rost_24uz | Неотсортированное

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Подписаться на канал

Rost24 | Расмий канал

Билимни баҳолаш агентлигининг мақсади хорижга мигрант тайёрлашми?

Бу йилги тест имтиҳонлари ҳали тугамасиданоқ жуда кўпчилик томонидан танқидларга учрамоқда.

Rost24.uz ушбу мавзуни батафсил ўрганиш мақсадида, ижтимоий тармоқларда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга бермоқчи бўлган Феруза Иброҳимова ҳамда тест имтиҳонларида иштирок этган абитуриентлар билан суҳбат ўтказди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1881

ТЎЛИҚ ВИДЕО: youtu.be/QC-lRBiZJrY

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Озодбек Назарбеков эмас, корхона айбдор – Рақобат қўмитаси ниҳоят зарур қонунни топди

Маданият вазири О.Назарбеков иштирок этган рекламани ўрганган Рақобат қўмитаси дўконнинг ўзини айбдор деб топди.

Рақобат қўмитаси Маданият вазири иштирок этган реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилган эди.

Қўмита “KINGSMAN UZBEKISTAN” бренди остида фаолият кўрсатувчи “Boutique” МЧЖ «Реклама тўғрисидаги» Қонуннинг 16-моддасини, яъни рекламада товар давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш бўйича тақиқ талабларини бузган деб топган.

“Махсус комиссия томонидан О.Назарбековнинг реклама тарқатувчи сифатида иштирок этганлиги аломатлари аниқланмади.

О.Назарбеков рекламани ўз шахсий ижтимоий тармоқлари ва бошқа расмий тармоқлар орқали тарқатмаганлиги «Реклама тўғрисида»ги Қонунга асосан рекламанинг айланиши соҳасидаги иштирокчиси сифатида баҳоланмайди”
, – дейилади қўмита хулосасида.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Билимни баҳолаш агентлигининг мақсади хорижга мигрант тайёрлашми?

Бу йилги тест имтиҳонлари ҳали тугамасиданоқ жуда кўпчилик томонидан танқидларга учрамоқда.

Rost24.uz ушбу мавзуни батафсил ўрганиш мақсадида, ижтимоий тармоқларда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга бермоқчи бўлган Феруза Иброҳимова ҳамда тест имтиҳонларида иштирок этган абитуриентлар билан суҳбат ўтказди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1881

ТЎЛИҚ ВИДЕО: youtu.be/QC-lRBiZJrY

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

“Call-markaz”лар фаолияти қониқарсиз – Антикоррупцияга агентлиги

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бир ҳафта давомида барча туман ва шаҳар ҳокимликларидаги ишонч телефонларини текшириш мақсадида «Қайта алоқанинг сирли мижози» тадбирини ўтказди.

Натижада 70 та туман ва шаҳар ҳокимликларида қайта алоқа тизими самарасиз ва қўнғироқлар жавобсиз қолдирилганлиги аниқланган.

9 та туман ва шаҳар ҳокимликлари расмий сайтида ишонч телефонлари умуман мавжуд эмас экан.

Бухоро шаҳар ва туманлари ҳокимликлари расмий сайти иш фаолиятида эмаслиги маълум бўлган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Мен туғилмасимдан олдин бу дунёнинг расвоси чиқиб бўлган экан. Менинг сираям айбим йўқ.

✍️ Шароф Бошбеков

🌟Кунингиз файзли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон Афғонистонда мадраса қурмоқда

Афғонистоннинг Балх вилоятида Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан мадраса қурилмоқда. Бу ҳақда Афғонистон Олий таълим вазирлиги хабар берди.

Афғонистон олий таълим вазири вазифасини бажарувчи шайх ул Ҳадис Мавлавий Нида Муҳаммад Надем жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги илмий алоқаларни яхшилаш масалаларини муҳокама қилган.

Учрашувда Муҳаммад Надем Ўзбекистон Афғонистонга турли соҳаларда, хусусан, олий таълим соҳасида ҳамиша сидқидилдан ёрдам бериб келаётган давлатлардан бири эканини таъкидлаган.

Шунингдек, вазир элчига Балх вилоятида Ўзбекистон томонидан қурилаётган семинария учун ҳам миннатдорчилик билдирган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Халқни тўйдиришдан кўра шахсларни тўйдириш мушкулроқдир.

✍️ Сенека


🌟Кунингиз файзли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Ватанпарварлар - барча яхши нарсаларни мадҳ этувчилар эмас. Ҳақиқий ватанпарварлар ҳали мавжуд бўлган бемаъниликларни аёвсиз фош қилиш ва таъқиб этиш билан машғулдирлар.

✍️Я. А. ДОБРОЛЮБОВ

Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

“Lukoil” асоссиз олган маблағини қайтаради – Рақобат қўмитаси

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига нисбатан нарх манипуляцияси аломатлари билан иш қўзғатилганлиги маълум қилинганди.

Ушбу иш юзасидан Қўмитанинг Махсус комиссияси “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига бир нечта қонун ва низом талабларини бузиш орқали асоссиз олинган маблағни қайтариш бўйича қарор қабул қилибди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ташқи ишлар вазирлиги ўтказган ўта махфий матбуот анжуманининг тақиқлари

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот анжуманида қўйилган қатъий талаблар:
тасвирчи бориши мумкин – тасвирга олиш мумкин эмас;
▪журналист бориши мумкин – савол бериш мумкин эмас;
▪эшитиш мумкин – ёритиш мумкин эмас.

Фаолияти давомида илк бор бундай “Матбуот анжумани”да иштирок этган журналистлар ўзларини гўёки “массон”лар йиғилишида ўтиргандек ҳис қилишган.

БАТАФСИЛ:
rost24.uz/uz/news/1880

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон Қирғизистонга электр етказиб беради

Водийнинг иккита вилоятида, Фарғона ва Наманганда, қуёш электр станцияси қурилади.

Умумий қуввати 400 мегаватт бўлган станциялар Қирғизистонга электр энергияси етказиб бериши кўзда тутилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Автомобиль йўллари қўмитасининг тизим ташкилотларида қонунбузарликлар аниқланди – Рақобат қўмитаси

Автомобиль йўллари қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармаси тизим ташкилотлари томонидан 67 та давлат харидларида қонун бузилиши аниқланган.

Рақобат қўмитасининг ўрганишларига кўра, мазкур харидларнинг бошланғич баҳоси жами 37 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этмоқда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ҳам берилибди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Қозоғистон Ўзбекистонга рус гази транзитини оширмоқчи

Жорий йилда Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистон ва Қирғизистонга транзитини, шунингдек, Туркманистон ва Ўзбекистон газининг Хитойга транзитини оширишни режалаштирмоқда, деди Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев.

«2023 йил октябрь ойида Россия газининг Ўзбекистонга транзити бошланган эди. 2023 йилда 1,28 миллиард куб метр ташилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 3,8 миллиард куб метрга етказиш ва келгусида йилига 11 миллиард куб метрга етказишни режалаштирмоқдамиз», — деди Саткалиев.

Саткалиевнинг айтишича, Қозоғистон жорий йилда транзитни 37,1 миллиард куб метрга оширишни режалаштирган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Республика ЙҲХХ бошлиғи ўзгарди

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Олим Саидов лавозимидан озод этилган.

Унинг ўрнига Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи Шерзод Ибрагимов тайинланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Абдулла Арипов ва Отабек Умаров Рамзан Қодиров билан учрашди

Грозний шаҳридаги Кавказ инвестиция форуми доирасида бўлган мазкур учрашув ҳақида Чеченистон раҳбари ўз телеграм каналида изоҳ ҳам қолдирди.

Изоҳда икки томонлама минтақавий ҳамкорликнинг асосий масалалари ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш муҳокама қилингани баён этилган.

“Ўзбекистон бой маънавий-маданий меросга эга давлат. Биз қардош мамлакатимиз раҳбариятининг маданий, бизнес ва иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган қадамларини юксак қадрлаймиз”, – дея изоҳ қолдирган Рамзан Қодиров.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Қушлар каби ҳавода учишни ўргандик. Балиқлар каби денгизларда сузишни ўргандик. Лекин, ҳозиргача ер юзида ака-укадек яшашни ўрганмадик.

✍️ Мартин Лютер Кинг

🌟Кунингиз файзли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Имтиёз билан ўқишга кирадиганлар учун алоҳида квота ажратилади

Президент фармойиши билан 2024-2025 ўқув йили учун давлат гранти квоталари тасдиқланди.

Фармойишга кўра, 2024/2025 ўқув йили учун бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълимга 34 838 нафар, магистратурага 9 365 нафар ўрин ажратилди.

Шунингдек, имтиёзга эга абитуриентлар танлаган таълим йўналиши бўйича белгиланган ўтиш балини тўпласа, балига мос равишда давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида қўшимча квота билан талабаликка тавсия этилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Олдингизда бутун солиқ марказий аппарати тикка турса арзийди – Шерзод Кудбиев

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида чек сўрагани учун калтакланган бола видеоси тарқалган эди.

Ушбу бола рағбатлантирилиш мақсадида Солиқ қўмитасига таклиф қилиниб, унга Шерзод Кудбиевнинг ўзи миннатдорчилик билдирган.

Маълумотларга кўра, тарсаки туширган дўкон сотувчисига маъмурий иш қўзғатилгани айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Байден президентлик пойгасини тарк этди

АҚШ президенти Жо Байден бугун президентлик пойгасидан чиқаётганини эълон қилди.

У Демократлар партиясидан Камала Ҳаррис президентликка номзод сифатида курашишини маълум қилди.


ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Қатағон қурбонлари ҳақидаги ҳужжатлар махфийликдан чиқарилади

Шавкат Мирзиёев «Сиёсий қатағон қурбони бўлган ватандошлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, «Ўзархив» агентлиги ДХХ билан биргаликда давлат архивида сақланаётган қатағон қурбонлари ва жадидлик ҳаракати намояндаларига оид ҳужжатларни махфийликдан чиқариш чораларини кўради.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон Халқаро биология олимпиадасидан четлатилди

Ўзбекистон 2024 йилги Халқаро биология олимпиадаси (ХБО)дан четлатилиб, ХБО’га аъзо давлатлар рўйхатидан ҳам чиқариб юборилди.

7-14 июль кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчининг тест жавобларига махсус белгилар қўйилганлиги қайд этилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собированинг маълум қилишича, ушбу олимпиадада Жиззах давлат педагогика университети қошидаги академик лицей педагоги ўқувчисига ёрдам беришга ҳаракат қилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ҳайдовчилар яна бир ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг 17 июлдаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган қарори билан махсус воситалардан фойдаланишини тартибга солиш тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритилди.

Натижада ҳайдовчиларнинг ЙҲХХ автомашиналаридаги кўчма радар кўрсаткичлари ва сертификатларини талаб қилиш ҳуқуқи бекор бўлди.

Бу имконият шу вақтгача судда жаримага эътироз билдириш имконини берар эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Америка технологиялар университети қаерда жойлашиши маълум бўлди

Президент қарори билан Ўзбекистонда Америка технологиялари университети очилиши ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Маълум қилинишича, университет учун Тошкентнинг Бешёғоч кўчасидаги бинолар ижарага берилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

«Бахти Ташкентский» 19 йилга қамалди

Суд «Бахти Ташкентский» номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга нисбатан 19 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Бугун Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида Бахтиёр Қудратуллаев, унинг ўғиллари, акаси — жами 37 кишига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Суд ҳукми билан, Бахтиёр Қудратуллаев Жиноят кодексининг қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 19 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Болаларни эркин қўйинг, сизга ўхшаб фикрламаса ҳам.

Маҳмуд Саъдий

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Жисмоний шахслар ўз кредит тарихларини бошқалар билишига тақиқ қўйишлари мумкин

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси “FREEZE” хизматини тест режимида ишга туширди.

Мазкур хизмат орқали жисмоний шахслар ўзларига тегишли кредит тарихи маълумотларини бошқа шахслар томонидан текширишни чеклаб қўйишлари мумкин бўлади.

Ушбу хизматдан дастлаб веб-сайт орқали бепул фойдаланиш мумкин. Шунингдек, 2025 йил 1 январдан эса, хизмат пуллик кўринишда, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 0,03 баробаридаги (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда) ҳақ эвазига амалга оширилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Тез тиббий ёрдам машиналари, cкутер ва мопедларга алоҳида серияли давлат рақами берилади

Ҳукуматнинг айрим қарорларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра тез тиббий ёрдам машиналари, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлар учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Маънавият ва маърифат маркази салкам 1,3 млрд сўмлик тендер ўтказди

Республика Маънавият ва маърифат маркази “Qadriyatim.uz”, “Tanlov.manaviyat.uz” сайтлари ва мобил иловасини яратиш учун 1 млрд 284 млн сўмлик тендер эълон қилди.

Бир ҳафта давом этган тендерда “United It Company” ғолиб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, “Oyina.uz” сайти ҳам Республика Маънавият ва маърифат марказига тегишли.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Агар жамиятда арзимас мавзулар жиддий сўзлардан устун бўлганини кўрсанг, арзимас инсонлар марказий ўринни эгаллаганини мулоҳаза қилсанг, билгинки, сен таназзулга юз тутган жамиятда турибсан.

✍️ Антон Чехов


🌟Кунингиз файзли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

“Korzinka” қонунни бузгани учун жарима тўлайди

Рақобат қўмитаси томонидан қўзғатилган ишда “Korzinka” супермаркетлар тармоғи бренди остида фаолият кўрсатувчи “Anglesey Food” МЧЖ ХК айбдор деб топилди.

Унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш учун судга киритиш бўйича қарор қабул қилинган.

Шунингдек, реклама бўйича қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатларни бир ойлик муддатда бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма ҳам берилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал