Инсон умри давомида деярли 32 тонна овқат истеъмол қилар экан...
Батафсил видеода!
✅ @Samarqand_live
💼Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилади
Бу бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
🔹давлат фуқаролик хизматчиларини шахсий-профессионал диагностика қилиш;
🔹раҳбарлик лавозимига номзодларни умумий касбий билими, қадриятлари ва ақлий салоҳиятини аниқлаш бўйича тест синовларини ҳамда психологик сўровномалар ўтказиш;
🔹раҳбар кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш;
🔹фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича эксперт-таҳлилий фаолият, илмий тадқиқот ва изланишларни олиб бориш.
✅ @Samarqand_live
ЖССТ болаларнинг мобил телефонлардан фойдаланишини қонунан чеклашга чақирди
Ўйинлар ва ижтимоий тармоқларнинг болалар руҳий саломатлигига салбий таъсири кучайиб бораётгани таъкидланмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вояга етмаганларнинг смартфонлардан фойдаланишини тартибга солувчи қонунчиликни талаб қилмоқда, деб ёзди Politico.
ЖССТ Соғлиқни сақлаш тизимлари ва сиёсати бўйича Европа директори Наташа Аццопарди-Мускат сўзларига кўра, ўйинлар ва ижтимоий тармоқлар болаларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсири кучайиб бормоқда. Унинг фикрича, ёш чекловларини жорий этиш, нархларни назорат қилиш ва смартфонлардан фойдаланиш тақиқланган ҳудудларни ташкил қилиш керак.
Аццопарди-Мускатнинг фикрича, болалар «рақамли дунёни назорат қилиши ва рақамли дунё уларни бошқаришига йўл қўймаслиги учун саводли ва малакали бўлиши керак».
ЖССТ томонидан ўтган ойда эълон қилинган тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳар 10 нафар европалик ўсмирдан бири рақамли қарамликка эга.
✅ @Samarqand_live
#ибрат
Ҳаётда бирор муваффақиятга эришмоқчи бўлганлар учун олтин тавсиялар
— Катта нарсаларни орзу қилинг, лекин кичик қадамлар сизни уларга олиб боришини
ёдда тутинг.
— Йиқилмаганлар эмас, йиқилиб қайта тура олганлар буюкдир.
— Хар бир йиқилиш сизга кўтарилиш учун яна бир имконият эканлигини эсдан чиқарманг!
— Аллоҳ бир эшикни беркитса, сенга ундан афзал эшикларни очади, берк эшик олдида туриб қолма!
✅ @Samarqand_live
«Андижон» 120+2-дақиқадаги гол эвазига «Навбаҳор»ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Фарғонада 20 минг томошабин қаршисида ўтган Ўзбекистон кубоги-2024 финалида водийнинг икки жамоаси «Андижон» «Навбаҳор»га қарши тўп суриб, 122-дақиқадаги гол эвазига ўз тарихида илк бор кубок соҳибига айланди ва 2025 йилда Осиё Чемпионлар лигасида қатнашадиган бўлди.
Финалга бўлган қизиқиш қанчалик юқори эканлигини водийнинг уч вилояти Фарғона, Наманган ва Андижон ҳокимлари ҳам бу баҳсни томоша қилиш учун «Истиқлол» стадионига келганидан ҳам билса бўлади.
35-дақиқада наманганликлар вакили Аброрбек Исмоилов ҳисобни очган бўлса, 82-дақиқада Муҳаммадкарим Тоиров фарқни тенглаштирди – 1:1.
116-дақиқада Андижон жамоаси Ислом Маматказиннинг голи эвазига ғалабани илиб кетгандек эди, аммо Тома Табатадзе 118-дақиқада ҳисобни тенглаштирди ва жамоалар пеналтилар сериясига ўтадигандек эди, гўё. Аммо бунга андижонликлар ҳимоячиси Владимир Бубаня рози бўлмади ва 120+2-дақиқадаги голи эвазига «Андижон»га ўз тарихидаги энг муҳим ғалабани келтирди.
Шу тариқа, «Андижон» ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланиб, кейинги йил ОЧЛ-2да иштирок этадиган бўлди.
Ўзбекистон кубоги-2024. Финал
«Навбаҳор» – «Андижон» 2:3
✅ @Samarqand_live
"Radarga tushmaslik uchun shu ishni qildim"
Boshqa transport vositasiga tegishli boʻlgan davlat raqam belgisini oʻzboshimchalik bilan oʻzining avtomashinasiga oʻrnatib olgan haydovchi 76 marotaba tezlikni oʻlchovchi qurilmaga tushdi. Unga nisbatan qonuniy tartibda chora koʻrildi.
✅ @Samarqand_live
ИИВни «опер»лари «ерфуруш»ларга қарши тадбирлар ўтказди
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан маълум қилинишича, Тошкент вилоятилик икки шахс пойтахтдаги 8 сотих ернинг ҳужжатларини 200 минг долларга қилиб берамиз деб 25 минг доллар олган вақтларида «опер»лар томонидан ушланган.
Самарқандда 8 гектар ерни 40 минг долларга, Навоийда Ўрмон хўжалигини 1000 гектар ерини 15 минг долларга сотмоқчи бўлганлар қўлга тушган.
Дарвоқе, бугун постсовет давлатларида «Жиноят қидирув ходимлари куни» ҳисобланади. Ушбу санани «ОУР» ходимлари 100 йилдан буён нишонлаб келишади.
Ички ишлар вазирлиги тизимидаги барча «опер»ларни норасмий байрамлари билан табриклайман! Бу касбни ўзига яраша юки, масъулияти бор.
✅ @Samarqand_live
УСЛУБ
Мактаб директори айтади:
"Эрталаб мактабга келдим. Не кўз билан кўрайки, мактабнинг ташқи деворига сепиладиган бўёқ билан хуник бир гап ёзилган эди. Узоқ текширувдан сўнг буни ким қилганини аниқладик. Дарров унинг отасини мактабга чақирдик. У келди. Девордаги ёзувни кўргач, хотиржамлик билан ўғлини чақириб беришимизни сўради. Ўғлини чақирдик. У ўғлидан ҳақиқатдан ҳам бу ишни қилганми ёки қилмаганини сўради. Ўғли қилганини тан олди. Сўнгра ота чўнтагидан телефонини чиқариб бўёқчига телефон қилди. У келгач, у билан деворни олдингидан ҳам чиройли қилиб беришини айтиб келишди. Кейин ўғлига қараб сокинлик билан деди:
-Ўғлим! Агар бошимни кўтариб юришимга сабаб бўла олмасанг, ҳеч бўлмаганда уни тушириб юришимга сабаб бўлма!
Сўнгра у биздан рухсат олиб қайтиб кетди. Мен ўқувчига қарадим. У қўллари билан юзини ушлаб йиғлар эди. Мен отанинг услубидан ва унинг боласига таъсиридан ҳайратда эдим. Сўнгра у ўқувчи биздан кечирим сўради, пушаймонлигини изҳор қилди. Кейинчалик мактабнинг энг олд ўқувчиларидан бирига айланди.
P/S: Ҳақиқий мураббий ўқувчисига хатодан гўзал натижа олишни, тўғри йўл топишни ўргатади. Қадимгилар: "Хато тўғриликка олиб боради", дейишган. Мақсад жазолаш эмас. Мақсад муаммони даволаш ва мушкулотдан ийжобий натижа билан чиқиш йўлини топишдир.
Ўргатинг, қаттиққўллик қилманг. Қаттиққўлликдан муаллимлик афзалдир!
©Abdulqodir Polvonov
✅ @Samarqand_live
Комил Алламжонов президент администрацияси ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди
Президент матбуот хизмати у бошқа ишга ўтаётганини маълум қилган.
✅ @Samarqand_live
"Ota- Maktabda oʻqimayman deb tur, boryapman men"
Urgut tumani koʻchalari boʻylab 9- sinf maktab oʻquvchisining avtomashina boshqarib yurganligi aniqlandi.
✅ @Samarqand_live
Етакчи ўқитувчиларнинг иш ҳақига 20 фоиз устама қўшилади
Президент 1 минг 300 та таянч мактаб ва 200 та боғча танлаб олиниб, улардаги етакчи ўқитувчилар ёш педагоглар учун “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” ташкил этишини маълум қилди.
Бунинг учун етакчи ўқитувчиларнинг иш ҳақига 20 фоиз устама қўшилади.
Ўқитувчиларга юбориб қўямиз!
✅ @Samarqand_live
"Таълим – соҳалар ичида энг долзарби, мактаб – энг муҳими бўлса, ўқитувчилик касблар орасида энг улуғидир. Мен сизларни жуда ҳурмат қиламан" — Шавкат Мирзиёев.
Айни пайтда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти янги биноси очилиш маросими ҳамда педагоглар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
“Ватан ва халқ манфаати учун мардона курашадиган, фаол фуқаролик позициясига эга, билимли ва бунёдкор авлодни ким тарбиялайди? Албатта, сизлар – заҳматкаш ва жонкуяр устозлар.
Бунинг учун аввало ўқитувчининг ўзи ҳуқуқий, ижтимоий ва молиявий томондан ҳимоя қилинган ва етарли таъминланган бўлиши керак.
Шундагина у ўзининг чинакам инсоний ва касбий фазилатларини амалда намоён қила олади”,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги иш берувчиларни огоҳлантирмоқда!
Иш берувчилар ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаши шарт!
“Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасида, шунингдек, МКнинг 25-моддасида иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбурияти кўрсатилган.
Нима учун мажбурий суғурта талаб қилинади?
Ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариш чоғида майиб бўлиб қолса, касб касаллигига чалинса ёки шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилса, ходимнинг соғлиғига етказилган зарар суғурта полиси орқали қопланади.
Суғурта қилмаслик - иш берувчига нисбатан МЖКнинг 49²-моддасига асосан:
БҲМнинг 15 баравари, яъни ҳозирги кунда 5 625 000 сўмгача;
бир йил давомида такроран содир этилганда БҲМнинг 30 баравари, яъни 11 250 000 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинмаганлиги ersp.e-osgo.uz орқали аниқланган тақдирда, маъмурий жарима қўлланилади.
✅ @Samarqand_live
#ибрат
Хитойликларда шундай гап бор экан... Энг қулай вақт қачон, дейишганда ҳозир, дейишар экан. Вақт келмайди, у фақат ўтади.
✅ @Samarqand_live
Айни пайтда Самарқанд туман ҳокими Сирожиддин Усмонов туманнинг Гулобод қўрғонида олиб борилаётган ободонлалтириш ишларини кўздан кечирмоқда.
Қайд этиш керакки, ҳудудда мавжуд дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилмоқда. Ариқ ва зовурлар турли чиқиндилардан тозаланмоқда.
Ўрганиш давомида раҳбарлар аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Шунингдек, Санэпидқўмита Самарқанд туман ходимлари аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари олиб боришмоқда.
✅ @Samarqand_live
Viloyat bo'ylab 335 mingdan oshiq yoshlar otaliqqa olindi
2024 yilda yoshlarni otaliqqa olish va ular bilan manzilli ishlash tizimini tashkil etish maqsadida Samarqand viloyatdagi 1126 ta mahalla fuqarolar yig‘inlarida yashovchi 335 mingdan ortiq yoshlar tegishli huquq-tartibot va mudofaa organlariga sektorlar kesimida mahallabay, fuqarobay biriktirildi.
Shundan, Markaziy harbiy okrugi Samarqand viloyatidagi 1-sektorlarga 274 ta mahallalar biriktirildi hamda 113 ming 243 nafar yoshlarning har bir tuman, shahar va mahalla kesimida nomma-nom ro‘yxatlari shakllantirildi. Bugungi kunga qadar viloyat bo‘yicha 1-sektorlar kesimida ushbu mahallalarda 113 ming 243 nafar yoshlar xatlovdan o‘tkazildi va ularning 87 ming 383 nafari “otaliqqa” olinib, zaruriy yordamlar ko'rsatildi.
Орзулар ва мақсадлар.
Мақсадларда кўра орзулар қилишга ўрганинг, назаримда жуда кўпчилик инсонлар орзулар ва мақсадлар ҳақида тушунчаларни аралаштириб юборишган.
Кўпчилик ҳаётда олий мақсад ва йиллик, ойлик, кунлик, яъни узоқ муддатли ва яқин муддатли мақсадлар билан яшайди. Ҳа, мақсадлар бўлгани яхши, инсон мақсад қўяди, лекин орзулар сизга қанот беради.
Мақсадлар кўпроқ керак деган саволга жавоб беради, яъни заруриятдан келиб чиқади, дейлик сиз автомобил олишингиз керак, чунки ишга бориб келишингиз керак, уйингиз бўлиши керак, чунки фарзандларингиз бор, яъни мақсадлар сизга заруриятлардан келади. Дейлик пул топишим керак, чунки кредитларимни тўлашим керак.
Яъни мақсадни бажармаслик сизга қандайдир таҳдид олиб келади, шу мақсадни бажармасангиз, дейлик кредитга олган уйингизни банк олиб қўяди, етарли миқдорда пул топмасангиз, болаларингиз оч қолади, яъни мақсаднинг ортида албатта таҳдид бор.
Жуда кўпчилик одамлар мақсаддан мақсадгача яшаб ўтиб кетишади, яъни болаликдан катта ҳаётга қадам қўяр эканмиз орзу қилишни эсдан чиқариб қўямиз. Кўпчилик шу оддий кундалик мақсадлар қўйиб шулар билан яшаб ўтиб кетишади.
Лекин орзу бошқа нарса, орзуда сизда таҳдид йўқ, шу ишни қилмасангиз ёки ўша орзу реалликка юз тутмаса, сизнинг ҳаётингизда ҳеч нарса ўзгармайди, яъни қандайдир таҳдид бўлмайди.
Масалан, мен ойига 5000 долларлик иш топишим керак, чунки ойлик харажатларим шунча, болаларнинг мактаби, еб-ичиши, кундалик харажатлар, дам олиш ва бошқа нарсаларга ойига шунча кетади. Шунча топмасам, оилам ҳам, мен ҳам молиявий қийналамиз, болаларимга яхшироқ таълим бера олмаслигим мумкин ва ҳокозо… десангиз, мана бу мақсад бўлади.
Мен дунёдаги барча давлатларга саёҳат қилишни орзу қиламан, космосга учишни орзу қиламан дейишингизда таҳдид йўқ, шу ишлар амалга ошмаса, сизнинг ҳаётингизда ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмайди. Айнан шу таҳдид йўқлиги учун ҳам жуда кўпчилик одамлар орзу қилмай қўйишади. Шу кундалик, ойлик пулим бўлса, бўлди дейдиган мақсад бўлиб қолган.
Орзу қилган одамлар мақсад қўйган одамлардан кўра анча кучлироқ бўлишади, чунки улар ўз ишларини таҳдид сабабли эмас, шунчаки кучли хоҳиши бўлгани учун бажаришади.
Қачон орзу қилдингиз? Орзуларингиз рўйхати борми? Бир ўйлаб кўринг…
Бектош Ҳотамов
✅ @Samarqand_live
Бугун, 5 октябрь куни Самарқанд вилоятида 3,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Билдирилишича, маҳаллий вақт билан 23:07 да зилзила содир бўлди. Эпицентр: Самарқанд вилояти, Паяриқ тумани. Зилзила координаталари: 40,31 градус шимолий кенглик; 66,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 226 км жанубий-ғарбда.
✅ @Samarqand_live
Samarqand tumanidagi mahallalarda “Mahalla obod - yurt obod” shiori ostida keng ko‘lamli obodonlashtirish va ko‘kalamzorlashtirish ishlarini olib borilmoqda.
✅ @Samarqand_live
Sifatsiz ishlar buzdirildi.
Samarqand viloyati hududiy Qurilish va uy joy kommunal xo‘jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi xodimlari tomonidan yanada kuchaytirilgan tartibda o‘tkazilayotgan nazorat tadbirlari davomida shahrimizning Qorasuv massivida "Me‘mor kompleks" MCHJ tomonidan qurilayotgan maktab binosida bir qator qoidabuzarliklar aniqlandi.
Xususan, nazorat tadbirlari davomida ayrim sifatsiz ishlar aniqlanib, demontaj qildirildi.
Eslatib o‘tamiz, viloyatimiz bo‘ylab nazorat tadbirlari kuchaytirilgan holda olib borilmoqda.
✅ @Samarqand_live
#Савол_жавоб
ЙПХ ходими ҳайдовчини транспорт кабинасидан тушишини талаб қилиши мумкинми?
♻️Ҳа, мумкин. ЙПХ ходими ҳайдовчи ёки йўловчиларни қуйидаги ҳолатларда транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилиши мумкин:
транспорт носозлигини ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш учун;
ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бошқараётганда;
транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланганда;
транспортга тегишли ҳужжатлар ёки юк ҳужжатлари мавжудлигини текширишда;
ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;
ҳайдовчининг транспорт кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлганда (ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспортни бошқара олишига шубҳа бўлганда).
✅Жисмоний нуқсони сабабли ҳайдовчи транспорт кабинасидан чиқа олмаса, ЙПХ ходими уни кабинадан тушишини талаб қилиши мумкин эмас.
✅ @Samarqand_live
1-oktabr - O‘qutuvchi va murabbiylar kuni
Sanepidqo‘mita Samarqand viloayat boshqarmasi boshlig‘i viloyatning eng olis hududlaridan biri Qo‘shrabot tumandagi 43 son oilaviy poliklinika, 4 son davlat maktabgacha ta‘lim tashkiloti hamda 68 umum ta‘lim maktablarida ustozlar bilan uchrashib tashakkurnoma va esdalik sovg‘alar topshirdi.
✅ @Samarqand_live
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
/channel/Hurfikruznews
❗️Шавкат Мирзиёев: «Йил ўқитувчиси» танлови ўтказилиб, 208 та туман ва шаҳардан ғолиб бўлган ўқитувчиларга президент совғаси сифатида уч хонали уй берилади”
✅ @Samarqand_live
Қўшнимиз Қирғизистоннинг Президенти Садир Жапаров ҳам ғирт ўзимизни жайдари одам эканда вей. У мамлакатининг Боткен вилояти Боткен туманига қарашли энг чекка ҳудуди Зардали қишлоғига ташриф буюрибди.
Қишлоқ аҳолиси билан учрашган Президент, Зардоли қишлоғи билан боғлиқ қирғиз халқ мақолини айтибди. 😁
Мақолни эшитсангиз, эшитин-гу тафаккур қилиб юрманг! 😂
✅ @Samarqand_live
#савол_жавоб
🔰Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан гаплашганини ўзининг телефонига ёзиб олса бўладими?
♻️Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиши мумкин.
Шунингдек, ҳайдовчилар хизматни мобил видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.
✅ @Samarqand_live
❗️Бугун қисқартирилган иш куни!
☑️ Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
❓Ойлик байрамдан кейин бериладими?
☑️ Меҳнат кодексининг 253-моддасига асосан, Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади.
❓Агар иш ҳақи ўз вақтида берилмаса нима бўлади?
☑️ Меҳнат кодексининг 333-моддасига кўра, иш берувчи иш ҳақи тўлаш кечиктирилгани учун ходим олдида моддий жавобгар бўлиши белгиланган:
▪️Ойлик тўлаш муддати жамоа шартномаларида белгиланади, аксарият жамоа шартномаларида ойлик бериладиган кун сифатида янги бошланган ойнинг 1-куни белгиланган, шундай ҳолатларда ойлик 1 октябрдан олдин тўланиши керак.
👆Ойлик олиш вақти кечиктирилса, кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.
✅ @Samarqand_live