Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Санэпидқўмита Қўшработ тумани бўлими томонидан тумандаги санитария ҳолатига эътибор қаратмаслиги тўғрисида видео тарқалди.
Мазкур видеода Қўшработ туманидаги 5-давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳудуди атрофидаги чиқиндиларнинг тўлиб ётганлиги, шунингдек, ҳафтанинг ҳар жума куни ушбу йўлда чакки бозор бўлиши айтиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2916-сон қарорига биноан чиқиндилар билан боғлиқ бўлган масалалар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси зиммасига юклатилган.
Шу сабабли Ободонлаштириш бошқармалари базасида “Тоза ҳудуд” унитар корхоналари ташкил қилиниб, республика аҳоли пунктларини қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш тизимини бошқариш ва ташкиллаштириш уларнинг асосий вазифалари қилиб белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 4291-сон қарорига асосан аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлашга йўналтирилган санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини ривожлантириш Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги “Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-349-сон қарорига асосан Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказлари негизида Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича ҳудудий филиаллари ташкил этилган.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-171-сон қарорга асосан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш вазирлик фаолиятининг устувор йўналиши ҳисобланади.
Юқоридаги қарорларни ҳисобга олган Санэпидқўмита Самарқанд вилоят бошқармаси чиқиндилар билан боғлиқ масала Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимидаги вазифа эканлигини маълум қилади.
Санэпидқўмита аҳолига тозалик ва озодаликка риоя қилиш бу – ҳар қандай касалликлар профилактикаси ва саломатлик гарови эканлигини эслатиб ўтади.
Санэпидқўмита Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати
✅ @Samarqand_live
Собиқ вазир Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига раҳбар бўлди
Агентлик ҳукумат бўйсунувига ўтказилган.
✅ @Samarqand_live
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
✅ @Samarqand_live
Ижтимоий тармоқларда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев вазифасидан олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
✅ @Samarqand_live
48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши шарт
Бу Қонун Сенатда кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Қонунга кўра, ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17-1-моддаси олтинчи қисм билан тўлдирилиб, унда фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида ўз вақтида фуқарони хабардор этиш ва чора кўриш билан боғлиқ янги норма киритилмоқда.
Бунда йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланмоқда.
✅ @Samarqand_live
❗️Энди қариндошининг судланганлиги фуқаронинг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмайди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-963-сон, 20.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
⚽️Futbol bo‘yicha hududiy akademiyalarning 2009-yillarda tavallud topgan tarbiyalanuvchilar o’rtasidagi “O‘ZBEKISTON KUBOGI” musobaqasi yakunlandi.
Natijalarga ko’ra:
1-o’rinni Samarqand FA jamoasi
2-o’rinni Namangan FA jamoasi
3-o’ringa esa Sirdaryo FA jamolari ega chiqishdi.
#ибрат
• Агар ҳақни айтишга қодир бўлмасанг, ботилга қарсак чалмай тургин.
• Агар сени ёмон кўрувчи инсон бўлмаса, билгилки сен муваффақиятсиз инсонсан.
• Аллоҳнинг мулкида биров фақат Аллоҳ ирода этган нарсанигина қила олади.
• Аллоҳ таолога бериши учун эмас, балки рози бўлиши учун ибодат қилинг. Агар рози бўлса, берганлари билан сизни ҳайратга солади.
• Мусулмонлар юртида камбағални кўрсангиз билингки, демак у ерда унинг молини ўғирлаётган бой бор.
• Отаси йўқ ташвишга тушмасин. Парвардигори бор одам нимадан ташвиш чекади?
• Башарнинг чора кўришидан безовталанманг. Уларнинг энг қодир бўлгани Аллоҳнинг амрини ижро қилиш бўлади.
✍️ Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий
✅ @Samarqand_live
Юқоридаги ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби аслида шу. Бундайларга автомобил ҳайдашни бир умр ман қилиш керак.
✅ @Samarqand_live
#Ибрат
Бир кун ҳаммаси яхши бўлади, деймиз. Аслида бугунимиз ҳам энг яхшиси эканини билмаймиз.
Бир кун ўша ёр ҳам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар. Аммо, аммо ўша вақтда бугунингиздагидек ёшроқ бўлмайсиз.
Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун ҳоҳлаётганларингизни хоҳламай қолишингиз мумкин.
Бугунингизни қадрланг. Аслида энг яхши кун — бугундир.
Ориф Таскин, "Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан
✅ @Samarqand_live
Фотофакт
Янги ўқув йилига тайёргарлик кўринг деб бонг урамизу, аслида мактаб(лар) ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриладими?
2024/2025 ўқув йили бошланганига унча кўп бўлгани йўқ. Аммо Қўшработ туманидаги 69-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчилари шу йўсинда дарс ўтар экан.
Дарс бераётган устозига раҳмим келди, шу ерда сабоқ олаётган ўқувчиларга ачиндим.
Партанинг жойлашуви ва досканинг ўрнини қаранг!
Энг охирида ўтирган ўқувчиларнику гапирмаса ҳам бўлади.
Наҳот, бу тизим етиб келган бўлса?
Бошланғич синфлари, ҳатто биринчи синф ўқувчилари ҳам «обед»дан кейин ўқиши алоҳида масала.
✅ @Samarqand_live
Сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришларни маъқуллади. Жумладан:
➖йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланмоқда.
➖тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилинмоқда.
➖скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ёрдамида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун, жумладан скутерлар, мопедлар, велосипедларни ҳамда уловли аравани бошқариш, шунингдек индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари томонидан одамларни ташиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
➖йўл-патруль хизмати ходимларининг хизматни ўташ вақтида йўл ҳаракати қоидабузарлигини аниқлаган тақдирда қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаши мумкинлигини назарда тутувчи ваколати бекор қилинмоқда.
➖ юк автомобиллари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланганлиги (рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно) учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
✅ @Samarqand_live
❗️Марафон, семинар, тренинг, мастер класс ўтказиб "соққа" қиладиган сохта тренирларга хам жазо белгиланмоқда.
Сенаторлар томонидан тадбирларни ўтказишни тартибга солиш ва маърузачи тренирларни аниқлаш бўйича қонун маъқулланди.
✅ @Samarqand_live
⚡️Азиз Воитов давлат бюджетига 150 млрд зарар етказганликда айбланмоқда
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов жиноятининг бир қисми “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқаруви раиси сифатида ишлаган даври билан боғлиқлиги маълум бўлди. Айблов хулосасида Воитов талон-тарож қилган кредит маблағлари, бюджет пуллари орқали давлатга 200 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган. Талон-торож ишлари айбланувчининг қайнотаси, курсдоши ва бошқа яқинлари билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Қўйилган айбловда келтирилишича, Воитов 2016 йил 23 июнда курсдоши А. Ўрунбоевнинг номига "Lanell group" МЧЖни ташкил этиб, уни жамиятга номинал раҳбар сифатида тайинлаган. Аслида эса, бу жамият фаолияти Воитовнинг қайнотаси А. Каримов ва турмуш ўртоғи Г. Воитова томонидан норасмий равишда биргаликда бошқарилган. Бу ҳаракатлар орқали У ТИФ "Миллий банк" Академик филиалидан жами 21,7 млрд сўм кредитни муаммосиз олишга муваффақ бўлган. Бироқ, кредит олиш учун бизнес режада калава ипларни бўяш ва ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш орқали кредитни сўндириш кўрсатилган бўлса-да, кредит маблағларини қасддан тўламай келган.
Шунингдек, "Lanell group" МЧЖга айланма маблағини тўлдириш учун гаров таъминоти "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Олмазор филиалидан 600 минг евро кредит олган. 2019-2022 йиллар оралиғида тўланиши керак бўлган кредит ноқонуний йўллар билан 2027 йил сентябр ойига қадар 7 маротаба ноқонуний йўллар билан узайтирилган.
Собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири ва унинг танишлари 2018-2019 йилларда "Белтепа мастер строй" МЧЖга жами 48,5 млрд сўмлик кредит ажратиб, 7 қаватли тураржой биносини қурган. Хусусан, битказилган бинони қиммат нархларда банк балансига топишириш тўғрисида банк билан келишиб олишган. Ҳамкорликда қилинган талон-тарож ишлари ноқонуний маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан айбланиб, банкга 32 млрд 394,7 млн сўм зарар етказгани маълум бўлди.
Қайд этилишича, тергов жараёнида собиқ вазир юқорида кўрсатилган айбловларга қисман иқрор эканини билдирган.
✅ @Samarqand_live
Президент раислигида ўтаётган йиғилишда Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқлангани маълум қилинди.
Шунингдек, Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.
✅ @Samarqand_live
Яна бир манбаада ёзилишича, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев бошқа ишга ўтиши кутилмоқда.
✅ @Samarqand_live
❗️Иш ҳақи миқдори оширилади
2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
▪️бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.
▪️бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.
Шунингдек:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади.
✅ @Samarqand_live
❗️ISFT oilasiga qo'shiling!
ISFT institutida qabul davom etmoqda! Toshkentda uchta zamonaviy kampus va Samarqandda qulay 300 ta joyga mo'ljallangan yotoqxonali keng o’quv binosi, sport maydonchasi va sizning shaxsiy rivojlanishingiz uchun ko'plab boshqa imkoniyatlar mavjud.
📌 Videoni oxirigacha tomosha qiling va ISFT siz uchun eng to'g'ri tanlov ekanligiga amin bo'ling!
👩🏻💻 Fursatni qo'ldan boy bermang, 55 506 17 17 raqamiga qo'ng'iroq qiling va yorqin kelajak sari qadam qo’ying!
📱 Facebook 📱 Instagram
📱 Telegram 🌐 Sayt
КИМНИДИР УҚУВСИЗ ЭРКАЛАРИНИНГ ЎЛДА-ЖЎЛДА ИШИ УЧУН МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ АЙБДОРМИ?
“Рақамли платформага” маҳалладаги аҳолини тўлиқ киритиш бўйича кўп гап бўлмоқда. Мавжуд ҳолат, яъни аксарият маҳаллалар кўрсатгичи пастлиги учун маҳалла раисларини айблаб, агар бу иш маълум муддатда бажарилмаса, улар лавозими билан хайрлашиши мумкинлиги хусусида огоҳлантирилмоқда. Қуйидаги мазмундаги ваҳимали, қўрқинчли хабар маҳалла раислари телеграм каналида охирги кунлар мобайнида мунтазам эълон қилинди. (Илова қилинган суратга қаранг).
Хўш шунча ишни, ҳокимликлар гарданидаги вазифаларни, ободонлаштириш бошқармаси ишининг катта қисмини, ҳуқуқ-тартибот органлари, МИБ, банк, насияга ишлаётган дўконлар ва бошқа ташкилотлар ишини, топшириғини бажариб келаётган маҳалла раислари платформага аҳоли киритиш топшириғини бажаришни нега пайсалга солмоқда?
Бунинг сабаби билан мутасаддилар қизиқиб кўрдими? Маҳалла ходимларининг бу борадаги уларга қилаётган мурожаатлари нега эътиборсиз қолдирилмоқда? Аслида, деярли барча маҳаллалар “Рақамли платформага” аҳоли рўйхатини тўлиқ киритган эди. Жумладан биз ҳам бу топшириқни июнь ойининг ўрталарида, яъни бундан 100 кун аввал бажарган эдик. Аммо август ойида ўз-ўзидан барча маҳалла маълумотларида кескин ўзгариш юз берди ва бизнинг кўрсатгичимиз 50 фоизга тушиб қолди.
Бунга ким айбдор? Дастур тузганларми? Уни назорат қилаётганларми? Бир маҳалла аҳолиси бошқа маҳаллалар рўйхатига тушиб қолган. Ўзимизникаларни бошқа маҳалладан “чиқариб” олиш мумкин бўлмаяпти. Масалан, маҳалламизнинг 1000 дан ортиқ фуқароси Боғибаланд, Зарафшон, Гулобод, Азизон, шунингдек, Пайариқ туман ва ҳатто Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри маҳаллалари платформасига киритилган. Уларни ўзимизга қайтариб олишимиз учун ўша маҳаллалар ўз рўйхатидан чиқариши керак экан. Лекин ҳеч ким уларни бизга қайтаришни хоҳламайди. Чунки шундай қилганда, уларнинг кўрсатгичи тушиб кетади. Бир ой давомида қилаётган ҳаракатларимиз самарасиз кетмоқда.
Хўп, бу техник хато дейлик, аммо уни тузатиш керак эмасми? Маҳалла раислари ва бошқа ходимларнинг айби нимада? Биз юқорига айтяпмиз, барча маҳалла раислари ўзларига тегишли бўлмаган фуқароларни рўйхатдан чиқарсин. Бунга кўрсатма беринг, унинг бажарилишини қаттиқ назорат қилинг. Ёки платформа тузганлар шунай дастур қилсинки, маҳалланинг ўзи маҳалла фуқароларинин кирита олсин ё барча маҳалла кўрсатгичларини ноль қилсин ва биз қайтадан ўз фуқароларимизни киритиш имкониятига эга бўлайлик.
Мутасаддилар! Кабинатда ўтириб олиб, ваҳимани бас қилинг, бизни ишдан олиш билан қўрқитманг. Ундан кўра вазиятни ўрганинг, ҳолатнинг сабабини аниқланг. Пастга қулоқ тутинг. Кимларнидир уқувсизлиги, ўз ишини билмаслиги, улар кимнингдир эркаси бўлганлиги учун масъул ишда ўтириб олиб, ҳаммани булғаётганлиги учун маҳалла раисларини айбламанг.
Тошпўлат Раҳматуллаев,
Самарқанд шаҳар Боғимайдон МФЙ раиси
✅ @Samarqand_live
Куй ва қўшиқ мухлислари
диққатига!!!
2024 йилнинг 29-сентябр куни соат 15:00 ва 18:00 да Самарқанд шаҳридаги Концерт залида элимиз ардоғидаги санъаткор, хушовоз хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист АЛИШЕР ФАЙЗнинг концерт дастури бўлиб ўтади.
Чипталарни Концерт зали кассасидан харид қилишингиз мумкин.
Мўлжал: Самарқанд вилоят касалхонаси (Обл больница) рўпарасида.
Мурожаат учун телефон:
+998 (88) 223-24-96,
+998 (88) 406-07-02.
КОНЦЕРТГА МАРҲАМАТ!
@teatruygun
Япония мактабларида меҳнат дарси.
Шахсга йўналтирилган таълим технологиясидан намуна.
Мактаб таълими бўйича мутасаддиларимиз кўриб тафаккур қилишсин!
✅ @Samarqand_live
Манабу тирранча ҳайдовчининг қилган ишига қонуний баҳо берилиши керак. Йўл ҳаракат хавфсизлиги ходимининг қонуний талабига бўйсунмагани етмаганидек, унинг ҳаётига хавф солувчи иши учун ҳам чора кўрилиши керак.
(Биринси видео)
✅ @Samarqand_live
⚡️Фуқароларга ташхис қўйиш ва даволаш хизматларини кўрсатиб ноқонуний фаолият олиб борган табиблар жазоланади
Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
✅ @Samarqand_live
#диққат
Интернетдаги барча ёзишмалар, маълумотлар адреси ва вақти билан доимий сақланар экан.
Сенатда кўрилган Қонунга кўра электрон маълумотлардан далил сифатида фойдаланилади.
Мессенжерлар орқали хабар юбориш, расм видео ва пул айланмаларида эҳтиёт бўламиз.
Ҳаттоки комментда ёзганларингиз ҳам сизга қарши гувоҳлик бериши мумкин.
Яқинларни огоҳлантириб қўйинг.
✅ @Samarqand_live
Инсонларни бошқариш учун, улар билан ёнма-ён юринг.
Энг яхши раҳбар унинг борлиги билинмайдиган раҳбардир.
Яхши раҳбар – ходимлар уни ҳурмат қиладигани ва мақтайдигани.
Ёмон раҳбар – ходимлар ундан қўрқадигани.
Eнг ёмони эса – нафрат уйғотадигани.
Энг яхши раҳбар – у ўз вазифасини бажарганида, ходимлар “буни биз қилдик”, дея оладиганидир.
Лао-Цзи
Раҳбарларимиз эса тафаккур қилишсин!
✅ @Samarqand_live
Samarqand shahar koʻchalari boʻylab velosipedchi va piyodalar ishtirokida sodir etilayotgan YTHlarning oldini olish maqsadida targʻibot va reyd tadbirlari olib borildi.
✅ @Samarqand_live
‼️Ўзидан психолог ясаб ҳаммага ақл ўрагатадиганларнинг куни битди.
Сенатда маъқулланган қонунга кўра энди фақат давлат томонидан махсус сертификатга эга бўлганлар психологик хизматини кўрсата олади. Норасмий психологлар жазоланади.
✅ @Samarqand_live
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
1. Субсидия учун кимга мурожаат қилинади?
Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади. Бунда анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва мазкур хизмат мутлақо бепул. 23 сентябрдан яна аризалар қабул қилиш бошланади.
2. Субсидия олиш учун даромад қанча бўлиши лозим?
Субсидия даромади юқори бўлмаган фуқаролар ёки оилаларга берилади. Ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм); Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур.
3. Даромади етмаса қандай йўл тутиш мумкин?
Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
4. Cубсидия ажратишда нималарга эътибор қаратилади?
Субсидия ажратишнинг мезонлари бор, уларнинг биринчиси юқорида келтирилган ойлик даромад миқдори.
Иккинчиси, аризачининг амалдаги турар жойининг мақоми: ижара (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас), эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас), ариза берувчининг ўз мулкида якка тартибдаги уй-жойи мавжудлиги (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун).
Учинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар: “лабор-мигратион” дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти; олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими; ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар.
Тўртинчидан, ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги:
биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс; сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи;
оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган. Ижтимоий мезонлар асосида 30 (жами 50 балдан) ва ундан юқори балл тўплаганларга субсидия берилади.
5. Қайси ҳолатларда субсидия берилмайди?
Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади: аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда; маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда; илгари имтиёзли ипотека кредитлари асосида квартира ёки уй-жой ҳамда субсидия олганлар ариза берганида; жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда; ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади юқорида кўрсатилган даромаддан кўп ёки кам бўлганида. Бошқа асослар билан рад этиш мумкин эмас, ариза рад этилганидан сўнг яна қайта мурожаат қилиш мумкин. Субсидия олувчилар кўп бўлганда, дастлаб биринчи ариза берганларга субсидия ажратилади.
6. Бошланғич тўлов ва кредит фоизи қанча?
Дастлабки тўлов учун 30 млн сўм субсидия берилади. Шунингдек, субсидия асосида олинган кредит фоизининг 12 фоизидан ошган қисми қоплаб берилади, илгари 10 фоизидан ошган қисмига берилган. 2025 йилдан бошлаб эса фақат Марказий банк асосий ставкасидан ошган миқдор қоплаб берилади.
7. Кредит миқдори қанча?
Субсидия асосида ажратиладиган кредит миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 миллионни ташкил қилади. Субсидия асосида ажратилган кредит сотиб олинаётган уй нархига етмаса, банклар ўз маблағидан кредит ажратиши мумкин. Масалан, уй нархи 600 млн, субсидия эса 420 млн, 180 млн етмаганини банк ўзи кредит сифатида беради ва фоизини ҳам мустақил белгилайди. Ипотека асосида янги уй олаётганда кредитни суғурта қилиш бекор қилинган.
✅ @Samarqand_live