⚡️Бугун “сукунат куни”
Эртага, 27 октябрь куни Парламент ва маҳаллий кенгаш депутатлиги учун сайлов куни.
Сайлов кодексига кўра, сайлов куни ва овоз беришга 1 кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.
Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.
Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун олдин олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
«Дебат Холл» | Сўнгги дебат якунланди
Партиялар экология, соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалаларида ўз позицияларини фаол ҳимоя қилди.
Таклифлар қаторида ХДП дорилар рекламаларини чеклаш, Экопартия аёлларни 3 йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтказиш, ЎзЛиДеП давлат бошқарувида аёллар улушини ошириш, «Адолат» ҳавони заҳарловчи саноат корхоналарига чеклов қўйиш ва «Миллий тикланиш» дориларни фақат шифокор тавсияси билан беришни илгари сурди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Шерзодхон Қудратхўжа: дебатлар сайловчилар ва сиёсий партиялар ўртасида кўприк бўлди
“Дебат Холл” медиа марказида “Экология, соғлиқни сақлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш” сўнгги теледебатдаги кириш сўзида Миллий медиа бирлашмаси раиси Проф. Др. Шерзодхон Қудратхўжа:
— Сайловга 1 кун қолди. Сиёсий партиялар янада фаол. Теледебатларни кузатиб бораётганлар билади. Рақобатчилар ўз ғоялари, фикрларини ҳимоя қилишга уриняпти. Теледебатлар сиёсий партиялар учун рақобат платформаси, сайловчилар ва сиёсий партиялар ўртасида кўприк бўлди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Эндиликда уй-жой шароитини яхшилаш учун 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилади
Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ тўловлар қиймати 50 фоизга камайтирилади.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1962
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Қирғизистонда онлайн пул ўтказмаларида комиссия олиш тақиқланади
Қирғизистонда банкларга сомда амалга ошириладиган онлайн ўтказмалар учун фуқаролардан комиссия ундириш тақиқланади. Миллий банк тегишли қарорни қабул қилди.
Ушбу чора-тадбирлар аҳолининг барча қатламлари учун банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва банк соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш жараёнини тезлаштиришга ёрдам бериши кутилмоқда. Қарор 2024 йил 25 ноябрдан кучга киради ва 2025 йил 31 декабрга қадар амал қилади.
Қарорга кўра, чеклов мобиль иловалар ва интернет-банкинг орқали амалга ошириладиган операцияларга тааллуқлидир. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Миллий банк бошқаруви аъзосига юкланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅ Ноқобил ўқитувчи ҳақиқатни шунчаки айтади-қўяди, яхшиси эса, уни топишни ўргатади.
✍️В. О. Дистервиг
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ички ишлар ходимларини мукофотлади
Мукофотланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Зокиржон Алматов ҳам бор.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1960
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири тайинланди
Дарябай Кайпов Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, у шу вақтга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Энди бинолар энергия самарадорлиги бўйича тоифаларга ажратилади
Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифасини белгилаш жадвалига кўра:
"A" белгиси бўлганда энергия сарфи – 40 фоиздан кўпроқ;
"B" – 40 фоиздан – 26 фоизгача;
"C" – 25 фоиздан – 11 фоизгача.
"G" + 25 фоиздан кўпроқ.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1957
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди
Абдулҳакимов Муродилло Тоғаевич — Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅ Янтоқ боғлаб эмас, вазелинлаб гапириш керак.
✍️Абдулла Қаҳҳор
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Ўзбекистон Хитойга рекорд миқдорда газ экспорт қилгани маълум бўлди
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Хитойга 499 миллион долларлик қувур гази етказиб берди. Бу ҳақда "Новости Центральной Азии" ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Хитойга табиий газ экспорти ҳажми бўйича давлатлар орасида бешинчи ўринда туради.
Хитой энг кўп Туркманистондан газ сотиб олган (7,4 миллиард доллар), Россия иккинчи ўринда (6,1 миллиард доллар), Қозоғистон учинчи ўринда (1,05 миллиард доллар).
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Давлат мулкини бошқариш соҳасига ўзгартишлар киритилди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-980-сон, 22.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, айрим қонун ҳужжатларига давлат мулкини гаровга қўйиш, баҳолаш ва оммавий савдоларга чиқариш, давлат мулки объектларини "нол" харид қиймати бўйича реализация қилиш тартибини бекор қилиш масаласи кўзда тутилган.
Шунингдек, қонунда давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳомийликка сарфланадиган харажатларини, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Аҳоли сайловларга қанчалик жиддий қараяпти?
82,6% ўзбекистонликлар сайловларда иштирок этиш ниятини билдирган. Шунингдек, жамоатяилик онгида сиёсий партияларнинг сайловолди дастури айнан қандай масалалар ечими асосида қурилиши кераклиги ҳақида етарлича аниқ тасаввур шаклланган.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1955
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅Сиёсатга олов каби муомалада бўлиш керак: жуда яқин келма, ёнасан, жуда узоқлашма, музлаб ўласан.
✍️Антисфен
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅ Тақдирингиздан нолийверманг, балким сиз туфайли тақдирнинг ҳам унчалик омади чопмагандир.
✍️ Александр Ширвиндт
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ЎзЛиДЕП: Фермерлар сувни тежаса, рағбатлантирмоқчимиз
“Дебат Холл”да бўлиб ўтаётган теледебатда сайловчилар саволига жавоб бераркан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан вакил Шахноза Холмахматова:
– Сувни тежаш мақсадида республикамиз бўйлаб томчилаб суғориш ишлари амалга оширилмоқда. Биз ҳам сув тежовчи технологияларни яратишни режа қилганмиз ва агар фермерларимиз сув тежаш йўлларидан фойдаланса, уларни рағбатлантиришни ҳам амалга оширмоқчимиз. Сув тежаган фермерларнинг 50 фоиз харажатларини давлат қоплаб беришини илгари сурамиз.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистонда туғилишлар сони ўтган йилгига нисбатан камайди
2024 йил ўтган тўққиз ойи ҳолатига кўра туғилишлар сони 693 мингдан зиёд бўлган. Ўтган йилнинг мос даврида бу рақам 716 мингни ташкил этган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси статистика агентлиги маълум қилди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 37,4 млн кишини ташкил этган.
Маълумот учун, ўтган йил аҳоли сони 2024 йил 1 январь ҳолатига қарийб 36,8 млн кишидан иборат бўлган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Америка циркини Ўзбекистонда томоша қилиш имконияти пайдо бўлди
Ўзбек давлат циркида Америка циркининг энг хайратланарли шоулари чекланган муддатга намойиш этилмоқда.
Шоулар 12 октябрдан – 24 ноябргача бўлиб ўтади.
Марказий Осиёда илк бор энг сўнгги технология — голаграмма асосида барча ҳайвонлар кўз олдингизда гавдалантирилади.
Ҳар шанба – 15:00
Ҳар якшанба - 12:00 ва 15:00
3 ёшгача бўлган болаларга БEПУЛ
Чипталарни iTicket.uz да ёки цирк кассаларидан қуйидаги телефон орқали сотиб олиш мумкин:
Тел: +998977076961
Instagram
Реклама
⚡️ Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди
Туркиядан чиқиб кетиш арафасида бўлган фуқароларимиздан аеропортларга учиш учун қайддан ўтиш (регистрация) вақтидан камида 1 соат олдин етиб боришлари, шубҳали буюмлар ва шахслар тўғрисида яқин орадаги полисия ёки хавфсизликни таъминлаш (Özel güvenlik) бўлинмалари ходимларига хабар бериш тавсия этилади.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1961
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Яна бир агентлик Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилиб унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1959
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Қайси соҳа вакилларига энг кўп маош тўланмоқда?
Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳридадан ташқари Самарқанд (17,8 фоиз), Андижон (16,2 фоиз), Фарғона (14,2 фоиз) ҳамда Навоий (14,6 фоиз) вилоятларида кузатилган.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1958
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ "Док-1 Макс" ишида айбдор шахс — Сардор Кариевнинг уйи хатланди
Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариевнинг фарзандлари яшаб турган уй хатланди. Натижада бундан норози бўлган Кариевнинг хотини судга шикоят қилди.
Ушбу иш жорий йилнинг 21 октябрь куни Тошкент туманлараро маъмурий судида кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Кариев "Док-1 Макс" ишида айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
Таъкидланишича, МИБ "Док-1 Макс"дан жабрланганларга суд томонидан белгиланган салкам 76 миллиард сўмлик товон пулларини ундириш ҳаракатини давом эттирмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистон қонун устуворлиги паст давлатлар қаторида
Қонун устуворлиги бўйича 142 та давлат орасида Ўзбекистон 83-ўринни эгаллаб турибди.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1956
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилди
Парижда ЮНЕСКО ижроия кенгашининг 220-сессияси бўлиб ўтди. Унда "Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон мукофот"ни таъсис этиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.
Мукофот икки йилда бир маротаба сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ ва инклюзивликни ривожлантириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи энг яхши лойиҳаларга берилади.
Маълумот учун, илк тақдирлаш маросими 2025 йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида бўлиб ўтади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Saylov_2024
✅ Сайловларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича статистика
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ФВВ аҳолига муҳим мурожаат билан чиқди
Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қуйидагиларга риоя қилишни таъкидлади.
Шунингдек, "104" рақами орқали газ хизматига, ёнғин содир бўлган тақдирда ёнғин-қутқарув хизматининг "101" ёки "1050" телефон рақамига хабар беришингиз керак бўлади.
Маълумот учун, кеча, 22 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 аъзоси вафот этган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Президент Шавкат Мирзиёев БРИКС мамлакатлари саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрига жўнаб кетди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистон ракка қарши янги ихтиро қилинган дори воситасига харидор бўлади
Беларусь республикасида ўтказилаётган «Энг яхши патент» танлови якунланди. Танловда бутун дунё бўйича ихтиро ҳамда ишланмалар кўриб чиқилади ва энг яхши деб топилган ишланмалар истеъмолга киритилади.
Бу сафар танловда ғолиб сифатида ракка қарши дори воситаси тан олинди. Бу ишланма Белaрусь давлат университети олимлари томонидан яратилган бўлиб, препарат клиник синовлардан муваффақиятли ўтиб, ишлаб чиқаришга киритилди.
Ушбу дори воситаси рак касаллигининг охирги босқичидаги беморлар учун катта умид бўлиб хизмат қилади. Бунда операциядан сўнг қолган рак ҳужайраларини йўқ қилиш учун мия шишига гидрогель қўлланилади.
АҚШда ишлаб чиқарилган ўхшаш восита билан солиштирганда, Беларусь ишланмаси 50 марта арзонроқ — бир ўрам нархи 500 доллар. Препаратга Европа ва Хитойда қизиқиш кучаймоқда, шунингдек Ўзбекистон билан ҳам келишувлар тузилган.
Шунингдек, танловда кон саноати учун мўлжалланган инновацион кабель ҳам энг муваффақиятли экспорт лойиҳаси деб топилди. Ҳар икки ишланма халқаро бозорларда рақобатбардош маҳсулот бўлиши тахмин қилинмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Шавкат Мирзиёев БРИКС мамлакатлари саммитида иштирок этади
Президент Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 23–24 октябрь кунлари БРИКС бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.
Ўзбекистон Президенти Россия томони раислигида ўтказиладиган "БРИКС плюс" форматидаги ялпи сессияда нутқ сўзлайди.
Учрашув кун тартибидан инклюзив ва барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Шунингдек, глобал сиёсатнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, ташриф дастурида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
БРИКС бирлашмаси 2006 йилда ташкил этилган. Ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср ва Эфиопия унинг аъзоларидир.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube