samarqand_live | Неотсортированное

Telegram-канал samarqand_live - Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

6464

Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг. Мурожаат учун телеграм: @Samarqandiy Тел:+998935082131 +998972898998 @samarqandlive_reklama

Подписаться на канал

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Банк ходими кредит олган шахсга бир ойда 8 мартадан кўп телефон қилиши мумкин эмас.

Марказий банкнинг 2023 йил июндаги 19/3-сон қарорига кўра, кредит ташкилоти қарздор билан:

🔸соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
🔸ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашиши;
🔸телефон алоқа орқали:
➖кунига бир мартадан ортиқ;
➖ҳафтасига икки мартадан ортиқ;
➖ойига саккиз мартадан ортиқ боғланиши мумкин эмас.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

TERGOV HIBSXONASIDAGI HOLAT O'RGANILDI

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

XAVFSIZLIK CHORALARI: HUDUDLARDA PROFILAKTIK TADBIRLAR O'TKAZILMOQDA

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Бахтли инсонларнинг 7 та махфий сири:

1️.
Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг;
2️. Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади;
3️. Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг;
4️. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг;
5️. Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг;
6️. Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг;
7️. Камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

⚡️Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Мактаб ўқувчилари учун чоракнинг
сўнгги куни 2 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 11 ноябрдан бошланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, ўқувчилар учун таътил кунлари қуйидагича белгиланган:
☑️кузги татил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
☑️қишки таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
☑️баҳорги таътил - 21 календарь кун;
☑️ёзги таътил - охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача

1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.


Маълумот учун: Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#qavariq
#xavfsizlik

Samarqand viloyati YHXB tomonidan Samarqand shahridagi maktablar va aholi gavjum joylarda yevropa tajribasidan andoza olingan holda "qavariq" piyodalar o‘tish joylari tashkil etilmoqda.

Ushbu o‘tish joylarining yana bir qulayligi tunda nur qaytarish xususiyatiga ega bo‘lib, haydovchilar oldindagi piyodalar o‘tish joyini aniq ko‘ra oladi.

Yo‘llarda piyodalarning xavfsizligini ta’minlash maqsadida amaliy ishlar davom etmoqda.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Айни пайтда Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси Раиси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

🗣
Мазкур матбуот анжумани "O'zbekiston 24", "UzReport" телеканалларида, шунингдек, интернет тармоқлари орқали сурдо таржима билан тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

📱 Матбуот анжуманини томоша қилиш: https://youtube.com/live/KxkilBbziqw?feature=share

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

👮‍♂"Yoʻllarda bizning kelajagimiz boʻlgan bolalarni asraylik!"

Samarqand viloyati IIB JXX YHXB xodimlari tomonidan umumtaʼlim maktablari oldidagi piyodalar oʻtish joylarida piyodalarning xavfsiz harakatlanishlari uchun xizmat faoliyatini olib bormoqda.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Qo’shrabot tumani Oqchobsoy MFY Fozilmon tog’larida birinchi qor yog’di.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Шу тўртта насихатдан катта фойда оласиз.

1. Ўтмишдаги ишлардан афсусланишни бас қилинг. Ўтмишни ўзгартира олмайсиз. Хатолар бўлган бўлса, тўғри хулоса қилиб олдинга қадам ташланг.

2. Келажакдан хавотир олишни бас қилинг. Ҳали бўлиб ўтмаган воқеалардан қўрқув сизни олдинга юришдан тўсади холос. Лекин фойда бермайди.

3. Ўзингизни бахтингизни бошқа инсонлар ҳаётидан изламанг. Бахт сизнинг ичингизда. Бахт сиздан бошланади.

4. Бошқалар билан рақобатлашишни бас қилинг. Бошқалар мувофоқиятидан хавотирланманг. Ўзингизни эришган даражангизга эътибор қаратиб, янада юксалишни мақсад қўйинг.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Соат 20:00 да республика ҳудудида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди.

Айни дақиқаларда овозларни санаб чиқиш жараёнлари бошланди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси матбуот марказида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Х.Муҳаммадиев вилоятда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида бугун, соат 17:00 га қадар овоз бериш жараёни ҳақида маълумот берди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Saylovda qatnashgan Shavkat Mirziyoyev va uning oila a’zolari

Prezident saylov uchastkasiga kelgan fuqarolar bilan muloqot qildi.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Yurtdoshlarimiz saylovda faol ishtirok etishmoqda

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Диққат

Миграция агентлиги Қозоғистон орқали Россияга бораётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди.

Қўшни давлатда яқин ҳафталар давомида туман, кучли ёғингарчилик ҳамда йўлларда музлаш ҳолатлари бўлиши кутилмоқда, шу сабабли Ўзбекистон фуқароларидан Қозоғистон йўлларида эҳтиёт бўлиб ҳаракатланиш сўралмоқда.

Шу сабабли Ўзбекистонда ҳам совуқ кунлар бошланиши кутилмоқда.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

DIYOR YANGILIKLARI | PRESS - TUR TASHKIL ETILDI

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️Кўпчилик ҳайдовчилар кутаётган қонун қабул қилинди

Энди йўл ҳаракати коидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида карор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга йўл ҳаракати коидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий хукукбузарлик тўғрисидаги иш ушбу Кодекснинг 271 моддасига мувофик тугатилади.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 28.10.2024 йилдаги ЎРҚ-985-сон

#Янги_ҳужжат

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

⚡️⚡️⚡️ШТАТЛАР ЎЗГАРИШИГА ОИД ЯНГИ ФАРМОН ТАСДИҚЛАНДИ

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ги Президент (ПФ-165-сонли, 22.10.2024й.) фармони.

Вазирликлар ва ҳокимиятда ишлайдиган танишларга юбориб қўйинг.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

🎬 Самарқанддаги учрашувда «Динамо» яримҳимоячиси Хислат Халилов захирадан майдонга тушиб, Суперлига пешқадами дарвозасига супергол йўллаб ҳисобни очди

Бу унинг Суперлигадаги 6-голи, мавсумдаги 10-голи.

🟢 Динамо — Насаф 1:0

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Сайлов натижаларига кўра, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Адлия вазири Акбар Тошқулов, Экология вазири Азиз Абдуҳакимов, Маориф вазири Ҳилола Умарова, Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаевлар депутатликка сайланишди.

Шунингдек, депутатлар орасида Коррупцияга кураш агентлиги директори ва бошқа бир қатор таниқли шахслар ҳам бор.

Депутатликка сайланган амалдорларнинг депутатликка ўтиши аниқ эмас.

«Бу ўзининг ихтиёрига боғлиқ. Агар у вазир ёки бошқа давлат идорасида раҳбари сифатидаги лавозимида қолишни истаса, депутатлик мандати Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатдаги ундан кейинги номзодга берилади», — деди Зайниддин Низамходжаев.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Milliy_kontent

Men oʻlimdan emas, nomunosib oʻlishdan qoʻrqaman. Shuning uchun bu fashistlarga qoʻrquvimizni koʻrsatmaymiz.
Chunki, biz OʻZBEKMIZ!

🎬 "101 oʻzbek" filmidan parcha

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

🇺🇿 Ўзбекистонликлар 1 миллион доллар ишлаб топиши учун қанча вақт керак?

102 та давлат орасида Ўзбекистон 91-ўринни эгаллади, ўртача ҳисобда даромад кўрувчи ўзбеклар 1 миллион доллар ишлаб топиши учун деярли 278 йил меҳнат қилишига тўғри келади.

Энг тез 1 миллион доллар ишлаб топадиган бешта давлат орасида Швейцария биринчи ўринни эгаллади. Швейцария фуқаролари 1 миллион долларни 14 йилу 3 ойда ишлаб топиши мумкин. Швейцариядан кейинги 2-ўринни эгаллаган Сингапурликлар эса ушбу суммани 16 йилу 11 ойда, 3-ўринни эгаллаган Люксембург аҳолиси эса — 17 йил 4 ойда миллион долларни ишлаб топа олади.

Рўйхатнинг энг сўнгги ўрнида Покистон Ислом Республикаси жой олган. Ўртача даромадга эга покистонлик 1 миллион доллар ишлаб топиши учун 621 йил ва 3 ойлик меҳнати талаб этилади. Шунингдек, Покистондан бироз фарқли равишда, энг қуйи ўринларни эгаллаган топ 5 давлат қуйидагича:

Непал — 420 йил ва 9 ой
Нигерия — 519 йил ва 1 ой
Уганда — 523 йил ва 3 ой
Миср — 603 йил ва 6 ой

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Amerikani klinikasidan ham shifo topa olmay bizning Klinikamizdan shifo topgan be’morimizning iliq fikrlari !

💬 Mahoratli shifokorlarimiz qabuliga yozilish uchun quyidagi raqamlarga qo’ng’iroq qiling !

📞+998954100014
📞+998997710014

📍Samarqand Sh. Mirzo Ulug’bek ko’chasi 3-uy

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Расмий муносабат

Сўнгги кунларда Бош прокуратура томонидан тергов қилинаётган жиноят иши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилмоқда.

Ҳолбуки, ҳолат юзасидан тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари давом этаётгани ҳақида хабар берилган. Тафсилотлар ҳақида қўшимча равишда хабар берилади.

Қонунчиликда ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ҳамда масъулият аниқ белгиланган – буни, айниқса, фаол ва катта аудиторияга эга блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва каналлар маъмурлари яхши ҳис этишлари лозим. Чунки жамиятда улар тарқатаётган ҳар қандай ахборотни ҳақиқат сифатида қабул қиладиганлар кўп.

Медиа вакиллари ҳам худди давлат органларидан талаб этилгани каби соҳага оид амалдаги қонунчилик меъёрларига риоя этишлари шарт эканлигини унутмаслиги керак.

Шунга кўра, жамоатчилик орасида турли нотўғри талқин ва тахминлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларидан прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш ва ҳавола келтиришни қатъий сўраб қоламиз.

Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!

Бош прокуратура

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️Соат 17.00 ҳолатида республика бўйича 14 миллион 264 минг 994 нафар сайловчи (71,52 фоиз) овоз беришда иштирок этди.

Самарқанд вилояти бўйича сайловчиларнинг 73,98 фоизи овоз беришда қатнашди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Этибор аввал бойга, ортса камбағалга қилиниши, ўзбек халқининг катта нуқсони.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Соат 15.00 ҳолатида республика бўйича 12 миллион 504 минг 688 нафар сайловчи (62,70 фоиз) овоз беришда иштирок этди.

Самарқанд вилояти бўйича сайловчиларнинг 63,24 фоизи овоз беришда қатнашди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Умрингизни ноўрин баҳслар билан ўтказиб юборманг. Акс ҳолда, мана бу моллардан фарқингиз қолмайди...

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Yosh_saylovchi

Farzona Mamatova, yosh saylovchi:


📎 Saylovlar orqali o'z fikrimizni bildiramiz va kelajagimizni quramiz. Men ham saylovda ishtirok etib, o'zim munosib deb bilgan nomzodga ovoz berdim.

@Samarqand_live

Читать полностью…
Подписаться на канал