Охиратни сотиб қилғон кайфингга ўртанча бармоғим,
Одам номи яна исроф — ҳайфингга ўртанча бармоғим.
Пиён қўш улфатинг қурсин — бири қўшнинг, бири божанг,
Ўша қўш кулфатинг Нору Сайфингга ўртанча бармоғим.
Бобом ул деб, зотим бул деб кўринғон зотга қайдингга
Ва бўғиздан булоқ бўлғон қайтингга ўртанча бармоғим.
Айни рўза ойи миршабхона олдида донг қотдинг,
Танлаган жойингу топган пайтингга ўртанча бармоғим.
Тавба айлаб зора ювсанг қўланса айб-гуноҳингни,
Аслида бор гуноҳу бор айбингга ўртанча бармоғим.
Шеър ёзишни қийиб қўйдинг зўр радиф кашф этиб, Кулкул,
Ўз-ўзинг мақтағон сўнгги байтингга ўртанча бармоғим.
© Анвар Обиджон
✅ @Samarqand_live
“Шурикнинг янги саргузаштлари”
Череповец шаҳрида Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олмоқчи бўлган мигрант назарий имтиҳондан “шпион ускунаси” ёрдамида ўтмоқчи бўлди. Яширин камера унинг футболкасига тикилган айиқ ичига митти наушник эса қулоғида жойлаштирилган эди.
Лекин полиция ходимида имтиҳон вақтида унинг ғайриоддий ҳаракатлари шубҳа уйғотди. Тинтув ўтказилганда ҳаммаси фош бўлди.
Марказий Осиё давлатларидан бирининг фуқароси ушбу ускуна эгасига 50 минг рубл тўлагани ва имтиҳондан ўтганидан сўнг яна 50 минг тўлаши кераклигийни айтиб берган.
✅ @Samarqand_live
Якшанба киноси! 18+
Бу фильм кино экранларда 25 йил давомида узлуксиз намойиш этилган. Ўзбекча дубляжи эса оригинал овоздан зўр.
«Ўғирланмаган келин»
Дам олиш кунини мароқли ўтказинг!
✅ @Samarqand_live
Германиялик олимлари томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, ҳар қандай антибиотик органзимнинг иммунитетини 50-75%га камайтирар экан.
Шунинг учун маслаҳат: ҳеч қандай ҳолатда мустақил даволанмаслик ва дорихоналардан шифокор маслаҳатисиз антибиотикларни харид қилмаслик керак, гарчи улар рецептсиз сотилса ҳам!
✅ @Samarqand_live
#Milliy_kontent
Agar bilsangiz, anashunaqangi baland qarsak chaladiganlar, sizni eng avval unutadi.
Haqiqiy tomoshabinga, haqiqiy sanʼat yoqadi uka...
🎬 "Bahor qaytmaydi" filmidan parcha
✅ @Samarqand_live
Пул одамни ўзгартирмайди! Пул шунчаки кучайтиргич. Агар сен худбин бўлсанг, нима бўлади, биласанми? Кўпроқ пул сени янада худбинроқ қилади. Агар сен сахий бўлсанг, пул сени янада сахийроқ қилади. Пул кучайтиргич. У сени ўзгартирмайди. У «ҳақиқий сен»ни ошкор қилади!
✅ @Samarqand_live
Ерга ахлат улоқтираётганингда уни тозалаб, чарчоқдан қадди букилган отахон ва онахонларни ўйла!
Шояд уларнинг дарду аламларини ҳис қилсанг!
✅ @Samarqand_live
БАС ҚИЛИНГ! ЭЙ, ОТА-ОНАЛАР!
Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар!
