Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
⚡️Тошкентдаги яна 2 та метро бекати оралиғида ҳаракат вақтинча тўхтатилади
2025 йил 28 июнь санасидан бошлаб, "Қурувчилар (12-бекат) - Янгиобод (6-бекат)" бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида Ер усти ҳалқа йўли йўналишининг "Технопарк – Қипчоқ" бекатлари оралиғида босқичма-босқич 3 ой муддатга мўлжалланган режали профилактик ишлари амалга оширилмоқда.
Йўловчилар учун "Қипчоқ–Янгиобод–Қипчоқ" метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ, "Қурувчилар" ва "Қипчоқ" бекатлари оралиғидаги метро ҳаракати профилактика ишлари сабабли вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистон Президенти Мўғулистонга жўнаб кетди
Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24 июнь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Улан-Батор шаҳрида икки томонлама учрашувлар ва олий даражадаги тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Комил Алламжонов яна сиёсий майдонга қайтди
Комил Алламжонов Президент администрацияси раҳбарининг мустақил маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, 2024 йил 30 сентябрда Алламжонов Президент администрацияси ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимидан озод этилган эди.
Шунингдек, Президентнинг тегишли фармонлари билан Бекзод Мардонович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси эди.
Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Президент танқид қилган тизимларга антикоррупция ходимлари қўйилди
Икки вазирлик ва йирик давлат корхоналарида Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларига янги раҳбарлар тайинланди.
—Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Коррупсияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига Маманов Сардоржон Собир ўғли;
—Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Коррупсияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига Абдуғаниев Ойбек Алишерович;
—“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятининг Коррупсияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига Бойтўраев Фарҳод Маматкаримович;
—“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг Коррупсияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига Давланов Алишер Юсубович тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтиб, тажриба тариқасида 5 та идора: Соғлиқни сақлаш, Қурилиш, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот”нинг комплаенс назорати агентликка ўтказилишини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистон Хитойдан 500 млн АҚШ доллари миқдорда қарз олди
Хитой ва Ўзбекистон ўртасида 500 миллион АҚШ долларига тенг миқдорда қарз шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Хитойдан олинадиган ушбу қарз маблағ билан IT соҳасидаги лойиҳалар амалга оширилади.
Шунингдек, учрашувда гидроэнергетика объектлари қурилиши, қишлоқ хўжалиги соҳасининг барқарор ривожланишига ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга хизмат қилувчи лойиҳалар ҳам муҳокама қилинган.
Маълумот учун, 2002 йилдан буён Хитой Эксимбанки билан ҳамкорликда умумий қиймати 3,2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 51 та лойиҳа амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров давлат қарзи бўйича эътирозларга жавоб бергани ҳақида хабар берган эдик.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Давлат фуқаролик хизмати янги ёндашувлар асосида ташкил этилади
2026 йил 1 январдан давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб 1 йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади. Бу бўйича президент фармони қабул қилинди.
2025 йил 1 августдан республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади.
2025 йил 1 октябрдан давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш “hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади.
2025 йил 1 сентябрдан ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади. Шунингдек, 2026 йил 1 январдан Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Путин учинчи жаҳон уруши хавфидан хавотирда эканини билдирди
Россия президенти Владимир Путин дунёдаги ҳозирги тўқнашувлар, жумладан, Украина билан можаро ҳамда Яқин Шарқдаги воқеалар ташвишга солаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Smotrim ru нашри хабар берди.
"Мен янги жаҳон уруши хавфидан хавотирдаман. Буни ҳеч қандай киноясиз, ҳазилсиз айтяпман. Можаролар катта ва кучайиб бормоқда", - дейди Путин.
Унинг сўзларига кўра, дунёда кучайиб бораётган кескинликни барча йўналишларда тинч йўл билан ҳал қилиш лозим.
Маълумот учун, Эрон ташқи ишлар вазири 23 июнь куни Путин билан сўнгги воқеалар фонида жиддий маслаҳатлашувлар олиб боришини маълум қилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистонда маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи арзонлаб бормоқда
2025 йил июнь ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда иккиламчи автомобиль бозорида баъзи маҳаллий ва хорижий автомобиллар нархи арзонлашган бўлса-да, айрим люкс маҳаллий ва бир қатор электромобиллар нархининг кўтарилиши кузатилди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2247
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари яна огоҳлантирилди
22 июнь соат 03:45 дан 23 июнь 8:00 гача Исроилда хавфсизлик бўйича янги чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, илгари фаолият чекланган ҳудудларда энди зарур ҳолларда ҳаракатланса бўлади.
—Барча таълим муассасалари ўз фаолиятини тўхтатган;
—Ишлаб чиқариш корхоналари ёпилган, фақат ҳарбий ва тинч аҳоли эҳтиёжлари учун зарур бўлган тармоқлар бундан мустасно;
—Иш жойига бориш тақиқланади.
Юртдошларимиздан яна бир бор хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишлари, мамлакатда бўлиш вақтида эҳтиёткорликни ошириши ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликлари сўралди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ФВВ аҳолини офтоб уришидан огоҳлантирилди
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига соат 10:00 дан 17:00 гача тўғри тушадиган қуёш нурлари остида бўлмасликни айтди ва иссиқдан ҳимояланиш учун қатор тавсиялар берди.
Маълум қилинишича, очиқ ҳаводаги тўғридан-тўғри қуёш нурлари қуёш уришига сабаб бўлади. Бундан ташқари, қуёш уриши иссиқлик таъсир қилгандан сўнг 6–8 соат ўтиб ҳам бошланиши мумкин.
Шунингдек, ФВВ қуёш уришидан сақланиш учун табиий матолардан (пахта, каноп) тайёрланган кийимлар кийиш, енгил, ёрқин рангли бош кийим кийиш, кўзга қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш ва сув ичиш режимга риоя қилишни тавсия қилди.
Маълумотларга кўра, тартибсиз, кўп миқдорда сув ичиш чанқоқни яхши босмайди, лекин юракни зўриқтиради. Шунинг учун сув ўрнига аччиқроқ дамланган чой, квас, ҳар хил шарбатлар, минерал сув ичиш лозим.
Шу билан бирга, қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан фойдаланиш, қуёшда бўлиб қайтгандан сўнг душ қабул қилиш ёки ҳўл сочиқ билан артиниш, оч қоринга ёки овқат егандан сўнг дарҳол қуёш остида бўлмаслик тавсия этилади.
Қуёш уриши ёки иссиқ уришинининг асосий белгилари сифатида дармонсизлик, чарчоқ, бош оғриғи, бош айланиши, қулоқларда шовқин, бутун танада оғриқ, пулс ва нафас тезлашиаҳ, Айрим пайтларда кўнгил айниши ва қусиш каби ҳолатлар келтирилган.
Шунингдек, терлаш кучайиши, бурундан қон кетиши, юрак-қон томир фаолияти ва нафас олиш кескин бузилиши, ҳушини йўқотиши, айрим пайтларда тутқаноқ тутиши, алаҳсираш каби ҳолатлар ҳам кузатилиши таъкидланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Сотқинликни тақдирловчи тизим: хоинликни тарғиб қилувчи қонунлар
Бизга мукофотга интилувчи сотқинлар эмас, масъулиятли ва ўз вазифасини сидқидилдан бажарадиган фуқаролар керак.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2237
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅Изтироблардан қутулишнинг икки йўли бор: бевақт ўлим ёки бениҳоя муҳаббат.
✍Фридрих Ницше
🌟 Кунингиз хайрли бўлсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Тошкентдаги тергов ҳибсхонаси таъмирталаб аҳволда эканлиги аниқланди
Тошкент шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонасидаги болаларга нисбатан тергов даврида процессуал қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги, шунингдек, адвокат томонидан малакали юридик хизмат кўрсатилмаган ҳолатлар аниқланган. Бу ҳақда Болалар омбудсмани ахборот хизмати хабар берди.
Тергов ҳибсхонасидаги яшаш камераларининг аксарияти таъмирталаб аҳволда эканлиги, камералар ичидаги айрим жиҳозлар сақланаётганлар сонига мос келмаслиги маълум бўлган.
Шунингдек, ҳибсхонада сақланаётган шахслар сони белгиланган меъёрдан ошган бўлиб, бу маҳбусларни сақлаш шароитларига салбий таъсир кўрсатган.
Болалар омбудсмани томонидан ушбу камчиликлар юзасидан тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Энди давлат ходимларининг тана вазни ўлчаб борилади
Эндиликда Ўзбекистонда давлат ходимларининг тана вазни ўлчаб борилади ва бу ҳақдаги маълумотлар махсус платформага жойланади. Бу ҳақда кеча, 19 июнь куни қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради.
Унга кўра, жорий йил 1 августдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида ҳар иш кунининг муайян вақтларида жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тадбирлар ўтказиб борилади.
Давлат органлари ходимлари учун вакиллик органлари билан ҳамкорликда:
имкониятдан келиб чиққан ҳолда ташкилот ҳудудида спорт зоналари ташкил этилади;
ходимлар жисмоний тарбия билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши таъминланади;
спорт тарғиботчилари томонидан ходимлар ўртасида тана вазни индекси ўлчаб борилишини ҳамда ҳар бир ходим бўйича маълумотларнинг “hrm.argos.uz” платформасига мунтазам киритиб борилиши таъминланади;
ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя этилиши бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга ошириб борилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистонликларнинг 94 фоизи пластик картага эгалигига қарамай нақд пулдан фойдаланувчилар улуши юқори
Респондентлар томонидан келтирилган сабаблар: нақд даромад (40%), масофавий хизматларга ишончсизлик (35%) ва қоғоз чек зарурлиги (12%).
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2244
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Эрон АҚШ ҳарбий авиабазасига зарба берди
Эрон Қатар ҳудудида жойлашган Аль-Удейддаги АҚШ ҳарбий авиабазасига баллистик ракеталар билан зарба берди. Портлаш товушлари Доҳада эшитилган. Теҳрон ушбу ҳужумни Вашингтоннинг Эрон ядро дастурига қарши уюштирган зарбаларига жавоб сифатида изоҳлаган. Бу ҳақда "360.ru" нашри хабар берди.
Хабарга кўра, Қатар Ташқи ишлар вазирлиги барча ракеталар ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилганини таъкидлаган. Бироқ Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСМК) камида учта ракета нишонга тегди, деб билдирган.
Можаро кучайиши фонида Баҳрайн, БАА, Ироқ ва Қувайт ўз ҳаво йўлларини ёпди. CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базасига ҳам ракета учирган бўлиши мумкин. АҚШнинг Ироқ ва Сурия шимоли-шарқидаги базалари тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилган.
АҚШ Давлат департаменти бутун дунё бўйлаб АҚШ фуқароларига Яқин Шарқдаги вазият туфайли эҳтиёткорликни кучайтиришни тавсия қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея Эрондаги ядро объектларини қайта тиклашга ёрдамлашмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
✅️#Рост_ҳикматлар
Дўстларнинг энг яхшиси, замон сендан юз ўгирса, у сенга пешвоз чиққанидир.
✍️ Али ибн Абу Толиб
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, мамлакат бошқарув тизимида муҳим ўзгариш амалга оширилди — Президент Администрацияси тузилмасига тегишли тузатишлар киритилди ва Президент Администрацияси раҳбари лавозими қайта жорий этилди.
Мазкур янги тузилма раҳбарлигига Саида Шавкатовна Мирзиёева тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозим 2023 йил август ойида тугатилган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Шимолий Корея Эрондаги ядро объектларини қайта тиклашга ёрдамлашмоқчи
Шимолий Корея АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига қарши уюштирган зарбаларини БМТ низомининг қўпол бузилиши сифатида баҳолади. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.
“Яқин Шарқдаги ҳозирги кескинликларнинг айбдорлари АҚШ ва Исроилдир, улар Қуддуснинг тинимсиз уруш ҳаракатлари ва ҳудудий экспансиясини Ғарб томонидан маъқуллаб, рағбатлантирилган ҳолда амалга оширмоқда. Адолатли халқаро ҳамжамият АҚШ ва Исроилнинг ушбу ҳаракатларига қарши бир овоздан танбеҳ ва рад этиш овозини кўтариши керак" – дейилади Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Хабарга кўра, иккала давлатнинг ҳам Эроннинг ядровий қурол дастурини қайта тиклаш ёки тезлаштириш бўйича жиддий ҳамкорлик қилишга қизиқиши бор-йўқлиги аниқ эмас, чунки бу билан боғлиқ сиёсий ва ҳарбий нозикликлар мавжуд.
Шимолий кореяликлар ядровий қуролларига оид айрим масалаларни тарқатишни хоҳламайди, чунки улар Эрон ҳудудида АҚШ томонидан аниқланишига ёрдам бериши эҳтимоли мавжуд, дейилади хабарда.
Пхеньян қуролланиш бўйича катта тажрибага эга ва ядровий бомбанинг парчаланмайдиган қисмларига, масалан, оддий портловчи моддаларга ёрдам бера олишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Эроннинг 3 та ядро объектига зарба бергани ҳақида хабар берган эдик.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Давлат кадастрлар палатасининг кадастр муҳандиси пора билан ушланди
Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жойлашган Давлат кадастрлар палатасининг кадастр муҳандиси маҳаллий фуқаро томонидан 2024 йилда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига, шунингдек, уларда қурилган бино ва иншоотларга эгалик гувоҳномасини расмийлаштириб, уй-жой қуриш учун рухсат олиб бериш эвазига пул талаб қилган. Бу ҳақда DXX бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси 9 сотих умумий майдонни эгаллаган бўлиб, кадастр муҳандиси бунинг эвазига 1200 АҚШ доллари талаб қилган ва сўралган пулни олаётган вақтида воқеа жойида қўлга олинган.
“Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
✅️#Рост_ҳикматлар
Бир шам бошқа шамни ёқса ўз нуридан ҳеч нарсани йўқотмайди. Аксинча, зулматни ёритишга ёрдам беради.
✍️ Мавлоно Румий
🌟Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️Эрон ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга ҳам таъсири бор — иқлимшунос
Эрон ва Исроил можаролари ортидан ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Марказий Осиё минтақасига ҳам таъсири бор. Бу ҳақда иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
“Ҳа, таъсири бор. Борди-ю радиоактив нурланиш фаоллашса, муайян об-ҳаво шароитларида ана ўша ҳудудлардаги радиоактив нур бизнинг Ўзбекистонга кириб келиши мумкин. Бу, Ўзбекистонга кириб келувчи ва ривожланувчи 15 синоптик жараённинг 2-3 тасида рўй беради”, дейди Эркин Абдулаҳатов.
Унинг қайд этишича, бу жараёнлар ёзги термик депрессия ва паст босимли кичик градиентли атмосфераси соҳаси жараёнларидир. Ушбу жараёнлар 11- ва 13-тур синоптик жараёнлари дейилади.
“Бу икки жараён ёз ойларида бизнинг минтақада ҳукмрон жараёнлар экани инобатга олинса, ҳозирги шароитда Эрон ҳудудларидаги оқимларнинг бизнинг минтақага тўсиқларсиз бемалол кириб келишини тахмин қилиш мумкин”, дейди иқлимшунос.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Сунъий интеллект ва ҳиссий қарамлик: Технология инсонни қандай забт этмоқда?
Тадқиқотлар сунъий интеллектдан мунтазам фойдаланиш инсоннинг мустақил фикрлаш, ижодий ечим топиш ва мураккаб муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини сусайтиришини кўрсатмоқда.
ChatGPT сунъий интеллект тарихида чинaкам бурилиш бўлди. У инсон билан мулоқотда контекстни тушуниш, суҳбатни давом эттириш ва ҳатто шахсийлаштириш қобилиятига эга эди. Бу чат-бот одамлар билан мулоқот қилган биринчи сунъий "шахс" сифатида тарихга кирди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2246
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️АҚШ Эроннинг 3 та ядро объектларига зарба берди
АҚШ кучлари Эроннинг Фордо, Натанз ва Исфаҳондаги ядро объектларига турли зарбалар берган. Доналд Трамп Эронни ҳар қандай қасос ҳаракатидан огоҳлантириб, "Эслаб қолинг, нишонлар ҳали кўп", дея таҳдид қилган. Бу ҳақда Aj Jazeera нашри хабар берди.
Хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири АҚШнинг шафқатсиз ҳужумини кескин қоралаб, бу ҳаракатлар абадий оқибатларга олиб келишини таъкидлаган.
Халқаро ядро энергияси бўйича кузатув органи АҚШ зарбаларидан сўнг Эрон ядро объектлари атрофида радиация даражасининг ортиши бўйича ҳеч қандай хабар олинмаганини билдирган.
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Трампнинг "жасоратли қарори"ни олқишлаб, Исроил ва АҚШ тўлиқ ҳамкорликда ҳаракат қилганини айтди, дейилади хабарда.
Келтирилишича, Исроил 13 июндан бошлаб ҳужум бошлаганидан буён Эронда 400 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, камида 3 056 киши яраланган. Исроилда эса Эрон ҳужумлари оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Энди кўчмас мулк бозор баҳосида нархланади
Президент фармони билан кўчмас мулкни оммавий баҳолаш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Баҳолаш натижалари асосида кўчмас мулк солиғи ҳисоблаб чиқилади.
Лойиҳага кўра, оммавий баҳолаш кўчмас мулк объектларини ўхшаш хусусиятлари асосида гуруҳлаб, уларнинг бозор нархига яқин қийматини аниқлайди. Жумладан:
—кўчмас мулк объектлари бўйича маълумотлар тўпланади ва таҳлил қилинади;
—объектлар гуруҳ ва кичик гуруҳларга ажратилади;
—нарх шаклланишига таъсир қилувчи омиллар аниқланади;
—зоналаштириш орқали қийматлар ҳудудлар кесимида белгилаб борилади.
