7 ойда Самарқандда 192 та коррупция ва мансабдорлик жиноятлари содир этилган
257 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган
Вилоят ҳокимлигида Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Видеоселектор тарзида ўтказилган мажлисда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаш аъзолари, бошқарма, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Дастлаб Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров вилоятда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолати ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида содир этилган коррупциявий жиноятлар ҳақида маълумот берди.
- Вилоятда жорий йилнинг 7 ойи давомида 192 та коррупция ва мансабдорлик жиноятлари содир этилган ва 257 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган, - деди Н.Умаров. - Бу тоифадаги жиноят ишлари бўйича давлат манфаатларига 110 миллиард сўм зарар етказилган.
Жавобгарликка тортилган шахсларнинг 156 нафари мол-мулкни талон-торож қилиш, 23 нафари фирибгарлик, 14 нафари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, 13 нафари пора бериш ва пора олиш, 51 нафари бошқа тоифадаги коррупциявий жиноятларни содир этган.
Жиноятлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, асосан мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, бандлик, олий таълим, банк ва ички ишлар тизимидаги ходимларнинг жиноят содир этганлигини кўриш мумкин. Ёмони, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва ҳокимлик тизимида бюджет маблағларини талон-торож қилишнинг энг кенг тарқалган кўриниши ойлик иш ҳақини ортиқча ҳисоблаб ёзишда намоён бўлган.
Мажлисда бу ҳолатлар таҳлил этилиб, вилоятда коррупцияга қарши курашиш бўйича ишларнинг ҳолати амалга оширилаётган тадбирлар натижасига мос келмаслиги, айрим соҳалар ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолаётганлиги таъкидланиб, бу жиноятга қўл ураётган мансабдор шахсларга нисбатан қаттиқ жазо қўлланилиши зарурлиги айтилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этди ва Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаш ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларига зарур топшириқлар берди.
Манба
✅ @Samarqand_live
Куй ва қўшиқ мухлислари
диққатига!!!
2024 йилнинг 29-сентябр куни соат 15:00 ва 18:00 да Самарқанд шаҳридаги Концерт залида элимиз ардоғидаги санъаткор, хушовоз хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист АЛИШЕР ФАЙЗнинг концерт дастури бўлиб ўтади.
Чипталарни Концерт зали кассасидан харид қилишингиз мумкин.
Мўлжал: Самарқанд вилоят касалхонаси (Обл больница) рўпарасида.
Мурожаат учун телефон:
+998 (88) 223-24-96,
+998 (88) 406-07-02.
КОНЦЕРТГА МАРҲАМАТ!
@teatruygun
Ўзингизни муҳим шахс деб ҳисобламанг.
Joriy yilning 7 oyida Samarqand shahar Davlat xizmatlari markazi xodimi Alijon Yusupov 29 mingdan ortiq kishiga davlat xizmatini ko'rsatib soha xodimlari ichida mutloq birinchi o‘rinni oldi.
✅ @Samarqand_live
"Yoʻllarda bizning kelajagimiz boʻlgan bolalarni asraylik!"
"Diqqat, bolalar!" targʻibot tadbiri doirasida umumtaʼlim maktablarida keng qamrovli targʻibot ishlari olib borilmoqda.
✅ @Samarqand_live
Botulizm va ovqatdan zaharlanishdan ehtiyot bo‘ling!
Ovqatdan zaharlanishning eng ogir shakllaridan biri botulizmdir. Bu kasallik og‘ir kechishi, hatto o‘limga ham olib kelishi mumkin.
Afsuski, ahrli o‘rtasida shuncha ogohlantirish va targ‘ibot ishlariga qaramasdan botulizm bilan bog‘liq achinarli holatlar uchramoqda.
Hurmatli fuqarolar!
Ovqatdan zaharlanish asosan uy sharoitida tayyorlangan konserva mahsulotlarini istemol qilish oqibatida sodir bo‘ladi.
Shu sababli, barcha yurtdoshlarimizdan qo‘bola usulda tayyorlangan va sifati kafolatlanmagan konserva mahsulotlarini istemol qilmaslikni so‘raymiz!
✅ @Samarqand_live
• Ақл қўйдир, нафс бўри, иймон эса чўпон.
• Агар иймон кучли бўлмаса, нафс ақлни ейди.
© Жалолиддин Румий
✅ @Samarqand_live
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Сирдарёда август ойида 2 ёшли боғча боласи вафот этиб, ҳодисага боланинг томоғига овқат тиқилгани сабаб бўлгани хабар қилинганди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Ҳодиса юзасидан туман прокуратураси ўтказган терговга қадар текширув доирасида судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, унинг хулосасига кўра, И.С. нафас йўллари беркилиб қолиши натижасида (обтурацион асфиксия) вафот этганлиги қайд этилган.
Аниқланишича, туман тиббиёт бирлашмаси ва оилавий шифокорлик пункти масъул шахслари боланинг туғилганидан буён унда аниқланган камқонлик (анемия) касаллигини шу кунга қадар даволаш чораларини кўрмасдан, масъул мансабдор шахслар томонидан бу борада қатъий назорат ўрнатилмаган.
Шу билан бирга, И.С.ни боғчага қабул қилишда боланинг умумий соғлиғи ҳақидаги маълумотнома олинмасдан ҳамда бола 3 ёшга тўлмаган бўлса-да, тарбияланувчилар сафига қабул қилинган.
Шунингдек, масъуллар томонидан болада соғлиғи билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган жараёнлар доимий назоратга олинмаган ҳамда кузатилган дастлабки тиббий симптомларни мунтазам равишда назорат қилиб борилмасдан, малакали биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмаган.
11 сентябр куни И.С.нинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Мирзаобод туман тиббиёт бирлашмаси ва оилавий шифокорлик пункти масъул ходимларига нисбатан ЖКнинг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 192-11-моддаси 1-қисми (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда жиноят иши бўйича Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
✅ @Samarqand_live
Самарқандда ИИБ ходими фуқароларни дўппослади.
У кўчада тортишиб турган эркакларни ажратиш ўрнига уларни таёқча билан калтаклаган.
Ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва хизматдан вақтинча четлатилди. У 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
✅ @Samarqand_live
Афсонавий «Сетора» гуруҳи - Аждодлар руҳи
P/S: Ўша вақтлардаги клип ҳозирги кино ва сериаллардан зўр қилиб ишланган.
✅ @Samarqand_live
Сузиб кетган пуллар ....
Прокуратура органлари томонидан спортни ривожлантиришга қаратилган қонунлар ижроси юзасидан тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан терма жамоа аъзоси бўлмаган, аслида Федерация Бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари бўлган Н.Г., М.Г ва бошқа жами 15 нафар фуқароларни Туркия давлатига дам олишга юборилиб, 405 млн. сўм маблағ талон-торож қилинган.
Шунингдек, амалда ўтилмаган ўқув - машғулот йиғинлар учун сохта буйруқлар асосида 458 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилган.
Бундан ташқари, Федерацияга халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд. сўм маблағлар мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилинган.
✅ @Samarqand_live
Tayinlov
Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qo‘mitasi Samarqand viloyat boshqarmasida tayinlov amalga oshirildi.
Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qo‘mitasi raisining tegishli buyrug‘i bilan Rustamov Latif Botirovich Sanepidqo‘mita Samarqand viloyat boshqarmasi boshlig‘i vazifasini bajaruvchi etib tayinlandi.
L.Rustamov 1988-yilda Pastdarg‘om tumanida tug‘ilgan. 2014-yildan boshlab sohadagi turli lavozimlarda ishlab kelmoqda.
Tayinlovga qadar L.Rustamov Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qo‘mitasi Samarqand viloyati boshqarmasi boshlig‘ining o‘rinbosari vazifasida faoliyat olib borgan.
✅ @Samarqand_live
Самарқандда газ портлаган «дом» аҳолиси эвакуация қилинмоқда
Самарқанд шаҳрида газ портлаган 9 қаватли уйдаги хонадонлар аянчли аҳволга келиб қолган. Уйнинг ораёпма плиталари қулаган, ҳаттоки юк кўтарувчи деворлари ҳам ёрилиб кетган. Уй яшаш учун яроқсиз, деб топилган ва истиқомат қилувчилар хавфсиз жойга кўчирилмоқда. Уйнинг бир қисми бузиб ташланиб, қайтадан қурилади.
✅ @Samarqand_live
Kecha, juma- yoʻl harakati xavfsizligi targʻibot kuni munosabati bilan Samarqand shahar koʻchalari boʻylab "Diqqat, bolalar!" targʻibot oyligi doirasida avtokarvon tadbiri oʻtkazildi.
✅ @Samarqand_live
Пахтачи туманида мактабда қарта ўйнаган директор ва унинг ўринбосари ишдан бўшатилди
Пахтачи туманидаги мактаблардан бирининг директори ва унинг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Бунга директорнинг мактабда қарта ўйнагани ҳамда ўринбосарининг ўқувчи қизларни калтаклагани сабаб бўлган.
Ижтимоий тармоқларда Пахтачи туманидаги 8-умумтаълим мактабига оид видеолавҳа тарқалган эди. Унда директор мактабда қарта ўйнаб ўтиргани ва директор ўринбосари ўқувчи қизларни калтаклаётгани акс этган.
Ушбу ҳолат Пахтачи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан ўрганилган. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабатида маълум қилинди.
Муносабатда келтирилишича, видеолавҳадаги ҳолатлар ҳақиқатан Пахтачи туманидаги 8-умумтаълим мактабига тегишли экани тасдиғини топган. Мактаб директори ва мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Манба
✅ @Samarqand_live
Афсонавий «Сетора» гуруҳидан яна бир ажойиб клип - Борсан
Клипи ҳозирги кинолардан зўр ишланган ушбу қўшиқни эшитганлар ёшлигини бир эсаладиларми? Обуна бўлиш эсдан чиқмасин!
✅ @Samarqand_live
Буюк Ипак Йўли кўчаси таъмирланиши сабабли кўчанинг бир қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди
Кейинги йилларда Самарқанд шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда. Буни шаҳарнинг исталган кўчаси мисолида ҳам кўриш мумкин.
Эндиликда Буюк Ипак Йўли кўчасида ҳам тўлиқ таъмирлаш ишларини олиб борилади. Кўчага тўлиқ асфальт қопламаси ётқизилиб, тунги ёритиш мосламалари ўрнатилади ва пиёдалар юриш йўли ва яшил майдон ш кўзда тутилган бўлиб, кўчани ободонлаштириш-таъмирлаш бошланди.
Шу муносабат билан Буюк Ипак Йўли кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишмасидан Али Қушчи кўчаси туташмасига қадар бўлган қисмида транспорт воситаларининг бир томонлама ҳаракати чекланди.
Бу ҳақда қўшимча ахборот бериб борамиз...
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
✅ @Samarqand_live
🔺Dollarning rasmiy kursi o‘z rekordini yana bir bor yangiladi
Markaziy bank 16-sentabrdan xorijiy valutalarning o‘zbek so‘miga nisbatan yangi qiymatini belgiladi:
🇺🇸 USD 12 749,75 soʻm (+7,99)
🇷🇺 RUB 140,25 soʻm (+0,40)
🇪🇺 EUR 14 142,02 soʻm (+106,97)
Bir kun oldin ham kurs 26,69 so‘mga qimmatlab, 12 741,76 so‘mga yetgan va may oyidan buyon eng yuqori nuqta qayd etilgandi.
✅ @Samarqand_live
⚡️Яна учта вазирликнинг 116 раҳбар ходими 107 та бизнесга эгалиги аниқланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда, 116 нафар бошқарув ходими 107 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланган.
Жумладан, Транспорт вазирлигининг 50 та бошқарув ходимлари 55 та тадбиркорлик субъектларида, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 37 та бошқарув ходимлари 39 та тадбиркорлик субъектларида ҳамда Маданият вазирлигининг 20 та бошқарув ходимлари 22 та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган.
Агентлик томонидан ушбу қонунбузарликларни бартараф этиш мақсадида тегишли вазирликларга тақдимномалар киритилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда.
Аввалроқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликларининг 398 раҳбар ходими 449 та бизнесга эгалиги аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
✅ @Samarqand_live
❓Семизлик болаларда қандай хавфли касалликларни келтириб чиқаради?
📊 ЖССТ маълумотига кўра, ташкилотнинг Европа минтақавий бюросига аъзо давлатларда яшовчи мактаб ёшидаги ҳар уч ўғил-қиздан бири ортиқча вазн ёки семизликдан азият чекмоқда. Бу ҳолат қизларга нисбатан ўғил болалар орасида юқори.
❓Хўш, бу қайси омиллар билан боғлиқ? Қандай хавфли асоратлари бор? Муаммонинг олдини олиш учун нималар қилиш лозим?
🔴 Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Нозимахон Назарова шу ҳақда маълумот берди.
➡️ — Бу муаммонинг асосий сабаби нотўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик етишмаслиги, носоғлом турмуш тарзи ва генетик омиллар билан боғлиқ, — дейди мутахассис.
🍔 — Масалан, ҳозир болалар ўртасида трансёғларга тўйинган “фаст-фуд”лар, ширинликлар, юқори калорияли озиқ-овқатлар, газли ва рангли ичимликлар истеъмол қилиш оммалашган. Қолаверса, бўш вақтини телевизор, компьютер қаршисида ёки ҳар хил гаджетларда ўтказадиган ўғил-қизлар сафи кенгаймоқда.
📈 Буларнинг бари вазн ортиши ва семизликка олиб келяпти. Шу туфайли ҳам янги асрда қатор хавфли хасталикларнинг тобора яшариши кузатилмоқда.
🩺 Масалан, семизлик — қандли диабетнинг 2-турини ривожлантирувчи хавф. Агар бу касаллик болаларда 18 ёшга тўлгунга қадар пайдо бўлса, уларнинг умр кўриш давомийлиги қисқариши эҳтимоли ортади.
🫀Атеросклероз, артериал гипертензия каби юрак-қон томир хасталикларининг эрта ёшда пайдо бўлишида ҳам вазн ортишининг таъсири катта.
📌 Семириб кетиш ўғил болаларда балоғатга етишнинг кечикишига, қизларда эса аксинча, тезлашишига сабаб бўлади. Бу келажакда бепуштликни келтириб чиқариши мумкин.
➡️ Вазн ортиши дастлаб сурункали ёғли жигар дистрофияси, кейинги босқичда эса жигар циррози касаллигини пайдо қилиши ҳам тиббиётда ўз тасдиғини топган.
🔬 Фаол ўсиш даврида болаларнинг суяк тўқималари ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади. Ортиқча вазн уларда бўғим ва умуртқа поғонаси хасталикларини юзага келтириши мумкин.
❗️ Ўз навбатида, семизлик апноэ синдроми (уйқу пайтида нафас олишнинг тўхташи), бронхиал астма ва турли аллергик хасталикларга сабаб бўлиши ҳам аниқланган.
🍱 Бу муаммога қарши қандай курашиш керак? Аввало, болаларнинг овқатланиш рациони ва режимини тартибга солиш лозим. Қолаверса, уларнинг кунига камида 1 соат жисмоний машғулотлар билан шуғулланиши учун имконият яратиш зарур.
🥱 Ўз навбатида, ўғил-қизларнинг кундалик уйқу режимига амал қилишини таъминлаш муҳим. Чунки меъёрий уйқу иштаҳани бошқаришга ёрдам беради. Қолаверса, фарзандларнинг компьютер, смартфон ва телевизор олдида ўтказадиган вақтини чеклаш улар саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
✅ @Samarqand_live
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Мирзо Улуғбек ҳақида яратилган “Осмон тоқига қўйилган нарвон” фильми тақдимоти бўлиб ўтади
⚡️"Pomidor sayli"ga kelasizmi?
Joriy yilda Samarqandda ilk bor "Pomidor sayli" o'tkazilmoqda. Bulung'ur tumani Fozil Yo'ldosh mahallasida o'tkaziladigan sayl doirasida madaniy tadbirlar ham tashkil etiladi.
Unda mahalliy madaniyat xodimlari bilan bir qatorda poytaxtimizdan taklif etilgan san'atkorlar, jumladan xonandalar Alisher Fayz, G'aybulla Tursunov, so'z ustasi Zokir Ochildiyev ham yurtdoshlarimiz xizmatida bo'lishadi.
📌 Ma'lumot uchun, "Pomidor sayli" shu yilning 15-sentyabr kuni soat 10:00 da boshlanadi.
#Matonatli_yoʻl_21 #Qoʻshrabot_tumani
"Farzandlarimizga yaxshi tarbiya berganmiz.
Farzandlarim dalada ishlab ham "charchadik" demas edi. Dam olmasdan, yashirib boʻlsa ham kitob oʻqirdi..."
Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi Samarqand viloyati boʻlimi tomonidan oʻz hayot yoʻli bilan boshqalarga oʻrnak boʻla oladigan, qiyinchiliklarni matonat bilan yengib oʻtayotgan yurtdoshlarimiz haqida "Matonatli yoʻl" loyihasini sizlarga taqdim etadi.
Loyihaning navbatdagi qahramoni Qoʻshrabot tumanidagi "Mustaqillik" mahallasida istiqomat qiluvchi, "Koʻzi ojizlar" jamiyati Qoʻshrabot tumani boʻlinmasi rahbari Yovdayev Norbek aka hamda turmush oʻrtogʻi Yovdayeva Qirmiz opa haqida.
✅ @Samarqand_live
Бахтли бўлишни ҳоҳлайсанми:
- Орқангдан гапирган ҳар кимсага қулоқ солма;
- Ҳар ваъдага ишонма;
- Ҳар таниганингни ўзингга ўхшатма;
- Ҳеч кимга ўз қадридан ортиқ баҳо берма;
- Ахлатда ўсган "гул"дан эҳтиёт бўл;
- Сени кўра олмаганларни кулиб тарк эт;
- Олий мақсадинг йўлидан чалғима;
- Энг оғир кунларингда ҳам ҳақдан воз кечма!
Шунда бахт эшик очади ва: "Бахтли бўлиш навбати сенда!" дея сени ўз оғушига олади.
✅ @Samarqand_live
Шунчаки фантазия.
Самарқандда мактаб ўқитувчилари мактабдаги ободонлаштириш ишларига ўз ихтиёрлари билан қатнашгани айтилибди.
Мен шу ўз ихтиёри билан деган ҳолат бошланишидан олдинги ҳолатни бир тасаввур қилиб кўрдим:
Ўқитувчилар хонасида ўқитувчилар йиғилиб суҳбат қуришмоқда:
Кимё ўқитувчиси: бирам зўр ҳаво бўляпти, умуман дарс ўтиш ўрнига мактаб томорқасига чиқиб биттадан белкўракни олиб томорқани бегона ўтлардан тозаласак, нима дейсизлар?
Биология ўқитувчиси: ҳа, мен ҳам айнан шуни айтиб турган эдим, уйда ҳам ҳеч рўзғор иши ҳам қолмаган, барча ишни хизматкорларим қилиб қўяди, шунга чиқиб бир ободон ишларида қатнашсак, бадантарбия ҳам бўлар эди-да.
Жисмоний тарбия ўқитувчиси: во, во, во… бадантарбия деган жойизга борман, қоқиндиқ… мен ўқувчиларга битта коптокни бериб қўяман, ўзлари мазза қилиб тепиб туришаверсин, ҳа, биз ҳам бир одамга ўхшаб ободонлаштиришда қатнашишга ҳаққимиз борми ёки йўқми?
Математика ўқитувчиси: менинг таҳлилларимга кўра ўқувчилар уч-тўрт соат дарс ўтмаса ҳам ҳеч нарса қилмайди, уларнинг миясида барибир ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди, эҳтимоллар назариясига кўра барибир йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ, шунга бир мазза қилиб ободонлаштириш ишларини ўтказиш керак ва зарур.
Адабиёт ўқитувчиси: қариларимиз бекорга меҳнатнинг таги роҳат дейишмаган, ҳар бир ўқитувчи ўз ихтиёри ила ободонлаштиришда қатнашмоғи лозим.
Бектош Ҳотамов
✅ @Samarqand_live
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов суди ёпиқ тарзда кўрилади
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва яна 49 кишига оид жиноят иши кўриб чиқилаётган судда даъвогарнинг суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказиш бўйича илтимосномаси қаноатлантирилди.
Судья суд мажлисида хизмат доирасида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар айтилишини инобатга олган ҳолда шундай қарорга келганини билдирди.
Қўшма иш бўйича жами 50 нафар шахс айбланмоқда, улардан 29 нафари қамоққа олинган, қолган 21 нафарига нисбатан гаров ва муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат тарзида эҳтиёт чораси қўлланган.
Уларга нисбатан Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича айблов эълон қилинган:
167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);
168 (Фирибгарлик);
184 (Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш);
185−2 (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш);
189 (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш);
205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш);
206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш);
28,209 (Жиноят иштирокчиларининг турлари, Мансаб сохтакорлиги);
209 (Мансаб сохтакорлиги);
211 (Пора бериш);
228 (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш);
243 (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш).
✅ @Samarqand_live
📌#Fotofakt:
Жорий йилнинг 8 ойи давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жами 1092 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, улар бўйича 29 млрд. 776,8 млн. сўмлик ноқонуний товарлар ушлаб қолинган.
Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан 16 млрд. 689,8 млн. сўм божхона тўловлари ҳисобланган.
Ўтган йилга нисбатан ҳолатлар сони 334 тага ҳамда товарлар қиймати 8 млрд 928,8 млн сўмга ошган.
✅ @Samarqand_live
😀 Imkoniyat muzqaymoqqa o'xshaydi, erib ketmasidan oldin yeb qolish kerak!
© Bodo Shefer
✅ @Samarqand_live