Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан вилоятда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани хоналарини ўқув-моддий база билан таъминлаш ва тайёрлаш бўйича 257 та таълим ташкилоти танлаб олинган.
Бугунги кунгача Нарпай ва Самарқанд шаҳарда ишлар олиб борилган. Ўтган йилги қарор ижроси бўйича қолган амалий натижалар йўқ.
(Аппарат йиғилишида гап эшитавериб биринчи раҳбарларни бети қотиб кетган, ёшлар бўйича ўринбосарларчи, дегинг келади-ю...)
✅ @Samarqand_live
Самарқанд шаҳридаги 30-мактабнинг ерида гўзаллик салони қурилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур мактаб ҳудудидаги қурилиши бошланган енгил конструкция олиб ташланган.
Қайд этилишича, муаммо ҳокимлик ва тегишли ташкилот масъуллари иштирокида жойида ўрганилган.
“Ҳали қуриб битказилмаган енгил конструкцияни ўрнатиш ишлари тегишли ҳужжатларсиз амалга оширилгани аниқланиб, тезда олиб ташланди ва ҳудуд тартибга келтириб қўйилди”, дейилади расмий муносабатда.
✅ @Samarqand_live
Тошкентда масжидларда ишлаган 18 нафар имом ва ноиблар вазифасидан озод қилинди — Мусулмонлар идораси
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, 2024-йилнинг 8 ойи давомида “дин пешвоси сифатида иш фаолиятига эътибор қаратмаган ва меҳнат мажбуриятларини етарли даражада бажармаган” Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритган 8 нафар имом-хатиб ва 10 нафар имом ноиби вазифасидан озод этилган. Шунингдек, 2 нафар имом-хатиб ва 2 нафар имом ноибига эса ҳайфсан интизомий чораси қўлланилди.
✅ @Sammarqand_live
❗️Давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатилади ва дорилар берилади
Saida Mirziyoyeva Paralimpiya o’yinlarida ishtirok etgan o’zbekistonlik sportchilarni tabrikladi.
“Musobaqalarda qatnashgan va bayrog‘imizni sharaf bilan himoya qilgan sportchilar – har biringiz bizni lol qoldirgan haqiqiy qahramonsiz!
Jamoamiz medallarining deyarli yarmini qo‘lga kiritgan qizlarimizga esa alohida minnatdorlik bildiraman”, — deydi prezident yordamchisi.
✅ @Samarqand_live
⚡️4 минг 349 та назорат тадбирида 342,6 млрд. сўм талон-торож қилингани аниқланди
Қонунчилик палатасининг мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тақдим этилган коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза кўриб чиқилди.
Унда Агентлик директори А.Бурхонов 2023 йилда коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар сони 879 нафарга ёки 2022 йилга нисбатан 12 фоизга камайганини, жиноятлар сони эса 11 фоизга пастлаганини таъкидлади. "Коррупция ҳаракатлари оқибатида етказилган зарар миқдори ҳам 29 фоизга камайган", — дейди у.
Бурхонов ижобий кўрсаткичлардан сўнг:
— 117 та вазирлик ва идораларда йўлга қўйилган ички назорат тузилмалари фаолияти натижасида 4 минг 349 та назорат тадбирларида 342,6 млрд. сўм маблағларнинг талон-торож қилиниши аниқланиб, тўпланган маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. 953,4 млрд. сўмлик маблағларнинг ноқонуний сарф этилишининг олди олинган, — дейди у.
✅ @Samarqand_live
#ибрат
Туғилганимизда қўлимизга бир янги дафтар берилади. Биз унга яхши-ёмон ёзув(амал)ларимизни ёзамиз. Лекин бу дафтар ҳали "чўрнавой", унда ёзишни машқ қиламиз холос.
Балоғатга етгач, у дафтаримизни ташлаб юбориб, қўлимизга яна бир янги дафтар тутқазишади. Энди буниси ҳақиқий, ҳар ёзувимизнинг ҳисоби бор.
Лекин меҳрибон Парвардигоримиз карамини қарангки, бу дафтаримиз ташлаворилмасада, ундаги хатоларни ўчириб, ўрнига яхшисини ёзиш имкони берилади.
Аммо бу дафтар саҳифалари тугагач, у ёпиб, сақлаб қўйилади, ёзувлари ўзгартирилмайди. Шунга қараб ҳисоб берилади.
Келинг ҳаёт дафтаримиз очиқ экан, унга яхши нарсалар ёзайлик, хатолардан тозалаб, ўрнини эзгуликларга тўлдирайлик.
✅ @Samarqand_live
Shaxmatchi qizlarimiz safi yanada kengaymoqda
Yosh bo'lishiga qaramasdan, "Xalqaro shaxmat ustasi" unvoniga ega bo'lgan pastdarg'omlik Guldonaning shaxmatda erishgan yutuqlari tahsinga loyiq.
U ko'plab xalqaro musobaqalarda ishtirok etib g'oliblikni qo'lga kiritgan. Hozirda ham musobaqalar oldidan o'z bilimini yanada oshirish maqsadida mashg'ulotlar bilan band.
Yoshlar ishlari agentligi shaxmatchi qizimiz iste'dodini namoyish etishi uchun uni doimiy qo'llab-quvvatlab kelmoqda. Jumladan, Guldonaning joriy yil oktabr oyida Shri Lankada o'tkazilgan G'arbiy Osiyo chempionatiga borib kelish xarajatlari "Yoshlar daftari" jamg'armasi hisobidan qoplab berildi. Qahramonimiz ushbu musobaqadan "G'arbiy Osiyo chempioni" bo'lib qaytdi.
Yoshlar daftari — imkoniyatlar daftari
Urgut tumani koʻchalari boʻylab nikoh toʻyi marosimida guruh-guruh boʻlib harakatlanib qoʻpol qoidabuzarliklar sodir etib harakatlangan "shovvozlar" topildi.
✅ @Samarqand_live
Ҳақиқий дўст, керак бўлса, ўзини оёқ ости қилиб бўлса-да, сени кўтаради...
Чин дўстларимизга юборамиз!
✅ @Samarqand_live
Bugun "Dahbet" suv inshootida diametri 800 mm lik magistral suv tarmog‘ida sodir bo‘lgan avariya holatini bartaraf etish ishlari olib borilmoqda.
Suv ta'minoti qachon tiklanishi bo‘yicha qo‘shimcha ma'lumot berishini ma'lum qilgan.
✅ @Samarqand_live
❗️ Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун ер участкаси аукционга қўйилмаган бўлиши лозим
📑 Фуқаролар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги шартларга риоя этилиши лозим:
🔷 Мазкур ер участкаси бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга қўйилмаган бўлса;
🔷 Мазкур ер участкасидан фойдаланиш юзасидан жисмоний ёки юридик шахслар ўртасида низо мавжуд бўлмаса;
🔷 Мазкур ер участкаси учун ер солиғи бўйича, унда қурилган бинолар ва иншоотлар учун эса мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаса.
Манба: ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024 й.
✅ @Samarqand_live
Tandirchilikning 70 yillik an'analarini davom ettirayotgan hunarmand.
✅ @Samarqand_live
Ўзингизни муҳим шахс деб ҳисобламанг.
"Yoʻl harakati qoidalari bolalikdan boshlanadi"
"Diqqat bolalar!" tadbiri doirasida targʻibot ishlari Samarqand shahridagi 81- maktab oʻquvchilari bilan olib borildi.
✅ @Samarqand_live
🚨Samarqand viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi boshlig’i o‘rinbosari Farhod Musurmonov ishtirokida "Samarqand suv ta’minoti" AJ Samarqand shahar filiali ishchi-xodimlari bilan yig’ilish o‘tkazildi.
✅Unda ichimlik suvi tarmog‘iga o‘zboshimchalik bilan ulanish holatlarini aniqlash va bartaraf etish, xodimlar tomonidan kamomadlarga yo‘l qo‘ymaslik va boshqa bir qator masalalar tanqidiy-tahliliy ruhda muhokama qilindi.
🔴Ayniqsa, korrupsion holatlarni oldini olish va unga qarshi kurashish, xizmat vazifasi davomida xato va kamchiliklarga yo‘l qo‘ygan xodimlarga nisbatan qat’iy chora ko‘rilishi kabi masalalarga to‘xtalib o'tildi.
✅ @Sammarqand_live
Божхоначилар томонидан 9,4 кг. заргарлик буюмлари ушлаб қолинди.
“Истамбул-Самарқанд” авиарейси билан Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган шахс ўзига тегишли бўлган багаж юкларини олиб, ихтиёрий равишда “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганда ходим томонидан тўхтатилиб, йўловчининг багаж ва қўл юклари кўздан кечирилади.
Натижада мазкур шахснинг қўл юкларидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда божсиз олиб кириш меъёридан ортиқча, қиймати 82 млн. сўмлик, 130 грамм заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг 8 ойи давомида қиймати 4 миллиард 493 миллион сўмдан зиёд, оғирлиги 9,4 килограмм қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ушлаб қолинди.
✅ @Samarqand_live
Субсидия керак (ми?)
Маълумотларга кўра, жорий йилда вилоят бўйича 11 300 хонадонли 182 та кўп қаватли уй-жойларни фойдаланишга топшириш белгиланган
Аммо уй-жойлар белгиланган муддатда фойдаланишга топширилмаганлиги сабабли субсидия хабарномасини олган 1 414 нафар (62 фоиз) фуқаро қурувчи билан шартномалар ҳам туза олмаган.
Жумладан, Самарқанд шаҳрида 169, Ургутда 163, Иштихонда 151, Паст Дарғомда 122, Қўшработда 115, Тойлоқда 106, Пахтачида 100, Самарқанд туманида 79, Нарпайда 78, Каттақўрғон туманида 75, Пайариқда 73 фуқаро қурувчилар билан шартнома тузмаган.
✅ @Samarqand_live
2001 йил 11 сентябрь. АҚШ ҳудудида инсоният тарихидаги энг йирик террористик ҳужумлардан бири амалга оширилганига бугун 23 йил тўлди.
11 сентябрь воқеалари уч мингга яқин кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ушбу терактдан сўнг АҚШ Афғонистон ва Ироқда жойлашиб олган террорчиларга қарши уруш эълон қилган эди.
✅ @Samarqand_live
Таъзия
Пахтачи тумани ҳокими Музаффар Ҳамдамовга отаси ЯЗДОНҚУЛ ҲОЖИ ҲАМДАМОВнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.
Марҳум отамизнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
Жаноза бугун, 11-сентябрь соат 14:00да
Манзил: Самарқанд вилояти Тoйлоқ тумани, Зарафшон маҳалласи, Мирзо полвон қишлоғи.
✅ @Samarqand_live
Куй ва қўшиқ мухлислари
диққатига!!!
2024 йилнинг 29-сентябр куни соат 15:00 ва 18:00 да Самарқанд шаҳридаги Концерт залида элимиз ардоғидаги санъаткор, хушовоз хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист АЛИШЕР ФАЙЗнинг концерт дастури бўлиб ўтади.
Чипталарни Концерт зали кассасидан харид қилишингиз мумкин.
Мўлжал: Самарқанд вилоят касалхонаси (Обл больница) рўпарасида.
Мурожаат учун телефон:
+998 (88) 223-24-96,
+998 (88) 406-07-02.
КОНЦЕРТГА МАРҲАМАТ!
@teatruygun
Блогер Хайрулла Мамасолиев шундай ёзаяпти: Йўл четига дарахт экиб кўкартириш қўлидан келган туманлар ичида пока Қўшработ номер один. Катта мошин билан суғориб турганини ҳам кўрдим, расмга олишга улгурмадим.
