rost_24uz | Неотсортированное

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Подписаться на канал

Rost24 | Расмий канал

Тошкентнинг қайси туманларида уй-жой нархи арзонроқ?

Йиллик ҳисобда ижара нархлари икки фоиздан кўпроқ пасайган. Энг катта тушиш Учтепа, Яшнобод ва Чилонзор туманларида кузатилган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2287

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонликлар 6 ойда банкларга қанча валюта сотди?

Жорий йил 1-ярмида банклар ва аҳоли ўртасидаги чет эл валютаси савдоси ҳажми 24 фоиз ўсди. Бу ҳақда Марказий банкнинг навбатдаги шарҳида маълум қилинди.

Олти ой ичида Ўзбекистонда 14,5 млрд долларлик хориж валюталари олди-сотди қилинди. Бу 2024 йил мос давридагидан 2,8 млрд долларга кўп.

Банклар аҳолидан 9,1 млрд доллар (бир йил аввалгидан 27 фоиз кўп) чет эл валютаси харид қилган. Аҳоли эса банклардан 5,4 млрд долларлик валюта сотиб олган.

Пул савдосининг 8,4 млрд доллари валюта айирбошлаш шохобчаларида амалга оширилган. Қолган 5,9 млрд доллар онлайн, 252 млн доллар эса банкоматлар орқали олди-сотди қилинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Телефонларни рўйхатдан ўтказиш учун пора олган божхона инспектори қўлга тушди

Наманган вилояти божхона бошқармаси “Учқўрғон” чегара божхона постининг божхона назорати ва расмийлаштирув гуруҳи инспектори хориждан олиб келинган 57 дона “Iphone 16 PRO MAX” телефон қурилмаларини Тошкент халқаро аэропортида ишловчи божхона ходими орқали IMEI-коди бўйича рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига ҳар бир уяли алоқа воситаси учун фуқародан 100 АҚШ долларидан, жами 5700 АҚШ доллари талаб қилгани аниқланди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Бундай ташқари муқаддам фуқаро томонидан чет элдан декларацияда кўрсатмаган ҳолда кийим-кечакларни олиб келганлиги юзасидан чора кўрмаганлиги эвазига 400 АҚШ доллар ҳам сўраган.

Инспектор сўралган пул маблағидан 900 АҚШ доллари ҳисобида 11 млн 317 минг сўмни ўзи ва қариндошига тегишли банк пластик карталарига ўтказдириб олган. У 1000 АҚШ доллари ҳисобида 12 млн. 550 минг сўмни қариндошининг банк пластик картасига ўтказдириб олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан божхона инспекторига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Аҳолиси энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди

Миср аҳолиси дунёда энг тез қариши аниқланган. Уларнинг ўртача тахмин қилинган ёши хронологик ёшидан 2,35 йилга кичик эди. Кейинги ўринларда Жанубий Африка ва Жанубий Америка давлатлари. Шунингдек, Европанинг шарқий ва жанубий қисмида ҳам одамларнинг тез қариши кузатилган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2286

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Кимки ўз сирини сақлай олса, ихтиёри ҳамиша ўз қўлида бўлади.

✍️Шайх Муҳаммад Аввома

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонга мигрантларнинг пул жўнатмалари кескин кўпайди

Пул ўтказмалари ортишига ўзбекистонлик мигрантлар ишлайдиган давлатларда ишчи кучига талаб кўпайгани ва иш ҳақлари юқори даражада сақланиб қолгани сабаб бўлган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2284

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тиббиётдаги ҳаддан ташқари божлар: Битта скалпел 10 минг доллар, 8 долларлик тиш имплантлари эса 5 мингга тушяпти

Тадбиркорларнинг айтишича, Ўзбекистонда импорт тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш жараёни жуда қимматга тушмоқда. Шу сабабли Германия компанияси Ўзбекистон бозорида иштирок этишдан бош тортган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2282

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Россия “душман” мамлакатлар таомларига солиқ солмоқчи

Оммавий ахборот воситалари бу суши ва пицца ресторанларига таъсир қилади, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, Малинкович Россиянинг сўнгги ойларда муносабатлари ёмонлашган Туркия ва Озарбайжон ошхонасига эга муассасаларга эътибор қаратишга чақиради.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2281

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда сўмдаги кредит ставкалари ойига ошяпти

Жорий йил июнь ойида Ўзбекистон банкларида аҳолига ажратилган ўртача кредит ставкалари 23,7 фоизи ташкил этди. Май ойида ставкалар 23,1 фоиз эди. Апрелда эса ундан ҳам пастроқ — 22,9 фоиз.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2280

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг хавфсиз мамлакат бўлди

Numbeo сайтида эълон қилинган 2025 йил ярим йиллиги бўйича халқаро жиноятчилик даражаси индексида Ўзбекистон хавфсизлик бўйича 25-ўринни эгаллади (73,4 индекс). Рейтинг Crime Index — жиноятлар индекси ва Safety Index — хавфсизлик индекслари асосида тузилади. Жиноятлар индексида пастроқ балл олган мамлакат шунчалик хавфсиз ҳисобланади.

2025 йил биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон ушбу индекс бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида энг хавфсиз мамлакат бўлди. Қозоғистон 73-ўринда (54,4), Қирғизистон — 101-ўринда (48) жойлашди. Рейтингга Туркманистон ва Тожикистон киритилмаган.

Жиноят энг кўп содир бўладиган мамлакат сифатида Гаити тан олинган бўлиб, ушбу рейтингда биринчи турибди. Энг хавфсиз мамлакатлар деб эса БАА, Андорра ва Қатар тан олинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️1500 долларга "Права" олиб бермоқчи бўлган инспектор ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг Патрул-пост хизмати инспектори 1500 АҚШ доллари пора олаётган вақтида ушланди.

Маълум бўлишича, Навоий вилоятида яшовчи, 30 ёшли танишини давлат имтиҳонидан муваффақиятли ўтказиб, унга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини ваъда қилган.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор 1500 АҚШ доллари ва кириш имтиҳони учун тўланиши лозим бўлган 1 млн 900 минг сўм пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Қашқадарёда содир бўлган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

Бугун, 16 июль куни Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани "Олтиндала" МФЙда жойлашган аҳолига газ тўлдириш станцияси ҳудудида ёқилғи сақлаш резервуарида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Оқибатда 4 нафар фуқаро вафот этган. Воқеа жойига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори бошчилигидаги бир гуруҳ тажрибали мутахассислар юборилган.

Шунингдек, ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Cаида Мирзиёевага янги ваколатлар берилмоқда

Бу ҳақда "Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармонида келтириб ўтилган.

Эндиликда Администрация раҳбари:

– Президент маслаҳатчилари ва бўлинма раҳбарларининг ўринбосарларини тайинлайди ва озод этади, мазкур лавозимларга аввал тайинланган мансабдорларни лавозимидан озод этади;
– Администрация ходимлари штатлар жадвалини тасдиқлайди;
– маҳаллий ва хорижий экспертларни тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилиши мумкин;
– ходимларни аттестациядан ўтказади ва салоҳиятли кадрларни танлаб олади;
– мутахассислар учун иш ҳақини миллий ёки чет эл валютасида белгилайди;
– харажатлар сметасини ва моддий рағбатлантиришни мустақил тасдиқлайди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда жазирама оқибатида келиб чиқаётган ортиқча ўлимлар: Вазият янада жиддийлашиши мумкин

Қолаверса, 2023 йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши 87 000 дан ортиқ тўлиқ бандлик иш ўринларининг йўқолишига олиб келган. Улардан 22 мингдан ортиғи Ўзбекистонда ва 18 мингга яқини Озарбайжонда.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2278

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Мигрантларнинг хорижга пул ўтказмалари чекланиши мумкин

Россияда мигрантлар расмий маошидан ортиқча пулни чет элга юбориши чекланади. Ушбу таклиф  мамлакат Марказий банки раҳбарига юборилган.

"Новие люди" партияси депутатларига кўра, ишлаш учун келган чет элликлар хорижга ўзларининг расмий маошидан кўпроқ маблағ ўтказмаслиги керак.

Ташаббус муаллифлари Алексей Нечаев, Сардана Авксентева ва Владимир Плякин нуқтаи назарича, бундай тақиқ «молиявий операциялар шаффофлигини ошириш, яширин иқтисодиётга қарши кураш, солиқ тушумларини ошириш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш» учун керак.

Парламент аъзоларининг таъкидлашича, амалдаги қонунларда пул ўтказмалари миқдори мигрантларнинг расмий маошларига мос келиши назорат қилинишини таъминлайдиган самарали механизмлар мавжуд эмас.

Бу чет эл фуқароларига ноқонуний даромадларни яшириш, солиқдан қочиш ва Россиядан пул олиб чиқиб кетиш имконини беради. Рухсат этилганидан кўпроқ миқдордаги пулни хорижга юбормоқчи бўлган мигрантлардан эса олган даромади қонунийлигини тасдиқловчи декларация талаб этилади.

Шунингдек, банклар шубҳали транзакцияларга чек қўйиш учун чет элликларнинг молиявий операциялари устидан назоратни кучайтириши керак.

Эслатиб ўтамиз
, aввалроқ Россия ҳукуматига мигрантларнинг ойлик маошидан 5,1 фоиз миқдорида солиқ ундириш таклифи юборилган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Энди ўқувчилар физиологик ҳолатига қараб спортга йўналтирилади

Мактабларда ўқувчиларни тиббий кўриклардан ўтказишда уларнинг физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали спорт турига бўлган қобилиятини аниқлаш ва спортга йўналтириш бўйича электрон тизим йўлга қўйилади.

2025/2026 ўқув йилидан ҳар йили 1 марта ҳамширалар учун ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичларини аниқлаш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Дарахт кесишни қонунийлаштириш таклифига депутатлар қаршилик билдирди

Ижтимоий тармоқларда дарахт кесишни қонунийлаштириш таклиф қилинмоқда, мазмунидаги хабарлар тарқалди. Экопартия депутатлари тадбиркорларнинг бу таклифига эътироз билдирди.

Тадбиркор Мурод Назаровга кўра, барибир дарахтлар кесилмоқда, шу сабабли кесиладиган дарахтларнинг ўрнига аввалдан бир неча карра кўп дарахт экилиши кераклигини билдирган.

Аммо партия фикрича, сўнгги пайтларда "қайта экиш" номида кўчирилаётган ёки янги экилган кўчатларнинг аксарияти кўкармай, қуриб қолмоқда. Дарахт кесишга сабаб бўлаётган тадбирлар табиатни асраш эмас, аксинча, фақат дарахтларни йўқ қилиш орқали экологияни янада ёмон аҳволга солаётганини кўрсатмоқда.

Шунингдек, таклиф қилинган ёндашув нафақат экологик мувозанатга, балки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида мустаҳкамланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тамойилларига мутлақо зид ҳисобланади. Агар ҳар ким дарахтни ўз ҳудудидаги тўсиқ сифатида кўриб, уни кесишни “муқобил экиш” билан алмаштирса, бу – табиатга қарши очиқчасига тажовуз, яъни экологик жиноят саналади.

Ривожланган мамлакатларда ноқонуний кесилган ҳар бир дарахтнинг ҳатто сантиметри учун молиявий жавобгарлик белгиланган — айрим ҳолларда тадбиркордан ерни қайтариб олишгача борилади, дарахтларни кесиш эмас, хаттоки шикастланган ва қуриб қолиш хавфи остидаги дарахтларни “тирилтириш” бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бундай ёндашувлар табиатни муҳофаза қилишда самарали натижа бермоқда. Ўзбекистонда ҳам бу борада кескин чоралар кўриш, қонунчиликка ана шундай таъсирли механизмларни жорий этиш вақти етиб келди, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Энди зўравонликка мойил бўлган шахслар махсус тузатув дастурларини мажбурий тарзда ўташлари шарт бўлади

Ўзбекистонда зўравонлик содир этган ёки унга мойил бўлган шахслар психологлар иштирокида махсус тузатув дастурларини мажбурий тарзда ўташлари шарт қилиб қўйилади. Бу чора уларнинг хатти-ҳаракатини ўзгартириш ва келгусидаги таҳдидларни бартараф этишга қаратилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 июл кунги қарорига кўра, ҳар бир ҳолат учун алоҳида ишлаб чиқиладиган коррекцион дастурлар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Дастур доирасида шахснинг шахсий ривожланишидаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган психологик-педагогик таъсир – психокоррекция ҳам амалга оширилади.

Дастур муддати бир ойгача бўлиши мумкин. Дастурга давлат муассасаларида рўйхатдан ўтган психологлар ёки грантлар асосида жалб этилган мутахассислар жалб қилинади.

Ички ишлар вазирлигига 1 октябрга қадар коррекцион дастурлар ишлаб чиқишда иштирок этадиган психологлар рўйхатини шакллантириш топширилди. Бу мутахассисларни таълим ва соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳар олти ойда таклиф этиб боради.

Дастурни ўташ жараёни тўғрисидаги маълумотлар «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизимидаги «E-tuzatish dasturi» модулига киритилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентда айрим кўчалар ёпилади ва автобуслар ҳаракати ўзгаради

2025 йил 18 июль, соат 12:00 дан 22 июлгача Шайхонтоҳур тумани КҲАЙ йўлининг Беруний кўчаси кесишмасидан Бешқайроғоч кўчаси чорраҳасигача бўлган қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, бунга сабаб йўлнинг Бешқайроғоч кўчаси чорраҳасига олиб борувчи қисмида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилади. Шу сабабли айрим автобус йўналишлари муқобил кўчалар орқали ҳаракат қилади, лекин қайтиш йўналиши ўзгаришсиз қолади:

—34-сонли автобус йўналиши
Шифокорлар шаҳарчаси → Чилонзор метро бекати йўналишида:
Беруний кўчаси → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали;

—64-сонли автобус йўналиши

Пахтакор метро бекати → Бирлик мавзеси йўналишида:
Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали;

—87-сонли автобус йўналиши
Қора Қамиш 2/4 мавзеси → Чилонзор 30-даҳа йўналишида:
Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали;

—116-сонли автобус йўналиши
Шифокорлар шаҳарчаси → Чилонзор буюм бозори йўналишида:
Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали;

—131-сонли автобус йўналиши
Олимпия меҳмонхонаси → Дўстлик-2 мавзеси йўналишида:
Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали;

—147-сонли автобус йўналиши
Чорсу савдо маркази АШБ → Чинни бозори йўналишида:
Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Қурилиш қилаётган тадбиркорларга дарахт кесишга чеклов қўйиш нотўғри — Мурод Назаров

“Тошкент шаҳри бош режасига тузатиш киритиляпти. Яқинда чиқиб қолади, кутяпмиз. Бундан буён пойтахтда қурилишлар ё реновация, ё реконструкция ҳудудларида бўлади. Табиийки, бўш жой йўқ. Ҳар бир бино атрофида дарахт бор. Дарахтларни ўйламасдан кесиб ташлашгани учун катта резонансга олиб келиб, мораторий қўйилганди".

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2285

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Россия сафида Украинага қарши жанг қилган 59 ёшли ўзбекистонлик судланди

У Россияда одам ўлдириб қамалган, сўнгра Украинадаги ҳарбий ҳаракатларга жалб этилган. Судланувчига Қарши тумани суди томонидан 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2283

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Жазодан озод қилинганларга бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайдиган Низомни тасдиқлади.

Қарорда қайд этилишича, мазкур нафақа “E-probatsiya” ахборот тизими орқали тайинланиб, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади.

Нафақа олиш учун мурожаатлар туман ва шаҳар пробация бўлинмалари томонидан кўриб чиқилади. Тайинланган маблағлар тижорат банклари ёки бошқа ихтисослашган ташкилотлар орқали, фуқароларга нақд пул ёки банк карталари орқали етказиб берилади.

Низомга кўра, нафақа Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган Ўзбекистон фуқаролари, мамлакатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тааллуқлидир.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Саксовулни ҳимоя қилган инспекторлар калтакланди

Бухоро вилояти Пешку туманида саксовулларни ноқонуний кесиб ўғирлаб кетаётган фуқароларни тўхтатган экология инспекторлари калтакланди. Бу ҳақида Бухоро вилояти экология бошқармаси хабар берди.

Хабарга кўра, Пешку тумани экология инспекторлари томонидан ўтказилган рейд давомида саксовулларни «ЗИЛ» юк машинасига ортиб ноқонуний тарзда олиб кетиш ҳолати аниқланган. Инспекторлар уларни Хоразм томонгача 110 км масофада қувиб борган.

Хоразм вилоятига етиб боргандан сўнг, инспекторларнинг машинаси бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан тўсилиб, арматура ва темир труба билан ҳужум қилинган.

Шундан сўнг уларни юк машинаси бортига мажбуран чиқариб, ўзлари билан олиб кетишган. Йўлда инспекторлар ҳаракатдаги машинанинг орқа борт қисмидан сакраб, қочиб кетишган.

Ҳозирда ушбу жиноий ҳужум бўйича Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани прокуратураси тергов ишларини олиб бормоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Сунъий интеллект сув инқирозини янада кучайтиради

Юқори унумдор ҳисоблаш ускуналарини ишлатиш кучли иссиқлик ҳосил қилади. Моделини ишлаб чиқиш ва СИдан фойдаланиш жараёнида ускуна ҳаддан ташқари қизиб кетишининг олдини олиш учун қурилмани совутишда жуда кўп сув сарфланади. Бу жараёнда, тахминларга кўра, 700 000 литр чучук сув тўғридан-тўғри буғланиши мумкин.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2279

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Қашқадарё содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ, Қашқадарёдаги газ тўлдириш станциясида содир бўлган ёнғин оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Бош прокуроратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов қўшимча маълумот берди.

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тегишли соҳа мутахассислари иштирокида ёнғин кўлами ва етказилган зарарларнинг миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида суд-тиббий, ёнғин келиб чиқишини аниқлаш бўйича суд-кимёвий, биология, криминалистика ва ёнғин техникавий экспертизалар тайинланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Одамнинг мамлакат ва инсоният учун қилиши мумкин бўлган энг катта хизмати болаларини тарбиялашидир.

✍️ Бернард Шоу

🌟Кунингиз файзли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Божхона қўмитаси IMEI учун $400 тўлов ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш тўлови $400 гача ошгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Божхона қўмитаси ушбу хабарларга муносабат билдирди.

Қўмита маълумотига кўра, мобиль қурилманинг IMEI-кодини рўйхатга олиш учун расмий тўлов ҳозирги кунда ҳам Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизига тенг бўлиб, 75 минг сўмни ташкил қилади ва бу сумманида ҳеч қандай ўзгариш юз бермаган.

Аммо, агар қурилма Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган ёки декларация қилинмаган бўлса, бундай ҳолларда унинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш учун қурилманинг божхона қийматидан 30% миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади. Масалан, $1000 қийматдаги телефон учун бу сумма $300 бўлади.

Қўмита қайд этишича, IMEI тўловининг юқори кўриниши айнан шу тўлов билан боғлиқ. Яъни, фуқаролар бундай ҳолатлардаги тўловни IMEI-кодни рўйхатга олиш учун белгиланган расмий тўлов сифатида нотўғри талқин қилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Россияга қурут олиб кетаётган ўзбекистонлик жаримага тортилди

Жорий йилнинг 15 июнь куни Россиянинг Перм шаҳридаги халқаро аэропортда (Большое Савино) давлат ветеринария назорати амалга оширилаётганда Ўзбекистон фуқаросининг юклари ичида 1,986 кг оғирликдаги сут маҳсулотлари (қурут) борлиги аниқланган. Бу ҳақда "Росселхознадзор" нашри маълум қилди.

Хабарга кўра, 8 июль куни юртдошимизга Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 10.6-моддаси 2-қисми бўйича маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиб, жарима тайинланган.

Бошқарма мутахассислари фуқародаги сут маҳсулотларини завод қадоқланиши, ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарилган сана, яроқлилик муддати ва сақлаш шароитлари кўрсатилмаган, саноат усулида ишлаб чиқарилмаган дея баҳолаган.

Шунингдек, бу каби чоралар мамлакат ҳудудини одамлар ва ҳайвонлар учун умумий бўлган юқумли касалликларнинг кириб келишидан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилиши маълум қилинди.

Юқоридаги ҳолат Россия Федерациясининг 1993 йил 14 майдаги "Ветеринария тўғрисида"ги қонуни ва Божхона иттифоқи божхона чегарасида ва божхона ҳудудида ветеринария назоратини амалга оширишнинг ягона тартиб-қоидаларини бузиш ҳисобланган.

Маълумот учун, 2025 йил бошидан буён бошқарма томонидан Озарбайжон ва Ўзбекистондан олиб кирилган номаълум келиб чиқишга эга жами 175 кг чорвачилик маҳсулотлари (51,242 кг гўшт маҳсулотлари, 92,156 кг сут маҳсулотлари, 31,683 кг асаларичилик маҳсулотлари) олиб қўйилиб, йўқ қилинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистон бўйлаб 1 800 дан ортиқ радар жойлашган манзиллар эълон қилинди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари республика бўйича ўрнатилган фото ва видео радарлар жойлашган аниқ манзиллар, улар қайд этадиган қоидабузарликлар турлари бўйича тўлиқ маълумотни ошкор қилди. Бу очиқлик ҳайдовчиларнинг ёндашувини ўзгартириши мумкин.

Маълумотга кўра, мамлакат бўйича 1 800 дан ортиқ бундай қурилма жойлаштирилган. Улар турли ҳудудлардаги асосий йўл ва чорраҳаларда ўрнатилган бўлиб, ҳаракат тезлиги, йўл белгиларига риоя қилмаслик, пиёда ўтиш жойларидаги қоидаларни бузиш, йўлнинг қарши йўналишига чиқиш каби қоидабузарликларни қайд этади.

Рўйхат билан қуйида танишишингиз мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️“Ўзимизни бўлмаса ҳам меҳнатимизни қадрлашсин” – ободонлаштириш ходими

Кўчага чиқинди ташлаб кетаётган инсонлар ҳеч бўлмаса ободонлаштириш ходимларининг меҳнатини қадрлаш ҳақида ўйлаб кўрсалар яхши бўларди. “Пулини олгандан кейин тозалайди-да”, дегувчилар, шошманг — тасаввур қилинг, сиз қураётган уйга кимдир ҳар куни келиб ғишт ташлаб, деворларни бузиб кетса, ўзингизни қандай ҳис қилардингиз?

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2276

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…
Подписаться на канал