samarqand_live | Неотсортированное

Telegram-канал samarqand_live - Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

6464

Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг. Мурожаат учун телеграм: @Samarqandiy Тел:+998935082131 +998972898998 @samarqandlive_reklama

Подписаться на канал

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Мактабларда ҳуқуқ синфлари ташкил қилинади

"Давлат таълим муассасаларида юридик таълимнинг узлуксиз тизимини жорий этиш ҳамда вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди

🔰 Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фани чуқурлаштириб ўқитиладиган вариатив ўқув режалари асосида замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминланган “Ҳуқуқ синфлари” ташкил этилади.

⚡️Умумтаълим муассасалари ҳуқуқ фанидан дарс берадиган олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог ходимларни бепул асосда 2026 йил якунигача босқичма-босқич юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрланади.

🖥 Ҳуқуқ фанидан дарс берадиган педагог ходимларнинг малакасини ошириб бориш мақсадида 2024 йил 1 ноябргача узлуксиз касбий ривожлантириш платформаси яратилади.

🗓 2024/2025 ўқув йилидан умумтаълим муассасаларида “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанидан дарс берадиган педагог ходимлар учун “Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси” республика кўрик танлови ўтказилади.

🔍“Ҳуқуқ синфи”га ўқувчилар “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанига қизиқувчи 8-синф ўқувчилари орасидан саралаб олинади.

✔️ 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб “мактаб-лицей-техникум-университет” узлуксиз таълим тизими асосида академик лицейларни муваффақиятли тугатган ўқувчилар тест синовларисиз тўғридан-тўғри юридик техникумларга қабул қилинади.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

"Янги Ўзбекистон" боғида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, халқимизни табриклади.

В парке "Янги Узбекистон" состоялись праздничные торжества, посвященные 33-й годовщине государственной независимости Республики Узбекистан. В них принял участие и поздравил наш народ Президент Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #bayram #Mustaqillik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Samarqand viloyati hokimi Erkinjon Turdimovning O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 33 yilligi munosabati bilan bayram tabrigi.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

121 yoshli Ishtixonlik Buvsara Momoga davlat mukofoti topshirildi

Viloyat hokimi o‘rinbosari Zebiniso PulatovnaBog‘ixon” mahallasida yashovchi 121 yoshli Buvsara momo xonadonida bo‘ldi.

Buvsara momo 1903 yilda Ishtixon tuman “Bog‘ixon” mahallasi “O‘razboyovul” qishlog‘ida tug‘ilgan. Onaxon turmush o‘rtog‘i Avazxon ota Saidov bilan 2 o‘g‘il, 4 qizni tarbiyalab, uyli-joyli qildi. Bugun 36 nafar nevara, 60 nafardan oshiq chevara ardog‘ida umrguzaronlik qilayotgan Buvsara momo hayotidan mamnun.

Viloyat hokimi o‘rinbosari davlatimiz rahbari nomidan "Shuhrat" medali va bayram tuhfalarini yaqinlari davrasida topshirdi.

ISHTIXON TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

​​Ким нима қилса, ўзи учун қилади.
Қилган иши ҳох яхшилик бўлсин, ҳох ёмонлик, оқибатини албатта кўради ва тортади...

Унутманг!

Бир нарсага эришиш учун бутун бир умр керак бўлади. Бир нарсани қўлдан бой бериш учун эса, бир лаҳзалик ғафлат кифоя...

© Жалолиддин Румий

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.

➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.

➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...

➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..

➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...

➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!

Ўткир Ҳошимов

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Бир кун ҳаммаси яхши бўлади, деймиз... Аслида бугунимиз ҳам энг яхшиси эканлигини билмаймиз.

Бир кун ўша ёр ҳам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар...

Аммо... Аммо, ўша вақтда бугунингиздаги каби ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хоҳлаётганингизни хоҳламай қолишингиз мумкин...

Бугунингизни қадрланг! Аслида энг яхши кун бугундир!

Ориф Таскин
("Ҳаёт менга шуни ўргатди")

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Вазирлар Маҳкамасининг (27.08.2024 й. №532-сон) қарорига кўра:

Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейлари ташкил этилади ҳамда уларнинг иқтидорли битирувчилари “юриспруденция” йўналишидаги ОТМларга тест синовларисиз суҳбат асосида қабул қилинади.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

⚡️Расман: Супер-контракт миқдори тасдиқланди

Супер-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10%лик чегирма берилади.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

1 pullik firibgar...

Amerikalik Emerih Yuttner 10 yil davomida faqat bir dollarlik pullarni qalbakilashtirish bilan shug'ullangan. Lekin shuncha yil davomida ham AQSh Maxfiy xizmati tomonidan qo'lga tushmagan.

Oxir-oqibat hibsga olinganida, qalbaki pullardan faqat o'zi foydalangani va asosiy ehtiyojlarni sotib olish uchun ishlatganini hisobga olib, sud unga 1 yil-u 1 kun qamoq jazosi va 1 dollar jarima solgan.

Qamoqdan chiqqandan so'ng, Yuttner o'z hikoyasi haqida kitob yozadi. Ushbu asar mualliflik huquqlarini sotadi hamda barcha foydalangan soxta dollarlari qiymatidan ko'proq haqiqiy pul ishlab topadi.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ерда 6 баллик магнит бўрони бошланди.

Бу инсон саломатлиги учун хавфли магнит бўрони хисобланади.

Кўпчиликда эрталабдан бош оғриғи ёкт холсизлик кузатилаётган бўлиши мумкин.

Давленияси бор инсонлар имкон қадар қуёш нуридан узоқ бўлинг.

Яқинларга тарқатиб хабардор қилинг.


Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб:

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

👉 @Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Шаҳар ҳокимининг Хитойга ташрифидан сўнг хитойлик тадбиркорлар Самарқандга келди

Хабарингиз бор жорий йилнинг июль ойида шаҳар ҳокими  Фазлиддин Умаров бошчилигидаги тадбиркорлар Шинжон-Уйғур автоном районида бўлиб, тадбиркорлар билан инвестицион лойиҳаларни муҳокама қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунга кўра, мазкур район тадбиркорлари айни пайтда эркин савдо пилот зонасининг Урумчи Мидонг халқаро савдо инкубация баъзаси раҳбари Ду Цихуэй  бошчилигида шаҳримизда бўлиб турибди.

Меҳмонларни бугун шаҳар ҳокими билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда икки томонлама савдо-иқтисодий, инқестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, делегация Самарқанд шаҳридаги ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, маҳаллий тадбиркорлар билан янги лойиҳаларни амалга ошириш устида ишламоқда.

Музокара ва тадбиркорлар учрашуви натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади.


Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

👉 @Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

🇹🇷Müslüman Ülkelerden Gelecek Turistlerin Semerkant’ta Gideceği İlk Yeri İmam Buhari Türbesi Olacak...

🇺🇿Samarqanddagi Imom Buxoriy maqbarasi musulmon davlatlaridan tashrif buyuruvchi sayyohlarning birinchi maskani bo'ladi...

👉 @Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Samarqand viloyati Kengashi  "Yetakchilikdan-rahbarlik sari" loyihasining 9-soni mehmoni Kattaqo'rg'on shahar hokimi Alimova Gavhar Zayirovna.

👉 @Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

• Бойлар билан ўтирганнинг дунёга ҳаваси ортади;

• Фақирлар билан ўтирганнинг шукур қилиши ортади;

• Амирлар билан ўтирганнинг кибри ортади;

• Аёллар билан ўтирганнинг уларга мойиллиги ортади;

• Болалар билан ўтирганнинг ўйинга мойиллиги ортади;

• Гуноҳкорлар билан ўтирганнинг гуноҳга журъати ортади;

• Солиҳлар билан ўтирганнинг ибодатга ҳаваси ортади;

• Олимлар билан ўтирганнинг эса тақвоси ва илми ортади.

