rost_24uz | Неотсортированное

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Подписаться на канал

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Қашқадарёда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди

Қашқадарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган текширувларда, Қарши ва Кўкдала туманларидаги қатор хўжаликлар табиий газ ва электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, жами 177,1 миллион сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари фош қилинди.

Текширувлар давомида “L.K.” НМТТ ҳамда “U.B.” фермер хўжалиги масъул шахсларининг мазкур қонунбузарликларга йўл қўйгани аниқланиб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-978-сон, 21.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Қонунга кўра, Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамаси босқичида берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Қашқадарёда автокредит маблағини "туя" қилган шахслар қўлга тушди

Қарши шаҳрида автокредит маблағини ўзлаштириш бўйича ноқонуний ҳолат аниқланди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Аниқланишича, фуқаро Ш.Қ. ва бошқалар тижорат банкидан ажратилган кредитни суиистеъмол қилган. Улар кредитга харид қилинган BYD HAN русумли автомобилни банк талабига мувофиқ гаровга қўйишлари керак бўлган, аммо бу шартни бажармаган.

Бу ҳаракат оқибатида банк манфаатларига 620 миллион сўмлик зарар етказилган. Воқеа юзасидан Жиноят кодексига мувофиқ иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Кейинги йилда “Яшил макон” дастури учун 100 миллиард сўм ажратилади — Президент

▫️Эндиликда дарахтларни 3 йил парваришлаш, касалликдан сақлаш, суғориш харажатлари ҳам инвестиция дастурига киритилади.

▫️27 та туманда суғориш тизими яратиш учун 1 тадан қудуқ қазишга рухсат берилади.

▫️Баҳорда 14 та туманнинг тоғ ва адир қияликларида қават-қават қилиб, терраса усулида 500 гектарда дарахт экиш бошланади.

▫️Вилоят ҳокимликларига “Менинг боғим” лойиҳаси бўйича яшил боғ яратишга камида 1 гектар, яшил жамоат парки учун ярим гектардан ер ажратиш топширилди.

Бу майдонлар экиш мавсумигача “Очиқ бюджет” порталига қўйилиб, дарахт турлари бўйича тавсия ва уларнинг нархи кўрсатилади. Бунда, парваришлашда масъулиятсизлик қилган шахсларни мобил илова орқали огоҳлантириш тизими йўлга қўйилади.

▫️Ҳокимларга барча ободонлаштириш бўлимларини 20 тадан суғориш мини-техникаси билан таъминлаш топширилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

35 йил фақат байрам қилдикми? (Ёхуд тил ҳақида фойдасиз мулоҳазалар)

Ҳужжатлар ўзбек тилида олиб борилсин дейилди-ю, идоралардаги қоғозлар ғализ иборалар билан тўлиб-тошди, суд қарорларини ўқисангиз, бир-бир ярим бетлик узундан-узун, чувалган жумлалардан ҳеч нимани тушуниб бўлмайди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1954

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Тадбиркорлар учун ўқув курси: ҳаммаси бепул!

“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурининг асосий таянч банки ҳисобланган “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ тадбиркорларга бепул онлайн ўқув курсларини таклиф этмоқда.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1952

Реклама

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Давлат тилини ривожлантириш департаменти нималарни ўзгартира олди?

Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг раҳбари ўринбосари Бекзод Шукуров Rost24 сайтининг тил бўйича берган саволларига қисман жавоб берди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1950

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Сўнгги 2 йилда 7 та ОТМ лицензияси бекор қилинди

2023 йилда 6 та, 2024 йилда эса 1 та олийгоҳнинг лицензияси бекор қилинган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024 йилда ҳам 5 та нодавлат олий таълим ташкилотининг лицензиясини бекор қилиш учун судга ариза киритган. Шундан 4 та ҳолатда даво аризалари қаноатлантирмаган.

Шунингдек, лицензияси бекор қилинган Нодавлат олий таълим ташкилотларининг барча талабалари аризаларига кўра, бошқа ОТМларга кўчирилган, дейилади хабарда.

Маълумот учун, лицензияни бекор қилиш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонуннинг 33-моддасида келтирилган талабларга кўра амалига оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин "Digital university" МЧЖ лицензияси бекор қилингани ҳақида хабар қилган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Дунё миқёсида болаларнинг 27,9 фоизи қашшоқликда яшайди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) ва Оксфорднинг қашшоқлик ва инсон тараққиёти ташаббуси (OPHI) томонидан 112 та давлат ўртасидаги ўтказилган тадқиқот натижасида 6,3 миллиард аҳолидан 1,1 миллиарди қашшоқ деб топилди. Бу ҳақда OPHI нашри хабар берди.

Хабарга кўра, 1,1 миллиард камбағал аҳолининг ярмидан кўпи 18 ёшгача бўлган болалар (584 миллион). Дунё миқёсида болаларнинг 27,9 фоизи қашшоқликда яшайди, катталар эса бу кўрсаткичда 13,5 фоизни ташкил қилади.

Маълум бўлишича, камбағал деб топилган аҳолининг 40 фоизи уруш ва можаролар бўлиб турадиган, тинчлик даражаси паст мамлакатларда ҳаёт кечиришади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Сўзни мих қилиб қоқиб, қалпоғини узиб ташла, биров суғуриб ололмасин!

✍️Абдулла Қаҳҳор

🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ёқилғи-энергия ресурслари талон-торожи давом этмоқда

Жиззах шаҳридаги “Л.Ф.И” МЧЖ раҳбари Ж.О. жамиятга қарашли меҳмонхонани ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари газ тармоғига улаб, 812,9 млн сўмлик табиий газни яширин равишда талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Вилоят прокуратураси томонидан Ж.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин 2 та "заправка"да жами 4,8 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирлангани ҳақида хабар қилинган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

JETOUR бренди JETOUR Т2 йўлтанламасини қандай мукаммаллаштирди?

17 октябрь куни JETOUR MOTORS компанияси Ўзбекистонда JETOUR Т2нинг тақдимотини ўтказди.

Тошкент вилоятининг сўлим гўшасидаги “Пирамида” дам олиш масканида ўтказилган мазкур тақдимотда JETOUR бренди жаҳон автомобил бозоридаги ўрни ва замонавий инновацияларини намойиш этди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1948

Реклама

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Тошкент вилоятида зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун 19 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 01:32 да зилзила содир бўлди.

Эпицентр: Тошкент вилоят, Ўртачирчиқ тумани. Зилзила координаталари: 41,03 градус шимолий кенглик; 69,39 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 30 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Нурафшон шаҳрида 2 балл, 4 км. Ўрта Чирчиқ туманида 2 балл, 8 км.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Дебатлар – сайловчиларнинг қизиқишини оширмоқда

Бу галги дебатлар ҳам томошабинлар томонидан қизғин қарши олинди.

1 раундда спикерлар мавзу доирасида ўз партияларининг Сайловолди дастурида илгари сураётган энг муҳим ташаббусларини тақдимот қилишди.

Бу қиёслаш мумкин бўлса курашчининг жангга киришишдан олдин қизиб олишига ўхшайди.

Бу сафар партия вакиллари жуда муҳим мавзу, том маънода давлатимиз келажагини белгилаб берувчи илм-фан, таълим ва ёшлар сиёсати масалалари доирасида ўзаро мунозараларга киришишди.

Ушбу мавзу доирасида партияларнинг ташаббуслари ҳақида маълумотга эга бўлатуриб ЎзЛиДеПнинг педагог ходимлар маошини ўртача 2 баравар, илм-фанга йўналтирилган маблағларни 10 баравар ошириш, Миллий тикланишнинг ёшларни “оммавий маданият” кўринишидаги медиа маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, Адолатнинг “Талабалар тураржойлари”ни талабалар сонига мутаносиб ошириш таклифлари эътиборимни тортди.

Айниқса, кейинги йилларда таълим тизимидаги жиддий муаммолардан саналиб келаётган талабаларни тураржой билан таъминлаш масаласи кўтарилгани сайловчиларнинг диққат марказида бўлди. 

Бўлиб ўтган Дебатдан хулоса партияларнинг дастурларида дебат мавзусига оид жуда ўринли таклифлар борлигини гувоҳи бўлдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ 5,2 млрд сўмлик иш ҳақи ва нафақа пуллари талон-торож қилингани аниқланди

Бош прокуратура томонидан 8 минг 573 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, 366 нафар ишчи-хизматчиларнинг кечиктирилган 2,4 млрд сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1947

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Яроқсиз молини ўтказиб келаётган 3 та АЁҚШ аниқланди

Оҳангарон туманида жойлашган “Д.” хусусий корхонасига қарашли АЁҚШ ўрганилганда 4 дона минг литрлик елим идишларда дизел ёқилғиси сақланаётганлиги ҳамда ностандарт елим идишларга дизел ёнилғиси қуйиш ҳолати аниқланди.

Шунингдек, ушбу шохобчада сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-92-русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлди.

Бу каби ҳолатлар Янгийўл туманида “С.Ф.Б.” МЧЖ ва Паркент туманида "П." фермер хўжалигига қарашли АЁҚШларда ҳам аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

“Ҳеч кимга ишонмайман” деган тушунча йўқ, “вақтида унга ишондим, энди ҳеч кимга ишонмайман” бор.

✍️Азиз Несин

🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолиятида қонунбузарлик ҳолатлари кузатилди

160 нафар бошқарув ходими 170 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётгани аниқланди.

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

— Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 72 нафар ходими 79 та тадбиркорлик субъектида;

— Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 59 нафар ходими 60 та тадбиркорлик субъектида;

— Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 22 нафар ходими 23 та тадбиркорлик субъектида;

— Энергетика вазирлигининг 7 нафар ходими 8 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида рўйхатдан ўтганлиги маълум бўлди.

Юқоридаги қонунбузарликни содир этган ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари ҳозирда бартараф этилмоқда, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Баҳор мавсумида 28 та туман дарахт экишда режани бажармаган — Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишда баҳор мавсумида 28 та туман дарахт экишда режани бажармагани танқид қилинди. Иқлим шароитини ҳисобга олмасдан, сув йўқ жойларга дарахт экилгани учун минглаб туп дарахт кўкармаган.

Масалан, суғориш тизими йўқ жойга Тошкент шаҳрида 322 минг, Самарқандда 96 минг, Тошкент вилоятида 67 минг, Қорақалпоғистонда 61 минг, Бухорода 24 минг, Навоийда 15 минг кўчат экилган.

Ҳисоботга қўшиб ёзиш энг кўп Бухоро, Тошкент, Андижон, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Шу муносабат билан Бош прокуратурага соҳадаги назоратни кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳар бир ҳоким, вазир, ташкилотга қаерга, қанча кўчат экиш эгаси, жойи, суви ва маблағи билан аниқ белгилаб бериш топширилди, мутасаддилар бунинг ижроси бўйича қатъий сўров бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ 6 ойда ўзбек тилини ўргандим - турк фуқароси

Ўзбекистондаги турк мактабида 2 йилдан буён ишлаб келаётган турк фуқаросини ўзбек тилини ўрганишга нима ундади? Ўз юртида Она тилида эмас, рус тилида сўзлашиб юрганлардан ҳайратда қолган Фират Дурсун билан тил мавзусида самимий суҳбат.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1953

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ошхоналарнинг 75 фоизда таомнома ўзбек тилида эмас – Рақобат қўмитаси

Рақобат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда республикада фаолият юритаётган 700 га яқин овқатланиш корхоналарида танланма асосида ўрганиш ишлари олиб борилди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1951

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Баъзида ғолиб бўлиш учун чекинишга, қўлга киритганингдан воз кечишга тўғри келади.

✍️Луи Арагон

🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Давлат тили ўзбек тили бўлганига 35 йил бўлди, аммо...

Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили экани Конституция билан мустаҳкамланган бўлса-да, пойтахт ва вилоятлардаги кўплаб жойлар, савдо дўконлари, ишхоналар ва болалар ўйингоҳлари номлари рус ёки инглиз тилида ёзилганини кўриш мумкин.

Бу ҳолат нафақат миллий қадриятларимизга нисбатан бепарволик туйғусини уйғотади, балки ўзбек тилининг аҳамиятини камситишга хизмат қилади. Давлат тили фақат расмий ҳужжатларда эмас, балки кундалик ҳаётнинг барча жабҳаларида тўлиқ фаолият юритиши керак.

Миллий маданият ва тилимизнинг қудратини асраб-авайлаш, ҳурмат қилиш ва уни жамиятнинг ҳар бир жабҳасида кенг татбиқ қилиш – барчамизнинг масъулиятимиз!

Ўзбек тилини ҳимоя қилувчи қонунлар мавжуд экан, савол туғилади: нима учун масъул идоралар ўз вазифаларини тўлиқ бажармаяпти? Нега қонун бузилишига йўл қўйган ташкилотлар ва компаниялар жаримага тортилмаяпти?

Давлат тилининг ҳимояси учун жавобгар идоралар ушбу масалага етарлича эътибор қаратмаса, қонунлар фақат қоғозда қолиб кетиши мумкин. Қонунбузарликларга нисбатан қатъий чоралар кўрилмаса, миллатимизнинг тили ва маданиятига бўлган ҳурмат сезиларли даражада тушиб кетади.

Масъул идоралар ҳали-ҳануз қонун ижросини таъминлашда сустлик қилаётган экан, бир нарса аён: ўз тилимизга ўзимиз ҳурмат қилмасак, бошқалардан ҳурмат кутишга ҳаққимиз йўқ. Токи масъуллар бу масалага жиддий ёндашмас экан, ўзбек тили кундалик ҳаётда ҳамон четда қолаверади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Хориждаги ўзбекистонликлар 1500-2000 доллардан кам маош олса, улар учун шу ерда шароит яратишимиз керак — президент

Тошкент вилоятида 157 минг аҳоли четда юрибди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. “Агар улар 1500-2000 доллар олса, нур устига нур, уларга кўмакчи-елкадош бўламиз. Лекин ундан кам ойлик олса, ўзимизда шароит яратиб ишлатсак, ўйлайманки, ана шунда адолатли тизим бўлади”, деди президент.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Теlegram компанияси Ўзбекистонда ўз офисини очиши мумкин. Бу ҳақда компаниянинг LinkedIn саҳифасидан маълум бўлмоқда.

Компания Ўзбекистондаги офис директори лавозими учун вакансия эълон қилган. Офиснинг қачон очилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Маълумотларга таянилса, Ўзбекистонда телеграмнинг қарийб 29 млн фойдаланувчиси бор.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Шерзодхон Қудратхўжа: Ўзбекистон анчагача ўзгарди

– Мен "Дебат холл"да 4-маротаба модераторлик қилмоқдаман. Мен спикерларнинг ўзини тутиши, уларнинг харизмаси ва фикрларини аниқ ифода қила олишларини кўриб, биз 8 йилда анчагача ўзгарганимизни эътироф этмоқчиман, “Дебат Холл” медиа марказида “Илм-фан, таълим, ёшлар сиёсати масалалари” мавзусида бўлиб ўтган навбатдаги теледебатда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Ғамни худди йиртиқ кўйлакни уйда қолдирганинг каби қолдир!

✍️Япон мақоли

🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Фуқаронинг 61 000 АҚШ долларини "чўнтакка урган" фирибгарлар аниқланди

Сергели туманидаги ҳудудий тижорат банки филиали етакчи мутахассиси шериги билан биргаликда фуқаро Ф.Э.нинг 61 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Бу ҳақда Прокуратура Департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, фирибгарлик содир этган шахслар фуқарога янги қурилаётган уйлардан бирини кредит эвазига харид қилиш учун ипотека кредити ажратиб беришини ваъда қилишган. Ва ундан олдиндан тўлов қилиши сўрашган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Бойсундаги коннинг портлатилиши ростми?

Ижтимоий тармоқларда, бугун, 18 октябрь куни Бойсун туманидаги "М-25" конида газ чиқишини тўхтатиш мақсадида енгил портлатиш ишлари амалга оширилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ушбу ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, мазкур хабар асоссиз бўлиб, ҳозирда бундай чораларни амалга ошириш режалаштирилмаган ҳамда бундай ёлғон хабарларга ишонмаслик ва тарқатмаслик сўралган.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) конига қарашли 604-сон қудуғининг ён тарафидан юқори босимли водород сулфид газининг сизиб чиқиши жами 4 киши вафот этишига сабаб бўлган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Иқтидорингни намойиш эт ва “iPhone 16” ютиб ол!

“Сайлов – 2024” жараёнларини тарғиб этувчи 1.30 дақиқалик видеоролик тайёрланг.

Видеода #DEBATXOLL хештегидан фойдаланинг ва @debatxoll расмий саҳифасини белгилаб, ўз Instagram саҳифангизга жойлаштиринг.

Совғалар:

1-ўрин: “iPhone 16”
2-ўрин: Notebook
3-ўрин: Замонавий планшет

Видеороликлар мазмун ва креатив ёндашувлар асосида баҳоланади.

Видеоларингизни 25 октябргача жойлаштиришингиз мумкин. Тақдирлаш эса 27 октябрь куни бўлиб ўтади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…
Подписаться на канал