Ўзбекистонликлар Ўмонга визасиз кириши мумкин
Ўмон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди.
Бу ҳақда Ўмоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Шу билан бирга, мамлакатда мазкур муддатдан кўпроқ вақт мобайнида бўлишни истаган ўзбекистонликлар Ўмонга кириш пайтида аэропортнинг ўзида кириш визасини расмийлаштириши ҳам мумкин.
Маълумот учун, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўмон фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига 10 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистонни ОАВни ривожлантиришда давом этишга чорлайман – БМТ бош котиби
Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистонга ташрифи давомида «Дунё» ахборот агентлигига берган интервьюсида мамлакатимиз ҳақида бир қанча фикрларини билдириб ўтган.
Унинг таъкидича, Ўзбекистон барқарор ривожланиш мақсадларига қатъий содиқлигини намойиш этмоқда.
“Пахта далаларида мажбурий меҳнатга барҳам бериш, фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик бериш, аёллар ва болаларни Сурия ва бошқа ерлардаги лагерлардан қайтариш ва реинтеграция қилиш каби ишлар том маънодаги ижобий ўзгариш ҳисобланади ҳамда бошқа давлатлар учун ўрнак бўладиган намунадир”, – деди у суҳбат давомида.
Шунингдек, у фаол фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш йўлидаги ишларни давом эттиришга ҳам чорлаган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам автомобиллардан ўлпон йиғмоқчими?
Монополияга асосланган яна бир ҳужжат тайёрланмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи мҳокамага қўйилди.
Буйруқ кучга кирса (кучга кириши аниқ), машина ҳайдаш учун яна бир ўлпон тўлашга мажбур бўламиз.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1874
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ҳазрати Имом мажмуасида бўлди
Олий мартабали меҳмонга бу ердаги масжид ва мақбараларнинг бунёд этилиши, мажмуада сақланаётган Усмон Мусҳафи, унинг юртимизга келтирилиш тарихи ҳақида маълумот берилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби тарихий обидалардан ҳайратга тушганини таъкидлади. Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилганини юқори баҳолади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Павел Дуров Ўзбекистон таассуротлари ҳақида ёзди
Яқинда Ўзбекистонга келган телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуров таассуротлари ҳақида ўзининг саҳифасида пост қолдирди.
Дуров Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, ноодатий тарихий архитектураси ва бу ердаги меҳмондўстликни кўриб ҳайратланганини айтган.
«Ўзбекистонга сафарим давомида тез ривожланаётган Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, Шарқий Ўзбекистоннинг тоғли ландшафтлари, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихи мени ҳайратда қолдирди.
Жуда кўп ёш ва иқтидорли, қалби тоза инсонларни учратдим. Самимий қабул учун миннатдорман ва шу йил охирида қуёшли Тошкентда кўпроқ қолишга умид қиламан» — дея пост қолдирган Павел Дуров.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Монополияга асосланган яна бир ҳужжат тайёрланмоқда
Ҳайдовчиларга қўшимча мажбурият юклаш учун бу сафар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишга солинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи муҳокамага қўйилди.
Буйруқ кучга кирса (кучга кириши аниқ), машина ҳайдаш учун яна бир ўлпон тўлашга мажбур бўламиз.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1874
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
ЙПХ энди курьерларга ҳам жарима ёзишни бошладими?
Ижтимоий тармоқларда велосипедда курьерлик билан шуғулланувчи шахснинг ЙПХ ходимлари томонидан ушлаб турилиб, жарима ёзилаётгани акс этган видео тарқалди.
Видеода курьерларга нисбатан рейдлар бошлангани айтилган.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъулларига боғланишга уриниб кўрдик, лекин ҳеч қандай жавоб олинмади.
Тошкентда курьерлик билан шуғулланаётган шахсларнинг деярли барчасини ёшлар ташкил қилади.
Уйидан узоқда, ота онамга оғирлигим тушмасин деб ҳалол меҳнат қилаётган, ҳам ўқиб ҳам ишлаб юрган тиришқоқ ёшларга ёрдам бериш ўрнига ҳар хил жарималар ёзиш қанчалик тўғри?
Масъуллардан расмий муносабат кутиб қоламиз.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Тошкентда «Made in Pakistan» кўргазмаси бошланди
Тошкентдаги УзЭкспомарказда кеча Покистоннинг 80 дан ортиқ етакчи ишлаб чиқарувчи компаниялари иштирокида «Made in Pakistan» кўргазмаси бошланди.
Кўргазмада тўқимачилик, фармацевтика ва жарроҳлик асбоб-ускуналари, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, мотоцикллар, скутерлар, косметика, муҳандислик маҳсулотлари, IT ҳамда логистика хизматларини ўз ичига олган маҳсулотлар намойиш қилинмоқда.
Кўргазма доирасида бугун International меҳмонхонасининг Crystal Ballroom залида Логистика форуми ҳам бўлиб ўтмоқда. Форумда Покистон ва Ўзбекистоннинг давлат ва хусусий компаниялари икки томонлама ва транзит савдосидаги янги имкониятларни ҳам ўрганиб чиқади.
«Made in Pakistan» кўргазмаси эртага, 30 июнь куни якунига етади.
Маълумот учун:
Тел: +998 99 277 0008
+998 99 610 1222
E-Mail: pakistanembassytashkent@gmail.com
Рўйхатдан ўтиш: https://lnks.uz/https:tdapglobal.comregister-now
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Тошкент ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги хабарлар яна тарқала бошлади
Тошкент шаҳри бугун 29 июнь куни соат 5:00 ҳолатига кўра халқаро IQAir кўрсаткичида 4-ўринга чиқиб олгани айтилмоқда.
Тарқатилган маълумотларга кўра, ҳавоси ифлосланган шаҳарлар рейтингида 1-ўринда Киншаса (Заир) кейинги ўринларда эса, Деҳли (Ҳиндистон), Жакарта (Индонезия), ТОШКEНТ (Ўзбекистон), Лаҳор (Покистон) шаҳарлари жой олган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Одам қанча баланд бўлса, кулгига шунча осон нишон бўлади; майдаларни мўлжалга олиш қийин.
✍️ Гейнрих Гейне
🌟Кунингиз файзли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Президент бугун ёшларга давлат мукофотларини топширади
30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Шавкат Мирзиёев бугун бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширади.
Шунингдек, ёшлар сиёсати бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши ҳам кутилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=fpzt_uJXDo61-gBh">YouTube
Қозоғистонликлар ўзбекистонликларга қараганда 4 баробар кўпроқ Шенген визаси олишган
Ўтган 2023 йилда қўшни Қозоғистон фуқароларига 144 129 та Шенген визаси расмийлаштирилган. Таққослаш учун, бу даврда аҳолиси 1,8 баробар кўп бўлган Ўзбекистон фуқароларининг 38 333 та аризаси қабул қилинган.
Қаноатлантирилмаган аризалар улуши қўшниларда 10 фоизга ҳам бормайди, ўзбекистонликларнинг эса 16,5 фоиз аризаси рад этилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=fpzt_uJXDo61-gBh">YouTube
Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши сабабли пўлат рельсларимиз қизиб кетмоқда — «Ўзтемирйўлйўловчи»
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ иссиқ об-ҳаво туфайли поездлар ҳаракатида кечикишлар бўлишини маълум қилди.
"Мамлакатимизда кузатилаётган юқори ҳаво ҳарорати туфайли, ер усти темир йўлларининг рельслари ва уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори даражага етмоқда. Бу эса хавфсизликни таъминлаш учун поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилишини талаб қилади. Натижада, поездлар жадвалдан кечикиб ҳаракатланиши мумкин",- дейилади АЖ хабарида.
"Ўзтемирйўлйўловчи"нинг маълум қилишича, чекловлар натижасида поездлардаги совутиш тизимининг ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин экан.
АЖ юқоридаги муносабат билан поездларимизда совутиш тизими ҳам мавжуд демоқчи.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ аномал иссиқлик туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун мижозлардан узр ҳам сўраган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=fpzt_uJXDo61-gBh">YouTube
Юксалиш ҳаракати жамоат транспортидаги муаммолар бўйича сўровнома ўтказди
“Юксалиш” ҳаракати пойтахт жамоат транспортидаги асосий муаммолар бўйича 276 нафар фуқаро иштирокида онлайн сўровнома ўтказди. Сўров натижаларига кўра, респондентлар кўтарган асосий муаммолар қуйидагича бўлди:
- Тиғиз вақтларда йўловчилар оқими кўп (49,1%);
- Автобусларда совитиш, иситиш тизими тўлиқ ишламайдии (15,6%);
- Метрода ҳаво вентиляцияси яхши ишламайди (12,4%);
- Ногиронлиги борлар учун махсус шароитлар етишмайди (8%).
Сўровнома қатнашчилари жамоат транспорти тизимини яхшилаш учун асосан қуйидаги таклифларни беришган:
- Тиғиз вақтларда автобус ва вагонлар сонини кўпайтириш (65,2%);
- Катта сиғимли автобусларни кўпайтириш (50%);
- Метрода вентиляция ва автобусларда совитиш, иситиш тизимини яхшилаш (49,1%);
- Эски автобусларни ҳаракатланишдан чиқариш ва транспорт тизимини модернизация қилиш (41,7%);
- Фақат профессионал ҳайдовчиларни ёллаш (34,1%).
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=fpzt_uJXDo61-gBh">YouTube
ЖЧ-2026 3-босқичига қуръа ташланди, Ўзбекистон “А” гуруҳидан ўрин олди
2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқичига қуръа ташланди. Қуръа натижасига кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси "А" гуруҳидан жой олди. Гуруҳда жамоамиз Эрон ва Қатар каби кучли жамоалар билан куч синашади.
Қуръа натижаси:
“А” гуруҳи
1. Эрон
2. Қатар
3. Ўзбекистон
4. БАА
5. Қирғизистон
6. КХДР
“Б” гуруҳи
1. Жанубий Корея
2. Ироқ
3. Иордания
4. Ўмон
5. Фаластин
6. Қувайт
“C” гуруҳи
1. Япония
2. Австралия
3. Саудия Арабистони
4. Баҳрайн
5. Хитой
6. Индонезия
Эслатиб ўтамиз, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаганлар тўғридан-тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=fpzt_uJXDo61-gBh">YouTube
Ўзбекистонни катта сув тақчиллиги кутмоқда
Марказий Осиёда яшовчи 10 миллион кишига (14%) тоза ичимлик суви етишмайди. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банки (ЕТБ) томонидан чоп этилган янги «Марказий Осиёда ичимлик суви таъминоти ва канализация» номли мақолада маълум қилинди.
Тадқиқотда айтилишича, энг катта сув тақчиллиги Ўзбекистонда кутилмоқда. Бу мамлакатда йилига 826 миллион доллар ёки 2025–2030 йиллар оралиғида сув учун деярли 5 миллиард доллар етишмаслигини англатади. Бу ҳолат Қозоғистон учун ҳам йилига 700 миллион доллар ёки 2025–2030 йилларда 4,2 миллиард долларни ташкил қилади. Умумий ҳисоблаб чиқилганда Марказий Осиё ичимлик суви таъминоти учун 2025-2030 йиллар оралиғида 12 миллиард доллардан ортиқ ёки йилига 2 миллиард доллар атрофида пул кераклиги айтилган. Аммо, ҳозирги молиявий қўллаб-қувватлаш ҳажми бу эҳтиёжни қондириш учун етарли эмас.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 40% дан ортиғи сув танқислиги билан қийналган минтақаларда яшайди ва 3,6 миллиард одам хавфсиз санитарияга эга эмас. Бу кўрсаткичларнинг энг юқориси Марказий Осиёда кузатилиб, сув ва санитария жиҳозларининг 80 фоизи талабга жавоб бермайди. Натижада юқори сифатли ичимлик сувини ишлаб чиқариш имконсиз бўлиб қолади.
Rost24.uz | 🌐Telegram | 🌐Facebook | 🌐Instagram | ▶️rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбек сўмининг муомалага киритилганига 30 йил тўлди
Бугун, 1 июль куни миллий валютамизнинг айни кунда амалда бўлган купюралари муомалага киритилганига 30 йил тўлди. 1994 йил айни санада илк бор ўзбек сўми муомалага киритилган.
1994 йил июль ҳолатига кўра, 1 АҚШ доллари 7 сўм бўлган бўлса, ҳозирга келиб курс нархи 12 550 сўмни ташкил этмоқда. Яъни 30 йиллик инфляция таъсирида сўмнинг қадрсизланиши 1794 баробарга етган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Бизда фақат жарима ёки нарх ошириш билан курашилади
Шарларни Ўзбекистонга олиб кириш учун божхона тўловларини 10 бараварга ошириш таклиф қилинмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳридаги истироҳат боғида 5000 дона ҳаво шари учирилиши, бепул музқаймоқлар ва 10 000 дона совға тарқатилиши ҳақида хабар тарқалган эди.
Шу каби ҳолатларга Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги муносабат билдирибди.
“Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун шарларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона тўловларини 10 бараварга ошириш, юртимизда шар учириш каби тадбирларни ўтказмоқчи бўлганларга утилизация талабини қўйиш ва бунда шарларнинг нархига нисбатан 100 баравар миқдорда нарх белгилаш таклиф қилинмоқда”, — дейилади вазирлик хабарида.
Шу ўринда савол туғилади, янги жарималарни жорий қилиш ёки нархларни ошириш муаммоларга ечим бўла оладими?
Ёки мақсад олдиндан шу бўлганми?
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Тўғри ва ҳақ йўлдан юрган кишининг юриши арслон юришидан кўра ҳам маҳобатлироқдир.
✍️Маҳмуд аз-Замаҳшарий
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Оммавий тадбирларда бепул буюмлар тарқатиш тақиқланди
Ҳукумат қарорига кўра, энди Ўзбекистонда оммавий тадбирлар вақтида фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулот ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
✍️Ўткир Ҳошимов
🌕 Кунингиз файзли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Энди "электросет"да ишлайдиганларнинг ҳаммаси жавобгарликка тортиладими?
“Электросет” огоҳлантирмасдан светни ўчирса, жавобгарликка тортилиши мумкин — бизнес омбудсман.
Президентнинг тадбиркорлар билан учрашуви олдидан масъуллар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда IT соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор Абдуқаҳҳор Тошмуҳамедов ёз бошланганидан бери ҳар куни ток ўчиши ҳақида гапирди.
“IT свет борлигида бошланади, тугаганда тугайди. Сабаби ёз бошланганидан бери кунига 3-4 соат ток ўчади. Тижорий нархларга ўтилди, лекин ҳали ҳам уларнинг жавобгарлиги йўқ. Чет эллик ҳамкорларимиз олдида жавобгар бўлиб қолмоқдамиз. Бунга албатта, свет ўчиб қолиши сабаб бўлмоқда”, – деди тадбиркор.
Тадбиркорнинг ҳақли эътирозига жавобан Бизнес омбудсман Дилмурод Қосимовнинг маълум қилишича, авариялар билан боғлиқ бўлмаган ҳолатларда светни огоҳлантиришсиз ўчиргани учун ҲЭТКларни жавобгарликка тортиш бўйича таклиф ишлаб чиқилмоқда экан.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
БМТ бош котиби бугун Ўзбекистонга келади
БМТ бош котиби Антониу Гутьерришнинг бугун Марказий Осиё давлатларига сафари бошланади.
Гутьерриш сафарини биринчи Ўзбекистондан бошлаб, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистонда давом эттиришни режалаштирган.
Унинг 4 июль куни Остонадаги ШҲТ саммитида нутқ сўзлаши кутилмоқда. Сафар 7 июлга қадар давом этади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Кам қувватли АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказишга ҳожат йўқ — «Ўзатом» вакили
«Ўзатом» раҳбари маслаҳатчиси Қосим Тўхтахунов Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилишини маълум қилди. У бу ҳақида Марказий Осиёда атом энергетикасини ривожлантириш бўйича «Остона-Москва-Тошкент» видеокўпригида айтиб ўтган.
«Референдум масаласига келсак, Конституциямизга кўра, бу масалалар бўйича референдум ўтказишга ҳожат йўқ, лекин биз табиий равишда жойларда жамоатчилик муҳокамаларини ўтказамиз», – деди Қ.Тўхтахунов.
Унинг сўзларига кўра, Янги Ўзбекистонни қуриш жараёнида мамлакатимиз «халқаро меҳнат тақсимотида хомашё етказувчи» бўлиб қолиш ниятида эмас.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=fpzt_uJXDo61-gBh">YouTube
Ёшларга ҳам бир қанча имтиёзлар берилмоқда
Президент раислигида ўтаётган ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилишида ёшларнинг тадбиркорлик ва деҳқончилик қилишлари учун бир қанча имтиёзлар берилши айтилди:
▪Магистрал йўллар бўйида 50 мингта кўчма савдо нуқталари ташкил қилиниб, ёшларга ижарага берилади. Бунда, дастлабки 6 ойда ёшларга ижара ҳақи ва солиқдан имтиёз берилади.
▪Бу йил 60 минг гектар ер ёшларга ажратилди. Эндиликда ҳар бир вилоятда 2 тадан туманда Ёшлар кооперацияси ташкил қилинади, уларга керакли техника, ускуналар ва уруғлик етказиб берилади.
▪Ёшлар учун лойиҳа қилган тадбиркорларнинг кредит фоизини жамғарма қисман қоплаб беради. Ушбу мақсадларга ҳам 10 миллион доллар ажратилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=fpzt_uJXDo61-gBh">YouTube
Тошкент вилоятида Украина ва Озарбайжон фуқаролари нарколаборатория ташкил этишган —ДХХ
Украина ва Озарбайжон фуқароси вақтинча истиқомат қилаётган Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда нарколаборатория аниқланган.
Ушбу хонадонда 411 гр “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси, 7 кг га яқин ярим тайёр наркотик моддалар ҳамда 237 кг прекурсорлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинибди.
Маълум бўлишича, хорижий фуқаролар ушбу манзилда яширин нарколаборатория ташкил этиб, хориждан келтирилган хомашёлар ёрдамида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланишган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=fpzt_uJXDo61-gBh">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Бирор ишга қўл уришга ошиқма. Қўл урдингми, қатъий бўл.
✍️Приеналик Биант
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Ёшлар ишлари агентлигига тегишли автомобиль қоидаларни менсимасдан ҳаракатланди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 01 347 DAV давлат рақамли Малибу қизил чироқда йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.
Ҳайдовчи қизил чироқда ҳаракатланиб, пиёдалар йўлагидан ўтаётган йўловчини уриб юборишига ҳам бир бахя қолган.
Очиқ манбага кўра, ушбу автомобиль Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттахановага тегишлилиги айтилмоқда.
Дилнозахон Каттахонова эса бу хабарни ўзининг Facebook сахифаси орқали рад этган.
"Бу машина менга тегишли эмас. Менга бириктирилган машина рақами 345", — дея инкор этган Д. Каттахонова.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=fpzt_uJXDo61-gBh">YouTube
2 тоннадан зиёд гиёҳванд моддаси ёқиб юборилди
Кеча "26 июнь - Халқаро гиёҳванд моддаларни суиистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши курашиш" куни муносабати билан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилиш тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ОАВ вакиллари иштирокида жами 2 тонна 158,4 кг гиёҳванд моддалари ёқиб, йўқ қилинди.
Ютубда: youtu.be/KKPH7RfDzek
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=fpzt_uJXDo61-gBh">YouTube
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига боради
Бугун Президент Жиззах вилоятига ташриф буюриб, йирик саноат объектлари билан танишади ва янги лойиҳаларга старт беради.
Шунингдек, Зомин туманида II Халқаро мақом санъати фестивалининг тантанали очилишида ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube