• Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировнинг ҳаётига аралашмайди. Чунки бунга унинг вақти йўқ.
• Бошқаларнинг ҳаётига ралашиб, озор бериш бу — бахтсиз одамларнинг иши.
• Шундай экан, бундайлар билан курашманг!
• Аксинча, уларга бахт тиланг ва йўлингизда давом этинг!
• Билмаймиз, кимнинг қанча умри қолган. Зеро, шундай экан, бу гўзал ҳаётда фақат ўзингиз биланг ишланг, ривожланинг!
• Қўлингиздан келса, яхшилик қилинг! Қўлингиздан келмаса, ёмонлик ҳам қилманг! Чунки олдинда ҳар бирининг тўлови бор.
• Ўзингизнинг кунингиз, вақтингиз ва умрингиз билан яшанг!
✅ @Samarqand_live
🌟 O'z imkoniyatingizni qo'ldan boy bermang!
❗️Agar siz uzoq vaqtdan beri oliy ma'lumotli bo’lish yo'llarini qidirayotgan bo'lsangiz, yangi videomiz aynan siz uchun!
📌 Bizning noyob chegirmalarimiz orqali o’qishingiz qanday qilib atigi 5 million so’mga tushishini bilib oling:
- Shartnomani to'liq to'lashda 10% chegirma;
- Institutimizda o’qiyotgan yaqin qarindosh talabalarimizga 20% dan chegirma;
- IELTS yoki CEFR til sertifikatlaringiz bo'lsa, 3 million so'mgacha chegirma.
👉 Ushbu imkoniyatlarni qo'ldan boy bermoqchi emassiz, shunaqami?
☎️ Unda bizga 555061717 raqami orqali hoziroq qo'ng'iroq qiling va kelajagingizga birinchi qadamni qo'ying!
📱 Facebook 📱 Instagram
📱 Telegram 🌐 Sayt
Ayni damda Yerda kuchli magnit bo‘roni kuzatilmoqda
7-8 balli kuchli magnit bo‘roni ro‘y bermoqda.
✅ @Samarqand_live
Диққат!
Ота-оналар эътиборли ва эҳтиёткор бўламиз!
Видео имкон қадар кўпроқ одамга етиб борсин!
✅ @Samarqand_live
Маълумотларга кўра, вилоятда фақатгина 4 та автомактабга лицензия берилган. Бошқа автомактаблар амалда ишламайди.
Алданиб қолманг! Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқишга борадиганлар ўша автомактабнинг лицензияси борлигига эътибор қаратинг!
Бу бўйича тегишли ташкилотлар расмий маълумотберишади деган умиддамиз.
✅ @Samarqand_live
#ТЕЗКОР
❌INBAZARDA ИШЧИ ХОДИМНИ УРГАН "ОХРАНА" БОЛА ҚАМАЛДИ.
ВИДЕОГА ОЛИБ ТУРГАНИ ХАМ ҚАМАЛДИ
❌Суд қарор қилди: Тарсаки туширган йигитга 7 сутка, видеога олган йигитга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
✅ @Samarqand_live
Бахтли яшаш қоидалари
1. Ҳеч қачон бировларнинг сиз ҳақингиздаги фикрларига эътибор берманг!
2. Ҳеч қачон ўзингизни бировсиз яшолмайдигандек тасаввур қилманг!
3. Ҳеч қачон ҳаммани рози қилиш учун яшаманг!
4. Ҳеч қачон ўзингизни борингиздан яхши кўрсатишга уринманг!
5. Ҳеч қачон ўзингизни бошқалардан устун деб тасаввур қилманг!
6. Ҳеч қачон бировларнинг хоҳишлари билан яшаманг!
7. Ҳеч қачон ўзингизни одамларнинг диққат марказида деб тасаввур қилманг!
8. Баъзида кимгадир жавоб қайтармаслик жавоб қайтаришдан кучли жавоб бўлади!
9. Кундалик тартибингизда китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш, биродарларни йўқлаш, албатта, бўлсин!
10. Энг асосийси, ўзингизни девонага солиб олинг)))
✅ @Samarqand_live
Ўзбекистон фуқароларининг Германияга бориб ишлаши учун виза олиш тартиби осонлаштирилади
Мазкур келишув Германия канцлери Олаф Шольцнинг Самарқандга ташрифи доирасида имзоланди.
«Deutsche Welle» нашри хабарига кўра, ҳужжатлар орасида малакали ўзбек ишчиларининг (айниқса, соғлиқни сақлаш соҳасидаги) Германияга кўчиб ўтишини осонлаштирадиган, шунингдек, ўзбеклар кетишга мажбур бўлса, ўз ватанига қайтишини осонлаштирувчи келишув ҳам бор.
Бир неча ой давомида тайёрланаётган янги келишув Ўзбекистон фуқароларининг Германияга қонуний миграциясини соддалаштириши ҳам кутилмоқда.
✅ @Samarqand_live
Inbazar asoschisi Omabdek Holmatovga nisbatan tergovga qadar tekshiruv oʻtkazilmoqda — Toshkent shahar IIBB
“Bu shaxsga nisbatan internetda tarqalgan videolar yuzasidan tergovga kadar tekshiruv oʻtkazilmoqda. U [videodagi] holatlar eski boʻlib, muqaddam hech kim ariza bilan murojaat qilmagan. Hozir videoda aks etganlarning shaxsi aniqlanib, tekshiruv oʻtkazilmoqda”,— deyiladi Toshkent shahar IIBB axborot xizmati Kun.uzʼga taqdim qilgan maʼlumotda.
#Таъзия
Таниқли шоира Бибисора Туропова 72 ёшида оламдан ўтди.
💠 Бибисора Туропова 1952 йил 1 сентябрда Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилояти Ҳатирчи туманида туғилган. Мустақилликнинг илк йилларида вилоят ҳокимининг ўринбосари бўлиб фаолият юритган.
ҲЕЧ ҚАЧОН НОЛИМАНГ!
Одамлар сизни кучли, ижобий фикрловчи ва энергияга бой шахс деб билишсин.
Доим нолийдиган, ҳар нарсада майдалашиб ёмонлик қидирадиган инсонлар ўзидан бошқаларни нари кетишига сабаб бўлади ва камдан кам ҳолда ютуққа эришадилар.
Психологик нуқтаи назарда ҳамма нарса аввал ўй-ҳаёлда, кейин реал ҳаётда содир бўлади. Шунинг учун доим ижобий фикрланг.
Руҳан кучли бўлсангиз, йўлингизда учраган ҳеч бир қийинчилик сизни орқага қайтара олмайди. Нима хоҳлашингизни тасаввур қилинг, буни рўёбга ошишига қаттиқ ишонинг, ҳаракатни бошланг ва у албатта амалга ошади.
✅ @Samarqand_live
Оила мезонларга мос келмай қолган тақдирда Болалар нафақаси ва моддий ёрдам бериш тўхтатилади.
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оиланинг иқтисодий аҳволи ҳар ойда ўрганиб борилади. Агар оиланинг иқтисодий ҳолатида яхшиланиш кузатилса, масалан, у мол-мулк, янги автомобиль харид қилгани аниқланса, дастур моддий ёрдам бериш мезонларини қайтадан автоматик ўрганади. Оила ўша мезонларга мос келмай қолган тақдирда пул бериш тўхтатилади.
Бундан ташқари, “маҳалла еттилиги” томонидан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларга чиққан ҳолда, уларнинг иқтисодий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ўрганилади. Яъни оиладаги мол-мулклар ҳақидаги маълумотлар йиғилади ва дастурга киритилади.
✅ @Samarqand_live
Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди
Президентнинг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Адхамов Исроил Мирджамалович Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар И.Адхамов Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилади.
✅ @Samarqand_live
📣 Faqat ISFT instituti va faqat sirtqi talabalar uchun muammolaringizga yechimni taqdim etamiz! Banklar tomonidan sirtqi talabalar uchun ta’lim krediti berilmayotgan bir paytda bizning talabalarga bu muammoni o’ylashga hojat qolmadi.
✅ Qanday qilib deysizmi? Unda ISFT instituti va Aloqabank o’rtasidagi ishlab chiqilgan maxsus kredit produktini qarshi oling.
Talablar juda oddiy:
* ISFT instituti talabasi bo’lish;
* Sirtqi ta’limda o’qish uchun kontraktning mavjudligi;
* Kafil ma’lumotlari.
Eng muhimi yillik foiz birinchi yil uchun bor-yo’g’i 14% 🤩, 13-oydan boshlab 22%. Kredit muddati 24 oy.
✔️ Qiziqmi? Unda shoshiling! 30-sentyabrga qadar to’lovni to’liq amalga oshirgan talabalar uchun 12% chegirma amal qiladi. Imkoniyatni qo’ldan boy bermang.
🗺 * http://rb.gy/l94vri ushbu havolada Aloqabankning barcha markazlarini joylashuvi mavjud.
☎️ Murojaat uchun: 55 506 17 17
Litsenziya (№ 300690, 12.10.2021-y)
#Мурожжат (таҳрирсиз)
Ассалому алейкум Фарҳод ака.Ушбу мурожаатимизни чиққанига ҳам олти ойдан ошди.
Мурожаат чиққан кунинг эртасига электросет бошлиғи Зафар ака маҳаллага келиб, бу муаммони бир ҳафтада ҳал қиламиз деб ваъда бериб кетган эди.
Шундан сўнг Нурбулоқ МФЙ раиси ҳам расмий хат билан мурожаат қилган экан. Фуқоролар эса бир неча бор мурожаат қилишди.
Мана ҳали қиш бошланмасдан яна свет ўчиб бошлади. Ёлғонларингиз қачон тугайди Зафар ака? Халқни алдаш яхши эмас.
Муҳтарам Президентимиз катта-катта лойиҳаларни халқ учун қуриб ишга тушириб, халққа бераётган бир вақтда битта трансформаторни кўчиришга рухсат бериш шунчалик қийин ишми Зафар ака.Уялмайсизми?
Ҳурмат билан қоронғуликка ўрганиб бораётган Ҳ.Олимжон гузари фуқоролари.
Ушбу мурожаатимиздан кийин ҳам ҳали Зафар ака ёрдам беришига ишона олмаймиз.
✅ @Samarqand_live
Болани овқатлантириш учун қўшимча танаффус бериш ҳақида
Ходимлар билади, иш куни давомида орада дам олиш ва овқатланиш учун танаффус (яъни "обед") берилади.
Эътибор беринг, 2 ёшга тўлмаган боласи бор ишлаётган оналар одатдаги “обед” вақтидан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча танаффус олишга ҳақли.
Меҳнат кодексининг 407-моддасига кўра 2 ёшга тўлмаган боласи бор оналар “обед”дан ташқари боласини овқатлантириш учун ҳар 3 соатда 30 дақиқадан кам бўлмаган қўшимча танаффус олишлари мумкин. Бу танаффус ходимнинг истагига кўра иш куни боши ёки охирида ҳам берилиши мумкин.
Масалан, Шохистанинг 2 ёшга тўлмаган боласи бор. Демак, у ариза ёзиб болани овқатлантириш учун 12.30 дан 13.00 гача ва 17.30 дан 18.00 гача ҳар бирига ярим соатдан қўшимча танаффус олиши мумкин.
Айримлар иккита 30 дақиқани иш куни охирига белгилатиб, 1 соат олдин, яъни соат 17.00 да ишдан кетади уйига.
Фойдаланиш керак бу ҳуқуқдан.
Саидали Мухторалиев, юрист.
✅ @Samarqand_live
Кимдир сени ёнингда қолиши учун ҳеч қачон ялинма. Кимки сени ёнингда қолишни истаса миллонлаб одамларни ичидан сени топиб келади...
✅ @Samarqand_live
#сарказм
Мақсад сари астойдил меҳнат қилаётганингизда, ишингизни бузадиган итлар учраб туришини унутманг!
✅ @Samarqand_live
#ДИҚҚАТ
‼️Тўланган контрактдан 12 фоиз даромад солиғини қандай қилиб қайтариб олиш бўйича видеоқўлланма тайёрлашибди.
✅ @Samarqand_live
🔴 KADASTRGA SAVOLIM BOR !
🎲 Hurmatli fuqarolar hamda tadbirkorlar, Davlat kadastrlari palatasi Samarqand viloyat boshqarmasi aholining kadastr sohasiga oid, ko'chmas mulkka kadastr pasportini tayyorlash, davlat ro'yxatidan o'tkazish va boshqa savol va murojaatlariga #tezkor javob qaytarish maqsadida, Boshqarma va uning tuman va shahar filiallarida o'rnatilgan ishonch telefon raqamlarini e'lon qiladi.
◾️Boshqarma 95-508-81-50, 78-2100133
◾️Bulung‘ur 77-363-49-01
◾️Jomboy 77-363-49-02
◾️Ishtixon 77-363-49-03
◾️Kattaqo‘rg‘on t. 77-363-49-04
◾️Kattaqo‘rg‘on sh. 77-363-49-05
◾️Narpay 77-363-49-06
◾️Nurobod 77-363-49-07
◾️Oqdaryo 77-363-49-08
◾️Payariq 77-363-49-10
◾️Pastdarg‘om 77-363-49-11
◾️Paxtachi 77-363-49-12
◾️Qo‘shrabot 77-363-49-13
◾️Samarqand t. 77-363-49-15
◾️Samarkand sh. 77-363-49-16
◾️Toyloq 77-363-49-17
◾️Urgut 77-363-49-18
Eslatma! Ushbu ishonch telefon raqamlarining ish vaqti xar hafta Dushanbadan Jumagacha saot 9-00 dan 18-00 gacha (tushlik vaqti 13:00 dan 14:00 gacha).
Диққат эълон!
СУЛТОНОВ НОЗИМ ҚОБИЛ ЎҒЛИГА тегишли ID карта (паспорт), ҳайдовчилик гувоҳномаси (права), автомобил техник паспорти (техпаспорт) каби ҳужжатлар ҳамда пластик картаси йўқолган.
Ҳужжат эгаси тахминан 12 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Марҳабо (Микрорайон) ва Сўғдиёна массиви томонларда тушириб қўйганлигини билдирмоқда.
Ушбу ҳужжатни топиб олган киши +998904528386 рақамига қўнғироқ қилишини сўраймиз.
✅ @Samarqand_live
Inbazar’нинг миси чиқди: Ишчиларни калтаклаш одатий ҳолат бўлганми?
Компания раҳбарининг ўзи ишчиларни калтаклагани акс этган видеолар ҳам тарқалди. Уни оқлашга ҳаракат қилганлар уялиб қолишди ва хато қилганини тан олишди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва фаоллар ушбу савдо марказини бойкот қилишга чақирмоқда.
✅ @Samarqand_live
❗️1-октябрдан ошган жарималарни нархи тасдиқланди.
Шопирларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, қоидаларга амал қилинг!
✅ @Samarqand_live
БАХТ ФОРМУЛАСИ
Бахтли бўлишнинг 7 қоидаси:
1. Севган машғулоти бўлиш;
2. Бошқалардан ёрдамингизни аямаслик;
3. Интилиб яшаш;
4. Фаол бўлиш;
5. Янгиликка интилиб яшаш;
6. Севиш ва севилиш;
7. Тушкунликка тушмаслик;
Узоқ умр кўриш йўллари:
1. Асабни сақлаш;
2. Самимий бўлиш;
3. Бекорчи бўлмаслик;
4. Кўпроқ яхшилик қилиш.
5. Ҳаётда севган кишиларингиз кўп бўлсин.
6. Кўп ҳаракат қилиш;
7. Манман бўлмаслик.
✅ @Samarqand_live
Япония ривожининг оддий сирлари
1. Японияда бошланғич синфларга токи олтинчи синфгача "Ахлоқ томон йўл" дастури остида дарс ўтишар экан. Бунда ўқувчилар фақат ахлоқ ва кишилар билан муомалани ўрганишар экан.
2. Биринчи синфдан учинчи синфгача имтиҳон бўлмас экан. Чунки бу вақтда мақсад тарбия қилиш, тушунчаларни ундириш ва шахсиятни шакллантириш бўлар экан.
3. Японлар бой бўлишига қарамасдан уларда хизматкорлар йўқ экан. Уй ва болаларга ота-она масъул экан.
4. Япон ўқувчилари устозлари билан бирга хар куни 25 дақиқа мактабни тозалаш билан шуғулланишар экан. Бу уларни тозаликка ҳарис бўлиб, камтарин бўлиб ўсишларига ёрдам берар экан.
5. Япон ўқувчилари мактабга ўзлари билан зарарсизлантирилган тиш чўткасини олиб боришар экан. Овқатдан сўнг тишларини ювишар экан. Улар ёшликдан саломатликларига эътиборли бўлишга кўниктирилар экан.
6. Мактаб мудирлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишар экан. Бу билан овқат болаларга зарар берадими йўқми, шуни аниқлаб беришар экан. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишар, уларни ҳимоя қилиш лозим деб эътиқод қилишар экан.
7. Японияда фаррошларни "саломатлик муҳандислари" дейишар экан. Улар 5000 дан 8000 долларгача маош олишар экан. Уларни ишга олишдан олдин ёзма ва оғзаки имтиҳондан ўтказишар экан.
8. Японияда поезднинг кечикиш ўлчами йилида 7 сония экан. Улар учун вақт жуда қийматли экан. Сония ва дақиқаларга ўта диққатли экан улар.
✅ @Samarqand_live
Шавкат Мирзиёев Германия канцлери билан Самарқандда музокаралар ўтказади
15−16 сентябрь кунлари Германия канцлери Олаф Шольц расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Унинг мамлакатга илк ташрифи давомида Самарқандда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёев ва канцлер иштирокида икки мамлакат ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказилади.
15−16 сентябрь кунлари Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Аввалроқ, Германия ҳукуматининг расмий вакили Штеффен Хебештрайт ташриф ҳақида маълум қилганди. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Германия канцлери Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатга ташриф буюрмоқда.
Бу Шольцнинг Марказий Осиёга илк ташрифи бўлади ва унга минтақа давлатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида «катта бизнес делегацияси» ҳамроҳлик қилади.Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Унда Ўзбекистон-Германия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Самарқандда Nexia трамвайнинг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилди.
Бунинг ортидан жамоат транспорти йўловчилари пиёда кетишга мажбур бўлган, йўлда тирбандлик юзага келган.
Инспекторлар йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчига нисбатан чора кўриб, у билан тушунтириш ишларини олиб борган.
✅ @Samarqand_live
Ҳурматли каналимиз кузатувчилари!
Улашиб бораётган постларимиз сизга маъқул бўлаётган бўлса, беҳад хурсандмиз!
Каналимизни янада ривожлантириш мақсадида донат тизимини йўлга қўйишни мақсад қилдик.
Донат – кузатувчилар томонидан бирор лойиҳанинг ривожи учун ихтиёрий кўрсатиладиган моддий ёрдам.
Донат маблағларини каналнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек турли лойиҳалар асосида билимли инсонларни рағбатлантиришга йўналтиришни мақсад қилганмиз.
Яна бир бор таъкидлаймиз, бу ихтиёрий, мажбурий эмас! Қўллаб-қувватлаганлардан Аллоҳ рози бўлсин, яхшилигимизга бирдек шерик бўлсин!
Донат учун карта рақамлари (Ф.Норбўтаев номида):
Uzcard: 8600 1204 5939 7991
Humo: 9860 0401 1547 5754
Visa: 4463 0900 1155 4063
Ҳурмат билан лойиҳа муаллифи Фарҳод Норбўтаев (@Samarqandiy)
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live