Учрашув натижасини тахмин қилувчи мухлислар кўпаймоқда
24. Шерзод
UZB 2:1 Ispaniya men shunday deb oʻyladim. Omad hammaga.
25. Йўлдош Рахмон
Oʻzbekiston- Ispaniya. 1-4
Lekin bunday boʻlishini xohlamayman.
26. Бобур Садинов
Hisob 2:1 Uzb yutadi
27. Жавлон Юсупов
Oʻzbekiston Ispaniya 1:4
28. Камолиддин Аслиддинович
🇺🇿 0:2 ispan
29. Мизробжон Рахмонов
Assalamu aleykum bugun UZB 2-1 ESP
Inshoollox
30. Лутфилло Ғаниев
2:1
Insha olloh biz yutamiz
31. Дилфуза
1:1 натижа бўлса керак
32. Санжар Эгамназаров
Assalomu alaykum!
UZB 3-1 ESP
33. Салим Абдуганиев
3:2
O'zbekiston foydasiga
34. М.Каримов
UZB - SPAN 3:2
35. Шерзод Шарипов
Oʻzbekiston Ispaniya 0-2
36. Илҳом Рахматуллаев
2:1 Uzb yutadi
37. Бектош
Uzbekiston-Ispaniya 0:2
38. Мурод Уралов
Испания 1-2 Ўзбекистон
39. Жасурбек Мингбоев
O'zbekiston 1-0 Ispaniya
Hudo hoxlasa bugun g'alaba biz tomonda bo'ladi.
40. Нодир Дусмуратов
1:0 Узбекистон-1,Испания-0
41. Ҳабибуллахон Саидханович
Иншааллоҳ 2:1 га ютамиз
42. Шаҳобиддин Умарқулов
2-1 O'zbekiston Foydasiga
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Хабарингиз бор бугун Париж-2024 Олимпиад доирасида Ўзбекистон - Испания ўртасида учрашув бўлиб ўтади.
⏰ 18:00 | 24.07.2024|
Ўзбекистан 👕 – 🔴 Испания
@Samarqand_live канали Ўзбекистон - Испания жамоалари ўртасидаги баҳсда қандай ҳисоб қайд этилишини топган мухлисга ажойиб китоб совға қилади.
Бунинг учун каналимизга аъзо бўлиб, ўйинда қандай натижа қайд этилиши ҳақида бугун соат 18:00га қадар телеграмдан @Samarqandiy акаунтига юборишингиз мумкин.
Барчага омад! Ўз имкониятингизни қўлдан бой берманг!
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Диққат: 12 соатлик кучли магнит бўрони бугун Ерни қоплайди ва кечгача давом этади
Ҳаммаси эрталаб соат 06:00 дан бошланди ва чўққиси обед вақти бўлади - бу вақтда об-ҳавога боғлиқ одамларда бош оғриғи, асабийлашиш , чарчоқ ва куч йўқолиши мумкин, шунинг учун мутахассислар ўзингизни зўрлаштирмасликни маслаҳат беришади.
Яқинларингизни ҳам огоҳлантириб қўйинг!
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
2 750 та ўринли янги талабалар турар жойлари қурилади
Жорий йилда давлат хусусий шериклик асосида 7 та талабалар турар жойи бунёд этилиши режалаштирилган.
Жумладан, СамДУ, Ўзбекистон-Финландия педагогика институти, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Самарқанд тиббиёт университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш университетларида янги талабалар турар жойлари қурилади.
Бу орқали 2 750 та янги ўринлар яратилади.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Ўқиган ва чийдан ташқаридаги қиз
Биласизми, Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш нима учун шунақа?
Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муваффақияти аввалом бор илмли, зиёли аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етганди. Тарих кўрсатдики, Ли Куан Ю юз фоиз ҳақ бўлиб чиқди.
Шу масала бизда қандай кўриниш олган?
Биринчидан, қиз бола ўқиб осмонни олиб бермайди, ўқитасан, бир сўм ойлигини олиб келмасидан эгасига топширасан. Контрактга ўқиган қизнинг ҳар йиллик сарф-харажати 40-50 миллионга етади.
Тўрт йилда 200 миллионга яқин маблағ сарфланади. Бир нави қилиб “муаллимлик” (ўқитувчи)ка ишга жойлашса, 3 миллионга яқин ойлик олади. Ўқиган даврида кетган харажат камида 20 йилда ўзини оқлайди.
У ёғига пенсияга чиқиб, 2 миллионга яқин пенсия белгилаб берилса, дўппини осмонга отавериш керак. Маърифатли аёл жамият гултожи, деган эртакни эса ҳозирча кетимиз остига босиб ўтирганимиз яхшироқ.
Бизнинг олий таълим ҳар томонлама мукаммал бўлган заифа мутахассисни тайёрлайдиган замонларга эса ҳали анча бор. (Менимча).
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Ҳар хил сўз, соғ билан тентакдан чиқар…
Зўр қўшиқ:
Худодан не кутсанг, неки сўрасанг,
Кечалари қилган нолангга боғлиқ!
Дардимни ҳеч кимдан кўчирганим йўқ,
Кўрганимдан кўра, кўрмаганим кўп…
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
"Maxsus reportaj" ko'rsatuvi
O'zbekiston Yoshlar ittifoqi Samarqand viloyat Kengashi rahbari Dilfuza Azizova faoliyatiga nazar.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Маданият вазири Озодбек Назарбеков эмас, кийим дўкони реклама қонунчилигини бузган
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Маданият вазири О.Назарбеков иштирокида “KINGSMAN UZBEKISTAN” кийимлар дўкони ҳақидаги реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилган эди.
🔝 Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, натижаси бўйича “KINGSMAN UZBEKISTAN” бренди остида фаолият кўрсатувчи “Boutique” МЧЖ «Реклама тўғрисидаги» Қонуннинг 16-моддасини, яъни рекламада товар давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш бўйича тақиқ талабларини бузган деб топди.
Натижада, ушбу корхонага нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди ва қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма берилди.
Махсус комиссия томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида Маданият вазири О.Назарбековнинг рекламада иштирокини реклама берувчи, реклама тайёрловчи ёки реклама тарқатувчи сифатида иштирок этганлигининг аломатлари аниқланмади.
➖ О.Назарбеков томонидан рекламани ўз шахсий ижтимоий тармоқлари ва бошқа расмий тармоқлар орқали тарқатмаганлиги «Реклама тўғрисидаги» Қонунига асосан рекламанинг айланиши соҳасидаги иштирокчиси сифатида баҳоланмайди.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Санэпидқўмита Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман бўлими, Самарқанд туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда СамДТУ ҳузуридаги Л.М.Исаев номидаги микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий тадқиқот институти билан ҳамкорликда юқумли ва паразитар касалликларни олдини олиш бўйича Равонак маҳалласида тарғибот-ташвиқот йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилиш давомида соҳа мутахассислари ота-оналарга юқумли ва паразитар касалликларни олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, касалликнинг хавфли жиҳатлари бўйича иштирокчиларга тушунтириш бермоқда.
Самарқанд туманидаги 5-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилаётган ушбу семинар давомида мазкур муассаса тарбияланувчилари ва Равонак маҳалласида яшовчи болалар паразитар касалликлар бўйича тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Мурожаат
Нуробод туманидаги «АГРОН» қишлогимизни катта йўл билан боғлавчи “Сепки Агрон” йўли жуда абгор аҳволда. Бу йўл 1980 йилларда қурулган бўлиб, бирор маротаба таъмирланмаган. Қишлогимиздаги 7000 аҳоли шу йўлдан фойдаланади.
Бу йўл тўғрисида ёрдам сўраб туман ва вилоят раҳбарларига бир неча марта мутожаат қилдик. Лекин натижа йўқ. Бизни АГРОН қишлогимизни туман маркази билан боғлайдиган бу йўл давлат аҳамиятига эга Сепки-Улус-Нуробод-Навоий йўли ҳисобланади.
Юқори ташкилотларга 2017 йилдан буён мурожаат қиламиз. Ҳозиргача 41 км.и тамирланди. Бундан расво йўл Ўзбекистонда бошқа бўлмаса керак. Нуробод бизга 45 км халқимиз шу йўдан минг бир машақатлар билан туман марказига бориб келади.
Ҳеч ким аҳволинг нечук демайди. Бизни бормаган еримиз кирмаган идорамиз қолмади. Жавоб битта пул йўқ дейди.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Samarqandda noqonuniy daraxtlarni kesish orqali tabiatga 269 620 000 so‘m zarar yetkazganligi aniqlandi
Samarqand shaharidqgi 16-sonli MTTda qo‘shimcha 150 o‘rinli bino qurish va hududda qayta qurilish ishlarini olib borayotgan “Samarqand maxsus suv drenaj” MCHJ tomonidan taʼlim tashkiloti hududida mavjud jami 31 (o‘ttiz bir) tup shundan 30 tup diametri 6,6 smdan 24,5 smgacha bo‘lgan Eldor qarag‘ayi va 1 tup diametri 27,0 sm bo‘lgan kam qimmatli terak daraxtlarini noqonuniy ravishda qurilishi rejalashtirilgan binoni qurish ishlarini boshlash uchun binoning yer osti qismini qazish vaqtida kesib tashlaganligi va ildizlarini yo‘q qilganligi holati aniqlangan.
Olib borilgan tezkor o‘rganishlar jarayonida daraxtlarni noqonuniy tarzda kesib tashlashi oqibatida tabiatga 269 620 000 so‘m zarar yetkazganligi maʼlum bo‘ldi.
Samarqand viloyati Ekologiya boshqarmasi matbuot xizmati
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
#ибрат
• Биргина дарахт, қалин ўрмонзорни бошлаб бериши мумкин.
• Биргина кечирим, ришталарни қайта боғлаши мумкин.
• Биргина ширин сўз, синиқ кўнгилларни шод қилиши мумкин.
• Биргина табассум, нохушликларни бартараф этиши мумкин.
• Биргина узр, аламзада қалбларни юмшатиши мумкин.
• Биргина салом, ўзаро мухаббат уйғотиши мумкин.
• Биргина умид, юксак муваффақиятларга етаклаши мумкин.
• Биргина сукут, минглаб кўнгилсизликнинг олдини олиши мумкин.
• Биргина яхшилик, Жанннатга олиб кириши мумкин!
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
ҲЕЧ БИР ЖУРНАЛИСТ ЎТКАЗМАЙДИГАН СУРИШТИРУВ
(ёхуд баҳоначиларнинг баҳоналари)
– Маҳалла раиси қаёққа кетган?
– Ҳокимликка кетган.
– Ҳоким қаёққа кетган?
– Ҳудудларни айлангани кетган.
– Сектор раҳбари қаёққа кетган?
– Сайёр қабулга кетган.
– Бола қани?
– Боғчага кетган.
– Онаси?..
– Туркияга кетган.
– Отаси?..
– Россияга кетган.
– Қарзлар қаёққа кетган?
– Қашшоқларга кетган.
– Қашшоқлар қаёққа кетган?
– Иш қидириб фермернинг олдига кетган.
– Фермер қаёққа кетган?
– Кластернинг олдига кетган.
– Кластер қани, қаёққа кетган?
– Пулларини санагани Швейцарияга кетган.
– Буни текширадиганлар қани?
~ Ана, елкасида сочиқ, қўлида обдаста, кластер келса, қўлига сув қуйгани навбат талашиб туришибди...
Тошпўлат ҚАЛАНДАР
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Борида қадрланг қадрдонларни,
Лаҳзада умрлар топади якун,
Бугун соғ-саломат юрган одамни,
Эртага қабрга қўйиш ҳам мумкин!
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Отанг бор ҳовлига кирасан эркин,
Онанг бор илинар — дастурхон тўкин.
Ишонгин биродар, улардан кейин -
Ийманиб қоласан меҳмон бўлишга...
Албатта кўринг кўзингизга ёш келади.
Ўзбекистон-Испания ўйинини қандай ҳисоб қайд этилишини ҳозирча 23 киши тахмин қилиб кўрди.
1. Мақсуд Саттаров
Ўзбекистон 1-2 Испания
2. Мухлис Амонов
Ўзбекистон 2-1 Испания
2. Самарқанд
Ўзбекистон 1-0 Испания
3. Элбек
Ўзбекистон 1:3 Испания
4. Гаффаров Абдурахмон
Испания ва Узбекистан-3:1
5. Нурмухаммедов
Ўзбекистон-Испания 0-3
6. Даврон
1:3
7. Мансур Бобоев
2:0 бўлади ғалаба бўлади худо хохласа
8. Нурмуминов Алишер
3-1 ҳисоб бўлади
9. Мурадов Нодир
Ўзбекистон- Ипания 2:1 бўлади тахминимча
10. Бобур Мамадиёров
Uzb 0:0 Span
11. Акмал Акрамов
O'zbekiston 2-2 Ispaniya
12. Ғолиб Жабборов
O'zbekiston 3 -1 Ispaniya
13. Қосим Нафасов
2-1
14. Азизбек Эшмурзаев
Assalomu alaykum avvalombor yurtdoshlarimizga omad tilagan holda meni tahminimcha hisob
O'zbekiston 1:2 Ispaniya bo'ladi.
15. Мухтор ака
Ўзбекистон 1-2 Испания
16. Озод
1:3
17. Анвар Қудратов
1-1
18. Шахбоз Хайруллаев
Ўзбекистон - Испания жамоалари ўртасидаги баҳсда 1-1 ҳисоб қайд этилади
19. Салоҳиддин Долиев
O'zbekiston : Ispaniya 2:1
20. М.М.Т.
1:1
21. Нурмухаммедов
O‘zbekiston-Ispaniya 1:3
22. Садриддин Мухтаров
Ўзбекистон 1:3 Испания
23. Феруз
2-1 ҳисоб қайд этилади
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари очилишига 2 кун қолди
Бўлажак Олимпия ўйинлари расман 26 июль – 11 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегацияси ўз иштирокини бугун футболчиларимизнинг Испанияга қарши ўйини билан бошлайди.
Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 19 спорт турида 90 нафар спортчи билан 75 та лицензия қўлга киритган. Ҳамюртларимиз футбол, камондан отиш, сувга сакраш ва аёллар кураши дастурларида Олимпия ўйинларида дебют қилади.
Фурсатдан фойдаланиб, олдинда турган масъулиятли мусобақа ҳар бир спортчимизга омад ва зафарлар ёр бўлсин деб, жонажон Ватанимизга тарихий натижалар билан қайтишларини тилаб қоламиз!
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
#Мурожаат (таҳрирсиз)
Самарқанд шаҳар Рудакий кўчаси 120 уйда фуқаролар рухсатини олмасдан, ўзбошимчалик билан кўп қаватли уйни ташқи девор қисмини бўзиб, қўшимча қурилишлар қилмоқда.
Бу борада бир-икки ташкилотларга ёзма хат билан чиққан бўлсакда, натижа бўлмаяпти.
Масъул ходимлардан ушбу масалада қонуний чора қурилиб, амалий ёрдам беришингиз кутамиз.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Ўзбекистон ва Испания "Париж-2024"ни очиб беради
Бугун соат 18:00 да футбол бўйича Ўзбекистон ва Испания олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан Париж олимпиадаси ўйинларига старт берилади.
ХХХIII Ёзги олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтади.
Халқаро олимпия қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги ўйин "Парк де Пренс"(ПСЖ) стадионида ўтказилади.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
#ибрат
Одамларнинг ярми қоқилганингда “айтгандим-ку” дейди, ярми эса ғалаба қозонсанг, “мен буни билардим” дейди.
Шунинг учун ҳеч кимнинг гапига парво қилма. Ҳеч ким сен ҳақингда қайғурмайди...
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизматининг маълум қилишича, Ҳиндистонда хавфли вирус тарқалмоқда. Ўн олти нафар бемор ҳаётдан кўз юмган.
🔬Шу кунларда Ҳиндистоннинг Гужарот штатида эпидемиологик вазият ёмонлашган. Жаҳон матбуоти хабарларига кўра, ҳудуд бўйлаб Чандипура деб аталувчи хавфли вирус тарқалмоқда.
📊 Штат соғлиқни сақлаш вазири Рашикеш Пателнинг қайд этишича, ҳозиргача 50 та касалланиш ҳолати рўйхатга олинган. 16 киши инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
❓Хўш, бу хасталик ҳақида бизга нималар маълум?
📍Ушбу вирус илк бор 1965 йили Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатига қарашли Чандипура қишлоғида аниқланган ва кейин шу жой номи билан атала бошланган.
📈 Ўшандан буён мамлакатда вақти-вақти билан эпидемия авж олиши кузатилади. Жумладан, 2003 йили хасталик 329 болада қайд этилиб, 183 нафарининг умрига зомин бўлганди.
🩺 Мазкур патология тиббиётда кам ўрганилган, фақат чивинлар чақиши орқали юқиши ҳақида маълумотлар бор. У иситма, бош оғриғи, талваса (судороги), шиш, диарея белгилари билан намоён бўлади. Оғир ҳолатларда беҳушлик, кома ва ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин.
🔎 Чандипура учун махсус даво муолажаси ва вакциналар мавжуд эмас. Эпидемияга қарши курашда асосан профилактик чоралар қўлланиляпти. Хусусан, вирус авж олган ҳудудларда малатион кукуни сепилмоқда.
‼️Ўз навбатида, юқори тана ҳарорати кузатилган беморлар назорат остига олиниб, уларга интенсив муолажалар буюриляпти.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
⚡️ Yerni noqonuniy egallab olish muqarrar javobgarlikka olib keladi
📍 Samarqandda 6 oyda 1912 holatda 487,9 gektar yer maydoni turli maqsadlarda foydalanish uchun oʻzboshimchalik bilan egallab olingan.
▪️Batafsil "Zarnews.uz" veb-saytida o'qishingiz mumkin.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Темурбеклар мактаби битирувчилари учун алоҳида қўшимча квота ажратилади, улар энди бошқаларга халақит бермайди
Президент имзолаган фармойишга биноан, эндиликда давлат олий таълим муассасаларига киришда тўплаган балига нисбатан маълум миқдордаги қўшимча балл бериладиган шаклдаги имтиёзга эга абитуриентлар 2024/2025-ўқув йилида танлаган таълим йўналиши бўйича белгиланган ўтиш бали ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, тўплаган балига мос равишда давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида қўшимча квота билан талабаликка тавсия этилади.
❓Бу нима дегани?
Эндиликда қўшимча балл бериладиган имтиёзлар, энг асосийси Темурбеклар мактаби битирувчилари агар ўтиш бали учун етарли балл тўплай олса, унда улар учун қўшимча квота ажратилади. Бунда олдиндан қўшимча квота сони маълум қилинмайди, чунки неча нафар битирувчи ўқишга кира олиши олдиндан маълум бўлмайди. Мандатдан кейин имтиёзлиларга нечта грант ёки нечта контракт ажратилиши аниқ бўлади.
Энг муҳими, энди Темурбеклар мактаби битирувчилари бошқаларга халақит бермайди.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
⏱⏱ SIUTda kirish imtihonlari boshlanish arafasida. Imtihon jarayonlarini bevosita rasmiy YouTube-kanalimiz orqali kuzatib borish imkoniyatiga egasiz.
🔴 В SIUT начинаются вступительные экзамены. Вы можете следить за экзаменами в прямом эфире на нашем официальном YouTube-канале.
🔴 SIUT entrance exams are starting. You can watch the exams live on our official YouTube channel.
🌐 Telegram 🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 Linkedin
❗️Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга имтиёзли шартлар асосида уй-жой берилиши мумкин.
📑 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарорида, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби белгиланган.
✅ Қарорга кўра,
❗️Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг;
🔷 10 фоизи бошланғич бадал сифатида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига;
🔷 90 фоизи эса банкларнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига қопланади.
📝 Бу дегани юқорида кўрсатилган тоифадаги аёллар олаётган уй-жойи учун 10% бошланғич бадал тўлаб берилади ва уй-жойнинг бошланғич тўловдан қолган қисми эса уларга 20 йил давомида тўлаши учун имтиёзли шартлар асосида ипотека кредити қилиб берилади.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Nurobod tumanida sodir etilgan YTH keng jamoatchilik ishtirokida muhokama qilinib, mahallada targʻibot ishlari olib borildi.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Бакалавриат таълим йўналишлари учун давлат гранти
2024/2025-ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатнинг КУНДУЗги таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Бу ҳаётда инсонга ҳеч қачон дўст бўлмайдиган тўртта нарса:
1. Пул — бугун менда, эртага бошқаларда.
2. Мансаб — бугун мен ўтираман, эртага бировлар.
3. Жазман — бугун мен билан, эртага бошқаси билан.
4. Тобут — бугун мени оборса, эртага бировни олиб келади.
Шундай экан пулга ишониб дўстдан, мансабга ишониб таниш - билиш биродарлардан, жазманга ишониб ҳалол жуфтингиздан асло воз кечманг. Бу синовли дунёда ҳаммамиз шу тобут орқали якун топажакмиз.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Фарзанд тарбиясидаги энг катта хатолардан биттаси — уни хатолари учун синдириб ташлаш.
Албатта, ҳамма қатори ёш бола ҳам хато қилади. Бироқ бундай вазиятда уни синидириб қўйманг. Чунки, унинг ўзи ҳам қилган иши хатолигини билиб туради. Бундай вазиятда эса унинг руҳиятини кўтариш ҳаракатини қилиб, келгусида шу хатони такрорламаслиги учун тўғри йўл кўрсатиш керак.
Унутманг, ёшлигида хатолари сабаб синган болалар келгусида бирор иш бошлашга, тавваккал қилишга қўрқиб қолади ва ҳеч қандай тайинли натижага эриша олмайди.
P.S.: Таассуфлар бўлсинким, бизнинг жамиятда деярли ҳар бир бола хатоси учун синдирилади. Шунинг учун, бугун бизда кучли шахслар бармоқ билан санарли...
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live