⚡️ 2025 йилдан таркибида шакар бўлган ичимликларга аксиз солиғи қўлланади
Бу ҳақда 28 октябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда вазир ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров маълум қилди.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1970
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Бюджет даромадларини кўпайтириш учун мол-мулк ва ер солиғи ошяпти
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил учун давлат бюджети ҳамда солиқ сиёсати лойиҳасини эълон қилди. Мазкур ҳужжат лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий бюджет даромадларини ошириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг турар ва нотурар кўчмас мулк объектларига солинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга индексация қилинмоқда.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари томонидан нотурар кўчмас мулк объектлари учун белгиланган энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коеффициент қўллаш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
Шу билан биргаликда юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғининг базавий ставкалари ҳам ўртача 10 фоизга индексация қилинмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Мактаб дарсликлари ижараси қайта тикланади
Мактаб дарсликлари ижараси учун ота-оналардан тўловни қайта жорий қилиш қилиш режалаштирилмоқда. "Дарсликлар ва машқ дафтарларининг тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан чоп этилиши ота-оналар масъулияти пасайиб кетиши ва дарсликларга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини келтириб чиқармоқда", дейилади 2025 йил Бюджетномасида.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Сенат ўтган беш йилда қанча қонунни рад этди?
Олий Мажлис Сенати 2020—2024 йиллар давомида эса 59 та ялпи мажлисда 700 дан ортиқ масалани кўриб чиққан. Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Норбоева Сенатнинг эллик тўққизинчи ялпи мажлисида айтиб ўтди.
Танзила Норбоеванинг маълум қилишича, ўтган даврда 440 га яқин қонун муҳокамага олиб чиқилган. Эътиборли жиҳати шуки, 20 та қонун улардаги айрим нормалар инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳудудлар манфаатларини ўзида тўлиқ ифода этмаганлиги, умуман олганда, уларни янада такомиллаштириш зарур бўлгани сабаб рад этилган.
Мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнига таъсир қилувчи 20 дан ортиқ стратегия, 5 та кодекс, 35 та қонун, 4 та концепция ва 60 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилиб, қабул қилинди, деди сенат раиси.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ 48 соат ичида қоидабузарлик тўғрисидаги маълумот ЙҲХБга келиб тушмаса, жарима бекор бўлади
Президент имзолаган Қонунга (ЎРҚ-985-сон, 28.10.2024) мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, кичик электр двигателли транспорт воситалари ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари билан боғлиқ қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Шунингдек, тез ёрдам ва ёнғин-қутқарув хизматлари транспорт воситалари билан содир этилган қоидабузарликлар бўйича қоғозбозликни камайтириш тартиби жорий этилди.
Бундан ташқари, махсус фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланган қоидабузарликлар 48 соат ичида тегишли органга етказилмаса, маъмурий иш юритилмаслиги назарда тутилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Сайловолди жараёнларида "Дебат Холл"нинг фаолияти ЙХҲТ томонидан ижобий баҳоланди
Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб томонидан ташкил этилган "Дебат Холл" лойиҳаси ташаббуси Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЙХҲТ) томонидан ижобий баҳоланди.
ЙХҲТ ўз ҳисоботида Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигида бешта хусусий телеканал (Sevimli, UzReport, ZOR TV, My5 ва Renassans TV) билан биргаликда жонли эфирда ўтказилган бешта сайловолди дебатининг муваффақиятли ўтганини ижобий баҳолади.
Шунингдек дебатлар "Дунё Бўйлаб" ва "Foreign Languages" каби давлат телеканаллари орқали мос равишда рус ва инглиз тилларида, Телеграм ва YouTube платформаларида ҳам намойиш этилган. Шунингдек сурдо таржимон орқали таъминланганлиги эътироф этилган.
"Дебат Холл" замонавий муаммолар бўйича конструктив муҳокама ўтказиш майдони бўлиб қолмоқда. Бундай ташаббус Ўзбекистон фуқароларининг сиёсий маданиятини оширишга, сайлов жараёнининг очиқлигини ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2024 йил 1 декабрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди:
⁃ базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар (1-босқич);
⁃ ПФ–213-сон (31.08.2022 й.) Фармони асосида қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич);
⁃ ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) талабалар.
Бунда:
⁃ қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 25 фоизи миқдорида;
⁃ табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.
Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Дунёда маймун чечагини юқтириш ҳолатлари рекорд даражага етди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги ҳисоботига кўра, сентябрь ойида дунё бўйича mpox (маймун чечаги) инфекциясига чалиниш ҳолатлари рекорд даражага етган.
Бу даврда 2763 та янги касалланиш ҳолати рўйхатга олиниб, август ойига нисбатан 8 фоиз ўсиш қайд этилган. Аниқланган беморларнинг асосий қисми, яъни 1756 нафари Африка минтақаси аҳолиси ҳиссасига тўғри келади.
Ўз навбатида, маймун чечаги вирусидан ўлим кўрсаткичлари ҳам ортмоқда. Африка касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг маълум қилишича, шу кунгача mpoxни юқтирган беморлардан 1,1 минг нафари ҳаётдан кўз юмган.
Шунга асосланиб, марказ “Африкада ушбу инфекция тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият назоратдан чиқмоқда” деб хулоса қилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Ўзбекистонликлар 1 миллион доллар ишлаб топиши учун қанча вақт керак?
102 та давлат орасида Ўзбекистон 91-ўринни эгаллади, ўртача даромад кўрувчи ўзбеклар 1 миллион доллар ишлаб топиши учун деярли 278 йил меҳнат қилишига тўғри келади.
Энг тез 1 миллион доллар ишлаб топадиган бешта давлат орасида Швейцария 1-ўринни эгаллади. Швейцария фуқаролари бу маблағни 14 йилу 3 ойда ишлаб топиши мумкин. Швейцариядан кейинги ўринни эгаллаган сингапурликлар эса ушбу суммани 16 йилу 11 ойда, 3-ўринни эгаллаган Люксембург аҳолиси эса — 17 йил 4 ойда ишлаб топа олади.
Рўйхатнинг энг сўнгги ўрнида Покистон Ислом Республикаси турибди. Ўртача даромадга эга покистонлик 1 миллион доллар ишлаб топиши учун 621 йил ва 3 ой меҳнат қилиши талаб этилади. Шунингдек, Покистондан бироз фарқли равишда, энг қуйи ўринларни эгаллаган топ 5 та давлат қуйидагилар:
Непал — 420 йил ва 9 ой
Нигерия — 519 йил ва 1 ой
Уганда — 523 йил ва 3 ой
Миср — 603 йил ва 6 ой
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистонда сайлов ўтган деб ҳисобланди — МСК
Ўзбекистондаги депутатлик сайловларида соат 13:00 ҳолатига кўра, 19 944 859 нафар сайловчидан 9 948 589 нафари ёки 47,62 фоизи овоз беришда иштирок этди.
Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Кучкаровнинг маълум қилишича, қонунчиликда сайловда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, сайлов ўтган деб топилади. Шу сабаб, бугунги депутатлик сайловлари ўтган деб ҳисобланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️5 та сиёсий партия раҳбарлари ҳам сайловда иштирок этди
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, "Адолат" СДП раиси Робахон Маҳмудова, Экология партияси раиси Абдушукур Ҳамзаев ва “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров ҳам сайловда овоз берди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди
Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикаси ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда. Шу сабаб, Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди.
Унга кўра, яқин ҳафталар давомида жойларда туман, кучли ёмғир ҳамда йўлларда музлаш ҳолатлари республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликларни юзага келтириши мумкин.
Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиши, ишончли ва хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланиши, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликлари сўралади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅ Дунёда ҳеч қандай далил қолмаган тақдирда ҳам, бир микробнинг ҳаёти Яратувчини англаш ва англатиш учун етарлидир.
✍️ Пастернак
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Сурхондарё вилоятига янги прокурор тайинланди
Бахтиёр Бекович Бобожонов – Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Ўзбекистон бир йилнинг ўзида Қирғизистондан 6 млрд куб метр сув олган
Маълумот учун, Ўзбекистонга сув ресурсларининг 80 фоизи бошқа давлатлардан келади, 20 фоизи мамлакатда ҳосил бўлади. Таҳлилларга кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистонга 7 млрд куб метр сув етишмайди.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1968
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ривожланган давлатларда одамлар поездга билетни ярим йил олдин харид қилади — транспорт вазири
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “Афросиёб” поездларига чипта етишмаётганига изоҳ берди.
38 миллионлик аҳолимиз бор. Биз поездларга суткасига 1 000—1 200 кишига таклиф бераётганимиздан кейин, рейсга 5–10 кун қолганда, табиийки, улгурган одам чипта сотиб олаверади, деди вазирлик расмийси.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1969
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-984-сон, 28.10.2024 й.) билан айрим кодексларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олишни шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этганлик учун, шунингдек фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек ер бериш тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённома тузилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ "DAVR BANK" АТБ жаримага тортилди
"DAVR BANK" АТБ томонидан эълон қилинган "Davr mobile иловасида 50 000 000 сўмгача онлайн микрокредит” мазмунидаги реклама ўрганиб чиқилганда, микроқарз бўйича қўшимча шартлар ва муҳим маълумотлар ташқи рекламада кўрсатилмагани маълум бўлди.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1967
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
✅️#Рост_ҳикматлар
Энг зўр ҳалокат нодонлик, инсонийликни битирувчи ҳам нодонликдур.
⚡️Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилди.
Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилишлари сўралади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистоннинг 5 нафар вазири депутатликка сайланди. Хўш, улар депутатликни танлайдими ё вазирликни?
Сайлов натижаларига кўра, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Адлия вазири Акбар Тошқулов, Экология вазири Азиз Абдуҳакимов, Халқ таълими вазири Ҳилола Умарова, Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаевлар депутатликка сайланишди.
Шунингдек, депутатлар орасида Коррупцияга қарши кураш агентлиги директори ва бошқа таниқли шахслар ҳам бор.
Сайлов кодексига кўра, партия рўйхати бўйича сайланиб, мандатга эга бўлган депутат мандатдан ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси тегишли партия рўйхатидаги тартиб рақам бўйича кейинги номзодга бир кунлик муддатда хабарнома юборади.
Яъни, шартли вазир мандатини қайтариб берса, рўйхат бўйича мандат олмаган номзодга мандат берилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ 1 ноябрдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?
Электр энергияси учун тўловларни қабул қилишга чекловлар, "Энг тоза маҳалла" танлови бошланади, 100 млн сўмгача гаровсиз кредитларни қайта молиялаш ставкалари кучга киради.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1964
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида Ўзбекистон 19 ўринда қайд этилди
U.S. News and World Report дунёнинг энг кучли армиялари рейтингини тузди. Унда Ўзбекистон 19 ўрин қайд этилди.
Рейтингда Россия, АҚШ ва Исроил етакчилик қилмоқда. Ўтган йили рейтингда учинчи ўринда қайд этилган Хитой тўртинчи ўринга тушган.
Қўшниларимиздан фақат Қозоғистон рейтингга киритилди, мамлакат 22 ўринни эгаллаган.
Нашрнинг ёзишича, армияларнинг қудрати глобал сўровда қатнашганларнинг фикр-мулоҳазалари асосида баҳоланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅ Завқ ва орзулар зинапояга ўхшайди. Зиналар ўтириб, дам олишга мослашмаган. Умрни шу зиналарда беҳуда ўтказмаслик учун ғофилликдан тез уйғонган ва ҳаётнинг моҳиятини тўғри англаб етган одам нақадар бахтли!
✍️ Жалолиддин Румий
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистонинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳузуридаги 45-сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларига овоз бериш жараёни давом этмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасида овоз берди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Сайловда овоз бериш бошланди
Бугун, 2024 йил 27 октябрь соат 08.00да Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайлови бошланди.
Бош қомусимизга кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Кам таъминланган оилаларга газ ва “свет” учун бир марталик компенсация тўланади
Бу учун давлат 370 млрд сўм йўналтиради. Компенсациялар 1,4 млн муҳтож оилани қамраб олади.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1963
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Исроил Эронга жавоб зарбасини берди — ОАВ
Бир қатор ОАВ хабарларига кўра, Теҳрон, Караж ва Санандаж ҳудудларида бир нечта портлаш овозлари эшитилган.
"Исроил расмийлари зарбаларни тасдиқлаб, ҳужумдан 1 октябр куни Исроилга берилган зарбадан кейин Эронни жиловлаш мақсад қилинганини билдирди", дея хабар бермоқда Ахios.
Шунингдек, Суриянинг Дамашқ ва Ҳомс шаҳарларида ҳам портлашлар кузатилмоқда. Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Исроил самолётлари томонидан учирилган ракеталарни уриб туширишга ҳаракат қилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor