⚡️Эндиликда мактаб ўқувчилари қурол ишлатишга ўргатилади
Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида босқичма-босқич 10 м масофага ўқ отиш спорт базаларини ташкил этилади ҳамда уларни замонавий спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозланади.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/1985
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Жами 18 100 АҚШ долларни чўнтакка урмоқчи бўлган "ишбилармонлар" аниқланди
Фуқароларни Япония ва Полшага ишга юборишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Миграция агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фуқаро Б.Х. A.A.ning ишончига кириб, уни Японияга ишга юбориши эвазига 7400 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Самарқанд шаҳри бўлимида ўтказган текширувда эса муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган шахс А.Қ. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Полшага ишга юбориши эвазига жами 10700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маълумот учун, фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Россиянинг Саратов вилоятида мигрантларга курьерлик қилиш тақиқланди
Россия Федерациясининг Саратов вилояти губернатори Роман Бусаргин 2025 йил 1 январдан бошлаб курьерлик хизматида ишлаш учун чет эллик меҳнат муҳожирларини жалб қилишни тақиқлайди.
Шунингдек, мигрантларга жамоат транспорти, такси ва умумий овқатланиш соҳасида ишлаш тақиқи узайтирилади.
“Чет элликларнинг патенти асосида ишчиларни жалб қилиш тақиқи узайтирилди. Қолаверса, улар орасига курьерлик ҳам қўшилди. Тақиқ йил бошидан, 2025 йил охиригача амал қилади”, дейилади хабарда.
Белгиланган тақиқ қуйидаги соҳаларга тааллуқли экани эслатилган:
🟥 шаҳар ва шаҳар атрофи транспортида йўловчиларни ташиш;
🟥 ижарага олинган автомобилларда такси ҳайдаш фаолияти;
🟥 озиқ-овқат ва ичимликлар билан таъминлаш фаолияти;
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Тошкент вилоятида сифатсиз қурилаётган кўп қаватли бинода иш тўхтатилди
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри Камолот кўчасидаги 8 қаватли, 48 хонадонга мўлжалланган бинонинг қурилиш-монтаж ишлари қурилиш талабларига зид равишда амалга оширилгани аниқланди.
Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Янгийўл шаҳри Камолот кўчасидаги кўп қаватли тураржой биноси сифатсиз қурилаётгани аниқланган ва унда олиб борилаётган қурилиш ишлари тўхтатилган.
Қайд этилишича, қурилаётган кўп қаватли бинонинг ажратма деворларида ғишт териш ишлари белгиланган меъёрлар асосида терилмаган. Бундан ташқари, ғишт териш мобайнида қурилиш сеткалари ишлатилмаган.
Вазирлик ҳозирда қурилаётган уйларнинг ҳамммасини шунақа қилиб текшириб турса, баъзи ҳудудларда қурилган уйлар томи кўчиб кетгани, деворларида ёриқлар пайдо бўлгани ва ертўла қисмидан сув сизаётгани ҳақидаги мурожаатлар камроқ бўларди. Сабаби, бугунги кунда Тошкент шаҳрининг айрим номи улуғ бўлган ҳудудларидаги уйларда ҳам қурилиш талаблари айтарли даражада бажарилмаган. Уй эгалари эса қаерга мурожаат қилишни билмайди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
🏦 Ҳурматли “Асакабанк” жамоаси ва мижозлари!
Сизни банкнинг 29 йиллик байрами билан чин дилдан табриклаймиз! “Асакабанк” нафақат молиявий соҳадаги муваффақиятлар, балки Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги ҳиссаси билан ҳам ўзига хос ўринга эга. Мижозлар билан яқин ҳамкорликда бўлиб, иқтисодиётимизнинг барқарорлиги ва жамиятнинг фаровонлиги йўлида амалга ошираётган фаолиятингиз таҳсинга сазовордир.
Сизнинг елкама-елка ишларингиз, замонавий хизматларингиз ва мамлакат ривожига қўшаётган ҳиссангиз янги марралар сари етаклайди.
Янги Ўзбекистон тараққиётидаги саъй-ҳаракатларингизга омад тилаймиз!
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Доналд Трамп АҚШнинг 47-президенти этиб сайланди
Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп демократ рақиби Камала Харрисни мағлуб этиб, яна тўрт йилга "Оқ уй"га қайтади.
Бу ҳақда CNBC нашри хабар берди.
Хабарга кўра, Висконсин штатида ғалаба қозонган Трамп президентлик лавозимини эгаллаш учун зарур бўлган 270 та овозни тўплади.
Маълумот учун, Трампнинг ғалабаси Камала Харриснинг АҚШнинг биринчи аёл президенти бўлиш имкониятидан маҳрум этди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг янги президентини янги лавозими билан табриклагани ҳақида хабар қилган эдик.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️“Тахтақорача” довони вақтинча ёпилди
Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли “Тахтақорача” довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеоларга кўра, Cobalt автомашинасини тоғдаги тош босиб қолган. Унинг ичида бўлган 5 нафар фуқаро вафот этгани айтилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Амалдаги Бош вазир ўзгарадими ёки ... давом этадими?
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайлангандан ва органлари шакллангандан сўнг бир ой ичида ёки Бош вазир лавозимидан озод этилганидан кейин ёхуд Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркиби истеъфога чиққанидан кейин бир ой ичида Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Коституциясининг ХХ-боб 118-моддаси.
Конституцияга биноан кейинги 5 йилликда Президент кимга ишонч билдиради? 8 йил давомида Ижро органни бошқарган, лекин бирор-бир нарсани ёлчитмаган А.Арипов яна Бош вазир бўладими? Балки ҳукуматга ёш, навқирон, янги қон керакдир?
Амалдаги Бош вазир Абдулла Ариповга рақиб номзодлар рўйхатида кимлар бўлиши мумкин?
Мисол учун, Жамшид Ходжаев, Сардор Умрзоқов, Шерзод Кудбиев номзодларига нима дейсиз? Сиз яна кимни Бош вазир бўлади деб ўйлайсиз?
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️"Қамчиқ" довонида кўчки содир бўлди
Бугун соат 4:55 ларда "Қамчиқ" довонидан ўтувчи А-373 автомобил йўлининг 238,5 километрида ("Водий - Тошкент" йўналиши) ёғингарчилик оқибатида тош - тупроқ кўчкиси содир бўлган.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Довон орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан
хавфли участкаларга транспорт воситаларини тўхтатмаслиги ҳамда огоҳлантирувчи ва таъқиқловчи белгиларга риоя этишлари сўралмоқда.
Маълумот учун, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Чирчиқ шаҳар ҳоким ўринбосари 1 млн АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушди
Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Зулфия номидаги Давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
Талабгорлар 8 та йўналиш — фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик фаолияти бўйича танловлар орқали сараланади.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1979
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Давлатимиз раҳбари Бишкекка ташриф буюради
Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) давлат раҳбарларининг XI саммити 2024 йил 6 ноябрь куни Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Türk devletleri teşkilatı нашри хабар берди.
Саммитда ташкилотга аъзо бўлган бешта давлат: Туркия Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси, Қирғиз Республикаси ва Қозоғистон Республикаси раҳбарлари, шунингдек ТДТ кузатувчи-мамлакатлари раҳбарлари иштирок этади.
Йиғилишда иқтисодиёт, савдо, рақамли трансформация, транспорт ва хавфсизлик соҳаларидаги ТДТ лойиҳалари билан боғлиқ асосий масалалар бўйича қарорлар қабул қилинади, махсус келишувлар имзоланиб, расмий ҳужжатлар тасдиқланиши режалаштирилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди
Германиянинг Франкфурт прокуратураси ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан жиноий пул ювиш бўйича терговни тўхтатди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.
Усмоновнинг адвокатларининг таъкидлашича, икки ярим йилдан кўпроқ вақт ўтиб, тергов унга қўйилган асосий айбловларни, жумладан, пул ювиш айбларини исботлай олмаган.
Bloomberg Billionaire's Index маълумотларига кўра, умумий бойлиги 14,4 миллиард долларга тенг бўлган Усмонов бойлигини тоғ-кон саноати, саноат, телекоммуникация ва ОАВда орттирган.
Маълумот учун, 2022 йилда Германия расмийлари Алишер Усмоновни нафақат пул ювишда, балки санкцияларни бузганликда ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда ҳам гумон қилган. Унга нисбатан қатор тинтувлар ўтказилиб, 5 миллион евролик ҳужжатлар ва 30 та расм мусодара қилинган. Олигарх суратларга, шунингдек тинтув қилинган яхта ва виллага эгалик қилишини рад этган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Халққа тегишли кўмир маҳсулотини талон-тарож қилган "учар"лар қўлга тушди
“Кўмир таъминот” МЧЖнинг Наманган шаҳри кўмир омбори масъул шахслар аҳолига етказиб бериш учун ажратилган умумий баҳоси 4,1 млрд сўмлик жами 13,3 минг тонна кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, талон-торож қилганликлари аниқланди.
Хоразм вилоятида умумий баҳоси 85,5 млн сўмлик 276 тонна кўмирни омбордан яширинча олиб чиқилиб, шундан 900 килограмми фуқарога 1 млн сўмга сотилётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир ва Шуманай туманларидаги ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида кўмир харид қилиш учун бюджетдан ажратилган 1,4 млрд сўм маблағларнинг 340,8 млн сўмини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Бюджет маблағлари ҳисобидан 177 млрд сўмлик ортиқча ва ноқонуний харажатлар аниқланган
Бу ҳақда Ҳисоб палатаси масъул ходими Сардор Усмонов маълум қилди.
Масъул ходим берган маълумотларга кўра:
💠 54,5 миллиард сўм ортиқча ва ноқонуний харажатларнинг олди олинган;
💠 давлат бюджетига 3,6 триллион сўмлик қўшимча даромад манбалари аниқланиб, ҳозирда ундириш чоралари кўрилмоқда;
💠 бюджет маблағлари ҳисобидан 177 миллиард сўмлик ортиқча ва ноқонуний харажатлар аниқланиб, уларни бартараф этиш ва келгусида такрорланмаслик чоралари кўрилган.
Шунингдек, давлат харидлари таҳлил қилинганда, 3 минг 200 та шартнома қайд этилган қонун талабларига зид равишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда тузилганлиги аниқланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Энди мактабларда 45 та спорт тури ўргатилади
Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди. Мутасаддилар шу борадаги ишларни ташкил этиш режалари юзасидан ахборот берди.
Унга кўра, ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида мактабларда 22 та олимпия, 19 та ноолимпия, 4 та миллий спорт турлари ўргатилади. Бу учун жисмоний тарбия фани бўйича ўқув қўлланмалар ишлаб чиқилиб, ўқув дастурлари такомиллаштирилади.
Келгуси ўқув йилидан бошлаб, босқичма-босқич ҳамма жойда мактаб спорт клублари ташкил этилади. Бу йўналишда ҳам ўқитувчиларга тоифа беришнинг янги тартиби, мактабларнинг спорт бўйича рейтинг тизими ишлаб чиқилади.
Шунингдек, энди чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади ва бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади.
Мазкур фан бўйича янги ўқув дастури ва дарсликлар яратилади. Ҳар бир туман ва шаҳарда биттадан мактаб негизида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ МИБнинг битта туман бўлимининг мансабдорлари давлатга кўп миқдорда моддий зарар етказди
200 та ижро ишида 202,9 млрд сўмлик қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилган
Батафсил: rost24.uz/uz/news/1984
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Жисмоний шахслар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди
Ҳукумат қарорига кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб:
— рўйхатда келтирилган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий муҳитда ёки тутқунликда сақлаш;
— ёввойи ҳайвонлардан давлат ёки мобил циркларда томошалар ўтказиш мақсадида фойдаланиш ва уларни тутқунликда сақлаш тақиқланади.
Рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Экология вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда фақат юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғлари ва питомникларда (террариум, океанариум, серпентариум ва бошқалар) сақланиши мумкин.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Тошкентнинг қайси туманларида ижара нархи арзон, қайсида энг қиммат?
2024 йилнинг октябрь ойида ўртача таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархи сентябрь ойига нисбатан 0,5 фоизга, 2 хонали уйлар учун 1,4 фоизга, 3 хонали уйлар учун 1,0 фоизга, 4 хонали уйлар учун эса 2,5 фоизга ошди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/1983
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅ Ҳар кунни охирги кунимдек яшашни ўргандим. Ахир у чиндан ҳам охирги бўлиши мумкин..
✍️Энтони Хопкинс
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Шохрух Ғиёсовга: Rost24 расмий сайт!
ИИБ тергов хоналарида ўлиб кетаётган марҳумларни “худо урган бандалар” дея таърифлаган Шохрух Ғиёсов бу сафар Рост24 ахборот-таҳлилий порталини расмий сайт эмас, деган нўноқ жавоб билан мутахассис топишда ёрдам беришдан бош тортди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/1982
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Ш.Мирзиёев: Ғазодаги низонинг ягона ечими – 1967 йилдаги чегарани қайта тиклаш
Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) давлат раҳбарларининг XI саммитида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Президенти етакчи давлатлар ўртасидаги рақобат ва ишончсизлик муҳити кескин кучаяётгани, зиддият ва уруш ўчоқлари кўпайиб, турли хавф-хатарлар янада ортиб бораётганига алоҳида тўхталди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/1981
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистон энергетикаси қишдан ўтиб олишга тайёр – Жўрабек Мирзамаҳмудов
Абу-Дабида дунёдаги энг йирик ADIPEC энергетика кўргазмаси ва конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳам иштирок этди.
Мирзамаҳмудовнинг берган ахборотига кўра, Ўзбекистон энергетикаси амалга оширилаётган тизимли ишлар туфайли иситиш мавсумига шай ҳолатга келтирилган.
"Бу йил тизимли ишларни амалга оширдик ва қишга тайёргарлик кўрдик, деб ҳисоблаймиз. Албатта, ижобий ва салбий томонлари бор, нормал об-ҳаво бор, шунинг учун биз барча об-ҳаво инжиқликларига тайёрмиз”, — дейди ўз нутқи давомида Мирзамаҳмудов.
Қизиқ, ушбу тайёргарлик бутун Ўзбекистон бўйлаб ўз кучини кўрсатадими? Ёки аллақачон электр энергиясида узилишлар бошланган чекка қишлоқлар яна четда қолиб кетаверармикин?
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ 9 ойда давлат органларининг 44 мингдан зиёд ноқонуний ҳужжати бекор қилинди
Шунингдек, қўпол қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган 8 минг 93 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1980
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️“Загран” паспортни почта орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади
Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" Telegram канали маълум қилди.
Тегишли қарор билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра:
— хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун ундириладиган давлат божи суммасини қайта тақсимлаш;
— хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш;
— вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларни болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш каби ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ “Invest Finance Bank” АЖ жаримага тортилди — Рақобат қўмитаси
"Invest Finance Bank" АЖ томонидан Тошкент шаҳрининг бир қатор кўчаларида жойлашган LED мониторли реклама объектларида эълон қилинган "50 000 000 танишларсиз, 50 кун фоизларсиз, 5 йилга, таътил учун, таъмирлаш учун, техника учун" мазмунидаги реклама ахбороти берилганлиги кузатилган.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1978
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ "Бахтиёрлик орзуси ортидаги салбий оқибатлар"
"Квадробер бўлиб яшаш, ўзини ҳайвонга ўхшатишга ҳаракат қилиш, одамларга ҳайвон каби ҳужум қилиш — болалар психологиясидаги жиддий хавф", дейди Rost24.uz журналисти билан суҳбатлашган психолог Дилобар Мирвосилова
Видеода бу иллат келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлар ҳамда ота-оналар олдидаги мажбуриятлар ҳақида сўз боради.
Тўлиқ видео ютубда: https://youtu.be/tTi17PRb1Ho
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅ Битта раққос рақсни очолмайди,
Битта гул шохни безолмайди.
✍️Олмон халқ мақоли
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Айрим тоифадаги кексаларга йўловчи транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади
Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1977
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди
Тошкентда иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.
"Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 5 ноябр соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
Мувофиқ равишда, 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади" дейилади хабарда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor