, ким бўлманг,
Илинай ширин сўзни.
Ўзингизга билдирмай,
Яхши кўраман сизни!
Қалбингизда яшайман,
Кўнглингизда бор изим.
Худо берган яна бир,
Тонг муборак азизим!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЯНГИ ТОНГИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Самимият ила:
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
🎤 Тонгги тарона
⚡Бугун Халқаро саломлашиш куни экан.
Дунё тилларида айтилган дунёнинг энг машҳур саломлари!
@Samarqandiy77
... Бугун ҳам охирлаб қолди...
Яратган Роббим эрта тонгдан-оқ салкам 8 миллиард бандасига БУГУН ни туҳфа этди ва унга ўзи истагандек жило берди.
Азизим, интиҳо топаётган кундан асло нолиманг! Зотан, бу Яратганга шак келтирмоқ билан баробардир.
Шукур қилинг! Кўнгилга таскин бергувчи биргина жумла билан БУГУН ни кузатиб қўйинг.
ЭРТАГА ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ!
Тунингиз осуда ўтсин қадрдоним!
@Samarqandiy77
Беш кунда юз йил умр кўрганимиз ғалати,
Югурик ер устида турганимиз ғалати.
Борар манзил - охират, ҳаммамизда йўл битта,
Тағин яна йўл сўраб юрганимиз ғалати.
Умр икки қош ичи, тонг отмоғи даргумон,
Тонг отса, шомга етиб кун ботмоғи даргумон,
Тонгда кўз очиб яна, уйғотмоғи даргумон,
Эрта ҳақда хаёллар сурганимиз ғалати.
Қадрдоним, Роббим Сизга эртангги тонгни кўрмоқни ҳам насиб этсин!
Тунингиз осуда ўтсин !
ХАЙРЛИ ТУН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Камоли эҳтиром ила:
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
💥 Бугун 19 июль, янги дўстлар куни нишонланмоқда!
Тургувчи ҳар онимда,
Яхши куним жонимда,
Ёмон кунда ёнимда,
Бўлгувчи дўст топиб бер!
Англагувчи сўзимни,
Ўнг қилгувчи кўзимни,
Шеъримни-мас, ўзимни,
Суйгувчи дўст топиб бер!
Бошлаб кўнглин тўрига,
Кузатса ишқ йўлига,
Қадримни қалб қўрига,
Қўйгувчи дўст топиб бер!
Хатолардан бохабар,
Кўрса кўзимдан аввал,
Ёнсам, ўзимдан аввал,
Куйгувчи дўст топиб бер!
Қолдирмасин туҳматга,
Етакласин раҳматга,
Ҳар ишимни ҳикматга,
Йўйгувчи дўст топиб бер!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Tavallud ayyomingiz muborak!
Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi aʼzosi, Xalq ta'limi a'lochisi, shoir Oʻlmasbek Samarqanddiy tavallud topgan kun!
Tavvalud ayyomingiz muborak boʻlsin! Narpay tuman madaniyat boʻlimi barcha xodimlari nomidan tabriklaymiz, sizga uzoq Umr, baxt saodat tilaymiz.
Hurmat bilan: Narpay tuman madaniyat boʻlimi jamoasi.
#Жума_муборак
Бугуннинг тонгги ҳам мунаввар отди,
Бомдодда бош уриб тилайлик тилак.
Бугун қалбингизни иймон уйғотди,
Эй дўсти солиҳим Жума муборак!
Қай умматда бордир, неки эҳтиёж,
Ё Аллоҳ десину, кўтарсин билак.
Дўстим, биродарим, қалб кўзингни оч,
Эй дўсти солиҳим Жума муборак!
Яратган истади - уйғондик яна,
Тириклик тафтидан урар бу юрак.
Бугун мўмин учун базму - тантана,
Эй дўсти солиҳим Жума муборак!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Умримнинг ҳар лаҳзаси ёдда,
Гоҳ пиёда, гоҳида отда,
Ҳаммасини қолдириб ортда,
Яна бир ёш улғайдим бугун.
Ёшлигимдан кетдим кўп йироқ,
Тушди эй воҳ кўнглимга фироқ,
Юзда ажин, сочларимда оқ,
Яна бир ёш улғайдим бугун.
Кунлар сарғиш олаётир тус,
Таърифига тополмайман сўз,
Хуш келибсан қирқ олтинчи куз,
Яна бир ёш улғайдим бугун.
Бошинг тик тут, кўкрагингни кер,
Қўй, одамлар нима деса дер,
Қутла мени муҳаббатим ШЕЪР,
Яна бир ёш улғайдим бугун.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Адашгувчи, хатокор, мен ожиз бир бандаман,
Ўзингдан ўзгаларга қойиллигим кечир Ҳақ!
Асли ўзингсан, буюк муҳаббатга лойиғим,
Бандангга қўйган ишқу-мойиллигим кечир, Ҳақ!
Ўлмасбек Самарқандий сўзи.
Абдуллоҳ ижросида.
@Samarqandiy77
Сарғиш япроқларнинг иси келмоқда,
Осмонни эгаллар сиёҳранг абр.
Жонимга ёққувчи сабо елмоқда,
Тонгларинг бир гўзал ноябр!
Ассалому алайкум !
Ноябрнинг яна бир пайшанба тонги муборак бўлсин !
@Samarqandiy77
#Tabrik
"Мутойиба" ҳажвий кўрсатуви муаллифи Фазлиддин Болиқуловга!
Толеъйингиз улуғ бўлсин Фазлиддинхон,
Юрагингиз ўтлиғ бўлсин,
Фазлиддинхон.
Яна бир ёш улғайибсиз, юзга киринг,
Таваллуд кун қутлуғ бўлсин, Фазлиддинхон!
Сизга мухлис одамлар бор, бир тоифа,
Фанатлардир ёки ошкор, ё ғойибо,
Умрингиздан аримасин "Мутойиба",
Таваллуд кун қутлуғ бўлсин, Фазлиддинхон!
Сизга муштоқ санъат ичра ёруғ йўллар,
Очилсин бир табассумдан баҳру - диллар,
Ёнингизда турсин Беҳзод, Жўрақуллар,
Таваллуд кун қутлуғ бўлсин, Фазлиддинхон!
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
Ҳамиша яхшилар ардоғида яшаш бахти насиб этсин!
Ҳурмат билан: Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Ꮻᴄʍᴏндᴀн иɜᴧᴀйʍи иɜᴧᴀᴩинᴦ,
Яɯᴀйᴄᴀн нᴀ ᴇᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ.
Ꮶᴇᴧяᴨᴛи биᴩ хуɯбўй иᴄᴧᴀᴩинᴦ,
Ꮇᴀнɜиᴧинᴦ қᴀᴇᴩдᴀ, ʍуҳᴀббᴀᴛ?!
Эҳᴄᴏнᴧᴀᴩ қиᴧᴀйʍи бᴏᴩиʍни,
Ҳиᴧқᴀᴛинᴦ хᴀйᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ.
Ꭲинᴦᴧᴀᴦин қᴀᴧбдᴀᴦи ɜᴏᴩиʍни,
Ꮇᴀнɜиᴧинᴦ қᴀᴇᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ?!
Ꮲᴀɸᴛᴏᴩинᴦ ўхɯᴀʍᴀᴄ ᴏддийᴦᴀ,
Ꮯийᴩᴀᴛинᴦ ᴄᴀйᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ.
Ꮾᴏɯ ᴏᴧиб ᴋᴇᴛᴀйʍи ʙᴏдийᴦᴀ,
Ꮇᴀнɜиᴧинᴦ қᴀᴇᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ?!
Ꮱᴀᴩҳᴏду – Ꮇᴀжнунᴦᴀ ёᴩʍиᴄᴀн,,
“Ꮧиᴄᴏн уᴛ-ᴛᴀйᴩ” дᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ.
Ꮱуɜуᴧий, Ꮾᴏбуᴩдᴀ бᴏᴩʍиᴄᴀн,
Ꮇᴀнɜиᴧинᴦ қᴀᴇᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ?!
Ꮶᴇᴧяᴨᴛи биᴩ хуɯбўй иᴄᴧᴀᴩинᴦ,
Ꮇᴀнɜиᴧинᴦ қᴀᴇᴩдᴀ, ʍуҳᴀббᴀᴛ?!
Ўᴧʍᴀᴄбᴇᴋ Ꮯᴀʍᴀᴩқᴀндий.
/channel/Samarqandiy77
⚡Бугун ўғил фарзандлар куни!
ЎҒЛИ БОРНИНГ
Сулаймондек тахти бўлар ўғли борнинг,
Беклар каби бахти бўлар ўғли борнинг.
Шижоати, жасорати ёниб тургай,
Кўксида бир шаҳди бўлар ўғли борнинг!
"Эркаги бор эл ичида бош", дейдилар,
Ота - ўғил гуё кўзу - қош дейдилар,
Азал-азал, "қиз палаҳмон тош" дейдилар,
Кексайганда нақди бўлар ўғли борнинг!
Ҳеч бир сўзи айтилмайди тил учида,
Бир ифтихор порлаб турар дил ичида,
Суннат бўлса ҳатна дея, эл ичида,
Тўй қилмоққа ҳаққи бўлар ўғли борнинг!
Улғайишин кутиб яшар, куйиб - ёниб,
Пешонасин ўпиб қўяр тонг уйғониб,
"Мени Ҳажга олиб борар", деб қувониб,
Орзуларга вақти бўлар ўғли борнинг!
Ўқишлардан шаҳдам қадам ташлаб келар,
Соғинтириб кўзингизни ёшлаб келар,
Оқ куйлакли бир малакни бошлаб келар,
Муҳаббатда аҳди бўлар ўғли борнинг!
Сизни ташлаб кетмайдиган ҳамхонангиз,
Бу дунёда қоладиган нишонангиз,
Кексайганда бошингизда парвонангиз,
Таърифи йўқ бахти бўлар ўғли борнинг!
Ўғилнинг ҳам шаддодроғи, эркаси бор,
Не бўлса ҳам бу умрнинг эртаси бор,
Тобутингиз кўтаргувчи елкаси бор,
Сўнгги кунда нақди бўлар ўғли борнинг!
Сулаймондек тахти бўлар ўғли борнинг,
Беклар каби бахти бўлар ўғли борнинг.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Хаёлларим қўйвор шамол,
Ўйнаб-ўйнаб учиб келсин.
Мен қучмаган қизни бориб,
Мен учун ҳам қучиб келсин.
Қўй, хаёлим тўсма шамол,
Ёрга дардим тўкиб қайтсин.
Менга армон бўлган, ўшал,
Лабларидан ўпиб кайтсин.
Жон шамолжон, тинч қўй уни,
Раҳм эт мендай девонага.
Ўзим бормок истаганим-
Етсин тезроқ Фарғонага.
Хаёлларим қўйвор шамол...
Ноябрнинг шамолли яна бир тунини тугатмоқдамиз. Аллоҳ ҳоҳласа, эртага ёруғ ва ёмғирли тонгга етажакмиз!
ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Соғинчим осмоннинг чокларин сўкиб,
Булутлар кўксидан ой бўлиб оғди.
Қирқ йиллик эскирган доғларин тўкиб,
Дилимнинг дардлари лой бўлиб ёғди.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
НОЛИГАН ХУДОГА ЁҚМАЙДИ
Азобдан чексак-да азият,
Баъзида кўздан ёш оқмайди.
Шукурда кўп эрур хосият,
Нолиган Худога ёқмайди.
Сездирмай йиғласак, кулсак ҳам,
Ғамларга, дардларга тўлсак ҳам,
“Зўр” деймиз, зорликда бўлсак ҳам,
Нолиган Худога ёқмайди.
Бир чети доғ бўлур чиройнинг,
Дарди йўқ дейсизми, ё бойнинг,
Ўн беши ёруғдир бу ойнинг,
Нолиган Худога ёқмайди.
Шикоят кўп асли соғлиқда,
Дард кезар бу дили – доғлиқда,
“Отдайман!” деб қўяр оғриқда,
Нолиган Худога ёқмайди.
Юрагим кўксимни ғижимлаб,
Санчийди танимда ғижирлаб,
“Шукур” деб қўяман пичирлаб,
Нолиган Худога ёқмайди.
Тақдирнинг тили ҳам сал дағал,
Томи йўқ кулбага қор ёғар,
Камим йўқ деб яшар камбағал,
Нолиган Худога ёқмайди.
Бир куни ажри бор заҳматнинг,
Тошлари айланар шахматнинг,
Раҳмати кўп эрур раҳматнинг,
Нолиган Худога ёқмайди.
Не топсам пешона теримдан,
Сўзларим жо бўлди меҳримдан,
Шукрона ахтаринг шеъримдан,
Нолиган Худога ёқмайди!
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
21 - НОЯБР - ХАЛҚАРО САЛОМЛАШИШ КУНИ!
АССАЛОМУ - АЛАЙКУМ!
Бир дунё, икки қутб...ва айрича тарф,
Икки менталитет - осмон-ерча фарқ.
"Хайрли тонг" билан кўзин очар, ғарб,
Асссалом тафтидан уйғонади шарқ.
Бири лутф айламиш, қўлидан ўпа,
Бириси қўл тутар, юзида зиё.
"Хайрли кун"ила қайнар Оврупа,
Яна Ассаломин айтар Осиё.
Балки малол ботар, ғарблик кишига,
Эҳтимол, туюлар бегона сўздек.
"Хайрли кеч" дея қўл силкишига,
Ассаломи ила жилмаяр Ўзбек.
Урфият ўзгармас...замонлар ошар,
Бир дунё, икки қутб... айрича одат.
"Хайрли тун тилаб, ётоққа шошар,
Ассаломи билан тилар саодат.
Уйғотгувчи дея, берилмиш таъриф,
Шарқ номли қудратли, буюк ўлкага.
Ҳали "хайрли тонг" айтмасидан ғарб,
Ассаломин айтар икки елкага.
Юз Ҳаждир - ғарибнинг бошин силамоқ,
Хушзабонлик - хушрўй итоат эрур.
Бир кунда беш маҳал умр тиламоқ -
Эҳтимол, бу ҳам бир ибодат эрур!
Ассалому алайкум!!!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
ДЎСТИМГА ХАТ
Майли, валий бўлинг, валломат бўлинг,
Кўнглимнинг безаги – нақши кўраман.
Қайда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг,
Мен сизни барибир яхши кўраман!
Маломат милтиғин ўқламанг, майли,
Оч қолган кўнглимни тўқламанг, майли,
Асло ранжимайман, йўқламанг, майли,
Мен сизни барибир яхши кўраман!
Малҳам йўқ, ичдаги фироқ – оҳимга,
Даво йўқ дилдаги дардли доғимга,
Жавоблар бўлмайди, қўнғироғимга,
Мен сизни барибир яхши кўраман!
Сизнинг борлигингиз кўнглимга ҳузур,
Кўнглим бир ёзилиб, дардларин ёзур,
Қачондир ранжитган бўлсам, минг узр,
Мен сизни барибир яхши кўраман!
Саволларга жавоб бермасангиз ҳам,
Борлигим назарга илмасангиз ҳам,
Майли мени сўраб келмасангиз ҳам,
Мен сизни барибир яхши кўраман!
Ҳис этарсиз бир кун керагимни ҳам,
Тингларсиз, эҳтимол тилагимни ҳам,
Бир куни англарсиз юрагимни ҳам,
Мен сизни барибир яхши кўраман!
Бор бўлса кечиринг, гуноҳим учун,
Ё дилдан ўчмаган бир оҳим учун,
Ҳар неки бўлса ҳам Аллоҳим учун,
Мен сизни барибир яхши кўраман!
Қайда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг,
Мен сизни барибир яхши кўраман!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#Кун_ҳазили
Туш кўрибман ғаройиб,
Ярми бор, ярми узуқ.
Туш пайти кўрган тушлар,
Бир ажойиб, бир қизиқ.
Тушимда мажлис эмиш,
Ва буюмлар ўшаги.
Тақвим, конверт, кассета,
Уй телефонин гўшаги.
Эски фотоаппарат,
Ғазабдан титрар эди.
Будильникнинг қулоғи,
Дағ-дағ қалтирар эди.
Улар бари жам бўлгач,
Жаҳлланди жўртага.
Ғазаб бирла олишди,
Телефонимни ўртага.
Йиғлаб-сиқтарди бари,
Билмам, ичин не ерди?!
«Сен ҳали ҳаммасига,
Жавоб берасан» - дерди.
Уйғониб кетдим, ногоҳ,
Юрагим бўлиб пора.
Бу тушимнинг таъбири,
Ўзингизга ҳавола!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Хаёлларим қўйвор шамол,
Ўйнаб-ўйнаб учиб келсин.
Мен қучмаган қизни бориб,
Мен учун ҳам қучиб келсин.
Қўй, хаёлим тўсма шамол,
Ёрга дардим тўкиб қайтсин.
Менга армон бўлган, ўшал,
Лабларидан ўпиб кайтсин.
Хаёл учқур, хаёл асов,
Унга бахтлар тилаб келсин.
Менга бир бор кўрсатмаган,
Сочларини силаб келсин.
Мен розиман, сен ҳам тегма,
Тарк этса ҳам кўнгил юртин.
Қайт демагил, дийдорлашсин,
Ва ёнида қолсин бир тун.
Хаёлимни ҳайдамайди,
Ўшал кўзи наргизлигим.
Айтсин, менинг соғинчимни,
Айтсин, ҳамон ёлғизлигим.
Жон шамолжон, тинч қўй уни,
Раҳм эт мендай девонага.
Ўзим бормок истаганим-
Етсин тезроқ Фарғонага.
Хаёлларим қўйвор шамол...
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77