Бойсун шаҳридан 15 километр узоқликда жойлашган газ конининг тунги кўриниши.
Портлаш, заҳарли газ ва бадбўй ис: Бойсун қандай яшаяпти?
✅ @Samarqand_live
Иштихон тумани Митан шаҳарчасида Санэпидқўмита Иштихон туман бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.
✅ @Samarqand_live
• Ҳамма гап сени йиқилишингда эмас, балки йиқилгандан сўнг оёққа тура олишингда.
• Мағлубиятга учраганинг, бу сени ҳеч нарсага арзимаслигингни билдирмайди.
• Агар сен мағлубиятдан сабоқ олган бўлсанг, ўтган воқеани эсдан чиқар!
• Ҳали ниманидир амалга оширишга ҳаракат қилаётган экансан, сен омадсиз одам эмассан.
• Мўлжалдаги ишни бажаришдан тўхташ - ҳаётдаги энг катта мағлубият.
• Инсоннинг энг катта хатоси эрта таслим бўлишидир.
• Токи тирик экансан, таслим бўлма.
✅ @Samarqand_live
🌟 O'z imkoniyatingizni qo'ldan boy bermang!
❗️Agar siz uzoq vaqtdan beri oliy ma'lumotli bo’lish yo'llarini qidirayotgan bo'lsangiz, yangi videomiz aynan siz uchun!
📌 Bizning noyob chegirmalarimiz orqali o’qishingiz qanday qilib atigi 5 million so’mga tushishini bilib oling:
- Shartnomani to'liq to'lashda 10% chegirma;
- Institutimizda o’qiyotgan yaqin qarindosh talabalarimizga 20% dan chegirma;
- IELTS yoki CEFR til sertifikatlaringiz bo'lsa, 3 million so'mgacha chegirma.
👉 Ushbu imkoniyatlarni qo'ldan boy bermoqchi emassiz, shunaqami?
☎️ Unda bizga 555061717 raqami orqali hoziroq qo'ng'iroq qiling va kelajagingizga birinchi qadamni qo'ying!
📱 Facebook 📱 Instagram
📱 Telegram 🌐 Sayt
Мусулмонларнинг муқаддас китоби қуръонда адашмасам 800 мартага яқин ИЛМ сўзи такрор-такрор келган.
Яъни уларга ҳатто дин ИЛМ олиш муҳимлигини уқтирган.
Аммо мусулмонлар илмни ўрта асрлардаёқ бағдоддаги "Байт ул-Ҳикма"да қолдирганча маишат ва бидъатларга ўралашиб кетди.
Нозил бўлган қуръондаги ИЛМ сўзини унутди.
Яҳудийлар китоби тавротда эса тахминан 80 марта ИЛМ ҳақида сўз кетган.
Аммо яҳудийлар учун қуръондаги каби 800 марта такрорлаш шарт бўлмади, улар учун 80 марта кифоя қилди ва илм-фан ортидан қувди.
Яҳудий миллатига мансуб Нобел мукофоти совриндорлари сони тахминан 210 дан ортиқ. Бу жами Нобел мукофотини олганларнинг қарийб 20 фоизини ташкил қилади, гарчи яҳудийлар дунё аҳолиси орасида 0,2 фоиздан камроқ бўлса ҳам.
Дунё аҳолисини 25 фоизини ташкил этувчи 2 млрд мусулмонлардан нобел олганлар сони эса 13 та.
Ливандаги пейджер ва рацияларни портлатиш сеҳр-жоду эмас, илм-фан дейилади.
Мусулмонларнинг хорлиги илмсизликдандир, зеро муқаддас китобдаги ИЛМ олиш муҳимлигини унутган мусулмонларнинг ўзи эди.
Илмсиз халқ доим илмлиларга енгилади, шу учун ҳам ИЛМ олиш керак.
Дин хотинни 4 та қилиш ва 24 соат ибодатдан иборат эмас.
Илм олиш ҳам ибодатдур.
Мусулмонлар ибодатда адашди шекилли жазоси оғир бўлмоқда.
Илм олинглар, илмсизлик жазодир...
Отабек Артиков
✅ @Samarqand_live
Агар бир муаммога дуч келсангиз, тўрт нарсани ёдга олиш билан уни енгиллатинг:
Бу вақтинчадир;
Бу тақдиримга ёзилган эди;
Бундан катта муаммо бўлиши ҳам мумкин эди;
Бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр савоби ила мукофотлайди.
Бугунги кунингиз хайр ва ҳикматга тўла бўлсин!
✅ @Samarqand_live
#Jarayon
⚡️QO‘SHRABOTDA ILK BOR JARROHLIK OPERATSIYALARI O‘TKAZILDI
🎤 Mazkur videolavhada Respublika ixtisoslashtirilgan travmatologiya va ortopediya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Samarqand filiali bosh shifokori Oybek Mamatqulov Qo‘shrabot tumanida tibbiyot markaziga biriktirilgan hududlarda sohaga doir amalga oshirilayotgan ishlar bo‘yicha batafsil ma’lumot bergan.
✅ @Samarqand_live
Куй ва қўшиқ мухлислари
диққатига!!!
2024 йилнинг 29-сентябр куни соат 15:00 ва 18:00 да Самарқанд шаҳридаги Концерт залида элимиз ардоғидаги санъаткор, хушовоз хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист АЛИШЕР ФАЙЗнинг концерт дастури бўлиб ўтади.
Чипталарни Концерт зали кассасидан харид қилишингиз мумкин.
Мўлжал: Самарқанд вилоят касалхонаси (Обл больница) рўпарасида.
Мурожаат учун телефон:
+998 (88) 223-24-96,
+998 (88) 406-07-02.
КОНЦЕРТГА МАРҲАМАТ!
@teatruygun
Самарқанд давлат тиббиёт университети Стоматология факультети профессор-ўқитувчилари клиник ординаторлар ҳамда 5-босқич талабалари Қўшработ туман Шовона МФЙда жойлашган 9 ва 35-мактаб ўқувчиларини тўлиқ чуқурлаштирилган стоматологик кўрикдан ўтказди.
✅ @Samarqand_live
Яна бир янги кун, янги имконият...
Бўш келманг ва ҳаракатдан сира тўхтаб қолманг! Арзимас кимсалар ва беҳуда нарсалар билан зинҳор чалғиб қолманг.
Икки дунё марҳаматига эга бўлиш йўлида тинмай, ҳормай ҳаракат қилаверинг. Иншаа Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади!
Янги бошланган яна бир кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
✅ @Samarqand_live
Футзал Жаҳон чемпионати-2024. ГОЛ!
🇺🇿 Ўзбекистон 0:3 Парагвай 🇵🇾
⚽️ Мартинес 23'
✅ @Samarqand_live
ЭШАК ГЎШТИ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром
❓668-CАВОЛ: Эшак гўшти ҳақида маълумот берсангиз. Уни ҳаром деб эшитганмиз, лекин ҳозирги кунда баъзи жойларда сотиляпти экан. Шу мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу мутлақо мумкин эмас. Чунки шариатда “истемоли ножоиз бўлган нарсанинг савдоси ҳам ножоиз” деган қоида бор. Эшак гўштининг ҳаромлиги “Ҳайбар” ғазоти кунида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан баён қилинган очиқ ҳақиқатдир. Бунга Имом Бухорий ўз саҳиҳларида Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадис далил бўлади.
نهى النبي صلى الله عليه وسلم يوم خيبر عن لحوم الحمر، و رخص في لحوم الخيل.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳайбар кунида эшак гўштини ейишдан қайтардилар ва от гўштига рухсат бердилар”. (Имом Бухорий ривояти).
Худди шунингдек “Саҳиҳ Муслим”да ҳам қуйидагича ривоят келган:
عن أبي ثعلبة الخشني: حرم رسول الله صلي الله عليه وسلم لحوم الحمر الأهلية‘‘
“Абу Саълаба ал Хушаний разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшак гўштини ейишни ҳаром қилдилар”. (Имом Муслим ривояти).
Ҳар бир мўмин мусулмон киши унутмаслик керакки, эшак гўштининг ҳаромлигини юқорида келтирилган ва бундан бошқа ҳадислар орқали Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилганлар. Ҳолбуки, у зот бирор бир нарсани ҳалол ёки ҳаром дейишда ўз нафсларига таянмаслигида шак шубҳа йўқ. Зеро, Аллоҳ таоло: “У ҳаводан нутқ қилмас” деб марҳамат қилган. (Нажм сураси, 3 оят).
Зотан шундай экан, мусулмон киши Аллоҳ ва унинг Расули ҳаромлигини очиқ айтган нарсалардан бутунлай йироқ бўлишлиги лозим ва лобид ишлардандир. Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай деган: “... Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар...” (Ҳашр сураси, 7 оят).
Юқоридагилардан келиб чиқиб уламоларимиз эшак гўштининг ҳаромлигини мўътабар фиқҳий манбааларимизда ҳам келтирганлар. Жумладан “Фатовои Ҳиндия”, “Муҳити Бурҳоний” каби китобларда:
واما الحمار الاهلي فلحمه حرام
“Аммо хонаки эшак гўшти ҳаромдир” дейилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.
✅ @Samarqand_live
#ТЕЗКОР
☄️ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ БЎЙИЧА СУБСИДИЯ ЯНА ОЧИЛМОҚДА
23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади
23 сентябрь куни соат 09:00 дан мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланади.
Шунингдек, энди ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиш мумкин бўлади.
Аризаларни Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда топшириш мумкин.
✅ @Samarqand_live
#Munosabat
Nurobod tumani, “Nurbuloq” MFY, Hamid Olimjon guzarida elektr ta’minoti kuchlanishi pastligi yuzasidan qilingan murojaatlarga asosan 2021-yil O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “2017-2021-yillarda past kuchlanishli elektr tarmoqlarini yanada modernizatsiya qilish va yangilash dasturi to‘g‘risida”gi 2661-sonli qaroriga asosan 891-transformator punktiga qo‘shimcha 1 dona yangi 160 kV transformator punkti va 30 ta beton ustuni o‘rnatilib, 2 km.dan ziyod SIP kabellari hamda 60 metr yuqori kuchlanishli tarmoq tortilgan.
Ushbu yangi o‘rnatilgan transformator punkti texnik shart va loyiha hujjatlariga asosan “Nevskiy” fideriga ulangan.
Hamid Olimjon guzarida yashovchi fuqarolar mazkur transformator punktini “Ekskavatorli” fideriga ulab berishni so‘rab murojaat qilishgan. Ta’kidlab o‘tish joizki, “Ekskavatorli” fideri Pastdarg‘om tumanidagi Chimboyobod paxta qabul qilish punkti balansidagi tarmoq hisoblanadi.
Bu haqda tuman elektr ta’minoti mas’ullari tomonidan fuqarolarga bir necha bor ma’lumot berilgan. Hozirda tuman mas’ullari tomonidan ushbu murojaat yana joyiga chiiqqan holda o‘rganilmoqda.
✅ @Samarqand_live
Air Samarkand кимники?
Air Samarkand – фақат инглиз тилиси мавжуд сайтида Янги Ўзбекистон авиакомпанияси деб таништирилган. Компания 2022 йил апрель ойида ўз фаолиятини бошлаган. Air Samarkand паркида А330, А321 ва А321 neo самалётлари мавжуд.
Давлат реестридаги маълумотларга қараганда, Air Samarkand авиакомпаниясининг юридик эгаси “Sam Air” МЧЖ ҳисобланади.
“Sam Air” МЧЖ 2022 йил 4 апрель куни давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, устав фонди 307 млрд сўмни ташкил этади. Компаниянинг 49 фоизига Гафуров Баходир Исмаилович, қолган 51 фоизига эса олигарх Фазилов Бахтиёр Шухратович эгалик қилади.
✅ @Samarqand_live
Куй ва қўшиқ мухлислари
диққатига!!!
2024 йилнинг 29-сентябр куни соат 15:00 ва 18:00 да Самарқанд шаҳридаги Концерт залида элимиз ардоғидаги санъаткор, хушовоз хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист АЛИШЕР ФАЙЗнинг концерт дастури бўлиб ўтади.
Чипталарни Концерт зали кассасидан харид қилишингиз мумкин.
Мўлжал: Самарқанд вилоят касалхонаси (Обл больница) рўпарасида.
Мурожаат учун телефон:
+998 (88) 223-24-96,
+998 (88) 406-07-02.
КОНЦЕРТГА МАРҲАМАТ!
@teatruygun
«Kir qo‘llar kasalligi»
GIJJALARDAN EHTIYOT BO‘LING!
Yuqori sifatli video 👉 https://www.youtube.com/watch?v=PYAaG2lP9Ts
✅ @Samarqand_live
❗️Расман: Ўзбекистонда 1-октябрдан алимент тўловлари 10-15 фоизга ошади
Ишсиз ота-она учун нафақа миқдори қуйидагича бўлади:
• 1 нафар бола учун – 1,4 миллион сўм;
• 2 нафар бола учун – 1,9 миллион сўм;
• 3 ва ундан ортиқ болага – 2,8 миллион сўм.
Ота-оналарнинг алимент учун қарзлари, агар уларни тўлай олмасалар, давлат ҳисобидан тўланади.
✅ @Samarqand_live
Озгина кайфияти йўқ эди. Аёлимга баъзида бир "Сизни яхши кўраман" деб хабар юбораман. Бугун шу хабарни контактдан юборишда "Онаси"га юбораман деб, "Онам"га юборворибман.
Ташқарига чиқиб келсам, онам 6 марта қўнғироқ қилибдилар. Дарров қўнғироқ қилдим. Қалтираб хавотирда тинмай соғлигимни сўраяптилар. "Хеч бунақа ёзмасидинг" дейдилар. Тинчлантирдим. Шунақа ёзгим келганини айтдиму, шу хабарни нега онамга юбормаганман ёки охирги марта қачон айтганман деб, ўзимни койидим.
Ростанам, шу сўзни ҳар куни ҳамма яқинларимизга айтишимиз керак, айниқса биринчи бўлиб онамизга!
Ҳозироқ телефонни олинг ва ота-онангизга "Сизни яхши кўраман" деб айтинг. Фурсатни бой берманг! Ишонинг, ушбу ёзганларимни ҳали эслайсиз.
✅ @Samarqand_live
❗️Энергетика вазирлиги:
17 сентябрь куни соат 16:00 ларда Бойсун туманидаги “Кофрун” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) конига қарашли 604-сон қудуғининг ён тарафидан юқори босимли водород сульфид гази сизиб чиқиш ҳолати қайд этилган.
Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган. 11 нафар фуқаро эса тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган. Кечанинг ўзида уларнинг 10 нафарига уйига жавоб берилган.
“Нега бу ҳодиса яна такрорланди?”, деган саволга жавобан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бу мазкур коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари билан бевосита боғлиқлигини маълум қилди.
✅ @Samarqand_live
#Bugun
Bugun,18-sentyabr kuni, Ishtixon tumanida bir qator ijtimoiy-iqtisodiy ob’yektlar foydalanishga topshirildi.
Dastlab, tumanda yangi qurib bitkazilgan sport maktabining universal sport zali viloyat hokimi tomonidan tantanali ravishda ochildi.
Mazkur sport inshootida mini-futbol, gandbol, basketbol, voleybol kabi sport turlari bilan shug‘ullanish uchun barcha sharoitlar yaratilgan. Tuman aholisi, ayniqsa, yoshlar uchun jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirishga qaratilgan bunday zamonaviy ob’yektlar, yoshlar salomatligini mustahkamlashga, sportga bo‘lgan qiziqishni oshirishga xizmat qiladi.
ISHTIXON TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI
✅ @Samarqand_live
“𝐁𝐎𝐆’𝐈 𝐁𝐀𝐋𝐀𝐍𝐃“ 𝐍𝐈𝐌𝐀𝐒𝐈 𝐁𝐈𝐋𝐀𝐍 𝐌𝐀𝐒𝐇𝐇𝐔𝐑?
AMIR TEMURNING DOVRUG'I YETTI IQLIMGA YOYILGAN 12 BOG'IDAN BIRI
✅ @Samarqand_live
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🟦🟦🟦
Ariza berilishi talab etilmaydi
❕ Ariza berilishi talab etilmaydigan, oʻzboshimchalik bilan egallangan yer uchastkalari hamda ularda qurilgan bino va inshootlarga boʻlgan huquqlarni eʼtirof etish boʻyicha tadbiq etilgan qonun haqida aniq va toʻliq maʼlumotlarga ega boʻlishni istasangiz muzkur videoni tomosha qiling! 👆
🌏 Qonuning toʻliq matni: https://lex.uz/docs/7049383
❗️Yodda tuting, qonun 2024-yil, 08-noyabrdan kuchaga kiradi.
✅ @Samarqand_live
#Murojaat (tahrirsiz)
Qo'shrabot tumani Qiyqim qishlog’idagi 10-maktabning sport maydoni aholi tarafidan ko'cha ya'ni yo‘l qilib tashlangan. Undan tashqari direktor umuman loqaydlik bilan qaramoqda. Ishi yo‘q rahbarlarining. Mahalla oqsoqollari necha marta ogohlantirishga qaramasdan furorolarga gapini o’tqazalmoyapti. Bir fuqaro sport maydoni chegarasidan uy qurib tom usti novlarini maydonga suv tushadigan qilib qo’ygan. Maydon talabga javob bermaydi, fuqarolar maydoni yo‘l qilib olgan.
Mahalla oqsoqollari direktorga aytsa ham qilt etmaydi. Rayondan ham hokimlikdan ham aytdi bo’lmadi. Maktab sport maydoni o'quv yiliga tayor emas va sport maydoni yo‘l qilip tashlangan. Rahbarlar juda ma'suliyatsizlik bilan qaraydi darslarga ham. Maktabda aytarli dars soatlari bo‘lmaydi yuradi bollar o'qituvchilar hohlasa keladi holasa kelmaydi.
✅ @Samarqand_live
Футзал Жаҳон чемпионати-2024. ГОЛ!
🇺🇿 Ўзбекистон 0:4 Парагвай 🇵🇾
⚽️ Салас 26'
✅ @Samarqand_live
Футзал Жаҳон чемпионати-2024. Терма жамоамиз 1 дақиқа ичида 2 та гол ўтказиб юборди
🇺🇿 Ўзбекистон 0:2 Парагвай 🇵🇾
✅ @Samarqand_live
🏆 Футзал бўйича ЖЧ. 2-тур
⏱ 20:00. Ўзбекистон — Парагвай
🖥 ТВ-трансляция: Спорт
Ўйин бошланди
✅ @Samarqand_live
#Амал_қилинг
🔰 Санитария нормаларини, қоидалари ва гигиена нормативларини бузиш:
🔹фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача);
🔹мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (5 млн 100 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.
✅ Шунингдек, санитарияга оид қонунчиликни бузиш, одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:
➖БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиш;
➖5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
➖2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
➖5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
✅ @Samarqand_live
Tayinlov
O’zbekiston Respublikasi Bosh prokurorining tegishli buyrug’i bilan adliya maslahatchisi Shavkat Qodirqulovich Boboqulov Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi Samarqand viloyati boshqarmasi boshlig’i lavozimiga tayinlandi.
✅ @Samarqand_live