samarqandiy77 | Неотсортированное

Telegram-канал samarqandiy77 - Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

3343

❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Подписаться на канал

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Айни кунларда туман ва шаҳарларда Ёшлар фестиваллари бўлиб ўтмоқда.

"Ўзбекистон ёшларин бирлаштирсин фестивал!"

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Тонг... этгайдир тантана,
Кўнглимизнинг кўркини.
Бошланмоқда янгидан,
Умримизнинг бир куни.

Тонг... Яратган Ҳақ ҳукми,
Ризқ бер, Тангри - таборак.
Ассалому алайкум!,
Пайшанба кун муборак!

Менинг яхши кўрган инсонимга хайрли тонглар бўлсин!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Мулоқот бошланди!
Суҳбатлашмоқчи бўлганлар марҳамат.

Суҳбат мана бу манзилда:

👇👇👇👇👇
/channel/+YkJ0N2fWHR1kZTgy

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

"СИНФДОШ"

Ўлмасбек Самарқандий шеъри
Олим Сулаймонов ижросида.


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​#Чоршанба

Чоршанба яхши кун, чоршанба гўзал,
Чоршанба - ҳафтада энг файзли бир дам.
Чоршанба - пайшанба дея аталган,
Ишқ тўла кун сари қўйилган қадам.

Ҳар бир кун мадҳи бор баётимизда,
Ҳар кунни Аллоҳим яратмиш гулгун.
Тонг отиб мунаввар, ҳаётимизда,
Яна бир чоршанба бошланди бугун!

Ассалому алайкум!
Чоршанба тонгингиз муборак бўлсин!


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#тунги_тарона

Ота-оналаримизни қадрига етайлик!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Сизга ҳамма-ҳаммаси учун,
Таъзимдамиз устоз муаллим!


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​​​​​О ​Ғ А М

(Бугун элимизнинг суюкли санъаткори, марҳум Охунжон Мадалиев таваллуд топган кун)


Миллионларни мафтун этган наво эди қўшиғингиз,
Малҳам эди, оғриқ қалбга даво эди қўшиғингиз,
Қадим, кўҳна муҳаббатдан маъво эди қўшиғингиз,
Ўлмай туриб ўз номини афсоналар қилган оғам!

Куйлаб ўтди, созга қўшиб юрагининг меҳри бирла,
Қалб битигин ўқий олди, заковату-зеҳни бирла,
Саҳналарда хониш қилиб, овозининг сеҳри бирла,
Атрофига минг кўнгилни парвоналар қилган оғам!

Баҳор мадҳи битилганда ранжимади сиздан куз ҳам,
Воажабо, нолангизда рақс этарди ҳатто сўз ҳам,
Сиз баҳона Осиёда машҳур бўлди Туркман қиз ҳам,
Ўтда ёқиб не санамни девоналар қилган оғам!

Барноларга, Шаҳлоларга, Зеболарга айтди алёр,
Наволарин ноласида кўз ёш тўкур «Ёлғиз аёл»,
Ошиқларни ҳайрон этиб, «кўнглимда ёр», «қўйнимда ёр»,
Ҳаққа хониш қилиб ёрин иймоналар қилган оғам!

Куйларингиз жаранг сочар, тинмай ҳамон тўй-базмда,
Таърифингиз тушмас асло ҳам насрда, ҳам назмда,
Суяр сизни эъзоз этиб, Самарқанду, Хоразмда,
Қайга борса ҳар кўнгилни Фарғоналар қилган оғам!

Шеър ёқмаса ранжимангиз Ўлмасбекнинг қоғозидан,
Улғайганмиз биз ҳам асли, малҳам топиб навосидан,
Гар соғинсак излагаймиз Қиличбекнинг овозидан,
Чин маънода санъат сўзин дурдоналар қилган оғам!

Ўлмай туриб, ўз номини афсоналар қилган оғам!

✍Ўлмасбек Самарқандий
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Ассалом қадрдон, уйғондингизми,
Ё кўзга тушдими, майнинг қуёши?
Мендек тонгни кутиб тўлғондингизми,
Сизда ҳам ҳисларнинг йўқми қиёси?

Яна жой олдими орзулар тўлиб,
Кўнгил деб аталмиш кошонангиздан.
Бугун яна тақдир меҳрибон бўлиб,
Ўпиб уйғотдими, пешонангиздан?

Ассалому алайкум!
Янги кун, янги тонг муборак бўлсин!


Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Яна ўрик пишиғига етдик.
Етказганига шукур!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

ОЗОДА

Атроф озодадир, диллар озода,
Дилларга элтгувчи йўллар озода.
Сиз билан гўзалдир табиат асли,
Чечаклар, новдалар, гуллар озода.

Беғубор қалбларда топилмайди доғ,
Сизгадир эҳтиром, сизгадир ардоқ,
Гарчи, меҳнат ила кафтингиз қадоқ,
Ва лекин, шу қадоқ қўллар озода.

Йўқ сизда тавозеъ, йўқ сизда кибор,
Асли борлигингиз ўзи эътибор,
Сиз босган изларда саришталик бор,
Қадамингиз етган уйлар озода.

Биз сизни яхши кўрамиз сариштажонлар!

Ҳурмат билан: Ўлмасбек Самарқандий.


/channel/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Ота, елкамга чиқ Ҳажга борамиз!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Хира_Хотиралар

Ватанимиз тарихига қора доғ бўлиб тушган "қизил ўтмиш" ни эслашни истамайман. Бироқ, ҳар не бўлганда ҳам ўша кунлар ҳаёт китобимнинг ортда қолган кир саҳифаларидир.
Биз болалигимизда бугунги сана - 19 майни горн ва барабанлар билан байрам қилардик. Кейин эса, бўйнимизга мана шу қизил бўйинбоғни тақиб қўйишарди.
Бугун бу воқеалар ўтмишга айланди.
Бугун ёшларимизнинг бўйнини боғлаб қўядиган тузум йўқ.
Бугун улар эркин ва мустақилдирлар!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Мингдан ошган сенинг ёшинг,
Сўйлар дониш шу қарошинг,
Донғи кетган Чақар ошинг,
Жонгинамга мадор Нарпай!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​ЎҚУВЧИЛАРИМГА

Болалик дамлари бирам бокира,
Энди бу кунлар ҳам ширин хотира.
Дилни дилга беринг, келинг яқинроқ,
Жўшқинроқ чалинсин, сўнгги қўнғироқ!

Ҳаёт дафтарида очиб турфа ранг,
Ўн бир йиллик умр жилмаяр, қаранг,
Жаранглари етсин, солиб зўр титроқ,
Мавжлироқ чалинсин сўнгги қўнғироқ!

Устозлар илмидан рози бўлинг, сиз,
Ё арбоб, ё ҳоким, қози бўлинг сиз.
Илм қалбингизда сўнмас бир чироқ,
Ўтлироқ чалинсин сўнгги қўнғироқ!

Кимнидир севдингиз, яширманг майли,
Болаларча ишқ ҳам умрнинг зайли.
Ватанни севмоқдан йўқдир улуғроқ,
Кучлироқ чалинсин, сўнгги қўнғироқ!

Табригим - шеър бўлиб чиққан сўзимдай,
Бағримга босаман ўғлим, қизимдай.
Кўзларимда ёшу, қалбимда фироқ,
Ажиброқ чалинсин сўнгги қўнғироқ!

Унутманг, ҳамдарду, ҳамрозларингиз
Сизларни севгувчи устозларингиз.
Соғинсам, бир йўқланг, кетманг кўп йироқ,
Бизни айирмасин сўнгги қўнғироқ!

Болалик дамларим бирам бокира,
Энди у кунлар ҳам ширин хотира.


Ўлмасбек Самарқандий
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

ШОИР ЎЛМАСБEК САМАРҚАНДИЙГА


📚ЁШЛАРГА БОР ИЛМИН БEРГАН УСТОЗИМ📚


Ҳаёт тизгинлари синовли бир кам,
Беллар букилмасин бўлайлик бардам.
Инсонда меҳрлар ўлмасин ҳардам,
Ёшларга бор илмин берган устозим,
Юрагимдан чиқар сиз-чун тор созим!

Назм гулшанида таралар ҳар сўз,
Ёғийга йўғрилган соф қадам ҳар из.
Эй устоз Ўлмасбек ёруғ бўлсин юз,
Ёшларга бор илмин берган устозим.
Юрагимдан чиқар сиз-чун тор созим!

Эслар халқим шоир Муҳаммадимиз,
Унга бўлган чексиз муҳаббатимиз.
Эсласак ортадур ҳур саботимиз,
Ёшларга бор илмин берган устозим.
Юрагимдан чиқар сиз-чун тор созим!

Барчага самимий дилкаш инсонсиз,
Кўнгилларни обод этган инсонсиз.
Кўкси меҳр тўла нурли осмонсиз,
Ёшларга бор илмин берган устозим,
Юрагимдан чиқар сиз-чун тор созим!

Муҳаммад Юсуфнинг издоши бўлиб,
Буюк инсонларнинг сафдоши бўлиб.
Яшангиз ҳаётда шод қувноқ тўлиб,
Ёшларга бор илмин берган устозим.
Юрагимдан чиқар сиз-чун тор созим!

✍✍ Акромжон Алиқулов Қашқадарё вилояти

2024 05 22 🕰 23 : 36
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎧 Аҳмади Эверест.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Ассалому алайкум!

Қадрли ижодкорлар, шеърият, адабиёт ва санъат ихлосмандлари!

Дилингизни хушнуд этадиган
ажойиб ижодий дастур сиз азизларни
кутмоқда!


Сизларни навбатдаги
👇👇👇👇👇
2024 йил 22 май
соат 21:00 да
👇👇👇👇👇
" НАЗМ ВА НАВО "
гуруҳида бўлиб ўтадиган ижодий давра суҳбатига таклиф этамиз!

Устоз Муҳаммад Юсуфнинг шогирди, кўплаб мухлислар
қалбидан чуқур жой олган,
бир қанча гўзал ва бетакрор
шеърлари қўшиқ бўлган
Самарқандлик ижодкор, ўткир
қалам соҳиби камтарин инсон, устоз шоир

" ЎЛМАСБЕК САМАРҚАНДИЙ "

азиз меҳмонимиз бўладилар!

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Халқ таълими аълочиси кўкрак нишони соҳиби.
" Исмингни ким қўйган Ватан"," Ёмғирой" каби шеърий тўпламлар муаллифи.
Республика маънавият тарғиботчилари гуруҳи фаоли.

Дастурни Элроз
олиб боради!

Ижодий кечани ўтказиб юборманг!

Гуруҳ рахбари Раъно Алиева.

Гуруҳ бош админи Жамшид Султонов.

Бизнинг манзил: 👇👇👇👇👇
НАЗМ ВА НАВО гуруҳи:
/channel/+YkJ0N2fWHR1kZTgy

Ижодкор канал ўзани:
/channel/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​УСТОЗ БЎЛМАСА

(Барча устозларга бағишлайман!)


Иймон қайда эди, устоз бўлмаса,
Урфон қайда эди, устоз бўлмаса.
Соҳибқирон қайда, Навоий қайда,
Чўлпон қайда эди, устоз бўлмаса!

Йўқсиллар юртига дунё келтирган,
Саҳролар бағрига дарё келтирган,
Ул юртдан бул юртга зиё келтирган,
Карвон қайда эди, устоз бўлмаса!

Муаллим аталган, буюк аталган,
Ардоқланган мудом, суюк аталган,
Олти аср аввал кўкка қадалган,
Нарвон қайда эди, устоз бўлмаса!

Кўнглидан таралгай минг битта ирмоқ,
Кундузи қуёшдир, кечалари моҳ,
Ақлин экиб ерга, кўтарилган тоғ,
Хирмон қайда эди, устоз бўлмаса!

У шундоқ яшайди, туғилган шундай,
Зарраси беҳисоб, бир сиқим қумдай,
Мардликдан дарс олган -Жалолиддиндай,
Қурбон қайда эди, устоз бўлмаса!

Шеър битсам, СЎЗ топиб, ғамимни еган,
Кўнгил деб аталмиш зўр илҳом берган,
Чор томони гулзор, шеърият деган,
Бўстон қайда эди, устоз бўлмаса!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

/channel/Samarqandiy77?livestream=a302f06f3915c84ecd

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​М У А Л Л И М

Тингланг сизга сўйлайин, ровийлар ривоятин,
Фикр этиб сўнгра уни англарсиз кифоятин.
Бир муаллим яшабди, қай замондир номаълум,
Ҳасму-ҳоли не билмам, бир касбу-кори маълум.

Сабоқ берди дарс берди, донишманду, даҳога,
Умри битиб ниҳоят, кетди дорулбақога.
Тумонат халқ - шогирдлар, борар қабристон томон,
Сўнгги йўлга кузатди, муаллимни оломон.

Йўл юрди у хўб узоқ, кўринмасди зоҳири,
Сирот кўприги сари келди устоз охири.
Биларди у, шу ерда азму-ажр нақдлигин,
Гуноҳкорнинг кўприкдан йиқилмоғи нақдлигин.

Балки, домла фанода ғофилроқ банда бўлган,
Эҳтимол дарс чоғлари намози канда бўлган.
Орттириб беролмаган, закот, фидя муносиб,
Яшаб ўтди бир умр ҳаж-у, умра бенасиб.

Кимнидир койигандир, илму урфон бобида,
Қанча гуноҳ борлигин билмасди ҳисобида.
Қиёматда - сўроқда, билмам қандоқ сўз олар,
Мактаб илми деб баъзан, қазо бўлган рўзалар.

Оғир ўйга чўмди у, ботди ғамнинг рошига,
Наҳотки етолмаса қилкўприкнинг бошига?!
Олдинда эса ўша - икки дунё аро роҳ,
Қиличдан ҳам ўткирроқ, қилдан ҳам ингичкароқ.

Ваҳм соларди ғоят, тубсиз жарлик ҳайбати,
Етиб келди ниҳоят муаллимнинг навбати.
Кўзларин юмди устоз, фосиқ хаёл сурмай деб,
Қилкўприк остидаги жаҳаннамни кўрмай деб.

Тўзғиган хаёлларин йиғди бемажол, хаста,
Қўрқувдан чекиб озор, кўзларин очди аста.
Билмади, қанча вақтин, хаёлларга йўргабди,
Не кўз билан кўрсаки, сирот йўли тугабди!

Жаннатнинг остонаси, кўрингани ҳақиқат,
Қилкўприкда йўл юрди, роса қирқ беш дақиқа.
Наҳот етдим беҳиштга, тақдирим қутлуғ экан,
Демак фоний дунёда гуноҳларим йўқ экан.

Шу чоғ арши-аълодан, кимдир бир ваҳий деди,
- Эй муаллим, аслида, гуноҳларинг кўп эди!
Қилкўприкдан ўтмоққа, сенга толеъ ёр экан,
Таълимингни олган кўп шогирдларинг бор экан.

Сирот кўприги узра бирга ўтишди, улар,
Ҳар бир гуноҳинг учун елка тутишди, улар.
Ҳайратдан қотди устоз, толеъи кулганига,
Аллоҳга минг ҳамд айтди, муаллим бўлганига.

Қиссадан ҳисса шулки, Ҳақ карами кенг экан,
Муаллимнинг ҳар дарси, ибодатга тенг экан!


Ўлмасбек Самарқандий
t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

⚡ Бугун чой куни экан!

Чиқса меҳр бошқача,
Кўнгил деган жойидан.
Ширинроқ чой бормикан,
Яқин дўстлар чойидан?! 😊

Ҳамиша бир пиёла чойдек севимли бўлинг! 😊

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Tonggi_tarona

Бугун ардоқли санъаткор Охунжон Мадалиев ҳаёт бўлганида 61 ёшга тўлган бўларди!

🎼 "КЕТГИМ КЕЛМАЯПТИ ОНАЖОН "


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Тонг тафтини сезмоқ учун,
Тун заҳмини ютмоқ керак,
Ёруғ тонгга етмоқ учун,
Қаро тундан ўтмоқ керак!

Аллоҳга омонатсиз, қадрдоним!
Яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​​​СИЙРАТ

Менинг менлигимда адолат йўқдир,
Ишонманг, сўзимда далолат йўқдир.
Битгувчи шеърларим кўнглимнинг иши,
Билинг, бармоғимда маҳорат йўқдир.

Тилим бамисоли жиловланган от,
Дилим дилгирликка ўчланар, ҳайҳот,
Юрагимда яшар бори эътиқод,
Ва ле туйғуларда таҳорат йўқдир.

Бошда Сулаймонга монанд савлат бор,
Танимда Маҳмуддан мисол ғайрат бор,
Жонимда жаҳондан катта давлат бор,
Руҳимда шаҳар бор, иморат йўқдир.

Кетолмасман ишқдан кўнглимни олиб,
Мағлубман суйилиб, ошиқман ғолиб,
Гарчанд, айтилсада минг куйга солиб,
Муҳаббат шеърида нақорат йўқдир.

Дунёсига устун бўлмаслигим рост,
Асрларга кетган йўлмаслигим рост,
Исмим айтилганда Ўлмаслигим рост,
Афсуски, исмимга кафолат йўқдир.

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​БАҲС

Дунё яралган чоғи,
Жуфт яралган неки бор.
Аллоҳ ўзи оламни,
Айламишдир шаҳсувор.

Жуфт этди, ўзи азал,
Одам бирла Ҳаввони.
Бу икки ҳилқатнинг ҳеч,
Йўқдир, асло ёмони.

Мен кучлиман дер эркак,
Не қудратдир бу хаёл.
Борига минг қаноат,
Ожизаман дер, аёл.

Асли, барчасин Аллох,
Идрок этгувчи ўзи.
Кимни кучли, кимнидир,
Ожиз этгувчи ўзи!

Ёлғон эмас, дунёда,
Хақиқатнинг хорлиги.
Эркаклардан кучлироқ,
Аёлларнинг борлиги!

Мудом ойнинг жамоли,
Этак билан ёпилгай.
Аёллардан ожизроқ,
Эркаклар ҳам топилгай.

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Ассалому алайкум!

Азиз ИЖОД ГУЛШАНИ мухлислари, каналимиз, группамиз аъзолари ҳамда шеърият аҳли!

Азизларим сиз учун ажойиб чат дастурини тақдим қилмоқчимиз.
Дастуримиз меҳмони кимлиги билан албатта қизиқишингиз табиий.

Унда марҳамат!

   ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Бугун ижодий кечамизда кўплаб шеърият мухлисларининг қалбидан бетакрор ижоди билан жой эгаллаган  Халқаро Турон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ҳалима Худойбердиева кўкрак нишони соҳибаси, "Дурдонаи ШАРҚ" журналида тожик ва халқаро муносабатлар бўлими бошлиғи, Ўнлаб баёз иштирокчиси, Зуллисонайн ижодкор, таржимон
шоира 
#ХОЛИДА_ИСМОИЛ азиз меҳмонимиз бўладилар.

"Юрагимдан йиғлайди армон", "Бахтнинг сониялари"  ҳамда "Шошаётган шамоллар" номли шеърий тўпламлари чоп этилган.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ!
Ижодий кеча 19-май
Кеч соат 21:00 бўлиб ўтади.

Ижодий кечани гўзал овоз соҳибаси УМИДА ЖЎРАЕВА  олиб борадилар.

Дастур ташкилотчиси
Зулфия Султон.

Бизнинг манзил.
ИЖОД ГУЛШАНИ ГУРУҲИ.

Ҳурмат ва эҳтиром ила
ДИЛАФРУЗ ЖАМОЛ.


/channel/dil_ijodgulshani

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Мендан шеър сўрашар... мингта муаммо,
Ўтиб кетар қанча илҳомий дамлар.
Баъзида унутиб қўяман, аммо,
Мени унутмайди оддий одамлар...


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​Бугун Наманган шаҳрида "Гуллар фестивали" бошланди!

НАМАНГАНДА


Имони бут, йўл яқин муқаддас меҳробгача,
Қадри осмон бўй чузур, мунаввар офтобгача,
Чаманзордир чор тараф, Нориндан то Попгача,
Осиёнинг энг гўзал гулзори Наманганда.

“На малак, на фаришта” ул одамдин пайдони,
Ишқ элининг элчиси, муҳаббатнинг мардони,
Шеъриятда телбаю, “Дард аҳлининг султони”,
Девонаий Машрабнинг оҳ – зори Наманганда.

Мулла Қирғиз, Шайх Исҳоқ, ҳоки Чустий тулғотур,
Мулла Бозор, Зиркмозор, Ахсикенти жим ётур,
“Индамаслар олами”н сайр этиб, қалб уйғотур,
Не буюк алломалар мозори Наманганда.

Олма, анор кони бор, зироатнинг учоғи,
Тўрт фасл ҳам фаровон, неъматга бой қучоғи,
Дунёни лол этган шул – сопи зар Чуст пичоғи,
Тарихи зўр миллатнинг бозори Наманганда.

Малаклари ҳурлиқо, ишвасида еб қўяр,
Бир ширин шева бирлан тилларига зеб қўяр,
Ҳижронида куйдириб, “келуттиман” деб қўяр,
Ул бевафо санамнинг озори Наманганда.

Чаманзордир чор тараф, Тўрақўрғон, Мингбулоқ,
Осиёнинг энг гўзал гулзори Наманганда.


Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Қиёматда - сўроқда, билмам қандай сўз олар,
Мактаб илми деб баъзан, қазо бўлган рўзалар.

Мактаб илми дея рўзалари қазо бўлган муаллимларимизни Аллоҳ ўзи маҳфират этсин!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…
Подписаться на канал