Бугун бир қиз, "Ака, кварплатага пулим етмай қолди. Ёрдам қилиб тура олмайсизми?"деб ёзиб қолди. У қиз Японияга келганида 20 ёш эди. Ҳозир 30 га яқинлашиб қолди. Ўқиди, ишлаябди. Квартирасига пули йўқ. Нимага? Нафси ўпқон, харобадан чиққан миллионер онаси сабабли. Ўша аёлни ейишга нони ҳам йўқ эди. Шу қиз бечора ҳам ўқиб ҳам ишлаб, уйларини ремонт қилдирди. Оиласидагиларга машина олиб берди. Ўзидан олдин сингиллари эрга тегиб кетди. Ўзи ҳалиям турмушга чиқмаган. Сингилларига энг зўр сарполарни мажбурлаб қилдирибди. Энг ёмони, ҳозирги оддий машина уйдагиларига ёқмай қолибди. Малибу олармиш мана шу ергача чидади бечора қиз. Ўкириб йиғлаб юборди. "Менчи, мен қачон турмуш қураман? Нимага уларни ялло қилиб юришига мен хор бўлишим керак" деди! Роса, юрагим эзилди.
Шахсан ўзим бунга ўхшаган тақдирларни 100 дан ошиғи билан гаплашиб кўрганман. "Акангга машина олишимиз керак, уканга данғиллама тўй қилишимиз керак, опангни эрига фалон қилишимиз керак" каби гаплар билан қурбон бўлаётган ёшларни ўз кўзим билан кўрганман.
Эй, барака топгурлар, Японияда юрган қизингиз, тўйиб овқатланмаябди. Тўйиб уҳламаябди, шунчаки сизларни нафсингиз йўлида қурбон бўлаябди. У-бу чиройли жойда расм тушган бўлса, ишга кетаётиб, йўлда тушиб олади бечоралар. Кечаси билан ишлаб, кундузи яна ишлаябди. 24 соат ишлаябди. Тасаввур қилаябсизми? Сиз дугоналарингиз билан гап-гаштакда, тўй-ҳашамда юрганингизда бу бечора уйқусизликдан боши айланиб, бурни қонаб кетиб, хор бўлиб ишлаб юрибди. Бечораларда шунчалик босим каттаки, оила ҳам қуролмайди. Уёқдагиларни ўйлаб. Гаплашиб кўрсангиз, "Менга уй-пуй керакмас, ҳеч нарса керакмас, қайтмайман" деб зада бўлиб қолганлари ҳам кўп!
Кунига 100$ топар экан деб, нафсингиз баттар ўпқон бўлмасин. Кунига 100$ топса, одамга ўхшаб яшаш учун 80$ ини ҳаражат қилиши керак. Ҳам ўқиш, ҳам контракт тўлаш, ҳам сизларни бой қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиш жуда қийин!
Келадиган ёшларимизнинг деярли ҳаммасини бўйнида юк. Емаса, емайди уёқдагиларни ўйлайди. "Энди, Тошкентдан уй олишимиз керак қизим" деб қолишади. У Тошкентдан уймас, тўйиб овқатланиши керак, ўқиши керак, эй барака топгурлар. Намунча босим қиласизлар?
Шу Ўзбекни боласи сиз босим қилавермасангиз ҳам ака-укаси, ота-онасини ўйлайди. Фақат вақт беринг оёққа туриб олсин, ўзини эплаб олсин, кейин ўзи ёрдам беради ҳаммасига.
Бизни миллатдан бошқа миллатда кўрмадим шунақа нафси ҳаталак отганларни. Непал, Ҳиндистон, Ветнамдагилар биздан қашшоқ яшашади. Аммо, фарзандларини "Яхши ўқи" деб жўнатишади. Натижада, келажакда катта-катта натижаларга эришишаябди. Бизникилар бўлса, бечоралар шунчаки ўзини қурбон қилишади. Бошқа фарзандларингиз учун, тўй-ҳашамингиз учун, маҳаллада тилингиз бир қарич бўлиши учун битта фарзандингизни шунчаки қурбон қилиб қўяверасизми?
Ишонинг, Японияда ҳам, бошқа давлатда ҳам осон пул топиб бўлмайди. Бўлди қилинг, данғиллама тўй, данғиллама уй, "Яна-яна" деб, ўз васвасангизни болага ҳам юқтирманг. Сизга онам хафа бўлмасин деб айтолмайди. Қийналаётганини сизга кўрсатгиси келмайди. Бирдан, нозик жойига зарба берасиз. "Мен сизларни қийналиб туққанман, фалон қилганман, фустон қилганман" деб! Қаердадир, қайсидир авлод "Уй, Тўй, машина" деган васвасадан қутулишимиз керак-ку. Бутун дунё ҳашамат эмас, комфортга қараб кетаябди.
Хулосайи калом, эҳтиёжга бўлса сўранг. Камолотга сўраманг. Қудангизни апти қурсин, одамларни кўзи учун қиладиган тўй-у, бошқа маросимларингизни ранги руфтори қурсин. Эркаклар, кераксиз ҳаражатларни ҳаддидан ошираётган аёлингизга "Бўлди қил" деёлмасангиз, тамом бўлибсиз. ХУДО инсоф берсин, ҳаммамизга.
Боҳодир Искандаров
✅ @Samarqand_live
#ибрат
Ҳеч кимга беписанд қарама. Сен назарга илмаганлар сени йиқитиши мумкин...
✅ @Samarqand_live
⚡️ Бюджет даромадларини кўпайтириш учун мол-мулк ва ер солиғи ошяпти
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил учун давлат бюджети ҳамда солиқ сиёсати лойиҳасини эълон қилди. Мазкур ҳужжат лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий бюджет даромадларини ошириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг турар ва нотурар кўчмас мулк объектларига солинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга индексация қилинмоқда.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари томонидан нотурар кўчмас мулк объектлари учун белгиланган энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коеффициент қўллаш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
Шу билан биргаликда юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғининг базавий ставкалари ҳам ўртача 10 фоизга индексация қилинмоқда.
✅ @Samarqand_live
ОФК ноябр ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ 3-сарлаш босқичи ўйинларига ҳакамларни тайинлади
5 тур:
Қатар – Ўзбекистон
14 ноябрь 2024, Доҳа, Қатар.
Жассим бин Ҳамад (Ал Садд) стадиони, 19:15 (Тошкент вақти билан 21:15)
Бош ҳакам: Ким Жонг Хёк (Жанубий Корея)
Ёрдамчи ҳакамлар ва ВАР: барчаси Жанубий Кореядан
6 тур:
Шимолий Корея – Ўзбекистон
19 ноябрь 2024, Вьентьян, Лаос (бетараф майдон).
Лао миллий стадиони, 19:00 (Тошкент вақти билан 17:00)
Бош ҳакам: Али Аҳмад (Кувайт)
Ёрдамчи ҳакамлар ва ВАР: барчаси Кувайтдан.
✅ @Samarqand_live
#Milliy_kontent
Qayur tolib hikmatlarin tutsa aziz,
Qayga borsa boshi aziz, soʻzi laziz.
Yaxshi soʻzni fahm aylamas har betamiz
Ul sababdan dono izlab yurdim mano.
©Ahmad Yassaviy
🎬 "Meros" filmidan parcha
Ahmad Yassaviy bobomiz va oʻzbek-qozoq xalqlarimiz qardoshligi haqida film.
✅ @Samarqand_live
Одамзод
Одамзот танасида олти аъзо борким, уларнинг учтаси ўзига бўйсунмайди, учтаси эса ўзининг ҳукмида. Кўз, қулоқ, бурун одамга бўйсунмайди. Кўргиси келмаган нарсасини кўришга, эшитгиси келмаган гаплар ёки товушларни тинглашга, хуш ёқмайдиган исларни ҳидлашга мажбур бўлади. Оёқ, қўл, тил эса одамнинг ҳукмида. Тил билан илоҳий каломларни, ширин сўзларни айтиши ёки аксинча бунинг ўрнига тилини ғийбат, иғво, ярамас гаплар билан банд этмоғи мумкин. Қўллари билан гўзал буюмлар яратиши ёки гўзаллик обидаларини қўпориши ёинки шу қўл билан эҳсон, ҳадя бериши, ёки ўзгалар мулкини ўзлаштириб олиши ўз ихтиёрида. Оёқлари эса, истаса — уни ибодатга, истамаса — фоҳишахонага олиб бориши мумкин.
Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан
✅ @Samarqand_live
"План"
Отанинг плани кенжатойини,
Катта олим қилиб ўстириш эди.
Бугун маст ҳайдовчи дастидан уни,
Плансиз, тупроққа топшириб келди.
Автобус бекатсиз манзилга тўхтаб,
Қизчага "ҳув ана уйинг", дейишди.
Катталар бешавқат жаллодга ўхшаб,
Унинг ҳаётига нуқта қўйишди.
Пойгага зўр берган икки янги бой,
Хаёлда маррада биринчи бўлиш.
Қизча, пиёдалар йўли ҳойнаҳой,
Қизнинг планида йўқ эди ўлиш!
(давоми видеода👆)
🎙️📝 Зойир Йўлдошев
✅ @Samarqand_live
Фақат меҳр-шафқатгина малҳам ва дармон бўла олади. Чунки инсон жисмидаги барча касалликлар меҳр озлиги, севги етишмовчилигидан келиб чиқади.
✅ @Samarqand_live
#Milliy_kontent
Men tilanchi emasman!
Men sendan pul soʻraganim yoʻq, ish soʻradim.
🎬 "Farishtaginam" filmidan parcha
✅ @Samarqand_live
Менталитетимиз зўр-да! Рулга ўтирсанг - пиёдалар қўйга ўхшайди.
Машинадан тушиб, пиёда юрсанг - ҳайдовчилар молга ўхшайди...
✅ @Samarqand_live
#ибрат
Сабр — ичингда шунча дардни сақлайсан, аммо инсонлар олдида табассум қиласан..
Сабр — кўзларинг ичи тўла ёш, сизиб тушай дейди, аммо буни ҳеч ким пайқамайди. Чунки сен кўз ёшларингни ҳеч кимга сездирмай дарров артиб, яна табассум қиласан..
Сабр — кимдир сенга тош отсада, сен уни кўрмагандек эътибор бермай йўлда давом этаверасан..
Сабр — гулзорни орзу қилиш, аммо тиконзорни босиб ўтишдир..
Сабр — насибангда борига ва йўғига рози бўлишингдир..
Сабр — Аллоҳ сен билан бирга эканлигини ич ичингдан ҳис қилишингдир.
©️ Жалолиддин Румий
✅ @Samarqand_live
Бир куни вафот этасиз. Ўша кун оилангиздаги инсонлардан бошқа барча инсонлар учун оддий кундек кун бўлади. Одамлар ўз ташвишлари, ўйлари ва хаёллари билан яна яшашда давом этадилар.
Орадан бир ой ўтгач эса оилангиздагилар ҳам бунга кўникишади, сиз йўқлигингиз энди оддий ҳолга айланади, яна ҳамма ўз ишлари, ташвишлари билан кун кечира бошлайди.
Шунинг учун жамият мен ҳақимда нима ўйлайди, одамлар нима дейди, қўшнилар, қуда-анданинг олдида нима деган одам бўлдим деган гапларни унутинг. Ўз ҳаётингиз билан яшанг, ҳаётдан завқланиб яшанг.
Қолгани бекор.
✅ @Samarqand_live
#reyd
🌳🪓Toyloqda uch nafar fuqaro tomonidan daraxt kesilishi oqibatida tabiatga 211 170 000 so‘m zarar keltirdi
Ushbu holat Samarqand viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi boshqarmasi va uning Toyloq tumani inspeksiyasi davlat inspektorlari tomonidan aniqlangan.
Olib borilgan o‘rganishlar natijasida tumanning “O‘ray elipok” MFY da yashovchi uch nafar fuqarolar noqonuniy ravishda bir necha tup daraxt kesib tashlagani uchun O‘zbekiston Respublikasi MJtKning 79-moddasi 1-qismi bilan har biriga BHMning 25 barobaridan jarima qo‘llanildi va bundan tashqari fuqaro G.M ga 51 340 000 so‘m, M.F ga 28 730 000 so‘m hamda B.K ga 56 100 000 so‘m tabiatga yetkazilgan zararlar hisoblandi.
👉 Eslatma; bugungi kunda Respublikamizda davlat o‘rmon fondiga kirmaydigan daraxt va butalarning kesilishiga qarshi moratoriy joriy etilishi munosabati bilan daraxtlarni tegishli ruxsatlarsiz kesish qatʼiyan man etiladi.
Яхши ота-она бўлмоқчимисиз?
➖Асабийлашманг. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.
➖Алдаманг. "Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!", дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш у сизга ишониши ва талабларингизни осон бажариши учун муҳим.
➖Урманг. Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш, ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда.
➖Ҳар нарсани ман қилаверманг. У мумкин эмас, бу мумкин эмас, "Уни қилма, буни қилма", каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади.
➖Ёмон намуна бўлманг. Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга "Хунук гапирма!" дея олмайсиз.
➖Айбингизни тан олишни билинг. Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг.
©️
✅ @Samarqand_live
#Memorandum_ijrosi #Soʻrovnoma
Yoʻlovchining jamoat transportida harakatlanishida qanday majburiyatlari bor?
Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi Samarqand viloyati boʻlimi, viloyat Transport boshqarmasi va "Yuksalish" harakati Samarqand viloyati boʻlinmasi bilan hamkorlikda haydovchilar oʻrtasida soʻrovnoma oʻtkazdi.
Batafsil videolavhada 👆
YOʻLOVCHILARNING HUQUQ VA MAJBURIYATLARI
✅ @Samarqand_live
Инсон ёш кўриниши мумкинми? Ха, ва буни сабабларидан бири - севиб яшаш. Олий Зотни севиб яшаш...
✅ @Samarqand_live
Мол мулк ва ер солиғи оширилмоқда.
2025-йил 1-январдан бошлаб:
маҳаллий бюджет даромадларини ошириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг турар ва нотурар кўчмас мулк объектларига солинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга индексация қилинмоқда.
✅ @Samarqand_live
ОФК U17 Осиё кубоги-2025 мусобақаси иштирокчилари маълум бўлди:
1-сават
🇸🇦 Саудия Арабистони (мезбон)
🇯🇵 Япония
🇰🇷 Жанубий Корея
🇺🇿 Ўзбекистон
2-сават
🇮🇷 Эрон
🇾🇪 Яман
🇦🇺 Австралия
🇹🇭 Таиланд
3-сават
🇦🇫 Афғонистон
🇹🇯 Тожикистон
🇨🇳 Хитой
🇻🇳 Вьетнам
4-сават
🇮🇩 Индонезия
🇴🇲 Ўмон
🇦🇪 БАА
🇰🇵 КХДР
U17 Осиё кубоги 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Ушбу турнирда чорак финалга чиққан 8 жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. ЖЧ эса Қатарда ўтказилади. Қатар эса Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмади. Мезбон сифатида бевосита ЖЧда иштирок этади.
✅ @Samarqand_live
⚡️Диққат❗️Хушхабар❗️Уйни таъмирлаш учун 120 млн сўм🔥 паст фоизли кредит бериладиган бўлди❗️
«Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
✅ @Samarqand_live
"Maxsus reportaj" ko'rsatuvi
Санэпидқўмита Нарпай туманида жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан махсус кўрсатув.
✅ @Samarqand_live