Кимлар синф раҳбари бўлиши мумкин?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 27 июньдаги 190-сонли буйруғига аосан Синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан мактаб директори томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади:
➖камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
➖мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
➖бошқарувчилик қобилиятига эга бўлган;
➖ўқувчилар билан ишлаш жараёнида масъулият билан ёндаша оладиган;
➖бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади.
❌ Мактабларда меҳнатни соатбай (шу жумладан ўриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди.
Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Директор ўринбосарлари, психологлар синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.
Синф раҳбарлари фаолиятини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари назорат қилади ва мувофиқлаштиради.
Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 27 июньдаги 190-сонли буйруғи
✅ @Samarqand_live
#Тезкор
Самарқанд шаҳридаги Беруний кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Тез ёрдам ва ўт ўчирувчи ходимлар воқеа жойида ишламоқда.
✅ @Samarqand_live
Hurmatli fuqarolar!
Mol-mulk va yer soliqlarini teng ulushda 15-oktabrga qadar amalga oshirishingiz lozim.
Uyingizdan chiqmasdan Soliq mobil ilovasi orqali to‘lash imkoniga egasiz!
Soliqlar – yurtimiz farovonligi, yo‘llarimiz ravonligi, sarhadlarimiz mustahkamligi, aholi salomatligi, farzandlar kelajagi uchun sarflanadi.
✅ @Samarqand_live
Самарқандда ЙТҲ оқибатида 4 ёшли бола ҳалок бўлди.
Ҳайдовчи мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олган ва ўз йўлидан келаётган бошқа машина билан тўқнашган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан жабрланувчи вафот этган.
✅ @Samarqand_live
🚀 Kelajagingizni ISFT bilan boshlashga tayyormisiz?
ISFT Instituti sizga quyidagi imkoniyatlar taqdim qiladi:
✅ UzBMB (DTM) bali bilan to'g'ridan-to'g'ri o'qishga kirish;
✅ 4 ta kampuslardan birida o’qish imkoniyati;
✅ Til bilish sertifikatingiz bo'lsa, 3 mln so’mgacha chegirma;
✅ 300 ta ta’lim granti;
✅ Yaqin qarindoshlar uchun 20 foiz chegirma;
✅ Kontrakt to’lovini to’liq to’lash orqali 10 foiz chegirmalar:
— Kunduzgi ta’lim - 17.000.000, 15 300 000✅
— Sirtqi ta’lim - 11.220.000, 9 860 000✅
• 15 ta istiqbolli bakalavriat yo'nalishi;
• 4 ta ilg'or magistratura dasturi;
• O'qishni ko'chirish;
ISFT — kelajagingizni yaratishda ishonchli hamkor!
🔥 Hoziroq ro'yxatdan o'ting: admission.isft.uz
☎️ Aloqa markazi: 55 506 17 17
Litsenziya (№ 300690, 12.10.2021-y)
#Matonatli_yoʻl_20
#Urgut_tumani
"Farzandlarim kontraktini toʻlash kerak boʻlganda, plastikda pul turib, naqd qilolmagan paytlarim boʻlgan..."
Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi Samarqand viloyati boʻlimi tomonidan oʻz hayot yoʻli bilan boshqalarga oʻrnak boʻla oladigan, qiyinchiliklarni matonat bilan yengib oʻtayotgan yurtdoshlarimiz haqida "Matonatli yoʻl" loyihasini sizlarga taqdim etadi.
Loyihaning navbatdagi qahramoni Urgut tumanidagi "Murodqishloq" mahallasida istiqomat qiluvchi oʻqituvchi Toʻrayev Ravshan aka haqida.
✅ @Samarqand_live
Сардор Усмоний бошчилигидаги "Субъектив" лойиҳаси анча жиддий муаммоларни кўтариб чиқа бошлабди. Бу сафарги кўрсатув кўпчилигимиз эътибор бермайдиган сув муаммоси ҳақида бўлибди.
Келтирилган рақамлар жуда даҳшатли ва ачинарли. Менимча, ушбу кўрсатувни ҳар биримиз кўришимиз ва риоя қилишимиз ШАРТ!
Барча азизлардан ушбу кўрсатувни кўриб, бошқаларга ҳам тарқалишига кўмакдош бўлишни илтимос қилиб қолган бўлар эдим!
Видеонинг тўлиғини кўриш
✅ @Samarqand_live
• Ҳаром — ҳаромдир! Маданиятга айланса ҳам.
• Ҳалол — ҳалолдир! Масхара қилинса ҳам.
• Фарз — фарздир! Ишингиз тўғри келмаса ҳам.
• Хато — хатодир! Ҳамма қилаётган бўлса ҳам.
• Тўғри — тўғридир! Ҳеч ким қилмаса ҳам.
✅ @Samarqand_live
Ижтимоий тармоқларда Қўшробод тумани Тоз МФЙ 1-қишлоғида янги очилган боғчадаги аянчли ҳолтанинг видеоси тарқалди.
Ацтишларича, боғча ходимлари бир-бирини гўштини еб ётибди. Бир ходима эса ерда хушсиз ётганини ҳам кўриш мумкин.
Болажонлар эса қўрқувдан еғлаб юрибди. Фарзандларимизни тарбияси шундайин боғчаларда қандай бўлади деб ўйлайсиз?
✅ @Samarqand_live
Машина ғилдираги ёрилди, аммо бирорта ҳам ғилдирак машинага тўғри келмайди...
Баъзиларнинг ҳам дўсти кўп аммо, бошига иш тушганда бирортасининг нафи тегмайди. Шунинг учун дўстларнинг сонига эмас, сифатига эътиборли бўлинг.
✅ @Samarqand_live
🎶 Best guruhi & Talant Show Samarqandda! 🔥
🇺🇿 Musiqiy oqshomga tayyor bo'ling! 2024-yil 22-sentabr kuni soat 14:00 va 18:00 da, Samarqand sahnasi yulduzlarga to'ladi! 🌟
Bu konsertni o‘tkazib yubormang:
✅ Jonli ijrolar
✅ Eng zo'r talantlar
✅ Kayfiyatni ko'taruvchi musiqalar
Sizni ajoyib kecha kutmoqda! 🎤💥
📆 22-sentabr*
🕒 14:00 & 18:00
🎟️ Chiptalarni hoziroq oling va bu tarixiy konsertning bir qismiga aylaning!
#BestGuruhi #TalantShow #SamarqanddaKonsert #JonliMusiqa
✅ @Samarqand_live
❌💀Одамхўрлар ороли борлигини билармидингиз😳
Ҳиндистондаги ороллардан бирида бир неча асрдан буён ҳаётдан узилиб қолган қабила яшайди уларни олдига борган одамларни ўзга сайёраликлар деб ўйлашади.
Агар имконият бўлганда, кимни юборардингиз? 🙈
✅ @Samarqand_live
#танқид
Омадсиз президент...
Миср президенти Ҳусни Муборак тоби қочиб қолгани учун Германия шифохоналарида даволанаётган экан.
Бир врач шеригига “Бу Мисрни 30 йилдан буён бошқариб келаётган қудратли президент” деб таништирибди.
Иккинчи врач эса “Демак бу нодон ва омадсиз президент экан” деб жавоб берибди.
Биринчи врач:
— Қандай қилиб у нодон ва омадсиз бўлади!? Ахир сен уни танимайсанку.
Иккинчи врач:
— 30 йил давлатни бошқариб халқи ва ўзи учун замонавий шифохоналар қурмасдан, чет элда даволаниб юрган президентни нима ҳам дейиш мумкин...
Маълумот учун: Ҳусни Муборак 1981 йилдан токи 2011 йил февралгача, 30 йил давомида давлатни бошқарган. Оммавий норозиликлар сабабли раҳбарликдан кетишга мажбур бўлган. 2020 йил 91 ёшида вафот этган.
✅ @Samarqand_live
+18
Krasnodar oʻlkasida migrantlar va mahalliy aholi oʻrtasida urush sodir boʻlmoqda. Mushtlashuv joyiga politsiya yetib kelgan.
Dastlabki ma’lumotlarga ko‘ra, mojaroga bir kun avval muhojirlar tomonidan yigit va qizning kaltaklanishi sabab bo‘lgan.
✅ @Samarqand_live
Samarqand shahrida sodir bo‘lgan chaqnash to‘g‘risida birlamchi ma'lumot
Bugun, 9-sentyabr kuni soat taxminan 17:30 larda Samarqand shahri Beruniy ko‘chasida joylashgan 86-uyning 3-qavatidagi xonadonlardan birida chaqnashi sodir bo‘lgan.
Chaqnash oqibatida ikki nafar fuqaro tanjarohat olib shifoxonaga yotqizilgan. Chaqnash oqibatida yong‘in sodir bo‘lmagan.
Voqea joyiga viloyat va shahar FVB rahbariyati hamda yong‘in-qutqaruv ekipajlari, IIB, Prokuratura, “Hududgazta’minot” va SSB xodimlari chiqishgan.
Holat yuzasidan dastlabki tergovoldi surishtiruv ishlari olib borilmoqda.
Qo‘shimcha ma'lumot taqdim etiladi.
✅ @Samarqand_live
#Тайинлов
Курахмедов Азамат Эркинович Самарқанд давлат чет тиллар институти ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор лавозимига тайинланди.
✅ @Samarqand_live
Viloyat boʻyicha eksport qilingan tovarlar hajmi oshdi
📊 Joriy yilning 8 oyi davomida Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi tomonidan qiymati 502,7 mln. AQSh dollari miqdorida tovarlarning eksport bojxona rejimiga rasmiylashtiruvi amalga oshirildi.
Bu o‘tgan yilning shu davriga nisbatan – 55,9 mln. AQSh dollarga yoki – 12,5 foizga ko‘paygan.
➡️ Eksport qilingan tovarlar asosan:
🍇🍒 Meva-sabzavot mahsulotlari – 100,4 mln. AQSh dollar yoki 20,0%;
⚙️🔩 Metallar va ulardan tayyorlangan buyumlar – 96,4 mln. AQSh dollar yoki 19,2%;
🚐🚙 Transport va uning ehtiyot qismlari – 69,0 mln. AQSh dollar yoki 13,7%;
🍶🎁 Oziq-ovqat mahsulotlari – 60,9 mln. AQSh dollar yoki 12,1%;
👕👖 To‘qimachilik mahsulotlari – 60,5 mln. AQSh dollar yoki 12,1%;
🍾 🚬 Spirtli ichimliklar va tamaki mahsulotlari – 45,8 mln. AQSh dollar yoki 9,1%;
🏮💈 Kalava ip – 19,2 mln. AQSh dollar yoki 3,8%;
🐣 🐥 Tirik hayvonlar – 8,6 mln. AQSh dollar yoki 1,7%;
👕⏰ Boshqa mahsulotlar – 41,9 mln. AQSh dollar yoki 8,3%.
✅ @Samarqand_live
Факт:
Айни вақтда Самарқандда ўтказилаётган Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар федерацияси (ITMF) ва Халқаро кийим-кечак федерацияси (IAF) нинг йиллик анжуманига мезмонлик қилиш учун даъвогарлар қаторида Туркия, Миср, Индонезия, ҳатто, АҚШ ҳам бўлган. Якунда анжуман Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланган.
Конференцияда дунёнинг қатор таниқли брендлари, жумладан, Туркиянинг Zorlu Holding, SANKO Textile, Хитойнинг Cao Jia-Chang CCCT, Sycoretec CAS, Ҳиндистоннинг Jas Bedi Bedi, Американинг American & Efird LLC, Cингапурнинг Säntis Textiles, Бангладешнинг Giant Textile компаниялари етакчилари ҳам қатнашмоқда.
Бу каби кенг масштабдаги конференциянинг Ўзбекистонда ўтказилиши юртимизнинг халқаро бозордаги ўрнини ҳам мустаҳкамлайди.
✅ @Samarqand_live
Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро кийим-кечак федерациясининг қўшма конференцияси иштирокчиларига
Батафсил: https://uza.uz/posts/633316
✅ @Samarqand_live
#Тазия
❗️Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, бастакор Мусахон Нурматов бугун 56 ёшларида узоқ хасталик сабаб вафот этди.
Видеодаги композициялар айнан Мусохон Нурматов ижодидан
✅ @Samarqand_live
Куй ва қўшиқ мухлислари
диққатига!!!
2024 йилнинг 29-сентябр куни соат 15:00 ва 18:00 да Самарқанд шаҳридаги Концерт залида элимиз ардоғидаги санъаткор, хушовоз хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист АЛИШЕР ФАЙЗнинг концерт дастури бўлиб ўтади.
Чипталарни Концерт зали кассасидан харид қилишингиз мумкин.
Мўлжал: Самарқанд вилоят касалхонаси (Обл больница) рўпарасида.
Мурожаат учун телефон:
+998 (88) 223-24-96,
+998 (88) 406-07-02.
КОНЦЕРТГА МАРҲАМАТ!
@teatruygun
RASMIY MUNOSABAT
Ijtimoiy tarmoqlarda 'Qo‘shrabot tumani Toz MFY 1-qishlog‘ida yangi ochilgan bog‘chada tarbiyachilar janjallashgani aytilgan murojaat viloyat Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi mas'ullari tomonidan o'rganiladi.
O'rganish natijalari bo'yicha batafsil ma'lumot beriladi.
Samarqand viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi axborot xizmati
✅ @Samarqand_live
❗️Расман: Ўзбекистонда ҳар ойнинг 10-кунига қадар сув учун тўлов қилиши керак. Акс ҳолда сиздан жарима ундирилади.
“Ўзсувтаъминот” аксиядорлик жамияти истеъмолчилар сув таъминоти учун ҳар ойнинг 10-кунига қадар тўлиқ олдиндан тўловни амалга оширишлари шарт.
Акс ҳолда ҳар бир муддати ўтган кун учун оддий истеъмолчилардан 0,1 фоиз, юридик шахслардан эса 0,4 фоиз миқдорида пеня ундирилади, бироқ пеня 50 фоиздан ошмаслигини маълум қилди.
✅ @Samarqand_live
❌📱Болаларга телефон бериб уни овутманг... Аутизмга чалиниш хавфи бор.
✅ @Samarqand_live
Агар бир муаммога дуч келсангиз, тўрт нарсани ёдга олиш билан уни енгиллатинг:
Бу вақтинчадир;
Бу тақдиримга ёзилган эди;
Бундан катта муаммо бўлиши ҳам мумкин эди;
Бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр савоби ила мукофотлайди.
Бугунги кунингиз хайр ва ҳикматга тўла бўлсин!
✅ @Samarqand_live
Braziliyaning San-Paulu shahrida o'n minglab namoyishchilar X tarmog'ining yopilishiga qarshi norozilik bildirishdi va prezident Lula va Oliy sud raisi Alessandra de Moraesga qarshi chiqishdi.
✅ @Samarqamd_live
Барчангизни давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами билан табриклаймиз.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
✅ @Samarqand_live