samarqandiy77 | Неотсортированное

Telegram-канал samarqandiy77 - Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

3343

❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Подписаться на канал

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

ТАБРИК!

Самарқанд бағрида яшар бир инсон,
Нур зиё бергувчи устоз бегумон.
Жўш урар юраги илҳом бағишлар.
Шогирдлар интилар доим у томон.

Бир изн берсангиз битта сўз айтсам,
Меҳр-ла сўзласам, дўст деб атасам.
Дунё шодликларин тилайин сизга,
Шукрона кунингиз муборак десам.

Аслида камтарлик ярашар сизга,
Яратган асрасин хас тушмай кўзга.
Марифат улашиб ҳар ўғил қизга ,
Дўстларнинг номидан тилаклар сизга.

✍✍АЗИЗАБЕГИМ

Ассалому алейкум биз учун қадрли инсон, ҳам устоз, ҳам ддст, бўлган

Шоир, ажойиб ижодкоримиз

ЎЛМАСБЕК САМАРҚАНДИЙ

БУГУНГИ ШУКРОНА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН,
ҲАМИША АТРОФИНГИЗДА СОДИҚ ДЎСТЛАРИНГИЗ, ЯҚИНЛАРИНГИЗ,
ОИЛА АЗОЛАРИНГИЗ ЖАМ БЎЛСИН, ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ АРДОГИДА БЎЛИНГ.

ИЖОДИНГИЗ БУНДАНДА ЮКСАК ЧЎҚИЛАРГА ЕТАКЛАСИН.

АЛЛОҲ ПАНОҲИДА БЎЛИНГ
СИЗГА БАХТ ОМАД ТИЛАБ

АЗИЗАБЕГИМ

🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Ўлмасбекка ҳазил

Кеп қолинг, хохлаган мавзуда шеър бор,
Она ҳақдами ё ишқ, ҳижрон, Ватан?
Буюртма берсангиз бирпасда тайёр,
Қизиги, мен бепул хизмат қиламан.

Бор бисотим қалам, қоғоздир яккаш,
Шеър билан яшайди вужудим, жисмим.
Балки шунинг учун шеърларим талаш,
Балки шунинг учун Ўлмасдир исмим...

Ёр Муҳаммад.

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Qutlov

Bugun paxtachilik zabardast shoir, tumanimiz ma'naviyatini yuksaltirishda o‘zining munosib hissasini qo‘shib kelayotgan

O‘lmasbek SAMARQANDIY

o‘zining tavallud kunini nishonlamoqda!
Paxtachi tuman hokimligi hamda keng jamoatchiligi shoirimizni tavallud ayyomi bilan samimiy muborakbod etib, unga uzoq umr, tan-sihatlik hamda yuksak ijodiy parvozlar tilab qoladi!

Biz👉 http://myurls.co/paxtachi

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Бугун дилкаш, самимий инсон, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси, миллионлаб кўнгилларни мафтун этган истеъдодли шоир, устозим Ўлмасбек Самарқандийнинг таваллуд аёми.

Бир инсон бор, содда, самимий,
Очиқ кўнгил, кулиб тургайдир.
Туйғулари теран, ҳақиқий.
Ғаразлик нелигин билмайди.

Сўзи ўткир, айтар гапи бор,
Каломи хуш, майин, мафтункор.
Битмишлари рангин, бетакрор.
Жўн сўзларга кўнгли тўлмайди.

Ўз йўли бор унинг ҳаётда,
Ва ўрни бор адабиётда.
У сайр этган куни, албатта,
Шеърият бўстони гуллайди.

Сўз мулкида эрур у даҳо
Аймтишлари гўзал, бебаҳо.
Жисм фоний, у ўтар, аммо
Ўлмасбекнинг исми ўлмайди!

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин пири комилим. Самимий тилакларим сизга армуғон.
                                        Уйғун Ўсар

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

"Қайси тунни кўрдинг, тонги отмаган?"
Бирор тонг борми айт, тунга етмаган.
Ҳақнинг ҳудудида осмон бор, ой бор,
Юрт йўқдир оламда қуёш ботмаган.

ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Бугун биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Ꮻᴄʍᴏндᴀн иɜᴧᴀйʍи иɜᴧᴀᴩинᴦ,
Яɯᴀйᴄᴀн нᴀ ᴇᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ.
Ꮶᴇᴧяᴨᴛи биᴩ хуɯбўй иᴄᴧᴀᴩинᴦ,
Ꮇᴀнɜиᴧинᴦ қᴀᴇᴩдᴀ, ʍуҳᴀббᴀᴛ?!

Эҳᴄᴏнᴧᴀᴩ қиᴧᴀйʍи бᴏᴩиʍни,
Ҳиᴧқᴀᴛинᴦ хᴀйᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ.
Ꭲинᴦᴧᴀᴦин қᴀᴧбдᴀᴦи ɜᴏᴩиʍни,
Ꮇᴀнɜиᴧинᴦ қᴀᴇᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ?!

Ꮲᴀɸᴛᴏᴩинᴦ ўхɯᴀʍᴀᴄ ᴏддийᴦᴀ,
Ꮯийᴩᴀᴛинᴦ ᴄᴀйᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ.
Ꮾᴏɯ ᴏᴧиб ᴋᴇᴛᴀйʍи ʙᴏдийᴦᴀ,
Ꮇᴀнɜиᴧинᴦ қᴀᴇᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ?!

Ꮱᴀᴩҳᴏду – Ꮇᴀжнунᴦᴀ ёᴩʍиᴄᴀн,,
“Ꮧиᴄᴏн уᴛ-ᴛᴀйᴩ” дᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ.
Ꮱуɜуᴧий, Ꮾᴏбуᴩдᴀ бᴏᴩʍиᴄᴀн,
Ꮇᴀнɜиᴧинᴦ қᴀᴇᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ?!

Ꮶᴇᴧяᴨᴛи биᴩ хуɯбўй иᴄᴧᴀᴩинᴦ,
Ꮇᴀнɜиᴧинᴦ қᴀᴇᴩдᴀ, ʍуҳᴀббᴀᴛ?!


Ўᴧʍᴀᴄбᴇᴋ Ꮯᴀʍᴀᴩқᴀндий.
/channel/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​Сарғиш япроқларнинг иси келмоқда,
Осмонни эгаллар сиёҳранг абр.
Жонимга ёққувчи сабо елмоқда,
Тонгларинг бир гўзал ноябр!

Ассалому алайкум !
Ноябрнинг яна бир тонги муборак бўлсин !


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​УКАЖОН

Яқин қондошларингизга сийлаий раҳм қилишни унутманг!
(Ҳадислардан)


Томирларда оқаётган қонимиз бир укажон,
Танимиз бошқадиру, жонимиз бир укажон.
Қайда бўлсанг дардингни ҳис қилгувчи юрак бир,
Отамиз шаънидаги шонимиз бир укажон.

Яқиним йўқдир менинг сендан бўлак, дунёда,
Сен яёв юрсанг магар, мен ҳам юрай пиёда,
Сен бой бўлсанг, менинг ҳам мол - давлатим зиёда,
Тақдир берган ризқимиз, нонимиз бир укажон!

Жонлар битта жонники, жисмимиз бошқа - бошқа,
Умримиз бир йўлдадир, измимиз бошқа - бошқа,
Гарчи ҳужжатлар ичра исмимиз бошқа - бошқа,
Насаблар сўралганда номимиз бир укажон!

Балки, бир-биримизни бўйларимиз фарқ қилар,
Туйғулар, тафаккурлар, ўйларимиз фарқ қилар,
Орамизда масофа, уйларимиз фарқ қилар,
Тўққиз ойлик уйимиз - қорнимиз бир укажон!

Ёруғ бўлсин оламнинг сен яшаган томони,
Толеъйингга битилсин замонларнинг замони,
Кунлар ўзимизники, яхшиси ҳам ёмони,
Бошимизга ёғгувчи қоримиз бир укажон!

Дардинг - дардим, оҳ урар ичимдаги ноламдир,
Кипригингга тушган ёш кўзимдаги жоламдир,
Табассуминг - қувончим, болаларинг боламдир,
Етти авлод етгунча қонимиз бир укажон!

Ака-укаларимизни йўқлаб қўяйлик!

Ўлмасбек Самарқандий.

Юракча ❤️

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​⚡️Бугун Халқаро ўғил фарзандлар куни!

ЎҒЛИ БОРНИНГ


Сулаймондек тахти бўлар ўғли борнинг,
Беклар каби бахти бўлар ўғли борнинг.
Шижоати, жасорати ёниб тургай,
Кўксида бир шаҳди бўлар ўғли борнинг!

"Эркаги бор эл ичида бош", дейдилар,
Ота - ўғил гуё кўзу - қош дейдилар,
Азал-азал, "қиз палаҳмон тош" дейдилар,
Кексайганда нақди бўлар ўғли борнинг!

Ҳеч бир сўзи айтилмайди тил учида,
Бир ифтихор порлаб турар дил ичида,
Суннат бўлса ҳатна дея, эл ичида,
Тўй қилмоққа ҳаққи бўлар ўғли борнинг!

Улғайишин кутиб яшар, куйиб - ёниб,
Пешонасин ўпиб қўяр тонг уйғониб,
"Мени Ҳажга олиб борар", деб қувониб,
Орзуларга вақти бўлар ўғли борнинг!

Ўқишлардан шаҳдам қадам ташлаб келар,
Соғинтириб кўзингизни ёшлаб келар,
Оқ куйлакли бир малакни бошлаб келар,
Муҳаббатда аҳди бўлар ўғли борнинг!

Сизни ташлаб кетмайдиган ҳамхонангиз,
Бу дунёда қоладиган нишонангиз,
Кексайганда бошингизда парвонангиз,
Таърифи йўқ бахти бўлар ўғли борнинг!

Ўғилнинг ҳам шаддодроғи, эркаси бор,
Не бўлса ҳам бу умрнинг эртаси бор,
Тобутингиз кўтаргувчи елкаси бор,
Сўнгги кунда нақди бўлар ўғли борнинг!

Сулаймондек тахти бўлар ўғли борнинг,
Беклар каби бахти бўлар ўғли борнинг.


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Кузак осмонидан мўралайди ой,
Бу оқшом энг гўзал тунингиз бўлсин!
Кўнглингиз кўшкида очилсин чирой,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Сизни умидлардан қилмасин жудо,
Ғойибдан муждалар айласин садо,
Саодатлар берсин, бахт берсин Худо,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Оройиш тилайман оғринганларга,
Шифо берсин Роббим оғриганларга,
Дийдор насиб этсин соғинганларга,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Яйранг, наво-назму, куйларга боринг,
Сизни азиз билган уйларга боринг,
Кўнгилни чоғ қилиб тўйларга боринг,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Тонг отса муборак Жума бошлангай,
Ибодатлар ила кўзлар ёшлангай,
Масжидлар томонга қадам ташлангай,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Гўзалликни севинг, ҳаётни суйинг,
Шеъримни гўзал бир тилакка йўйинг,
Яқинларга уни жўнатиб қўйинг,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

САЛОМЛАШМАЙ ҚЎЙДИК БИЗ

Бугун дили вайронман,
Қовоғимиз уйдик биз.
Нима бўлди, ҳайронман,
Саломлашмай қўйдик биз!

Ичим қон ютиб кетди,
Бўғзимни тутиб кетди,
Байрамлар ўтиб кетди,
Саломлашмай қўйдик биз!

Қувонмайман, кулмайман,
Завқу - шавққа тўлмайман,
Нима ўтди билмайман,
Саломлашмай қўйдик биз!

Айтинг, не ташвишингиз,
Нима олди ҳушингиз,
Шунча кўпми ишингиз,
Саломлашмай қўйдик биз!

Рости жуда оғриндим,
Саломингиз соғиндим,
Сўзларим шеърга индим,
Саломлашмай қўйдик биз!

Айтинг кимга қилай арз,
Дўстликка кетмасин дарз,
Салом фарздир, салом қарз,
Саломлашмай қўйдик биз!

Аразламанг жўртага,
Нима тушди ўртага,
Ҳеч бўлмаса эртага,
Саломлашиб қўяйлик!!!

Кунингиз мазмунли ўтсин қадрдоним! 👍

Ўлмасбек Самарқандий.

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​21 - НОЯБР - ХАЛҚАРО САЛОМЛАШИШ КУНИ!

АССАЛОМУ - АЛАЙКУМ!


Бир дунё, икки қутб...ва айрича тарф,
Икки менталитет - осмон-ерча фарқ.
"Хайрли тонг" билан кўзин очар, ғарб,
Асссалом тафтидан уйғонади шарқ.

Бири лутф айламиш, қўлидан ўпа,
Бириси қўл тутар, юзида зиё.
"Хайрли кун"ила қайнар Оврупа,
Яна Ассаломин айтар Осиё.

Балки малол ботар, ғарблик кишига,
Эҳтимол, туюлар бегона сўздек.
"Хайрли кеч" дея қўл силкишига,
Ассаломи ила жилмаяр Ўзбек.

Урфият ўзгармас...замонлар ошар,
Бир дунё, икки қутб... айрича одат.
"Хайрли тун тилаб, ётоққа шошар,
Ассаломи билан тилар саодат.

Уйғотгувчи дея, берилмиш таъриф,
Шарқ номли қудратли, буюк ўлкага.
Ҳали "хайрли тонг" айтмасидан ғарб,
Ассаломин айтар икки елкага.

Юз Ҳаждир - ғарибнинг бошин силамоқ,
Хушзабонлик - хушрўй итоат эрур.
Бир кунда беш маҳал умр тиламоқ -
Эҳтимол, бу ҳам бир ибодат эрур!

Ассалому алайкум!!!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​ДЎСТИМГА ХАТ

Майли, валий бўлинг, валломат бўлинг,
Кўнглимнинг безаги – нақши кўраман.
Қайда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Маломат милтиғин ўқламанг, майли,
Оч қолган кўнглимни тўқламанг, майли,
Асло ранжимайман, йўқламанг, майли,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Малҳам йўқ, ичдаги фироқ – оҳимга,
Даво йўқ дилдаги дардли доғимга,
Жавоблар бўлмайди, қўнғироғимга,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Сизнинг борлигингиз кўнглимга ҳузур,
Кўнглим бир ёзилиб, дардларин ёзур,
Қачондир ранжитган бўлсам, минг узр,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Саволларга жавоб бермасангиз ҳам,
Борлигим назарга илмасангиз ҳам,
Майли мени сўраб келмасангиз ҳам,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Ҳис этарсиз бир кун керагимни ҳам,
Тингларсиз, эҳтимол тилагимни ҳам,
Бир куни англарсиз юрагимни ҳам,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Бор бўлса кечиринг, гуноҳим учун,
Ё дилдан ўчмаган бир оҳим учун,
Ҳар неки бўлса ҳам Аллоҳим учун,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Қайда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Ўлмасбек Самарқандий.

Олов юборганларни алоҳида яхши кўраман 😊

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​СМС

Мактуб битмоқдаман, қалбдан сўз сўраб,
Туйғулар ўғирлаб, кўнгил мулкидан.
Энг ширин ҳисларга хаёлим ўраб,
Қўйворгим келмайди ишқнинг илкидан.

Смс битаман, кўзларим билан,
Мақтаб муҳаббатга мойиллигимни.
Баъзида ҳавоий сўзларим билан,
Сездириб қўяман шоирлигимни.

Шаҳдим ошиб борар, ёзганим сайин,
Ундовлар қўяман, ўтли зарб билан.
Ёзаман, ҳаяжон ичра атайин,
"СЕВАМАН!!!" сўзини катта харф билан!

Такрорлаб қўяман хар бир ҳиссимни,
Бирорта ҳарф тушиб қоладигандай.
Ўкиб, изҳор тўла смсимни,
Гуёки, сен севиб қоладигандай.

Мактубим сўнгида битиб ҳаммасин,
Жойлайман, чиройли тушган суратим.
"Хабарни жўнатиш" деган тугмасин,
Босишга етмайди фақат журъатим.

Баъзида ҳавоий сўзларим билан,
Сездириб қўяман шоирлигимни...

Ўлмасбек Самарқандий.

50 та Юракча! ❤️😊

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Премъера
#Тез_орада

ТАБИБИМ

✏️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎵 Дилшодбек Мирзаалиев.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Tabrik

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси, кўплаб ҳид қўшиқлар муаллифи ҳаётдаги қадрдон акам, шеъриятдаги устозим Ўлмасбек Самарқандийнинг таваллуд куни!

Қадрдоним Ўлмас акам,
Шеърдан кўнгли тўлмас акам,
Бугун шундай қувончли кун,
Қутламасам бўлмас акам.

Мартабангиз улуғ бўлсин,
Қалбингиз шод, ёруғ бўлсин,
Юзга киринг дейман устоз,
Таваллуд кун қутлуғ бўлсин!

Бугун кўнглим ёриб қутлай,
Дилга меҳрим солиб қутлай.
Соғинганман, бағрим очиб,
Ёнингизга бориб қутлай!

Устоз, таваллуд айёминг муборак бўлсин! Оилангиз ва яқинларинг, қолаверса биз шогирдларнинг бахтига ҳамиша омон бўлинг!

Ҳурмат билан Ҳамдам АЛЛАЁР.

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉
   
ТАБРИКЛОВ

(Бугун  серқирра ижодкор,  Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аьзоси,  шоир УСТОЗ Ўлмасбек  Самарқандий таваллуд топган кун)

/channel/Samarqandiy77

🎉Шеърлари каби самимий ва софкўнгил инсон бўлган бу устозга дунёни барча яхшиликларини тилаймиз!

🎉 УСТОЗни таваллуд айёмлари билан муборак этамиз.

🎉 Нимаики эзгу тилаклари бўлса барча барчасини Аллоҳ ижобат қилсин! Ўзлари ва оила аъзоларини фақат ва фақатяхшиликлар ила сийласин!

✨Икки дунё саодати сизга ёр бўлсин устоз.

Хурмат эхтиром билан
Дилдора Абдиназарова

🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉

👇 Каналга аьзо бўлиш

@Dildora_abdinazarova

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Дўст десам ёнимда дўстдек турганим
Укамдай ҳар қадам бирга юрганим,
Ташвиш, қувончимга шерик бўлганим
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин !
Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин !

Камтарлик бобида дарс олсак арзир
Ҳаёт сиздан бир "беш баҳо" қарздир
Қанча яхшиликлар тиласам оздир
Туғилган кун аслида баҳона сабаб,
Йўқлагим келдида тонгдан атайлаб.

Шеърият боғида ифори ўзга
Ярқ этиб кўринар ҳар боққан кўзга
Ҳар кун янгисидан илинар бизга
Энди навбат келди шеър ёзмоқ сизга
Укажон таваллуд муборак бўлсин!
Кўнглингиз нурафшон бахтларга тўлсин!

Бир гулдаста қилдим тилакларимдан
Дуолар қилайин чин юрагимдан
Ортиғини берсин ҳар керагидан
Юз ёшда ҳам шундай навқирон бўлинг!
Ўзбекистон бахтига сиз омон бўлинг!

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин укажоним!
Қадрингиз ва қаддингиз баланд,ризқингиз,илмингиз,умрингиз зиёда,азиз бошингиз омон бўлсин илоҳим!
💐🌺🌸🌷🌹💮🏵🌼
Юлдуз Абдусамат қизи.
Бир чимдим меҳр.

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Умримнинг ҳар лаҳзаси ёдда,
Гоҳ пиёда, гоҳида отда,
Ҳаммасини қолдириб ортда,
Яна бир ёш улғайдим бугун.

Ёшлигимдан кетдим кўп йироқ,
Тушди эй воҳ, кўнглимга фироқ,
Юзда ажин, сочларимда оқ,
Яна бир ёш улғайдим бугун.

Кунлар сарғиш олаётир тус,
Таърифига тополмайман сўз,
Хуш келибсан қирқ еттинчи куз,
Яна бир ёш улғайдим бугун.

Бошинг тик тут, кўкрагингни кер,
Қўй, одамлар нима деса дер,
Қутла мени муҳаббатим ШЕЪР,
Яна бир ёш улғайдим бугун.

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​​​​​СИНФДОШ

(Қадрдон синфдошларимизга жўнатиб қўямиз)


Яхшимисан синфдош,
Бормисан соғ-саломат?
Бир йўқлайин дегандим,
Қилмайсанда, маломат.

Дунё кенг эди бирам,
Сиғмасди қулочингга.
Гўзал эдинг, қорасоч,
Оқ тушибди сочингга.

Куйма кўздаги ғамдан,
Тақдир ўзи муаррих.
Қара, ортда жилмаяр,
Йигирма йиллик тарих.

Омонмисан синфдош,
Атрофга ҳеч йўқ ишинг.
Фарзандларинг баробар,
Улғайдими ташвишинг?!

