Ота Сизни яхши кўрамиз!
Аллоҳ отамнинг умрларини узоқ қилсин!
Самимият билан:
@Samarqandiy77
#Қутлов
Бугун юрагимда ўтли бир тилак,
Айтсам куйдиради, ўртанади жон.
Бугун ҳаяжонга тўлган бу юрак,
Таваллуд кунингиз қутлуғ Отажон!
Сизга бахшидадир жоним жавҳари,
Ҳар айтган сўзингиз умримга тумор.
Сизсиз, ҳаётимнинг нури, гавҳари,
Мени бу дунёга келтирган меъмор!
Фарзандингиз учун жонни тушайсиз,
Оҳингиз ҳар сочим толаларида.
Тоабад яшайсиз, мангу яшайсиз,
Шоир болангизнинг нолаларида.
Шеър битдим, қувончдан, бахтдан энтикиб,
Бугун шеър битмасам, битгайман қачон?!
Ҳар бир мисрасига меҳримни тикиб,
Таваллуд кунингиз қутлуғ Отажон!
Сўзларим чиқмишдир юрак қўридан,
Шу сўзларсиз кўнгли тўлмасман, Ота!
Меҳр-муҳаббат-ла кўзлар нуридан,
Умидлар сачраган Ўлмасман, Ота!
ОТАЖОНИМ - ЖОНИМ МЕЪМОРИ! ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! БИЗ ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ СИЗДАН МЕҲРНИ, МУҲАББАТНИ, ВАФО-САДОҚАТНИ, ИРОДАНИ, ЯШАШГА БЎЛГАН КУЧ-ҚУДРАТНИ ЎРГАНДИК!
НИЯТИМИЗ: БАХТИМИЗГА ҲАМИША ОМОН БЎЛИНГ! УМРИНГИЗ УЗОҚ БЎЛСИН!
ЭҲТИРОМ ИЛА ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ: ЎЛМАСБЕК, УМАРБЕК, ОЙБЕК ВА ДИЛАФРЎЗХОНЛАР!
t.me/Samarqandiy77
Дунё дунларини тамом унутгил,
Бу фоний оламнинг ёлғонлари кўп.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!
Улардан бошқасин дардин унутгил,
Улардан бошқаси оломон бир туп.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!
Ҳар тонг дуо сўраб ёнидан ўтгил,
Ғанимат дуонинг ҳикматлари кўп.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!
Ёнида кулиб қўй, кўз ёшинг ютгил,
Кўзларингга тушмай йўқлик деган чўп.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!
Кўзларида ўт бор, тик боқма буткул,
Ҳеч канда бўлмасин тилларингдан “хўп”,
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!
Давлатинг улар-чун икки ҳовуч гил,
Берма ҳашаматли саройлар қуриб.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!
Ўлмас, икки дунё саодат кутгил,
Ажри-савоб берсин, кутганингдан кўп.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
КАЪБАДА БОМДОД ЎҚИНГ
Қалбимга қайдандир зиёлар сочиб,
Ҳақнинг ҳузурига етсайди оҳим.
Айтардим қўлларим дуога очиб:
Бомдодни Каъбада ўқинг илоҳим!
Бу ҳар бир мўминга олий саодат,
Унинг бир лаҳзаси чексиз фароғат,
Бири минг ракатдан улуғ ибодат,
Бомдодни Каъбада ўқинг илоҳим!
Ислом оламининг тожи – тумори,
Райён эшигига ошиқ хумори,
Бошингизга соя етти минори,
Бомдодни Каъбада ўқинг илоҳим!
Аллоҳдан сўрайман, ҳар саҳар дўстим,
Дилимга шу эзгу ниятни туздим,
Беш юзу элликта муборак устун,
Бомдодни Каъбада ўқинг илоҳим!
Ёнсин дилингизда умид чироғи,
Ҳузурлар бахш этиб Зам-зам булоғи,
Ин ша Аллоҳ бу гал Рамазон чоғи,
Бомдодни Каъбада ўқинг илоҳим!
Кимсиз, акаммисиз, укаммисиз ё,
Ё синглим, опамсиз қалбида зиё,
Дилдаги ниятим қилдим тўтиё,
Бомдодни Каъбада ўқинг илоҳим!
Ассалому алайкум биродарим!
Ноябрнинг яна бир куни қутлуғ келсин!
Самимият ила: Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
КАТТА ЎҒИЛ
(Оиладаги катта ўғилларга бағишланади)
Ҳар неки дард ютса ҳамки, минг сабри бор,
Карвон бўлиб бораверар, дардда ўғил.
Укасига сабоқ бўлиб, сингилга ор,
Оиласига суянчиқдир, катта ўғил.
Йўлга чиқар, йўқчиликнинг йўллари тор,
Тирикчилик ўлкасига отда ўғил.
Не азоблар қийнаса хам, асраб мадор,
Укаларин қийнамайди, катта ўғил.
Бирин бошин силаб, бирин эркалайди,
Ўрнак бўлар, меҳру-оқибатда ўғил.
Укасининг ўғлин қучиб, елкалайди.
Отадан сўнг меҳрибондир, катта ўғил.
Тергалса ҳам, тўрт фарзанднинг орасида,
Айбдор бўлиб тураверар, содда ўғил.
Мақталганда, шу тўрттовлон қорасида,
Қолиб кетар, бир чеккада катта ўғил.
Синглисининг юпанчи бор: "Акам борку",
Укаларнинг ташвишида ёдда ўғил.
Барчасини кўриб турган Ҳакам борку,
Акаликнинг ажри сенга, катта ўғил.
Қанча ёзсам, Она, сингил шаънига кам,
Мадҳ этилмас, биттагина фардда ўғил.
Акаларга шеър ёзмайди, шоирлар ҳам,
Катта бир шеър қаҳрамони - катта ўғил.
Ўлмасбек Самарқандий.
Каналга қўшилиш учун:
👇👇👇👇👇
@Samarqandiy77
Шоир
Ўлмас Самарқандий
Шоирнинг ижодини мунтазам кузатиб бораман.
Энди шеър ёза бошлаган вақтларим ушбу шеърига ўхшатиш ёзгандим,
Шоир
(ҳажвий шеър)
Илҳом келса ҳеч гап эмасдир,
Бир лаҳзада ташланар тўқиб.
Челакка сув олиб югурманг,
“Ёндим” деган шеърини ўқиб.
“Хаёлимга шеър келди” деган,
Баҳонаси ишдан қутқарар.
Уйда туриб янги бир “Седан”,
Хотини бозорга пиёда борар.
Болалари бирам меҳрибон,
“Менинг отам шеър ёзар” дейди.
Онасига жим туринг дебон,
Калтакларни ўзлари ейди.
Тонгда онажони силайди бошин:
"Тегинма, чарчаган ухласин ётиб,
Ҳали кўрасанлар бойиб кетади",
"Тунлари ёзган шеърларин сотиб".
Шаҳар борса қарайди обдон,
“Қўшиқчилар бормикан” дейди.
Куйлар тушса бирон шеърига,
Меҳнатининг нонини ейди.
Таг-тугини бир ковласангиз,
Ўзи асли Ўрмон боласи.
Нима қилсин илҳоми келса?
Шоир қилиб туққан онаси.
Оташ Ўрмон
/channel/otabeknobel
Ёзаман...ёзаман, ёқмайди сира,
Асабим эговлар қоғоз ғижирлаб.
Сўнг чизиқ тортаман, ёзувлар узра,
Шу ҳам шеър бўптими, дейман пичирлаб.
Кейин юрагимда бошланар исён,
Туйғулар туғёни - дунёлар тенги.
Рости, шоирликнинг тургани зиён,
Сўз излаб яшамоқ умрми энди?!
Бўзлайман, кўнгилнинг хато ҳарфидай,
Жавобсиз саволлар азоблайди жон.
Қачон шеър ёзаман Рауф Парфидай,
Шавкат Раҳмон бўлиб йиғлайман қачон?!
Шоир бўлмоқ азоб, хулосам ҳақдир,
Бордир, шеъриятнинг олтин қоидаси:
Ҳарчанд дард бермасин кўнглингга тақдир,
Худо юқтирмаса, йўқдир фойдаси!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Кеча уʍᴩ дᴏʙᴏниʍнинᴦ янᴀ биᴩ чўққиᴄини ɜᴀбᴛ ϶ᴛдиʍ...
Айᴛиɯᴧᴀᴩичᴀ, ᴛуғиᴧᴦᴀниʍдᴀ яɯᴀб ᴋᴇᴛиɯиʍ дᴀᴩᴦуʍᴏн бўᴧᴦᴀн ϶ᴋᴀн. Уʍᴩᴧи бўᴧᴄин, ўᴧʍᴀᴄин дᴇя, иᴄʍиʍни Ўᴧʍᴀᴄбᴇᴋ дᴇб қўйиɯᴦᴀн. Кеча ɯу ʙᴏқᴇᴀᴦᴀ ҳᴀʍ 47 йиᴧ бўᴧибди. Уʍᴩ ᴏқᴀᴩ дᴀᴩё! Оқᴀʙᴇᴩᴀди...
Оᴩᴛдᴀ қᴏᴧᴦᴀн 47 йиᴧ "УМР" дᴇб ᴀᴛᴀᴧʍиɯ ᴋиᴛᴏбиʍᴦᴀ ўɜ ʍуҳᴩини бᴏᴄиɯᴦᴀ уᴧᴦуᴩди. Бу ᴋиᴛᴏбнинᴦ ҳᴀᴩ биᴩ ᴄᴀҳиɸᴀᴄи ᴛуᴩɸᴀ, ҳᴀᴩ биᴩ ʍиᴄᴩᴀᴄининᴦ ᴛᴀᴋᴩᴏᴩи йўқ.
Кеча ўɯᴀ ᴋиᴛᴏбнинᴦ янᴀ биᴩ ᴄᴀҳиɸᴀᴄини ёᴨдим. Қўᴧиʍдᴀᴦи 46 йиᴧдᴀн бᴇᴩи қᴏᴩᴀᴧᴀниб ᴋᴇᴧинᴀёᴛᴦᴀн УМР ᴋиᴛᴏбиʍни ҳᴀёᴛ жᴀʙᴏниᴦᴀ ᴄᴏᴧᴀᴩ ϶ᴋᴀнʍᴀн, унинᴦ буᴦунᴦи биᴛиᴋᴧᴀᴩиᴦᴀ ᴋўɜ юᴦуᴩᴛиᴩᴀʍᴀн...
Нᴀɜᴀᴩиʍдᴀ, кечаги ᴄᴀҳиɸᴀʍ ᴀʙʙᴀᴧᴦиᴧᴀᴩидᴀн ᴦўɜᴀᴧᴩᴏқ ʙᴀ ʍᴀɜʍунᴧиᴩᴏқ ёɜиᴧди. Бу ёɜуʙᴧᴀᴩнинᴦ ʍуᴀᴧᴧиɸи ϶ᴄᴀ, СИЗ бўлдингиз, қᴀдᴩдᴏниʍ!!!
Сиɜ кеча ᴋўҳнᴀ уʍᴩ ᴋиᴛᴏбиʍнинᴦ янᴀ биᴩ ᴄᴀҳиɸᴀᴄини бᴇɜᴀдингиɜ. Тиᴧᴀᴋᴧᴀᴩинᴦиɜ, ᴛᴀбᴩиᴋᴧᴀᴩинᴦиɜ, иɜҳᴏᴩᴧᴀᴩинᴦиɜ биᴧᴀн 47 чи ᴄᴀҳиɸᴀʍ ᴛўᴧди.
Сʍᴄᴧᴀᴩ ᴛᴀбᴩиᴋᴧᴀᴩ, қўнғиᴩᴏқᴧᴀᴩ... ʍᴇн буᴧᴀᴩнинᴦ бᴀᴩиᴄини ᴋичᴋинᴀᴦинᴀ ижᴏдиʍᴦᴀ бўᴧᴦᴀн юᴋᴄᴀᴋ ϶ъᴛиᴩᴏɸ дᴇб биᴧдиʍ! Бᴏᴩинᴦиɜᴦᴀ ɯуᴋуᴩ яхɯиᴧᴀᴩ!
Мᴇн учун биᴩ қᴀᴛᴏᴩᴦинᴀ ᴛᴀбᴩиᴋ йўᴧᴧᴀᴦᴀн қᴀдᴩдᴏниʍни ҳᴀʍ, ʙᴀқᴛини ᴀяʍᴀй ᴛᴀъᴩиɸиʍни ʍᴀдҳ ϶ᴛиб ɯᴇъᴩ қᴏᴩᴀᴧᴀёᴛᴦᴀн ижᴏдᴋᴏᴩ дўᴄᴛᴧᴀᴩиʍни ҳᴀʍ, қўнғиᴩᴏқ қиᴧиб қуᴛᴧᴀᴦᴀн яқинᴧᴀᴩиʍни ҳᴀʍ, ᴛᴀʙᴀᴧᴧудиʍ биᴧᴀн ᴛᴀбᴩиᴋᴧᴀб ижᴛиʍᴏий ᴛᴀᴩʍᴏқᴧᴀᴩᴦᴀ ᴛᴀᴩқᴀᴛᴀёᴦᴀн дўᴄᴛᴧᴀᴩиʍни ҳᴀʍ буᴦун бᴏᴩ ʙужудиʍ биᴧᴀн яхɯи ᴋўᴩиɯиʍни ᴀйᴛʍᴏқчиʍᴀн!
Мᴇн ᴄиɜᴧᴀᴩни яхɯи ᴋўᴩᴀʍᴀн!
Мᴇн ᴄиɜᴧᴀᴩни ᴀᴩдᴏқᴧᴀйʍᴀн!
Мᴇн ᴄиɜᴧᴀᴩ учун ижᴏд қиᴧᴀʍᴀн!
Иᴧᴏҳиʍ, ᴄиɜᴧᴀᴩнинᴦ ҳᴀʍ уʍᴩ ᴋиᴛᴏбᴧᴀᴩинᴦиɜни бᴇɜᴀɯᴦᴀ ҳиᴄᴄᴀʍ қўɯиᴧᴄин!
Бᴀᴩчᴀнᴦиɜдᴀн, бᴀᴩчᴀʍиɜдᴀн Аᴧᴧᴏҳ ᴩᴏɜи бўᴧᴄин!
МИННАТДОРМАН!
Ҳуᴩʍᴀᴛ биᴧᴀн; Ўᴧʍᴀᴄбᴇᴋ Сᴀʍᴀᴩқᴀндий.
@Samarqandiy77
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН УСТОЗ!
Борлиқ узра қўл чўзган, гулзордир бу юрт,
Аҳил-иноқ эл суйган, ғазалдир бу юрт,
Бахтли яшар ҳалқи тинч, гўзалдир бу юрт,
Шу юрт элим ўғлони, Ўлмасбек акам!
Шеъриятнинг султони, Ўлмасдир акам!
Сўзлари дур маъноли, ўткир қалами,
Денгиз бўлиб тошади, келса илҳоми,
Эшитсангиз юракка, бўлар малҳами,
Ватаним қаҳрамони, бўлсин унвони!
Ўлмасбек акам менинг, ўзбек ўғлони!
Келажак ёш авлодлар, буюк карвони,
Шогирдлари жуда кўп, йўқдир поёни,
Маҳв этади шеърлари, бутун дунёни,
Қадами қутлуғ инсон, ўзимнинг акам,
Ўлмасбек Самарқандий, Ўлмасдир акам!
Таърифлашга ожизман, тополмайман сўз,
Шогирдингиз бўлайин, ҳурматим чексиз,
Сизга атаб шеър битдим, этайин кўз-кўз,
Тилагим шул сўнмасин, бахт қуёшингиз,
Қутлуғ бўлсин акажон, қутлуғ ёшингиз!
Минглаб шеър-у достони, гўзал ҳамда соф,
Мадҳ этсам сўзларимда, бўласиз гувоҳ,
Эътибор фахр ила, этсам эътироф,
Пахтачимнинг ўғлони, Ўлмасбек акам,
Обиднинг қадрдони, Ўлмасбек акам!
Ёши улуғ ёшулли, менинг дўстим сиз,
Қадрлигим қадрингиз, мен учун тенгсиз,
Оллоҳимдан сўрадим, куч-қувват соғлик,
Ширин ҳаёт тиладим, ҳурматим чексиз!
Йўлларим ёритгувчи, зиё ҳам нурсиз!
Пайкон ўқи мисоли, нишонга уриб,
Қиличдек қомадингиз, ҳеч эгилмасин,
Юз эллик ёшингизда, чопқиллаб юриб,
Навқирон йигитлардек, ҳеч букилмасин!
Қаламингиз синмасин, кўнгил синмасин!
Чўғдек ёниб турсин деб, бу қаро кўзлар,
Бургут мисол нигоҳлар, самони қучинг,
Ёнингизда юзта дўст, эҳ мингта дўстлар,
Ҳавас ила қарашсин, баландла учинг!
Бағримга босай сизни, бағримни қучинг!
Эр йигитлар сардори, йўлбарс ҳам шери,
Қалб қўрим, кўзим нурим, даврамнинг тўри,
Таваллуд айёмингиз, муборак бўлсин,
Табригим сизга устоз, шеъримнинг зўри!
Умрингиз узоқ бўлсин, кўнглим ғамхўри!
Табриклайман акажон, соғ бўлинг доим,
Дўстлигимиз бир бўлсин, қўллар худоим!
Омад ёр бўлсин доим, бир умр соғлик,
Тинчлик, бахт-у саодат, умр тиладим!
Ўлмасбек Самарқандий, сизсиз устозим!
✍Ҳурмат билан ҳаваскор шогирд укангиз
ОБИДЖОН ҚЎЗИЕВ
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ЎЛМАСБЕК САМАРҚАНДИЙ
ШОДИЁНА КУН МУБОРАК БЎЛСИН
ТАБРИКЛАЙМАН
САЛОМАТ БЎЛИНГ
ОИЛА БАХТИГА ОМОН БЎЛСИН
ИЖОДИЗГА ОМАД ТИЛАЙМАН
ХУРМАТ БН ХАВАСКОР ИЖРОЧИ
НИГОРА ХАКИМОВНА.
Таниқли шоир Ўлмасбек Самарқандийнинг таваллуд топган куни!
Бугун Пахтачининг фахри ва ижодкорларининг ёрқин намояндаларидан бири бўлган Ўлмасбек Самарқандий таваллуд топган кун. Унинг ижоди нафақат ўзбек адабиёти, балки миллий қалбни туйғулар билан бойитувчи асарлар билан ҳам қадрланади. Шоирнинг Каттақўрғон ҳақида ёзган чиройли шеърлари бу диёрнинг табиати, тарихи ва инсонлари ҳақидаги самимий туйғуларини ўзида акс эттирган.
Ўлмасбек Самарқандий ўз шеърларида туғилган юртига бўлган меҳр ва садоқатни, унинг гўзаллигини ва маданий меросини кўтаринки руҳда тасвирлайди. Шу боис, унинг ижоди нафақат Каттақўрғонликлар, балки бутун юрт аҳли томонидан қадрланади.
Шоирга ижодий парвозлар, соғлик ва узоқ умр тилаймиз! Унинг қалами ҳеч қачон сукунатга берилмасин, ва янги асарлари билан бизни илҳомлантиришда давом этсин!
Ҳурмат билан, @Jahongir_Safarov
Юрак ҳоли билан кўнгил иши йўқ,
Ва ё кўнглим томон қарар киши йўқ ,
Эй дўстим, одамлар бунча бераҳм,
Дейдилар: “Ўлмаснинг ҳеч ташвиши йўқ...
Бугун таниқли шоир Ўлмасбек Самарқандий таваллуд топган кун!
Шоирим туғилган кунингиз муборак бўлсин! Доимо соғ бўлинг. Халқнинг меҳри соянгиз бўлсин. Ўзингиздек беътакрор ва ўтли шеърларингиз юрагимизда, дилимизда, тилимизда. Барчамизга бугунги адабиёт байрами-Ўлмас Самарқандий таваллуд топган кун муборак бўлсин!
Ассалому алайкум.
Хурматли
Улмасбек ака !!!
Туғилган кунингиз, кутлуг 47 ёшингиз билан чин калбимдан табриклайман !!!
Сизга яратгандан соғлик ва саломатлик, куч-қудрат, фаровон турмуш, осойишталик ва оилавий тинчлик-хотиржамлик, кетмас бойлик, ишларинга файзу барокат ато этишини хамда фарзандларингизни ва невара, чеваралар куриб уларни камолини куриб юришликларни сўрайман !!!
Барча ишларингизда омадлар, мувофаккиятлар, ютуклар бутун умрингиз давомида Сизга хамрох бўлишини, аллохимиз доим тугри йил курсатиб куллаб кувватлашини тилайман !!!
Келажакда давлатимиз халк шоирлари булиб танилишлар насиб килсин !!!
Хурмат билан
Соликчи дустлар номидан
Рузимурадов Одил !!!
Бир куни эрта тонг кекса бир аёл,
Эшигини қоқди Расулуллоҳни.
- Эй Расул, бошимда оғир бир хаёл,
Тингла дилимдаги нола-ю, оҳни.
- Сўйла эй ожиза, сенда қулоғим,
Не бир нола билан келдинг уйимга?
- Бор эди айтмоққа битта сўроғим,
Жавобинг ранг берса ранги-рўйимга.
Эллик йил бир эрни кўнглига қараб,
Розилигин олиб яшадим, шукур.
Ва саккиз фарзандни оқ ювиб - тараб,
Вояга етказдим, ана бориб кўр.
Руҳим саломатдир бахтнинг исидан,
Юзларимда ажин, кўнглимда чирой.
Айт, жаннат боғининг бир чеккасидан,
Мендай кампирга ҳам тегармикан жой!?
Расулнинг юраги хотиржам эди,
Топди бу аёлнинг сўзидан ҳузур.
Майин бир табассум қилди-ю, деди:
- Кампирлар жаннатга кирмайди, узр!
Бу гапдан кампирда тўзғиди хаёл,
Деди Расулуллоҳ оҳиста кулиб:
- Кўздаги ёшингиз артинг эй аёл,
Жаннатга кирурсиз маҳбуба бўлиб.
«Албатта, Биз уларни дафъатан, махсус яратдик. Уларни бокиралар қилиб қўйдик бир хилдаги тенгдош маҳбубалар», деб марҳамат қилган»
Жума муборак!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#Ehtirom
Яхши инсон ҳамиша яхши сўзга муносиб,
Иштибоҳга ҳожат йўқ, халқнинг ўзи зўр ҳакам.
Ялангтўшдай белига адл шамширин осиб,
Самарқанднинг шуҳратин тиклай олди, чинакам!
Эгнингизда зарбоп тўн - олти йиллик меҳнат бу,
Ярашар Сизга иззат, арзийди шундай икром.
Қадим кентни бошқармоқ, машаққат бу, заҳмат бу,
Тўрт миллионлик Самарқанд халқидан бир эҳтиром!
Ҳаммаси учун ташаккур Сизга Эркинжон Турдимов!
©Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
ЭРТАГА
Эрта бари бошланар янги,
Ташланар минг ташвиш ўртага.
Қайта қизир ҳаётнинг жанги,
Энг бахтли кун, ахир эртага!
Мансаб ошар, маош берилар,
Ё топшириқ минар елкага.
Мингта режа саф-саф терилар,
Улгуриш керакдир эртага!
Чопасиз ҳаётнинг изми деб,
Танингиз бўлинар тўрттага.
Кўп ошиқманг, югурманг ҳадеб,
Биттаси қолади - эртага!
Дейсиз, битмас ҳеч каму кўстим,
Топилмас ҳеч тугуннинг боши.
Аразламанг бугундан, дўстим,
Омон бўлсин, эртанинг боши!
Бу шеърим ҳам битта ишора,
Ёзилмади, балки жўрттага.
Омон бўлсак, бор бўлсак зора,
Кўришамиз, дўстим эртага!
Эрта бари бошланар янги...
Тугаётган БУГУНДАН рози бўлинг, остонадаги ЭРТАДАН эса, умидвор бўлинг!
Тунингиз хайрли ўтсин, азизим!
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
ЁЛҒИЗАЛАР
Ёлғиз қалбнинг бузилмас бир девори бор.
Бу девордан ўтмоққа минг саволи бор.
Хўрлайверманг ёлғизларнинг уволи бор.
Худо суйган ёрижонлар,ёлғизалар.
Ёлғизликнинг уйи тордир,қалбин буғар.
Шу тор уйдан тортқилашиб бахтин йиғар.
Кўнгил деган бир уйи бор,дунё сиғар.
Худо суйган ёрижонлар,ёлғизалар.
Ғариб билманг, юрак деган нақшиси бор.
Қўшик куйлар дил деган бир бахшиси бор
Ёлғиз деманг,сочидан кўп яхшиси бор.
Худо суйган ёрижонлар,ёлғизалар
Шавқат Хақдан,улар учун куйманг майли,
Қалбингизга мурувват ҳам туйманг майли.
Зор эмаслар ишқингизга,суйманг майли
Худо суйган ёрижонлар,ёлғизалар.
Бир оҳ деса,оҳи соҳир сўздан кучли
Ожиза деб берманг озор ,биздан кучли.
Дард олдига ёлғиз борар, Сиздан кучли
Худо суйган ёрижонлар,ёлғизалар.
Хўрлайверманг ёлғизликнинг уволи бор...
©️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎙 Муҳаббат Ҳамроева.
@Samarqandiy77
⚡️БУГУН ОНАЛАР КУНИ!
ҒАНИМАТДИР
Умр ўтрик, ўтур одам ғаниматдир,
Онангиз-ла ўтган ҳар дам ғаниматдир
Ул меҳрибон чеҳралар ҳам ғаниматдир,
Онангизнинг юзларига тўйиб қолинг!
Қучоғидек файзу-фароғ қайда бордир,
Чеҳрасидек чашми-чароғ қайда бордир,
Бундай гавҳар, бундай қароғ қайда бордир,
Онангизнинг кўзларига тўйиб қолинг!
Оҳ-воҳ деманг, минг бир малоли тушса ҳам,
Ёнин олинг, сизни ёмон кўришса ҳам
Юз ўргилиб бош эгингиз, урушса ҳам,
Онангизнинг сўзларига тўйиб қолинг!
Ажиб билинг, ажин босган жамолини,
Ҳеч бир ҳилқат босолмайди хуморини,
Ҳидин ҳидлаб йиғламанг сўнг рўмолини,
Онангизнинг исларига тўйиб қолинг!
Оналар бор бардавомдир, олам, башар,
Улар учун муҳаббатли сўз ярашар,
Тавоф этинг, ҳар бирида жаннат яшар,
Онангизнинг изларига тўйиб қолинг!
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
ЯХШИМИСИЗ
Меҳр дилга ҳаловатми,
Эй юраги нақши одам!?
Тан-жонингиз саломатми,
Яхшимисиз, яхши одам!?
Аҳволимни сўрабсизми,
Қалбим нурга ўрабсизми,
Ўзингизчи, юрибсизми,
Яхшимисиз, яхши одам!?
Ҳар кўнгилда ҳидоят бор,
Ҳар дилда бир ҳикоят бор,
Соғликда не шикоят бор,
Яхшимисиз, яхши одам!?
Ёнингизда турай дейман,
Иқболингиз кўрай дейман,
Ҳолингизни сўрай дейман,
Яхшимисиз, яхши одам!?
Бухоро ё Кешданмисиз,
Фарғона ё Шошданмисиз,
Қошғарданми, Ўшданмисиз,
Яхшимисиз, яхши одам!?
Қуруқ сўздан нима навфлар,
Тил ёлғончи, алдар лаблар,
Кўнглингизда нима гаплар,
Яхшимисиз, яхши одам!?
Дардларимни ёрайми ё,
Дилга умид солайми ё,
Келасизми, борайми ё,
Яхшимисиз, яхши одам!?
Келинг, дийдор тўлсин сиздан,
Дил ёруғлик кўрсин сиздан,
Аллоҳ рози бўлсин сиздан,
Яхшимисиз, яхши одам!?
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
Ҳамон туғилган кун табриклари келмоқда...
Ажойиб овози ва ижроси билан миллионлаб ёшларимиз қалбини забт этган Элёрбек Мелибоевдан чиройли қўшиқ - табрик.
@Samarqandiy77
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Ассалому алайкум,
Омонмисиз қадрдон?!
Юрибсизми хушчақчақ,
Баҳри-дилингиз хандон.
Янги тонгнинг чиройи,
Қалбингиздан бир қиёс.
Ҳадемай, дил ёришиб,
Бошин кўтарар қуёш.
Деразадан термулинг,
Янги кун бир гўзалдир.
Гуё замин устида,
Мовий денгиз сузардир.
Гарчи, ташвиш ва дардлар,
Юракка тиғ санчадир.
Шукур қилинг, бу тонгга,
Етолмаган қанчадир.
Туринг, уйғонинг дўстим,
Тонг қўлларин тутаяпти.
Сизни бугун тақдирдан,
Буюк ишлар кутаяпти!
Ассалому алайкум!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, «Маънавият фидойиси»кўкрак нишони соҳиби, истеъдодли шоир, самимий инсон, жонкуяр устоз Ўлмасбек Самарқандийнинг таваллуд аёми.
Шу муносабат билан устоз Ўлмасбек Самарқандийга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, ижодий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайман!
Устоз Ўлмасбекнинг шукронасичун,
Кетма - кет келмоқда қутлов, табриклар.
Шу қутлуғ кун сабаб анжуман айлаб,
Соҳир сандувочлар шўхчан куй чалар.
Табрикка ошиқиб азим чинорлар,
Ям - яшил япроққа берарлар пардоз.
Олтинранг тусини олиб япроқлар,
Шоирнинг пойига бўлар поёндоз.
Табрикка шошилиб мен ҳам ушбу дам,
Сўзларни сўзларга бир - бир улайман.
Элнинг дуосидан бўлиб умидвор,
Мўйсафид чинорлар умрин тилайман!
Абдимурод Абдираззоқов.
Дўстим, бродарим дилдош яқиним,
Ижод осмонида ёнган чақиним.
Эй қалами ўткир Ўлмасбек иним,
Бугунги таваллуд айём муборак.
Мухлисларга ажиб ташбеҳ излашиб,
Юрибсиз ёшларга илим улашиб.
Мухлислар туришар тилак тилашиб,
Ўлмасбек таваллуд айём муборак.
Мисралар шодасин тузасиз қатор,
Хар бир мисрангизда катта маъно бор.
Асрагин шоиринг ё парвардугор,
Ўлмасбек таваллуд айём муборак.
Муборакбод этар шогирдларингиз,
Табриклар бирма бир ёр дўстларингиз.
Тилагим юксакка парвоз этингиз,
Ўлмасбек таваллуд айём муборак.
Ўхшар ё ўхшамас табрик сўзларим,
Қалбимнинг тубидан чиқди бариси,
Яна юз эллик йил ижодлар қилинг,
Ижодкор ҳалқининг бўлиб қариси.
✍️✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
Акрамжон Атабаев.
Бродарим Ўлмасбек яна бир бор табриклайман доимо соғ саломат бўлинг!
ТАБРИКНОМА!!!
Таниқли шоир, муаллим ва мураббий, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ӯлмасбек Самарқандийни туғилган куни билан вилоятимиздаги барча ижодкорлар, уюшма аъзолари номидан самимий табриклаймиз!
Ӯлмасбек доимо саломат бӯлинг. Кӯзлаган мурод-мақсадларингизга етиб, илғор педагог, эл ардоғидаги ижодкор бӯлиб юринг.
Сиздан янада оташин, қалбларни эзгуликка тӯлдирувчи шеърлар кутиб қоламиз.
Тошпӯлат Ӯрхун
ҚУТЛОВ
(💐ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН , ҚАДРДОНИМ Ў Л М А С Б Е К!!!💐)
🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷
Ташбеҳида оқ тулпорлар қанот қоқар,
Уммони-ю дарёсида ашъор оқар,
Шеър юртининг осмонида шамсдек боқар,
Ўлмасингни асра элим , Ўлмасингни!
Изҳорида Муҳаммаднинг райҳони бор,
Ҳисларининг залворига дунё ҳам тор,
Сўзласа байт , яшнар ҳар ён мисли баҳор,
Ўлмасингни асра элим ,Ўлмасингни !
Дил кўшкида Ватан деган Хумочаси ,
Ишқ-ла лим-лим кўнгил деган гулкосаси,
Қаламида туйғуларнинг энг тозаси,
Ўлмасингни асра элим, Ўлмасингни !
Қўлларида шараф ила шонни тутгил,
Йўлларида энг сарбаланд орзу битгил,
Ўғлонингдан юлдузлардек сайқал кутгил,
Ўлмасингни асра элим, Ўлмасингни!
Сўз бобида бонг уради бамисли шер,
Муҳаммадинг балким тирик , кўкрагинг кер,
Гар узатса қўлларини қўлингни бер,
Ўлмасингни асра элим , Ўлмасингни !
🖊СОЛИҲАБОНУ
(НИЛУФАРХОНИМ)
БУХОРО
🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