Urgutdagi maktab o'zi muxtoj bo'lgan binoni ijaraga berishga majburmi yoki maktab ta'miriga kim musul.
👉 @Samarqand_live
"Шарқ тароналари" - Ўзбекистоннинг жаҳон аҳлини тинчлик-тотувликка, қардошлик ва аҳилликка чақирадиган эзгу даъвати.
👉 @Samarqand_live
❗️Мактабгача таълим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари тасдиқланди
2024-йил 1-июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилди.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Қайғурма
Касал тузалади, мусибат кетади. Гуноҳ кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади. Келажак келади осий — тавба қилади. Фақир эса вақти келганда бой бўлади...
Қайғурма!
Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингми?!
Демак, оғир кунларнинг ортидан, кенглик ва яхши бир ҳаёт бордир!
Қайғурма!
Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради. Тоза сув иссиқдаги ташналикни совутади. Иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради. Бедор ҳолда изтироб чекиш ортида лаззатли ором бордир. Дард аламларини соғлик лаззати кеткизур. Бунинг учун сен бир оз сабр қилмоғинг ва бир лаҳза кутишинг даркор!
Кунингиз хайрли бўлсин!
©Шайх Оиз Ал-Қарний
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Мафтуна САИДОВА: «Ассосий вазифамиз тиббий профилактика орқали аҳолининг юқумли ва бошқа касалликлардан огоҳ қилиш ва уларнинг тушунчасини ошириш»
Самарқанд шаҳридаги Movinpick меҳмонхонасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, UNICEF ва USAID ташкилотлари ҳамкорлигида "Ҳамжамиятни жалб қилиш, ҳамжамият иштирокининг стандартларига кириш" мавзусида тренинг бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Санэпидқўмита Самарқанд ва Жиззах вилояти бошқармалари, шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари иштирок этмоқда.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
❗️24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
Ҳашар тадбирлари “Маҳалла обод — юрт обод” шиори остида ташкил қилинади.
Бу ҳақда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси маълум қилди.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
❗️Маймунчечак қандай инфекция ва қайси йўллар билан юқади?
Бу ҳақда Санепидқўмита бошқарма бошлиғи Рустамжон Икромов маълумот берди.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
🔴 Mpox (маймун чечаги) вируси сўнгги ойларда глобал хавф омилига айланди. Африка, Европа, Жанубий ва Шимолий Америка минтақаларида касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражда ошди.
🌐 Шу боис ЖССТ томонидан mpox эпидемияси Африка минтақасида глобал фавқулодда ҳолат, деб эълон қилинди.
🏢 АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустамжон Икрамов юртимизда маймунчечакка қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
🎨 Ijodiy fikrlash va innovatsiya: Yapon madaniyatini chuqur o‘rganish orqali farzandingizda kreativ fikrlash va ijodkorlikka katta e’tibor qaratiladi. Bizning maktabda farzandingiz o‘z potensialini to‘liq ochib beradi. 🎭✍️
🌟 Kelajakka yo‘l: Bizning maktab o‘quvchilari dunyoning eng nufuzli universitetlariga kirish imkoniyatiga ega bo‘ladilar. Bu yerda ta’lim olish – bu nafaqat bilim, balki yorqin kelajak uchun mustahkam poydevordir. 🎓🌐
Yapon maktabiga qabul boshlandi! 🏆
Toshkentdagi maktabimiz:
☎️ +99878-113-71-91
☎️ +99877-151-71-91
☎️ +99877-153-71-91
Samarqanddagi maktabimiz:
☎️ +99855-706-03-03
☎️ +99893-884-03-03
☎️ +99893-885-03-03
• Ҳамма гап сени йиқилишингда эмас, балки йиқилгандан сўнг оёққа тура олишингда.
• Мағлубиятга учраганинг, бу сени ҳеч нарсага арзимаслигингни билдирмайди.
• Агар сен мағлубиятдан сабоқ олган бўлсанг, ўтган воқеани эсдан чиқар!
• Ҳали ниманидир амалга оширишга ҳаракат қилаётган экансан, сен омадсиз одам эмассан.
• Мўлжалдаги ишни бажаришдан тўхташ - ҳаётдаги энг катта мағлубият.
• Инсоннинг энг катта хатоси эрта таслим бўлишидир.
• Токи тирик экансан, таслим бўлма!
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Тайлоқ туманидаги Жума бозор деҳқон бозори олдига битта ГАИ қўйишни иложи йўқми?
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
#Soʻrovnoma
Xalqimiz dabdabali toʻylar haqida qanday fikrda?
Shu mavzuda paxtachiliklar oʻrtasida soʻrovnoma oʻtkazildi. Batafsil videolavhada tomosha qiling.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
❗️Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасига аччиқ мурожаат.
Касаба уюшмаларига аъзолик ўша шахснинг аризасига асосан, унга аъзолик билети бериш орқали амалга оширилади.
Оддий қилиб айтганда, қайсидир касаба уюшмасига аъзо бўлиш ҳақида ариза бермаган ва аъзолик билетига эга бўлмаган шахс ҳеч қанақасига бу касаба уюшмасига аъзо эмас.
Бугунги кунда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси ўзига мамлакатдаги энг кўп аъзоларни қамраб олган. Маълумотларга қараганда, ушбу касаба уюшмасига 1 693 581 нафар ишчи-ходимлар аъзо экан.
Менда ҳақли, мантиқли ва бироз аччиқроқ савол туғилмоқда:
Ана шу 1.693.581 нафар инсондан қанчаси Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасига аъзо бўлиш ҳақида ариза берган ва уларнинг қанчасига аъзолик билети берилган? Ким шу саволга жавоб бера олади? Ҳеч бўлмаса, 1 фоизида шундай бўлганми???
Ана шу 1.693.581 нафар инсоннинг ойлик иш ҳақидан 1 фоиз шу касаба уюшмасига ушлаб қолинаётгандир, савол, улардан қанчаси “майли, ойлигимдан ушлаб қолаверинг” деб розилик берган?
Мен аксарият касаба уюшмалари ташкилотларининг қонуний аъзолик масаласини ҳали ҳам йўлга қўймаганлигидан қаттиқ афсусдаман. Эртага жавоби борлиги тушунармикан булар?
Ўйлаб кўринг, расман аъзо бўлмаган шахсларнинг ойлигидан улардан сўрамасдан туриб аъзолик бадалига ушлаб қолиш тўғриликми, ёки "ўғрилик"?
Масалан, мен мана шу касаба уюшмаси ташкилоти мутасаддилари ўрнида бўлганимда, ....имни кўтариб, 3 ой қаттиқ ишлардимда, юқоридаги аъзолик муаммосини бартараф қилган бўлардим. Ёз айни фурсат эди, афсус...
Саидали Мухторалиев, юрист.
Обуна бўлинг! 👉 @Samarqand_live
"Мандат" эълон қилинди
2024–2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.
Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.
1) my.uzbmb.uz сайти орқали:
my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
2) mandat.uzbmb.uz сайти орқали:
mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
3) SMS-хабарнома хизмати орқали:
5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS-хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
4) Тест натижалари қайдномаси орқали:
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
Обуна бўлинг! 👉 @Samarqand_live
Кунни қандай ўтказсангиз, ҳаётингизни ҳам шундай ўтказасиз. Ҳали олдингизда сизни кутиб турган кунларга нисбатан бугунги кун унчалик аҳамиятга эга эмас, деб ўйлашдан осони йўқ.
Ҳолбуки, буюк ҳаёт - гўзал марварид шодаси каби бир ипга терилган, буюк, ажойиб тарзда яшалган кунларнинг бирин-кетин келишидир. Ҳар бир кун алоҳида аҳамиятга эга, ҳар бир кун якуний натижага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.
Ўтмиш ўтиб кетди, келажак - ҳали номаълум, демак, моҳиятан қаралганда, сизнинг тасарруфингизда фақат бугунги кун бор. Бугундан ақл билан фойдаланиб қолинг.
👉 @Samarqand_live
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга ташриф буюриб, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
👉 @Samarqand_live
#Milliy_kontent
Aytingchi, oxirgi marta qaysi kitobni oʻqidingiz?
Kallangiz boʻm-boʻsh, fikrlashdan toʻxtagansiz!
Yashashdan maqsadingiz nima? Loaqal bu haqda qalbingizga quloq tutganmisiz?
🎬 "Nafs" filmidan
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!
◽️Мустақиллигимизнинг 33 йиллик шодиёнаси ушбу шиор остида нишонланмоқда.
Бу ҳақда "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида маълум қилинган.
Ўттиз уч йиллик шодиёналари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланади.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Kam ta’minlangan oilalar bolalari uchun nafaqa qaysi holatlarda rad etiladi?
Oilaning har bir a’zosiga to‘g‘ri keladigan bir oylik daromad belgilangan minimal iste’mol xarajatlari miqdoridan oshganda; (648 ming so‘m);
Bittadan ortiq ko‘chmas mulki bo‘lganda;
Texnik holati soz bo‘lgan yengil yoki yuk tashuvchi avtotransport vositalari bo‘lganda;
Depozit hisobvarag‘ida mablag‘lari hamda qimmatli qog‘ozlari mavjud bo‘lganda;
Huquqni muhofaza qiluvchi organlar va qurolli kuchlar tizimidagi tashkilotlarning xizmatchilari yoki ularning oila a’zolari, tomonidan arizalar taqdim etilganda;
Oilada ishsizlik nafaqasini olayotgan a’zolari mavjud bo‘lganda;
Oilada oxirgi 12 oy davomida ish qidirayotgan a’zosi ishga doir takliflarini muntazam ravishda rad etgan hollarda;
Rasmiy daromad manbalariga ega bo‘lmagan va ishsiz mehnatga layoqatli oila a’zosi mavjud bo‘lganda;
Oilani kam ta’minlangan deb e’tirof etish va unga tegishli ravishda bolalar nafaqasi yoki moddiy yordamni tayinlash rad etiladi.
@Samarqand_live
"Мен эплолмайман" деган нарсаларимиз ҳақида яхшилаб ўйлашимиз керак. Ҳақиқатдан ҳам қилолмаймизми ёки бажарариладиган даражада жиддий қарамаймизми?"
Ваҳли уйғонолмайман деб, меҳмон келадиган куни ваҳли уйғонолсак;
Фарзандим билан ўйнашга вақтим йўқ, деб, ижтимоий тармоқларда соатларча вақт сарфласак;
Емасдан туролмайман, деб, Рамазонда бир ой емасдан бемалол туролсак;
Китоб ўқисам уйқум келади, дея, шов-шув хабарларини диққат билан ўқисак;
Ўзим учун ҳеч вақт ажратолмайман деб, ўзимиздан бошқа ҳаммага вақт тополсак;
Қилолмаймиз эмас, бажаришга етарлича жиддий қарамаймиз...
Тафаккур қилинг!
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
❕ Ajdodlaringizni tarix sahifalariga kiritishni istaysizmi? Unda videoni oxirigacha ko'rib, batafsil ma'lumot oling va hoziroq aloqaga chiqing!
Kattaqo'rg'on suv ombori hududi chiqindilardan tozalandi
Samarqandda mustaqilligimizning 33 yilligini munosib kutib olish, yoshlar orasida ekologik madaniyatni shakllantirish, atrof-muhitni obodonlashtirish va chiqindilardan tozalash maqsadida “Plogging” chiqindi terish aksiyasi tashkil etildi.
Ijtimoiy tarmoqlarda "Tayloq tumanidagi Juma bozor dehqon bozori oldiga bitta GAI qo‘yishni iloji yo‘qmi?" sarlavhasi ostida tarqalgan video yuzasidan munosabat.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Hurmatli ota-onalar va aziz o‘quvchilar!
Siz farzandingizning dunyo miqyosidagi yetakchi shaxslardan biri bo‘lib yetishishini xohlaysizmi? Unda Yapon maktabi siz izlagan maktabdir! 🇯🇵
Bizning maktabimizda Yaponiyaning ilg‘or ta’lim tizimi asosida chuqurlashtirilgan darslar o‘tiladi. 🏫 Har bir o‘quvchi nafaqat aniq fanlar, balki kreativ fikrlash, muammolarni hal qilish va jahon miqyosida raqobatbardosh bo‘lish ko‘nikmalarini rivojlantiradi. 🌍
Nega aynan Yapon maktabi?
🎯 Yuqori darajadagi ta’lim: Farzandingiz matematika, axborot texnologiyalari, robototexnika, ingliz va rus tillarini chuqur o‘rganadi. Har bir dars Yaponiyaning eng ilg‘or ta’lim usullari asosida tashkil etiladi. 📚💻
#ТАЪЗИЯ
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси ва барча тиббиёт ходимлари Вилоят руҳий касалликлар шифохонаси раҳбари АХРОРОВ АКМАЛ АСРОРОВИЧ вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирадилар.
Жаноза намози бугун, 18- август куни соат 17:00 да марҳумнинг ота уйида ўқилади.
Манзил: Ургут тумани, Савғон маҳалласи, Очамайли қишлоғи.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
https://maps.google.com/maps?q=39.486723,67.092400&ll=39.486723,67.092400&z=16
Аёл макри...
Видеони кимга юбориб қўйишни биласиз-а 😃
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Samarqandda yangi binoimiz ochildi! 🎉
Bu sizga yangi bilimlar olish, o‘z orzularingizni amalga oshirish va yangi imkoniyatlardan foydalanish uchun katta imkoniyat!
Endi Samarqandda ham siz o‘zingizning yorqin kelajagingizni yaratishingiz mumkin.
🎓 Biz bilan yangi cho‘qqilarga erishing!
В Самарканде открылось новое здание! 🎉
Это ваш шанс получить новые знания, реализовать свои мечты и воспользоваться новыми возможностями!
Теперь и в Самарканде вы можете создать своё яркое будущее.
🎓 Достигайте новых вершин вместе с нами!
📥 Hoziroq ro'yxatdan o'ting: admission.isft.uz
☎️ Aloqa markazi: 55 506 17 17
Litsenziya (№ 300690, 12.10.2021-y)
Ҳурматли каналимиз кузатувчилари!
Улашиб бораётган постларимиз сизга маъқул бўлаётган бўлса, беҳад хурсандмиз!
Каналимизни янада ривожлантириш мақсадида донат тизимини йўлга қўйишни мақсад қилдик.
Донат – кузатувчилар томонидан бирор лойиҳанинг ривожи учун ихтиёрий кўрсатиладиган моддий ёрдам.
Донат маблағларини каналнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек турли лойиҳалар асосида билимли инсонларни рағбатлантиришга йўналтиришни мақсад қилганмиз.
Яна бир бор таъкидлаймиз, бу ихтиёрий, мажбурий эмас! Қўллаб-қувватлаганлардан Аллоҳ рози бўлсин, яхшилигимизга бирдек шерик бўлсин!
Донат учун карта рақамлари (Ф.Норбўтаев номида):
Uzcard: 8600 1204 5939 7991
Humo: 9860 0401 1547 5754
Visa: 4463 0900 1155 4063
Ҳурмат билан лойиҳа муаллифи Фарҳод Норбўтаев (@Samarqandiy)
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Аллоҳ сени эшитади...
Ҳеч қачон "Ёмон яшаяпман" дема. Аллоҳ сени эшитади ва айтади: "Сен ёмон яшаш нималигини билмайсан" ва сенга ёмонроғини кўрсатади...
Ҳар қандай вазиятда, нима бўлишидан қатъи назар доим "Яхши яшаяпман" деб айт. Шунда Аллоҳ айтади: "Сен яхши яшаш нималигини билмайсан" ва сенга яхшироғини кўрсатади...
Фикр қилинг!
Ибрат учун бошқаларга ҳам тарқатинг!!!
Обуна бўлинг! 👉 @Samarqand_live