Ташвишлардан ортиб, бир,
Ўзлигингни излаб қўй.
Ўн йил бирга ўтирган,
Партамизни эслаб қўй.

Шўрлик ёғоч бағрини,
Илма-тешик қилгандик.
Исмлар... юракчалар,
Қалам билан тилгандик.

Афсус, ошиқ икки қалб,
Учди ўзга юртларга.
Ишқимиздек парта ҳам,
Ўтин бўлди ўтларга.

Эсингдами синфдош,
Эдинг кўп моҳитобон.
Мактаб йўли - ишқ йўли,
Синфхона - хиёбон.

Учрашардик... титрардик,
Ловулларди юраклар.
Гувоҳимиз ер, осмон,
Стадион, тераклар.

Жим турардинг ер чизиб,
Қалин қошлар чимрилиб.
Менинг ҳам сукут бирла,
Кетар, сабрим емрилиб

Шундай хайрлашардик,
Топмасдим ҳеч кўнглингни.
Энг катта жасоратим -
Ушлагандим қўлингни.

Кўп чўзилди танаффус,
Босилмайди ҳеч титроқ.
Йигирма йил ўтса ҳам,
Чалинмайди қўнғироқ.

Омонмисан синфдош,
Толмадингми ҳаётдан?
Мен ҳам ризқимни териб,
Юрибман шеър - баётдан.

Энди йиллар ортидан,
Тополмасман изингни.
Кеча боғда учратдим,
Ўғлим билан қизингни.

Қўй индама уларга,
Ғов бўлма шу шаҳд учун.
Бир уриниб кўришсин,
Биз етмаган бахт учун!

Яхшимисан синфдош?!

©️ Ўлмасбек Самарқандий

Оловли юракча

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

📊 #Тонги_тарона

Эркак сўзи бешта ҳарфдан иборатдир,
Ҳар бир ҳарфи мардлик учун иморатдир.
Чин эркакка дўст топмоқ зўр тижоратдир,
Баъзилар бор, эркак дейиш ҳижолатдир!

🎙 Аброр Жамолиддинов.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Сўзламанг муҳаббат деган жафони,
Қалбимга ёлғон бир сафолар солманг.
Кўришга кўзим йўқ сиз бевафони,
Отишга ўқим йўқ, хавотир олманг.

Мен жангга кирмайин, ёлғон сўз эмас,
Чиқолмай қоласиз ташқарингизга.
Келурман эҳтимол, битта ўзим бас,
Хиёнат аталмиш лашкарингизга.

Нечук кўзим ёшлаб дардли куйимга,
Бўлмағур ишқ учун юрак ғашлайман.
Йўламанг ҳеч қачон Кўнгил уйимга,
Кўрсам, айтиб қўяй, отиб ташлайман!


✏️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎙 Гулруҳ Эшонқулова.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Кунлар кўнглимизни маҳзун этади,
Умр рангларига тўймай қолар кўз.
Баҳорлар жуда тез ўтиб кетади,
Жуда тез келади, умримизга куз.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Маҳфират кун бугун, дерлар,
Дил нақши кун бугун, дерлар.
Қуёш чиққан кунлар ичра,
Энг яхши кун бугун, дерлар!

Тангрим этмиш таборак кун,
Ҳар лаҳзамиз ибодат кун.
Номин айтсам, яйрагай тил,
Бугун шундай муборак кун!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, АЗИЗИМ!


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​ЭСЛАЙСИЗ...

Сиз мени эслайсиз, эслайсиз аҳён,
Ҳавоий хаёллар солганда ғулу.
Дайди дилингизни ўртаб ғалаён,
Кўнглингиз соғинса, шеър деган туйғу.

Олислаб кетарга топилса манзил,
Менга бошлагувчи йўллар билан дуч.
Эслайсиз, сукутлар соғинчга арзир,
Унутиб кетмоққа тополмайсиз куч!

Сиз мени эслайсиз, чин дилингиздан,
Айтиб - айтилмаган пушмонларим бор.
Исмим ўчиб кетса хотирингиздан,
Эслатиб тургувчи душманларим бор.

Эҳтимол, бугун бор, эрта йўқ жисмим,
Курашиб яшайман, мен ғафлат билан.
Эслайсиз, қайдадир айтилса исмим,
Ё соғинч, ё меҳр, ё нафрат билан!

