samarqand_live | Неотсортированное

Telegram-канал samarqand_live - Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

6464

Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг. Мурожаат учун телеграм: @Samarqandiy Тел:+998935082131 +998972898998 @samarqandlive_reklama

Подписаться на канал

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Долзарб муаммо 😂👇🏽

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Бугун 26 сентябрь - Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни!

Шу соҳада хизмат олиб бораётган барча ватандошларимизни бугунги касб байрамлари билан табриклаймиз.

Байрамлар муборак бўлсин! Ҳамиша Ватан ва оилангиз учун соғ-саломат бўлинглар

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Шармандалик!
(Мақолани ҳокимиятдагилар ўқимасин)

Ким аниқ билади, Регистондан Бибихоним мажмуаси ёки Сиёб бозоригача масофа қанча?

Буни самарқандликлар ҳам, бу шаҳарга келган меҳмонлар ҳам жуда яхши билади: нари борса 1 (бир!) чақирим бўлиши мумкин. Масофа шу қадар яқинлигидан кўпчилик у манзилдан бунисига одатда пиёда жўнаворади.

Тўғрида, масофа бир қадам, бунинг устига йўл-йўлаклар жуда равон, соя-салқин, атрофга аланг-жаланг қилиб улгурмасдан, узун-калта, семиз-ориқ, ранг-рўйи оппоқ ёки қуёшга тобланган рўйли одамларга бундай қарашга вақтинг бўлмасдан манзилга етиб қоласан киши.

Тасаввурингиз бироз жонландими-а? Ҳа, яхши!

Энди яна битта саволимиз бор: шу масофада – қарийб бир чақирим масофа орасида қатнайдиган электрокараларнинг йўл кира нархи қанча бўлиши керак, деб ҳисоблайсиз?

Сиз қанча нарх қўйганингиз ўзингизгагина маълум, лекин бугунги кунда элетрокаралар нақд 10 минг сўм эвазига Регистон-Бибихоним ўртасида йўловчи ташимоқда.

Шармандалик!..

Айнан мана шу жойда асосан хорижликлар қатнаётгани учун ҳам самовий нарх қўйиб олиш ўта кетган ноинсофлик. Кўра-била туриб бировнинг пулини шилиб олиш юзиқоралик. Нафсига қул бўлиб, юрт шаънига атайин доғ тушириш ватанфурушлик...

Эҳтиросга берилдикми? Эҳтиросга берилмаслик мумкинми?

Инсон қиёфасидага нафс бандаларининг шаънига бундан бадтар гаплар айтилса ҳам кам. Бундай усулда йўловчи ташиш бўйича транспортчилар шуғулланмас экан. Электрокараларнинг шу ҳудудда ишлашига Самарқанд шаҳар ҳокимлиги аралашмаскан. Улар хусусий тадбиркорлар эмиш. Ва, табиийки, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган (ҳа, ўша биз ГАИ деб биладиган) ходимлар ҳам шу ҳудудда йўлнинг икки томонида қўлида таёғи билан турмайди.

Туризм деган бошқарма... Эй, й-ў-ў-ў-қ! Нима ҳам қиларди булар!?. Унда ким бу иллатни тузатади? Ким??? Ёки биргаликда барчамиз шармандаликни тан оламизми? Самарқанднинг машҳур нонларини, Самарқанднинг ошини, Чўпонота этагида пишган анжирларини... ўзимизникиларга фалон сўмга, хорижликларга эса пистон сўмга сотаверамизми?

Лаббай?!...

Тўғриси, тадбирларда кўплаб хорижлик журналистларни олиб юрамиз. Бир гал Сиёб бозорида хорижлик журналист ҳолва сўраганда 250 минг сўм деган эди. Тўхтанг, мен ўзим олиб бераман деб бошқа сотувчидан атиги 25 минг сўмга ҳолва олиб берган эдим. Нақд ўн баробар қиммат нархни айтганди, уйинг куйгур.

Садақа сўраб юрган лўлилар...

Қайсидир йилнинг охирида бўлган катта йиғилишда Бухоронинг тарихий жойларидаги шароит, айниқса лўлиларнинг туризм масканларига умуман кирмаслиги, хорижлик сайёҳларнинг яқинига ҳам бормаслиги ҳақида гапирилиб, Бухоро тажриббаси сифатида шу ишни Самарқандда ҳам жорий қилиш ҳақида гапирилган эди. Ўша гап ҳокимиятнинг шу залида қолиб кетди. Ҳойнаҳой, мажлислар залининг безагига ҳам айланиб улгурган ўша гап. Тархий маскан атрофи тўла лўли, чорраҳаларда тиланчилар тиқилиб кетган. Тўғриси, бундай хунук манзарани кўриб одам уялади.

Хожатхоналарга пул бермасангиз иштонингизга сийиб қўйсангиз ҳам киринг демайди. Камига, антисанитария бўлиб ётган хожатхоналарнинг нархлари ҳам қиммат.

Кабинетда ўтириб туризмни кўтармоқчи бўлганлар, сизлар уялмайсизларми?

Фарҳод Норбўтаев, журналист-блогер.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Диққат: 333 та касб-ҳунар мактаби ва 112 та коллеж тугатилади‼️

Ҳозирги кунда профессионал таълим тизими уч турдаги муассасалар: 333 та касб-ҳунар мактаби, 227 та техникум ва 112 та коллеждан иборат. Улар табақалашганлиги ва дастурлари ўртасида узвийлик бўлмагани сабабли мавжуд қувватлардан унумли фойдаланилмаяпти.

Шу боис мазкур 3 турдаги муассасалар негизида техникумлар тармоғини ривожлантириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, 600 та техникум ташкил этилади. Мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган 71 та муассаса биноси мактабларга айлантирилиб, 42 мингта янги ўқувчи ўрни яратилади.

Бундан ташқари, илгари коллежлар турли вазирлик ва идораларга қарашли эди. Энди бу тизимда бошқарув, ташкилий ва методик жиҳатдан ягона давлат сиёсати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан юритилади.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтаётган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилари кенгашининг тўққизинчи йиллик йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши минтақамизда илк бор ўтказилаётганини таъкидлади:

“Бу нуфузли анжуманнинг навбатдаги, тўққизинчи мажлиси учун айнан Ўзбекистон танланганини биз ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган ҳамкорлигимизнинг юксак намунаси, деб биламиз”.


Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистон муҳим глобал ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиш, уларга самарали ечимлар топиш учун халқаро мулоқот майдонига айланиб бораётгани қайд этилди.

ОБИИнинг йиллик йиғилишида ҳам дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларидан 2 мингга яқин вакил қатнашмоқда.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Одатда, хизмат кўрсатиш соҳасида кўпроқ мижоз жалб қилиш мақсадида қўшима бепул хизматлар йўлга қўйилади, "бонус"лар берилади.

Афсуски, кейинги пайтда Самарқандда тескари ҳолат кузатилмоқда, ресторан ва йирик савдо марказлари олдига машина қўйсангиз ҳам пул тўлайсиз, ичкаридаги болалар майдончалари ҳам пуллик, ҳатто, ҳожатхона учун ҳақ сўрашади.

Йўллардаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ҳам шу ҳолат. Гарчи бу уларнинг мажбурияти бўлса-да, ҳожатхонани пулли қилиб қўйганига ҳайрон қоласан, киши.

Айнан шу масала яқинда вилоят ҳокимлиги йиғилишида муҳокама қилинганди. Аммо, тизимда ўзгариш қилиш қийин кечмоқда.

Бундай муносабат билан хизмат кўрсатиш соҳасини, туризмни ривожлантириб бўлармикан?

Ғолиб Ҳасанов, журналист.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

YER MUNOSABATLARI BILAN BOG‘LIQ QONUNBUZILISH HOLATLARI YUZASIDAN AMALGA OSHIRILGAN ISHLAR BO'YICHA BRIFING

Kadastr agentligining Samarqand viloyat boshqarmasida navbatdagi brifing bo'lib o'tdi.

📃 Brifingda 2024-yil boshidan 8 oy davomida viloyatda Kadastr agentligining Samarqand viloyat boshqarmasi hamda tuman (shahar) bo‘limlari tomonidan yer munosabatlari bilan bog‘liq qonunbuzilish holatlari yuzasidan amalga oshirilgan ishlar to‘g‘risida ma‘lumotlar berildi.

📹 Batafsil: Videoda ko'rishingiz mumkin

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Бош вазир ўринбосарига ишонганимдан афсусдаман – собиқ вазир

Айни дамда суди давом этаётган собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов иккита бинони яроқсиз ҳолга келтириш орқали давлатга етказилган 133,6 млрд сўм зарар бўйича кўрсатма бергани айтилмоқда.

Айблов хулосасида «Ўздонмаҳсулот» АКнинг 230,4 млрд сўмга баҳоланган маъмурий биноси (вазирлик тузилмаси кўчиб ўтиши белгиланган) ҳамда Тошкент давлат Аграр университетининг ўн йиллар давомида фойдаланилмай келинган 3 та ётоқхонаси собиқ вазирнинг топшириғи билан ноқонуний тарзда демонтаж қилиниб, яроқсиз ҳолга келтирилгани баён этилган эди.

Мазкур қонунбузилиши бўйича кўрсатма берган Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган даврида «Ўздонмаҳсулот» АКга қарашли бинони бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев рухсати билан демонтаж қилганини ва унга ишонганидан чуқур афсусдалигини маълум қилган.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Долзарб

⚡Энергетик ва газли ичимликларни истеъмол қилиш ошқозон ичак саратонига олиб келиши аниқланди

Энергетик ва газли ичимликларни севиб ичадиган танишларга юбориб қўямиз!

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

DIYOR YANGILIKLARI | EPIDEMIOLOGIK OSOYISHTALIKNI ASRASH BO‘YICHA TARG‘IBOT TADBIRI O‘TKAZILDI

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Энди одамлар қурилган уйларни фақат банк орқали олади. Уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади – Президент

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Эрталабдан хорлашди: кулишимниям йиғлашимниям билмаяпман, деб ёзмоқда Kun.uz'нинг махсус мухбири Шуҳрат Шокиржонов.

Осиё Инфратузилма ва инвестициялар банкининг Самарқанддаги йиғилишини ёритиш учун Туризм марказига бордим.

Бейжикни олдим. Тадбирнинг медиага масъул ходимлари, "О, Кун.узданмисиз", деб яхши қарши олишди. Эртага очилиш маросими ва матбуот анжумани бўлишини тушунтириб, бемалол, медиа марказда жойлашиб, кофе чой ичишим мумкинлигини айтишди.

Ота-бобом ичмаган кофени мен ичмай ўлай, бориб официант болага "қани, ука битта аччиқ кофе дамла-чи", десам:

- Ака, катталар ўзбекларга кофе берма, фақат чет элликларга деган, — дейди кўзини лўқ қилиб.

Ҳеч ким бунақа мулзам қилмаган эдие шу пайтгача. Булар фақат битта менга эмас, ўзбекистонлик журналистларнинг барчасига шунақа муносабатда бўлишади. Тасаввур қиляпсизми?

"Бермасанг берма, жигитти кўкрагига тепма", дейишади-ку?!

Бунақа муносабатдан кейин мен тадбирга боради, деб ўйлайсизларми?

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиганлар учун ажратилади — Ҳукумат қарори

📑 Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги 579-сонли қарори билан таълим кредити ажратишга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Эндиликда:

🔷 Олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш тизимини йўлга қўйиш;

🔷 Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсатгичи “3” дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредити ажратиш амалиёти жорий қилинади.

🔷 Шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг kontrakt.edu.uz ва

🔷 HEMIS ахборот тизимида; ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумот prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

⚡️“Валломатнинг боласи бўлса ҳам унга қонуний чора кўрилиши керак”

ЙТҲ ҳодисаси оқибатида вафот этган 19 ёшли қизнинг отаси "Мени машинам ўлик ўртадиган машина эмас" деган ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб мурожаат қилди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

​​​​Ҳаётингизга кириб келаётган ўзгаришларга қаршилик қилмасликка ҳаракат қилинг.

Бунинг ўрнига ҳаёт сиз орқали яшашига имкон беринг.

Ҳаммаси ағдар - тўнтар бўлиб кетишидан ҳавотир олманг.

Сиз ўрганган ҳаёт, кириб келаётган янги ҳаётдан яхшироқ эканлигини қаердан биласиз?

Жалолиддин Румий

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Диққат

❗️ Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар, "захватлар" ва уларда қурилган бино иншоотларга қонуний КАДАСТР ҳужжати қилиб олиш бўйича кўрсатма.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Синди дегани - тугади дегани эмас. Баъзида янги ҳаёт синиш билан бошланади...

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Наманган вилоятида йирик миқдордаги ноқонуний дори воситаларининг савдоси фош этилди

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Янги темир йўл ва пуллик автомобиль йўллари қурилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида маълум қилди.

Ўзбекистонда 2030 йилгача 30 миллиард долларлик давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича катта дастур қабул қилинган.

Хусусан, “Тошкент – Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишларида пуллик автомобил йўллари, “Тошкент – Самарқанд”, “Самарқанд – Навоий – Бухоро” йўналишларида тезюрар поездлар учун янги темир йўл қуриш лойиҳалари амалга оширилади.

Республиканинг 6 та халқаро аэропортини модернизация қилиш давлат-хусусий шерикликка берилади.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Самарканд для участия в мероприятиях ежегодного заседания Совета управляющих Азиатского банка инфраструктурных инвестиций.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

МАШҲУР БОКСЧИ МУҲАММАД АЛИНИНГ ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ БОРАСИДА ФАЛСАФИЙ ФИКРЛАРИ:

1.
Ёш – нисбий тушунча. Ўзингга неча ёш берсанг, сен ўша ёшдасан.

2. Мен бошимдан ўтказган энг машаққатли жанг 1- хотиним билан бўлган. Ҳаётда рақиб танлашда адашсанг ҳам, жуфт танлашда адашма!

3. Машқлардан чарчардим. Лекин ўзимга "Тўхтама! Ҳозир азоблансанг ҳам ҳаётингни кейинги қисмида чемпион бўлиб яшайсан", дейишни канда қилмадим.

4.Кўпчиликни олға боришдан чўчитадиган омил, бу – эътиқоднинг пастлигидир. Мен эса эътиқодим туфайли ўзимга ишонаман.

5.Таваккал қилишга журъати етмаган одам ҳаётда ҳеч нарсага эриша олмайди.

6. Чемпионлар машқ залларида етишиб чиқишмайди. Улар аввало ўзларининг қалбларида кучли хоҳиш, орзу ва ғалаба оғушида туғилишади.

7. Бирор жойингиз оғриётган бўлса бу ҳақда ҳеч кимга гапириб юрманг. Чунки, айнан ўша оғриқли нуқтангизга зарба берадиганлар албатта топилади.

8. Муносиб жавобинг бўлмаса, сукут олтинга тенг эканини унутма.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Даҳшат

Фарғонада поезд устида селфи тушмоқчи бўлган икки синфдошни ток урди.

Биринчи бемор болалар жонлантириш бўлимига ўтказилган. Унинг танаси 63 фоиз куйган.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

"Ҳокимнинг товонини ўп деяпти, шундай қилишимиз шартми ҳоким бува?"

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️1-босқич талабалар учун 24–27 сентябрь кунлари ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиши юзасидан онлайн ариза юбориш имконияти яратилди.

Аризалар kontrakt.edu.uz платформаси орқали фақат онлайн қабул қилинади.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Самарқанд ҳокимлиги Ялтадаги санатория учун ўтказган ярим миллиард сўм маблағ Бош вазир топшириғи билан ажратилгани аниқланди

Кимлар Ялтада дам олиши хизмат доирасида сир тутилмоқда.

Бош вазир Арипов топшириғига кўра, Э.Турдимов Ялтада дам олиш учун 20 кишига ярим миллиард сўм ажратгани маълум бўлди.

Тармоқларда "Пулинг бўлса бюджетда, ярим миллиардга дам оласан Ялтада" сарлавҳаси остида эълон қилинган хабарда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан Ялтада жойлашган «Ўзбекистон» санаторийсида 20 киши дам олиши учун 500 млн сўм маблағ сарфлангани айтилган.

Uzdiplomat суриштирувига кўра, ушбу маблағ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2022 йил 01 ноябрдаги 06/1-2408-сонли топшириғига асосан амалга оширилган.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши қарори билан тасдиқланган. Мазкур ҳужжат ХДФУ (хизмат доирасида фойдаланиш учун) шаклида бўлгани учун унда кимлар дам олишга бориши ҳақида маълумотни очиқлашнинг имкони бўлмади.

Бироқ ҳужжатда кўрсатилган 20 нафар шахс ҳозиргача дам олишга жўнаб кетмаган.

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

“УМРА” ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТАЁТГАН ТУРОПЕРАТОРЛАР БАРЧАСИНИ ЛИЦЕНЗИЯСИ ТУГАТИЛМОҚДА ВА УЛАР ОГОҲЛАНТИРИЛМОҚДА

Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди. (02.07.2024 йилдаги ЎРҚ-935-сон)

Ушбу Қонунга мувофиқ лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5 октябрга қадар амалга оширилади.

2024 йил 5 октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади.

Manba: Din ishlari bo‘yicha qoʻmita.

Умрага бормоқчи бўлганларга юборамиз. 5 октябрдан кейинга пул тўламай туринглар...

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Хоразмда туман ҳокимлиги ходими 30 минг пора билан ушланди

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Дам олишга бюджет пулидан 500 миллион сўм

Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан Россиянинг Кисловодск шаҳридаги «Ўзбекистон» санаторийсида 20 киши дам олиши учун 500 млн сўм маблағ сарфланган.

P/S: Аппарат йиғилишида ўтирганлар, ўша дам олишга кимлар борди экан деб ўйлаб ўтирган бўлса керак-а!

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

13 YOSHLI QIZINI SOTMOQCHI BO'LGAN AYOL

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Энди Ижтимоий тармоқлардаги Текширилмаган диний материаллар: видео, аудио, матн ва бошқа турдаги контентларга “лайк” босганлик ёки бошқаларга “улашганлик” учун жавобгарлик бор

Текширилмаган аудио-, фото- ва видеоматериалларни интернетдан юклаб олишга эҳтиёт бўлинг! Ижтимоий тармоқлардаги текширилмаган диний мазмундаги материалларга “лайк” босиш ёки “улашиш”дан сақланинг!

@Samarqand_live

Читать полностью…
Подписаться на канал