Тармоқларда ОТМ имтиҳонларида ҳуқуқшунослик фанларида дарсликда йўқ, шунингдек, кодекс ва қонунлардан тузилган саволлар борлигидан шикоятлар пайдо бўлди.
Яна бизнеснинг, тўғрироғи, соққанинг ҳиди келаяпти.
“Ҳуқуқшнослик соҳасига келманглар, жой йўқ, ҳаммаси аллақачон банд қилинган” дейилсаку олам гулистон.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Бугун, 2024 йил 17 июл куни, соат 08:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ҳудудларда ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича 2024 йил биринчи ярим йиллиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Унда иқтисодий комплекс ташкилотлари иштирок этади. Вилоят бошқармалари ва шаҳар/туман бўлим раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Селекторда бир қатор мансабдорлар ишдан олиниши ҳақида маълум қилишмоқда.
Ишдан олинадиганлар орасида Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Давлятович Кудбиев борлиги ҳам айтилмоқда.
Катта эҳтимол билан лавозимлар рокировкаси бўлади.
Тонг отса насиб қилса ҳаммасини кўриб олаверамиз
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Kattaqoʻrgʻon tumanida jinoyatchilikka qarshi kurashish sodir etilayotgan ogʻir oqibatli YTHlarning oldini olish maqsadida xodimlarga ertalabki yoʻriqnoma oʻtkazilib sohaviy xizmat xodimlari bilan birgalikda kuchaytirilgan tartibda reyd tadbirlari olib borilmoqda.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
#ибрат
ҲАЁТИЙ ХАҚИҚАТЛАР
• Дўстлар сохта бўлиши мумкин, лекин душманлар ҳамиша ҳақиқий бўлади.
• Аҳмоқ киши кексайиб, ақлли бўлиб қолмайди.
• Қасам ичиш... Сув ичишдан ҳам осон бўлиб кетди...
• Пулдорлик — барча балою офатлар, муаммолар ва очкўзликка олиб келади. Пулсизлик ҳам худди шунга сабаб бўлади.
• Болаларингизни тарбияламанг, улар барибир ўзингизга ўхшашади. Шунинг учун ўзингизни тарбияланг.
• Уч нарсани ортга қайтариб бўлмайди:
— отилган ўқ.
— айтилган сўз.
— ўтган вақт.
• Биз челаклаб насиҳат қиламизу, ўзимиз томчилаб амал қиламиз...
• Пулни севмайман... Аммо пул асабларимни тинчлантиради...
• Эркак ҳеч қачон хотини ва машинасидан нолиши керак эмас. Чунки иккисини ҳам ўзи танлаган.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Санэпидқўмита Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Маҳзуна Насретдинoванинг вилоятимиз аҳолисига мурожаати.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Жамият ҳеч нарсани кўрмаяпти. Чунки уни чуқур гипноз ҳолатида ушлаб туришибди.
Халқ ҳеч қачон бу даражада гумроҳ бўлмаган.
Одамга бир оз нафас ростлаб, бўлаётган воқеа-ҳодисаларни идрок этишига имконият беришмаяпти.
Бири биридан бемаъни, охири йўқ сериаллар, бетайин эстрада, шахватпараст ва тажовузкор фильмлар онгостимизга секин-аста сизиб кириб, ҳудбинлик ва зўравонликни ўстираяпти.
Росмана одам қисқа фурсат ичида ҳаётининг мазмунига бефарқ танбал ва лоқайд ҳайвонга айланаяпти...
Сергей КАПИЦА (1928-2012), рус олими ва телебошловчиси.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
#ибрат
Агар бирор бир муаммога дуч келсангиз, тўрт нарсани ёдга олиш билан уни енгиллатинг:
1. Бу вақтинчадир.
2. Бу тақдиримда ёзилган эди.
3. Бундан катта муаммо бўлиши ҳам мумкин эди
4. Бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила тақдирлайди.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Бугун Пастдарғом тумани ҳокими Раҳмонов Шерзод Шуҳратович 33 ёшни қаршиламоқда.
Шерзод Раҳмонов 1991 йилда Нарпай туманида туғилган.
Ушбу сана муносабати билан Шерзод Шуҳратовични муборакбод этамиз.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
#ҳикоя
КИБР КИРГАН БОШГА ИЛМ КИРМАЙДИ
Бир улуғ зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар:
— Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар?
Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат олимга масхаралаганнамо дебди:
— Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг.
Устоз тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола:
— Сўрадингизми, тўп нима деди? — деса, устоз шундай жавоб берган эканлар:
— Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман.
❗️Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни хор қилади. Шунинг учун бошингизни кибрдан эмас, илмдан тўлдиринг!
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Тазия
Самарқанд шаҳар спорт бўлими бошлиғи Жасур Нурмановга волидаи муҳтарамасининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.
Марҳума онамизнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
Жаноза 13 июль соат 17:00 да «Ҳазора» маҳалласида.
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳам ишга тест топшириб кирадими?
Вилояти бўйича 104600 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар бўлиб, шундан 16722 нафари турли ташкилот ва муассасаларда иш билан банд. Шу кеча-кундузда яна 523 та вакант лавозимлар учун танловлар эълон қилинган.
Хўш, бу иш ўринларига ногиронлиги булган шахсларни қабул қилиш тартиби қандай? Улар ҳам барча каби тест имтиҳонидан ўтадими? Шу ва бошқа саволларга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси шуъба мудири Камолиддин АБДУЛЛАЕВ жавоб берди.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Депутатларни уйғонгани рост бўлсин: улар тилга киришди
“Адолат” социал-демокоратик партияси лидери Робахон Маҳмудова йўлдаги қоидабузарликлар ҳақида фикр билдирди.
“Қачонгача пиёдалар ўлимига сабабчи бўлаётган эркатой ҳайдовчиларга бефарқ бўламиз?
Уларни тартибга чақириш учун фақатгина жарима миқдорини ошириш билан кифояланиш кутилган натижани бермаяпти.
…тезликни оширганликда муайян муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқини чеклаш ёки ҳайдовчилик гувоҳномасидан умрбод маҳрум этиш, шунингдек, тезликни ошириш, спиртли ичимлик истеъмол қилиб инсон ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчиларга жиноий жазо чораларини кучайтириш зарур, деб ҳисоблаймиз”.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
#ибрат
Бас қилинг!
• Кераксиз одамлар билан вақтингизни ўтказишни бас қилинг!
• Муаммоларингиздан қочишни бас қилинг!
• Ўзингизни алдашни бас қилинг!
• Тузилган режаларингиздан қочиб, уларни бажаришни кейинга суришни бас қилинг!
• Ўтмишни ушлаб туришни бас қилинг!
• Хато қилишдан қўрқишни бас қилинг!
• Ўтмишдаги хатолар учун ўзингизни койишни бас қилинг!
• Ҳасад қилишни бас қилинг!
• Нолишни ва ўзингизга ачинишни бас қилинг!
• Ўзингизни оқлашни бас қилинг!
• Қарама-қарши тарафга ҳаракатланишни бас қилинг!
• Ўзингизни мақташни бас қилинг!
• Ҳар бир ишни рио учун қилишни бас қилинг!
Муаммоларингизда бошқаларни айбламанг! Эътиборингизни истамаган нарсаларингизга қаратманг.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Қайғурма
Касал тузалади, мусибат кетади. Гуноҳ кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади. Келажак келади осий — тавба қилади. Фақир эса вақти келганда бой бўлади...
Қайғурма!
Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингми?!
Демак, оғир кунларнинг ортидан, кенглик ва яхши бир ҳаёт бордир!
Қайғурма!
Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради. Тоза сув иссиқдаги ташналикни совутади. Иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради. Бедор ҳолда изтироб чекиш ортида лаззатли ором бордир. Дард аламларини соғлик лаззати кеткизур. Бунинг учун сен бир оз сабр қилмоғинг ва бир лаҳза кутишинг даркор!
Тонг муборак бўлсин!
©Шайх Оиз Ал-Қарний
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
#mol_mulk_soligi #yer_soligi
Mol-mulk va yer soliqlarini Soliq mobil ilovasida to‘lash mumkin
Jismoniy shaxslar mol-mulk va yer soliqlarini 15- aprel va 15-oktabrgacha teng ulushlarda to‘laydi.
Joriy yil uchun soliq summasining birinchi yarmi 15-aprelgacha to‘lanmagan bo‘lsa, kechiktirilgan har bir kun uchun penya hisoblanadi.
Soliq to‘lovlarini uydan chiqmasdan – Soliq mobil ilovasida amalga oshirish mumkin.
_
#налог_на_имущество #земельный_налог
Уплатить налоги на имущество и землю можно в мобильном приложении Soliq
Физлица уплачивают налоги на имущество и землю равными долями до 15 апреля и 15 октября.
Если вы не уплатили первую половину от суммы налога за текущий год до 15 апреля, то за каждый день просрочки начисляются пени.
Произвести оплату можно не выходя из дома - в мобильном приложении Soliq.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Мактабгача ва мактаб таълими тизими давлат мактабгача таълим педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича 01.06.2024 йил ҳолатига базавий тариф ставкалар миқдори.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
👨🎓 SIUTda hujjatlar qabuli davom etmoqda!
📣 Hujjatlar qabuli joriy yilning 20-iyuliga qadar davom etadi.
Hujjatlarni Qabul ofisida yoki ONLINE tarzda quyidagi havola orqali topshirishingiz mumkin:
📂 Hujjat topshirish / 📄 Yo‘riqnoma
Darslar dunyoning turli burchaklaridan taklif etilgan tajribali xorijiy professor-o'qituvchilar tomonidan to'liq ingliz tilida olib boriladi.
Talabalar o'qishning dastlabki yilidanoq O'zbekistondagi nufuzli neft va gaz kompaniya va obyektlarida amaliyot o'taydilar.
🎓 Eng asosiysi universitet bitiruvchilari ish bilan ta'minlanadilar.
🏘 Eslatib o‘tamiz olis hududlardan kelgan talabalar yotoqxona bilan ta’minladi.
↗️ Batafsil ma'lumotni ushbu web-saytimiz orqali olishingiz mumkin.
❤️ SIUT bilan imkoniyatlar olamingizni kashf eting!
Жар ёқасидаги салтанат ахмоқона қонунлар чиқаради…
Амир Темур
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
ЙЎЛДА ДАВОМ ЭТИНГ!
• Тугаган алоқаларга қабрлар сингари муомалада бўлинг. Қабрларни қайта ковланмайди.
• Орқангизда қолганларни қўяверинг, ортингизда тураверишсин. Мозийни қайта титиб унга асир бўлманг.
• Эшикни очиқ қолдирманг. Акс ҳолда қайтишга мажбур бўласиз.
• Фойдасиз жанглар сизни тамом қилади. Уларга орқа қилаверинг.
• Қадрингизни туширадиган дўстлик сизга керак эмас. Ажралишни ўрганинг.
• Сиздаги муҳаббатни қатл қиладиган маконлар сизни ўчириб қўяди. Тарк қилишни ўрганинг.
• Ёдингизда турсин, етиб боришингиз лозим бўлган манзилингиз бор. Ҳар томонга аланглаган инсон кўзлаган манзилига ета олмайди!
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Samarqand viloyati IIB JXX YHXB 3- otryad xodimlari tomonidan tungi paytda sodir etilayotgan YTHlarning oldini olish maqsadida viloyatlararo qatnovchi transport vositalari haydovchilari va yoʻlovchilari toʻxtatilib, yaxna ichimliklar ulashilib keng qamrovli targʻibot ishlari olib borildi.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
🚙 Айрим кўчаларнинг бир қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади
Эртага, 14 июль кунидан бошлаб 2024-2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошланади.
Тест синовлари Самарқанд шаҳрида ҳам бўлиб ўтиши муносабати билан шаҳар ҳокимининг фармойиши қабул қилинди.
Унга кўра, тест синовлари бўладиган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 14 июль кунидан 28 июль куни (1-босқич соат 08:00 дан 11:00 гача, 2-босқич соат 15:00 дан 18:00 гача)га қадар Рудакий кўчасида жойлашган СамДУ академик лицейи ҳамда Даҳбед кўчасидаги Самарқанд давлат университетининг жисмоний маданият факулътети ва Гагарин кўчасидаги Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати биносига туташ ва унинг атрофидаги кўчаларда транспорт воситаларининг бир томонлама ҳаракати чекланади.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Samarqand shahar Qorasuv massivida oʻtkazilgan sayyor qabul jarayonlari.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
ЧИРАНМАНГ!
Оддий ҳаёт кечиринг. Тиришиб нима қиласиз?! Кўрпангизга қараб оёқ узатинг. Киши кучи етмайдиган нарсага қўл чўзса яланғоч кўринади.
Бугун кўпчилик инсонлар ҳашамат ортидан югуриб ўзларини қийнашмоқда. Ўз пулингизга олинган эски телефон қарзга олинган янги телефондан яхшироқ.
Сизни қарзга кўмадиган ҳашаматли тўйдан оддий ва камчиқим ўтказилган, сизни қарздор қилмайдиган тўй яхшироқ.
Қарзга ботиб подшоҳлардек тўй қилсангиз ҳам одамлар бир кунгина тўйингизни мақташади. Кейин тамом. Бўйнингизга жилов янглиғ илинган қарзни тўлаб юраверасиз!
Қарз олиб сафарга чиқманг. Майли сизни "бечора сафарга ҳам чиқолмайди" десинлар. Баъзилар турли умрага олиб борадиган фирмалар ҳисобидан, қарзга умрага кетишаяпти. Бир неча ой ўтиб ҳам қарзни бермасдан юрганлар бор. Ҳақдорлар сўкиб юрибди. Шу керакми сизга?!
Қарзга кийим олиб кийманг. Майли сизни "бечора янги кийим ҳам сотиб ололмайди" десинлар.
Ёдингиздан чиқмасин, зўрма-зўракилик эшикдан кириб келса хотиржамлик деразадан чиқиб кетади!
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
“Отамдан қолган далалар”
Бугун эътиборингизга кўплаб муштарийларимиз қизиққан фильмни ҳавола этамиз. Халқ ҳақиқатни билиши керак. Бироқ, кимлардир баъзи ҳақиқатларнинг ошкор бўлишидан қўрқади, чамамда. Йўқса, ўзбек миллатини қандай қўйлаштирилгани ҳақидаги шоҳ асар мавҳум сабабларга кўра қора рўйхатга киритилмас эди. Бизда эса қора рўйхат йўқ!
Ушбу фильм шунчаки эрмак учун кўриладиган фильм эмас. Буни ўйлаб-ўйлаб, йиғлаб-йиғлаб кўриш керак. Фильмдаги кўплаб саҳналар ҳали ҳам турмушимизда учраб туради ва, албатта, шундай маҳорат билан кўрсатиб берилганки, суяк-суягингизгача зирқиратади.
Ушбу фильмни кўриш учун сизга катта куч тилаймиз. Дам олиш кунингиз хайрли ўтсин!
Биродарларга ҳам улашинг!
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
«150 бола овқатига 300 грамм гўшт» – Пешку ҳокими боғчадаги гўштни тарозига торттириб кўрди
Бухоро вилояти Пешку тумани ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров тумандаги боғчалардан бирида рейд ўтказган. Унда 14-мактабгача таълим ташкилотида пиширилган иккинчи овқатга 300 грамм гўшт солингани аниқланган. Маълум бўлишича, боғча мудираси ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Мансаб!
Фикри ҳаёли "лавозим" , "мансаб" бўлиб қолган инсонлар кўриб тафаккур қилишсин!
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
❗️Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМларнинг 2024 йил учун рўйхати тасдиқланда
Шунингдек, 2024/2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live