❗️ Фирибгарлар сизни қандай ишончингизга киради?
Видеони диққат билан кўринг ва яқинларингизга юбориб қўйишни унутманг!
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
2024-yil 7-iyul kuni soat 13:30 lar atrofida Samarqand shahar A.Jomiy koʻchasida "Nexia-2" rusumli transport vositasi harakatlanib kelib, avtomashinada texnik nosozlik yuzaga kelganligi sababli roʻl boshqaruvini yoʻqotib yoʻlning oʻng tomonidan oqib oʻtuvchi Siyob kanaliga tushib ketib YTH sodir boʻlgan.
Oqibatda tan jarohati olgan va vafot etganlar yoʻq. Avtomashinaga moddiy zarar yetgan. Transport vositasi FVB tomonidan kanaldan chiqarib olingan.
Hozirda Samarqand shahri boʻyicha IIO FMB JXX YHXB tomonidan dastlabki surishtiruv ishlari olib borilmoqda.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
#Milliy_kontent
Aqlli kishilarning oʻgʻillari ustida qilgan ishlari, albatta nomaqbul boʻlmas...
🎬 "Oʻtgan kunlar" filmidan parcha
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Yangi uy olaman deb...
Nega 7 yildan buyon quruvchi tashkilotga nisbatan tayinli chora ko'rilmayapti?
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
#қабул2024
📌 Магистратура мутахассисликлари учун имтиҳонлар ўтказилмайди.
Талабгорлар диплом балли ва чет тили сертификатлари асосида қатъий сараланади. Аввал диплом балл, кейин чет тили сертификати устунлиги кўриб чиқилади.
✅ Магистратура мутахассисликлари учун мандат натижалари 20-августга қадар эълон қилинади.
❗️Эслатма: Ҳужжатларни топшириш вазирликнинг magistr.edu.uz платформаси орқали 30-июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
✅Магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Инсайдерлар бугун Каттақўрғонда ҳам сомонпоя ёқиб юборилганлиги айтишмоқда.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
ДХХ ўтган ярим йилда 47 та амалдорни пора билан қўлга тушганини эълон қилган
Уларнинг орасида 3 та прокурор, 5 та ҳоким ёрдамчиси, 1 нафар ҳоким, 5 та солиқ инспектори, 2 та кадастр ходими ва бошқа турли мансаб эгалари бор.
Амалдорлар телефон қурилмасидан бошлаб 6 миллион долларгача пора сўраган. Мансаб эгалари асосан АҚШ долларида пора олишни афзал билишади. Қўлга олинаётганда уларга берилган бошланғич улушни ўзи 560 638,38 АҚШ долларини ташкил этган.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
#press_tur
🧠Kuni kecha Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan Samarqand shahrida OAV vakillari uchun press-tur tashkil etildi.
✅ Tadbirda Agentlikning hududiy matbuot kotiblari, 20 nafardan ziyod OAV vakillari va blogerlar ishtirok etdi.
☺️ Press-tur davomida ishtirokchilar dastlab namunaviy loyiha asosida qurilgan inklyuziv "INSON" ijtimoiy xizmatlari markaziga tashrif buyurib, unda ko'rsatiladigan ijtimoiy xizmat va yordam turlari, fuqarolarga xizmat ko’rsatishning real jarayonlari bilan tanishdilar.
😮 Shuningdek, qatnashchilar Inklyuziv rivojlanish markaziga ham borib, u yerdagi to’garak va mashg’ulotlar haqida batafsil ma'lumotga ega bo'ldilar. E’tiborlisi, bu yerda sog’lom va nogironligi bo’lgan bolalar bir joyda ta’lim olib, kasbga yo’naltirilmoqda.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Прокурорлар пора олишда давом этмоқда
Тошкент шаҳар прокуратурасининг маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими катта прокурори ҳамда Сурхондарё вилояти прокуратурасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори қўлга олинган.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Бир қўлда Қуръон-у биттасида жом,
Баъзида ҳалолмиз, баъзида ҳаром,
Феруза гумбазли осмон остида
На чин мусулмонмиз, на кофир тамом.
✍️ Умар Ҳайём
🌟 Кунингиз файзли ўтсин!
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
3️⃣3️⃣3️⃣ SIUT 2024/2025 o‘quv yili uchun hujjatlar qabuli davom etmoqda!
Hujjatlarni Qabul ofisida yoki⏺ONLINE tarzda quyidagi havola orqali topshirishingiz mumkin:
📂 Hujjat topshirish / 📖 Yo‘riqnoma
Oʻquv dasturlarimiz xalqaro standartlar asosida AQSh, Koreya va Xitoyning yetakchi oliygohlari bilan hamkorlikda ishlab chiqilgan. Darslar dunyoning turli burchaklaridan kelgan yuqori malakali xorijiy professor-o‘qituvchilar tomonidan 🇬🇧 ingliz tilida olib boriladi.
🔼 SIUTda abituriyentlarga Universitet Vasiylik kengashi raisi – B.Sh. Fazilovning ⭐️ maxsus grantlari ajratilgan!
Bitiruvchilar O‘zbekiston va xorijda muvaffaqiyatli professional karyerasi uchun “Double degree” va “Double diploma” hamda, asosiysi, “SANEG”, “ERIELL Group”, “Enter Engineering” kabi xalqaro kompaniyalarda ish o‘rinlariga ega bo‘ladilar!
➡️ Batafsil ma’lumot rasmiy saytimizda
😍 SIUT bilan yorqin kelajagingni hozirdan boshla!
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг саммитида Ғазо секторидаги урушга тўхталди
“Тўққиз ойдан буён Ғазо секторида кечаётган қонли уруш оқибатлари бизни чуқур қайғу ва изтиробга солмоқда. Тўқнашувлар 40 мингга яқин аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар ҳаётига зомин бўлганини ҳеч бир сабаб ва баҳона билан оқлаб бўлмайди.
Биз зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга, тинчлик жараёнларини тезроқ бошлашга чақирамиз.
Мустақил ва озод Фаластин давлатининг ташкил этилиши Яқин Шарқда стратегик барқарорлик ва тинчликни таъминлашнинг энг асосий шартидир”, деди президент.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
#Мурожаат (таҳрирсиз)
Ассалому алайкум Фарход ака Мен Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Навбаҳор МФЙ да яшайман. Қизим ёлғиз она, турмуш уртоғи вафот этган. Унинг электр счётчигига пул ташлашга борсам пайнетчи хисобингизда 5.671.912 минг сўм пул бор экан деб айти ва мен яна пул туладим. Бир ойлардан кейин Счётчикни алмаштиришга Пастдарғом Электросетдан Учқун исмли ходим келиб алмаштириб бераман ичидаги пулига ҳеч нима қилмайди бошқа счётчик ўрнатаман, хисоб рақам ўшалигича қолади деди ва алмаштирди.Энди хисобимга пул ташлашга борсам 620.000 қарз чиқмоқда бу уй ҳали битмаган ҳеч ким яшамайди. Бу ноинсофларга бирон чора кўрадиганлар борми қачонгача Электросетдаги бунақанги муаммолар давом этаверади. Илтимос шу масалага танқидийроқ ёндашсангиз зеро бу ҳолат бошқаларда бўлмаслигига ёрдамлашган бўласиз.
Буни текширса ортида жиноий иш турган бўлиши ҳам мумкин.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Юртимиздан жаҳонга чиқадиган ҳақиқий Олимлар чиқсин, шкафдан чиқадиган "Олим"лар эмас...
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Ҳақиқат
Шу қадар ширинки, тотиб кўргинг келади. Шу қадар аччиқки, тилингни куйдиради!
©️Ўткир Ҳошимов
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
#Диққат #Хушхабар
🌟 Энди 4 миллион 500 минг пулингиз бўлса уй харид қила оласиз
Самарқанддан арзон ҳамда сифатли уй қидириб юрган инсонлар диққатига
🔸Бошланғич тўлов йўқ
🔸Фоизлар йўқ
🔸50 ойгача бўлиб тўлаш эвазига
Батафсил маълумот олинг👇
☎️ +998770443264
☎️ +998995513264
Телеграм орқали мурожаат:
@UyAdmin1
❗️Шошилинг, уйларимиз сони оз қолди!!
ЯНГИ УЙЛАР| САМАРҚАНД
#тезкор #расман
❗️Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди
2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.
Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
⚡️Ярим йилда 550 миллиард сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилган
«Ўзэнергоинспекция» олти ой давомида 4537 та истеъмолчи томонидан 550 миллиард сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилганини аниқлаган.
"Ўзэнергоинспекция"нинг маълумотларига кўра, январь-июнь ойларида 163,3 миллион метр куб табиий газ ва 220,7 миллион киловатт-соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Ушбу ноқонуний фойдаланишлар 89 та автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси, 94 та иссиқхона, 94 та текстил корхона ва 2 та оҳак ишлаб чиқариш цехларида қайд этилган.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Oqdaryo tumanida bugun ham somonpoyalar yoqilmoqda! Deyarli har kuni qaysidir hududida 3-4 ta maydon alanga ichida! Ko’rib turganingiz Bo’tanosh qishlog’ida ayni paytdagi holat.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
#Matonatli_yoʻl_4 #Yangi_loyiha
"Yoshligimdan shu ishni bajarib kelaman. Xalqqa xizmatim shu"
Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi Samarqand viloyati boʻlimi tomonidan oʻz hayot yoʻli bilan boshqalarga oʻrnak boʻla oladigan, qiyinchiliklarni matonat bilan yengib oʻtayotgan yurtdoshlarimiz haqida "Matonatli yoʻl" loyihasini sizlarga taqdim etadi.
Loyihaning navbatdagi qahramoni Payariq tumani "Goʻzal" mahallasida istiqomat qiluvchi kosib-usta Rashid Adilov haqida.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллаб олишга уринишнинг олди олинди
Ижтимоий тармоқларда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уринганларни қўлга олаётган тасвирлар тарқалди.
Мазкур воқеага Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг расмий Инстаграм саҳифасида муносабат билдирилган.
Қўмита оператив тадбирлар давомида 5 нафар Қирғизистон фуқаролари ҳибсга олиниб, ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаш ва мамлакатда оммавий тартибсизликларни ташкил этишни режалаштирган деструктив гуруҳнинг ноқонуний фаолиятини тўхтатганини маълум қилган.
"Аниқланишича, ушбу гуруҳ криминал идеологияни қўллаб-қувватловчи ва диний эътиқодни фанатик тарзда татбиқ этувчи шахслардан иборат бўлган. Қўлга олинган шахсларнинг яшаш жойларидан портловчи қурилмалар, ўқотар қурол, экстремистик адабиёт ва бошқа тақиқланган буюмлар топилган”, – дейилади қўмита хабарида.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
200 кВт норма бир ойга умуман етмайди –халқ фикри
Мутахассислар томонидан электрдан фойдаланишнинг 1 ойлик ижтимоий нормаси 200 кВт этиб белгиланган эди.
Rost24.uz ушбу белгиланган норма бўйича жамоатчилик фикрини ўрганди.
Бу лимит 1 ойга етадими?
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
#Matonatli_yoʻl_3 #Yangi_loyiha
"Men oʻzimni ustimda ishlashga harakat qilaman. Qiziqib, hayotga intilib yashayman"
Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi Samarqand viloyati boʻlimi tomonidan oʻz hayot yoʻli bilan boshqalarga oʻrnak boʻla oladigan, qiyinchiliklarni matonat bilan yengib oʻtayotgan yurtdoshlarimiz haqida "Matonatli yoʻl" loyihasini taqdim etadi.
Loyihaning navbatdagi qahramoni Toyloq tumani "Charogʻbon" mahallasida istiqomat qiluvchi "Shuhrat" medali sohibasi Gulnora Azimbayeva.
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Бир тоифа бор қўнғироқ қилади, нимадир сабаб билан кўтара олмасанг, узлуксиз қилаверади, қилаверади. Шу одам банддир, намоз ўқиётгандир, мажлисдадир, шифохона ёки жанозададир, рулдадир, қўпол бўлсада, ҳожатхонададир деган фикр хаёлига ҳам келмайди.
Бир куни икки ракат намоз ўқигунимча бир киши етти марта телефон қилди. Тугатганимдан сўнг кўтариб, “Ҳа ака, қаер ёняпти?” десам савол мазмунига хам фаросати етмай “Нимага унақа дейсиз?” деб сўради. Тушунтирганимдан кейин ҳам “Кўтармаганингиздан кейин қилдимда?” дейди яна. Энг алам қиларлиси — кўтарган масаласи жуда арзимас. Янада қизиғи, баъзида ким биландир гаплашаётган бўлсангиз, иккинчи линиядан қўнғироқ келаверади, келаверади...
Адашмасам, динимиз одобида бир эшикни тақиллатсангу очишмаса, икки ракат намоз ўқилгунча кейинги тақиллатишга сабр қил, деган жойи бор. Телефонда ҳам шу одоб амал қилиши керак.
©️ Хайрулла Хамидов
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
🌳🪓Samarqandda daraxtlarni noqonuniy kesib tashlanganlarga jinoiy ish qoʻzgʻatiladigan boʻldi
Holat, Samarqand viloyati Ekologiya boshqarmasi Ekologik nazorat inspeksiyasi hamda shahar nazorat inspeksiyasi tomonidan olib borilgan nazorat reyd tadbiri davomida aniqlandi.
Maʼlum boʻlishicha Samarqand shahrida qurilish ishlarini olib borayotgan ''S. E. Sh'' MChJ tomonidan daraxtlar kesib tashlangan.
Xolat bo‘yicha, olib borilgan tezkor xarakatlar natijasida qurilish korxonasi mas'ullari tomonidan hududda mavjud 4 tup qimmatbaho va 1 tup kam qimmatli turdagi daraxtlarni ildiz qismi bilan qazib tashlab, yo‘q qilingan.
"Yoshlik" istirohat bog'ining taqdiri yana xavf ostida qoldimi? Nahotki davlatga shunaqa ko'ngilochar maskan kerak bo'lmasa...
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Бир подшоҳ гапирганда қовун тушириб қўяверар экан, вазирлари тантираб кетганингизда тортиб турамиз, деб оёғининг бошмалдоғига ип бойлаб қўйишибди. Қўшни мамлакатдан келган элчини қабулида подшоҳ элчига:
— Сизларда ит-мушуклар семизми, — дейиши билан бош вазир ипни тортиб,
— Подшоҳимиз бу гапи билан агар юртларинг обод, одамлар тўқ бўлса ит-мушуклар ҳам семиз бўлишига ишора қилиб ўта сермазмун ва доно гап айтдилар, — деса, подшоҳ:
— Шунақа доно гап айтган бўлсам, ипни нега тортасан, аблаҳ, — дермиш...
P.S.: Қўлингда амалинг бўлса, ч***б қўйишингдан ҳам бир ҳикмат излашади...
Бизга қўшилинг! 👉 @Samarqand_live
Silk Road Samarkand Wellness Salomatlik markazida sog'lig'ingiz haqida qayg’uring.
Markazimiz kasalliklarni tekshirish, qon bosimini normallashtirish va nevrologik kasalliklarning oldini olishga ixtisoslashgan.
Biz sizga sog'lig'ingizni saqlashga va to'liq hayot kechirishga yordam beradigan zamonaviy usullarni taklif etamiz.
Bizning xizmatlarimiz haqida to'liqroq ma'lumot olish uchun videoni oxirigacha tomosha qiling.
📞 Murojaat uchun: +998 55 705 70 50
🕒 Ish vaqti: Har kuni 10:00 dan 20:00 gacha.
Samarali reabilitatsiya va sog'lig'ingizga g'amxo'rlik qilish uchun bizga qo'shiling.
WWW • FACEBOOK • INSTAGRAM • TELEGRAM • silkroadsamarkand">YOUTUBE