⚡️ AИ 80 бензин нархи яна ошади
16 октябрь кунги биржа савдоларида энг арзон бензин бир тоннаси улгуржи нархи 10млн 31 минг сўмни ташкил этган.
Бу бир литр бензиннинг биржадаги улгуржи нархи тахминан 7530 сўм атрофида бўлганини кўрсатади.
Унга қўшимча транспортировка ҳаражатлари, солиқлар ва устига қўйиладиган фойдани қўшиб ҳисобласак, АЁҚШларда ушбу турдаги бензин бир литр учун 8500-9000 сўм нарх атрофида сотилиши мумкин.
Афсуски, дунёда бензин арзонлашиб бораётган бир вақтда бизда АИ-80 бензини биржада бир йил ичида салкам 40 фоизга қимматлаган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Бухорода Экоинспекторлар саксовул ўғриларини ушлади
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Муҳокама, таклиф ва баҳслар — 5 та сиёсий партиянинг мунозарали чиқишлари
18-октябр куни соат 17:00 да Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигида ташкил этилган “Дебат Холл” медиа-марказида сиёсий партиялар спикерлари иштирокида 4-теледебат бўлиб ўтади.
Дебатларни қуйидаги телеканалларда ҳамда Youtube саҳифалари орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин:
⏺ Ўзбек тилида: “ЎзрепортТВ”, “Севимли”, “РТВ”, “My5”, “ЗўрТВ” телеканалларида;
⏺ Рус тилида: “Дунё бўйлаб” телеканалида;
⏺ Инглиз тилида: “Foreign Languages” телеканалида.
⏺ Халқаро пресс-клубнинг Youtube саҳифасида ўзбек тилида;
⏺Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасининг Youtube саҳифасида рус тилида;
Эслатиб ўтамиз, дебатларни эфирга узатиш вақтида сурдотаржимон хизматидан ҳам фойдаланилади.
Эфирни ўтказиб юборманг!
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Шифохоналаримиз 44 минг фуқаронинг пулини асоссиз олган – Рақобат қўмитаси
Мазкур тиббиёт муассасаларига нисбатан иш қўзғатилган.
Фуқаролардан асоссиз олинган 900 миллион сўм маблағ истеъмолчиларга қайтариладими?
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1946
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Тошкентда пулли "парковка" нархлари тасдиқланди
Тошкент шаҳар ҳокими транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойларини такомиллаштириш бўйича қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра, ҳокимлик ва "Тошкент Инвест компанияси" акциядорлик жамиятининг транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда уларни босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинади. 1-тариф зонасида бир соатлик тўхтаб туриш 12 минг сўмни ташкил қилади. Бу миқдор 2-тариф зонасида 10 минг сўм, 3-зонада 8 минг, 4-зонада 6 минг ва 5-тариф зонасида 5 минг сўмни ташкил қилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
✅#Рост_ҳикматлар
Сени касод-у инқирозга учрашдан озод қиладиган кишига лутф билан муомалада бўл, "қўрқма", "зарари йўқ", "зиёни йўқ" деб юпатувчилардан узоқроқ бўл.
✍️ Маҳмуд аз-Замахшарий
🍁Кунингиз хайрли ўтсин!
rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
1 млн доллар катта пул эмас — Дин ишлари бўйича қўмита раиси
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев 15 октябрь куни Тошкентда халқаро конференция доирасида Умра лицензиясининг янги шартлари ҳақида маълумот берди.
Учрашувда 1 млн доллар катта миқдордаги пул, унинг сарфи қандай бўлди, деган саволга қуйидагича жавоб олинди:
"Бир млн доллар катта миқдордаги пул эмас, ҳаво йўлларига 600 доллардан ҳисоблайдиган бўлсак, у ердаги меҳмонхоналар бошқа харажатларни ҳисобга олганда, у ҳам минг кишига етяпти. 15 минг кишидаги муаммоларимизнинг гувоҳи бўлдингиз. Қўйилган 100 минг долларга 100 кишини ҳам қайтариб олиб келишга имкониятимиз йўқ эди", — дейди қўмита раиси.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Аҳоли қайси турдаги солиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида кўпроқ хабар бермоқда?
Мурожаатлар асосида 26 400 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,1 % ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган. Бу ҳақда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси хабар берди.
Шу йилнинг январь-сентябрь ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 72 517 та мурожаат келиб тушган.
Шундан:
— 66 016 таси харид чеки бермаслик;
— 3 352 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
— 156 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
— 2 993 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.
Мурожаатларнинг 39 757 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 25 870 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20%) 17,2 млрд сўм мукофот тўланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
✅#Рост_ҳикматлар
Агар сенга ҳасад қилувчини тополмасанг, билки, сен муваффақиятсиз инсон экансан.
✍️ Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий
🍁Кунингиз хайрли ўтсин!
rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Қозоғистонда амалдорлар ойлиги рейтингга кўра берилиши мумкин
Қозоғистонда 2025 йилдан бошлаб давлат хизматчиларини онлайн баҳолаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда "Sputnik Казахстан" нашри хабар берди.
Хабарга кўра, 2029 йилгача барча давлат органларининг иши тўлиқ рақамлаштирилади ва рейтинги паст бўлган мансабдор шахсларнинг маошлари қисқартирилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди
Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Ботир Алимбеков вилоят қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақда Президент раислигида Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.
▫️Сўнгги уч йилда вилоятдаги 21 минг гектар ер деҳқончилик учун 51 минг нафар аҳолига берилган. Лекин, йил бошидан бор-йўғи 72 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт бўлди. Бу – ўтган йилгидан кам.
▫️Вилоятдаги самарасиз 2 минг 200 гектар боғ ва токзор ҳисобига йилига 10 миллион доллар экспорт йўқотилаяпти.
▫️Сув тежовчи технология бўйича Тошкент вилояти энг охирги ўринларда.
Telegram | Instagram | Facebook
Бир йилда 2 марта нархи ошган «Афросиёб»нинг сира ҳам фойда билан ишламагани айтилди
«Афросиёб» 2023 йилда 238 млрд сўм зарар кўрган. Бу ҳақда «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ бошқарув раиси Зуфар Нарзуллаев маълум қилди.
Зуфар Нарзуллаевнинг сўзларига кўра, «Афросиёб» бирор йил фойда билан ишламаган. «Жаҳон миқёсида тезюрар поездларнинг чипта нархи самолёт нархидан қиммат юради... Оддий поездларнинг чипта нархи маълум бир белгиланган тариф асосида ушлаб турилади», — дейди у.
«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ бошқарув раисининг айтишича, 2025 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликда юрадиган поездларнинг чипта нархи худди самолётларники каби ўзгариб туради.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари чипталар нархи 20 фоизга ошган эди. 15 майдан бошлаб эса «Афросиёб» электропоезди чипталари нархи эконом класс учун 20 фоизга, бизнес класс учун 30 фоизга, ВИП класс учун 40 фоизга оширилганди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Шимолий Корея кореялараро йўлларнинг бир қисмини портлатиб юборди
Жанубий Корея ҳарбийлари Қўшма Штатлар билан келишилган ҳолда ўзининг тайёргарлиги ва кузатув ҳолатини кучайтираётганини маълум қилган.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1945
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅Киши учун энг фойдали, дилни ёритувчи нарса қаноатдир. Энг зарарли ва нафратли нарса ҳирс ва ғазабдир.
✍️Абу Али ибн Сино
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Доллар курси 12 800 дан ошди
Марказий банк 14 октябрь, душанба куни доллар курсини 12 803,05 сўмга кўтарди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.
Ой бошидан бери Америка валютаси тўртинчи марта ўзининг максимал қийматини янгилади. Бу эса йил бошига нисбатан сўм 3,65 фоизга қадрсизланганидан далолат беради.
Таҳлилчилар фикрича, доллар курсининг 13 минг сўмгача кўтарилиши ҳам истисно эмас.
Олдинроқ, Ўзбекистонда баъзи банклар доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширганини маълум қилган эдик.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅Душманнинг совғаси ичига ғараз ўй яширинган бўлади.
✍️Немис мақоли
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️"Digital university" МЧЖ лицензияси бекор қилинди
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан "Digital university" масъулияти чекланган жамият лицензияси бекор қилинди.
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бунга МЧЖнинг лицензия талаб ва шартларига амал қилмаганлиги сабаб бўлган.
Маълумот учун "Digital university" МЧЖга 2022 йил 13 сентябрда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун 038673-сонли лицензия берилган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ 2 та "заправка"да жами 4,8 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирлангани маълум бўлди
Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида 4,8 млрд сўмлик энергия ресурсларини ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари аниқланди.
Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида “Б.” МЧЖ раҳбари ва бошқалар АГТШда ўрнатилган газ ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, жами 1,5 млн куб метр табиий газни ўғирлаб, давлат ва жамият манфаатларига 2,7 млрд сўм зарар етказган.
Шунингдек, Самарқанд вилоятида ўтказилган терговга қадар текширувда “М.Г.” МЧЖ раҳбари Пастдарғом туманидаги АГТШда ўрнатилган электр ҳисоблагичнинг уланиш схемасини ўзгартириб, тижорат мақсадида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Турсунов Отабек Равшанбек ўғли Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ, фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани учун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов лавозимидан озод этилган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўқитувчи ўқувчини игна санчиш билан жазоладими?
Сирдарё туманидаги 27-сонли мактабнинг 1-синф ўқувчисининг қўлига ўқитувчиси игна тиқиб жазолаган ва хожатхонага чиқармасдан руҳий тазйиқ ўтказган. Ушбу ҳолатни қизчанинг отаси ИИБга мурожаатида маълум қилган.
Бу ҳақда Болалар омбудсмани ахборот хизмати хабар берди.
Ҳозирда туман ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жароҳат даражасини аниқлаш учун қизалоққа нисбатан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Биз Россия билан ҳамкорликдан воз кечмаймиз — Жапаров
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Россия билан ҳамкорликдан воз кечмаслигини маълум қилди.
Мамлакат Россиядан сотиб олаётган нефт, газ, буғдой каби бир қатор маҳсулотлари, жумладан, иқтисодий сабабларга кўра Россия билан ҳамкорликни рад эта олмайди. Бу ҳақда "Коммерсант" нашри хабар берди.
Жапаровнинг сўзларига кўра, Қирғизистондан Россия билан ҳамкорлик қилмасликни сўрайдиган бир неча Ғарб давлатлари бор.
"Уларга керак бўлганда, Россия Федерацияси билан хотиржам ҳамкорлик қиладилар. Қандай қилиб биз Россия билан ҳамкорлик қилмайлик? Бу талаб адолатдан эмас", — дейди Садир Жапаров.
Маълумот учун, Қирғизистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард доллардан ошган. Ҳамда Россияда 1 миллионга яқин қирғизистонлик муҳожирлар бор, дейилади хабарда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Rost24uz_мурожаат
Харобаларда жон сақлаётган беморлар
Rost24.uz таҳририятига Самарқанд вилояти Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасидан шикоят келиб тушди. Маълум бўлишича, тиббиёт бирлашмасига қарашли бўлган бинони таъмирлаш важи билан бўлимларни янги қурилган биноларга кўчиришган.
Катта ташвишлар билан кўчишгач эса, бирлашмага тегишли бўлган, бундан икки йил аввал қурилиб, фойдаланишга топширилган мазкур бино чўкиб, яроқсиз ҳолатга келган. Оқибатда бўлимлар бинонинг ҳали чўкмаган қисмларига қайта кўчириб, аниқроқ айтганда бошқа бўлимларга “тиқиштириб” юборилган.
Реанимация бўлими оғир аҳволдаги беморлар, турли хил аппаратлар билан сарсон-у саргардон бўлаётгани камдай, бирор тиббий ашё ёки дори-дармон зарур бўлса, чўкиб, тош-тупроққа тўлиб ётган хоналардан уларни топиб чиқишга мажбур.
Масъуллар эса, бир неча ойлардан бери бинони тузатиш ваъдасини бериб, бир неча марта усталарни чақириб, келишолмай уларни қайтариб юбормоқда экан.
Ходимлар ва аҳолига кўра, бу ерда бирлашманинг қурилганига ҳали икки йил бўлган бир неча бинолари бор, уларнинг ҳам ҳолати яхши эмас.
Бу ҳолатга нима дейишни ҳам билмайди киши, тиббиётнинг аҳволига куйиниш керакми, ё қурилиш соҳасининг нураб бораётганигами, сони кўп-у сифати кам биноларгами, ёхуд бефарқ ва халқнинг ҳолига кўз юмган мутасаддиларнинг аҳволигами?
Ёки Янги Ўзбекистоннинг “инсон қадри учун” дейилган янги қоидалари фақатгина қоғозларда амал қилаётганигами?
Мазкур ҳолатга мутасаддилар тез орада аниқлик киритишларига умид қиламиз.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Марказий сайлов комиссияси ҳузуридаги “Call-center” ишга туширилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари самарали кўриб чиқилишини, шунингдек фуқароларга сайловга оид масалалар юзасидан тезкор ва қулай тарзда ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилишини ташкил этиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида “Call-center” ишга туширилди.
“Call-center” орқали сайлов жараёнларига оид ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз ҳамда мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.
“Call-center” рақами: 1200
1200 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистон тарихда илк бор волейбол бўйича ЖЧга мезбонлик қилади
2025 йил 19 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатига пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказилади. Терма жамоалар орасида бизнинг таркиб ҳам бор.
Бу ҳақда Ўзбекистон волейбол федерацияси ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, 20 ёшгача бўлган миллий терма жамоамиз йигитлари Шри Ланка давлатининг Коломбо шаҳрида волейбол бўйича ўтказилган Марказий Осиё чемпионатида биринчиликни қўлга киритишган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди
Фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани учун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов лавозимидан озод этилди.
▫️Президент вилоятда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида келаси йили 116 минг аҳолини камбағалликдан олиб чиқиш бўйича ҳисоб-китобларни маъқулламади.
▫️Тошкент вилояти кичик бизнес орқали аҳоли ишли қилиш бўйича республикада энг охирги ўринларда турибди.
▫️Вилоят саноатининг атиги 25 фоизи кичик бизнесга тўғри келади. Ёки, оилалар даромадида кичик бизнес улуши 1,5 фоизни ташкил қилади.
▫️Вилоятдаги 12 минг вакант ўриннинг 2 мингтаси ободонлаштириш, гул экиш, кўча супириш каби малака талаб этилмайдиган меҳнатга мансуб. Лекин, иш излаб юрган 2 минг аҳолини бу ишларга жалб қилиш ўрнига, уларга ҳар йили 4 миллиард сўм ишсизлик нафақаси тўланмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Қозоғистон фуқаролигини олиш учун қозоқ тилини билиш талаб этилади
2024 йил 8 октябрда Қозоғистон фан ва олий таълим вазири Қозоғистон Республикаси фуқаролигини олиш учун янги талабларни тасдиқлади. Бу ҳақда "TuraNews" нашри хабар берди.
Унга кўра, фуқароликка даъвогарлар ёки уни тиклаш истагида бўлганлар имтиҳонда камида 36 балл тўплаган ҳолда қозоқ тили бўйича бошланғич билимларини намойиш этишлари керак бўлади.
Бунда, Қозоғистон Республикаси Конституцияси асослари бўйича камида 9 балл, Қозоғистон тарихи фанини ўқишга қабул қилинганда камида 15 балл бўлиши талаб этилади.
Буйруқ 12 октябрдан кучга кирган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Шавкат Мирзиёев бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюради
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюриб, саноат тармоқлари учун муҳандисларни тайёрлаш мактаби ҳамда «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш ишлари билан танишади, мис бойитиш бўйича янги қувватлар қурилишига старт беради.
Шунингдек, Президент раислигида Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️БАА терма жамоаси ўйинчиси Ўзбекистонга келса, қамалиши мумкин
Бугун соат 19:00 да Ўзбекистон жаҳон чемпионатига саралаш босқичи доирасида БАА терма жамоасига қарши майдонга тушади. БАА футболчиси Фабио Де Лима эса сохта паспорт туфайли ушбу ўйинни ўтказиб юборади.
Агар у Ўзбекистонга келса, қамалиши мумкин.
"Ал-Васл" клуби футболчиси 2013 йилда БАА чемпионатида Осиё легионери сифатида рўйхатдан ўтиш учун Ўзбекистон паспортини сохталаштирган. Ўзбекистонда ўтказилган текширув натижаларига кўра, ушбу паспорт бошқа шахсга тегишли эканлиги маълум бўлди.
Маълумот учун: Фабио Виржиньо де Лима 1993 йилда Бразилияда туғилган, 2020 йилда БАА фуқаролигини олган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Тошкент – Бухоро – Тошкент тезкор автобус қатновлари!
All Comfort билан 6-7 соат ичида манзилга етиб оласиз – йўлда ортиқча тўхташларсиз!
✅ Ҳар куни қатновлар мавжуд.
✅ Йўлда тўхтамайди, заправкага кирмайди.
✅ Ички ётоқли ўриндиқлар ва кондиционер.
✅ Бепул Wi-Fi ва TV.
✅ Сафар давомида енгил овқат берилади.
Шошилинч равишда жой банд қилинг ва сафарингизни роҳат билан ўтказинг!
All Comfort билан саёҳатни қулай ва тез амалга оширинг!
Маълумот олиш ва жойларни брон қилиш учун: http://avtoticket.uz
Реклама
#Билиб_олинг
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;
▪️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;
▪️ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;
▪️ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;
▪️меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;
▪️белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;
▪️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;
▪️иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor