Ўзбекистонда ер участкаларини ноқонуний эгаллаб олишга доир қонунбузарликлар кўпаймоқда
2023 йилда ер участкаларини ноқонуний эгаллаб олган 335 нафар шахс, жорий йилнинг 8 ойида эса 394 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1944
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Теледебатлар – сиёсий партиялар фаоллашуви учун янги имконият
Янги форматда бўлиб ўтаётган теледебатлар ўзининг халқчиллиги, очиқ ва ошкора тарзда ташкил этилаётганлиги билан барчанинг диққатини ўзига жалб қилмоқда. Алоҳида қайд этиш лозимки, 11 октябрда бўлиб ўтган теледебатда сайловчилар онлайн фаол иштирок этган ҳолда ўзларини қизиқтирган саволлар билан бевосита мурожаат қилишди.
Иқтисодиётимиз ва тадбиркорлик масалаларига бағишланган теледебат 4 раунддан иборат бўлди. Ҳар бир сиёсий партия ўзининг Сайловолди дастурида акс этган иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасидаги энг муҳим йўналиш ва мақсадларга тўхталиб ўтди.
Вақт қисқа бўлишига қарамасдан, ҳар бир спикер қисқа ва таҳлилларга асосланган маълумотларни тақдим этишга ҳаракат қилди. Қолаверса, спикерлар бир-бирларига бошқа партиялар дастурларидан келиб чиққан ҳолда муаммобанд, ечими топилиши керак бўлган масалалар бўйича саволлар беришди. Спикерлар ўзларига юклатилган вазифани, яъни саволларга жавобларни асослантирилган тарзда беришга ҳаракат қилишди. Спикерлар бу вазифани ҳозиржавоблик билан ва аниқ маълумотларга таянган ҳолда уддалашди, десак хато қилмаган бўламиз.
Албатта, бундай теледебатлар сиёсий партиялар ва номзодларни сайловчиларга янада яқинлаштиради, уларнинг сайловчилар ишончига кириши учун қулай имконият яратади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅Ноҳақ йўлда ғолиб бўлмоқдан кўра, ҳақ йўлида мағлублик афзал.
✍️Цицерон
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Қалбаки чипталар билан стадионга киритилмайди — ЎФА
15 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
Ушбу учрашувга қизиқиш юқорилиги сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси мухлисларни чипталарни ноқонуний олиб сотиш ҳамда сохталаштириш ҳолатларидан огоҳлантирди.
Бу ҳақда ЎФА ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, айнан мана шу ҳолатлар сабабли аввалги ўйинга кўплаб инсонлар қалбаки чипталар олган ҳолда стадионга кира олишмаган.
Чипталарни қалбакилаштирганларга қатъий чора кўрилишини маълум қиламиз. Футбол мухлисларини қалбаки чипталар билан стадионга киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз, дейилади хабарда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Диний қўмита "умрачи" турфирмалар учун янги қонун талабларини эълон қилди
Шунингдек, умра зиёрати хизматини кўрсатиш бўйича лицензия соҳасидаги қонунбузарлик учун юридик шахсларга солинадиган жарима миқдори БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1943
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Меҳр
Зироат Мирзиёева амбулатор шароитда даволанаётган ва узоқ вақт мактабга қатнай олмайдиган болалар учун махсус ташкил этилган "Меҳрли мактаб"да бўлди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Сайловдаги инновацион ва креатив кураш
Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайлови бўлиб ўтади
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Марказий Осиё мамлакатлари пойтахтларида жамоат транспорти учун йўл ҳақи қанча?
Маълумотларга кўра, энг қиммат нарх Остонада. Хўш, энг арзоничи?
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1940
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули жиноятчиларнинг миллатига урғу бермасликка чақирди
Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули Юсуф Қобулжонов Приморе ОАВларида жиноятчиларнинг миллатига урғу берилишидан норозилик билдирди. У журналистларни қонунбузарларнинг миллатини эмас, балки фуқаролигини кўрсатишга чақирди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистон Афғонистоннинг энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга 1 млрд доллар инвестиция қилади
Маблағлар энергетика соҳасини ривожлантиришга, хусусан, Жузжон ва Фарёб вилоятларидаги газ конларини ўзлаштиришга йўналтирилади. Шунингдек, қуввати 100 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш режалаштирилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Китоб ишлаб чиқариш субъектлари солиқдан озод қилиниши керак — Миллий тикланиш
Мазкур таклиф бешта партия ўртасида ўтаётган навбатдаги дебатда айтилди.
"Миллий тикланиш" демократик партиясидан иштирок этаётган вакил Нодирбек Тилаволдиев китоб ишлаб чиқараётган корхоналар ҚҚСдан ва китоб учун экспорт қилинаётган қоғозлар солиқдан озод қилинишини таклиф қилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Тошкентда квартира нархлари яна ошди
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг таҳлилларига кўра, сентябр ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара тўлови август ойига нисбатан 2,8 фоиз, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 1,4 фоизга ошган.
