— Омадим бор экан, — дема. Балки:
— Аллоҳ муваффақият берди, — дегин.
— Тўғри топдим, — дема. Балки:
— Аллоҳ тўғрилади, — дегин.
— Ўзим эришдим, — дема. Балки:
— Аллоҳ ризқлантирди, — дегин.
— Бирор ишни аниқ бажараман, — дема. Балки:
— Аллоҳ хоҳласа (ин шаа Аллоҳ), — дегин.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Хақиқатни айтмоқ, хақиқат йўлида курашмоқ учун кафан елкада бўлиши керак.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
#сарказм
Қизиқ бир ҳолат. Ҳаётда икки хил ўғирлик бор экан.
Бири — оддий ўғри. У сиздан пулингиз, сумкангиз, соатингиз ё телефонингизни ўғирлайди.
Иккинчиси — сиёсий ўғри. У сиздан келажагингиз, орзу-умидингиз, ишингиз, маошингиз, таълимингиз, соғлигингиз, кучингиз ва овозингизни ўғирлайди.
Қизиқ жойи мана бундай — сизни оддий ўғри танлайди. Сиз эса сиёсий ўғрини танлайсиз-сайлайсиз.
Бундан ҳам қизиғи, оддий ўғрини миршаблар қувади. Сиёсий ўғрини эса қўрийди, ҳимоя қилади.
Мубашшир АҲМАД
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
#танқид
• Жуда ажойиб замонларда яшаяпмиз.
• Билим, ахборот, маълумот кўпайди, лекин одамлар ақлли бўлиб қолаётганлари йўқ.
• Мияларимиз маълумотга бойимоқда, руҳларимиз эса қашшоқлашмоқда.
• Таъсирли гаплар кўпайди, таъсирланишимиз озайди.
• Гапирадиганлар кўпайди, эшитувчилар камайди.
• Дўкон, бозору ошхоналарда неъматлар тўлиб-тошмоқда, лекин очкўзлар ва очлар тўймаяпти.
• Ижтимоий тармоқларда дўстлар, кузатувчилар кўпаймоқда, атрофимизда уларнинг юздан бири ҳам йўқ.
• Эртанги кун ҳақида ўйлашга ҳам қўрқасан киши...
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Ургут туманида ЭТК ҳисобчиси ва собиқ муҳандиси фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларини қайтарди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.K” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконларини норасмий бошқариб келган Ж.Ю туман электр тармоқлари корхонаси собиқ муҳандиси А.Н. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу дўконларга ўрнатилган электр ҳисоблагични рўйхатдан ўтказмасдан жами 80,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.
Шунингдек, собиқ муҳандис А.Н. ва Ургут тумани ЭТК ҳисобчиси Ж.Т. дўкон бошқарувчиси Ж.Ю.га ЭТК ходимлари томонидан 12.07.2024 йилда ўтказилган текширувда ҳисобланган зарарни камайтириб беришни ваъда қилишиб, унга орқа сана билан расмийлаштирилган сохта далолатномани бериб, эвазига 38 млн сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган, терговга қадар текширув давомида А.Н. ва Ж.Т. томонидан 38 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Ҳаммамиз ўламиз...
Ҳаммамиз ўламиз, ҳеч ким бу дунёда қолиб кетмайди. Майли тушунаман ёшини яшаб, ошини ошаб бўлган жанозаларда бу ҳолат бўлса (жаноза эмас тўй экан, дейишади яна) лекин инсонийлик юзасидан бу ҳолат ҳам ачинарли. Келдингми ўтир майитнинг ҳурматини қилиб. Жуда оғзинг ёпилмаса марҳумнинг қилган ишларини ёд қилиб, билган яхши томонларини эслаб айтиб бер атрофингдагиларга.
Лекин ҳаётий трагедия, нима бўлганини бегона одам ҳам ақлига сиғдира олмайдиган жанозада анекдот айтиб хиринглашиб ўтириш ифлосликнинг энг олий чўққиси бўлса керак.
Балким воҳима қилаётгандурман, балким одамлар давно шунақа безбет ва иккиюзламачи бўлиб кетгандур, балким туришимиз шу, боримиз шудир. Балким бир соат майитга ҳурмат сақлаб тура олмай тирикларга "ҳурмат" кўрсатишга ўрганиб қолгандурмиз... билмадим, агар яшаш, одамгарчилик, инсонийликнинг маъноси шу бўлса билмадим... жанозамга "одам" келмасин, деб ўлсам керак.
Кап-катта "зиёли" одам қаторга туришда анекдотини айтиб тугатиб кулиб олди, майли бунинг олдинги дини КПСС бўлган, деб ўзимни овунтирдим лекин булар ёшларга қанақа ўрнак бўлади?
Жанозага азадорнинг аҳволини кўриб завқланадиган, устидан кулиш учун келадиганлар ҳам бўлар экан бу дунёда, майли сенларнинг бошларингга ёзгани ҳам бордир.
Яна кўп жанозадаги ифлосликни айтиб бермоқчи эдим лекин одаммизку, сал кўзимизни очсак ҳар биримиз кўрадиган юзида турган нарсаларку, деб индамадим.
Ёмон иллатларимиз ичида биринчи навбатда қутулишимиз керак бўлган нарса жанозада ўзимизни тутиш бўлса керак! Жаноза одобини ўрганишимиз керак. Жанозада марҳумнинг ҳурматини қилиб туришни калламизга қуйишимиз керак...
Худо ҳаммамизга инсоф берсин.
Хайрулла Мамамасолиев
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Шу кинода бутун бир дунё сиёсати яққол очиб берилган-да...
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Алишер Қодиров Ҳилола Умаровани халққа беписандликда айблади
Вазир Ҳилола Умарова мансабга тайинлангандан буён(2022йил) парламентга ҳисобот бермаган.
Парламентга ҳисоб бермаслик, бу халқни назарга илмасликдир, демоқда Алишер Қодиров.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Ҳаётда йиқилишинг мумкин, воз кечилишинг мумкин, қўлингдаги ҳамма нарсангни йўқотишинг мумкин. Ҳатто, ўзингни энг омадсиз инсондек ҳис қилишинг мумкин.
Aммо, унутмаки, ҳеч ким мақсадига хатоларсиз ва йўқотишларсиз эришмаган. Ҳеч ким бир неча бор йиқилмасдан кўзлаганига етмаган.
Ҳаётнинг ҳар бир зарбалари сени янада кучли бўлишингга ундайди. Йўлга чиқдингми, тўхтама. Курашишда давом эт...
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
"Шарқ тароналари" фестивали Самарқандда бўлиб ўтади
25-30 август кунлари Самарқандда «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади
Фестивалда дунёнинг 70 га яқин мамлакатидан 300 нафардан зиёд вакил қатнашиши кутилмоқда.
Танлов ғолиблари диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:
● «Гран-при» — 10000 АҚШ доллари;
● I ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 2 х 5000 — 10000 АҚШ доллари;
● II ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича ) 2 х 3500 — 7000 АҚШ доллари;
● III ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 3 х 2000 — 6000 АҚШ доллари.
Маълумот учун фестиваль охирги марта 2019 йилда ўтказилган ва иштирокчи давлатлар сони 75 тага етган.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
❓Pedagog xodimlar 1-oktyabrdan boshlab qancha maosh oladi?
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli farmoniga muvofiq byudjet tashkilotlarida ishlovchi maktabgacha, umumta’lim, o‘rta maxsus, professional va maktabdan tashqari ta’lim muassasalari va tashkilotlari, “Muruvvat” internat uylari, bolalar va mehribonlik uylari, bolalar sanatoriyalarida ishlovchi pedagog xodimlarning ish haqi miqdori – 15 foizga oshirilishi belgilandi.
Oshirilgan maoshlar bo‘yicha hisoblanganda, umumta’lim maktabi pedagog va boshqa xodimlari quyidagicha maosh oladilar:
Maktab direktori:
4 mln 696 ming 805 so‘m (400 o‘quvchigacha);
5 mln 015 ming 054 so‘m (401-880 o‘quvchigacha);
5 mln 317 ming 901 so‘m (881-1600 o‘quvchigacha);
5 mln 625 ming 394 so‘m (1600dan ortiq);
Direktor o‘rinbosarlari: (MMIBDO‘, O‘TIBDO‘)
4 mln 386 ming 677 so‘m (400 o‘quvchigacha);
4 mln 696 ming 805 so‘m (401-880 o‘quvchigacha);
5 mln 015 ming 054 so‘m (881 -1600 o‘quvchigacha);
5 mln 317 ming 901 so‘m (1600dan ortiq);
Direktorning xo‘jalik ishlari bo‘yicha o‘rinbosari:*
1 mln 779 ming 871 so‘m (400 o‘quvchigacha);
2 mln 030 ming 275 so‘m (401-880 o‘quvchigacha);
2 mln 111 ming 025 so‘m (881 -1600 o‘quvchigacha);
2 mln 286 ming 447 so‘m (1600dan ortiq);
CHQBT rahbari:**
Mutaxassis – 3 mln 390 ming 824 so‘m;
Ikkinchi toifali – 3 mln 796 ming 213 so‘m;
Birinchi toifali – 4 mln 230 ming 138 so‘m;
Oliy toifali – 4 mln 674 ming 594 so‘m;
Psixologlar:***
Oliy ma’lumotli psixolog – 3 mln 051 ming 742 so‘m;
Ikkinchi toifali psixolog – 3 mln 268 ming 047 so‘m;
Birinchi toifali psixolog – 3 mln 489 ming 865 so‘m;
Oliy toifali psixolog – 3 mln 702 ming 280 so‘m;
O‘qituvchilar:
O‘rta maxsus ma’lumotli o‘qituvchi – 3 mln 169 ming 623 so‘m;
Oliy ma’lumotli o‘qituvchi – 3 mln 390 ming 824 so‘m;
Ikkinchi toifali o‘qituvchi – 3 mln 796 ming 213 so‘m;
Birinchi toifali o‘qituvchi – 4 mln 230 ming 138 so‘m;
Oliy toifali o‘qituvchi – 4 mln 674 ming 594 so‘m;
Maktab laboranti: ****
1 mln 604 ming 647 so‘m;
Kadrlar bo‘yicha menejer:*
1 mln 598 ming 520 so‘m;
Kutubxona mudiri: **
O‘rta maxsus ma’lumotli – 2 mln 135 ming 861 so‘m;
Oliy ma’lumotli – 2 mln 330 ming 402 so‘m;
Kutubxonachi:
O‘rta maxsus ma’lumotli – 1 mln 852 ming 107 so‘m;
Oliy ma’lumotli – 1 mln 949 ming 589 so‘m.
Izohlar:
*Direktorning xo‘jalik ishlari bo‘yicha o‘rinbosari pedagog hisoblanmaydi, shu sabali ularning maoshi 10 foizga oshirilgan miqdorda hisoblangan.
**2024-yil 15-yanvardan boshlab CHQBT rahbarlariga ham boshqa fan o‘qituvchilari singari malaka toifasi berish tartibi yo‘lga qo‘yildi. Shu sababli ularning oylik maoshi ham malaka toifasiga ko‘ra farqlanadi.
***Psixologlar oylik maoshi ham malaka toifasiga ko‘ra farqlanadi. Ayni damda psixologlarning kasb standarti ishlab chiqilgan.
****Maktab laboranti pedagog hisoblanmaydi, shu sabali ularning maoshi 10 foizga oshirilgan miqdorda hisoblangan.
*Kadrlar bo‘yicha menejer pedagog hisoblanmaydi, shu sabali ularning maoshi 10 foizga oshirilgan miqdorda hisoblangan.
**Kutubxonachilar ham pedagog hisoblanmaydi, shu sabali ularning maoshi 10 foizga oshirilgan miqdorda hisoblangan.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Хоразмда беш нафар 16-19 ёшлардаги бачча 13 ёшли қизни зўрлашибди.
Яқинда Саудия Арабистонида 16 ёшли қизни зўрлагани учун еттита баччанинг бошини чопишганини кўриб кайф қилган эдим.
Балки, бизга ҳам шунақа тартиб керакдир. Ҳар ҳолда, ёш қизларни зўрлаш ҳолатлари кузатиляпти. Араблардек 1-2 тасининг калласини олиб, халққа кўрсатсак, асбобини бошқаролмайдиган кетини қисиб юрардими дейман-да!
Бошқаларнинг хавфсизлиги учун 5-6 та калла ҳеч нарса эмас, деб ўйлайман!
Bu gal eng yomoni erkaklarning ayollar kiyimini kiyib chiqqani bo‘ldi – Abdulla Aripov.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
#кун_хикмати
Ҳаётда икки нарсага қатъий интилинг:
биринчиси- орзу қилган нарсангизга эришмоққа ва
иккинчиси- эриша олган нарсангиздан қувона олишга.
✍ Дейл Карнеги
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Shavkat Mirziyoyev O‘zbekiston xalqini sportchilarning Parij Olimpiadasidagi muvaffaqiyati bilan tabrikladi.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
#Hozir
Ayni paytda, Pastdarg‘om tuman markazida joylashgan tadbirkorlar maydonida Diyora Keldiyorovaga bag‘ishlangan bayram tadbiri boshlab yuborildi.
Tuman hokimi Sherzod Rahmonov Diyora keldiyorovani va barcha pastdarg‘omliklarni ushbu yutuq bilan tabrikladi.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Samarqand viloyati IIB JXX YHXB 3-otryad YPX inspektori Husen Safarovning bir kuni.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Мободо, ҳинд киноларининг сценарийсини ўзимизникилар ёзиб бермайдими? Болливуд киноларининг аксариятида ўзимизни қийнайдиган муаммолар кўтарилади-я. Ёки фақат менда шундай туюладими!
Хусасан, «Габбар адолат посбони» деган кинода коррупция масаласи кўтарилган. «Молия пирамидаси» деган кинода эса кредит билан боғлиқ муаммолар ҳақида сўз юритилган.
«Ўғри» деган кинодаку биргина кўприк масаласида кўп нарсани очиб ташлаган.
Қисқаси, анчагина долзарб муаммолар кўтарилади. Ҳар ҳолда уришлари ўта фантастик бўлса ҳам ўзимизни «этаги калта» кинолардан анча мазмунли.
Вақтингиз бўлса шу киноларни кўриб чиқинг. Ҳеч бўлмаса, ўзимиз айта олмаган муаммоларни ҳиндлар кўтараяптику деб кўнгилга тасалли берасиз ))
1. «Габбар адолат посбони» http://uzmovi.com/tarjima-kino/2015-gabbar-adolat-posboni.html
2. «Молия пирамидаси» http://uzmovi.com/tarjima-kino/4693-moliya-piramidasi-premeyra-uzbek-ozbel-tilida-mahesh.html
3. «Ўғри» http://uzmovi.com/tarjima-kino/1994-ogri-hind-kino-premyera-uzbek-tilida.html
👉 @Samarqand_live
🌿“Ekologiya – avlodlardan olib turilgan omonatdir”
🤔 Xalqimiz o'zi chiqarayotgan chiqindisi qayerga ketayotgani bilan umuman ishi yo'q. Hovlimizda, uyimizda, cho'ntagimizda, qo'limizda bo'lmasa bo'ldi. Tashladik - qutuldik, oqibati bilan esa ishimiz yoʻq.
👁 Videoda asosan, ayni vaqtda dolzarb masalalardan biri bo‘lgan ekologiya muammosi, atrof-muhit ifloslanishi, insonlarning tabiatga befarqlarcha munosabati to‘g‘risida so‘z boradi.
📌O'zbekiston-Finlandiya pedagogika instituti yoshlar ittifoqi BT kengashi Amaliy matematika va fizika fakulteti koordinatori Samandarova Dildora tomonidan ekologiya haqida tayyorlangan videolavhani tomosha qilish orqali, oʻzingizga tegishli xulosalar chiqarishingizga ishonamiz.
Videoni koʻrishni tavsiya qilamiz, mavzu juda aktual.Читать полностью…
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
• 4 соат яшаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир кун дам олиш учун 6 кун ишлайсан;
• 15 дақиқа овқатланиш учун 8 соат ишлайсан;
• 5 соат ухлаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир ой таътилга чиқиш учун йил бўйи ишлайсан;
• қариганда нафақага чиқиш учун бутун умр ишлайсан...
Охирги нафасинг ҳақида ўйла! Алал-оқибат бу дунёнинг қадрсиз эканлигини англаб етасан! Биз моддий ва ижтимоий қулликка ўрганиб қолганмиз. Ҳаёт қисқа саёҳат. Уни яшаб ўт!
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Boks bo‘yicha O‘zbekiston ayollar terma jamoasi a’zosi, Parij-2024 yozgi Olimpiya oʻyinlari qatnashchisi, bulung'urlik sportchi qizimiz Sitora Turdibekova tantanali kutib olindi.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
#Мурожаат
Самарқанд шаҳар Гагарин кўчаси 150-кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар А.Е. ва М.С. томонидан ушбу кўп қаватли уй ёнидан ўзбошимчалик билан бино қурилган.
Фуқаро Е.М. бир неча бор юқори турувчи ташкилотларга ёзма ва оғзаки мурожаатлар қилган бўлсада, ҳозиргача натижа бўлмаган. Ажабларниси шундаки, вилоят ҳокимининг 02.08.2024 кунидаги сайёр қабулида ноқонуний қурилишлар бўйича қилган мурожаати негадир “Камбағалликни қискартириш ва бандлик бўлимига” юборилган.
Самарқанд шаҳар Архитектура томонидан 2023 йил 12 декабрдаги 1888-сонли хатида фуқаролар Е.А. ва С.М. томонидан ноқонуний қурилган биноларни бузиш тўғрида судга даво ариза киритиш бўйича шаҳар ҳокимлигига хабарнома юборилган бўлсада, шаҳар хокимлиги ҳанузгача эътибор берилмасдан қолмоқда.
Бугунги кунда ушбу ноқонуний қурилган омборхона бинолари давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича масъул ташкилотларга мурожаат қилганлиги аниқланган.
Ушбу мурожаат адолат юзасидан ҳал этилишини сўраймиз.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Пестицидлар нима? Улар нима вазифани бажаради?
Юқори сифатли видео 👉 https://www.youtube.com/watch?v=08JWgHYLIQw
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Тўғри ишланг, ютқазмайсиз. Йўқса, бир кун қонунга рўбарў бўласиз...
Вилоят Прокуратура органларининг ўрганишларига кўра, қўштирноқ ичидаги уддабурон тадбиркорлар балиқчилик учун ажратилган ер майдонларидан каърер сифатида қум-шағал қазиб, даромад олишга ҳаракат қилишяпти.
Мисол учун, Оқдарё туманидаги “Ҳайдар Ҳосият барака” фермер хўжалигига туман ҳокимининг 2018 йил 24 декабрдаги қарори билан балиқчилик йўналишида фаолиятини ташкил қилиш учун 4 гектар ер майдони ажратилган. Аммо ажратилган ерда балиқчилик фаолиятини йўлга қўймасдан ноқонуний равишда 1 миллиард 590 миллион сўмлик 33 минг метр куб қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
(Тош-шағални нархи яна кўтариларканда...)
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Нима учун ёш болаларни яхши кўрамиз. Мутлоқ бегона бола бўлсаям уни бир суйиб ўтамиз.
Чунки у бизга табассум қилади, чунки биз унга табассум билан борамиз!
Агар катталар ҳам бир-бирларидан табассумини аямаганларида эди, тушинилмаётган дардлар ечиларди, ўрганилмаётган кўнгиллар ўртанмасди, қалблар табассум билан қучоқлашар эди.
Ҳалиям кечмас, шу суннатни тирилтириб табассум қилинг, юзингиздаги ғамноклика ин қурган соялар йўлини йўқотиб қўйсин.
Рафақдек эзилаётган бу юзларга табассум югуртиринг… чунки ҳеч қачон нусрат келмай қолмаган...
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
𝐈𝐒𝐇 𝐎𝐑𝐓𝐈𝐃𝐀 𝐊𝐈𝐌𝐋𝐀𝐑 𝐓𝐔𝐑𝐈𝐁𝐃𝐈?
MILLIY TABIAT BOG'IGA OROMGOH ORQALI KIRIB BORILGAN
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
#Диққат
Ойига атига 5 млн ёки кунига 160 минг сўм тўлаб хонадон харид қилинг
Самарқанд шаҳрида жойлашган «Sarhouse uylari» 10 КУНЛИК 3 ТА НОЛЬ (000) АКЦИЯСИГА СТАРТ БEРАДИ 🎉
10 августдан 20 августгача
Бошланғич тўлов - 0
Фоизлар - 0
Ортиқча ҳужжатбозликлар - 0
60 ойгача бўлиб тўлаш😳😳
Ҳозироқ қўнғироқ қилинг
+998996143264
+998991843264
Телеграм орқали мурожаат:
@Sarhouse1
ЯНГИ УЙЛАР| САМАРҚАНД
Президентнинг Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармони қабул қилинди
Унга кўра, 1 сентябрдан иш ҳақи, нафақа ва пенсиялар 15 фоизга оширилади.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live
Шоҳрух қаҳрамон эди...
У энди орамизда йўқ...
Нозима Каримова бир йил аввал 4-қават дераза панжарасидан тушиб кетган қизни қутқарииб қолган Шоҳрухни хотирлаб ушбу видеони жойлади.
Қахрамон йигитнинг охирати обод бўлсин. Яқинларига, отаси Манучеҳр Мирзаевга эса Аллоҳ сабр берсин.
Обуна бўлиш мажбурий эмас! 👉 @Samarqand_live