safsataxonlik | Для взрослых

Telegram-канал safsataxonlik - Safsata

28

Подписаться на канал

Safsata

@safsataxonlik1

Читать полностью…

Safsata

Канал блокланди, эътибор учун раҳмат)))

Читать полностью…

Safsata

Мен сокинлик ва зулматдан қўрқаман. Чунки бунда Худо билан ёлғиз қолишга тўғри келади...
Бундай лаҳзаларда ҳаммасини унутиш учун ўзимга таскин қидираман. Ҳатто, Худони-да унуттиришга қодир ягона таскин эса аёлдир...

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Бир файласуф айтганидек, эришганларимиз, эришиш йўлида йўқотганларимиз ўрнини тўлдиролмайди.
Сиз сотиб олган машина уни олиш учун сарфлаган вақтингиз, умрингиз, соғлигингиз ўрнини босолмайди. Шунинг учун мақсадга боришнинг осонроқ йўлларини қидирган маьқул. Масалан, мен ҳалол ишлаб пул топишдан кўра уни қиморда ютиб олишни маьқул кўраман.
Чунки ҳалоллигим эвазига берилган мукофот вақтимни совуришимга арзимайди.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Ёмон одам йўқ. Баъзида ёмонлик қиладиган яхши одам бор.

Читать полностью…

Safsata

Мен ўлим ҳақида кўп ўйлайман...
Гоҳида ўзимни қоп-қоронғу, зах қабр ичида ётганимни тасаввур қилсам сесканиб кетаман. Худдики, у ерда ҳам тирик ҳолда ётадигандек...
Лекин кўп ҳолларда ортимдан йиғлаб қолган одамларни тасаввур қиламан. Энг ёқимлиси ҳам шу аслида. Ҳар ҳолда ўзингни қадрли эканлигингни ҳис қилиш яхши... Қандай ҳолатда бўлса ҳам. Бир томондан бу кулгили, чунки у пайтда мен мавжуд бўлмайман-ку. Энди бундан нима наф...
Энг қизиғи шундаки, мен доим ўлимимдан сўнг ўзимни худди ҳозиргидек онгли ҳолда тасаввур қиламан. Жисман йўқ бўламан-у, тафаккурим йўқолмайдигандек...
Бу балки ўлимдан кейинги ҳаёт борлигига, руҳим абадий яшашига ишонганимдандир. Билмадим. Мен қабрдаги ҳолатим, савол-жавоб, жаннат ва дўзах ҳақида кўп ўйлайман. Ўзимча уларнинг қандай бўлишини тасаввур қиламан. Лекин бу диний китоблар, миш-мишлар таьсирида шаклланган тасаввурлар, холос.
Гоҳида хаёлимга шундай фикр келади: ўлимдан кейин ҳаёт бўлмасачи? Ўлимимдан сўнг буткул йўқ бўлиб кетсам-чи? Бу фикр мени даҳшатга солади. Баьзида буни шу қадар аниқ ҳис қиламанки, бунга чин дилдан ишониб қоламан. Унда менинг бутун ҳаётим, мавжудлигим ўз маьносини йўқотади. Мен бутун умр ўз аҳмоқона тасаввурларимга алданиб яшаган бўламан. Унда ҳаётимга мазмун бағишлайдиган ягона нарса иложи борича яхшироқ яшаш истаги бўлиб қолади. Ҳализамон ер юзидан буткул йўқ бўлиб кетарканман, нега бундай қилмаслигим керак. Бундай ҳолатда яхшилик ва ёмонлик тушунчаси мен учун аҳамиятини йўқотади. Мен ўзимга берилган ҳар қандай имкониятдан фойдаланишим керак. Шунда ҳам мен қанча вақтимни ҳавога совурганман, умримни аҳмоқона қўрқувлар ва таьқиқлар туфайли беҳуда ўтказганман. Ўлимдан сўнг ҳаёт йўқ экан, ўзимни тийиб юришдан нима маьно? Ахир бунинг учун мени жазолайдиган ё мукофотлайдиган ҳеч зот йўқ-ку. Кайф-сафо қилиб, лаззатланиб яшамоқ керак эмасми?
Шундай дейман-у, бироқ бунинг осон эмаслигини ҳам биламан. Бу балки шаҳвоний майлларнинг лаҳзалик талвасаси ёки иймонимнинг заифлигидандир, билмадим. Мен барибир ўзимни тутиб турган кишанлардан, қўрқувлардан буткул халос бўла олмаслигимни биламан. Шундай лаҳзаларда мавҳумлик юрагингни эзиб юборади. Ўлимдан сўнг ҳаёт борми, йўқми билмайман. Бироқ юрагимнинг бир четида қандайдир ишонч бор. Мен шу ишонч билан яшаяпман...

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

-Динни билмасдан туриб нега инкор қиласан?
-Билмасдан туриб ишонсам тўғри бўладими?

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Худо инсонни яратганми ёки инсон худони?
Диндор ва даҳрий тортишуви асосан шу савол устида кечади.
Аслида, инсон учун қай бири яхшироқ. Шудир масала.
Инсон ўзининг мавжудлиги моҳиятини тушунишга ожиз. Бироқ унинг ақли худо яратишга етиб ортади. Буни турли халқларнинг ҳар хил худолари борлигидан ҳам билса бўлади. Худо барча саволларга энг яхши жавоб ҳам бўла олади. Руҳий жиҳатдан ҳам худонинг борлиги инсон учун яхшироқ. Ҳар ҳолда ўзингни ёлғиз ва ташландиқ ҳис қилишдан кўра ҳамма нарса қандайдир илоҳий кучлар измида эканлигига ишониш инсонга анча таскин беради. Акс ҳолда инсон бу қадар азоб ва оғриқларга чидай олмаган бўларди. Чорасиз қолган инсон эса булар учун жавобгарликни худога юклайди. Бу эса унга нимагадир умид қилиш имконини беради. Умид инсонни тутиб турувчи энг асосий нарса. Умидсизлик ва ёлғизлик инсонни хароб қилади.
Динлар тараққиётга тўсиқ бўлиши, турли хурофотлар, низолар чиқариши мумкиндир, бироқ инсоннинг руҳий ҳаловати учун ҳам улар керак. Бу адолатсиз дунёда худонинг борлигидан кўра йўқлиги қўрқинчлироқ...
Унинг ўзи гуноҳларимизни кечирсин.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Мен умримнинг беҳуда ўтаётганлиги ҳақида кўп ўйлаганман. Бироқ, бу ҳаётда беҳуда бўлмаган нима бор ўзи? Қандай яшаш керак ва нима қилсам охир-оқибат пушаймон бўлмайман?
Менинг ожизгина ақлим бу саволга жавоб бера олмаслигини биламан. Бошқаларнинг жавоби қониқтирмаслигини ҳам. Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор. Ва кўп ҳолларда бу ҳақиқатлар бир-бирига зид. Мусулмон фақат ислом ҳақ йўл эканлигини даъво қилса, христиан фақат улар тўғри йўлда эканлигини уқтиради. Лекин охир-оқибат уларнинг иккиси ҳам ноҳақ бўлиб чиқмаслигига ким кафолат бера олади? Ёлғиз ишончнинг ўзигина исбот бўла олмайди-ку. Умрнинг интиҳосида ўзинг эътиқод қўйган ҳамма нарса ёлғон эканлигини англашдан ёмони йўқ. Мабодо ягона тўғри йўл мавжуд эмас экан, унда ҳаётнинг ўзи беҳуда нарса бўлиб қолмайдими. Биз ўз эътиқодларимизга кўра ҳаётга тўғри ё нотўғри дея баҳо берарканмиз бунинг ёлғон бўлиб чиқмаслигига ишонч йўқ. Энг ёмони охир-оқибат ҳаммаси йўқликка маҳкум. Ҳаётнинг ўзи беҳуда нарса бўлса умримни беҳуда ўтказдим дейиш қанчалик тўғри?
Масалан, тинимсиз ўқиб-ўрганган олим ва ёзишни ҳам билмайдиган оми ўртасида қандай фарқ бор? Қандай яшамасин иккаласи ҳам ўлиб кетади-ку, шунда барча саъй-ҳаракатлар ўз маъносини йўқотмайдими. Қандай қилиб бирини яхши, бирини ёмон дейиш мумкин. Ахир уларга баҳо берадиган мезонларнинг ўзи ҳам тўғри эканлигига ишонч йўқ-ку. Ўлим ҳамма нарсанинг маъносини йўққа чиқаради. Ҳаётга маъно бериши мумкин бўлган Худонинг бор-йўқлиги, ўлимдан кейинги ҳаёт бу фақат ишончга асосланган мавҳум тушунчалар,холос. Биз то ўлмагунча ҳақиқатни билолмаймиз. Ҳақиқатни билолмас эканмиз унда бизнинг барча хатти-ҳаракатларимиз беҳудадир.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Дўстим Шоқосим модерн йўналишида янги шеър ёзибди. Шуни каналга қўйишимни сўради. Фикрларингизни билмоқчи экан.

Ишқинг - олов.
Оловингда картошкадай қоврилдим, жоним.
Сен кетдинг.
Унутдинг...
Ароғи ичилган бутилкадай унутдинг мени...
Банан пўчоғидай шалпайиб қолдим-ку ўзим.
Сигирларга ем бўлган қоқигулгинам,
Мен сени қанчалар севардим, ахир.
Чала чекилган сигаретдай қолди севгимиз...

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

-Калта қўлим етармикан сенга?
-Калта қўлизни узатиб кўрдизми ўзи?

(филмдан)

Мен лойиқ эмасман, деган фикр, одатда, курашишни хоҳламайдиганлар ёки курашишдан қўрқадиганларда пайдо бўлади. Ҳаракат қилмасдан туриб имкониятинг нимага етиш-етмаслигини билолмайсан.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Мактуб

...га

Мен сендан нафратланаман. Ва бу нафрат лаҳза сайин кучайиб боряпти. Бироқ, сендан қанчалик нафратланганим сари шу қадар севишимга амин бўлиб боряпман. Ахир бу нафрат ортида сенга нисбатан бетизгин бир истак мавжуд эмасми?
Бу борада фикрларим жуда чалкаш, эҳтимол кулгили ҳам. Мен йўлимни йўқотганман. Кунларим бир-биридан мазмунсиз ва зерикарли тарзда ўтяпти. Мен ҳаммасидан қутулишни истайман. Бироқ, бунинг учун журъат қайда?
Тан оламан, мен - қўрқоқман. Эҳтимол, шунинг учун ҳамма нарсани мураккаблаштириб юборгандирман. Чунки мен оддийликдан қўрқаман. Ўзим учун илоҳийлаштириб олган, мураккаб ҳисоблаган тушунчалар бор-йўғи қўрқоқлигим ва аҳмоқлигим маҳсули эканлигини билиш мен учун оғир. Асл қиёфам олдидаги бу қўрқув менга даҳшатли даражада азоб беради. Ва мен иложи борича ўзлигимдан қочишга ҳаракат қиламан.Чунки ич-ичимдан ҳис қиламанки, мен ишонган нарсаларнинг ҳаммаси ёлғон. Бир кун келиб йўқ бўлиб кетишга маҳкум. Ҳаммаси беъмани...
Унда нега сенга нисбатан пайдо бўлган ҳисларимга бу қадар жиддий қараяпман, нега сендан нафратланяпман? Ахир,орадан вақт ўтгач буларнинг бари унутилишини, ҳисларим ҳам ўз аҳамиятини йўқотиб, кулгили бир хотирага айланишини биламан-ку? Нега буларни сенга ёзаяпман. Билмайман... Юрагимни бир олов куйдиряпти. Бунга дош бериш мушкул. Келажак ҳақидаги ўйлар менга таскин бера олмайди. Чунки мен айни лаҳзада мавжудман. Яшаяпман. Ва азоб чекишга маҳкумман.
Мен эркинлик истайман. Ўзимни тутиб турган барча кишанлардан халос бўлишни хоҳлайман. Бу ҳақида кўп ўйлаганман. Лекин ҳақиқат шуки, мен ҳеч қачон эркин бўла олмайман. Мен эркинлик ҳақида соатлаб сафсата сотишим, ўзимни эркин инсондек кўрсатишим мумкин. Бироқ, кўзларимиз тўқнашган лаҳзада аниқ ҳис қиламанки, менинг эркинлик ҳақидаги фикрларим саробга айланади. Улар бир чақага арзимас сафсаталар эканлигига амин бўламан. Сен мен учун ошиб бўлмас довонсан. Мен босиб ўтолмайдиган чегаралар бор экан қандай қилиб эркин бўлишим мумкин? Бу хомхаёлдан бошқа нарса эмас...
Биласанми, аслида, ҳеч қандай чегаранинг ўзи бўлмаган. Уларни ўзим яратиб олганман. Чунки мен имконсиз деб ўйлаган сарҳадларни бошқалар осонгина босиб ўтишаётганини кўряпман. Ва улар сенга мендан кўра яқинроқ ҳам. Эҳтимол, нафратимнинг боиси ҳам шудир. Бу нафрат чорасизлик туфайли пайдо бўлган эмасми? Унда мен сендан эмас, ўзимдан нафратланаётган бўлмайманми?
Мен доим бефарқ бўлмаган инсонларим билан ўртада шундай чегара ўрнатиб оламан. Бу ҳам ҳисларимнинг аҳамиятини ҳаддан ортиқ ошириб юборишимдан бўлса керак. Чунки мен иродасиз, қўрқоқ одамман. Ҳеч қачон соғлом муносабатларга қодир бўлмаганман. Шу сабабли юрагим борган сари нафратга тўлиб боряпти. Бунда сени айблашим қанчалик аҳмоқлик бўлар эди. Мен эса аллақачон ақлдан озиб бўлганман...

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Ҳеч ким қачон, қайерда ўлишини билмайди. Шу нарса қўрқувга сабаб бўлиши ҳам мумкин. Чунки исталган пайтда қандайдир тасодиф туфайли ўлиб кетишинг мумкин. Масалан, машинада аварияга учраб ёки портлаб ўлиб кетишдан қўрқаман доим. Худди шунга ўхшаш вазиятларда, эҳтимолий хавф мавжуд бўлганда бизда қўрқув пайдо бўлади. Агар қачон ўлишни аниқ билганимизда шундай қўрқувлардан халос бўлиб, эркинроқ юрган бўлармидик?

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Бу олам менсиз ҳам мавжуд бўлиши, одамлар менсиз ҳам бахтли бўлиши мумкинлиги мени қайғуга солади.)
Ўзингнинг бу оламда арзимас бир зарра эканлигингни, бор-йўқлигинг ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини ҳис қилиш оғир. Инсон бунга тоқат қилолмайди. Эҳтимол, шунинг учун одамзот тақдирга, ўзининг алоҳида бир вазифаси борлигига ишонар. Ҳар бир инсон ўзини алоҳида бир шахс сифатида кўради. Гўё ҳаётдаги воқеа-ҳодисалар унга боғлиқ тарзда кечаётгандек, у бўлмаса ҳаёт тўхтаб қоладигандек... Шу сохта тасаввурлар орқали у ўзининг бу оламдаги хаёлий мавқеини белгилайди. Бир жиҳатдан бу фойдали бўлиши мумкин. Шу орқали инсон ўзининг аянчли тарзда ёлғиз ва ожиз эканлигини, мавжудлиги ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини унутади. Бу фикрдан таскин топади. Акс ҳолда у даҳшатли ҳақиқатга дош беролмаган бўларди...
Ўзингнинг бу оламга керакли ва муҳим эканлигингни ҳис қилишдан ортиқроқ бахт борми? Бироқ буларнинг бари ёлғон, сохта тасаввурлар холос.
Инсоннинг ўзи ҳақидаги фикрлари нақадар кулгили.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Худони ўрнида бўлганимда бунақа итоатсиз, далбоёб мавжудотни яратмаган бўлардим, масалан.

Читать полностью…

Safsata

Бошқа канал очаман шекилли

Читать полностью…

Safsata

Иситма, бош оғриғи; кўзимни очишга ҳам мадор йўқ, уйқу босяпти нуқул. Ёмон экан.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Читать полностью…

Safsata

Ўғрилик қилиб бўлса ҳам пул топиш керак)

Читать полностью…

Safsata

Ҳар куни ўнлаб бахтсиз, чорасиз инсонларни, қандайдир тасодиф туфайли ўлиб кетаётган кишиларни кўраман...
Бу шўрликлар чексиз оламнинг қайсидир чеккасида бор-йўқлиги номаълум, нима учун бу дунёга келганини билмаган ҳолда яшаб ўтишади. Энг даҳшатлиси, мен ҳам улардан бириман...
Лекин қачондир бошимга шундай кун тушишини, бу оламдан шундай ном-у нишонсиз ўтиб кетишим мумкинлигини билсам ҳам буни қабул қилолмайман. Тўғрироғи, бу аянчли ҳақиқатга дош беролмайман. Йўқ, мен шунчаки ўлиб кетишим мумкин эмас. Мен бошқаларга ўхшаган эмасман, мен алоҳида, танланган одамман. Ҳали кўп ишлар қилиб машҳур бўлишим, дунёни ўзгартиришим керак. Менинг бу дунёда алоҳида вазифам бор, ахир...
Мана шундай кулгили хаёллар билан ўзимга таскин бераман.
Лекин биламанки, ҳаёт менга ҳам шафқат қилмайди. Бу олам учун мен ва қумурсқанинг ҳаёти бир хил қийматга эга, охир-оқибат иккимизни ҳам маҳв етади.
Бир кун келиб ҳаммамиз ер юзидан изсиз йўқ бўлиб кетамиз. Ҳаёт эса ўз йўлида давом этаверади.
Мана сизга ўша хаёлий бахт...

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Инсонни сексуал майллар бошқаришини инобатга олсак, жаннат унчалик ёмон жой эмас)

Читать полностью…

Safsata

Биз на эшиги-ю, на тешиги бўлган тўртбурчак хона ичидамиз гўё. Ташқарида нима борлигини фақат тасаввур қилишимиз мумкин, холос. Бунда ҳар кимнинг тасаввури фарқли, бир-бирига зид. Қай бири тўғрилигини билолмайсан.
Энг ёмони шу тасаввурлар туфайли бир-биримиз билан зиддиятга бораётганимиздир.


@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Яна кел, яна
Ким бўлсанг — ўша бўл,
Хоҳ кофир, хоҳи мажусий, хоҳи будпараст,
Майли юз карра тавба килган бўл,
Майли юз карра бузган бўл тавбани
Умидсизлик даргоҳи эмас бу даргоҳ
қандоқ бўлсанг - шундоқ кел.

Жалолиддин Румий

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Турли мотиватсион постлардан кўра секс ҳикоялар ўқиган яхшироқ.

Читать полностью…

Safsata

Ҳар бир кунинг, ҳар бир сўзинг охиргиси бўлиши мумкин. Мен ўйлаб кўрдим, ўлаётганимда иймон билан кетишни хоҳлайман. Ва бундан ҳеч нарса йўқотмайман...

Читать полностью…

Safsata

Фбдан топиб келдим. Мана барака қайерда экан.
Ҳеч нарсани эътибордан четда қолдирмайдиган динимизда, ҳатто, секс пайтида кимни ўйлаш ҳақида ҳам айтиб ўтилган.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Ҳар тун бир эркакнинг қўйнида ётиб бошқа бир эркакни ўйлайдиган аёл, ҳар тун турли эркакнинг қўйнигa кирадиган аёлдан ахлоқсизроқдир.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

https://telegra.ph/Farzand-kushandasi---sodi%D2%9B-ehti%D2%9Bod-so%D2%B3ibi-demak-07-20

Читать полностью…

Safsata

Баъзан ҳамма нарсага қўл силтаб, таркидунё қилиб ғорларда яшагим келади-ю, лекин ғорда розетка йўқда. Телефонимни қайерда зарядкага қўяман.

Читать полностью…

Safsata

Мен фақат Худони севаман, дейдиганларни тушунмайман. Қандай қилиб номоддий, тасаввурга сиғмас нарсани севиш мумкин. Агар у бор бўлганда ҳам уни фақат унинг яратиқларига қараб англаш имкони бор. Демак, бу олам ва ундаги мавжудотларни севмай туриб, уни яратган зотни сева олмайсан.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Севгани ташлаб кетгани учун учун ўз жонига қасд қиладиган инсон ердаги бирон жониворни ўлдириб қўйгани учун асло бу ишни қилмаган бўларди. Ҳолбуки, у табиатнинг бир қисми бўлган тирик мавжудотни ўлдирди...
Гап шундаки, воқеа-ҳодисалар ўз ҳолича ҳеч нарсани англатмайди. Уларнинг аҳамиятини биз белгилаб берамиз. Яъни бизнинг ҳис-туйғуларимиз воқеа-ҳодисаларга муносабатимизни шакллантиради. Ҳиссиётлар эса онгимизга сингиб кетган тушунча ва қадриятлар таъсирида вужудга келади. Онгимизни эса муҳит шакллантиради. Масалан, биз иштаҳа билан тановул қиладиган сигирни қайсидир ҳинд уришга ҳам ботинмаган бўларди Аксинча, сигирнинг ўлими уни анча изтиробга солиши мумкин. Чунки уларнинг эътиқодида сигир муқаддас, сигирни эзозлаш қадим аждодлардан қолган қадрият. Биз учун эса шунчаки мазали гўшт. Шунинг учун сигирнинг ўлими бизни заррача таъсирлантирмаслиги ҳам мумкин. Ҳар ҳолда ўзинг сиғинадиган худони сўйиб ейиш ғалати бўларди.
Худди шунга ўхшаш биз ҳам воқеаларга онгимизда шаклланган қарашларга кўра баҳо берамиз. Бу тушунчалар тўғри ё нотўғри бўлиши мумкин. Бироқ, унга ишонадиган одам учун бу аҳамиятсиз. Севгани ташлаб кетганини улкан фожеадек қабул қилган инсон, жониворнинг ўлимини арзимас бир ҳодисадек баҳолаши мумкин. Ҳолбуки, табиат учун бизнинг бачкана ҳиссиётларимиздан кўра қайсидир жониворнинг ҳаёти қадрлироқ. Биз жуда кўп ҳолларда ҳиссиётларни асосий ўринга қўйиб воқеа-ҳодисаларнинг аҳамиятини нотўғри баҳолаймиз. Ҳар ҳолда севгани ташлаб кетгани учун жонга қасд қилишдан кўра бирон чумолини босиб, нобуд қилганинг учун ўзни ўлдириш мантиқлироқ. Чунки бу иш билан табиатга зиён келтирган бўласан.

@safsataxonlik

Читать полностью…
Подписаться на канал