Ҳозирда ўртача таъмирланган квартираларга талаб юқори бўлиб, уларнинг нархлари хоналар сонига қараб белгиланмоқда. Масалан, Сергили туманидаги квартира нархлари:
1 хонали – 331 доллар;
2 хонали – 428 доллар;
3 хонали – 506 доллар;
4 хонали – 634 долларни ташкил этмоқда.
Энг қиммат ижара тўловлари Шайхонтоҳур ва Миробод туманларида кузатилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга бердими?
Жорий йилнинг июль ойида юридик йўналишларга имтиҳон топширган абитуриентларга дарсликда келтирилмаган саволлар, жумладан моддалар санкцияларидан (қанча жарима белгиланган, неча йилга қамалади каби) саволлар тушган. Ва бу анча муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1939
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Азимжон Назаровнинг 4,5 йилга озодлиги чекланди
Жиноят иши доирасида 2024 йил 10 январдан 21 майга қадар ҳибсда сақланаётган Азимжон Назаров ўз айбига иқрор бўлмай, ҳеч қандай жиноят содир этмаганлигини айтиб, суддан адолатли қарор чиқаришини сўраган. Судланувчининг айби эса гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тўлиқ исботлангани қайд этилди.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1938
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ "Марказий Осиё" энди "Туркистон"га айланди
Туркиянинг миллий таълим вазирлиги янги ўқув дастурида «Тарих» таълимига туб ўзгаришлар киритиб, «Марказий Осиё» ўрнига «Туркистон» тушунчасини киритди.
Таъкидланишича, бунда келажак авлодлар туркийлик, миллий онг, ватанпарварлик рухида тарбияланади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️“Толибон” Термиздаги бозорда мусиқий дастурларни бекор қилишни сўради
“Толибон” Ўзбекистон расмийларидан Термиздаги умумий чегара бозорида концерт ва мусиқий дастурларни бекор қилишни сўради. Агар бу талаб бажарилмаса, Афғонистон фуқароларига ушбу бозорга кириш тақиқланиши мумкин.
Термиздаги чегара бозорига ташриф буюрувчилар учун мусиқий дастурлари ва концертлар ташкил этилган. Кечалари ўзбек санъаткорлари томонидан концертлар ўтказилади. Ўзбекистон ҳукумати вазият юзасидан қабул қиладиган қарори икки томонлама муносабатларга ёки ижобий, ё салбий таъсир қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Термиз халқаро савдо маркази очилган бўлиб, “Толибон” ва Ўзбекистон ўртасидаги келишувга кўра, афғонистонликлар ушбу бозорда визасиз 15 кун давомида қолиш имкониятига эга.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистонда дорининг турлари кўплигидан номлар етишмаяпти
Интеллектуал мулк агентлиги контрафакт дори воситалари сабаб Соғлиқни сақлаш вазирлигини огоҳлантирди.
Маълум бўлишича, истеъмолчиларга яхши таниш бўлган MAGNE B6, IMUDON, SMEKTA, DUSPATALIN, ELEVIT каби товар белгилари остида ишлаб чиқариладиган дори воситаларининг контрафакт нусхалари Magne B6, Nest IMUDON, MER DUSPATANIM, ELEMALVIT кўринишида турли фармацевтика корхоналари номига интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя қилмаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Хусусан, Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида 2023 йилда 21 та ҳолатда, 2024 йилнинг ўтган даврида 16 та ҳолатда дори воситалари интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя қилмаган ҳолда давлат рўйхатига олинганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига огоҳнома киритилди. Вазирлик дори воситалари, тиббий буюмлар ва техникаларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш лозимлиги, бу каби ҳолатлар яна такрорланса, белгиланган жазо чоралари тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Тошкентда квадробер болалар: Қонунчиликда бу учун жавобгарлик бор
Янги пайдо бўлган ғайримаданиятга ружу қўйган болаларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилади.
ИИВнинг маълумотига кўра, сўнгги вақтларда ёшлар ўртасида ўзини маълум бир ҳайвон қиёфасида акс эттирувчи аксессуарлардан фойдаланган ҳолда ўша жонзотнинг хатти-ҳаракатларига тақлид қилиш — квадроберлик субмаданияти намоён бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, бундай ҳаракатлар Тошкент шаҳрида ҳам кузатилган. Хусусан, 10 октябрда ҳайвонлар қиёфасидаги ниқобларни тақиб олган “квадробер” учратилган, 11 октябрда эса яна бир “квадробер” итнинг ҳаракатларига тақлид қилган ҳолда йўловчиларга ҳужум қилган.
Ушбу ғайриоддий маданиятнинг кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида "квадробер"лик билан шуғулланётган болаларнинг ота-оналарига жавбгарлик белгиланмоқда.
Яъни "квадробер" болаларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, БҲМнинг 5 баробаригача (1миллион 875 минг сўмгача) жарима тўлайди.
Маълумот ўрнида: Экспертларнинг фикрича, квадроберлик бола ўзига ҳайвонларнинг агрессив ҳаракатларини қабул қилишига, ўзини ва атрофдагиларни жароҳатлашига, боланинг ҳали тўла шаклланмаган психикасига зарар етишига ҳамда унинг жамиятдан ажралиб қолишига олиб келиши мумкин.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Доналд Трамп айрим муҳожирларга ўлим жазоси беришни таклиф этди
"Мен шу билан Америка фуқароси ёки ҳуқуқ-тартибот идораси ходимини ўлдирган ҳар қандай муҳожирни ўлим жазосига чақираман”
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1942
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅Ҳар бир субҳи тонгни ўз ҳаётинг ибтидоси деб бил ва қуёшнинг ҳар бир ботишини ўз ҳаётинг интиҳоси деб тушун. Шу кундалик қисқа ҳаётинг қандайдир хайрли иш билан, ўз устингдан бирон-бир ғалаба қозонишинг ёки ниманидир ўрганишинг билан нишонлансин.
✍️Жон Рескин
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Сув тақсимлаш иншоотида 1,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди
Наманган вилоят Косонсой туманида жойлашган “К.И.С.Т.” МЧЖга қарашли сув тақсимлаш иншооти ҳеч қандай асослантирувчи ҳужжатларсиз электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1941
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Марғилонда битта метан "заправка" 456 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган
Ўтказилган назорат тадбирида Марғилон шаҳрида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шаҳобчасида (АГТКШ) 456 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Бу ҳақда “Ўзенергоинспекция" расмий саҳифасида хабар берилди.
Хабарга кўра, АГТКШ электрон газ ҳисоблагич конфигурациясига диаметри 100,09 мм газ қувури ўрнига 109,09 мм ўрнатиш йўли билан қоидабузарлик содир этилган.
"Мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди",— дейилади хабарда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Сергелидаги портлаш айбдорлари 5 йилга қамалди
2023 йилнинг 28 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида Inter Logistics МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш ва ёнғин содир бўлганди.
Жабрланганларнинг умумий сони 163 нафар бўлиб, бир нафар ўсмир ҳодиса оқибатида вафот этганди. Кўп ўтмай мазкур иш бўйича тузилган ҳукумат комиссияси ахбороти эълон қилинди ва 4 киши қамоққа олингани очиқланди.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судья Дадабоева раислигида мазкур иш кўриб чиқилиб, 4 нафар судланувчининг ҳар бирига икки йил раҳбарлик ва ёнғин хавфсизлиги юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан ҳамда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга Inter Logistics МЧЖ ва Polychem МЧЖдан 282 миллиард сўм маблағ солидар тартибда ундирилиши белгиланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅Кўзингизни ҳаётда каттароқ очингки, ўлаётганда хотиржам юмгайсиз.
✍️Алоуддин Башар
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Сайловда фақат овоз бериш яширин
"Сайловда фақат овоз бериш яширин, бошқа барча нарса ошкорадир. Биз фаровон яшашимиз учун, келажагимиз учун сайлов жараёнларида фаол иштирок этинг"
– Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқаруви раиси Проф. Др. Шерзодхон Қудратхўжа.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
"Дебат Холл"да сайлов олди дебат бошланди
Бешта партия ўртасида ўтаётган навбатдаги дебат "Иқтисодиёт ва тадбиркорлик" мавзусига бағишлланди.
Ўзларининг партиялари номидан сўзга чиққан спикерлар тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга асосланган дастурларини эълон қилди.
Халқ демократик партиясидан иштирок этаётган вакил Анвархон Темиров оғир аҳволга тушган аҳолини уй-жой билан таъминлаш режага киритилганини маълум қилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Назорат қилувчи ташкилотнинг ўзи текширувдан ўтказилди. Натижа..
Ўлчаш ва синаш воситаларининг 90 фоизига белгиланган муддат тугаб бўлган – Назорат инспекцияси.
Битта тумандаги мавжуд 86 та ўлчаш воситаларидан 78 тасининг муддати ўтиб кетган.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Наманган вилояти инспекторлари томонидан Янгиқўрғон туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида давлат назорати ўтказилибди.
Ўтказилган текширувда 86 дона ўлчаш ва синаш воситаларидан 78 донасини метрологик текширувдан ўтказиш муддатлари ўтганлиги аниқланган.
"Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғига нисбатан маъмурий чора кўрилди, 78 дона ўлчаш ва синаш воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича кўрсатма берилди", – дейилади Назорат инспекцияси хабарида.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ногиронлиги бор болалар таълими учун имкониятлар кенгайтирилади
Вазирлар маҳкамасининг 05.10.2024 йилда "Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш ва айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 604-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ногиронлиги бўлган болалар учун умумтаълим фанлари бўйича сертификат топширишда, сертфикат тўловининг 50 фоиз миқдорида чегирма белгиланади.
Бундан ташқари, меҳрибонлик уйи битирувчилари юридик техникумларга давлат гранти асосида алоҳида қабул параметрлари доирасида қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бу қонун, қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий баъзасида эълон қилиниб, 08.10.2024 йилдан бошлаб кучга кирган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅Табассум қил! Дардинг сендан лаззатланишига йўл қўйма!
✍️Габриель Гарсиа Маркес
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди.
Ўзбекистон президенти эртага туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor