ТЕЗКОР: Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, қўриқлаш ходими ва яна бир мансабдор пора билан ушланди
Мутасадди ташкилотлар вакилларининг ўз мансаб вазифаларини суиистеъмол қилган ҳолда порахўрлик ҳолатларига йўл қўяётганлигига гувоҳ бўляпмиз. Бу эса ўз навбатида халқ ва давлат идоралари ўртасидаги ишончнинг дарз кетишига олиб келади. Коррупцион ҳаракатларга барҳам бериш ва нафси ҳакалак отган “масъуллар”нинг қилмишларига чек қўйиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИЖҚК Департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Каттақўрғон тумани Солиқ инспекцияси инспектори, 1981 йилда туғилган М.Р. мазкур туманда яшовчи маҳаллий фуқаронинг 11 миллион 500 минг сўм миқдоридаги солиқ қарзини электрон базадан ўчириш ва қарздорлик тўланганлиги хусусида сохта ҳужжат расмийлаштириб бериш эвазига талаб қилинган 6 миллион сўм пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шунингдек, 1972 йилда туғилган Самарқанд шаҳар Мудофаа ишлари бўлимининг Сафарбарлик чақирув резерви бўлинмаси бошлиғи, қуролли кучлар хизматчиси С.И. ва унинг ёрдамчиси, 1991 йилда туғилган Ф.Э. ҳам ўз мансаб ваколатидан ноқонуний йўлларда фойдаланиб, ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда Самарқанд шаҳрида яшовчи маҳаллий фуқаронинг АҚШга ишлаш учун кетган ўғлини сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаганлиги хусусида сохта ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилган. “Устаси фаранглар” келишилган маблағни олаётган вақтда қўлга тушди.
Худди шундай, порахўрлик билан боғлиқ жиноий ҳаракатлар Пахтачи ва Нарпай туманларида ҳам содир этилди. Жумладан, Миллий гвардия Пахтачи туманлараро қўриқлаш бўлими ходими, 1998 йилда туғилган сафдор Ш.А. маҳаллий фуқарога Пахтачи туманида жойлашган “Қорақўтон олтин кони” ҳудудидаги 25-сонли шахтадан таркибида олтин моддаси бўлган тошларни қазиб олишга шароит яратиб бериш эвазига 8 миллион сўм ва 600 АҚШ доллари талаб қилиб, келишилган пулдан қолган 600 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган бўлса, 1998 йилда туғилган Нарпай туманида яшовчи, Самарқанд вилоят Кадастрлар палатаси Нарпай туман филиали мухандиси С.Ш. маҳаллий фуқаронинг яқин қариндоши номидаги турар жойига кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига талаб қилинган 700 АҚШ долларини чўнтакка жойламоқчи бўлган вақтида фош этилди.
Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нафс бир гирдобдир, унинг домига тушган кимса, нафақат ўзининг, балки бутун жамиятнинг тақдирини салбий томонга ўзгартириши муқаррар!
✅ @Samarqand_live
Мувофиқлик сертификати бўлмаган дори воситаларини 144 миллион сўмга сотаётган шахс қўлга тушди
Саломатлик бебаҳо неъмат, уни дунёдаги ҳар қандай бойлик эвазига ҳам қайтариб бўлмайди. Орамизда шундай кимсалар борки, мўмай даромад истагида ўзгаларнинг соғлиги ва ҳатто ҳаётини хавф остида қолдиришдан ҳам тойишмайди.
1996 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи, “КДЗ Фарм” МЧЖ ишчиси бўлган фуқаро Ж.К. ҳам Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган 6 минг дона “Стобакт” дори воситасини 144 миллион сўмга сотаётган вақтда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан Ж.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.
Кимнингдир бахти ва тақдирига дахл қилиш эвазига бойлик орттириш на инсоний, на қонуний меъёрларга тўғри келади. Буни кеч англаган юқоридаги каби кимсалар эса пушаймондан бошини қай тошга урмасин фойдасиз. Жиноятга эса жазо муқаррар!
✅ @Samarqand_live
Ҳаётнинг 14 ҳикмати
1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта аҳмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта хато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта туҳфа – олий жаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.
✅ @Samarqand_live
#Milliy_kontent
Boya, odamlar orasida obroʻyingizni saqlab indamadim, chakki qilibsiz shu ishni boshlab...
🎬 "Suyunchi" filmidan parcha
✅ @Samarqand_live
Samarqand shahri bo‘ylab ichimlik suvidan qarzdorliklarni undirish bo‘yicha reyd tadbirlari davom etmoqda.
✅ @Samarqand_live
Борадиган жойи бўлмагани учун сендан паноҳ истаганни эмас,
борадиган жойи кўп бўлишига қарамай, сенинг ёнингда қолган инсонни қадрла...
Тоқат қиладиган кишилар эмас, бизни чин дилдан қабул қилган кишилар бўлсин ёнимизда.
✅ @Samarqand_live
Божхоначилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Вилоят матбуот уйида оммавий ахборот воситалари иштирокида Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг жорий йилнинг 10 ойи якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Мухаммадиев томонидан ўтган давр давомида амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот берилди.
Вилоят божхоначилари томонидан 2024 йилнинг 10 ойи давомида аниқланган 1404 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларида жами 33 млрд. 778,5 млн. сўмлик товар ва транспорт воситаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
Бундан ташқари, гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ 43,6 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси тўхтатиб қолинган.
Заргарлик буюмларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш борасида 5,4 млрд. сўмлик, 10,3 кг. заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида ушлаб қолинган.
Пиротехника воситалари ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жами 4 та ҳолатда 153 737 дона пиротехника воситалари аниқланиб, вақтинча сақловга олинган.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича 27 маротаба йиғилишлар ҳамда 63 маротаба индувидуал профилактик суҳбатлар олиб борилган.
Бугунги кунда тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ва вилоят божхона бошқармасининг (66)-233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” 24 соат давомида ишлаши йўлга қўйилган.
✅ @Samarqand_live
#Milliy_kontent
"Savob ishni har kim qilishi kerak, savob ishni har kun qilish kerak"
🎬 "Matonat" filmidan parcha
✅ @Samarqand_live
⛈YPX- "Kun-u tun xizmatingizdamiz!"
Videoda Samarqand viloyati IIB JXX YHXB xodimlari
✅ @Samarqand_live
Ўғри олигархлар ва муттаҳам монополистлар уддалашди: Пропан энди 80 шиптирдан қиммат
Янги Ўзбекистонда дунё кўрмаган ғаройиб мўъжиза рўй берди. Мамлакатимиз ва халқимизни талаётган ўғри олигархия ва муттаҳам монополистлар пропан нархини 80 шиптир нархидан қимматлаштиришнинг уддасидан чиқишди.
Кечаги савдоларда пропаннинг тоннаси яна қарийб 600 сўм қимматлаб, 10,2 минг сўмга (навбатдаги рекорд), 80 шиптирники эса 10,0 млн.сўмга етган. Кеча рекорд нархда пропан олган шохобчалар пропаннинг литрини солиқ ва харажатлар ҳисобга олинса, зарарга кирмаслик учун 8500 сўмдан сотишлари керак.
Олигархлар ва монополистларнинг ўйинларига қарши Рақобат қўмитаси заифлигича қолмоқда. Олигархия ва монополистлар палласи тарафда улар билан чатишиб кетган боқувдаги шонли энергетиклар, махфий қарорлар, маъмурий ресурслар, бузиб бўлмас зараркунанда схемалар. Рақобат қўмитасининг палласида эса мутлақ ваколатсизлик, бюджетсизлик ва қўли боғлиқлик.
Ёқилғи нархларининг сунъий ошириш бўйича пойга давом этадими ё фавқулодда чоралар қўлланиладими? Параламент тасдиғидан ўтадиган янги ҳукумат ким тарафда бўлади? Халқ тарафидами?
Отабек Бакиров
✅ @Samarqand_live
#ибрат
Бир кун келади. Эрта тонгда уйғонасиз.
Тарихга-ортга қарайсизда, бажаролмаган ишларингизни эслаб, чуқур хўрсинасиз. "Энди у дамлар ортга қайтмайди", деб ҳам қўясиз. Келажакдан туриб ортга қараганда ўша куннинг номи БУГУН деб аталади.
• Бугун бошланг!
• Бугун уриниб кўринг!
• Бугун қадам ташланг!
Эртага кеч бўлиши мумкин.
© Пауло Коело
✅ @Samarqand_live
#samarqandshaharsessiya
Yettinchi chaqiriq Xalq deputatlari Samarqand shahar Kengashining birinchi sessiyasi kun tartibida navatdagi masala sifatida viloyat hokimining shahar hokimini tayinlash to’g’risidagi qarorini tasdiqlash masalasi ko’rib chiqildi.
Amaldagi qonunchilikka asosan tuman, shahar hokimlari viloyat hokimi tomonidan tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi hamda tegishli xalq deputatlari Kengashi tomonidan tasdiqlanadi.
Sessiya ishida ishtirok etayotgan Samarqand viloyati hokimi Erkinjon Turdimov tomonidan Samarqand shahar hokimini tayinlash to’g’risidagi viloyat hokimining qarori o’qib eshittirildi.
Samarqand shahar hokimi lavozimiga nomzod Umarov Fazliddin Karimovich tomonidan hududni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning istiqbolga mo’ljallangan dasturi taqdimot qilindi.
Nomzod bo’yicha deputatlar o’z fikr-mulohazalarini bildirishdi.
Deputatlar tomonidan Samarqand shahar hokimi lavozimiga Umarov Fazliddin Karimovich nomzodi tasdiqlandi.
✅ @Samarqand_live
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп дорилар савдосига чек қўйилди
Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг инсон ҳаётига кўрсатажак аянчли таъсири барчага бирдек маълум, бироқ осон пул топишни кўзлаган ва бу йўлда виждонини ҳам сотишга қодир кимсалар ҳамон учраб турибди. Уларнинг кирдикорларини фош этиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига қарши кураш доирасида ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси тергов бўлими томонидан 1990 йилда туғилган Н.С. ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тезкор тадбирлар олиб борилди. Жараён давомида Н.С.нинг Самарқанд шаҳрида жойлашган яшаш хонадони кўздан кечирилганда оғирлиги 593,76 гр бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ва 1 дона пневматик тўппонча борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Бундан ташқари, 1997 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи О.Э. ҳам 54 дона “Зардекс” ва “Тебантин” номли психотроп дори воситаларини маҳаллий фуқарога 6 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан О.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят йўлининг охири йўқ. бир ёлғон, қирқ ёлғонни келтириб чиқарганидек, бир жиноят ўз ортидан турли кўнгилсизликларни етаклаб келаверади. Огоҳ бўлинг!
✅ @Samarqand_live
Тошкент шаҳри ва учта вилоятда Тожикистондан келтирилган наркотик моддалар мусодара қилинди
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари сотгани учун икки маротаба судланган шахс Урганч шаҳрида ушланиб, унинг қўл сумкасида бўлган 989 грамм опий моддаси тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Бошқа ҳолатда эса Сурхондарё—Хоразм йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt русумли автотранспорт воситаси Тупроққалъа туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Денов туманида яшовчи, 67 ёшли фуқаро ҳамда унинг 34 ёшли келинидан 993 грамм гашиш моддаси олинган. Ҳозирда уларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
✅ @Samarqand_live
O‘z hayotini inson salomatligini asrashdek olijanob ishga bag‘ishlab kelayotgan barcha fidoyi shifokor va hamshiralarni, soha faxriylarini kasb bayrami bilan tabriklayman!
✅ @Samarqand_live
TIBBOYOT XODIMLARI KUNI MUNOSABATI BILAN SANEPIDQO'MITA SAMARQAND VILOYAT BOSHQARMASI VA UNING SHAHAR VA TUMAN BO'LIMLARI XOTIN-QIZLARI O'RTASIDA SPORTNING VOLEYBOL TURI BO'YICHA SPORT MUSOBAQASI O'TKAZILDI
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.
1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.
2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.
3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.
Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.
✅ @Samarqand_live
Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:
• Отангнинг сенга қилган харажати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.
Агар шу харажат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб, бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг.
Лекин отанг ва онангга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки уларники кўринмайди.
✅ @Samarqand_live
Кечиришни ўрганинг
Кечирим сўрашнинг бойликка қандай алоқаси бўлиши мумкин? Айнан кечирим сўраш онгимизни хафалик ва ғазабнинг огир юкидан халос қилади, дунёни ижобий қабул қилиш учун янги яхшилик қувватига жой бўшатади. Бу эса ўз навбатида биз томонга бахт, омад, меҳр-муҳаббат ва пулни жалб этади. Ҳаммаси мана шундай оддий!
Биз хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам, бошқаларга етказган зулмларимиз онг остида изини қолдиради ва муваффақият йўлидаги юришимизни тўхтатиб қўяди. Кераксиз ҳис-ҳаяжонлар юкидан қутилинг ва шунда жуда енгил тортганингизни ҳис этасиз. Доимий хафагарчилик ва хотирадаги “эски яралар”ни қўзғатиш одати ҳар хил касалликлар, шу жумладан, тузалмайдиган яраларни келтириб чиқариши тиббиётда исботланган. Бировдан ғазабланган киши бутун олам билан жангга киришади, бундай қилиш умуман мумкин эмас.
Ҳа, сизни қачондир оғринтирган киши ҳақиқатдан ҳам адолатсизлик қилганди. Сиз ҳақсиз, аммо, бу ҳолатни кўз олдингиздан қайта-қайта ўтказиб, фақат ўзингизга жабр қиласиз.
Адолатсизликларни эслаб сиқилиш сизнинг ниҳоятда муҳим бўлган ҳаётий қувватингизни камайтиради. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг, яхшиси кечиришга ўрганинг ва ўтмишнинг ёқимсиз хотираларидан халос бўлинг!
✅ @Samarqand_live
#Milliy_kontent
- Qamoqdan chiqarib bersang bizga oʻn besh ming soʻm bermoqchi.
Chiqarib ber bolam.
- Hazillashyapsizmi oyijon?!
🎬 "Kelinlar qoʻzgʻoloni" filmidan parcha
Oʻzbek xalqining oila qadriyatlari aks etgan milliy klassik film.
✅ @Samarqand_live
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
ФВВ ўрганишларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш туфайли 122 киши вафот этган бўлса, жорий йилда 32 та ҳолат қайд этилган.
✅ @Samarqand_live
🎥 Diqqat, kamera nazoratidasiz!
Chiqindi tashlash madaniyatini qachon o‘rganamiz?
Shu kunlarda Samarqandda tozalik dolzarb 10 kunligi o‘tkazilmoqda. Shu munosabati bilan Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi inspeksiyasi davlat inspektorlari va tegishli tashkilotlar tomonidan kuchaytirilgan reyd tadbirlari tashkil yetib borilmoqda.
Samarqand shahar davlat inspektorlari tomonidan Daxbediy MFYga davlat raqami 30 D 307 XA hamda 30 K 031 LB bo‘lgan avtoulovlar egalari tomonidan belgilanmagan joyga maishiy va qattiq chiqindilarni keltirib tashlaganliklari sababli ularga O‘zRMJtKning 91-moddasi 1-qismi bilan maʼmuriy jarima qo‘llanilib, har biriga 1 mln. 125 ming so‘m miqdoridan maʼmuriy jarimalar rasmiylashtirildi.
Samarqand viloyati Ekologiya boshqarmasi matbuot xizmati
✅ @Samarqand_live
#TAYINLOV
Самарқанд вилояти божхона бошқармасига янги ўринбосар тайинланди
Зокиров Бекзод Шокирбоевич – Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Б.Зокиров тайинловга қадар Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
_______
#TAYINLOV
Samarqand viloyati bojxona boshqarmasiga yangi oʻrinbosar tayinlandi
Zokirov Bekzod Shokirboyevich – Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi boshligʻi oʻrinbosari lavozimiga tayinlandi.
B.Zokirov tayinlovga qadar Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi boshligʻi oʻrinbosari lavozimida faoliyat yuritgan.
✅ @Samarqand_live
Qo‘qonda “Tavhid va jihod katibasi” xalqaro terroristik tashkiloti tarafdorlari 6 yildan 12 yilgacha ozodlikdan mahrum etildi
✅ @Samarqand_live
#сарказм
Ўқи, болам, кам бўлма,
Кўзинг жиққа нам бўлма.
Ким бўлсанг, бўлгин бироқ
Ҳокимларга "зам" бўлма...
Вафо Мўмин
✅ @Samarqand_live
Бир бой кўприк қуриб, ундан ўтишни бир тангадан қилиб қўйибди. Ҳамма уни "зиқна, хасис... " деб сўкиб юрибди.
Бир куни ажал соат яқинлашиб қолган бой ўғлини олдига чақириб, шундай дебди:
- Ўғлим, одамлар бутун умр мени ёмон ном билан аташди.
Энди сенга васият: шундай қилки, одамлар мени яхши ном билан ёдга олишсин.
Ўғил эса отасининг ўлимидан кейин кўприкдан ўтиш нархини икки тангадан қилиб қилиб қўйибди. Шунда одамлар:
- Бу отасидай инсофли чиқмади. Роса зиқна ва хасис экан, - дейишибди.
Хулоса шуки, баъзи одамларнинг қадрини билиш учун ёмонроқ одамларни учратиш керак бўлади. Шунинг учун одамларни вақтида қадрланг!
✅ @Samarqand_live
Эслатма!
Маҳалла еттилигининг асосий вазифалари.
Республика штаби кенгайтирилган йиғилиши иловаси
✅ @Samarqand_live