Экспорт қилинган товарларнинг транспорт воситалари кесимидаги таҳлили
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 ой давомида вазни 425 689,37 тонна, қиймати 632 471,53 минг АҚШ долларига тенг бўлган товарлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилиб, қуйидаги транспорт воситалари орқали хорижга экспорт қилинган.
✅ @Samarqand_live
#Milliy_kontent
- Menga qarang Hojimurod aka, mana bu toʻrtta qoʻyingizni aktiga yana ikkitani qoʻshib qoʻysangiz, olam guliston.
- Yoʻq, men bunday qilolmayman...
🎬 "Chinor ostidagi duel" filmidan parcha
✅ @Samarqand_live
Самарқандда 5,2 миллиард сўмдан зиёд ноқонуний заргарлик буюмлари ушлаб қолинди
💎📿 Жорий йилнинг 9 ойи давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан мамлакатимизга божсиз олиб кириш меъёридан ортиқча, қиймати 5,2 миллиард сўмдан зиёд, оғирлиги 10,1 килограмм ноқонуний тилла ва бошқа заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинган.
🔹Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,2 килограммга ошган.
❗️Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.
✅ @Samarqand_live
❗️Болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
Президент томонидан имзоланган Қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамаси босқичида берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.
✅ @Samarqand_live
Ўзбекистонда чиқиндиларни энергияга айлантирадиган 1,3 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистонда йилига 14 миллион тонна чиқиндилар ҳосил бўлади. Лекин уларнинг атиги 4-5 фоизи қайта ишланади. Чиқинди полигонларидан 7 миллион тоннадан зиёд иссиқхона газлари атмосферага чиқади, 43 минг тонна заҳарли фильтратлар ер остига сингади.
Чиқиндиларни қайта ишлаш орқали унинг табиатга таъсирини камайтириш, фойда олиш мақсадида қарийб 1 миллиард 300 миллион долларлик инвестицияларни жалб этган ҳолда, 8 та чиқинди ёқиш заводи қуриш ҳамда Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлаш режалаштирилмоқда.
Хитойнинг “CAMC Engineering” компаниясининг 350 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобидан Андижон ва Тошкент вилоятларида 2 та завод барпо этилади. Уларда кунига 4 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 630 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Бу соҳага Хитойнинг бошқа бир компанияси – “Shanghai SUS Environment” ҳам қизиқиш билдирган. У 310 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритиб, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 2 та завод қуришни режалаштирган. Уларда кунига 3 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 480 миллион киловатт соат электр энергияси олинади.
Бирлашган Араб Амирликларининг “Tadweer Group” компаниясининг 200 миллион доллар маблағи эвазига Бухоро ва Навоий вилоятлари учун битта завод қурилади. Унд кунига 1 минг 500 тонна чиқиндини қайта ишлаш ва йилига 363 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати яратилади.
✅ @Samarqand_live
📱Махфий маълумотларни ҳимоя қилиш учун тавсиялар:
▪️Ҳар доим камида 8 та белгидан иборат кучли паролни ўрнатинг;
▪️Пароль ўрнатишда катта ва кичик ҳарфлар, рақамлар ва махсус белгилардан фойдаланинг;
▪️Паролларни ҳар 2-3 ойда янгилаб туринг;
▪️Турли веб-сайтларда рўйхатдан ўтиш учун бир хил махфий маълумотлардан фойдаланманг;
▪️Паролларни браузерларда сақламанг;
▪️Доимо икки факторли аутентификация функцияларидан фойдаланинг;
▪️Фақат лицензияланган дастур ва антивируслардан фойдаланинг, уларни мунтазам янгилаб туринг;
▪️Шубҳали веб-ҳаволаларга ўтманг ёки номаълум дастурий таъминотни юклаб олманг.
✅ @Samarqand_live
Avaz Oxun - Ronaldo va bizning futbolchilar
Kun davomida yaxshi kayfiyat hamrohingiz bo'lsin!
✅ @Samarqand_live
Ҳаётда йиқилишинг мумкин, воз кечилишинг мумкин, қўлингдаги ҳамма нарсангни йўқотишинг мумкин. Ҳатто, ўзингни энг омадсиз инсондек ҳис қилишинг мумкин.
Aммо, унутмаки, ҳеч ким мақсадига хатоларсиз ва йўқотишларсиз эришмаган. Ҳеч ким бир неча бор йиқилмасдан кўзлаганига етмаган.
Ҳаётнинг ҳар бир зарбалари сени янада кучли бўлишингга ундайди. Йўлга чиқдингми, тўхтама. Курашишда давом эт...
✅ @Samarqand_live
Ҳатто Африкадаги дўстларимиз ҳам сайловга чиқинглар деяпти. Энди ҳам сайловга бормасак уят бўладиёв.
✅ @Samarqand_live
Davlat kadastrlar palatasi Samarqand viloyat boshqarmasining Ishtixon tuman filiali boshlig'i Xusniddin Astonovning «21-Oktabr — O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun».
✅ @Samarqand_live
#Milliy_kontent
- Haqqingiz yoʻq. Men otasiman!
- Bola tugʻdirganlarni hammasi ham ota boʻlavermaydi!
🎬 "Bahor qaytmaydi" filmidan parcha
✅ @Samarqand_live
Муҳаббат бу — айбу нуқсонларга тўла икки кишининг меҳр ва мулойимлик билан бир-бирини тузатиб, тўлдириб боришидир.
✅ @Samarqand_live
Сайлов яқинлашмоқда. Бу нафақат сайловда ғалаба қозонадиган партия ва номзодлар учун, балки сайловчилар учун ҳам муҳим кундир.
Чунки сайловда ғалаба қозонган номзод депутатга айланади, сайловчиларни ҳаётига таъсир қилувчи қонунлар ишлаб чиқади ва қабул қилади. Шу сабабли, муносиб номзодга овоз бериш ўта муҳим масала ҳисобланади.
27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этинг, юрт келажагига бефарқ бўлманг!
✅ @Samarqand_live
«Док-1 Макс» сабаб ногирон бўлган боланинг отаси ССВ раҳбари жамоатчиликка ёлғон маълумот берганини айтди
Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров «Док-1 Макс» иши сабаб ногирон бўлиб қолган болаларга «кафолатланган тиббий ёрдам» кўрсатилаётганини айтганди. Фарзанди «Док-1 Макс»дан заҳарланган фуқаронинг айтишича, вазир жамоатчиликка ёлғон маълумот берган.
Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров Тошкентда ўтаётган «Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги» доирасида 21 октябрдаги тадбирлардан сўнг журналистлар билан бўлган мулоқотда «Док-1 Макс» иши оқибатида ногирон бўлиб қолган болаларга «давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам» кўрсатилаётганини айтганди.
Фарзанди 2022 йил декабрь ойида «Док-1 Макс»дан заҳарланган ва 65 кун комада ётган 5 ёшли Алибек Ўктамовнинг отаси Феруз Нуритдиновнинг «Daryo.uz»га айтишича, вазир жамоатчиликка ёлғон маълумот берган.
«Ўша вазир ҳам, унинг ходимлари ҳам, ҳатто давлатнинг бирорта шифохонаси шифокорлари ҳам бирор марта ўғлимнинг ҳолидан хабар олмаган-ку. Қандай қилиб кўмак бераётган экан? Ҳатто уйимнинг эшиги қайси томонга очилишини билмай туриб, биз ногирон бўлиб қолган болаларни даволаяпмиз, кўмак беряпмиз дейишга уялмадими? Ўша вазирдан сўранг-чи, доримас, бирорта шприц берганмикан? Вазир бундай ёлғон гапириб турса, ундан пастдагилардан нима кутайлик?», — дейди Феруз Нуритдинов.
Қўшработда газ чақнаши натижасида бир оиланинг тўрт азоси вафот этдм. Ҳодиса ортидан туман газ таъминоти мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан туман газ таъминоти бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
✅ @Samarqand_live
#сарказм
Айиқдек кучинг бўлса ҳам, итдек духинг бўлмаса — бир тийин...
✅ @Samarqand_live
Табассум билан нон сотиб ололмассиз, балки. Аммо у билан қалбларни сотиб оласиз.
Табассумимизни ибодат ўлароқ қабул қилган Эгам нақадар карим ва нақадар пок!
✅ @Samarqand_live
#Murojaat (tahrirsiz)
Hozir TBS degan xususiy bankdan juda xafa bo'lib chiqayapman. Majburlikdan moshin avariya bo'lib tuzatishga katta mablag' kerak bo'lganligi uchun 38 milion kireditni 30% li oldim.
Kiredit olgancha shartlarini aytmay plastik kartaga pul tashlab berar chog'i 2.223000 ming sug'urta qilasiz deb kartadan olib qoldi.
Undan tashqari plastikni naqt pul qilish uchun 1% dan olib qoldi. Endi tasavvur qiling, siz majburlikdan kredit olayapsiz qo'lingizga kelguncha tala-tala qilar ekan.
Bankda ko'zlarimdan yosh chiqib ketdi. Sizdan iltimos qilib so'rayman kanalingizni kuzatib boraman xususiy banklar xoxlaganini qiladi deganimi?
✅ @Samarqand_live
#Milliy_kontent
Qani "hayvonlar", bir-birlaringni tilka-pora qilib tashlanglarchi...
🎬 "101 oʻzbek" filmidan parcha
Ikkinchi jahon urushida ogʻir sharoitlarda ham oʻzligini yoʻqotmagan 101 nafar oʻzbek oʻgʻlonlari haqida film.
✅ @Samarqand_live
#танқид
ЎЛИК ТИЛ
21-октябрь тил байрамига
"Памперс" енгди "шимматаглик"ни,
"Корзинка"га айланди сават.
Кўринг энди бу кўргуликни,
"Очеред"га жой берди "навбат".
Келганми ҳеч хаёлингизга
"Тушлик" ўлиб тирилмиш "обед".
Деманг берган саволингизга,
"Жавоб" йўғу лекин бор "ответ".
Чарм" ўлиб туғилди "кожа".
"Луна" бўлди осмондаги "ой"
"Юз" нетади уларда "рожа"
Маддоҳ"лар хам "подхалим" вой-вой
"Волида"сиз ғариб бу луғат,
Бойигандир "мамашка" билан.
"Мойчечак"мас кўлига албат,
Совға тутай "ромашка" билан.
Бузилётган тил минорасин,
Қандоқ тиклар филолог-меъмор?
Ўз касбининг номи хам ахир,
Ўзбекчамас, тилшунос ҳеч бор?
Тилимизнинг бошини ея,
Соя эмас русга бўлдик "тень".
Овқатингга қўшиб е дея,
Давлат қўйгач шу халққа "хрень"...
Абдураҳмон Мешаян
✅ @Samarqand_live
Вақт тез ўтяпти. Ана-мана дегунча сайлов ҳам яқинлашиб, саноқли кунлар қолди. Ўзи охирги йилларда тез-тез сайловлар бўлиб турганиданми аҳолини сиёсий фаоллиги ошиб бораётгндек.
Авваллари айрим номзодлар ўнқир-чўнқир маҳаллаларга кириб, ун-ёғ тарқатиб сайловчиларни оғдиришга ҳаракат қилишарди. Номзод шу орқали овоз оларди, сайловчини қорни тўярди — кўчалар эса ўнқир-чўнқирлигича қолиб кетаверарди. Бу маслани туман ва вилоят кенгашларида кўтариб чиқиши лозим бўлган депутат кейинги сайловга ун ва ёғ ғамлаб қўяверарди.
Партиялар ҳозирги замон сайловчиларини қуруқ ва олди-қочди ваъдалар, баландпарвоз шиорлар, бир қоп ун билан алдаб бўлмаслигини англаб етишди, менимча. Шу сабабли, пафосдан йироқ, амалга ошириш имкони ва ричаглари мавжуд бўлган, таги-фундаменти бор таклиф ҳамда ташаббуслар билан чиқишмоқда. Қайси номзод ғалаба қозонишидан қатъий назар ҳар бир фуқаро сайловда фаол иштирок этиб, ўз фуқаролик позициясини билдириши зарур деб ўйлайман.
Парламент ва ҳукумат аъзоларида «халқни ўзи сиёсатга қизиқмайди-ю» деган бамайлихотирлик вужудга келишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Бундай сиёсий жараёнларда фаоллик туфайли сайловларнинг савияси, парламент ва ҳукуматни ҳушёрлиги ошиб бораверади. Шунинг учун, 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этинг, келажак учун овоз беринг!
©
✅ @Samarqand_live
⚡️ Давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолиятида қонунбузарлик ҳолатлари кузатилди
160 нафар бошқарув ходими 170 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётгани аниқланди.
Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
— Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 72 нафар ходими 79 та тадбиркорлик субъектида;
— Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 59 нафар ходими 60 та тадбиркорлик субъектида;
— Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 22 нафар ходими 23 та тадбиркорлик субъектида;
— Энергетика вазирлигининг 7 нафар ходими 8 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида рўйхатдан ўтганлиги маълум бўлди.
Юқоридаги қонунбузарликни содир этган ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари ҳозирда бартараф этилмоқда, дейилади хабарда.
✅ @Samarqand_live
Паст Дарғомдаги манзил колонияда илк бор ҳоким сайёр қабули ўтказилди
Туман ҳудудида жойлашган 37-сон манзил колониясида туман ҳокими маҳкум ва маҳкумалар билан илк сайёр қабулини ўтказди.
Даставвал, туман ҳокими маҳкумларнинг кайфиятлари, тузалиш йўлига ўтиши ва маънавий муҳит билан қизиқди. Шундан сўнг, маҳкум ва маҳкумаларнинг мурожаат ва таклифлари тинглаш давомида, фарзандининг контракт тўлови учун кўмак, оиласига моддий ёрдам, жазони ўтаб бўлгач, уй-жой ва бандлик масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Барча қилинган мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ижросини таъминлаш мақсадида мутасаддиларга йўналтирилди.
Қабул сўнгида, манзил колониясидаги кутубхона, учрашув хонаси ҳамда маҳкум ва маҳкумаларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тикувчилик цехи фаолияти билан танишилди, дея хабар беради туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
✅ @Samarqand_live
Бир фақир айтади: – Биз узоқ йиллар фақат йиғладик, фақат дард чекдик. Биров эътибор ҳам бермади. Лекин бир марта табассум қилган эдик бизни расмга олиб, унга шундай изоҳ ёздилар:
– «Бахтли бўлиш учун бой бўлиш шарт эмас»!
©️IkromSharif
✅ @Samarqand_live
🌳🪓Toyloqda fuqaro daraxt kesishi oqibatida tabiatga 71 250 000 so‘mdan ortiq zarar keltirdi
Ushbu holat Toyloq tumani Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi inspeksiyasi davlat inspektorlari tomonidan aniqlangan.
Davlat inspektorlari tomonidan olib borilgan o‘rganishlar natijasida tumanning Xo‘jayuz MFY hududidagi tegishli ruxsatlarsiz sog‘lom ko‘karib turgan 1 tup tut daraxtini shu atrofda yashovchi fuqaro U.Z tomonidan kesishib tashlanganligi maʼlum bo‘ldi.
Shu bois qonunbuzarga O‘zbekiston Respublikasi MJtKning 79-moddasi 1-qismiga muvofiq jarima hamda tabiatga yetkazilgan zarari uchun 71 250 000 so‘m qo‘llanildi.
👉 Eslatma; bugungi kunda Respublikamizda davlat o‘rmon fondiga kirmaydigan daraxt va butalarning kesilishiga qarshi moratoriy joriy etilishi munosabati bilan daraxtlarni tegishli ruxsatlarsiz kesish qatʼiyan man etiladi.