rost_24uz | Неотсортированное

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Подписаться на канал

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тўй қилдик... қарзга ботиб: Ёшлар камтарликни хоҳлайди, жамият эса дабдабани

Иштирокчиларнинг аксарияти тўйларни “ўзи ва яқинлари ёрдамида” молиялаштирганини айтган (55 фоизи), 25 фоизга яқини эса қарзга тўй қилаётганини билдирган. Ҳаммасига сабаб сифатида эса жамоатчилик босими, “элга тўй бериш” мажбурияти ва ота-оналар орзуси кўрсатилган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2268

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Қозоғистондаги икки қишлоқ куйдирги сабаб карантинга олинди

8 июль куни маълум бўлишича, Отбосарда карантин жорий этилган. Чеклов чоралари дастлаб куйдирги касаллиги аниқланган қишлоқларда жорий этилган. У ерда 19 нафар инфекция аниқланган, бир кишининг аҳволи оғир.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2266

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Энди қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб бир ойда қарори чиқмаса, ҳайдовчи ҳеч қандай жарима тўламайди

Президент раислигида бўлиб ўтаётган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида қоидабузарлик учун айрим ЙҲХБлар орадан 7-8 ой ўтиб жарима қўллаш қарорини чиқараётгани бўйича эътирозлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Эндиликда қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб бир ойда қарори чиқмаса, ҳайдовчи ҳеч қандай жарима тўламаслиги белгиланди.

Ички ишлар вазирлигига вилоят ҳокимлари билан тезлик чекловларини қайта кўриб чиқса бўладиган йўл участкалари рўйхатини шакллантириш топширилди.

Маълумот учун, ўтган йили юртимизда 9 минг 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда қарийб 9 минг фуқаро жароҳат олган. Ҳар тўртинчи аварияда 1 киши ёки кунига ўртача 6 киши вафот этган.

Авариялар туфайли 2 минг 203 нафар одам ҳалок бўлган. Энг кўп ўлим ҳолатлари Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида кузатилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентдаги “Автомобил эҳтиёт қисмлари” бозорида жиноий гуруҳ қўлга тушди

Тошкент шаҳри Учтепа туманининг Фарҳод кўчасида жойлашган “Автомобил эҳтиёт қисмлари” бозорида 12 нафар шахсдан ташкил топган жиноий гуруҳ аъзолари мижознинг автотранспорт воситасига унинг рухсатисиз ва олдиндан келишмаган ҳолда турли жиҳозлар ўрнатиб, техник хизмат кўрсатишгани маълум бўлди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, жиноий гуруҳ аъзолари ушбу техник хизмат кўрсатиш бозор нархида 600 АҚШ доллари бўлишига қарамасдан, фуқародан 13300 АҚШ долларини товламачилик йўли билан ундиришган.

Шунингдек, яна бир ҳолатда жиноий гуруҳ аъзолари бошқа бир фуқаронинг автомашинасига унинг розилигисиз турли эҳтиёт қисмларни ўрнатиб, ундан 3 баробар қиммат нархда пул талаб қилишган. Аниқланишича, улар автомашина калитини фуқародан олиб қўйиб, тазйиқ ўтказиш орқали ундан 15 млн сўм ундиришган.

Бундан ташқари, қонунбузарлар яна 2 нафар фуқаронинг автомашинасини қўшимча эҳтиёт қисмлар билан жиҳозлаш учун улардан жами 70 млн сўм миқдорида пул олиб, ваъда қилинган ишни бажаришмаган.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг 165 - (товламачилик) ва 168 - (фирибгарлик) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов доирасида гуруҳ аъзоларининг бошқа жиноий ҳаракатларига ва улардан жабр кўрган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига ойлик стипендия таъсис этилади

“2028 йил Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди ва қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:

—спортнинг устувор тоифадаги бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, оғир атлетика турлари бўйича медаллар сонини ошириш;
—спортнинг ривожланаётган тоифадаги триатлон, волейбол, стол тенниси, баскетбол, замонавий беш кураш каби 21 та тури бўйича лицензияларни қўлга киритиш;
— халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.

2025/2026 ўқув йилидан Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқиш жараёни 2 та босқичда амалга оширилади.

1-босқичда 8–11-синфлар учун Олимпия ва Паралимпия мактаби, 2-босқичда 1–2-курслар учун Олимпия ва Паралимпия коллежи фаолият кўрсатади.

Марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига Спорт вазирлигининг стипендияси учун назарда тутилган маблағлар доирасида ойлик стипендия таъсис этилади.

Олимпия ўйинлари ва ушбу мусобақа дастурига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий (ихтисослаштирилган) таълим муассасаларига тўғридан-тўғри қабул қилинади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентда яна бир йўл 1 ойга ёпилади

2025 йил 9 июлдан 8 август кунига қадар Янги Ўзбекистон йўлининг (Тошкент вилоятидан ҳаракатланиб келишда) "Янги Ўзбекистон" боғига туташ қисмидан автоуловлар ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бунга сабаб сифатида Янги Ўзбекистон кўчасининг "Янги Ўзбекистон" боғи манзилида ер ости йўл ўтказгичи бўйича қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани экани таъкидланган.

Автоуловлар ҳаракати "Янги Ўзбекистон" боғи чегара ҳудудидаги йўл орқали "Миллий боғ" кўчасига йўналтирилиши маълум қилинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Вақт қиличдир. У сени ҳар куни қиймалар. То қиймалаб тамом қилгунга қадар севиб қолишга улгур.

✍️Тоҳир МАЛИК

🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда 11 июлдан IELTS имтиҳонлари қоғозда топширилмайди

2025 йилнинг 11 июлидан бошлаб Ўзбекистонда IELTS имтиҳонларини қоғозда топшириш вақтинча бекор қилинди. Бу ҳақда IDP тест маркази хабар берди.

Хабарга кўра, IELTS ҳамкорлари (IDP, British Council, Cambridge University Press & Assessment) 2025 йил 11 июлдан бошлаб Ўзбекистонда операцион сабаблар туфайли IELTS қоғоздаги имтиҳонларини вақтинча тўхтатмоқда.

Шу сабабли, Edu-Action Exams Centre орқали қилган буюртмаларни бекор қилишга тўғри келади ва қуйидаги икки вариантдан бирини таклиф қилинди:

1. IELTS on Computer (компьютерда IELTS) имтиҳонига бепул ўтказиш
2. Тўлиқ пулни қайтариб бериш

Маълумот учун, сўнгги вақтларда қоғозда топшириладиган IELTS имтиҳонларининг жавоблари тестдан олдин тарқаб кетган ҳолатлар кузатилган. Шу сабабли IDP тест маркази 7 июнь куни бўлиб ўтган имтиҳон жавобларини қайта текширган. Улар ичидан ишончли бўлмаган натижалар ажратиб олиниб алоҳида текширишга юборилган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Дала четидан фойдаланмаганлик учун жарима ва уч карра солиқ президент фармонига зид эмасми?

Аввалроқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга ҳар йили 1 апрелгача мақбул экинлар экилмаса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар учун ер солиғи ставкаси 3 карра миқдорда ҳисобланиши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Аммо, муҳокама жараёнида ҳам бу каби жарималар бўйича эътирозлар билдирилиб, қонун лойиҳаси бир томонлама: фақат талаб белгилаш ва жазолашдан иборат бўлиб қолганини билдиришган эди.

Шунингдек, ушбу қонун лойиҳаси кучга кириши президентнинг тегишли қарорларига зид экани айтилмоқда.

Биринчидан, Президентининг 28.02.2023 йилдаги ПФ-27-сонли "2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармонининг 12-бандида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилган (2026 йил 1 июлгача).

Иккинчидан, Президентининг  19.03.2025 йилдаги ПФ-50-сонли "Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг 11-бандига кўра,  2025 йил 1 июлдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар кичик ва ўрта бизнес субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга мораторий эълон қилинган.

Шундай экан, ушбу қонун лойиҳасига ёки ўзгартириш киритиб, қайта кўриб чиқилиши керак ёки 2028 йилни кутишига тўғри келади. Аммо шунда ҳам ер солиғининг 3 карра ҳисобланиши адолатдан эмаслиги бўйича эътирозлар кучайиши мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ҳоким ўринбосари ҳамда агентлик ва инспекция ходимлари фирибгарлик бўйича ушланди

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари қизилмия илдизларини қайта ишлашга ихтисослашган МЧЖ раҳбарига туман ҳудудидан 150 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Наманган вилояти Косонсой туманидаги боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 24 гектар ер майдонини мансабдор таниши орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 240 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Унинг мансабдор таниши ҳисобланган “Агросаноатни ривожлантириш агентлиги" давлат муассасасининг Косонсой туман лойиҳа офиси бош мутахассиси 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Бундан ташқари, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Андижон вилояти бошқармасида бўлим бошлиғи Андижон туманидаги пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари томонидан 6 сотих ер майдонига ноқонуний қурилган бино ва иншоотлар бўйича ҳисобланиши керак бўлган зарарни камайтириб, хулоса бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида кўлга олинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланади

2025-2026 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан 23 июлга (10 кун) қадар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Хабарга кўра, тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.

Абитуриентлар тест синовига паспорт (lD-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим. Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда аномал иссиқ даврида тез ёрдам хизматига 250 мингга яқин чақириқ келиб тушган

Ўтган ҳафтада, яъни аномал иссиқ кузатилган даврда республика бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 247 минг 459 та чақириқ келиб тушган. Уларнинг 172 минг 676 тасини шошилинч кўрсатма, 65 минг 163 тасини эса сурункали касалликлар билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, чақириқлар сони ундан олдинги ҳафта (24-29 июнь)га нисбатан 1,2 фоизга камайган.

Вазирлик зарурат бўлмаса, аҳолидан жазирама пайти ташқарига чиқмасликни, тез-тез суюқлик ичиш, имкон қадар ёғли, дудланган таомлар тановул қилмаслик, аксинча, кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилишни тавсия этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 4 июль кунида сўнгги 150 йилда кузатилмаган иссиқ кун бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2025–2026 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни тақдим этиш бошланди.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда ўз рухсатномаларини юклаб олишлари мумкин.

Тест синовларига фақатгина паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмасдан келган абитуриентлар киритилади.

Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган ҳамда кечиккан абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Рафиқасига тегишли жарималарни бекор қилган ЙҲХБ бошлиғи ишдан бўшатилди

Аввалроқ, ЙҲХБ бошлиғининг рафиқасига тегишли Malibu машинаси 106 марта "охирги зарурат ҳолатида қоида бузган" деб топилиб, барча жарималар бекор қилингани бўйича хабарлар тарқалганини маълум қилган эдик.

Давлат ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошов ҳолатга ойдинлик киритди. Аниқланишича, Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи подполковник А.Ахмедов яқин қариндошига тегишли бўлган Malibu 2 русумли машинасида содир этилган қоидабузарликларни яширишга уринган.

Шундан сўнг жарималар давлат фойдасига тўлиқ ундирилган. ИИВ вазирининг тегишли буйруғи билан Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи подполковник А.Ахмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Ҳозирда мазкур қонунбузарликка тўлиқ ҳуқуқий бахо бериш учун қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонга борсангиз рус тилисиз мулоқот қила олмайсиз—Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатда рус тилидан воз кечиш тарафдори бўлган қатор сиёсатчиларнинг позициясини нотўғри деб атади. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

"Ўзбекистон, Тожикистонга борсангиз, у ерда рус тилисиз мулоқот қила олмайсиз. Бошқа МДҲ давлатларини айтмаса ҳам бўлади. Европа давлатлари, Америка, Хитойга борсангиз, рус тилидан таржимонлардан фойдаланасиз. Сиёсатчиларнинг рус тили мақомини ўзгартириш таклифи нотўғри", - дейди Жапаров.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон халқига рус тили керак. Қирғиз тилидан ташқари рус ва инглиз тилларини ҳам билиш зарур. Дунёнинг ярмига яқини бу икки тилдан фойдаланади, дея таъкидлаган.

Қирғизистонда давлат тили — қирғиз тили, рус тили расмий мақомга эга, бу мамлакатнинг конституциясида ҳам мустаҳкамланган. Сўнгги пайтларда мамлакатдаги айрим сиёсатчилар расмийларни рус тилини расмий мақомдан маҳрум қилишга чақира бошлади, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда “Сурункали қоидабузарлар” дастури ишга туширилади

Ўзбекистонда эндиликда “Сурункали қоидабузарлар” дастури ишга туширилади. Бу ҳақда бугун, 9 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликни камайтириш бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ўтган йилда ҳайдовчилар 24 миллионта ҳуқуқбузарлик содир этган. Буларнинг 81 фоизи қўпол қоидабузарликка киради. Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида бу сурункали тус олган.

Ижтимоий тармоқларда аҳоли, ҳатто таниқли шахслар ўртасида “жаримани тўлаб қўйдим-ку, хоҳлаганимдек юравераман”, дейиш авж олган.

“Эндиликда йўлларда ҳайдовчилик маданиятини ошириш, ашаддий ҳуқуқбузарларга қонун кучини кўрсатиш мақсадида янги тизим қиламиз”, дейди Президент.

Бунинг учун “Сурункали қоидабузарлар” дастури ишга туширилади. Қарама-қарши ҳаракатланиш, чироқнинг қизил рангида ўтиш бир ой ичида 2 марта содир этилса ёки тезлик 5 марта оширилса – 1 йилгача жаримадан чегирма берилмайди. Бундай ҳуқуқбузарликлар бир ой ичида 10 тадан кўп бўлса – 6 ойгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади.

Шунингдек, тезлик учун жарималарни қайта кўриб чиқиб, меъёрдан 2-3 карра тез юрганларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ БМТнинг Гулнора Каримованинг ҳибсга олиниши бўйича эътирозига Ўзбекистон ҳукумати муносабат билдирди

Барча процессуал ҳаракатлар ва суд муҳокамалари процессуал қонунчилик нормалари ва талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда ўтказилган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2267

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Президент: "Мен ҳам тирбандликда турдим"

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонликлар коммунал тўловлар, ёқилғи ва энергия нархлари ошишидан хавотирда

Аҳоли инфляцион кутилмаларининг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида (15,2 фоиз) кузатилган бўлса, энг паст даража Навоий вилоятида (12 фоиз) яшовчилар томонидан қайд этилди.

Энг юқори инфляцион кутилмалар ойлик даромади 15 миллион сўмдан юқори бўлганлар томонидан қайд этилган — 15,1 фоиз.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2265

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Россияда мигрантларни фуқароликдан маҳрум этиш асосларига 8 тага қўпайтириляпти

Россияда мигрантларни фуқароликдан маҳрум этиш асослари кенгайтирилади. Тегишли қонун лойиҳаси Давлат Думаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда Қуйи палата раиси Вячеслав Володин ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Россия фуқаролигини бекор қилиш мамлакат Жиноят кодексининг 64-моддасида назарда тутилган жиноятлар, жумладан, бандитизм, наркотик ва қурол-аслаҳа савдоси, жиноий уюшма тузиш, жосуслик, давлатга хиёнат қилиш, давлат сирини ошкор қилиш учун қўлланилиши мумкин.

Эндиликда ушбу рўйхатга яна 8 та асосни қўшиш таклиф этилмоқда:

зўравонлик билан боғлиқ жинсий ҳаракатлар содир этиш;
террорчилик фаолиятига очиқ чақириқлар, терроризмни оқлаш ёки тарғиб қилиш;
Россия хавфсизлигига қарши йўналтирилган фаолиятда душманга ёрдам кўрсатиш;
нацистлар атрибутлари ёки рамзларини тарғиб қилиш;
чет давлат, халқаро ёки чет эл ташкилоти билан махфий ҳамкорлик орқали Россия хавфсизлигига таҳдид солиш;
Россия аъзо бўлмаган халқаро ташкилотлар ёки хорижий давлат идоралари қарорларини амалга оширишга кўмаклашиш;
давлат хавфсизлигига қарши фаолиятга очиқ чақириқлар;
Россия Федерациясининг муҳим ахборот инфратузилмасига ноқонуний таъсир кўрсатиш.


Володиннинг айтишича, қонун лойиҳаси бўйича ишларни устувор тартибда якунлаш ва июль ойи охиригача уни тўлиқ қабул қилиш режалаштирилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Телефонларни IMEI рўйхатидан ўтказиш нархлари сунъий оширилаётгани юзасидан сенат сўрови юборилди

Аввалроқ, Тошкентдаги "Малика" бозорида сотувчилар ноқонуний IMEI рўйхатдан ўтказиш нархларини 250 долларгача ошириб юборгани ҳақида хабар берган эдик.

Мобил қурилмаларни IMEI-коди орқали рўйхатдан ўтказиш хизмат ҳақи сунъий оширилаётгани юзасидан рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов номига сенатор сўрови юборилди.

2019 йилдан буён мобил қурилмаларни IMEI-коди орқали рўйхатдан ўтказиш амалиёти жорий этилган, 2024 йилдан эса уларни Ўзбекистонга олиб киришда мажбурий декларация тўлдириш талаб этилади. Агар декларация тўлдирилмаса, қурилмани UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтказиш учун божхона қийматининг 30 фоизи миқдорида тўлов белгиланган.

Сўровга кўра, uzimei.uz, my.gov.uz сайтлари ва "БИРДА" иловаси орқали рўйхатдан ўтказиш имконияти чеклангани туфайли айрим ҳолларда хизмат ҳақи сунъий оширилмоқда.

Шунингдек, иккинчи SIM-карта учун IMEI2-кодни алоҳида рўйхатдан ўтказиш ва буни фақат қурилмани аввал рўйхатдан ўтказган жойда амалга ошириш талаби фуқаролар учун қўшимча мураккаблик ва харажатларни юзага келтирмоқда.

Шу сабабли вазирдан uzimei.uz ва my.gov.uz платформалари ҳамда "БИРДА" мобил иловасидаги техник муаммоларни бартараф этиш, IMEI2-кодни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, UZIMEI тизимида мавжуд бюрократик талабларни юмшатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида 10 кун ичида маълумот тақдим этиши сўралган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️"UzTest"да 6 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфлаб юборилган

Германиядан Ўзбекистонга олиб келинган 3 дона синов лаборатория жиҳозининг бири йўқолиб қолган.

Хабарга кўра, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг UzTest — "Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасасининг Бухоро вилоят ҳудудий филиалида 1 тонна 200 кг ва умумий нархи 150 млн сўм миқдорида бўлган “Тормозной стенд” синов ускунаси ҳамда 250 млн сўмлик газ балонларни ўлчаш воситаси ўғирланган.

Шунингдек, "UzTest"да 6 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфланиб юборилган.

"Негадир, агентлик раҳбарияти бу маълумотга ҳозиргача муносабат билдиргани йўқ, "UzTest" масъулларига қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида изоҳ беришни ҳам ортга сурмоқда", дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистон халқаро захиралари ҳажми 1,1 млрд долларга камайди

Ўзбекистон Республикасининг ялпи халқаро захиралари ҳажми 2025 йил июнь ойида 1,1 млрд долларга камайган. Бунга сабаб хорижий валютадаги активларнинг кескин тушиши билан ифодаланмоқда. Бу ҳақда Марказий банк таҳлилида маълум қилинди.

Январь-июнь оралиғида Ўзбекистоннинг расмий захиралари барқарор ўсиб, 49,6 млрд долларга етган бўлса-да, июлга келиб 1,1 млрд долларга камайиб, 48,5 млрд долларни ташкил этган.

Хусусан, ой давомида олтин нархининг 3293,55 доллардан 3277,25 долларгача камайишининг таъсири -191,1 млн долларни ташкил этган.

Шунингдек, халқаро захираларнинг асосий қисмини олтин захиралари ташкил қилмоқда. Жумладан, 2025 йил июль ойи ҳолатига олтин захиралари 38,4 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йил бошига нисбатан сезиларли даражада ортган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Туркияда отишма оқибатида ўзбекистонлик аёл вафот этди

Туркиянинг Айдин вилоятида жойлашган ресторанда официант сифатида фаолият юритиб келган, 35 ёшли аёл ватандошимиз отишма оқибатида бош қисмидан оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Истанбул бош консулхонаси ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган 5 нафар шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Вафот этган фуқаро жасадини Ўзбекистонга юбориш, шунингдек унинг яқинларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича Бош консулхона ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Туркиядаги вакиллиги томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда телефонларни IMEI рўйхатидан ўтказиш нархлари 250 долларгача кўтарилди

Тошкентдаги "Малика" бозорида сотувчилар ноқонуний IMEI рўйхатдан ўтказиш нархларини 250 долларгача ошириб юборган. Илгари бу хизмат атиги 30–40 доллар бўлган. Бу ҳақда Potrebitel.uz нашри хабар берди.

Бу хизматга асосан, чет элдан телефон олиб келиб, киришда декларация қилишни унутганлар ва эски телефонига биринчи марта E-SIM қўйганлар мурожаат қилмоқда. Чунки тизим кўпинча бундай телефонни "янги қурилма" сифатида кўрсатади.

Нархларнинг ошиши божхона тўловлари ва янги декларация тартиби туфайли кўпчиликнинг ушбу қонун билан боғланиб қолиши билан изоҳланмоқда.

Аслида, IMEI бўйича жорий этилган ушбу тартиб амалиётда телефонларнинг кулранг бозорини камайтириши ўрнига, аксинча, янги ноқонуний хизматларнинг ривожланишига туртки бермоқда.

Ахир, янги қонунларнинг жорий этилиши жиноят бозорининг ривожланишига олиб келиши эмас, вазиятни яхшиланишига хизмат қилиши керак эмасми?

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 октябрдан IMEI рўйхатдан ўтказиш нархи, 30 кун ичида – 75 000 сўм,  30 кундан кейин – 93 750 сўм этиб белгиланганди. Шунингдек, рўйхатдан ўтказишдан олдин телефоннинг божхона қийматининг 30% миқдорида бож тўлаш талаб қилиниши маълум қилинган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️"Насаф" клуби матбуот хизмати ходими мухлисларни ҳақорат қилди

"Насаф" клуби матбуот хизмати ходими Сарвар Бобоназаров ўзининг "Х" (Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида кечаги Динамо" – "Насаф" учрашуви юзасидан "Андижон" ҳамда "Динамо" жамоалари мухлислари шаънига нисбатан номақбул сўзлар ишлатган. Ҳолат юзасидан "Насаф" футбол клуби ахборот хизмати расмий баёнот берди.

Хабарга кўра, клуб йиғилиш ўтказиб, одоб-ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузганлик сабабига кўра, Сарвар Бобоназаров билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, уни ўша кунларда меҳнат таътилида бўлгани, учрашувда на бевосита, на билвосита иштирок этмагани ва хизмат вазифасини бажармагани таъкидланган.

"Ходимнинг шахсий фикрлари "Насаф" футбол клуби позициясини акс эттирмайди ва клуб ҳар қандай кўринишдаги ҳақорат ва камситишларни қоралайди. Шунингдек, ҳар доим барча ўзбек клубларига, шу жумладан Самарқанд ва Андижон жамоалари вакиллари ва мухлисларига нисбатан чуқур ҳурмат ва дўстона муносабатда бўлиб келган", дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️2025 йилнинг биринчи чорагида инвестициялар ва қарзлар миқдори ошди

Жорий йилнинг биринчи чорагида жорий операциялар ҳисобининг дефицити 160,7 млн долларни ташкил этган. 2024 йилда бу ҳисоб 2 млрд доллар бўлган эди. Жорий операциялар ҳисоби дефицитининг қисқариши товарлар импортининг 416,9 млн долларга қисқарганлиги ҳамда иккиламчи даромадлар бўйича мамлакатимизга пул оқимининг 813,9 млн долларга ошганлиги сабаб юзага келган. Бу ҳақда иқтисодчи Миркомил Холбоев ўз таҳлилида маълум қилди.

Бирламчи даромадлар бўйича мамлакатимизга пул ўтказмалари олдинги йилнинг мос даври билан таққослаганда деярли ўзгармаган (бироз камайган), бирламчи даромадлар бўйича мамлакатимиздан чиқиб кетган пул ўтказмалари эса 245 млн долларга ошган.  

Жорий операциялар ҳисобининг дефицити қисқарганлигига қарамасдан мамлакатимизга соф молиявий оқим олдинги йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2 млрд долларга ошиб, 2,6 млрд долларга етган. Инвестициялар оқими қарийб икки баробар ўсиб (+372 млн доллар) 752,4 млн долларга етган. Бошқа давлатларга қилган инвестицияларимиз 791,8 млн $ га ошган (яъни пул ташқарига чиқиб кетган).

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ўсиб, 2025 йилнинг биринчи чорагида 68,4 млрд долларга етган. Мутахассислар бу ўсишни асосан самарасиз давлат компаниялари ва тижорат банклари фаолияти билан боғламоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда тиланчилик билан шуғулланган 70 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Жорий йилнинг июнь ойида Тошкентда тиланчилик билан шуғулланаётган шахсларга қарши ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида 300 га яқин шахслар аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, 70 нафарига нисбатан тегишли кодекснинг 188 прим 3-моддасига асосан ("Тиланчилик қилиш") маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 47 нафари маъмурий жаримага тортилган. 68 нафари билан профилактик суҳбат ўтказилган ва суд томонидан огоҳлантирилган.

Шунингдек, 44 нафар вояга етмаганлар "Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказ"ларига топширилган. 15 нафарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари аниқланмаганлиги сабабли Реабилитация марказига юборилган, 2 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 127 прим 1-моддасига асосан (“Тиланчилик қилиш”) жиноят иш қўзғатилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг ярим йиллик ҳисоботига кўра, тиланчиликни ўзига касб қилиб олган 1880 нафар шахслар аниқланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўғирланган банк раҳбаридан мигрантлар учун чекловгача—ҳафта дайжести

Россияда биометрик маълумот топширмаган мигрантларнинг мобил алоқаси ўчирила бошланди. Ўзбекистонда эса 7–9-синф ўқувчилари учун университетда таҳсил олиш имкони яратилади.

Ютубда кўриш: https://youtu.be/8zDYG-vd-Eg

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Ожизлар кечиришни билишмайди. Кечира олиш – кучлиларга хос фазилат. Кечиримлилик – руҳий камолот белгиси.

✍️ Маҳатма Ганди

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал