ЖУРНАЛИСТЛАР
Бир кун пиёдасиз, бир куни рулда,
Тонгда шаҳардасиз, кечқурун чўлда,
Умрнинг ярмиси ёмғирда, дўлда,
Ярмиси тўшалиб ётади йўлда.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!
Қайгадир ой нури тушмасдир балки,
Қайгадир етолмас чақмоқлар залпи,
Журналист халқи-чи, журналист халқи
Ҳар ерда туради ярқираб, балқиб.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!
Битта хабар учун, бир сатр учун,
Гоҳ олам нурафшон, гоҳида тутун,
Шундан бахтиёрсиз, шундан бахтлисиз,
Дунёда бахт йўқдир шу бахтдан устун.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!
Райҳон-жамбилларни узган нокаслар,
Яхшилар устидан кулган нокаслар,
Ҳақиқат менман деб турган нокаслар,
Сизга дуч келганда титрайди хасдай.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!
Нонингиз гоҳ бутун, гоҳо яримта,
Қалбингиз туҳматдан гоҳ нимта-нимта,
Аммо дардингизни айтмай ҳеч кимга,
Мадад бўлай дейсиз она халқимга.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!
Абдусаид КЎЧИМОВ шеъри.
27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муборак бўлсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Машиналаримиз нархи рақобатчиларимиз маҳсулотига нисбатан 2-3 баробар арзон – UzAuto Motors Бош директори
UzAuto Motors Бош директори Бо Андерссон билан суҳбат
👆👆Ушбу суҳбатда UzAuto Motors Бош директори Бо Андерссон Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш саноатининг атрофида пайдо бўлган долзарб саволларга жавоб берибди.
Хорижлик мутахассисга мижозлар учун қизиқ бўлган қуйидаги бир қанча саволлар берилган:
Нега UzAuto Motors автомобиллари бозорда етакчи;
Нархлар қандай шакллантирилади;
Машиналарни сотиш механизмлари қанақа ва савдо тизими қанчалик шаффоф;
Матиз ва спарк русумлари нега конвейрдан олиб ташланган?
Шунингдек, машиналар сифатидаги камчиликлар, комплектациялар онлайн сотувга чиқарилганда тизим қотиб қолиш сабаблари, савдолардаги “шапка”лар хусусида ҳам сўз борган.
Бош директор Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга ҳаракат бошланган айни вақтда UzAuto Motors ҳам бу жараёнга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Недерландия собиқ Бош вазири Марк Рютте НAТО Бош котиби бўлди
Брюссельдаги НAТОнинг 32 давлати элчилари Рюттени келаси 5 йил давомида альянс раҳбари бўлишини маъқуллади.
Амалдаги бош котиб Столтенбергнинг ваколатлари 1 октябрда тугаши билан Рютте альянсни бошқаришга киришади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Идораларимизда ўтирганларда ватан туйғуси етишмайди.
✍️ Рустам Холмуродов, Сенат аъзоси
🌟Кунингиз файзли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Ерларни ўзбошимчалик билан ўзлаштирганлик учун жазо кучайтирилмоқда
Бугун депутатлар ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳамда соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Янги қонун лойиҳасида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.
Хусусан, Жиноят, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят-процессуал кодексларида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш билан боғлиқ жиноятлар прокуратура органларининг терговига тааллуқли эканлиги белгиланмоқда.
Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фуқаролик ва иқтисодий судларга ер тўғрисидаги қонун бузилиши билан боғлиқ ариза киритганда давлат божидан озод этилиши ҳам кўзда тутилган.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Россия ички ишлар вазири Ўзбекистонга келди
Россия Федерацияси ички ишлар вазири, Россия полицияси генерали Владимир Колокольцев Тошкентга келди.
Бу ҳақида Россия ИИВ матбуот котиби Ирина Волк хабар бермоқда.
Россия ОАВнинг маълумотига кўра, россиялик вазир Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан учрашган.
Шунингдек, Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармасининг Мувофиқлаштириш ва мониторинг марказига ҳам бориши айтилмоқда.
Россия ички ишлар вазирининг Тошкентга келиб Пўлат Бобожонов билан учрашиши ҳақида хорижий матбуотлар хабар ва маълумотлар тарқатмоқда. Аммо Ўзбекистон ИИВнинг матбуот хизмати эса мазкур маълумотни сир сақлаб турибди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️ХХ асрнинг энг кучли эҳтироси — малайликдир.
✍️ Албер Камю
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Ўзбекистонга янги бозор очиш учун келдик — Мўғулистон президенти
23-26 июнь кунлари Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурелсух Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди.
Ташриф давомидаги режалар бўйича икки давлат раҳбарлари олий даражадаги музокара ўтказгандан сўнг турли соҳалар бўйича 14 та ҳужжат имзоланди.
Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурелсух ўзининг Twitter'даги саҳифаси орқали нима учун айнан Ўзбекистонга ташриф буюрганининг сабабини очиқлади.
"Ўзбекистонга 40 дан ортиқ миллий ишлаб чиқарувчилар, кичик ва ўрта корхоналар раҳбарлари янги бозор очиш учун ташриф буюрмоқда", — деб ёзади Мўғулистон президенти.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари жамоаси чемпион бўлди
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни олдидан волейбол ва бадминтон бўйича журналистлар ўртасида мусобақалар ўтказилди.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган мазкур мусобақаларда 30 дан ортиқ марказий оммавий ахборот воситаларидан 200 га яқин журналистлар иштирок этди.
“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти жамоаси волейбол бўйича барча жамоадан устунлигини исботлади.
Асосийси, мусобақа давомида профессионал спортчиларга хос тарзда ўйин кўрсатган ушбу (ижодий) жамоа таркиби "легионер"лардан эмас, фақат таҳририят ходимларидан шакллантирилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Навоий вилоят телеканали учун тайёрланган танқидий кўрсатув эфирга берилмади
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Навоий вилоят телерадиокомпанияси учун 3 ой олдин тайёрланган ушбу танқидий кўрсатув эфирга берилмагани айтилмоқда.
Кўрсатув изоҳига ёзилган сўзларга кўра, кўрсатув Навоий вилоят ҳокимининг топшириғи билан тайёрланибди.
18 дақиқалик мазкур кўрсатувда Кармана туманидаги ижтимоий-маиший муаммолар факт ва кадрларда исботи билан очиб берилган.
Танқидий кўрсатув кеча ярим тунда Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг Navoiy VTRK расмий телеграм канали (t.me/Navoiy_vtrk)га жойлаштирилди. Каналга Навоий вилоятининг бошқа туманларидан ҳам тайёрланиб, эфирга берилмаган яна бир нечта шу каби танқидий кўрсатувлар жойлаштирилган эди.
Телеграм каналида чамаси 7 соат турган мазкур танқидий кўрсатувларнинг барчаси бугун тонгда, соат 8:00 атрофида телеграм каналдан ҳам ўчирилиб, телеграм канал номи эса “Yangi Navoiy” номига ўзгартирилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Мўғулистон президенти Ўзбекистонга етиб келди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида Мўғулистон раҳбари ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
Ҳеч қандай давлат пули деган нарса йўқ. Пуллар фақат солиқ тўловчи халқники хисобланади.
✍️Маргарет Тетчер
Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Жаҳон банки Ўзбекистонга
7,5 миллион доллар “углерод молияси”ни берди
Ўзбекистон чиқинди газларини камайтиргани ҳисобига Жаҳон банкидан грант олган дунёдаги биринчи давлат бўлди.
iCRAFT лойиҳаси доирасида 500 минг тонна карбонат ангидрид гази чиқиндиларини муваффақиятли қисқартириш лойиҳаси учун Ўзбекистонга 7,5 миллион доллар миқдорида грант ажратилгани айтилмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати эса ушбу маблағларнинг бир қисмини электр ва газ истеъмоли бўйича оилаларга молиявий ёрдам бериш ва яшил иқтисодиётга ўтиш дастурини амалга ошириш мажбуриятини олган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиш навбати Мўғулистонга
Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23−26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
Президентлар дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқади.
4 кун давомида Ўзбекистонда бўладиган расмий меҳмоннинг Хива шаҳрига бориши ҳам режалаштирилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги улуши энг юқори бўлган 10 та давлат
Савдо бўйича ҳамкор давлатлар кучли ўнталигидан Афғонистон ҳам ўрин олган.
Статистика агентлиги 2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар ўнталигини эълон қилди:
— Хитой – 5,1 млрд
— Россия – 4,8 млрд
— Қозоғистон – 1,6 млрд
— Туркия – 1,2 млрд
— Корея – 921 млн
— Франция – 471,4 млн
— Туркманистон – 455,5 млн
— Германия – 427 млн
— АҚШ – 386 млн
— Афғонистон – 383 млн
Эслатма: Рақамлар АҚШ долларида ҳисобланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
✅#Рост_ҳикматлар
Ватанпарварлар - барча яхши нарсаларни мадҳ этувчилар эмас. Ҳақиқий ватанпарварлар ҳали мавжуд бўлган бемаъниликларни аёвсиз фош қилиш ва таъқиб этиш билан машғулдирлар.
✍️Я. А. ДОБРОЛЮБОВ
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Қирғизистон ўз фуқароларини Исроил ва Ливанга бормасликка чақирди
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Исроил ва Ливан чегарасида вазият кескинлашгани сабабли ушбу давлатларга саёҳат қилмасликни тавсия қилди
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Қабул жараёни якунланди
Абитуриентлар сони охирги 6 йилда энг кам миқдорни ташкил этди.
Кеча тунда абитуриентларни рўйхатга олиш якунланди. Маълумотларга кўра, 2024/2025 ўқув йили учун 894 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Шундан:
бу йилги битирувчилар — 410 минг 334 нафар;
аввалги йиллар битирувчилари — 483 минг 945 нафар.
Охирги 6 йилдаги абитуриентлар сонига қаралса, жорий йилда энг кам миқдорни ташкил этганини кўриш мумкин. 2021 йилни ҳисобга олмаганда, қолган йилларда абитуриентлар сони 1 млндан ошган. Ўтган даврда биринчи марта абитуриентлар сони 900 минг нафарга ҳам етмади.
Йиллар кесимида абтуриентлар сони (охирги 6 йил):
2019 йил — 1 млн 66 минг 925 нафар;
2020 йил — 1 млн 484 минг 85 нафар;
2021 йил — 948 минг 211 нафар;
2022 йил — 1 млн 214 минг 232 нафар;
2023 йил — 1 млн 18 минг 7 нафар;
2024 йил — 894 минг 279 нафар.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим бериш тақиқланди
Депутатлар муҳокамасига вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим беришни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилди.
Қонун лойиҳаси билан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан бола қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилинса, БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жаримага тортилади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик такрор содир етилса, БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини тайинлаш белгиланмоқда.
Тегишли ўзгариш кўзда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
“Пойтахт банк”нинг 100 фоиз акцияси Бирлашган Араб Амирликларининг компаниясига сотилди
Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини Бирлашган Араб Амирликларининг “Bond Investments limited LLC” компанияси 10 млн долларга сотиб олди.
Бу ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда.
Агентликнинг маълум қилишича, харидор билан тўловни бирйўла 100 фоиз амалга ошириш шарти билан келишувга эришилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Путин диний мулкни хусусийлаштиришга қарши қонунни имзолади
Россия президенти Владимир Путин 3 кун олдин диний мулкни ташкилотларга текинга бериш ёки улардан текин фойдаланишни ҳуқуқий тартиблаш қонунини имзолади.
Қонунга кўра, давлат ёки коммунал мулк бўлган диний мулк хусусийлаштирилмайди.
Қонунда назарда тутилган диний мулклар Россия халқининг асосан маданий меъроси билан боғлиқ диний бинолар, иншоотлар, черковлар, ибодатхона ва масжидлар ҳисобланади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
ОТМга киришда минимал ўтиш баллари кўтарилади
Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, барча йўналишларда минимал ўтиш бали оширилади.
Жорий йилги, яъни 2024-2025 ўқув йили учун ўтиш баллари:
• соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 75,6 балл;
• бошқа йўналишлар учун – 66,5 балл этиб белгиланади.
Келаси йили, яъни 2025-2026- ўқув йили учун ўтиш баллари:
• соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл;
• бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида 14 та ҳужжат имзоланди
Ўзбекистон ва Мўғулистон давлат раҳбарларининг музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурэлсух давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолагандан сўнг икки давлат ўртасида турли соҳалар бўйича жами 14 та ҳужжат имзоланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Дарбанд ва Маҳачқала шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президентига мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралаб, ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
Бизнинг фарзандларимиз - бизнинг қарилигимиздир. Тўғри тарбия - хайрли оқибат, яъни саодатли қарилик. Ёмон тарбия - ғам-аламга, хорликка қоришган қариликдир.
✍️Тоҳир Малик
Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Олтинимизни имкон қадар қайта ишлаш зарурлиги айтилди
Эндиликда Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида махсус заргарлик марказлари ташкил этилади.
Бу ҳақида Президент иштирокида ўтган тақдимотда маълум қилинди.
Президентимиз бу масалада мамлакатимизда қазиб олинаётган олтиннинг атиги 6 фоизи қайта ишланиб, бор-йўғи 78 миллион долларлик маҳсулот экспорт бўлаётганини таъкидлаб ўтди.
Мазкур муаммога ечим сифатида тадбиркорларимиз учун кўпроқ заргарлик зоналари ташкил қилиш, уларни етарлича хомашё билан таъминлаш, тайёр маҳсулотини сотиш жараёнини қайта кўриб чиқиб, соддалаштириш кераклиги йиғилиш давомида айтилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистонга сўнгги 5 ойда 3 млнга яқин сайёҳ келган — статистика
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-май ойларида 2.8 миллиондан кўпроқ меҳмон Ўзбекистонга туристик мақсадда келган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 248.2 минг нафарга ёки 9,6 фоизга кўп дегани.
2024 йилнинг 5 ойида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг сони мамлакатлар кесимида қуйидагича:
Тожикистон – 871 500 нафар;
Қирғиз Республикаси – 857 000;
Қозоғистон – 498 200;
Россия – 289 600;
Туркманистон – 53 800;
Туркия – 42 100;
Ҳиндистон – 23 200;
Хитой – 22 800;
Италия – 15 300;
Жанубий Корея – 15 300;
Бошқа давлатлар – 148 700 нафар.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
Кимга ишқий яқинлик етишмаса, ишқий яқинлик ҳақида гапиради.
Оч - овқат ҳақида, пулсиз - пул ҳақида, бизнинг олигарх ва банкирларимиз эса, ахлоқ ҳақида гапиришади.
✍️Зигмунд ФРЕЙД
Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Ниғматилла Йўлдошев иккинчи муддатда ҳам Бош прокурор лавозимида қоладиган бўлди
Сенатнинг 53-ялпи мажлисида Ўзбекистон Бош прокурори лавозимига номзод ҳақидаги масала кўриб чиқилди.
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 95- ҳамда 109-моддаларига мувофиқ, Бош прокурори лавозимига номзод Президент томонидан тақдим этилади ва Сенат ялпи мажлисида сенаторлар томонидан кўриб чиқилади.
Шунга асосан, ялпи мажлисда Бош прокурори лавозимига янги муддатга тақдим этилган Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошевнинг номзоди кўриб чиқилиб, маъқулланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Президент қарорларига асосан, ҳукумат тизимида янги тайинловлар бўлди
Рафиқов Абдуваққос Воҳидович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси;
Ахмедхаджаев Азим Исраилович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори;
Умаров Олимжон Муҳаммаджонович Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари;
Турсунов Жамшид Юнусович Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси;
Абдураҳмонов Амриддин Насриддинович Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари;
Сувонқулов Аҳмад Худойшукурович «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube