safsataxonlik | Для взрослых

Telegram-канал safsataxonlik - Safsata

28

Подписаться на канал

Safsata

Қип-яланғоч ҳақиқат экан. Юраги бўшлар ўқимасин.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Баъзи бир даҳрийларни кўриб уларни айрим диндорлардан кўра иймонлироқ, деб ўйлаб қоламан. Ўзи ишонмайдиган нарсани бунчалик ёмон кўриш ғалати туюлади доим.
Ҳар ҳолда Худони ёмон кўриш билан унга ишонмаслик ўртасида катта фарқ бор.)

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Аёлни шунчаки севиш керак. Шунда уни ҳимоя қилишга ҳожат қолмайди.)

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Бизнинг ўзлигимиз одамлар ўрнатиб берган чегаралар ичида сиқилади. Кимдир бизни яхши одам дея таърифласа, демак, бизга айни шу мажбуриятни юклаган бўлади. Энди яхши одам бўлишга интилиш асносида руҳиятимиз мудом шу юк остида эзилади. Бунинг учун жуда кўп истак-майллардан воз кечишга тўғри келади.
Қай бир инсонни болалигидан келажаги порлоқ эканлигига, буюк инсон бўлишига ишонтирилса, энди ўзини юксак ўринларга лойиқ деб билган бу мурғак қалб кейинчалик ҳаётнинг арзимас зарбасидан икки букилиб қолиши мумкин. Чунки ҳаёт унга ҳеч нарса вада қилмаган. Шунчаки одамлар унга шундай мажбуриятни юклаб қўйишган. Айни ҳолатнинг рўёбга чиқмаслиги эса инсоннинг руҳий инқирозига сабаб бўлади.
Шунга кўра, инсонга берилган ҳар қандай таъриф унга ўқилган ҳукм кабидир.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Сен жуда жирканч мавжудотсан)

Читать полностью…

Safsata

Шайх фоҳишага дер: нима бу ишинг,
Маст бўлиб, қўлма-қўл қўниб юришинг?!
У дер: мен шундайман, аммо сен айт-чи,
Сиртинг кўрсатгандай покми қилмишинг?!

У.Ҳайём.

Қай бир жамиятда бир аёл фоҳишалик йўлига кириб, сўнг бахтсиз бўлса, бу худонинг жазоси эмас уни қабул қилолмаган жамиятнинг айби бўлади.

П/с фикрни рубоийга алоқаси йўқ)

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

«Не демак хотин? Ҳа, бу – дунё, дегандай гап. Буни айтсанг-айтмасанг, у ўзлигини тарк этмайди. Сенинг сафсаталаринг фақат зиён еткaзиши мумкин. Масалан, битта нонни олиб, орқангга яшир-да» «Ҳеч қачон ҳеч кимга бермайман ҳам, кўрсатмайман ҳам!» деб айтиб кўр. Сен хасислик қилганинг сайин одамлар нонга гушна бўлишади. Ялиниб-ёлворишга, таъқиб этишга, ҳақорат қилишга тушадилар. Худди шундоқ, сен хотинга бошқалардан яширин, деб буюрганинг сайин, уни истовчилар кўпаяди, унинг ўзи ҳам одамларга кўриниш бериша муштоқ бўлади, зеро, ман этилган нарса инсонни ўзига жазб этади... Сен тинч-осуда ўлтирибман, деб ўйлайсен, лекин ўз атрофингда ўз қўлинг билан эҳтирослар оловини ёққанингдан бехабарсен. Унинг қалбига эзгулик уруғи сочилган бўлса, ман этсанг-этмасанг, у эзгулик йўлидан боради. Бас, овора бўлмай қўя қол! Магар аксинча бўлса, барибир у ўз айтганидан қолмайди, сенинг таъқибларинг унинг хоҳишларини кучайтиради, холос. Сен кеча-кундуз баҳс қилиб, уни тузатмоқчи бўласен. Ўз қўлинг ила унинг балчиғини аритмоқчи бўласен. Ҳолбуки, бу синов сенга бежиз берилмаган, унинг кўмагида ўз балчиғингни аритгин, деб берилган. Унинг дашномларини қабул қил, кўнглига йўл топ, меҳри-оқибатинг ила уни ораста айла. Илло, эркакларга хос рашк балосидин фориғ бўлгайсен. Дейилмишким: «Эркаклар аёллардан юқори тургай» (Қуръон 1 сура, 34-оят). Жоҳиллар чиндан ҳам аёллардан юқори туради, негаким, улар дағaл ва бағритошдирлар, уларда раҳм-шафқат, меҳр-муҳаббат, Ҳиммат-хайрихоҳлик оз бўлади. Уларнинг табиатида ҳайвоният ҳоким, зеро, муҳаббат ва мурувват – инсонийдир, жаҳл ва ҳирс - ҳайвоний. Бўйла эркаклардин ақл ва юрак соҳиби бўлмиш аёллар кўп карра устун».

Радий Фиш
"Жалолиддин Румий"

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Бу дунё кимга шафқат қилибдики, сенга илтифот қилса...
Шохинг борми?

Читать полностью…

Safsata

Баъзида шунчаки нимадир ёзгинг келади, лекин нималигини ўзинг ҳам билмайсан. Ўйлаганинг сари барибир бу қовоқкаллангдан ҳеч вақo чиқмаслигини англайсан. Шунда ич-ичингдан тушунасанки, аслида бу ёзиш истаги бўлмай шунчаки шуҳратпарастлик ва эътиборталабликдан бошқа нарса эмас экан. Нақадар бемаънилик...

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Баьзида оқибатини ўйламай нимадир қилиш ҳам одамга завқ беради. Айниқса, олдин ўша ишни қилишга журьат қилмаган бўлсанг. Ўша лаҳзадаги ҳаяжон ва қўрқувни сўз билан таьрифлаб бўлмайди. Охир-оқибат ўзинг зиён кўрсанг ҳам шу ҳиссиётнинг ўзиёқ сенга чексиз лаззат бера олади. Агар эртага ўлишимни билганимда, бугун олдин қилишга журьат қилмаган жуда кўп ишларни қилган бўлардим. Бироқ, мен билмайман эртага нима бўлишини. Шунинг учун ҳеч нарса қилмайман. Қилолмайман ҳам. Бунга журьатим етмайди. Эҳтимол, барча бахтсизлигим сабаби ҳам шундадир. Нима бўлганда ҳам мен ўз истак-хоҳишларим учун мавжудлигимга тупуриб қўйган одамлар олдида уяламан. Эртага бошимни тик тутиб юра олишим учун ҳам бугун ўзимни тийиб юришга мажбурман. Жин урсин! Наҳотки, эркин бўла олишим учун ўлимдан бошқа чора бўлмаса? Баьзида оддийгина сўзларни айтиш ҳам шунчалик оғирлик қиладики... Уларни айтишдан кўра ўлиб кетиш осонроқдек туюлади. Ҳайронман, нега бунча қўрқоқмиз?
Сиз-чи, ўзингизга қанчалик эрк бера оласиз?

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Туш кўрдим. Отам яна ичиб келиб, бувимни урганмиш... Беҳуш ётган бувимнинг тепасида туриб ғазаб билан нималарнидир бақираётган пайтда мен келиб қолибман. Юрагимда чидаб бўлмас алам, нафрат уйғонди, пичоқ олиб отамга ташланибман...
Уйғониб кетдим. Ич-ичимни бир олов куйдираётган, ғазабдан дағ-дағ қалтираётган бўлсам-да, бу шундай ёқимли туйғу эдики, мен илк бор ўзимнинг ожиз эмаслигимни ҳис қилдим. Энди тунлари уйқусираб дарбадар қочиб юришларнинг ёки нажот кутиб ҳар томонга жавдираб қарашларнинг ҳожати йўқлигини англадим. Мен улғайгандим. Бу узоқ йиллик азоб-у уқубатларнинг, хўрликларнинг интиҳоси ва шу хўрликларга жавоб ўлароқ пайдо бўлган нафрат эди...
Аслида бу нафрат менда аввалдан бўлган, фақат уни ошкор қилмоққа ожиз эдим. Ошкор қилиш тугул тиқ этган овоз эшитсам, кўз олдимда маст-аласт гандираклаб келаётган отам ва унинг кўзлари косасидан чиққудек юзи, жазавага тушиб ўзини ҳар томонга уриши жонланиб оёқларимдан мадор кетар танамдан совуқ тер чиқарди. Гўдак эдим. Қўлимдан фақат йиғлаш-у, худодан ёрдам сўраш, отамга ўлим тилаб дуо қилиш келарди, холос. Лекин на отам ўлди, на Худо мени эшитди...
Балки шу ҳам мен учун яхши бўлгандир. Агар отам чиндан ўлиб қолганида, бунга ўзимни айбдор санаб бир умр виждон азобида яшармидим...
Ҳозир ёшим улғайиб, энди қўрқмаётган, ўзимни анча эркин ҳис қилаётган бўлсамда, бу қўрқув билан бутун болалигим барбод бўлганини, энди ҳеч нарсани тузатиб бўлмаслигини билиб турибман. Аянч болаликдан менга фақат битмас-туганмас нафрат қолди, холос. Шундай нафратки, бутун дунёга, одамларга, худога нисбатан нафрат...
Фақат олдингиндан анча кучлироқ, оғриқлироқ бўлган бу нафратни ошкор қилишга ожизман...

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Сен нимадир бор, деб ўйлаган жойда, аслида ҳеч нарса бўлмайди... Шунчаки сен унга ишонгансан, холос.
Аслида ҳар нарсанинг мавжудлигини ишонч белгилаб беради. Ишонч йўқми, ҳеч нарса йўқ. Шунчаки ишониш керак, шунда ҳаммаси жойида бўлади...

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Психологга фақат жиннилар боради. Шунинг учун руҳий муаммоларингиз бўлса, шунчаки биронта мулла топиб ўқитиб ташланглар. Фойдаси катта. Синаб кўрганман. Бунинг ўрнига психологга борганимда ҳозир бу канални очмаган бўлардим.)))

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

"Барча умидларингдан жудо бўлмоқ эркинликдир."

Fight Club, Chuck Palahniuk

@readnroll

Читать полностью…

Safsata

"Ишон"
DalaHast мусиқаси
Нафиса Омон шеъри

Читать полностью…

Safsata

Бир аёлни биламан. Фақир оилада туғилиб ўсган, ҳеч қаерда ўқимаган, умри давомида муҳтожлик ва қашшоқликдан боши чиқмаган. Турмушга чиққач эридан барвақт бева қолиб, болаларини ёлғиз катта қилган. Бироқ фарзандларидан роҳат кўрмай, улардан ҳақоратлар эшитиб, ҳатто, калтак еб яшаётган бахтиқаро аёл...
Шундай бўлса-да, умрида тоат-ибодатни канда қилмаган. Ҳамон нимадандир умидвор, ҳамон недир бир ёруғликни кутиб яшаётган ожиза. Эҳтимол, шу умидворлик ҳанузгача уни яшашга ундаб тургандир...
Бироқ, на худо эшитади уни, на бошқаси. Бунга ким айбдор, тақдирми ё аёлнинг ўзи? Балки у фарзандларига тўғри тарбия бера олмагандир, балки ҳаммаси илмсизликдандир? Ҳар ким ўзича хулоса қилади. Ҳар ҳолда бу аҳволга тушишни ўзи хоҳламагани аниқ.
Энди ўйлаб кўринг, ҳаётда ҳеч вақосиз қолган, ягона умиди ёлғиз худодан бўлган шу муштипар аёлга қандай қилиб худо йўқ, дейиш мумкин, бунинг учун инсон қанчалик виждонсиз бўлиши керак?
Бу ерда гап худонинг бор-йўқлигида эмас, гап бир инсонни ҳаётда тутиб турган ягона таянч - эътиқод ҳақида.
Ҳар қанча ҳақиқатпараст, ростгўй бўлманг бир инсонни ҳаётдаги сўнгги умидидан маҳрум қилиш бу - ёвузлик. Ўтакетган ёвузлик.
Ҳеч қандай ҳақиқат ёки ғоя инсоннинг ҳаётига арзимайди.
Яна ким билади дейсиз...

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Шундай тоифа инсонлар борки, улар худо бўлмаган тақдирда ҳам гуноҳ қила олишмайди. Художўй қиёфасидаги бу ландавурлар ўз ношудликларини дин орқали беркитишга уринадилар. Улар шунчаки қўрқоқ.
Масалан, бирон марта аёл билан муносабатда бўлмаган йигитни дўстлари мазах қилса, бу иш гуноҳ дея ўзини оқлашга уринади. Ва шу гуноҳга қўл ураётган кишиларни кўрганда нафрат билан уларни дўзахга ҳукм қилади. Бор-ёғи бу иш ўзининг қўлидан келмагани учун.)
Аслида бундайлар учун худо сўзи ҳеч нарсани англатмайди. Улар худодан кўра кўпроқ гап-сўзга қолиш ва шарманда бўлишдан қўрқишади.
Сиртдан покдомон кўринувчи бу кимсаларнинг юраги ифлосликларга тўлиб кетган. Ҳолбуки, эътиқод аввало қалб поклигини талаб қилади.
Биринчи имконият бўлиши билан худони унутадиганлар ҳам шу тоифа инсонлардир.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

ХОТИМА

Хотиржамлик,
вазминлик керак
чизган маҳал олам тасвирин,
ҳар бир рангда ҳақиқат бордир,
ҳар чизиқда сирлар яширин.

Худо яшар
ҳар бир гиёҳда,
ҳар дарахтда бордир диёнат.
Айирмагин ранглардан рангни,
сен рангларга қилма хиёнат.

Дунё қизил,
дунё сариқ деб,
бекор бизга беришган сабоқ.
дунё азал рангиндир ва биз
ўйлагандан кўра рангинроқ.

Чиза олсанг
рангин дунёни,
рангин бўлса қуёши, ойи,
сендан буюк мусаввир бўлмас,
бўлмас сендан буюкроқ шоир.

Шавкат Раҳмон.

Хоҳ оқ бўлсин, хоҳ қора, хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ насроний, диндор бўладими ёки динсиз ҳар бири худонинг яратиғи экан уларни бир-биридан ажратиш, ёинки бирига қарши ҳаракат қилиш худонинг ҳукмига қарши чиқишга тенг бўлиши керак.

П/с фикрни шеърга алоқаси йўқ.)

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Қашшоқнинг ахлоқ ва диндан бўлак зийнати йўқ.
Одамларни тоифага ажратувчи бу жамиятда обрў-эътибор ёки мол дунёингиз бўлмаса, фақатгина яхши хулқ ва юзаки диндорлик билан инсонга қилинадиган муомалага эришишингиз мумкин.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Бугун менга энг қаттиқ таъсир қилган жумла шу бўлди:

"Сен аввалинг жирканч нутфасан, охиринг қўланса мурдасан, бунинг орасида эса ичингда нажосат кўтариб юрувчи идишсан,
яна нимангга кибр қиласан


© Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ

@kitob_ombori

Читать полностью…

Safsata

Дин айни бир ишни ҳалол ёки ҳаромга ажратиши мумкин: никоҳсиз секс - ҳаром, никоҳ билан - ҳалол; "бисмилло"сиз мол сўйсанг - ҳаром, "бисмилло" билан ҳалол. Биринчисида, гуноҳга қолсанг, иккинчисида савобга эришасан. Шу тариқа айни бир ҳолат дин билан ҳалол, динсиз ҳаромга айланади. Динсиз секс - гуноҳ, дин билан - савоб. Оқибат, гуноҳкор азобга гирифтор бўлса, савобга эришган мукофотга лойиқ кўрилади. Ҳаммаси икки оғиз сўзга боғлиқ.
Айни шу нарса инсон ва ҳайвон ўртасидаги фарқни вужудга келтиради. Яъни инсонни ҳайвондан ажратиб турувчи маънавий чегара. Шу таъқиқларга қанчалик амал қилиш орқали инсонлар яхши ёки ёмонга бўлинади. Албатта, бу барча ҳодисаларга дахлдор эмас. Бироқ, бу инсонийликни белгилаб берувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Шундай қилиб инсон ўйлаб топилган (юборилган) таъқиқлар йиғиндисидан иборат экан.)

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Бугун ҳашаматли бир уйни кўрдим ва менда савол туғилди: хўш нега мен шундай уйда яшамайман, умуман қачондир шундай уйда яшашим мумкинми?
Катта эҳтимол билан йўқ! Нега?
Чунки бундай уй қуриш учун мен бутун умр емай-ичмай ишлашим, қора меҳнатдан бошим чиқмаслиги керак. Шунда ҳам қандайдир бахтсиз тасодиф ҳаммасини барбод қилмаса...
Амаллаб орзуимга эришган пайтда эса менда на ёшлик, на соғлик қолган бўлади. Яъни кайф қилиб яшашга вақт етмай қолади.)
Яна бир йўл телба омад (тилла топиб олиш, лотореяда ютиш, сеҳргарга дуч келиш😁) туфайли бойиб кетишдир. Демак ҳар икки ҳолатда ҳам ҳеч нарса менга боғлиқ эмас. Нега шундай? Нега айримлар меҳнат-машаққат орқали нимадирга эришади-ю, айримлар туғилганидан ҳамма нарсага эга бўлади? Бу нима, тасодифми ё бизга белгилаб берилган тақдир, буни ўзгартириш мумкинми ё ҳаммаси ўз-ўзидан содир бўладими?
Шундай пайтларда кимни сўкишни ҳам билмай қоласан.) Энг ёмони минг уринганинг билан ҳеч нарсани ўзгартира олмаслигинг. Қўлингдан фақат ҳасад қилиш-у, хаёл суриш келади, холос. Чунки фақат хаёллардагина бу расво ҳаётингни ўзгартиришинг мумкин.)

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Сен ғазабланишинг, қувонишинг, севишинг ё нафратланишинг мумкин. Бироқ, бу фақат сендагина содир бўлиб, ташқи олам учун мутлақо аҳамиятсиздир. Олам ҳар доим ўз йўлидан бир маромда ҳаракатланаверади. Сен бу жараёнга таъсир қилолмайсан. Яъни сенинг ҳиссиётларинг. Сенинг бор нафратинг ва оташин муҳаббатинг ўз ҳолича энг арзимас ҳодисага ҳам дахл қилолмайди. Сен ҳаётнинг асоси деб ҳисоблаган нарсалар аслида олам учун ҳеч нарсани англатмайди. Буларнинг бари миянгдаги беъмани тасаввурлар, холос.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

​​#озгина_кафкадан

Франц КАФКА

Посейдон иш столига ўтирди ва ҳисоб-китоб қилиб чиқди. Барча сувларни бошқариш ҳадсиз меҳнатга тенг эди. Унинг кўплаб ишчилари бор ва у истаганича ёрдамчи кучларга эга бўлиши мумкин. Бироқ, унинг ўзи ўрнини жуда масъулиятли деб ҳисоблагани учун, улардан кейин ҳам иккинчи бор қайта кўриб чиқар ва шу ўринда ходимлар унга катта ёрдам беролмасди ҳам. Бу иш унга завқ беради деб айтиб бўлмасди, агар ҳақиқатни айтадиган бўлсак, ишни унга топширишгани учунгина битказарди. Ва тан олиш керакки, у кўпинча, ўзи таъкидлаганидек, завқлироқ шаклдаги вазифани олишга ҳаракат қиларди. Лекин ҳар сафар унга кейинги ишни таклиф қилишганида, мана шу иш ўзи учун ниҳоятда муносиб туйилаверарди. Кейин бошқа бирор ишни топиш жуда қийин бўлар, уни маълум бир денгизга бириктириб қўйишмасди; бу ерда ҳисоблаш ишлари кам бўлмаслиги билан бирга, яна арзимаган иш ҳам бўлиб чиқарди. Шунингдек, буюк Посейдон фақат катта лавозимларда бирор иш билан машғул бўлиши мумкин эди, аслида. Агар унга денгиздан эмас, балки бошқа бирор ердан иш таклиф қилишса, бу хаёлнинг ўзиёқ унинг кўнглини беҳузур қилар, илоҳий нафаси нотекис шаклда чиқа бошлар ва бронза кўкрак қафаси зум ўтмай қизишни бошларди. Бироқ, унинг бу дарди жиддий қабул қилинмади; бу дунёнинг қудратли азобига дучор бўлганингизда, ҳатто энг умидсиз ҳолатда ҳам, ўзингизни унга нимадир бераётгандек кўрсатишингиз лозим; албатта, ҳали ҳеч ким Посейдонни ўз амалидан четлатиш ҳақида ўйламаган. Денгиз худоси бўлиш қадим замонлардан буён фақатгина унинг гарданига тушган ва бу ўринда сиз ҳеч нима қилолмайсиз ҳам.
Ҳаммасидан ҳам одамларнинг ўзи ҳақида қандай тасаввур қилишларини эшитганида Посейдон ҳаддан ортиқ ғазабга минарди. Ва бу унинг ўз мавқейидан норозилигининг асосий сабаби эди. Одамлар наздида, у ўзининг уч айрили найзаси билан мавжлар оралаб муттасил дениз бўйлаб кезиб юради. Аслида эса у мана шу ерда яъни океаннинг туб-тубида ўтиради ва ҳисоб-китоб билан шуғулланади; вақти вақти билан Юпитерга ташриф буюрар ва бу унинг монотон ҳаётидаги ягона эрмаги эди (гарчи у бундай сафарлардан ғазабланиб қайтса ҳам) Шундай қилиб у денгизни шошилинч Олимпга кўтарилиш жараёнини ҳисобга олмаганда деярли кўрмади. Денгизни ҳеч қачон чин маънода айланиб чиқмади. У буни дунёнинг охиригача кутиб яшашини билдирарди; ана ўшанда, эҳтимол, хотиржам бир лаҳза бўладики, энг охирида – барча ҳисоб-китобни бутунлай якунлаб бўлгач, бутун денгиз бўйлаб сайр этишга, уни кезиб чиқишга имкон пайдо бўлади.

Наврўза таржимаси

Читать полностью…

Safsata

Ҳар бир сир учун товон тўлашга тўғри келади, ҳозир ёки кейинроқ...

(филмдан)

П/с тушунмадим-у, эшитилиши зўр экан.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

​​Кўнгил ичида бир гул,
Гулнинг ичида кўнгил.

(На сен борсан, на мен йўқ)

Кўзгу ичида осмон,
Осмон ичида кўзгу.

(На сен борсан, на мен йўқ)

Қушнинг кўзида бир туш,
Тушнинг ичида бир қуш.

(На сен борсан, на мен йўқ)

Кўзимни юмсам сен бор,
Кўзимни очсам сен йўқ.
Кўзингни очсанг мен бор,
Кўзингни юмсанг мен йўқ.

Қара, сен-у мен жумбоқ
Ибтидодан интиҳо:

На мен йўқман, на сен бор!

© Башорат Отажонова

Сурат учун Ўктам Маҳзунга ташаккурлар!

T.me/Bashorat_Otajonova

Читать полностью…

Safsata

Бизга хатти-ҳаракатларимизни бошқариш эмас, уларни баҳолаш имконияти берилган. Гуноҳ қандайдир ёмонлик қилишда эмас, ўша ёмонликни инкор қилишда. Бизнинг яхши ёки ёмонлигимиз воқеа-ҳодисаларга бўлган муносабатимизда акс этади. Шунга кўра, айни бир ҳаракатни содир қилган икки инсоннинг бири яхши, иккинчиси ёмон, деб қараш мумкин. Диний ривоятларда, умр бўйи эзгу амал қилиб, кўнглидан кечган гумон учунгина дўзахга ёки умр бўйи ёмон амал қилиб, гуноҳларини тан олгани учун жаннатга тушган инсонлар қиссаси учрайди. Юз кишини ўлдириб, сўнг тавбага йўналгани учун афв этилган инсон воқеаси бунга мисол. Яъни қотиллик гуноҳ эканлигига иқрор бўлсанг, кечирилишинг мумкин, инкор қилсанг азобга маҳкумсан. Бироқ, ҳар икки ҳолда ҳам қотиллик содир бўлади. Ҳаёт бизнинг ихтиёримиздан ташқарида кечувчи жараён. Унга бўлган муносабатимиз эса киилигимизни белгилаб беради.
Ҳамма нарса эътиқодимизга боғлиқ.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Мактуб

...га

Туш кўрдим. Тушимда сен бетоб эмишсан. Мен эса сенга шифо сўраб ёлвораётган эмишман...
Бу тушни қандай таъбирлашни билолмадим. Ўзи умрингда учрашмаган, фақат суратлардагина кўрган инсонингни туш кўриш ҳам ғалати. Бу балки телба хаёлларга ҳаддан ортиқ эрк бериб юборганимдандир. Лекин бу хаёллар менга умид беради. Гарчи буларнинг бари хомхаёл эканлигини билсам-да, бу ширин хаёллардан энтикаман. Келажак ҳақида ўйлаганимда хаёлимда сен, фақат сен жонланасан. Мен ўз келажагимни сенсиз тасаввур ҳам қилолмайман. Бахт бу сен томонга элтувчи йўлдир.
Энди айт-чи, умрингда бир маротаба ҳам учрашмаган, гаплашмаган инсон ҳақида шундай ўйлаш, ўз бахтингни унинг тимсолида тасаввур қилиш ғалати эмасми? Бу балки ҳақиқий ҳаётдан кутганимни ололмай, умидсизликка тушганимдандир. Мени қуршаб турган ҳамма нарсадан кўнглим қолган, ҳеч нарсага интилмай қўйганман. Эҳтимол, шу туфайли ўзим учун хаёлий бахтни яратиб олгандирман. Фақат шу билан ўз-ўзимни алдаб яшаяпман. Менинг қанчалар ожиз эканлигимни билсанг эди...
Мен учун ҳамма нарса ўз аҳамиятини йўқотган, бу оламни ва ундаги нарсаларни ҳис қилмай қўйганман. Мен учун ягона гўзаллик бу сен, тасаввуримдаги ўша мунис қиёфа. Мен бу гўзалликка, ўша умидбахш хаёлларга қандайдир шикаст етишига чидай олмайман. Ҳатто тушда бўлса ҳам...
Эҳтимолки, йўлларимиз ҳеч қачон кесишмас, лекин қайерда бўлмагин сенга соғлик тилаб қоламан. Ҳеч қачон касал бўлма! Ишон, қайердадир сени самимий ва покиза ҳислар ила севувчи ва борлигинг туфайли бахтиёр бир инсон яшаяпти...

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Энди нима қилмоқчисан", "Яшашдан мақсадинг нима" каби саволлар ғалати туюлади доим. Нима, ҳеч қандай мақсад-мажбуриятларсиз, шунчаки яшашнинг иложи йўқми? Бу инсон учун ортиқча юк. Заиф инсон эса бу юкни кўтаролмайди. Бундай инсонлар ҳеч қачон қандайдир мақсад йўлида олға ҳаракат қилолмайди. Мақсадсизлик эса ожизлик ва айб саналгани учун тушкунликка тушиб қолади. Аслида ҳаёт бизга ортиқча мажбуриятлар юкламаган. Уларни ўзимиз яратиб олганмиз. Шунчаки тирик қолишни эпласак бўлгани. Ҳаёт эса биз кутганимизни эмас, ўзи хоҳлаганини беради.

П/с ниманидир чалкаштириб юборган бўлсам, узр.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

"...Ҳар қандай расмий ғоя, ҳар қандай расмий эътиқод шу ғоя ва эътиқодни ҳимоя қилувчи зўравонликни муқаддаслаштиради"

С.Цвейг

@safsataxonlik

Читать полностью…
Подписаться на канал