samarqand_live | Неотсортированное

Telegram-канал samarqand_live - Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

6464

Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг. Мурожаат учун телеграм: @Samarqandiy Тел:+998935082131 +998972898998 @samarqandlive_reklama

Подписаться на канал

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

ЖЧ-2026 саралаш: Бугун Ўзбекистон МТЖ БААга қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги тўртинчи учрашувни БААга қарши ўтказади.

Учрашувга соат 19:00 да "Бунёдкор" стадионида старт берилади.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Bolalar bizning kelajagimiz! Ularni yoʻllarda asraylik!

Samarqand viloyati IIB JXX YHXB xodimlari tomonidan umumtaʼlim maktablari oldidagi piyodalar oʻtish joylarida harakat xavfsizligi taʼminlanmoqda.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Xurshid Rasulov - Tulki | Хуршид Расулов - Тулки

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Сайловга ҳам 12 кун қолди

Сайловолди ташвиқот ва тарғибот ишлари давом этмоқда. Сайловчиларни овоз беришга чақириш учун турли миллат вакиллари томонидан видео тайёрланибди.

Видеода миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликка урғу берилган.

#saylov24

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Халқ таълимига ёрдам...😂

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Hurmatli fuqarolar!

Mol-mulk va yer soliqlari to‘lovini 15-oktabrga qadar amalga oshirishingiz lozim.

Ertaga 15-oktabr Siz uyingizdan chiqmasdan Soliq mobil ilovasi orqali to‘lash imkoniga egasiz!

Soliqlar – yurtimiz farovonligi, yo‘llarimiz ravonligi, sarhadlarimiz mustahkamligi, aholi salomatligi, farzandlar kelajagi uchun sarflanadi.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

📍Yurtimizda kuz-qish mavsumi boshlangani munosabati bilan Samarqand viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi barcha yurtdoshlarimizdan gaz, o‘tin, ko‘mir yoqish orqali isitiladigan pechlardan foydalanishda ehtiyot boʻlishlarini so‘rab qoladi.

Hurmatli yurtdoshlar!

🔹Rezina shlang, qo‘lbola pechlar falokat sababchisi ekanini unutmang.
🔸Maishiy gaz ballonlarini xona ichiga kiritib, foydalanmang.
🔹Doimiy ravishda yong‘in xavfsizligi qoidalariga rioya qiling

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

📣Hurmatli tumandoshlar!

📱Siz Pastdarg‘om tumani hududida sodir bo‘layotgan voqea-hodisalar va unga doir eng so‘ngi yangiliklar to‘g‘risidagi ishonchli axborotlardan xabardor bo‘lishni istaysizmi?

🏙Unda, Pastdarg‘om tumanining rasmiy telegram kanaliga aʼzo bo‘ling:👉 /channel/pastdargomuz
_____

📣Ҳурматли тумандошлар!

📱Сиз Пастдарғом тумани ҳудудида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ва унга доир энг сўнги янгиликлар тўғрисидаги ишончли ахборотлардан хабардор бўлишни истайсизми?

🏙Унда, Пастдарғом туманининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг:👉 /channel/pastdargomuz

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин. Бу ҳақида championat.asia сайти хабар бермоқда

15 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида БААга қарши ўйнайди. БАА терма жамоаси Ўзбекистонга 4 йўқотиш билан келмоқда. 4 футболчидан бири Фабио Де Лима.

"Ал Васл" клуби футболчиси 2013 йилда Ўзбекистон фуқароси паспортини олган ва БАА чемпионатида осиёлик легионер сифатида рўйхатдан ўтган. Бу ҳолат Ўзбекистонда текширувга сабаб бўлган ва бу рақамли паспорт аслида бошқа одамга тегишли экани маълум бўлган.

Шу боис Фабио ҳеч қачон Ўзбекистонга учиб келмайди. Ўз вақтида "Насаф" ОЧЛда "Ал Васл"ни қабул қилган ва Де Лима Қаршига келмаганди. Яқиндагина "Ал Васл" "Пахтакор"га қарши ўйнади, тушунганингиздек Фабио келмади. У 15 октябрь кунги баҳсни ҳам БААдан туриб томоша қилади.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

⚡️Қалбаки чипталар билан стадионга киритилмайди — ЎФА

15 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Ушбу учрашувга қизиқиш юқорилиги сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси мухлисларни чипталарни ноқонуний олиб сотиш ҳамда сохталаштириш ҳолатларидан огоҳлантирди.

Бу ҳақда ЎФА ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, айнан мана шу ҳолатлар сабабли аввалги ўйинга кўплаб инсонлар қалбаки чипталар олган ҳолда стадионга кира олишмаган.

Чипталарни қалбакилаштирганларга қатъий чора кўрилишини маълум қиламиз. Футбол мухлисларини қалбаки чипталар билан стадионга киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз, дейилади хабарда.

P/S: Менимча Ўзбекистон Эрон учрашувида қалбаки чипта олганлар кириб, ҳақиқий чипта эгалари киролмай қолди стадионга. Сабаби, Эрон билан ўйинда мухлислар оқими кўплиги сабабли ҳар бир чиптани тўлиқ текшириш имкони бўлмаган.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Сайловларда ОАВ ва кузатувчилар учун e-saylov тизими орқали қулайликлар яратилибди

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Диний қўмита Умра лицензияси учун янги талабларни эълон қилди

Соҳада лицензияловчи ваколатли орган тадбиркорлар учун учун максимал қийин талабларни жорий қилди. Эндиликда “умрачи” турфирмалар 1 миллион долларни махсус жамғармага захира қилиши, хизматларни учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслиги ҳамда Саудиядаги ҳамкор ширкатга фақат банк орқали тўлов қилиши керак бўлади. Диний қўмита янги талабларни айрим турфирмалар ишидаги ташкилий камчиликлар билан боғлаган.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Кунлардан бир куни бир подшоҳ касал бўлиб қолибди. Уни даволаш учун бутун дунёдан табибларни чақиришибди, лекин ҳеч бири подшоҳни даволай олмабди. Шунда улар маслаҳат қилиб бир қарорга келишибди. Агар бахтли одамни топиб, унинг кўйлаги подшоҳга кийдирилса, у тузалади. Бахтли одамни топиш учун дунёнинг ҳамма томонига чопарлар жўнатилибди. Лекин ҳеч ким "Мен бахтлиман", деган одамни топа олмабди. Кимдир бой, лекин касал, яна кимдир соғ, аммо камбағал, бошқаси бой, соғ, бироқ оиласи нотинч – хуллас, ҳамма нимадандир нолир эди.

Бир куни тунда подшоҳнинг ўғли шаҳар кўчаларини айланиб юрса, бир ҳовлидан кимнингдир гапини эшитиб қолибди. У: "Яхши ишладим, пулимни олдим, қорним тўйди, энди маза қилиб ухлайман. Мендан бахтли одам йўқ", дебди. Подшоҳнинг ўғли севиниб кетиб, тезда хизматкорларини жўнатибди. Катта пул эвазига ўша одамнинг кўйлагини олиб келишни тайинлабди. Хизматкорлар ҳовлига кириб шаҳзоданинг буйруғини бажармоқчи бўлишибди, лекин қарашса, ҳалиги "бахтлиман" деган одам шунчалар қашшоқ эканки, ҳатто, эгнида кўйлаги ҳам йўқ экан.

Эй инсон, билгинки, бахт келувчи ва кетувчи нарсадир. Одам ўзини бир муддат бахтли ҳисоблаши учун бой бўлиши шарт эмас, балки бор нарсасига шукр қилса кифоя.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Bolaning oʻlimiga sababchi boʻlgan haydovchiga hukm oʻqildi

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

• Бир кун келиб, очилмайди деган гуллар очилади;

• Кетмайди деган ғамлар кетади;

• Тугамайди деган вақтлар ўтади;

• Ҳаёт шундай сирки, аввал шукр қилиш, кейин сабр қилиш, ундан кейин ишониш керак...

©️ Жалолиддин Румий

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Milliy_kontent

- Rashid, nimaga odamlar uchishmaydi?
- Insoniyat oʻz mushaklariga tayanib emas, oʻz aqliga tayanib uchadi.

🎬 "Novda" filmidan parcha

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Энди номзодлар билан танишиш учун сайлов участкаларига бориш шарт эмас

Бу йилги сайловларда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларнинг барча 30 мингга яқин депутатликка номзодлари билан ягона ахборот ресурси – “E-Saylov” ахборот тизими орқали танишиб чиқиш имкони яратилди.

Илгари барча депутатликка номзодлар билан танишиш учун бутун республика бўйлаб, қарийб ўн бир мингга яқин сайлов участкаларига бориб чиқиш керак эди. Бу тизим ҳар томонлама яхши ўйланган. Вақт ҳам тежалади, тарғибот кўлами ҳам кенгаяди.

#sаylоv24
@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ҳеч қачон "эрта" келмайди. Келганида унинг номи "БУГУН" бўлади. Шунинг учун ҳеч қачон эртани кутиб, бугунни зое қилманг.

Эртага режалаштирган ишингизни бугун битиринг. Эртага бормоқчи бўлган жигарингизникига бугун боринг.

Бугун фарзандингиз билан билан чиройли вақт ўтказинг. Бугун жуфтингизга яхши -ёмон, осон-қийин кунингизда, борингиз-йўғингизда ёнингизда бўлиб, қаҳрингизга нишон бўлгани учун ташаккурингизни билдиринг. Бугун ранжитган инсонингизнинг кўнглини олинг.

Бугун ўзингизни хурсанд қилинг. Нима бўлса, бугунда бор, бугун ўзига хос кун. Эрта келмайди. Эрта мавҳум. Келганида ҳам унинг номи "эрта" эмас "БУГУН" бўлади.

Бугунимиз амал дафтаримизга хайрли дея қайд этилсин!

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

"Клуб Лидеров" открыт новый набор на 2024 - 2025 гг.


Дополнительные занятия для учащихся начальных классов с русским языком обучения (1 - 4 класс)

🔴Математика
🟤Письмо
🟠Русский язык
⚪️Букварь
🟢Урок рисования
🔵Английский язык
🟣Воспитание
🟡Окружающий мир



✈️Адрес: ул. Буюк ипак йули. дом-13А
Ориентер: Бассейн "Dеlfin" (Микрорайон)
☎️ Тел:
+998979271728

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Урал (Россия) ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди

Бугун ва эртага антициклон мамлакатимизнинг барча ҳудудларига таъсир этади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади, фақат республиканинг шимолий ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Чоршанба куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Ушбу кунларда ҳарорат фони ўртача иқлимий қийматлардан 6-8 даража паст бўлади. Ҳарорат кечалари 3-8 даража илиққача, шимолий ҳудудларда 0-2 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 13-18 даражадан юқори бўлмайди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ўқувчини жазолашнинг дунё тажрибаси

АҚШ

Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Баҳолар эса компьютер дастури ёрдамида қўйилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.

Япония

Японлар болани кичик ёшидан меҳнатга ўргатади. Синфхоналар ва мактаб ҳовлисига қўшиб ҳожатхонани ҳам ўзлари тозалайди. Мактабларда интизомга қатъий риоя қилинади. Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.

Германия

Ўқувчи дарсдан қочса, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.

Жанубий Корея

Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.

Буюк Британия

Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Фақат ота-оналар ёки кураторнинг ёзма илтимоси билан рухсат этилади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.

Франция

Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади

ЎЗБЕКИСТОН

Бизда ўқувчини жазолаган ўқитувчини жазолашади.

Юқорида мисол келтирилган ўқувчига бўлган муносабат алал оқибат, ўша мамлакатнинг жаҳон иқтсодиётидаги ўрнини белгилайди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️Microsoft Word дастурларида фойдаланиш учун керак бўладиган 50 та қисқа клавиш:

1. Ctrl + C - Nusxalash (Ko‘chirish)
2. Ctrl + X - Kesish
3. Ctrl + V - Pastga joylashtirish
4. Ctrl + Z - Bekor qilish
5. Ctrl + S - Saqlash
6. Ctrl + O - Faylni ochish
7. Ctrl + N - Yangi hujjat yaratish
8. Ctrl + P - Chop etish oynasini ochish
9. Ctrl + A - Hujjatni barchasini tanlash
10. Ctrl + F - Izlash oynasini ochish
11. Ctrl + B - Matnni qalin qilib qo‘yish (bold)
12. Ctrl + I - Matnni italic qilib qo‘yish
13. Ctrl + U - Matnni pastki chiziq bilan yozish
14. Ctrl + L - Matnni chap tomondan surish
15. Ctrl + R - Matnni o‘ng tomondan surish
16. Ctrl + E - Matnni markazlash (center)
17. Ctrl + J - Matnni ikki tomondan surish (justify)
18. Ctrl + K - Hyperlink qo‘yish
19. Ctrl + Y - Keyingi harakatni bekor qilish
20. Ctrl + F4 - Hujjatni yopish
21. Ctrl + W - Hujjatni yopish (yangi Word versiyalarida ishlatiladi)
22. Ctrl + Shift + S - Saqlash oynasini ochish
23. Ctrl + Shift + Z - Qaytadan amalni bajarish (bir necha martalik)
24. Ctrl + Home - Hujjatning boshiga o‘tish
25. Ctrl + End - Hujjatning oxiriga o‘tish
26. Ctrl + Backspace - So‘zning boshidan o‘chirish
27. Ctrl + Delete - So‘zning oxiridan o‘chirish
28. Ctrl + Space - Format o‘chirish
29. F7 - Imlo tekshirish
30. F12 - Saqlash oynasini ochish
31. Ctrl + F12 - Faylni saqlash
32. Alt + F4 - Dasturni yopish
33. Ctrl + 1 - Matnni boshqa o‘lchamdagi qilish (1-qat)
34. Ctrl + 2 - Matnni boshqa o‘lchamdagi qilish (2-qat)
35. Ctrl + 5 - Matnni boshqa o‘lchamdagi qilish (1.5-qat)
36. Ctrl + [ - Aktiv qatordagi suzuvorlarni kichik qilish
37. Ctrl + ] - Aktiv qatordagi suzuvorlarni katta qilish
38. Ctrl + Shift + > - Matnni katta qilish
39. Ctrl + Shift + < - Matnni kichik qilish
40. Alt + Enter - Yangi qatordan boshlash
41. Ctrl + Shift + N - Yangi bo‘lim yaratish
42. Ctrl + F1 - Yordam oynasini ochish
43. Ctrl + W - Hujjatni yopish (versiya 2019 va keyingilar uchun)
44. Ctrl + F6 - Ochilgan hujjatlardan o‘tish
45. Alt + F8 - Makroni boshlash
46. F4 - O‘rtacha amalni takrorlash
47. Ctrl + Shift + F - Shaylarni tuzatish
48. Ctrl + Space - Formatni olib tashlash
49. Alt + Ctrl + S - Sahifani saqlash oynasini ochish
50. Ctrl + Shift + G - Elementni qutisiz majmualash

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

IMEI балоси қардош Қирғизистонда ҳам товонли ташвишга айланган

Бозорни оқартириш баҳонаси билан чўнтаклар учун ҳаводан пул қилиш бўйича балки Ўзбекистон тажрибасига ҳавас қилиб, қўшни Қирғизистонда ҳам мобиль алоқа воситаларини мажбурий тарзда IMEI кодларини пуллик рўйхатдан ўтказиш бошланган.

Қирғизистонликларга аввал бошда мавжуд телефонларини 25 августга қадар бепул рўйхатдан ўтказиш имконияти тақдим этилган, лекин жуда кўп фойдаланувчилар ўта мураккаб талаблар ва техник носозликлар туфайли бунинг уддасидан чиқа олишмаган. Белгиланган бепул муддат давомида сайтга маълумот кирита олганлар ҳам ҳалигача рўйхатдан ўтганлик ёки ўтмаганлигини билишмайди. Ҳозирда хизмат пуллик (528 сом, бу 80 минг сўм атрофида ва яна телефон нархидан 12% ҚҚС).

Қирғизистонлик ҳаводан пул қиларлар халққа йўқ жойдан муаммо яратишда ҳатто ўзбекистонлик дўстларидан ҳам ўтиб кетишган.

Масалан, телефонни IMEI рўйхатдан ўтказиш учун IMEI код ва шахсий маълумотлардан ташқари электрон почта, қайси мамлакатдан келтирилгани, хотираси, қачон келтирилгани, ҳатто юк хатигача бўлган маълумотларни киритиш талаб қилинган (бизникилар эшитиб қолишмасин).

IMEI рўйхатдан ўтказиш орқали соққа қилиш Қирғизистонда ҳатто офиси бўлмаган, россиялик компанияга топширилган. Ҳеч қанақа ҳисоб ва ҳисобдорлик йўқ.

Аҳвол шу даражага етганки, масалага мамлакат бош вазири ҳам аралашишига тўғри келган.

Қардош қирғизистонликларга бу кўргуликни беш йилдан бери бошдан кечирган ва кечираётган ўзбекистонликлар номидан сабр тилаб қоламиз.

Дарвоқе, UzIMEI тизимига хизмат кўрсатувчи Information Technology Center компаниясидаги давлат улушининг "хусусийлаштирилиши" эълон қилинганди? Нима бўлди шу иш? Қачондан бошлаб "хусусий контораларга" солиқ тўлашни бошлаймиз?

Манба

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Кўлмакдан чиқиб, уммонга бориш учун таваккал қилиш керак. Унутманг, таваккал қилмаган одам ҳеч қачон натижага эриша олмайди. Таваккал қилишдан қўрқманг!

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Олимлар илк бор икки одамни тушида “гаплаштирди”

АҚШнинг Калифорния штатида REMspace стартапи тадқиқотчилари биринчи марта тушда икки киши ўртасида алоқа ўрнатишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, бу технология уйқуни яхшилаш ва онгли тушларни (яъни, туш давомида инсон ўзининг туш кўраётганлигини англайдиган ҳолат) ривожлантириш мақсадида яратилган. Тажриба қатнашчилари ҳар хил жойларда уйқуга кетган пайтда, тадқиқотчилар уларнинг ўртасида махсус яратилган “тил” орқали сўз узатишга муваффақ бўлган.

REMspace компанияси бунинг учун махсус ишлаб чиқилган ускуналардан фойдаланган, жумладан, сервер, ускуна, Wi-Fi ва сенсорлар. Лекин улар ўзлари қўллаган аниқ технологиялар ҳақида маълумот бермаган.

“Кечаги кунгача тушлар орқали мулоқот қилиш фантастика эди. Эртага эса бу одатий ҳолга айланиб, ундан ҳаётимизда фойдаланмаганимизни тасаввур ҳам қила олмаймиз”, дейди компания асосчиси ва бош ижрочи директори Майкл Радуга.

Агар ушбу технология тасдиқланса, бу уйқу тадқиқотларидаги катта ютуқ бўлиши ва руҳий саломатликни яхшилаш, кўникмаларни ривожлантириш каби соҳаларда қўлланилиши мумкин.

Қайд этилишича, онгли тушлар бу инсон туш кўраётганини тушида англаб турган ҳолат бўлиб, у тушда ўзи истаган ҳаракатларни амалга ошириш имконига эга бўлади. REMspace эксперимент давомида иштирокчиларнинг мия фаолияти ва бошқа биологик маълумотларини кузатиш учун махсус ускуналардан фойдаланган.

Иштирокчилар уйқуга кетган вақтда уларнинг мия фаолияти масофадан кузатилиб, маълумотлар серверга узатилган. Бир иштирокчи онгли туш ҳолатига кирган пайтда, сервер махсус яратилган “тил”дан тасодифий сўзларни танлаб, уни эшиттириш қурилмалари орқали узатган. Иккинчи иштирокчи тушга “кирганида”, аввалги иштирокчи томонидан қайтарилган хабар унга узатилган ва у уйғонгандан кейин бу хабарни такрорлаган.

Компания ушбу тажрибани бошқа иштирокчилар билан ҳам муваффақиятли такрорлаганини айтмоқда, лекин технологияни тасдиқлаш учун янада кўпроқ одам билан текшириш зарур.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ NHSBT Халқаро қон гуруҳи референт лабораторияси ва Бристоль университети олимлари MAL деб номланган янги қон гуруҳи тизимини кашф қилган эди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Диққат
Энди Скутер ва мопедлар давлат рақам белгисига эга бўлади. Ҳайдовчилик гувоҳномалари орқали бошқарилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июль кунидаги "Фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 393-сон қарори

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️Йўл харакати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Унга кўра:


👉 Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан йўналишли жамоат транспорти воситалари ҳаракатланиши мумкин ва бошқа транспорт воситалари ушбу йўлакда ҳаракатланиши тақиқланади, бундан тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари мустасно.

👉 Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган. тасмаси бор Йўлда ҳаракатланиши тақиқланган транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ёндош худуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланиши мумкин.

👉 Бунда транспорт воситаси мазкур йўлакда ҳаракатланиб келаётган йўналишли транспорт воситаси ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги ва унга йўл бергандан сўнг ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш ҳаракатини амалга оширишига рухсат этилади".


Ҳайдовчи танишларга юбориб қўйинг

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Диққат

🌧❄️ Эртадан кейин республикамиз ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир—қор) бўлиши кутилмоқда.

Жорий нам ҳаво оқимлари 14-октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15-октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.

14-октябрдан 15-октябрга ўтар кечаси "Қамчиқ" довонида ҳам беқарор об—хаво бўлиши, жала ёғингарчилик, кам эҳтимол билан қор бўрон бўлишини айтиш мумкин.

Ўзгидромет олдинроқ 14-октябрь куни Тошкент ва Фарғона водий вилоятлари тоғ ва тоғ олди туманларида сел келиш хавфини эълон қилган эди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Saylov 2024

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Мурожаат (таҳрирсиз)

Бир йил аввал ҳозир расмда кўриб турган масала бўйича мурожаат келганди.

Ягона дарча (давлат хизматлари) орқасидаги кўча. Гагарин кўчасига олиб чиқадиган ушбу кўчага шлакбаум қўйилган.

Ўз бошимчалик билан ўрнатилган шлакбаум автомобиллар қатновига ҳалал бераётганлиги кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live‌‌

Читать полностью…
Подписаться на канал