samarqand_live | Неотсортированное

Telegram-канал samarqand_live - Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

6464

Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг. Мурожаат учун телеграм: @Samarqandiy Тел:+998935082131 +998972898998 @samarqandlive_reklama

Подписаться на канал

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Замминистрнинг қизи озодликда, фуқаро қамоққа олинди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири собиқ ўринбосари Тўраевнинг қизи Анаис 9,95 миллирд сўмлик сохта шартномалар ортидан давлат маблағларини талон-тарож қилиб, 5,1 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Суд унинг 5 ёшга тўлмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, қамоқ қўлламади.

2021 йилда ТошМИ олдидаги дорихоналарнинг биридан "Редуксин" оздирувчи препаратини сотиб олган, ҳомиладорлиги учун унинг бир қутисини ичиб, қолганини эълон орқали 450 минг сўмга сотган М. Д. ни 2 йилга озодликдан маҳрум қилиб, суд залидан қамоққа олди. М. нинг 2, 3 ва 5 ёшдаги уч нафар фарзанди бор.

Уйида фойдаланилмай қолган 3 қути "Редуксин"ни телеграм орқали эълон бериб, харидордан ўзининг пластик картасига тушириб олган жувонни Бухоро вилояти Олот тумани суди психотроп дори сотувчи жиноятчига айлантирди.

Хуллас, постимдан сўнг турли расмий идораларнинг тушунтиришлари, бечора жувонни гўрдан олиб, гўрга тиқадиган изоҳлари чиқса керак, ҳаммасини тасаввур қилиб турибман. Чунки Олот судидаги ноинсофларнинг бошида шулар турибди, ўтган гал айтганимдек, тизимда гангрена бошланган аллақачон.

Хонимлар, агар эрингиз ёки отангиз замминистр ёки каттароқ амалдор бўлмаса, оздирувчи препаратлар ичманг. Қадди-қоматингиз ўртача бўлса ҳам озодликда юришга нима етсин.

Ҳуқуқ фаоли Абдурахмон Ташанов

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

80 YASHAR BEMOR OGʻIR DARDDAN XALOS BOʻLDI

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Til qadri...

Tilimizni har kuni qadrlaylik!


✍️Senariy muallifi va rejissyor: Shohruh Norqulov

Ijtimoiy rolik Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi Ijtimoiy tadqiqotlar instituti tomonidan jamiyatimizga oyna tutish maqsadida namoyish etildi.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Йил охирига келиб Молия томонидан пуллари кесиб ташлаган ташкилотларнинг айни пайтдаги аҳволи.

Дўппини тагида кесилган пуллар. Ёнида эса йил охиригача ишлатилиши керак бўлган чой-чақа.

Бечора раҳбарлар, тўйболага ўхшаб йиғлаб ўтирибди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Кредит - бу совуқ қишда иштонни ҳўл қилиб қўйишга ўхшайди. Бошланишига иссиқина, кейин эса...

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Milliy_kontent

Lekin, toʻshakka mixlangan doʻstingga quvonch ulashishing orqali umrini uzaytira olishing - bu katta baxt!

🎬 "Meros" filmidan parcha

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Тошкентда нарколабораториядан 1 млн доллар синтетик наркотик моддалари топилди.

ИИВ ва ДХХ томонидан ўтказилган тадбирда гумонланувчининг бир нечта манзилда синтетик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаргани ва сақлагани аниқланган.

Лабораториялардан бири Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйда жойлашган бўлса, Тошкент вилоятидаги хонадонида ҳам гиёҳванд моддалар ва тегишли жиҳозлар топилган.

Тадбир давомида жами 14,8 кг синтетик гиёҳванд модда, қиймати 1 млн долларга тенг бўлган ашёвий далиллар аниқланиб, расмийлаштирилган.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Шунчалигини билишади. Лекин чора кўришмайди. Шу пайтгача бирорта соғлиқни сақлаш тизимидаги одам дорихонларни ислоҳ қилиш масаласидан фикр билдирганини эшитмадим. Демакки, Ўзбекистонда фарм-мафия яхшигина шаклланган...

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

KUN XABARLARI | MAHALLA OBODLIGI - YURT KO‘RKI

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Насиба Абдуллаева - Сени Мажнун...

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Отабек Шукуров: “Ўзимнинг ҳам юрагим учиб кетди”

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

⚽️ GOOOL

🏆 JCH-2026 saralash | 4-tur

🇺🇿 O'zbekiston 1:0 BAA 🇦🇪

⚽️ | Shukurov 76' (P)

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

"Yurtimiz ravnaqi uchun, kelajagimiz uchun" ovoz beraman. Sizchi?

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этиладиПрезидент фармони

2025 йил 1 январдан:

➖ мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;

➖ республиканинг барча туман (шаҳар)ларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;

➖ барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса “Методик маҳорат куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;

➖ тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари жорий этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.

2025 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Бир одам иккинчисидан қасос олиш мақсадида илон сотиб олишга қарор қилибди. Нияти шундай қилиш эканки – илон ўша айбдорни чақиб олсин. Бунинг учун у тунда, ҳамма уйқуга кетган пайтда, ҳеч ким кўриб қолмаслиги учун илон овчисининг ҳузурига борибди. Шоша-пиша дуч келган илонни танлабдида пулини бериб, уни қўйнига солиб қўйибди.

Ўч олиш ниятини ўзгалар кўзидан махфий тутиш мақсадида шу ҳолида уйига равона бўлибди. У тез орада айбдор билан учрашиб, уни илонга чақтиришни уюштиришга умид қилибди. Бироқ насиб қилмаган экан, интизорлик билан кутилган учрашув чўзилиб кетибди. Натижада аламзада одам режасини амалга оширишга пайт пойлаб, қаерга борса ҳам, илонни қўйнида олиб юришга мажбур бўлибди. Ва ниҳоят улар учрашгач одам ўйлаганини амалга оширибди. Қаршисидаги айбдор оғриқдан "дод” деб юборибди.

- Нега бақирасан? - деб сўрабди аламзада, - мен йиғламаяпман-ку!
- Сен нимага йиғлашинг керак? Илон сени чақмади-ку! - деб қўлини ушлаганча таъна қилибди айбдор.
- Нима?! Баданимни қарагин. Сени жазолаш учун илонни ёнимда олиб юрганимда танамни тишлайвериб қай аҳволга келтирди. Яхшиямки заҳарли эмас экан...

Шу сўзларни айтиб аламзада одам кўйлагини очиб, яраларини кўрсатибди. Айбдор унга тикилиб ўйга толибди.
- Нега индамайсан? - дебди аламзада.
- Ўйлаб қолдим. Биргина кичик қасос олишга ўзингни шунчалик қийнашинг шартмиди? Арзирканми шунга шунча азобланиш? Энди ўйланиш навбати қўйнида илон олиб юрган одамга келибди....

P. S.: Кимдандир аламзада бўлиб, буни ичимизда сақлаб юрсак, фақат ва фақат ўзимизга жабр қиламиз. Алам ва қасос олиш нияти бизни кемирмаслиги учун энг яхши йўл – кечириб кетишлик. Агар кечириш қўлимиздан келмаса, барчасини Аллоҳга ҳавола қилиб, унутишга ҳаракат қилганимиз яхши. Аламларимиз қўйнимиздаги илонга айланиб қолмасин...

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️Эндиликда талабалар контракти учун қилинган тўловлардан 12 фоизини қайтариб олиш учун солиқ органларига бориши шарт эмас

Бунинг учун my3.soliq.uz орқали шартнома ва тўлов ҳужжатларини бириктирган ҳолда декларация юбориш мумкин.

«Солиқ декларацияларини юбориш» электрон хизматида фойдаланувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик шаклланади.

Жисмоний шахсларнинг қуйидагилар учун йўналтирилган даромадларидан 12% миқдорида даромад солиғини масофадан қайтариб олиш мумкин:
▪️контракт;
▪️нодавлат боғча ва мактаблар;
▪️ипотека кредитлари.

Электрон рақамли имзо олиш бўйича видеоқўлланма.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#onatilimfaxrim

"QADRING BALAND BOʻLSIN, ONA TILIM!"

Samarqand tumani Sanitariya- epidemiologik osoyishtaligi va jamoat salomatligi bo‘limi jamoasi barcha xalqimizni O'zbek tiliga Davlat tili maqomi berilganiga 35 yil to'lishi munosabati bilan samimiy muborakbod etadi.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёруғ дерлар...

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Муддатидан олдин овоз бериш тартиби

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

18 OKTYABR – “SAMARQAND SHAHRI KUNI” BAYRAMI TADBIRLARI O‘ZGACHA RUHDA O‘TADI

18 oktyabr – “Samarqand shahri kuni” bayrami munosabati bilan joylarda qator tadbirlar o‘tkaziladi.

1996 yildan buyon nishonlanib kelinayotgan ushbu bayramda shahrimizda bir qator madaniy tadbirlar o‘tkazilishi ko‘zda tutilgan va bayram tadbirlari boshlab yuborilgan.

Jumladan, bayram kuni erta tongdan Amir Temur haykali poyiga gul qo‘yish marosimi bo‘lib o‘tadi.

Asosiy bayram tadbirlar “Alisher Navoiy” nomidagi markaziy istirohat bog‘i va shu nom bilan ataluvchi ko‘chada o‘tkaziladi. Bayram munosabati bilan mazkur bog‘dan turli xil ko‘rgazma va sahna dasturlari, mushoira va Sport musobaqalari o‘rin oladi.

Sana munosabati bilan Abdurahmon Jomiy va Alisher Navoiy haykali oldida “Samarqand-Sharq gavhari” mavzusi doirasida mushoira bo‘ladi.

Kamol Otaturk ko‘chasida tayyor va arzonlashtirilgan oziq-ovqat mahsulotlari va kundalik ehtiyoj mollari yarmarkasi tashkil etiladi.

Shu bilan birga, 18 oktyabr kuni “Mo‘jiza” amfiteatrida soat 11:00 dan madaniy konsert dasturlari bo‘lib o‘tadi.

Qorasuv massividagi “Yangi O‘zbekiston” bog‘ida ko‘plab el suygan san’atkorlar ishtirokida galakonsert namoyish etilib, yakunida ajoyib MUSHAKBOZLIK bo‘lib o‘tishi shahrimiz aholisi va mehmonlariga bayramona kayfiyat ulashadi.

Shuningdek, bugundan boshlab viloyat musiqali drama teatri va Sharq Yulduzi kinoteatrida “Yalangto‘sh Bahodir” spektakli va filmi ikki vaqt (soat 15:00 va 18:00 )da bepul namoyish etiladi.

Aytish o‘rinliki, bayram kuni Samarqand shahridagi tarixiy obidalar va muzeylarga mahalliy tashrif buyuruvchilar uchun kirish bepul bo‘ladi.

Bayram munosabati bilan “Tabiat sahovati” arzonlashtirilgan qishloq xo‘jalik mahsulotlari yarmarkasini tashkil etish rejalashtirilgan bo‘lib, ushbu yarmarka 18 oktyabr kunidan 20 oktyabr kuniga qadar “Marmar” dehqon bozori va Qorasuv massivida ish boshlaydi.

Sana munosabati bilan shu kuni bir qator mahalla, korxona va tashkilotlarning yangi binolari va savdo do‘konlari foydalanishga topshiriladi.

Barchangizni ushbu tadbirlarga taklif qilamiz!

18 oktyabr – “Samarqand shahri kuni” muborak bo‘lsin!

Samarqand shahar hokimligi axborot xizmati

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Юзингизга барча эшиклар ёпилса ҳам, мудом тавба эшиги очиқ экан, қолгани муҳим эмас!

© А. Юсуф

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#танқид

Баъзи бир аъзоларнинг борлиги эркакликни англатмайди. Бунга аввало муносиб бўлиш керак!

‌‌@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

18-oktyabr qanday kun?
"Samarqand shahri necha yoshda?"

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Кредитга ботаётган ўзбегим...

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#ибрат

• Жойи келганда воз кеча билиш жасорат;

• Ҳурмати йўқ жойни тарк эта билиш фаросат;

• Суймаганга суйкалмаслик эса орият...

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

⚡️ Футбол бўйича 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига саралаш босқичида терма жамоамиз БАА устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол Отабек Шукуров томонидан урилди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

📹 Ўзбекистон мадҳияси янграётганда стадионда овоз кучайтиргич ишламай қолган бўлса-да, футболчилар мадҳиямизни маромига етказиб куйлашди 🇺🇿

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Самарқандда аёлнинг шахсий маълумотларини тарқатиб юбормаслик учун 5 минг талаб қилган эркак ушланди.

Эркак ўзи билан ишқий муносабатда бўлган аёлнинг қўл телефонини ўзбошимчалик билан олиб кетиб унинг шахсий маълумотларини қўлга киритган.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Етти ёшимда отамдан:
- Қачон бизнинг ҳам Майкл Жексонникидай катта уйимиз бўлади? - деб сўрардим.
Отам менга қараб:
- Бу амалга ошмайдиган орзу, - дерди.

Вақтлар ўтиб мен, ҳатто, унданда катта уйга эга бўлдим, бироқ энди унда отам йўқ эди. Шу пайт:
- Катта уйим бўлмасада, қанийди отам қайтиб келса! - дея орзу қила бошладим. Пул бу ҳамма нарса дегани эмас экан.

©️ Криштиану Роналду

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Мурожаат (таҳрирсиз)

Ургут туманидан мурожаат йўлламоқдамиз. Туманимиздаги “Эркин иқтисодий зонаси” Мерганча массивида жойлашган "Азизбек-голден-фуруктис" МЧЖ томонидан маҳалла аҳолиси ва атрофдаги бошқа тадбирколрларнинг норозилигини келтириб чиқарганлиги боис, бу корхона раҳбарлари бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай, корхона чиқинди оқова сувларини маҳаллий ариққа оқизиб келмоқда.

Бунинг оқибатида маҳаллада бадбўй ҳид таралиб ариқларимиз чиқиндиларга тўлиб қолмоқда. Бу фарзандларимизнинг ҳам саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Шу боисдан экологияни назорат қилувчи ташкилотлар масъулларидан бунга таъсир чорасини кўриб, олдини олишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

@Samarqand_live

Читать полностью…
Подписаться на канал