Ким билан бирга бўлиш ўзингизнинг ихтиёрингизда!

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи!

Да здравствует Республика Узбекистан! Да здравствует народ Узбекистана!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Prezident Shavkat Mirziyoyev Parijda o‘tayotgan Paralimpiya o‘yinlarida ilk oltin medallarini qo‘lga kiritgan yengil atletikachilar Asila Mirzayorova va Qudratilloxon Ma’rufxo‘jayev bilan telefon orqali muloqot qildi.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

ISFT instituti 2024-2025 o‘quv yili uchun qabulni davom ettiradi!☝️

Toshkent shahridagi 3 ta va tarixiy Samarqand shahridagi 1 ta zamonaviy kampuslarimizda 15 ta eng talabgor yo‘nalish bo‘yicha sifatli ta'lim olish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang!

Faqat bizda:
- DTM ballari yoki IELTS/CEFR sertifikatlari bilan o‘qishga kiring!
- 3 000 000 so‘mlik chegirma vaucherini qo‘lga kiriting!
- Boshqa OTMlardan ko‘chirish imkoniyatini qo'ldan boy bermang!
- Magistratura yo‘nalishni yoki Ikkinchi mutaxassislikni egallash imkoniyatiga ega bo'ling!

O‘z kelajagingizni qurish uchun imkoniyatlardan foydalaning!


📥 Hoziroq ro'yxatdan o'ting:
admission.isft.uz

☎️
Aloqa markazi: 55 506 17 17

Litsenziya (№ 300690, 12.10.2021-y)

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

“Qoʻshrabot tuman Mahallalar uyushmasi yarim kechasi 12:00 da yigʻilish tashkil qilmoqda” degan ijtimoiy tarmoqlarda tarqalgan xabar yuzasidan

RASMIY MUNOSABAT

Oʻzbekiston mahallalar uyushmasining Qoʻshrabot tuman boʻlimi “Kech soat 12:00 da boʻlim tomonidan yigʻilish oʻtkaziladi” degan ijtimoiy tarmoqlarda tarqalgan xabarlar yuzasidan shuni ma’lum qilamizki, boʻlim xodimlari tomonidan mahalla raislariga mehnat faoliyatlari yuzasidan biron-bir salbiy munosabatda boʻlmaydi. Doimiy ravishda mehnat kodeksiga asosan ish vaqtlari topshiriqlar beriladi hamda uning natijasi soʻraladi.

Bugungi kunga qadar biron marotaba ham ish vaqtidan tashqari yigʻilishlar, tadbirlarga mahalla raislari jalb etilmagan. Ijtimoiy tarmoqda tarqalgan xabar esa zoom platformasi orqali yigʻilish kechasi 12:00 da emas, balkim keyingi kun ish vaqti davomida oʻtkazilish ehtimoli haqida xabar berilgan.

Ushbu xabarni yozgan uyushma xodimi noto‘gʻri tarzda yozganligi sababli qayta  takrorlamasligi, bu ish yana takror sodir etilsa, intizomiy jazoga tortilishi haqida ogohlantirildi.

Uyushma xodimlariga mahalla raislari hamda mahalla yettiligi bilan doimiy ravishda xushmuomalada boʻlish, ishdan tashqari vaqtlarda xodimlarni bezovta qilmaslik boʻyicha ogohlantirish berildi.

Oʻzbekiston Mahallalar uyushmasi Qoʻshrabot tuman boʻlimi

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Qo’shrabot tuman Mahallar uyushmasi yarim kechasi 12:00 da yig’ilish tashkil qilmoqda deya xabar bermoqda insayderlar.

Uxlasak bo'ladimi akalar...

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Рақобат қўмитаси “Ўзбекнефтгаз” АЖга нисбатан иш қўзғатди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан махсус ахборот портали орқали ўтказилган 2 та жами 4,8 млрд сўмга яқин энг яхши таклифларни танлаш савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлик аломатлари аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан Ўзбекнефтгаз” АЖга нисбатан иш қўзғатилди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодлар кўрсатишнинг янги тартиби жорий қилинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларига ўқитиш, уларга менежерлик сертификатини бериш ва номзодларни лавозимга тайинлаш тизимини жорий этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий қилинади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган ташкилот директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устамалар тўланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан ташкилот директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади. Бунда ташкилот директори вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд бўлган номзодлар захирасига киритилган кадрлар орасидан танлаб олинади.

Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодлар учун тарбия жараёнларини самарали бошқариш бўйича контент материалларини ишлаб чиқишда кўмаклашади.

Ушбу қарор билан Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг тузилмаси ҳам тасдиқланди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

​​Кунни қандай ўтказсангиз, ҳаётингизни ҳам шундай ўтказасиз. Ҳали олдингизда сизни кутиб турган кунларга нисбатан бугунги кун унчалик аҳамиятга эга эмас, деб ўйлашдан осони йўқ.

Ҳолбуки, буюк ҳаёт - гўзал марварид шодаси каби бир ипга терилган, буюк, ажойиб тарзда яшалган кунларнинг бирин-кетин келишидир. Ҳар бир кун алоҳида аҳамиятга эга, ҳар бир кун якуний натижага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Ўтмиш ўтиб кетди, келажак - ҳали номаълум, демак, моҳиятан қаралганда, сизнинг тасарруфингизда фақат бугунги кун бор. Бугундан ақл билан фойдаланиб қолинг.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

ISFT instituti 2024-2025 o‘quv yili uchun qabulni davom ettiradi!☝️

Toshkent shahridagi 3 ta va tarixiy Samarqand shahridagi 1 ta zamonaviy kampuslarimizda 15 ta eng talabgor yo‘nalish bo‘yicha sifatli ta'lim olish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang!

Faqat bizda:
- DTM ballari yoki IELTS/CEFR sertifikatlari bilan o‘qishga kiring!
- 3 000 000 so‘mlik chegirma vaucherini qo‘lga kiriting!
- Boshqa OTMlardan ko‘chirish imkoniyatini qo'ldan boy bermang!
- Magistratura yo‘nalishni yoki Ikkinchi mutaxassislikni egallash imkoniyatiga ega bo'ling!

O‘z kelajagingizni qurish uchun imkoniyatlardan foydalaning!


📥 Hoziroq ro'yxatdan o'ting:
admission.isft.uz

☎️
Aloqa markazi: 55 506 17 17

Litsenziya (№ 300690, 12.10.2021-y)

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️ Маҳалла еттилиги тавсияси билан уй-жой қуриш ва таъмилаш учун 120 миллион сўмгача ажратиладиган Ипотека кредитлари тўғрисида

📑 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) Фармони қабул қилинган.

🔷 Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан “Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож шахсларга уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади.

Савол: Ушбу кредитларнинг муддати қанча?

🔷 Жавоб: Ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ажратилади.

Савол: Кредитларнинг фоизи қанча?

🔷 Жавоб: Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади (Айни пайтда асосий ставка 14%ни ташкил этади. Унга 4 фоиз қўшилса, фуқароларга 18%дан ажратилади);

Савол: Мазкур ипотека кредитларига субсидия олса ҳам бўладими?

🔷 Жавоб: Ҳа, бўлади. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланиши белгиланган. 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади. Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Савол: "Маҳалла еттилиги" тавсияси нима? Уни қаердан олади?

🔷 Жавоб: Фармонда белгиланганидек, ушбу ипотека кредитлари барчага ажратилмайди. Фақатгина камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож шахсларга ажратилади. Бу масалада маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчисига учрашинг. Айнан у ўзининг "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали "Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар" рўйҳатини шакллантирмоқда.

Савол: Ҳозир ушбу кредитларни қайси банклар ажратмоқда?

🔷 Жавоб: Банкларнинг расмий саҳифаларидан олинган маълумотларга кўра, айни кунда қуйидаги тижорат банклари мазкур ипотека кредитларини ажратмоқда:

Микрокредитбанк (Банк сайтига ҳавола);

Ўзсаноатқурилишбанк (Банк сайтига ҳавола);

Ўзмиллийбанк (Банк сайтига ҳавола);

Алоқабанк (Банк сайтига ҳавола);

Халқбанк (Қуйидаги расмда батафсил кўрсатилган).

👉 @Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#ибрат

• Оппоқ ранг гўзалликни, қора эса ҳунукликни билдирмайди. Чунки кафан оқ бўлсада, қўрқинчли. Каъба қора бўлсада, чиройли. Инсон ахлоқи билан инсон, кўриниши билан эмас.

• Агар эркаклик баланд овоз билан ўлчанганда эди, кўппак эркакларнинг саййидига айланарди.

• Агар аёллик нафосати яланғочлик билан белгиланганда эди, маймун ҳамманинг кўзини ўйнатган бўларди.

• Кўзни юқори кўтариб, йўқни Аллоҳдан сўрагандан, нигоҳни қуйи қаратиб, борига шукр қилган яхши.

• Чиройнинг ярми тавозеъда бўлса, қолган ярми табассумли афвдадир!

👉 @Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

🟦🟦🟦

🟡 O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi Sizlarni inklyuziya masalalariga bag‘ishlangan muhim tadbirga taklif qiladi.

📑 Tadbirning maqsadi — nogironligi bo‘lgan shaxslarning jamiyatga ijtimoiylashuvini oshirish, mavjud bo‘sh ish o‘rinlari bilan tanishtirish, ish topishga yordam beruvchi foydali platformalar va IT sohasida yuqori maoshli ish o‘rinlari haqida ma’lumot berishdan iborat.
Jadal rivojlanayotgan IT sohasida siz uchun ochiladigan imkoniyatlar haqida ko‘proq ma’lumot olish uchun bizga qo‘shiling!

📍Tadbir o‘tkaziladigan joy: Raqamli texnologiyalar vazirligi.

🗓 O‘tkazish sanasi: 28-avgust, soat 11:00.

📃Ro‘yxatdan o'tish uchun havola.

😲 Tadbirda onlayn ishtirok etish uchun: https://us06web.zoom.us/j/86410993843?pwd=xh1PaYZeyIvI4ADeEDPDij3M5HPmbH.1

👉 @Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining 2024-yil 23-avgustdagi “Salom bog‘cha”, “Birinchi qo‘ng‘iroq” va “Mustaqillik dars” larini tashkil etish to'g'risidagi 04-27-2255-son ko'rsatma xati

👉“Birinchi qo‘ng‘iroq” tadbiri ssenariysi

👉 Maktablar uchun “Mustaqillik dars” ishlanmasi

👉 “Mustaqillik dars”i uchun taqdimot

👉 @Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Virusli gepatit “A” kasalligi. Samarqandda kasallikning bu turi buyicha nimalar qilindi?

Aholisi o‘rtasida yuqumli virusli gepatit kasalligining A turi bilan kasallanishni oldini olish va kamaytirish maqsadida Sanepidqo‘mita Samarqand viloyat boshqarmasi tomonidan epidemiyaga qarshi bir qator chora-tadbirlar amalga oshirildi.

Xususan, joriy yilning o‘tgan davri mobaynida 5629 nafar bolalar 14 yoshgacha bo‘lgan bolalar virusli gepatitning A turiga qarshi emlandi. Shuningdek, shahar va tuman bo‘limlariga tegishli topshiriqlar berilib, keng ko‘lamli tushintirish tadbirlari olib borilmoqda.

Yuqori sifatli video 👉 https://www.youtube.com/watch?v=u7dP5pK6gRM

👉 @Samarqand_live

Читать полностью…
Подписаться на канал