#ибрат
Ҳечам маҳзун булманг, Аллоҳ суйган бандаларига синов ва мусибатлар беришини унутманг...
• Гоҳида сизни ҳафа қилишади.
• Гоҳида ҳавфга солишади.
• Гоҳида туҳмат қилишади.
• Гоҳида ҳолатингизни тушунишмайди.
• Гоҳида зулм қилишади.
• Гоҳида қаҳр қилишади.
• Гоҳида касал бўласиз.
• Гоҳида фақир бўласиз...
Асло маҳзун бўлманг...
Чунки, қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам-аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлар бордир... иншаАллоҳ
Ҳар бир мусибат ва синовларга қилинган сабрга мўминлар учун ажр бордир...!
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
📹🎤Samarqand viloyati IIB JXX YHXB boshligʻi boshchiligida OAV vakillari bilan press tur tashkil etildi.
Samarqand viloyati IIB JXX YHXB rahbariyati hamda OAV vakillari, jurnalist va blogerlar bilan hamkorlikda yoʻllarda yoʻl infratuzilmasini yaxshilash hamda yoʻl harakati ishtirokchilariga qulay shart-sharoitlar yaratish hamda sodir etilayotgan YTHlarning joylari oʻrganilib keng qamrovli targʻibot ishlari olib borildi.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Афандининг хотини балиқ егиси келиб, онасиникидан балиқ олиб келинг деб эридан илтимос қилибди. Афанди, қайнонасига бориб, қизингизни балиқ егиси келибди, балиқ бераркансиз деса, қайнонаси битта саволим бор, ўша саволга жавоб берсанг балиқ бераман дебпти.
Афанди хўп дея қайнонасининг саволини эшитибди.
Қайнонаси саволини берибди?
Афанди саволни топса, қайнонаси тополмадингиз деб Афандини жаҳлини чиқарибди.
Бу ҳолат бир неча бор такрорланибди.
Қайнонасининг саволидан безиган Афанди охири уйига балиқсиз қайтибди.
Уйда хотини Афандидан балиқ қани деб сўраган экан.
Афанди хотинига қараб, энанг қачон бир жойдан турса кейин балиқ ейсан деган экан.
(Латифани оригинали бошқача)
Самарқанд шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида раҳбар ўзгарганлиги ҳақида эшитиб, негадир шу латифа эсимга тушиб кетди. Бир хил савол, аммо жавоблари хар хил. Шанба куни эртароқ телефони ўчириб, ижтимоий тармоқларга кирмай оиласи билан дастурхон атрофида ўтирган директор ёки мудира душанба куни мутлақо бошқа раҳбардан бошқа топшириқ олади. Уни қачон келганию, қандай келганини билмай қоладиганлар ҳам бор.
Бизга ким раҳбар бўлиб келиши аҳамиятсиз. Аммо пайпоқдек алишиб кетаётган раҳбарлар сабабли таълим, айниқса шаҳардаги таълим тизими тамомила издан чиқиб кетмаяптими?
Ҳали аввалги и.о раҳбарнинг “кароматлари”ни ёзиб улгурмасимиздан, янги раҳбар ҳақида яп-янги хабарлар келаяпти.
Афанди ўзининг масаласига ечим топар, аммо ҳар икки-уч ойда раҳбар ўзгариб турса шу кетишда таълим кирадиган жойига кириб кетади...
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, 25-июлдан 29-июлгача республиканинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундузи 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида 44-45 даражагача кўтарилади.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Viloyat Matbuot uyida Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Samarqand viloyat boshqarmalari rahbarlari tomonidan OAV vakillari, jurnalistlar ishtirokida Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Samarqand viloyat boshqarmalarining 2024-yilning o'tgan 6 oyi davomida amalga oshirilgan ishlar sarhisobiga bag'ishlangan matbuot anjumani bo'lib o'tdi.
Matbuot anjumanida OAV vakillari, jurnalistlar ishtirok etishib, o'zlarini qiziqtirgan savollariga viloyatdagi soha rahbarlaridan batafsil javoblar olishdi.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
❗️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига сутканинг 10.00 дан 17.00 муддатлари орасида имкон қадар очиқ осмон яъни қуёш тафти остида ҳаракатланмасликни тавсия этмоқда
Бугундан бошлаб жазирама иссиқликнинг биринчи босқич таъсирига ўтамиз. Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва водий каби аҳоли зич истиқомад қилувчи ҳудудларда иссиқликнниг юқори таъсири 26-27 июль кунларига тўғри келади.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Колумбия президенти Густаво Петро ўзининг Х саҳифасида яҳудийлар томонидан ўлдирилган Ғазо болалари суратини жойлаштирди ва шундай деди:
Инсоният Ғазо секторидаги геноцид фарзандларини унутмаслиги керак. Агар биз инсониятга қарши жиноятни менсимай, унутсак, фарзандларимиз ҳам бомбардимон қилинади.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Эрталабдан кайфиятни кўтарамиз!
Парирўй санамлар...
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
1. Мақсуд Саттаров
Ўзбекистон 1-2 Испания
14. Азизбек Эшмурзаев
Assalomu alaykum avvalombor yurtdoshlarimizga omad tilagan holda meni tahminimcha hisob
O'zbekiston 1:2 Ispaniya bo'ladi.
15. Мухтор ака
Ўзбекистон 1-2 Испания
43. Дилафрўз Назаровна
O'zbekiston 1-2 Ispaniya
51. Ҳусан ака
Ўзбекистон 1-2 Испания
Жуда кучли жамоа испанлар, лекин умидим салгина бўлса ҳам бор, ғалабадан.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср
Бугун Олимпиада гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Испанияга қарши баҳс олиб борди ва ажойиб ўтган учрашувда мағлубиятга учради.
Париж Олимпиадаси
"С" гуруҳи, 1-тур
24.07.2024, 18:00
"Парк де Пренс", Париж
Ўзбекистон - Испания 1:2.
Бош ҳакам: Дахане Бейда (Мавритания)
Гол: Марк Пубиль (Абель Руис) 29, 0:1, Элдор Шомуродов (пенальти) 45+3, 1:1, Серхио Гомес (Хуан Миранда) 62.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
⚽️ GOL: 🇺🇿 Eldor Shomurodov
🇫🇷 Parij-2024 | 1-tur
🇺🇿 O'zbekiston 1:1 Ispaniya 🇪🇸
⚽️ | Shomurodov 45+3’ (P)
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Ўйин бошланди!
Учрашувнинг тахминий натижаларини қабул қилиш тўхтатилди.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Мухлислар учрашув натижаси бўйича ўзларининг тахминларини ёзишда давом этмоқда
43. Дилафрўз Назаровна
O'zbekiston 1-2 Ispaniya
44. Исламбек Норбеков
UZB - SPAN 3:2
45. Анвар Нишонов
Ўзбекистон 2-1 Испания
46. Диёрбек
0-2 uzbekistan. ispaniya yutadi
47. Фазилат Элбоева
Командамизга омад тилайман. 1: 0 Ўзбекистон ғалаба қилади
48. Азиз
Ўзбекистон1:3 Испания
49. Д.А.
Uyin natijasi 0-0
50. Тўлқин Оқназаров
1:1
51. Ҳусан ака
Ўзбекистон 1-2 Испания
Жуда кучли жамоа испанлар, лекин умидим салгина бўлса ҳам бор, ғалабадан
52. Ҳошимжон Зокиров
0-0 O'zbekiston Ispaniya
53. Шахноза Расулова
Ўзбекистан 2:1 Испания
54. Шодиёрбек Нормўминов
Assalomu alaykum hisob durrang bo‘ladi
55. Зоир Абдиевич
UZB-ISP 0-3
56. Жураева Динара
ISP - UZB 2-0
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
🎞 KONSERTGA MARHAMAT!
26-iyul kuni soat 19:00 da Samarqand shahridagi "Mo‘jiza" amfiteatrida "BIZ BIR BO‘LSAK YAGONA XALQMIZ, BIRLASHSAK – VATANMIZ!" shiori ostida konsert dasturi bo‘lib o‘tadi.
Barchangizni konsertga taklif qilamiz.
Kirish barcha uchun bepul...
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Санэпидқўмита Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Маҳзуна Насретдинованинг овқатдан захарланишни олдини олиш бўйича вилоят аҳолисига мурожаати.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Санэпидқўмита Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман бўлими, Самарқанд туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда СамДТУ ҳузуридаги Л.М.Исаев номидаги микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий тадқиқот институти билан ҳамкорликда юқумли ва паразитар касалликларни олдини олиш бўйича Равонак маҳалласида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
АГАР...
Агар хали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.
Агар хали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам бўлмабди.
Агар хали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикрларинг етарлича тиниқлашмабди.
Агар хали ҳам эвазсиз севолмаётган ва севгингда ажратаётган бўлсанг, демак хали ҳам ақл ва мантиғингни қўллаб, ичингдаги севгининг камол топишига тўсқинлик қилмоқдасан.
Агар хали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаётган бўлсанг, демак тизгинларинг хали ҳам нафсингни қўлида ва сен бу тутқунликга бўйин эгмоқдасан.
Агар хали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак асл моҳиятни англаб етмабсан.
Агар хали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...
Изох: Ҳар бир инсон ўзини ислоҳ қилиши ўз қўлида. Асосий мезон сабр ва харакат.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Yuragi boʻshlar koʻrmasin, tosh yuraklar esa boʻshasin bu videoni koʻrib…
Nega tezlikni bu qadar xohlaymiz? Agar Oʻzbekistonda radarlar mutlaq olib tashlansa, biz tartibli, tezlikka amal qiluvchi haydovchilarga aylana olamizmi? Bolalar oʻlimini kamaytiradimi bu “yengillik”? Men bilan sodir boʻlmaydi, demang. Oʻsha qotillar ham shunday oʻylashgan.
Radardan ham koʻra biz yuqori tezlik sabab yoʻllarda oʻlayotgan bolalar haqida bong urishimiz, jar solishimiz kerak. Bolalarning begonasi yoʻq. Tezlik esa hech kimga doʻst emas.
Yoʻllarda bolalarni - hammani asraylik!
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
"Тутинган ўғил"
(Бир дўстимнинг иқрори)
Амал курсисида ўтирганингда ким энг кўп товонингни яласа, курсидан тушганингда ўша биринчи бўлиб, сендан юз ўгиради, деганлари қанчалик тўғри эканига ўзим ишонч ҳосил қилдим.
Бир қадрдоним бор эди. Кунора қўнғироқ қилиб, ҳафтада келиб турар, шифохонага тушиб қолсам, "овора бўлманг", дейишимга қарамай ҳаммадан аввал етиб борар, таътил пайтида Ўзбекистоннинг қайси бурчагида дам олмай, топиб борар, "бир чўқимгина" ош қилмаса, кўнгли жойига тушмас эди... Буниси ҳам майли, икки гапининг бирида "мен сизни отам деганман, сиз менинг отамсиз", деб, Худони ўртага солиб қасам ичарди...
Мансабим жиддий ўзгарган эди, "боламни" йўқотиб қўйдим. Суриштирсам бошқа ота излаб юрган экан...
©️Ўткир Ҳошимов
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Ургут туманида тадбиркорнинг 7 000 АҚШ долларини қўлга киритган электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда Ургут тумани электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси А.Н. (муқаддам судланган) “Z.H.” МЧЖ ҳисобчиси Ф.Н.нинг ишончига кириб, ушбу МЧЖнинг қуруқ мевани қайта ишлаш фаолияти узлуксиз ишлаши учун 14 000 АҚШ доллари эвазига алоҳида электр тармоғини тортиб, янги трансформатор ўрнатиши ҳамда тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, шундан 7 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Шунингдек, текширув давомида А.Н.томонидан 7 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Тўйларимизга ярашмаган ҳолат тўй эгаси ва маҳалладошлар ўртасида муҳокама қилинди
Яқинда ижтимоий тармоқларда "Самарқанддаги тўйлардан бирида бўлган экан", деган сарлавҳа остида "бир пачка доллар"ни сочган болакай акс эттирилган видео тарқалди. Бу ҳолат кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.
Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро ўтказган тўйда содир бўлган ҳолат ушбу фуқаро, сектор раҳбарлари, маҳалла ва жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.
Аниқланишича, "сочилган доллар" сохта бўлиб, уни тўй ўтказган фуқаронинг ўғли дўкондан харид қилган.
Аммо муҳокамада нафақат пул сочиш ҳолати, балки ёш болаларнинг тўйдаги ҳаракати тарбия, ахлоқ талабларига жавоб бермаслиги, бу ҳол жамиятда носоғлом муҳитни келтириб чиқариши айтилди.
Бундай ҳолат такрорланмаслиги учун маҳалла, тўйхона ва аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Ўзингиз билан таққослашингиз керак бўлган ягона инсон, бу — ўтмишдаги сиз. Ундан зўр бўлишингиз керак бўлган ягона инсон эса, бу — ҳозирги сиз.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Ҳозиргина Париж-2024 Олимпиад доирасида Ўзбекистон - Испания ўртасида учрашув (1:2) ниҳоясига етди.
@Samarqand_live канали орқали Ўзбекистон - Испания жамоалари ўртасидаги баҳсда қайд этилишини топган мухлисга ажойиб китоб совға қилишимиз ҳақида ацтиб ўтган эдик
50 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашган ушбу шартнинг якунида 5 нафар иштирокчи ўйин ҳисобини тўғри тахмин қилишди.
Булар:
1. Мақсуд Саттаров
Ўзбекистон 1-2 Испания
14. Азизбек Эшмурзаев
Assalomu alaykum avvalombor yurtdoshlarimizga omad tilagan holda meni tahminimcha hisob
O'zbekiston 1:2 Ispaniya bo'ladi.
15. Мухтор ака
Ўзбекистон 1-2 Испания
43. Дилафрўз Назаровна
O'zbekiston 1-2 Ispaniya
51. Ҳусан ака
Ўзбекистон 1-2 Испания
Жуда кучли жамоа испанлар, лекин умидим салгина бўлса ҳам бор, ғалабадан.
Ғолиблар соврини олиши учун телеграм орқали (@Samarqandiy) биз билан боғланишини сўраймиз!
Эътиборингиз учун раҳмат!
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
👍 Parij-2024 Olimpiadasi | 1-tur
🇺🇿 O’zbekiston ⚡️ Ispaniya 🇪🇸
✅ Asosiy tarkiblar ma’lum!
⌚️ Boshlanish vaqti - 18:00
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live