Сиз мени эслайсиз, куздир, баҳордир,
Туйғулар туғёни ошган томонда.
Эслатиб тургувчи изларим бордир,
Андижон, Фарғона, Тошкан томонда...

Соғинч саҳросида битган байтингиз,
Менга етиб келгай, айламанг пинҳон.
... ва энди унутдим, деган пайтингиз,
Қаршингиздан чиқар сўзим ногоҳон.

Сиз мени эслайсиз, ҳамон эсдаман,
Унутмоқ учун ҳам керак зўр сабот.
Кеч хазон палласи ёдингиздаман,
Эслатиб туради ноябр бот -бот.

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

📊 #кун_таронаси

Дунё тилларида айтилган дунёнинг энг машҳур саломлари!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Тўйлар_муборак

Бугун қадрдон акамиз Ислом ака энг кенжа укаларини уйлантирдилар.
Алллоҳим икки ёшга битмас-туганмас бахт ато этсин!

Тўйлар муборак бўлсин!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

⚡️Бугун бутунжаҳон болалар куни!

​​​​РИВОЯТ


Беш-олти яшар бола,
Бўй қўшилган бўйига.
Ўйнагани чиқибди,
Қўшни бола уйига.

Икковлон роса кулиб,
Қувлашмачоқ ўйнашди.
Билмасди чарчоқ нима,
Ўйнаб сира тўймасди.

Сурдилар обдон улар,
Болаликнинг завқини.
Ҳовлини тутиб кетди,
Икки бола шовқини.

Шунда қўшни болакай,
Сергакланди дабдуруст.
- Жим, отам ухлаяпти,
Жим ўйнайлик, шу дуруст.

Шовқинимиз зўридан,
Уйғониб кетмасинлар.
Жаҳллари ёмонроқ,
Сўнг ғазаб этмасинлар...

Сукунатга чўмди уй,
На араз бор, на гина.
Меҳмон бола маюс бир,
Ўйга толди, жимгина.

Шу дам қўшни боладан,
Чиқди маҳзун бир овоз:
- Қабристонга борайлик,
Юр дўстим, юр илтимос!

Ўша ерда менинг ҳам,
Отам ухлар кўп узоқ.
Шовқин қилайлик бориб,
Уйғониб кетсин тезроқ.

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Эҳтимол, подшолар чиққан саноқсиз, 
Пайғамбар чиқмаган аёл зотидан! 

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎙 Ўзбекистон Халқ артисти Ёдгор Саъдиев.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​⚡️БУГУН ХАЛҚАРО ЭРКАКЛАР КУНИ!

АЁЛЛАРГА!

Сиздаги гул, ожиза,
Диллар виқорлигидан.
Яралган бир мўъжиза,
Эркаклар борлигидан!

Давлат ҳам, салобат ҳам,
Ҳузур ва тароват ҳам,
Уйдаги ҳаловат ҳам,
Эркаклар борлигидан!

Бехавотир йўлингиз,
Хушчақчақдир дилингиз,
Кармондаги пулингиз,
Эркаклар борлигидан!

Жононлар севгиси-ям,
Кўнгиллар туйғуси-ям,
Фарзандлар кулгуси-ям,
Эркаклар борлигидан!

Гўзалдирсиз киройи,
Янгажону, кенойи,
Аёлларнинг чиройи,
Эркаклар борлигидан!

Изламанг ҳеч киноя,
Сўзларимда йўқ соя,
Сизга таянч, ҳимоя,
Эркаклар борлигидан!

Уни севиб суяйсиз,
Биқинидан бурайсиз,
Лабингизни буяйсиз,
Эркаклар борлигидан!

Майли содда ё гаранг,
Асабин қилманг таранг,
Кал ҳам бўлмайсиз, қаранг,
Эркаклар борлигидан!

Ҳафтанинг пайшанбаси,
Чойнакда чой шаммаси,
Хуллас ҳамма-ҳаммаси,
Эркаклар борлигидан!

Сурманг ўзга хаёллар,
Берманг нозик саволлар,
Шукур қилинг аёллар,
Биз эркаклар бор учун!!!

ЭРКАКЛАРИМИЗГА БУГУНГИ БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…
Подписаться на канал