Ҳар бир мулкдор ўз мулки баҳоси, баҳолаш усули ва асосий омиллар билан электрон платформада танишиши мумкин, дейилади хабарда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️1 сентябрдан мактабларда биометрик камералар ўрнатилади
Энди ҳар бир ўқувчининг юзи мактабга киришда сканер қилинади, агар бола мактабга келмаса, ота-оналарга дарҳол хабар боради.
Бунинг учун янги ўқув йили бошлангунга қадар мамлакатдаги барча мактабларда биометрик кузатув камералари ўрнатилади. Ушбу тартиб "Хавфсиз мактаб" лойиҳаси доирасида амалга оширилади.
Шунингдек, камералар кечикишлардан ташқари фавқулодда ҳолатларни ҳам қайд этиши кўзда тутилган. Лойиҳа тест режимида мактабларда амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тегишли қарор билан жорий йил 1 сентябргача мактаблар олдида ҳаракат тезлиги соатига 30 км соат билан чекланиши ҳақида хабар берган эдик.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ДХХ Кубогининг қуръа ташлаш маросими ўтказилди
Тадбирда жамоалар вакиллари, спорт соҳаси мутахассислари ва ДХХ раҳбарияти иштирок этди. Қуръа ташлаш жараёни мусобақанинг ҳал қилувчи босқичларига старт берган бўлиб, унда иштирок этувчи жамоалар ўртасидаги қизиқарли ва шиддатли баҳсларга ҳам замин яратди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2245
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги дипломи бўйича ишламайди. Бу нимадан далолат?
HeadHunter Uzbekistan онлайн платформаси тадқиқотига кўра, ўзбекистонликларнинг кўпчилиги дипломи бўйича ишламайди.
Онлайн платформа иш изловчилар орасида ўтказган сўров натижаларига кўра, аҳолининг фақат учдан бир қисми ўз маълумоти бўйича ишлаётганини билдирган. Қолганлар эса соҳасини бутунлай ўзгартирган ёки дипломдаги билимларини фақат қисман қўлламоқда.
Тадқиқот асосий хулосасига кўра, Ўзбекистонда таълим билан меҳнат бозори эҳтиёжлари ўртасида тафовут мавжуд.
Сўров натижаси қуйидагича:
64 фоиз респондентда олий таълим ёки олий таълимдан кейинги таълим мавжуд;
78 фоизи агар имкон бўлса, бошқа мутахассисликни танлаган бўлишини айтган;
фақат 27 фоиз одам дипломни карьеравий муваффақиятнинг асосий омили деб билади — кўпчилик эса тажриба, мослашувчанлик ва кўникмаларга урғу беради;
74 фоиз иштирокчи онлайн таълимни қўллаб-қувватлайди, лекин уларнинг фақат учдан бири уни университетга тўлиқ муқобил деб ҳисоблайди.
HeadHunter маълумотларига кўра, иш берувчилар ҳанузгача дипломга эътибор беришса-да, амалий тажриба, ташаббускорлик ва мослашув қобилиятини янада юқори баҳоламоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари Эрондан қайтарилди
Эрондан Туркманистон орқали жами 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси Туркманистон расмийлари билан ҳамкорликда фуқароларни чегарада кутиб олиш, виза ва транспорт масалаларини ҳал этиш ҳамда ватанга қайтариш жараёнини ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилни тарк этмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатмалар берилгани ҳақида хабар берган эдик.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Хорижда иш топишда хизмат ҳақи олишга қўйилган тақиқ бекор қилинмоқда
Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон фуқароларини чет элга ишга жойлаштириш хизматлари учун тўловларни иш берувчидан ёки буюртмачидан ундириш тартиби бекор қилинмоқда. Эндиликда, хорижда иш қидираётган фуқаролардан бу хизматлар учун ҳақ олиш тақиқи олиб ташланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида маълум қилинди.
Шунингдек, Миграция агентлигига хусусий бандлик агентликлари қонунчилик талабларини бузган тақдирда уларга нисбатан маъмурий чоралар кўриш ваколати берилиши мумкин.
Хусусий бандлик агентликларига хорижда ишлашни истаган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда бу жараёнга хорижий иш берувчиларни жалб этиш ҳуқуқи берилиши режалаштирилмоқда. Ушбу агентликлар учун лицензия олишда захира қилиниши керак бўлган маблағ миқдорини камайтириш ҳам таклиф этилмоқда, дейилади хабарда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor