samarqand_live | Неотсортированное

Telegram-канал samarqand_live - Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

6464

Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг. Мурожаат учун телеграм: @Samarqandiy Тел:+998935082131 +998972898998 @samarqandlive_reklama

Подписаться на канал

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимини Баҳодир Қурбонов эгаллади. Абдусалом Азизов Хавфсизлик кенгашига тайинланди.

Абдусалом Азизов 2019 йил февраль ойидан бошлаб ДХХ раҳбари лавозимида ишлаб келган.

ДХХнинг раиси лавозимига Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов тайинланди. Янги раҳбарни тайинланиши маросимида Абдусалом Азизовнинг давлат хавфсизлиги тизимининг ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, янги тайинланган ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов генерал-лейтенант Азизовнинг хавфсизлик тизимининг янгиланиши ва янги кадрларни тарбиялашдаги меҳнатини алоҳида қайд этди.

Абдусалом Азизов унга қайси лавозимда ишлаш буюрилмасин, халқ ва президентга содиқ қолиб ишлашга тайёрлигини билдирди.

Қайт этиш лозим, Абдусалом Азизов Ўзбекистон ДХХ тизимини шаффофлик ва очиқлик томон тубдан ислоҳ қилишда шахсан иштирок этди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

DXX raisi Abdusalom Azizov lavozimidan haydaldi — manba

O‘zbekiston Davlat xavfsizlik xizmati raisi, general-leytenant Abdusalom Azizov lavozimidan chetlatildi. — Kun.uz manbasi

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Samarqand shahar 14- tayanch maktabi o'quvchilarining o'z ota- onalari bilan tayyorlagan MILLIY KONTENTI

Hurmatli ota-onalar farzandingizga be'tibor bo'lmang!

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

ПИЧОҚ СУЯККА ҚАДАЛДИ

Самарқанд шаҳрида "Фаровон қурилиш коммуналчи" номи остида БСК фаолияти юритади. Лекин, шаҳарда бу ташкилотни назорат киладиган, тартибга чақирадиган ҳеч ким йўқ назаримизда. Сабаби, БСК рахбарларини айтишича 2023 йил охирида М.Улуғбек кўчасидаги уйларни қўшиб олган. Шу вақтда мулкдорлар йиғилиши ўтказилмаган, БСК аҳолига ҳеч қандай маълумот бермасдан, ўз мажбуриятларини бажармасдан тўлов килишни сўрайди. Агар БСК уйда бирор бир иш қилса, ҳеч бўлмаса атрофни суприб қуйса иккиланмасдан тўлов қилади.
Шаҳар прокуратураси эса қарздорликни СУД орқали ундиришни афзал кўрган, прокуратура аҳоли нима учун тўлов қилмаётганлиги билан қизиқмаган. Балки шаҳар прокурори (собиқ шаҳар ҳокими) ҳаммасини билар ёки шунчаки кўз юмган. Шаҳарда БСКни сўрайдиган ҳеч ким йўқ дейишга сабаб 6 сентябр куни шу мавзуда ФБга пост қолдиргандим. Бу ҳақида на шаҳар хокимлиги, на вилоят Уй жой коммунал хизмати қизиқди.Ёки шаҳар учун ҳеч иш қилмайдиган БСКдан манфаат бормикан? Жараённи бирга кузатамиз.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Хотира денгизи ичига кириб борар экансан, бир ажиб ширин азобни ҳис қиласан.

Бир беғубор болалик даврларингни эслаб, роҳатлансанг, бир ўша даврларга энди қайта олмаслигингни эслаб, азобланасан...

Мана бугун ҳам бундан 20 йиллар аввал таълим олган мактабимни кеза туриб, шундай роҳат ва шундай азобни ҳис қилдим.

Босиб ўтган умр йўлимга назар солдим. Шунга амин бўлдимки, бу дунёда минг йил яшасанг ҳам, ҳаммаси бир пасда ўтиб кетгандек бўлаверар экан. Чунки худди кечагидек шу ерларда жавлон уриб чопқиллаб юрар эдим.

Болалик бир ажиб туш эканки, қачон уйғонганингни ўзинг ҳам билмай қолар экансан. Лекин шу тушни яна қайта-қайта кўргинг келаверар экан.

Яна шунга амин бўляпманки, умрнинг ҳар лаҳзасини қадрлаш керак экан. Чунки бугунги кун эртага йўқ, бугунги одамлар ҳам эртага топилмайди...

Шундоқ экан, умрингизнинг қадрига етинг, бугунингиз билан яшанг. Шуни унутмангки, ўтаётган вақт эмас, бизнинг умримиздир...

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Расм муаллифи Анулия Нестерова Самарқанд шаҳридаги 13-мактаб 11-синф ўқувчиси.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

⚡️Алишер Қодиров Таълим вазирлигини тинч қўймоқчи эмас.

Президент олдида қилган чиқишида «Миллий тикланиш» партияси раиси ўқитувчилик касбига биринчи танловдан бошлаб, ундан кейинги босқичларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини тинч қўймаслигини айтиб ўтди.

Шунингдек, Қодиров савдо ва молиявий хизматлар соҳасида қарор ва қонунлар 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўзгармаганини танқид қилган.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ҳужжатларда кўрсатилмаган 127 млн. сўмлик товарлар вақтинча сақловга олинди

🔸Ноқонуний йўллар билан мамлакатимизга товар-моддий бойликларни олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

🔸Жумладан, “Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи корхона хориждан олиб келинган товарларни “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида товарлар божхона кўригидан ўтказилади.

🔸Божхона кўриги давомида божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилмаган, қиймати 127 млн. сўмлик, 6 турдаги товарлар борлиги аниқланди.

🔸Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Йирик миқдордаги пиротехника воситалари йўқ қилинди

Божхона органлари томонидан жорий йилнинг 21 ноябрь ҳолатига кўра, ўтказилган тезкор тадбирлар ҳамда божхона назорати жараёнида жами 77 та ҳолатда қиймати салкам 1 млрд. сўмлик, миқдори 7 млн. 390 минг донадан ортиқ пиротехника буюмлари ушлаб қолинган.

Мазкур ҳолатлар бўйича 5 та жиноят ишлари қўзғатилган бўлса, 53 та ҳолатда маъмурий ишлар юритилган.

Жорий йилда ушлаб қолинган пиротхеника воситалари миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,2 баробарга ошган.

Бугун Божхона, Ички ишлар ва Миллий гвардия томонидан ўтказилган турли тезкор тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган йирик миқдордаги яъни 4 млн. 65 минг 562 дона пиротехника буюмлари дастлаб сувда бўктирилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди ва махсус ҳандакка кўмиб юбориш йўли билан йўқ қилинди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️ Ўқувчининг дарсдан ташқари вақтидаги ҳаракати учун синф раҳбарга чора кўрилиши тўғрими?

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ҳақиқий истеъдодли инсоннинг биринчи белгиси: у бошқаларнинг муваффақиятидан хурсанд бўлади.

Евгений Шварц
“Ёш эр-хотинлар ҳақида ҳикоя”

———

Дўстларингизнинг шундай хусусияти бўлса, демак тўғри дўст танлагансиз. Аслида кимнингдир муваффақиятидан хурсанд бўла олиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди.

Бектош Ҳотамов

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Бир куни тошбақа йўлда кетаётса, тепада тескарисига учиб бораётган қарғага кўзи тушибди.

Шунда тошбақа қарғага қараб: “Ҳой қарға, жинни бўлганмисан? Нега тескарисига учяпсан?” деб сўрабди.

Қарға: “Сенинг мен билан нима ишинг бор? Бизда демократия! Хоҳлаганимдай учаман!” дея ўшқириб берибди.

Тошбақа, демократия бўлса демократия-да, дебди-да, ўзиям шартта тескарисига юриб кетибди. Орқасида жар бор экан, тошбақа қурмағур кўрмай қолиб, пастга тушиб кетиб ўлибди.

Шунда қарға унинг ёнига учиб келиб: Эҳ аҳмоқ тошбақа, демократия фақат тепада бўлади, пастда эмас!” деган экан.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензиясига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари РЎЙХАТИ

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича Танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ қуйидаги талабгорлар танлов ғолиби деб топилди:

1. “Ihlos travel 1” МЧЖ;
(Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Ўзбегим МФЙ, Бобур шох кўчаси 40в-уй)
2. “Yuksak travel Air” ХК;
(Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Б.Марғилоний кўчаси 3б-уй)
3. “Муҳташам травел” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган ш, Шодлик МФЙ, А.Навоий кўчаси 2/1-уй, 3с-хонадон)
4. “Мусаффо туризм хизмати” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Бобур мавзеси 10,4-уй)
5. “Risola travel lux” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси 1-уй)
6. “Хоразм умра жамияти” МЧЖ
(Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, П.Маҳмуд кўчаси 350-уй)
7. “Ҳикмат Умра Травел” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Миробод тумани, А.Темур шох кўчаси 43-уй, 41-хонадон)
8. “Реал Дреамс” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 14-берк кўчаси, 75-уй )
9. “Travel with family” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли 21-уй )
10. “Sofa Marva tour” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Кичик ҳалқа йўли 19-уй)
11. “B2 Management” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ўрикзор кўчаси 124-уй)
12. “Safar time exclusive” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 2-Чарх Камолон МФЙ, Бунёдкор кўчаси 2-уй)

Изоҳ: Лицензияда кўрсатилмаган манзил бўйича “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.

Дин ишлари бўйича қўмита

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️ Президент Фармони билан вазирлар тайинланди:

Лазиз
Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;

Ботир Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;

Иброхим Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;

Шавкат Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;

Шерзод Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

Илхам Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;

Жўрабек Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;

Бобир Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;

Шерзод Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;

Азиз Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;

Хилола Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

Адхам Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;

Озодбек Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;

Акбар Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

Бахтиёр Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;

Абдулла Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;

Пўлат Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;

Баходир Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#namuna

Меҳнат шартномаси намунаси.

Ҳурматли иш берувчилар, сизларга Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сонли қарори билан тасдиқланган Меҳнат шартномаси намунасини тақдим этяпмиз.

Бундан буёғига ходимларни ишга қабул қилишда мана шу намунадан фойдаланганингиз маъқул.

(Мавсумий ишларга, масофавий ишларга, ЯТТлар ва уй ишларига жалб қилишга оид меҳнат шартномаси намуналарини алоҳида тақдим этамиз).

☝️Барча иш берувчилар, юристлар ва кадрларга юбориб қўйинг.

Саидали Мухторалиев, юрист.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Хусусий боғча ва мактаблар барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади

«Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинган.

Ҳужжат билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:

➖барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;

➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

Шунингдек, 2030 йил 1 январгача нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг қуйидаги Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товар жиҳозларига божхона тўловлари тўланмайди:

- замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари;
- компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлар;
- ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Samarqandda 6-sinf oʻquvchisining otasi, uni roʻl boshqaruviga oʻtqizib, holatni tasvirga olib ijtimoiy tarmoqlarga joylagan. Voyaga yetmagan maktab oʻquvchisining avtomashina haydashiga sharoit yaratib bergan otaga nisbatan qonuniy chora koʻrildi.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Туркиялик Селжук Байрактар янги фазовий лойиҳасини “Фарғоний” деб номлабди, асл Ўзбекистонлик бўлган фазо ва само илмлари олими Фарғонийга ҳурматим учун шундай номладик, демоқда. Европада Алфраганус деб танийдилар Фарғонийни, деб давом этмоқда.

Мухбир: Сизни Туркияни Айлон Маски дейишади, деганига Селжук Байрактар: …Туркияни Фарғонийси бўлишни орзу қиламан, деб жавоб бермоқда.

Нақадар катта фарқ : баъзилар соқол, рўмол, котта боллани мошинаси, тўйлар, ош турлари каби маиший билан овора бўлиб юрган бир даврда, Туркиялик замондошимиз ал Фарғоний бўлишни, Бухорий бўлишни, Ибн Сино бўлишни, Жалолиддин Мангуберди, Мирзо Улуғбек, Имом Термизий… каби буюк аждодларимиздек бўлишни орзу қилмоқда… Олдингдан оққан сувни қадри йўқ. Мактаб тизимига қилган хиёнатимиз ва ҳали ҳам буни тўлиқ англаб етмаганимиз, чорлар кўрмаётганимиз сабаб аҳволимизга ҳали кўп маймунлар йиғлашидан қўрқаман.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#parlament

Shavkat Mirziyoyev: Bizning ikkita o‘q tomirimiz, ikkita tayanch ustunimiz bor: biri – iqtisodiyot, biri – ma’naviyatdir. Ma’naviy buyuk xalq – iqtisodiy tomondan ham buyuk bo‘ladi


@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Одамлардан фаришталикни талаб қилманг! Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди фаришталар эмас.

Ҳар биримиз адашамиз, хато қиламиз билиб билмай кимнингдир кӯнглига озор берамиз. Лекин, кӯнглимизга озор берган ӯша ёмонни ҳам, қандайдир бир яхши хислати.

Биз учун энг мукаммал бӯлган инсоннинг ҳам бир ёмон одати булади!

Бизга озорларни эслаб юрмаслигимиз учун унутиш ва кечириш туйғулари берилган. Агар кечирмасак демак биз хам яхши одам эмасмиз.

Шундай экан ёмон одамлар йӯқ. Шунчаки ёмон одатлар бор холос. Яқинларингиздан ва дӯсту ёрингиздан кичкина ёмон одати учун воз кечманг. Кечиринг ва унутинг!

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Ёнимиздаги_сохта_меҳрибонлар

«Одамларда оқибат қолмади», «Фалончи бунақа экан», «Уйни, машинани ўзининг пулига олмагани аниқ», «Сен ҳақингда шу­нақа деди»…

Орамизда ўзгаларни ёмонлаб, ўзининг “қимматли” маслаҳати билан жар ёқасига етаклайдиган, ғийбаткаш, фитначи, ўзидан бошқани кўролмайдиган одамлар кўпайиб кетмоқда.
Бу ҳақида ёзишимга яқинда ўзим гувоҳи бўлган воқеа сабаб бўлди. Яқинда бир киши таҳририятимизга мурожаат билан келди.

- Ука, ён қўшним билан узоқ йилдан буён битта жойда турамиз, - деб гап бошлади бир киши ишхонамга келиб. - Ўзи бор-йўғи такси ҳайдайди. Лекин яқинда данғиллама тўй қилди, янги машина, уй сотиб олди. Рости, қўшним бунча нарсага бирданига эришганига ишонмаяпман. Менимча, у қандайдир ишга аралашган ёки бойроқ одамнинг қимматроқ нарсасини ўмарган. Бўлмаса, таксичилик қилиб бирданига бойиб кетиш қийин. Шуни бир ижтимоий тармоққа чиқарсак, тегишли ташкилотлар ўрганармиди дейман-да. Фақат бу ҳақда мен шикоят қилганимни ҳеч ким билмасин. Маҳаллада гап-сўз кўпаяди.

- Ака, қўшнингиз билан ке­лишмай қолганмисиз?

- Йўқ.

- Сизга оғирлиги тушяптими ёки зиёни тегяптими?

- Йўқ.

- Гумон қиляпсиз, бирор ножўя ишидан аниқ хабар топдингизми?

- Йўқ.

- Унда нега қўшнингиздан шикоят қиляпсиз?

- Ҳар эҳтимолга қарши текшириш керак деяпман, ука.

Мурожаатчининг гап-сўзи, хатти-ҳаракатидан мақсадини тушундим...

– Биз мурожаатни мурожаатчи­нинг исм-фамилияси билан чиқара­миз, - дедим. - Бордию, бирор ташкилот ёки шахс ҳақида ёлғон маълумот берсангиз ёки туҳмат қилсангиз, қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиласиз. Жиноят, ҳуқуқбузарлик ёки қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари­га мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаатчи индамай хонамдан чиқиб кетди.

Гўёки одамлар салбий томонга ўзгариб кетяпти-ю, бу тоифадагиларнинг ўзи яхшилигича қолган. Фақат улар билағон, тўғри йўлда юради, бошқалар эса «эгри», ҳали унинг «даражаси»га етмаган. Бундай кишиларни жамиятда, жумладан, ҳар қандай жамоада, дўстлар, ҳамкасблар ва ҳатто яқинлар орасида ҳам учратиш мумкин. Уларни "Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар", деб қўя қолдим.

Орамизда яна бир тоифа одамлар борки, мансаб ёки амал тегдими, дарров бурни осмонда бўлади. "Албатта, бу табиий ҳол, амал инсонни ўзгартиради", дейишингиз мумкин. Бироқ бу одамларнинг устидан кулиш, бошқаларни менсимаслик ёки улардан зўр эканлигини кўрсатиш керак, дегани эмас. Бу шуҳратпарастлик ҳам дейилади. Ҳар бир инсоннинг ўз йўли, қарашлари, характери бўлади. Динимизда мусулмон одам бошқа бир мусулмондан ўзини устун қўйиб, менсимаслиги, масхара қилиши, уни айириши, айниқса, камчилигини юзига солиши қаттиқ қораланган.

Бир тўйда узоқ йиллик та­нишимни учратиб қолдим. Юқорироқ ташкилотда иш бошлабдию, одамгарчилик­ни унутибди. Бошқаларни оёқ учида кўрсатяпти, суҳбатдошлари устидан кулиб, нуқул камситгани-камситган. Ҳа, яна ўзига ўхшаган бир-иккита кеккайган ошнасини ёнига олиб, ғийбат қилишини, ён-атрофдагиларга ўзини «ақлли» кўрсатишини, қилган ишлари билан мақтанишини айтмаса ҳам бўлади. Ўзига бино қўйган ўша «ақлли»нинг хатти-ҳаракати, ўзини тутиши тўйда мен қатори кўпчилик­нинг кайфиятини бузди. «Ким бўлса ҳам, қаерда ишласа ҳам, аввало, ҳурматини билсин, бошқаларни ҳам ҳурмат қилишни ўргансин. Зўр бўлса, ўзига…», дея қизишиб, жағига мушт туширмоқчи бўлганлар ҳам топилди. Аммо бунақаларга тенг бўлишнинг ўзи аҳмоқлик.

Инсоннинг мол-дунё, обрў ва мансабга эга бўлгани яхши, албатта. Аммо шунга яраша тарбияси ва хулқи ҳам гўзал бўлиши керак. Бу хусусда алгебра фанининг асосчиси, буюк бобомиз Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси бор. Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг. Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади. Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади. Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади. Агар 1 рақами, яъни хулқи йўқ бўлса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000.

Хулоса шуки, «1»имизни йўқотиб қўймайлик, йўқса, ҳамма қилганларимиз «0» га тенг бўлиб, жамиятдаги ўрнимиз ҳам йўқолади.

Фазлиддин РЎЗИБОЕВ. (файсбук)

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Сельчук Байрактар:
- Туркиянинг “Элон Маск”и бўлгандан кўра, “Ал-Фарғоний”си бўлгим келади.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Samarqandlik yoshlarning takliflari qo'llab-quvvatlandi

Xabaringiz bor, Yoshlar ishlari agentligi direktori Alisher Sa’dullayev viloyatimiz yoshlari bilan uchrashdi. Tadbirda 150 nafarga yaqin yigit-qizlar ishtirok etib, ularning 30 dan ziyodi o‘z muammo va takliflarini o‘rtaga tashladi.

Batafsil...

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Milliy_kontent

Biz togʻliklar, qishlogʻiga kelgan biror odamni mehmon qilmasdan qoʻyvormaymiz. Odatimiz shunaqa...

🎬 "Maftun boʻldim" filmidan parcha

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️Олимлар кунига тўрт соатдан кўп қулоқчинлардан мунтазам фойдаланиш мия фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкин деган хулосага келди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Tashrif

Samarqanddagi Ona uyi faoliyati o‘rganildi

🧠 O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori Samarqandga tashrifi davomida shahrimizda yaqinda ochilgan Ona uyi faoliyati bilan yaqindan tanishdi.

👥 Maskandagi og‘ir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan 30 yoshgacha bo‘lgan, 4 yoshdan oshmagan ikki nafargacha farzandli onalar hamda homilador ayollarga ko‘rsatilayotgan xizmatlar o‘rganildi.

✅ Bugungi kunda Ona uyida onalar va bolalarga ijtimoiy yordam ko‘rsatilishi bilan birga, onaga kasb-hunar o‘rgatilib, o‘z hayotini izga tushirishi uchun imkoniyat yaratilmoqda.

🟢 Ijtimoiy himoya milliy agentligi Samarqand viloyati boshqarmasi matbuot xizmati

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#MUNOSABAT

Samarqand_LIVE” kanali orqali e’lon qilingan murojaat yuzasidan o‘rganish ishlari olib borilib, o‘zboshimchalik bilan amalga oshirilgan ishlar joyida bartaraf qilindi.

Shu o‘rinda, fuqarolar va tadbirkorlardan ko‘p qavatli uylarning tutash hududlarida o‘zboshimchalik bilan qurilish ishlarini amalga oshirmasliklarini so‘rab qolamiz!

Samarqand viloyati hududiy Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️SAMARQAND VILOYATI MAKTABGACHA VA MAKTAB TA'LIMI BOSHQARMASI VAKANT MAKTAB DIREKTORI LAVOZIMLARIGA OCHIQ TANLOV E'LON QILADI

📌Viloyatimizning tuman-(shahar)laridagi maktablarning bo‘sh turgan (vakant) direktorlik lavozimlari manager.uzedu.uz saytida menejerlik sertefikatiga ega bo‘lgan nomzodlar uchun  ochiq mustaqil tanlovga qo‘yildi.

❗️Diqqat!
Samarqand  viloyatidagi umumta’lim maktablari vakant bo'lgan direktorlik lavozimlari uchun platformada ariza berish 2024-yilning 20-noyabridan 24-noyabr sanasiga qadar davom etadi.

🖌Samarqand viloyati Maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi axborot xizmati         

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Гужоротликлар мана шу нақлга қатъий амал қилишади, натижада ҳамма жойни ёлғон эгаллайди

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Абдужаббор Пўлатовнинг хабар беришича, Қорасув маскани бўйича эълон қилинган муаммони бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

- Тез орада ҳолат бўйича батафсил маълумот берилади, дейди Абдужаббор Пўлатов.

@Samarqand_live

Читать полностью…
Подписаться на канал