1938 йилнинг октябрь ойи Ўзбекистон тарихига энг машъум сана сифатида муҳрланган. Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнус, Отажон Ҳошим, Зиё Саид, Худойберган Девон каби миллат ойдинлари 4 октябрда шошилинч қатл этилди. Архив ҳужжатлари шоҳидлигича, 5 октябрда эса бир кун олдин отиб ташланган маҳкумларнинг суди саҳналаштирилган.
Орадан 86 йил ўтиб, 2024 йилнинг октябри ҳам оғир келмасин. Ушбу ёзганларимиздан алами келиб, ғазаб отига миниб тизимда илинганини “қатағон” қилиб ташламасин. Октябрь хайрли бўлсин!
"We Global Football" саҳифасида Осиё жамоаларининг 3-саралаш босқичидан сўнг тўғридан-тўғри ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини қуйидагича баҳолади:
🇯🇵 Япония - 99.99%
🇮🇷 Эрон - 98.0%
🇰🇷 Жанубий Корея - 97.5%
🇺🇿 Ўзбекистон - 82.8%
🇮🇶 Ироқ - 61.5%
🇦🇺 Австралия - 57.8%
🇸🇦 Саудия Арабистони - 31.2%
🇯🇴 Иордания - 29.0%
🇴🇲 Ўмон - 11.6%
🇶🇦 Қатар - 11.4%
Яъни, Ўзбекистон "А" гуруҳида 2-ўринни эгаллаши ва Мундиал йўлланмасини қўлга киритиши тахмин қилинган.
✅ @Samarqand_live
"Милтон - ҳаёт-мамот масаласи" – Жо Байден
АҚШнинг Флорида штати ҳукумати «Милтон» тўфони туфайли 5,5 миллиондан ортиқ одамни уйларини тарк этишга ва эвакуация қилишга чақирди.
Хабарларда, бу эвакуация штат тарихидаги энг йирикларидан бири бўлгани айтилмоқда.
«Агар сиз кетмоқчи бўлсангиз, ҳозироқ кетинг», — деди Флорида губернатори Рон Десантис.
ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган, 15 октябрь санасига белгиланган Эрон-Қатар ўйинини ОФК Эронда ўтказишни тақиқлади.
Шунинг учун томонлар мазкур ўйинни қаерда ўтказиш борасида бош қотиришмоқда. Эроннинг ўзи бу баҳсни Қатарда ўтказиб, жавоб ўйинини (2025 йил 5 июнь) Эронга кўчиришни сўраб ОФК ва ФИФАга хат йўллади.
Шунингдек, Эрон-Қатар баҳси нейтрал майдон — Тошкентда ёки Дубайда ўтказилиши ҳам мумкин.
Ушбу масалада ОФК ва ФИФА тез орада қарор қабул қилиши кутилмоқда.
✅ @Samarqand_live
Диққат савол: ушбу ҳолат қайси туман марказида «чиройли» кўриниш бериб турибди?
✅ @Samarqand_live
Agar san shayton bo’lganingda, odamlarni maqsadlariga erishishlaridan, o’zlarini to’liq anglashlaridan qanday chalg’itgan bo’lar eding? Va buni qanday qilar eding? - deb sunʼiy intellekt (ChatGPT) ga savol berishibdi:
🤖 ChatGPT javobi:
Agar men shayton bo’lganimda va odamlarni o’z maqsadlaridan va o’zlarini to’liq anglashlaridan chalg’itmoqchi bo’lganimda, insoniyatning zaif tomonlaridan foydalangan bo’lardim. Quyidagicha yo’l tutardim:
1. Zudlik bilan rohatlanishni targ’ib qilish
Odamlarni uzoq muddatli maqsadlar o’rniga qisqa muddatli lazzatlarga intilishga undardim. Bu ularning diqqatini asosiy maqsadlaridan chalg’itardi.
2. Chalg’ituvchi omillarni ko’paytirish
Ijtimoiy tarmoqlar, o’yinlar va boshqa ko’ngilochar narsalarni ko’paytirib, ularning vaqtini behuda sarflashlariga sabab bo’lardim.
3. Shubha va qo’rquvni oshirish
Ularning o’ziga bo’lgan ishonchini kamaytirish uchun shubha va qo’rquv hissini kuchaytirardim, bu esa ularni harakat qilishdan to’xtatardi.
4. Solishtirishni rag’batlantirish
Ularni boshqalar bilan doimiy ravishda solishtirishga undardim, bu esa hasad va norozilikka olib kelardi.
5. Munozara va nizolar keltirib chiqarish
Oila va do’stlar orasida nizolarni keltirib chiqarib, ularning emotsional energiyasini sarflardim.
6. Qadriyatlarni buzish
Axloqiy me’yorlarni noaniq qilish orqali, ularni noto’g’ri yo’llarga yo’naltirardim.
7. Tanlovlarni ko’paytirish
Juda ko’p imkoniyatlarni taklif qilib, ularni qaror qabul qilishda qiynalishga olib kelardim.
8. Materializmni targ’ib qilish
Moddiy boylikni hayotning asosiy maqsadi sifatida ko’rsatib, ularni ichki o’sishdan chalg’itardim.
9. Noto’g’ri ma’lumotlarni tarqatish
Ularni chalg’itish va noto’g’ri yo’lga solish uchun yolg’on ma’lumotlarni yoyardim.
10. Kechiktirishni osonlashtirish
Vazifalarni keyinga qoldirishni odatga aylantirib, ularning samaradorligini pasaytirardim.
Bu usullar orqali odamlarni o’z maqsadlaridan va o’zlarini anglashlaridan chalg’itib, ularning hayotiga salbiy ta’sir ko’rsatardim.
✅ @Samarqand_live
#Факт
Бош миямиз ҳақида қизиқарли маълумотлар:
🧠 Ҳар сафар бирор нимани эслаб қолганимизда, мияда янги нейрон алоқалари шаклланади.
🧠 Киши уйғонгач, унинг мияси унча катта бўлмаган лампочка ишлаши учун етарли бўлган энергияни ишлаб чиқаради.
🧠 Инсон мияси 50 ёшгача шаклланади.
🧠 Алкоголь туфайли мия вақтинчалик эслаб қолиш қобилиятини йўқотади.
🧠 Инсон туғилганда асаб ҳужайралари улғайган даврига нисбатан анча кўп бўлади.
🧠 Бош миянинг фақатгина ўнг ёки чап тараф палласи ишлаши ҳақидаги гапларнинг барчаси уйдирма. Аслида, улар ўзаро маълумот алмашган ҳолда ишлашади.
🧠 Оиладаги шафқатсизлик боланинг миясига жуда қаттиқ салбий таъсир қилади.
🧠 Шоколад ҳиди тета-ритмни (бош миядаги ритм) ишлаб чиқаришни фаоллаштиради, бу эса ўз навбатида инсонни тинчлантириб, бўшаштиради.
✅ @Samarqand_live
Toʻrt toifadan juda muhtoj holingizda ham hech nima soʻramang:
➡️ Arazchi insondan
➡️ Xasadgoʻy insondan
➡️ Xasis insondan
➡️ Pastkash insondan
✅ @Samarqand_live
Moskva viloyati M-2 trassasida 3 kishi halok bo‘lgan yirik YTH sodir bo'ldi
✅ @Samarqand_live
Тижорат банкларида долларнинг сотув курси 12855 сўмгача кўтарилди
Айни вақтда айрим банкларда доллар 12855 сўмгача қийматда сотилмоқда. Эртага амал қиладиган долларнинг расмий курси ҳам 20 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Бу хабарни доллар қулайди, мен билан доллар қулашидан омон қолинг деган мотиваторларга юбориб қўйинг.
✅ @Samarqand_live
Ayni vaqtda Samarqand tuman hokimi 1-sektor hududidagi obodonlashtirish ishlarini o‘rganmoqda
✅ @Samarqand_live
#ибрат
Ҳатто, тўғри одамни ҳам қийшиқ қилиб кўрсатадиганлар топилади. Шунинг учун ҳаммага ҳам ишониб кетаверманг...
✅ @Samarqand_live
#ибрат
Бир куни жанозанга келиб қорнини тўйдириб, сўнгра ишига кетадиганларнинг гаплари билан яшама!
✅ @Samarqand_live
Кеча Самарқанддаги мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари фаолияти Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 30 августдаги 282-сонли буйруғи асосида текширилаётганлиги ҳақида ёзган эдик.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири имзолаган аудит тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда 2024 йилнинг 7 октябрдан 1 ноябргача текширилиши керак бўлган шаҳар ва туманларнинг мактабгача ва мактаб таълими бўлимларида ички аудит тадбирлари ўтказиш кўрсатилганлиги, бироқ буйруқнинг 1-иловасида аудит тадбирларини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркибида Самарқанд шаҳри киритилмаганлини айтиб ўтган этгандик.
Мазкур буйруқ билан батафсил танишиб чиққанимизда 7 октябрдан 1 ноябргача текширилиши лозим бўлган Самарқанд шаҳар, Нуробод, Оқдарё, Пайариқ, Пахтачи, Тайлоқ ва Ургут туманларига аудит тадбирларини ўтказадиган ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилмаганлиги маълум бўлди.
Буйруқнинг 1-иловасида фақат 2024 йилнинг 9 сентябрдан 4 октябргача Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Каттақўрғон шаҳар, Самарқанд, Булунғур, Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон, Қўшрабод ва Нарпай тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимларида аудит тадбирларини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби келтирилган холос.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 25-апрелдаги 352-сон қарорининг 1-илова Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 25-бандига асосананадиган бўлсак, текширишга ваколатли органнинг масъул ходимлари текшириш бошланишидан олдин мактабгача таълим ташкилоти директорини (директор бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахсни) текшириш мақсади билан таништириши, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларнинг (текширишлар режа-жадвалидан кўчирма, текширишга ваколатли органнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текшириш дастури ёки саволномаси) нусхаларини топшириши керак.
Хўш, айтингчи, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 30 августдаги 282-сонли буйруғининг иловасида Самарқанд шаҳар, Нуробод, Оқдарё, Пайариқ, Пахтачи, Тайлоқ ва Ургут туманларига аудит тадбирларини ўтказадиган аниқ ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилмаган бўлса, улар туман бўлимлари ва боғчаларнинг раҳбарларига қайси ҳужжатни кўрсатишган?
Хафа бўлса ҳам айтаман, катта эҳтимол билан, биз ҳардоимгидек ювошлик қилиб, қўрқиб вазирликдан келди деб ҳеч нарсани сўрамасдан қўлимизни кўксимизга қўйиб, барча ҳужжатларни столни устига тахлаб бериб, камига чой ёки кофе ичасизларми деб хушомад уриб, уларни қабул қилиб олганмиз. Ҳатто такширувчини кайфиятини бузиб қўйиб, кўп камчилик топмаслиги учун лаганбардор бўлиб сохта тиржайиб ҳам ўтирганмиз.
#ибрат
Шундай пайтлар бўладики, ҳатто яқинларинг ҳам мусибат ичида ташлаб қочишади. Фақатгина ўзингга ишониб, омон қолишинг мумкин.
✅ @Samarqand_live
Respulikamizda joriy qilingan moratoriyni payariqlik karyerchilarga aloqasi yo'qmi?
✅ @Samarqand_live
🎞 Bir hafta davomida Samarqand tumanida qanday ishlar amalga oshirildi?
✅ @Samarqand_live
#ибрат
Болани ким йиқитди? Аллоҳнинг раҳмати ва ҳикмати йиқитди. Бола йиқилганида йиғлади. Негаки, унинг танаси оғриди. Лекин у шу оғриқ эвазига катта ҳалокатдан омон қолди.
Буни – Аллоҳнинг гўзал тадбири ва ҳикмати, дейилади.
Бошингизга бирор мусибат тушса шу гўдакни эсланг...
✅ @Samarqand_live
Hurmatli fuqarolar!
Mol-mulk va yer soliqlarini teng ulushda 15-oktabrga qadar amalga oshirishingiz lozim.
Uyingizdan chiqmasdan Soliq mobil ilovasi orqali to‘lash imkoniga egasiz!
Soliqlar – yurtimiz farovonligi, yo‘llarimiz ravonligi, sarhadlarimiz mustahkamligi, aholi salomatligi, farzandlar kelajagi uchun sarflanadi.
✅ @Samarqand_live
#ибрат
• ИККИНЧИ БЎЛСАНГ, биринчидан бошқа ҳаммадан кучли ва ақлли бўласан!
• БИРИНЧИ БЎЛСАНГ, ҳаммадан кўра тадбирли, ақлли ва кучли бўласан!
• Лекин СЕН бу иккисини ҳам ТАНЛАМА!
• Сен ҳар иккаласини бошқарадиган бўл. Шунда энг аълоси бўласан!
✅ @Samarqand_live
👍👌😎🫡
Диққат, янги фирибгарлик❗️
⏺Энди картангизда пул бўлмаса ҳам картангиз маълумотлари ва бир марталик SMS-кодни бегона шахсларга айтманг!
⏺Фирибгарлар сизнинг номингизга кредит расмийлаштиришга уринишади.
❗️Буни қандай уддалашмоқда? Батафсил ушбу видеода.
✅ @Samarqand_live
Тижорат банкларида долларнинг сотув курси 12855 сўмгача кўтарилди
Айни вақтда айрим банкларда доллар 12855 сўмгача қийматда сотилмоқда. Эртага амал қиладиган долларнинг расмий курси ҳам 20 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Бу хабарни доллар қулайди, мен билан доллар қулашидан омон қолинг деган мотиваторларга юбориб қўйинг.
✅ @Samarqand_live
Миллий терма жамоасмиз бош мураббийи Сречко Катанец ҳақида турли "миш-миш"лар тарқамоқда.
Ёзишларича, унинг касали яна кучайганлиги сабабли 10 ва 15 октябрь кунлари жамоамизни Катанец эмас Темур Копадзе майдонга олиб тушади.
- Бу гаплар ҳозирча ҳақиқатга тўғри келмайди. Биздага маълумотга кўра Сречка бугун бошланадиган йиғинга етиб келади. Воқеалар ривожини кузатамиз, деб ёзади Жамолиддин Бобожонов.
✅ @Samarqand_live
Мозори-Шариф ободонлаштириш бошқармаси ҳам яхши ишлар экан. Шу бизардаги ўртоқларни четга кайип қилишга жўнатиш ўрнига Афғонистонга ишлашни ўрганишга жўнатса бўлмайдима? )))
Марказий кўчаларамиздаги дарахтлар сарғаймай турармиди...
Хайрулла Мамасолиев
✅ @Samarqand_live