samarqand_live | Неотсортированное

Telegram-канал samarqand_live - Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

6464

Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг. Мурожаат учун телеграм: @Samarqandiy Тел:+998935082131 +998972898998 @samarqandlive_reklama

Подписаться на канал

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

ДХХ: Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилоятида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси фуқаронинг кредит қарздорлиги сабабли хатловга олинган мол-мулкини аукцион савдоларга чиқармаслик ҳамда унга нисбатан ўзининг иш юритувида бўлган ижро ишини тугатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 минг АҚШ доллари олади.
Лекин, давлат ижрочиси қолган 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда давлат ижрочисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зангиота туманида кузатилган ҳолатда, туман солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғи вазифасини бажарувчи шахс қурилиш моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган оилавий корхонанинг фаолиятига раҳнамолик қилиш ва 1 йил давомида текширув ўтказмаслик эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Кейинги ҳолатда эса Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Яллама” чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси тақиқланган товарларни тадбиркор томонидан мамлакатимизга олиб кириш бўйича содир этилган ҳуқуқбузарликни судда кўриб чиқилиши жараёнида мансабдор танишлари орқали унга енгиллик яратиб бериш ва ушбу товарларни Ўзбекистондан қайтариб олиб чиқиб кетишида ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида божхона инспектори мазкур масалада кўмаклашиш учун муқаддам 300 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

Ҳозирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Мен кечириб бўлмас хатоларини кечирдим; алмаштириб бўлмайдиган кишиларни алмаштиришга уриндим, ва унутилмайдиган нарсаларни унутмоқчи бўлдим. Мен эҳтирос билан иш тутдим.

Иложсиз қолганимда ҳам кулдим. Умрим давомида дўстлар орттирдим, севдим ва севилдим.

Севинчдан қийқириб сакраган кунларим бўлди; севилдим ва абадий севишга ваъдалар бердим. Мусиқа тинглаб йиғлаган пайтларим бўлди, суратларга тикилиб йиғлаганим ҳам рост. Баъзан шунчаки, бировнинг овозини эшитиш учун қўнғироқ қилдим. Мен кишиларнинг табассумига ошиқ бўлдим. Ҳаётимдаги аллакимни йўқотилишига бардош беролмайман деб ўйладим ва албатта уни йўқотдим...

Лекин мен тирикман! Яшаяпман! Мен ҳаётнинг ўтиб кетишига йўл қўймайман — сен ҳам йўл қўйма!

Яша! Энг қимматлиси — қатъият билан курашиш, ҳаётга ташна бўлиш ва умрни мазмунли яшашдир. Ҳает мушкулотларини муносиб енгиб ўт, ғалабага жасорат билан интил, чунки олам — жасур одамларники. Ҳаёт — ўта қадрли, шу боис у аҳамиятсиз бўлиши мумкин эмас.

Чарли Чаплин

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Samarqand shahri bo‘ylab ichimlik suvidan qarzdorliklarni undirish bo‘yicha reyd tadbirlari davom etmoqda.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Milliy_kontent

Ha endi "Maslahatli toʻy buzilmaydi", degan gap bor...

🎬 "Roʻyo" filmidan parcha

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Совуқ кунлар тушиб, қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидрометнинг билдиришича, 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати 7-8 ноябрда кечалари 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқни ташкил этади.

5-6 ноябрь кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5-7 ноябрь кунлари сел-сув тошқинлари бўлиб, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши мумкин.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#ибрат

• Сиз йўлингизда тўғри юринг — сиз билан юрмаганлар уялсин!

• Сиз доим рост гапиринг — сизни алдаганлар уялсин!

• Сиз ҳеч қачон ўзгарманг — ўзгарганлар уялсин!

• Сиз шундай севилингки — севмаганлар уялсин!

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

DIYOR YANGILIKLARI | OZIQ - OVQAT XAVFSIZLIGINI TA'MINLASH BO‘YICHA TARG‘IBOT TADBIRI O‘TKAZILDI

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Инсонларга қилинган инвестиция.

Бир ташкилот бўладими, давлат бўладими, энг биринчи навбатда инсонларга инвестиция қилиши керак, қилганда ҳам адолатли инвестиция қилиниши керак.

Бир пайтлар дунёнинг энг қолоқ 10 давлатига кирган давлат 60 йилда инсонларга адолатли инвестиция қилиб дунёнинг энг бой 10 давлати қаторига кирди. Ҳозир рости айтсам, кимнинг бекорчи вақти бўлса, таълим билан бир ўйнашиб чиқиб кетмоқда.

Фин таълими деб дарсликларни ўзгартиришди, натижада у фин таълими бўлиб чиқмади, триллионлаб сўмни дарслик чиқариш учун хусусий бир нашриётга бериб юборишди, энди яна шу дарсликларга ижара пули деган нарсани қайтариш илинжида юришибди.

Кейин Сингапур таълим тизимини олиб келамиз дейишди, у ҳам аниқ бир стратегия эмас, ўзи таълимга таълимда айтарли бир ишни қойиллатмаган ёки умуман ҳеч иш қилмаган одамларни олиб келишнинг оқибатида шунақа ботқоққа ботиб қоляпмиз, буни тушунадиган одам эса топилмаяпти.

Бир қарасанг, фин, бир қарасанг, сингапур, яна бир қарасанг, умуман бошқа нарсаларни хоҳлаб қоляпмиз. Ҳаммаси зўр, капитан, лекин биз чўкаяпмиз, деган гапни бизнинг таълимга бемалол ишлатса бўлаверади.

Бектош Ҳотамов

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

«Махсус репортаж» кўрсатуви

Тайлоқ туманидаги Бахшитепа маҳалласида маҳаллабай ишлаш, аҳолининг санитария-гигиеник ва тиббий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Milliy_kontent

Ey birodar, koʻp kuyinmang. Yaratganning oʻziga havola qilib qoʻyavering. Bu ishni kim qilgan boʻlsa ham, sizga emas oʻziga jabr qilibdi...

🎬 "Armonli dunyo" filmidan parcha

Hamqishloqlarining qarshiligiga qaramay, toshloq yerdan bogʻ yaratgan nafaqadagi muallim Abdurahim ota haqida film.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Reyd_tadbirlari

Ichimlik suvidan qarzdor iste'molchilarni tarmoqdan uzish davom etmoqda

"Samarqand suv ta'minoti" AJ shahar filiali tomonidan aholini xatlovdan o‘tkazish hamda katta qarzdorliklarni undirish maqsadida navbatdagi reyd tadbirlari o‘tkazildi.

Reyd tadbirlari davomida hudud nazoratchilari bir necha bor ogohlantirishiga qaramasdan ayrim iste'molchilar tomonidan iste'mol qilingan ichimlik suvi uchun to‘lovlarni to‘lashni ortga surish, uni to‘lamaslik, achinarlisi, suv tekin, unga to‘lov qilish kerakmi qabilida ham ish tutayotganlari yo‘q emas.

Bu kabi iste'molchilarga tegishli tartibda hujjatlar rasmiylashtirilib, tarmoqdan uzish choralari ko‘rilmoqda. Shahrimiz bo‘ylab reyd tadbirlari davom etadi

Barcha fuqarolardan ichimlik suvi uchun to‘lovlarni vaqtida amalga oshirishlarini so‘rab qolamiz.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Икки йигит суҳбатлашди.
- Қаерда ишлайсан?
- Фалон жойда.
- Ойлигинг қанча?
- 300 минг.
- Атиги 300 мингми? Оз-ку? Шунчани қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.

Бир аёл бошқасидан сўради.
- Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
- Ҳеч нима.
- Шу тўғрими? Йўқ, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у арзимаган бўлса ҳам совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар уни юрагини қиздирди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига талоққа эришди.

Бу муаммо қаердан пайдо бўлди ўзи? Танимаган, билмаган бир аёлнинг оғзини бир четидан осон чиққан гапларидан. У шунчаки айтди. Кетди.

Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
- Нима ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
-Иши қийин. Буш вақти кам.
-Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Лойқаланди.

Ибрат :
Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим.
«Нимага буни сотиб олмайсан?». «Нимага бунинг йўқ?». «Қандай қилиб эрингга чидайсан?». «Ҳайдавор уни, хотин бўлмайди, у». «Қандай қилиб шунга йўл қўйдинг?»..
Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай тасир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий сўз билан бир инсоннинг ҳаётини ағдарамиз.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қўлга олинган

Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Унинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.

Уйдаги тинтув вақтида уч миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Шифокор Аслиддин Абдуназаров: "Бугун овқатдан кўра кўпроқ дори истеъмол қиляпмиз. Аҳоли дориларга "ўтирғизилмоқда".

"Гриппга қарши шифокорлар томонидан тавсия этилаётган "Анаферон", "Веферон", "Генеферон", "Имудон" сингари дориларнинг самараси "ноль"га тенг. Энг қизиғи, бу дорилар ишлаб чиқариладиган Россиянинг ўзида ҳам бу препаратдан фойдаланишмайди. Бизга эса тонналаб экспорт қилинмоқда."

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#pastdargomsessiya

Yettinchi chaqiriq Xalq deputatlari Pastdarg’om tumani Kengashining birinchi sessiyasi kun tartibida uchinchi masala – viloyat hokimining tuman hokimini tayinlash to’g’risidagi qarorini tasdiqlash masalasi ko’rib chiqildi.

Amaldagi qonunchilikka asosan tuman, shahar hokimlari viloyat hokimi tomonidan tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi hamda tegishli xalq deputatlari Kengashi tomonidan tasdiqlanadi.

Sessiya ishida ishtirok etayotgan Samarqand viloyati hokimi Erkinjon Turdimov tomonidan tuman hokimini tayinlash to’g’risidagi viloyat hokimining qarori o’qib eshittirildi.

Tuman hokimi lavozimiga nomzod Raxmanov Sherzod Shuhratovich tomonidan hududni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning istiqbolga mo’ljallangan dasturi taqdimot qilindi.

Nomzod bo’yicha deputatlar o’z fikr-mulohazalarini bildirishdi.

Deputatlar tomonidan Pastdarg’om tuman hokimi lavozimiga Raxmonov Sherzod Shuhratovich nomzodi tasdiqlandi.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Банкларнинг алдамчи рекламалари кўпчиликни куйдиряпти

Банклар микроқарз бўйича алламбало рекламаларни ижтимоий тармоқларда айлантириб, одамларни чалғитишни зўр эплаяпти.

Рақобат қўмитаси бир неча банкларнинг ана шундай алдамчи ҳаракатларини ўрганиб, молиявий жарималар қўлламоқда.

Яқинда Даврбанк ва Ҳамкорбанк рекламаларини ўрганиб, аслида рекламада тилга олинмаган, аммо амалда анча юқори фоизларни фош этганди.

Бундай банклар ҳали кўп. Масалан, TBC банк ҳам шундайлардан бири. Грузия банки 100 млн сўмгача микроқарзни йиллик 49 фоиз билан ажратади. Аммо кредит расмийлаштириб, пулни олиб бўлмагунингизча бу фоиз ҳеч қаерда кўринмайди.

Ана шу алдамчи ҳаракат(сизлик) оқибатида кўп одамлар чув тушяпти. Албатта, ўзбек тили бўйича қонунларни ҳурмат қилмайдиган хорижий банкдан бундан ортиғини ҳам кутиш мантиқсизлик.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ўқитувчи дарс чоғида ҳалокатга учраган кема ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди:
– Кемада эр-хотин ҳам бор экан. Улар қутқарув кемасигача сузиб боришди. Биргина жой бор экан. Эр хотинини итариб юборди. Шунда чўкаётган аёл эрига нима деди? Қани, ким айтади?

Кўпчилик бир овоздан “Сендан нафратланаман” ёки “Кўзим кўр бўлган экан” деган сўзни айтган деди...
Шу пайт ўқитувчининг кўзи жимгина ўтирган болага тушди...

– Нима деб уйлайсан, аёл эрига нима деган?
Боламизни эҳтиёт қилинг – деган.
– Сен бу воқеани биласанми? – ҳайратланиб сўради ўқитувчи.
Йўқ, менинг ойим ҳам ўлими олдидан дадамга шундай деган – деди.
Ўқитувчи кўзига қалқиб келган ёшни кўрсатмаслик учун четга бурилди...

PS. Дарҳақиқат, азизлар, оналар қабрга киргунга қадар фақат фарзандини ўйлар экан. Оналарни қадрлайлик!

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантиришга мажбур.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантиришга мажбур.

Шунингдек, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот беришга, жорий этиладиган чеклашлар ҳақида чеклашнинг ҳажми ва вақтини кўрсатган ҳолда ўз вақтида хабар қилишга мажбур ҳисобланади.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига Э.Турдимов номзоди кўрсатилди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 122-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси қарори билан Турдимов Эркинжон Оқбутаевич номзоди Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 16/3-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Негматов Шуҳрат Ҳудайбердиевич халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#fotoqopqon

Fotoqopqon kadrlarida Qum tovushqoni

🐰Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o'zgarishi vazirligi huzuridagi Muhofaza etiladigan tabiiy  hududlar departamenti tasarrufidagi  Zarafshon milliy tabiat bogʻi ilmiy xodimlari tomonidan oʻrnatilgan foto qopqonga Qum tovushqoni (Lepus tolai) muhrlandi maʼlumot uchun.
Uncha katta bo‘lmagan hayvon bo‘lib,  quyonlardan eng kichik vakili hisoblanadi. Tanasining uzunligi 39-55 sm ga, dumining uzunligi 7,5-11,5 sm ga, og‘irligi 1,5-2,5 kg ga yetadi. Quloqlari va oyoqlari uzun. Mo‘ynasi qum rang-qo‘ng‘ir yoki sarg‘ish-kulrang tusda bo‘ladi, qishki tullash vaqtida rangini o‘zgartirmaydi. Dumining usti qora, ostki tomoni oq rangda bo‘ladi.

Samarqand viloyati Ekologiya boshqarmasi matbuot xizmati

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#ибрат

У озғин ва камбағал эди. Бой бўлди, семириб қолди. Одамлар: "Пул одамни семиртирадида, нима ўйлови бор" деди.

У камбағал эди, семиз эди. Бой бўлди, озиб қолди. Одамлар: "Бировни ҳаққидурда, мана озиб қолди. Ичида касаллиги бор" деди.

Озғин эди, камбағал эди. Бойиб кетди. Озғинликча қолди. Одамлар: "Роса ичидан пишганда, шунча пули бор, тўйиб овқат емайди. Игна ютгандек бўлиб юраверади", деди.

Бой эди, семиз эди. Камбағал бўлиб қолди, семизлиги кетмади. Одамлар: "Ҳа, буни бир бало касали бор, бўлмаса камбағални буқадек семирганини ким кўрган", деб гап қилди.

Одамларни тили озганни, семирганни, камбағални, бойни, ҳар кимни ортидан сўз бўронини отиб тинмади. Шундоқ экан, одамларни рози қиламан, деб умрингизни беҳудага ўтказиб юборманг!

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Reyd_tadbirlari

- Iste'mol qilgan ichimlik suvi uchun to‘lovni amalga oshiring,

-To‘lov qilmayman!


Samarqand suv ta'minoti" AJ shahar filiali tomonidan aholini xatlovdan o‘tkazish hamda katta qarzdorliklarni undirish maqsadida navbatdagi reyd tadbirlari o‘tkazildi.

Reyd tadbirlari davomida iste'mol qilingan ichimlik suvi uchun to‘lovni amalga oshirish bo‘yicha ogohlantirilishiga qaramasdan yuqoridagi kabi holatlar uchrab turibdi. Bu kabi iste'molchilarga nisbatan tegishli tartibda hujjatlar rasmiylashtirildi.


@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

⚡️Ўзбекистонда хаво харорати кескин пастлаб совуқ бўлиши кутилмоқда

Сешанба кунидан бошлаб бутун Ўзбекистон аста-секин совуқлаша бошлайди, аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, кундузги ҳарорат +5...+10 даражага, кечаси — 0 даражага, жойларда -2 га тушади.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Муаллим синфхонага кирди. Шовқин кўтараётган болажонлар бирдан жим бўлишди. Устоз ўрнига жойлашиб, ўқувчилардан:
– Қани айтинг-чи, сабр нима? – деб сўради.

Билағон ўқувчилар сабр ҳақида ўз фикрларини айтишга киришишди. Кимдир сабрни сариқ олтин деди, бошқаси уни жасоратга тенглаштирди.

Уларнинг жавобини тинглаган муаллим:
– Яшанглар, тўғри фикрларни айтдингиз. Энди эса менга диққат қилинглар! – деди-да, ўзи билан олиб келган тувакдаги гулни кўрсатиб, унинг қуриган баргларини юлиб ташлади. Ўсимлик бир зумда кўримсиз ҳолга келди. Кейин муаллим ўсимликка сув қуйди ва деди: – Мана шу ўсимликнинг янги барглари ўсиб чиққунича бўлган давр – сабрдир! Агар қуриган барглар олиб ташланмаганида, янгиси ўсиб чиқмасди. Сабр ҳам шундай, аввал мусибатдек кўринади-ю, кейин эса аста секинлик билан яхшиликка айланади!

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️ Аҳолига 120 хил дори бепул тарқатилади

📑 Президент қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи билан 2022 йил февралдан бошлаб 120 хил дори аҳолига бепул тарқатилмоқда. Бунинг учун барча оилавий поликлиникаларда етарли дори-дармонлар захираси мавжуд.

🔷 Ҳар бир оилавий шифокор, тор соҳа мутахассиси рецепт асосида 120 хил дори-дармонни ёзиш ва бемор учун ушбу дорихонадан бепул олиш имкониятига эга. Оилавий поликлиникага мурожаат қилган барча шахсларга касаллиги юзасидан мавжуд барча дорилар билан бепул таъминланади.

✅ П/С: ССВнинг 63-сонли ҳамда ВССБнинг 22/1-сонли буйруқлари ҳар бир ОШП, ОП ва КТМПларда мавжуд бўлиши ҳамда ижрога олиниши шарт!

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️Чиқиндидан қарздорлар «свет»га тўлов қилолмайди. Масъуллар янги тизим тартибини тушунтирди.

🔷 Чиқиндиларни бошқариш агентлиги масъулларига кўра, аҳоли орасида чиқинди хизматларига қилинмаган тўловларни камайтириш учун электр энергияси тўловига чеклов ўрнатиш тартиби ишлаб чиқилган.

🔷 Ушбу амалиёт тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилиб, «Тоза макон» биллинг тизими ишга туширилгач жорий этилиши кутилмоқда.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#ибрат

ЧУМОЛИДАН ИБРАТ ОЛДИМ

Бир куни Амир Темурдан сўрашибди:
— Сизнинг оддий бекликдан шундай буюк салтанат соҳиби даражасига етишингизга нима ёрдам берди?
— Мен ҳеч қачон умидсизликка тушмадим. Бу борада чумолидан ибрат олганман. Бир куни душманларимдан қочиб, бир харобага беркиндим. Қутулишдан умидимни узиб, тушкунликка тушиб ўтирганимда кўзим бехос бир чумолига тушди. У ўзининг танасидан деярли икки баравар катта буғдой донасини судрарди. Унинг йўлида ёғоч парчаси бор эди. Чумоли унинг устига чиқишга ҳаракат қилар, бироқ юки оғирлигидан ерга тушиб кетарди. Буғдой донаси юмалаб, девор тагига тушар, чумоли қайтиб тушиб, ризқини олиб кетишга ҳаракат қиларди. Бу ҳолат 50 мартадан ҳам кўпроқ такрорланди. Чумоли ниҳоят мақсадига етди. Бу кичкина жонзотнинг ҳаракатини кўриб, юрагимда шижоат, умид пайдо бўлди. Ўз-ўзимга дедим: «Наҳотки, чумолича ғайратим бўлмаса?!» Шундан кейин мақсадимга эришгунча ҳеч қандай тўсиқдан чўчимадим.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Халқимиз орасида содда ва ишонувчан одамлар кўп. Уларни «лох» дейишга тилинг бормайди. Аммо апирисларни тузоғига осонгина тушишади. ИИВни оперлари 1988 йилда туғилган апирисни ушлашибди. У 1993 йилда туғилган фуқарога танишларим орқали ИИВ Академиясига ўқишга киритиб қўяман деб, ундан 5 минг доллар олаётган бўлган.

Яна бир ҳолатда 1993 йилда туғилган апирис учта шериги билан битта фуқарога Навоий ва Бухоро вилоятларида жойлашган «Олтин кон»лари чиқиндисини қайта ишлаш учун жой олиб берамиз дея 55 минг доллар сўрашган. Сўралган пулдан 7 минг долларини олаётган вақтида ушланган.

Фирибгарлик – Ўзбекистонда «тадбиркорлик»ни бир турига айланиб қолди. Бир-бирини алдаш, кийдириш, ухлатиш одатий ҳол.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#TEZKOR #TARQATING

FUQAROLAR DIQQATIGA!

🖥 Har xil guruh va kanallarda "Bola puliga ariza topshirib beramiz" degan mazmundagi pullik xizmatlarga aldanib qolmang.

☺️ Agar kimda kim bolalar nafaqasi yoki moddiy yordamga ariza bermoqchi bo‘lsa, mahalladagi ijtimoiy xodim yoki "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazlariga murojaat qilishingiz mumkin.

⚠️ Eslatib o‘tamiz, bolalar nafaqasi va moddiy yordamga ariza topshirish mutlaqo bepul.

🟢 Ijtimoiy himoya milliy agentligi Samarqand viloyati boshqarmasi matbuot xizmati

@Samarqand_live

Читать полностью…
Подписаться на канал