Бир 3-4 та туманни биламан мана 4 йилдан бери "долзарб 40 кун", "яшил макон" акциялари вақти хўжакўрсинга ҳар йили кўчат тиқиб кетади и пох... ҳар йили одам сарсон, техника сарсон бошқатдан экади.
Минча далбаебни эээ кўчатни қаердан, қайси пулга олаяпслар-эй, деб сўрагим келади.
Кўчатларни Қўшработ ободонлаштириши парваришлаётган бўлса керак...
Акалар ҳалолларингиз бўлсин, чарчамангизлар!
✅ @Samarqand_live
❓Узоқ умр кўриш нималарга боғлиқ бўлади?
🕰 Сўнгги 100 йил ичида тиббиёт тараққиёти ва турмуш тарзининг яхшиланиши туфайли инсониятнинг умр кўриш давомийлиги ошди. Ҳозирда ўртача умр кўриш АҚШда тахминан 84 ёш, Японияда эса 86 ёшни ташкил қилади.
🔗 Олимлар узоқ умр кўришнинг бир қанча омиллари борлигини таъкидлайдилар:
👫 Жинс. Одатда, эркакларга қараганда аёлларнинг ўлим даражаси ҳар қандай ёшда паст. Яъни, улар ўртача 7-10 йил кўпроқ яшайди. Баъзи тадқиқотлар бу фарқни қисман эркакларнинг хавфли хулқ-атвори билан боғлайди. Бу эса улар орасида бахтсиз ҳодисаларнинг ортишига олиб келиши мумкин.
🧬Генетика. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, ирсият ўлимнинг 10 та асосий сабабларидан тўққизтасида муҳим рол ўйнаши мумкин. Масалан, қуйидаги хасталикларда:
✔️юрак касалликлари;
✔️саратон;
✔️сурункали пастки нафас йўллари касалликлари;
✔️ инсульт ёки цереброваскуляр хасталик;
✔️Альцгеймер;
✔️қандли диабет;
✔️буйрак касалликлари.
👶🏻 Пренатал ва болалар касалликлари. Бачадонда, туғилиш пайти ва жуда эрта болаликдаги ноқулай шароитлар, ҳатто, кексаликда ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.📈 Молиявий ҳолат. У тушган сари умр кўриш давомийлиги ҳам пасаяди. Чунки бу омил қанчалик юқори бўлса инсон шунчалик ўз соғлиги ҳақида қайғуради, вақтида шифокор қабулида бўлиб, касалликларни олдини олади, соғлом турмуш тарзи билан шуғулланишга ҳам имкон топади. Натижада кўпроқ жисмоний машғулотлар билан шуғулланади, камроқ чекади ва ўзи учун нормал бўлган вазнни сақлашга ҳаракат қилади. Бундай соғлом турмуш тарзи орқали умр давомийлиги ҳам ошади.
👨👩👧👦 Оилавий аҳвол. Турли тадқиқотлар шуни кўрсатадики, никоҳ ёки узоқ муддатли муносабатлар юрак ҳолатини яхшилаши, руҳий саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган изоляция ва ёлғизликдан ҳалос бўлишга ёрдам беради. Шунингдек, бу омил одамларни шифокор кўригидан мунтазам равишда ўтиб туриш ва ёмон одатлардан воз кечиш каби соғлом танлов қилишга ундайди.
🌯 Ҳаёт тарзи. Ўлимга таъсир қилувчи турмуш тарзи омиллари орасида нотўғри овқатланиш, кам ҳаракатланиш, тамаки ва спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш, хавфли хатти-ҳаракатлар, иш жойидаги ва транспорт воситаларидаги хавфсизлик киради.
📊 Шунингдек, бугунги кунда ўлимга таъсир қилувчи асосий турмуш тарзи омили семиришдир. Дунёда катта ёшли инсонларнинг қарийб 5 фоизи ушбу муаммодан азият чекади, деб ҳисобланади. Бу кўрсаткич 1962 йилда тахминан 1 фоизни ташкил қилган. Бундан ташқари, ҳозирда катта ёшли аҳолининг қарийб 70 фоизи ортиқча вазнга эга (1962 йилда 46 фоиз бўлган).
🫀Тиббий технологиялар. Тиббиётдаги ютуқлар умр кўриш давомийлигини оширишга сезиларли таъсир кўрсатди. Антибиотикларнинг яратилиши ва эмлашнинг жорий қилиниши, шунингдек жарроҳлик, кардиологик ёрдам ва органлар трансплантациясининг такомиллаштирилиши умр кўриш давомийлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
✅ @Samarqand_live
Қишлоқ хўжалиги вазири собиқ ўринбосари ва унинг қизига ҳукм ўқилди
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Алишер Тураев қарийб 10 млрд сўмлик 1 млн дона узум кўчатини етказиб бериш ишида талон-тарож қилиш ва мансаб сохтакорлигида айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Тўраевнинг етказиб берувчи компанияда ишлаган қизи 5 йил 1 ойга қамалди.
Иш материалларига кўра, Алишер Тураев тендерда ғолиб чиқиш мақсадида "ўзига содиқ одамлар"дан (улар алоҳида жиноий ишда кўрсатилган) тендер комиссиясини тузган ва аслида ўтказилмаган комиссия йиғилиши баённомасини имзолаган.
Бироқ шунча сай-ҳаракатларга қарамай, Де Нова Агро компаниясининг асосчиси бўлган Алишер Тўраевнинг ўғли Бекжон Тураев компаниясининг тендерларида ғалаба қозонган. 2021 йил 30 август куни корхона билан ин-витро усулида 1 миллион дона узум кўчати етказиб бериш бўйича 9,95 млрд сўмлик шартнома тузилгани ҳужжатларда қайд этилган. Аммо бу кўчатлар марказга етказиб берилмаган, бироқ маҳсулот қабул қилингани бўйича сохта электрон ҳисоб- фактуралар расмийлаштирилган ва "ўзлаштирилган" пул ўринбосар ҳисобига ўтказилган.
Собиқ ўринбосар ва унинг қизи марказ ҳисобчиси билан келишиб, расмий ҳужжатларни сохталаштиришда айбланмоқда. Маълум қилинишича, 2023 йилда иссиқхоналарда 283,4 минг туп кўчат нобуд бўлгани ҳақида сохта маълумотлар чиқаришган. Аслида бу ўсимликлар, ҳеч қаерга етказиб берилмаган.
✅ @Samarqand_live
⚽️Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйнайди
ЖЧ саралаш босқичи доирасидаги ўйинда Ўзбекистон МТЖ аъзолари кўк либосда ҳаракатланади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да Бишкекдаги “Долен Омурзаков” стадионида старт олади.
✅ @Samarqand_live
❗️ Пул йиғиш тақиқланди
Mактаб ва боғчаларда ота-оналардан мажбурий фонд пули йиғилиши тақиқланди
Агар пул йиғиш ҳолати кузатилса дархол 712020909 рақамига қўнғироқ қилиб мактаб ёки боғча рахбарияти устидан шикоят қилишингиз мумкин
✅ @Samarqand_live
• Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.
• Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.
• Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.
• Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.
• Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг. Биргина суянчингиз бор бу — РОББИНГИЗ. Шуни унутманг!
✅ @Samarqand_live
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги:
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда уларда фаолият юритаётган 398 нафар бошқарув ходими 449 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.
Жумладан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 93 нафар бошқарув ходими 112 та тадбиркорлик субъектида, Сув хўжалиги вазирлигининг 26 нафар бошқарув ходими 35 та тадбиркорлик субъектида ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 279 нафар бошқарув ходими 302 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган.
Юқоридаги ҳолатларини бартараф этиш бўйича мазкур вазирликларга Агентлик томонидан тегишли тақдимномалар киритилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди.
✅ @Samarqand_live