rost_24uz | Неотсортированное

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Подписаться на канал

Rost24 | Расмий канал

15 ноябрь куни жафокаш Фаластин халқи ўз миллий байрами – Фаластин Давлати эълон қилинган кунни нишонлайди.

Аминманки, бу қадимий ва бой тарихга эга халқ 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақлидир.


Президент Шавкат Мирзиёев


ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тўёна кўринишида 300 доллар пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди

Кадастр агентлигининг Тўрақўрғон туман бўлими бошлиғи ер участкасини
ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фуқародан жарима қўлламаслик учун ходимининг тўйига тўёна беришни талаб қилган.


Батафсил
: rost24.uz/uz/news/1993

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Энди ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари фақат электрон шаклда қабул қилинади

Жорий йилнинг 1 декабридан республика миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.

Назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Халқнинг оғзидаги нонини тортиб оладиганлар оммага қаноатдан ваъз айтадилар...
Бўккунича овқат ейдиганлар очларга келажакдаги гўзал кунларни ваъда этадилар.


✍️ Бертольд Брехт

🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Қатар АҚШнинг илтимосига биноан Ҳамасни Доҳадан ҳайдаб чиқариши мумкин

Қатар сўнгги ҳафталарда АҚШнинг илтимосига биноан Ҳамасни ўз мамлакатидан ҳайдаб чиқаришга розилик билдирмоқда. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Хабарга кўра, АҚШ расмийлари қатарлик ҳамкасбларига тахминан икки ҳафта олдин Ҳамасга ўз пойтахтларида бошпана беришни тўхтатишлари кераклиги ҳақида хабар беришган. Қатар ҳукумати эса рози бўлиб, Ҳамасни огоҳлантирган.

Аммо, баъзи манбаларга кўра, Қатарнинг Доҳадан Ҳамас расмийларини ҳайдаб чиқаришга рози бўлгани ҳақидаги хабарлар "асоссиз" ва "босим тактикаси" эканлигини айтилмоқда ва шунга ўхшаш даъволар илгари ҳеч қандай далилсиз тарқатилганини қўшимча қилинган.

Шунингдек, Ҳамас томонидан гаровга олинганларни қайтариши учун АҚШ расмийлари Ҳамасга Қатардан қувғин қилиниши билан таҳдид қилинмоқда. Ҳамасни америкаликларни ўлдирган ва америкаликларни гаровда ушлаб турган террорчи гуруҳ, дея аташгани келтирилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Путин ноқонуний миграцияни ташкил қилганлик учун жазони кучайтирди

Владимир Путин мигрантларни ноқонуний рўйхатга олганлик учун жазони кучайтирди: энди жиноятчи уч йил эмас, балки беш йилгача қамоқ жазоси билан жазоланади. Бу ҳақда Российская газета нашри хабар берди.

"Биз ҳеч кимга қарши курашаётганимиз йўқ, ўз юртимизда анча олдин йўлга қўйилиши керак бўлган ишларни тартибга соляпмиз, айниқса, нафақат бизга, балки давлатимизга ҳам катта зарар етказаётган ноқонуний миграция борасида сўз кетмоқда”, — дейди Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко.

Хабарга кўра, уюшган гуруҳ таркибида ноқонуний миграцияда воситачилик қилиш ўта оғир жиноят ҳисобланиб, қонунни бузганлар саккиз йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек, уч миллиондан беш миллион рублгача жарима билан жазоланади.

Шунингдек ноқонуний миграция хизматлари кўрсатилган сайтларнинг блокировка қилиниши ҳам айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Йўл четидаги рекламаларда ёруғликнинг юқорилиги ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирмоқда

Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳри бошқармаси бошлиғи, Собиқ Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаев пойтахтдаги рекламаларнинг жойлаштирилишига оид муаммоларга эътибор қаратди.

Унинг сўзларига кўра, Тошкентдаги рекламалар бетартиб жойлаштирилмоқда ва бу аҳолига халақит қиляпти.

Хусусан, йўл четидаги рекламаларда ёруғликнинг юқорилиги ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирмоқда ва ҳайдовчиларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўляпти.

Фурқат Маҳмудхўжа бу муаммоларни ҳал қилиш ва реклама мосламаларининг жойлаштирилишида тартиб ўрнатиш зарурлигини таъкидлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Таълим соҳасига 2025 йил учун 84,3 трлн сўм ажратилиши режалаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Лойиҳада таълимга қуйидаги миқдорда маблағлар ажратилиши режалаштирилган:

Умумий таълим—54 трлн сўм
Мактабгача таълим—15,8 трлн сўм
Олий ва ўрта-махсус таълим—14,5 трлн сўм
Жами таълим соҳаси—84,3 трлн сўм


Бу маблағлар умумий Давлат бюджети харажатларининг 25 фоизини ташкил этади ҳамда 2024 йилгига нисбатан 13,2 трлн сўмга кўпдир.

Шунингдек:

🟥 Озиқ-овқат харажатлари: Мактабгача таълим ташкилотлари учун 2,5 трлн сўм (15% кўп).
🟥 Давлат гранти асосида ўқувчилар: 10,7 трлн сўм (11% кўп).

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони бўлди

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача бўлган баҳсида қизлар гуруҳида Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал ғалаба қозониб, 2 карра жаҳон чемпионига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Афруза 10 та партияда 9,5 очко тўплаган (9 та ғалаба, 1 дуранг) ва энди охирги турда қандай натижа кўрсатишидан қатъи назар, бирорта рақиби унга ета олмайди.

Айтиб ўтиш жоизки, 2023 йилда Ҳамдамова Италияда ўтказилган 14 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиб, аёллар орасида шахмат бўйича биринчи ўзбекистонлик жаҳон чемпионига айланган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентнинг икки туманидаги 3500 хонадонда газ ўчирилди

Хабар қилинишича, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида қазиш ишларини олиб бораётган экскаватор иш жараёнида ўрта босимли газ қувурини узиб юборган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/1990

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ 263 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ўмарган шахслар аниқланди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси собиқ ўринбосари "В." фермер хўжалиги раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, 6 нафар фуқаронинг номига ажратилган 163 млн сўм имтиёзли кредит маблағини фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиш орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

Шунингдек, Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.И. ва бошқалар фуқаро С.М.нинг ишончига кириб, унга тижорат банки филиалидан 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб беришларини ваъдаси билан ушбу маблағларни "R.N" МЧЖ орқали нақдлаштириб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

2024 йил 1 октябрдан бошлаб бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи қайтарилади.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/1988

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Экспертлар огоҳлантиради: фарзандларингиз суратини ижтимоий тармоқларга жойламанг!

Оилавий фаровонлик ва бахтиёрлик акс этган фарзандларингизнинг фотосуратлари жиноятчилар эътиборини ҳам тортиши мумкин.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/1987

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Бизда ҳар бир ислоҳотни бошлаш учун албатта қурбонлик бўлиши керак

Яқинда ижтимоий тармоқларда метронинг Чилонзор бекатида хожатини чиқарган одам видеоси тарқалган эди. Жамоатчилик ушбу ходисада одамлар кўз ўнгида ҳожат қилган фуқарони эмас, аксинча, салкам ярим асрдан буён ҳеч бир ҳожатхонасиз ишлаётган метромиз раҳбариятини айблади.

Мазкур воқеа метромизда аллақачон қилиниши зарур бўлган ислоҳотни бошлашга туртки бўлди.

Тошкент метрополитени тарқатган хабарга кўра, энди йўловчилар билан гавжум бўлган 9 та метро бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилиши учун зарур ишлар амалга оширилиши бошланибди. 

Хабарга кўра, нафақат фуқароларимиз учун ҳаттоки туризмни ривожлантириш учун энг зарур бўлган ушбу ислоҳот йўловчилар томонидан илиқ кутиб олинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Ҳеч қачон тушунтиришга вақт сарфламанг. Одамлар эшитишни хоҳлаган нарсаларини эшитишади.

✍️Энтони Хопкинс

🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ғазо ва Ливандаги кескинлик: Мирзиёев араб-ислом саммитида нималар деди?

Ўзбекистон Президенти навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.

▫️Ўзбекистон Фаластин – Исроил муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча амалий ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди — Мирзиёев.

▫️Қадимий ва бой тарихга эга фаластин халқи 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақли экани таъкидланди.

▫️Президент урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини таъкидлади.

▫️Муқаддас Ал-Ақсо масжиди, Қуддусдаги бошқа ноёб тарихий-маданий ёдгорликларнинг дахлсизлигини таъминлаш ҳамда уларни бешикаст сақлаб қолиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳокамалардан сўнг томонлар можаронинг сиёсий-дипломатик ечимини жадал излашга содиқлигини тасдиқловчи қўшма резолюция қабул қилинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкент метросида поезд яна тўхтаб қолди

Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистон" бекатидаги ҳаракат таркиби бузилиб қолгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

“Тошкент метрополитени” ДУК расмий маълумотига кўра, бугун соат 08:48 да "Ўзбекистон" бекатидан  техник жиҳатдан носозлик кузатилган. Хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электропоезд машинисти томонидан барча йўловчилар бекатга туширилган.

Юзага келган носозликни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида ҳаракат таркиби текширув йўлаги томон ҳаракатлантирилган. Шундан сўнг, орадан 3 дақиқа вақт ўтиб, ортдан келган поезд бекатдаги йўловчиларни олиб манзиллари томон олиб кетган.

Бундан олдин Тошкент метрополитени фойдаланувчилари ортиб борaётгани ҳақида хабар берган эдик. Юқоридаги каби носозликларга чора кўрилмас экан, оқибати ёмон натижаларга олиб келиши мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев Ар-Риёдга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Ар-Риёд шаҳрида навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ва Озарбайжонга боради
 
Президент Шавкат Мирзиёев 11–13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжонда бўлади.

Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлатимиз раҳбари 11 ноябрь куни Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топиш чораларини ишлаб чиқишга бағишланган навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади.

12–13 ноябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига кўра БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида қатнашади.

Ўзбекистон Президентининг мазкур саммитларда нутқ сўзлаши, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикаси ҳудудида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ноқулайликлар юзага келаётгани сабаб у ерда истиқомат қилаётган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари Миграция агентлиги томонидан огоҳлантирилади.

Яқин ҳафталар давомида жойларда туман, кучли ёмғир ҳамда йўлларда музлаш ҳолатлари автойўлларда қийинчиликларни вужудга келтириши мумкин.

Шу сабабли ушбу давлатдаги Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиши, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланиши, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликлари сўралади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Кичикларга ҳазил-у истеҳзо ўқин отмоқ – улуғлик обрўсин бекорга сотмоқ ва зиллату хорлик ғуборига ботмоқдир.

✍️ Абдураҳмон Жомий

🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ҳар йили дунёнинг ярмидан кўп болалари зўравонликка дучор бўлади — ЖССТ

Асосий статистик маълумотлар: ҳар уч боладан иккиси уйда доимий равишда жисмоний жазога тортилган,
ҳар бешинчи қиз ва ҳар еттинчи ўғил бола жинсий зўравонликка учрайди, ўғил болалар ўртасида зўравонлик кўпинча ўқотар ёки бошқа қурол ишлатилган ҳолда содир бўлади ва бу ўлимнинг асосий сабаби ҳисобланади
.

Батафсил
: rost24.uz/uz/news/1992

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Подполковник, солиқ инспектори ва кадастр муҳандиси пора билан қулга тушди

Самарқанд шаҳри, Каттақўрғон, Пахтачи ва Нарпай туманларида мансабдорлар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.


Батафсил
: rost24.uz/uz/news/1991

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Яшаш учун ишлашга мажбур бўлган одамларга ҳеч қачон раҳмим келмайди.  Аммо ўзи шуғулланаётган ишга нисбатан ғайрати йўқ инсонга ўта раҳмим келади.  Агар инсон ёшлигидан ўзига ёқадиган ва бутун иштиёқ билан ёндаша оладиган ишни топа олмаса, бу ҳақиқий фожеа.
                  
Дейл Карнеги

🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Марказий банк қандай қоидабузарликлар учун банкларга жарима қўлламоқда?

Маълум қилинишича, октябрь ойида 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима қўлланди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/1989

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Қашқадарёда ёш аёл антибиотик уколдан вафот этди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги клиникаларнинг бирида 6 ноябрь куни 28 ёшли аёл антибиотик уколдан вафот этгани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, аёл поликлиникага томоғининг шишиши ва оғриғи билан келган. ЛОР шифокори йирингли томоқ оғриғини аниқлаб, Дексаметазон ва Цефтриаксон препаратларини аралаштириб, томоқ соҳасига укол қилган.

Жараён давомида бемор тили тиқилиб қолиши оқибатида ҳушини йўқотгани ва вафот этган дейилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилган?

2024 йилнинг январ-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 693,9 минг нафар йўловчилар ташилган. Бу ҳақда статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврида ташилган йўловчилар сонига нисбатан 62,9 % га кўпдир.

Шу ўринда савол туғилади: талабга яраша шароит яратиб берилмоқдами? Вақти-вақти билан Тошкент метрополитенидаги поезд тўхтаб қолиши, эски русумдаги вагонлардан ҳар тўхтаганда урилган каби овоз чиқиб, йўловчиларни хавотирга солаётган камчиликлар қачон бартараф этилади?

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбошимча эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш бошланди

Бугун, 8 ноябрдан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди. 2024–2025 йиллар учун тасдиқланган режа-гарфик асосида маҳаллаларда кадастр ходимлари томонидан хатлов ишлари бошланади.

Шунга кўра, Кадастр агентлиги фуқароларни огоҳликка чақирди.

"Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган “уддабуронлар” ҳам йўқ эмас.

Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг"
, — дейди Кадастр агентлиги директори Фаррух Пулатов.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Барча вилоят ҳокимлари қайта тайинланди

Айни кунларда барча ҳудудларда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

Шунингдек, маслаҳатлашувда Президент томонидан вилоят ҳокимлигига номзодлар кўрсатилганлиги билдирилиб, барча ҳудудлардаги амалдаги ҳокимлар ўз ўрнида қолди.

Ўзбекистонда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 5 йил муддатга тайинланади. Ушбу лавозимларга тайинловлар маҳаллий Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланади, аммо тўғридан-тўғри сайланмайди. 2024 йилги янги конституция ўзгартиришларига кўра, ҳокимлар ваколат муддати давомида кенгаш раиси лавозимидан ажратилган ҳолда ижро этувчи орган сифатида фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимларни сайлаш ҳақида биринчи бор 2016 йилнинг декабрида айтган эди. 2017 йилнинг августида у ҳокимларни халқ томонидан сайланишига оид тизимни «ҳозирнинг ўзида» жорий этишга тайёрлигини билдирганди. 2020 йилнинг сентябрида давлат раҳбари яна бир бор «ҳокимларни халқ сайлаши керак»лигини таъкидлаган эди. Бироқ ҳозиргача ҳеч бир ҳоким тўғридан-тўғри халқ томонидан сайлаш орқали лавозимга тайинланмади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ипотека бўйича давлат субсидияларини беришда масъуллар норасмий мукофотга шаъма қилмоқда

Шунингдек, субсидиялар олишга ариза бериш жараёни бошланиши
билан боғлиқ маълумотлар етарли эмаслиги, масъул расмий давлат ташкилотлари томонидан берилаётган ахборотларда очиқлик ва шаффофлик камлиги аниқланди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/1986

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…
Подписаться на канал