Пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслигини айтган маҳалла раиси 18 миллион сўм жаримага тортилди
Давлат меҳнат инспекцияси Қашқадарё вилоятидаги маҳалла раисининг пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслиги бўйича сайтимизда эълон қилинган овозли хабари юзасидан ўрганиш ўтказганини маълум қилди.
Аниқланишича, Шаҳрисабз туманидаги “Пахтакор” МФЙ раиси Л.Ўроқов 2024 йил 9 октябрь куни Нушкент қишлоғининг “Нушкент бирлашайлик” телеграм каналига ушбу овозли хабарни юбориб, ишсиз фуқароларни пахта йиғим-теримига чақирган, шундан сўнг улар теримга келган.
Ҳолат юзасидан Л.Ўроқовга нисбатан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (18 750 000 сўм) миқдорида жарима қўлланилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистонда 1 ёшдан 14 ёшгача бўлган ҳар уч боладан иккитаси зўравонлик билан тарбияланмоқда
Оналар ва тарбиячиларнинг 10,7 фоизи жисмоний жазо болани тарбиялашнинг зарурий қисми деб ҳисоблайди. Кўпгина ўзбек оилаларида бундай тартиб-интизом усуллари – ҳам жисмоний, ҳам эмоционал-маданий меъёр бўлиб, аксар ҳолларда эътибордан четда қолади.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1936
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Rost24.uz'да эълон қилинган хабар бўйича Сенат муносабат билдирди
Кеча Rost24.uz сайтига келган мурожаат бўйича пахта теримига бола нафақаси берилмаслиги ҳақидаги таҳдидли хабар жойланган эди.
Мазкур ҳолат бўйича Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссияси расмий муносабат билдирди. Бу ҳақда Олий мажлис Сенати ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, пахта йиғим-теримига чиқмаган фуқароларга нафақа пули тўланмаслиги, шу билан бирга мактаб ўқитувчиларининг пахта йиғим-теримига ота-оналарни жалб этишга мажбурлаш билан боғлиқ ҳолатлар Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссияси томонидан назоратга олинган.
"Мазкур ҳолатлар зудлик билан ўрганилади ҳамда масъулларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Шу каби ҳолатлар аниқланган тақдирда 1282 ёки 1092 қисқа рақамларига ёки @munosibmehnat_bot телеграм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин", — дейилади хабарда.
Айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли қонунга хилофдир!
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Тошкентда II Халқаро киберхавфсизлик саммити бошланди
"Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2024" халқаро саммитида 30 дан ортиқ мамлакатдан 60 га яқин компания, 120 дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.
Саммит доирасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва “Киберхавфсилик маркази” ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланиши ҳам режалаштирилган экан.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси лойиҳалаштирилди
Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри ҳудуди 3 та зонага ажратилади. Консервация зонасида маданий мерос бинолари, тарихий жойлар, уйлар ва яшил ҳудудлар ўзгаришсиз қолади. Реконструкция зонасида мастер-режалар асосида қўшимча қурилишлар қилиш мумкин бўлади. Реновация зонасида эскирган уй-жой, бинолар ўрнида янги қурилишлар ва таъмирлаш амалга оширилади.
Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилиб, 25 минг гектарга етказилиши белгиланмоқда.
Жамоат транспорти тармоғи кенгайтирилиб, боғламлар ва бекатлар кўпайтирилади. Янги йўллар қурилиб, метробус йўналишлари ташкил этилади.
Сўнгги йиллардаги ўсиш натижасида Тошкентда электр энергияси, сув ва оқова инфратузилмаси юклама билан ишлаяпти. Бош режа лойиҳасида бу қувватларни ошириш манбалари ҳам ҳисоб-китоб қилинган.
Бош режа тасдиқлангач, унинг хариталари очиқ маълумот сифатида эълон қилинади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Журналистлар уюшмасининг собиқ раиси Мудофаа вазирига маслаҳатчи бўлди
2022 йилдан буён Президент Администрациясида бош консультант лавозимида ишлаб келаётган Олимжон Ўсаров бошқа ишга ўтганлиги айтилмоқда.
Маълум бўлишича, О.Ўсаров Мудофаа вазирининг ватанпарварлик тарғиботи, маънавий-маърифий масалалар ва ёшлар ишлари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаган.
Яқинда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида "Миллий тикланиш" партияси раиси Алишер Қодировнинг мажбурий ҳарбий хизмат борасидаги фикрини қўллаб-қувватлаши ҳақида пост қолдирган эди. Ижтимоий тармоқ фаолларининг ёзишича, аслида ушбу ғоя муаллифларидан бири Олимжон Ўсаровнинг ўзи бўлган. Қолаверса, у "Миллий тикланиш" партиясидан икки чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган (2005, 2010).
Ихтисослигига кўра, О.Ўсаров журналист, ҳуқуқшунос. Филология фанлари номзоди, доцент. 2-даражали адлия маслаҳатчиси (подполковник ҳарбий унвонига тенглаштирилган).
Меҳнат фаолияти давомида Олий суд Ахборот хизмати раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва оммавий коммуникациялар масалалари қўмитаси аъзоси, “Нуроний” газетаси ва “Кексалик гашти” журнали Бош муҳаррири, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифаларида ишлаган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Қўлда терилган пахта нархи 2 500 сўм этиб белгиланди
Ҳукумат томонидан бугундан бошлаб қўлда терилган 1 кг пахта учун 2 500 сўмдан тўлаш белгиланди.
“Бу нарх аҳолимизни даромадлари ошишига ҳам хизмат қилади. Масалан, бир оиладан 4 киши кунига 400 кг пахта териб, 1 000 000 сўм ишлаб топса, бу қолган 20-25 кунлик теримда 20-25 млн оилавий даромад дегани”, — дейилади Қашқадарё вилояти ҳокимлиги берган хабарда.
Наманган вилояти ҳокими ҳам пахта далаларида бу ҳақда теримчиларга хабар берди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Давлат олийгоҳлари ҳудудида боғча ташкил этишга рухсат берилди
Фармонга кўра, боғчаларда директор ўринбосари лавозими жорий этилади. Боғча раҳбари ва педагог кадрларини вазир жамғармаси ҳисобидан рағбатлантиришга рухсат этилади.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1934
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистонда ҳам Марбург вирусининг олдини олиш бўйича ишлар бошланди
Касаллик белгилари тўсатдан бошланади ва беморда юқори тана ҳарорати, кучли бош оғриғи, безовталик, мушакларда оғриқлар кучайиб, уларни тез-тез тортишиб туриши ҳамда, диарея, кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1933
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
✅️#Рост_ҳикматлар
СИЗНИ ФАҚАТ ЮҚОРИГА ТОРТУВЧИ ИНСОНЛАР БИЛАН БИРГА БЎЛИНГ. ЧУНКИ ҲАЁТ СИЗНИ ПАСТГА ТОРТУВЧИЛАР БИЛАН ТЎЛИБ-ТОШГАН.
✍️ Жорж Клуни
🍁Кунингиз файзли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️ Бош прокуратура алдаяптими ё аёлнинг қариндошлари?
Бугун, 8 октябрь куни ижтимоий тармоқларда 1986 йилда туғилган 38 ёш атрофидаги аёл Дубай-Тошкент авиарейсида учиб келиб, божхона текширувини кутаётган вақтида соғлиғи ёмонлашгани ва вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов эса аёл вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтиб, "ҳозирда аёл шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда", дея маълум қилган.
Аммо аёлнинг қариндошлари шифохонага боришганда аллақачон жиянининг жони узилганини ва уни “ToshMI”даги моргдан топишганини айтишган.
Савол пайдо бўлади. Бу ерда ким ҳақ-у, ким ноҳақ? Ўлган инсонни ўлмади дейишдан кимга қандай наф бор?
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Энди кредит олиш жараёнида биометрик идентификацидан ўтиш талаб қилинади
Эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобил иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу талаб фуқароларнинг номига тижорат банкларининг мобил иловалари орқали онлайн кредитлар расмийлаштириш ҳамда банк картасига тушган кредит маблағларини P2P ўтказмалари орқали ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларини олдини олишга қаратилган.
Бунда кредит олиш бўйича ариза фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилганлиги аниқланади ва унинг шахсига яна бир бор ойдинлик киритилади.
Мазкур тартиб 2024 йилнинг 1 ноябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.
Маълумот учун, кредит маблағлари фуқаронинг банк картасига ўтказилгандан кейин пул маблағлари сарфланмаган бўлса, 48 соат ичида кредит олишга ариза мижоз томонидан фирибгарлар таъсирида берилгани аниқланса ёки мижоз қўшимча тасдиқдан ўтишни амалга оширмаса, кредит шартномаси кредит ташкилоти томонидан бекор қилинади ва ажратилган пул маблағлари кредит ташкилоти ҳисобига қайтарилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Бузилаётган истеъмолчилар ҳуқуқлари: алоқа сифати қониқарсиз, ортиқча қарздорлик, абонент розилигисиз реклама
Рақобат қўмитасига 2024 йилнинг 9 ойи давомида телекоммуникaция хизматлари бўйича 2 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларни ўрганиш натижасида ортиқча олинган 115 млн сўм маблағ истеъмолчиларга қайтарилди.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1931
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Сайлов яқин: Депутатликка номзодлар асосан неча ёшда?
Номзодларнинг 90,3 фоизи олий маълумотли. Улар орасида педагоглар – 36 фоиз, иқтисодчилар – 15,8 фоиз, муҳандислар – 9,6 фоиз, шифокорлар – 9,4 фоиз, ҳуқуқшунослар – 3,3 фоиз, тадбиркор, фермер ва бошқа соҳа вакиллари 25,9 фоизни ташкил этади.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1930
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Қарши туманида содир бўлган ёнғин бўйича маълумот берилди
ФВВнинг хабар беришича, бугун, 7 октябрь куни соат 15:45 да Қашқадарё вилояти, Қарши тумани «Дашт» МФЙ ҳудудидан ўтувчи, «Ғузор-Қарши» автомобиль йўлида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шахобчасида «Камаз-512» русумли автомобилидан газ сақлаш идишига газ қуйиш вақтида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида ёнғин юзага келган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:56 да ҳодиса жойига етиб келган. Ёнғин соат 16:00 да ўраб олинган ва соат 16:45 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида шахобча биносининг 22 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистонда 60 минг эшитиш қобилияти паст инсон бор, улар дуч келаётган қийинчиликларга қачон ечим топилади?
Сўровнома эшитиш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар турмушнинг турли соҳаларида ҳануз қийинчиликларга дуч келаётганини кўрсатади. Асосий муаммолар алоқа, таълим, технологиялар, тиббий хизматлар очиқлиги ва ишга жойлашиш имкониятлари билан боғлиқ.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1937
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистон элчихонаси Флорида штатида яшовчи ўзбекистонликларга мурожаат йўллади
АҚШнинг Флорида штатидаги 51-шаҳарда "Милтон" тўфони келиши муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Ўзбекистон фуқароларига Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилади.
Шошилинч ёрдам зарур бўлган ҳолларда Элчихонанинг қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин:+1-202-251-8298;+1-202-300-9526.
Шунингдек, Ўзбекистон элчихонаси АҚШ Фавқулодда вазиятлар федерал агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари билан боғланишни тавсия қилади:
- тез тиббий ёрдам 911;
- Фавқулодда вазиятлар федерал агентлигининг "ишонч телефони": (800) 621-3362/ (800) 462-7585/ (800) 985-5990;
- умумий масалалар бўйича: 202-646-2500;
- Флорида штатидаги "ишонч телефони": +1-800-342-3557;
- Флорида штатидаги эвакуацияда ёрдам хизмати: +1-800-729-3413 (07:00 дан 19:00 гача).
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅Халқни тўйдиришдан кўра шахсларни тўйдириш мушкулроқдир.
✍️Сенека
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчисига қидирув эълон қилинди
Бош прокуратурага фуқаро И.Х. ариза билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчиси Ш.Ш. «Б.Ҳ.» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят ишини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиш учун пул маблағлари талаб қилганлигини маълум қилган ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ушбу ариза асосида 7 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда, Ш.Ш. ариза муаллифидан келишилган 40 минг АҚШ долларини олиб, жиноий таъқибдан қутулиш мақсадида номаълум томонга яширинган (40 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган).
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Ш.Ш. га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Айбланувчига нисбатан сиртдан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинди“ — Бош прокуратура.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Тошкент метрополитенида поездлар сони 45 фоизга оширилди
“Debat Xoll”да бўлиб ўтаётган пресс-конференсияда “Тошкент метрополитени” ДУК бошлиғи ўринбосари — Ҳаракат хавфсизлиги бўйича бош тафтишчи Достонжон Эргашев:
— Тошкент метрополитенида поездлар сони 45 фоизга оширилди. Мисол учун, 2021-йилда метрополитенда жами 36 та поездлар ҳаракатланган бўлса, 2024-йилга келиб, уларнинг сони 65 тага етди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
🗣 Пахта теримига чиқмасаларинг бола пулини олмайсизлар – Маҳалла раиси
Мурожаатчилар томонидан Rost24.uz`га юборилган овозли хабарда кимда-ким пахта теримига чиқмаса, бола пулини (пособия) ололмаслиги айтилган.
Маълумотларга кўра, теримга чиқмаган фуқароларни бола пулисиз қолдириш билан таҳдид қилган шахс Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги “Пахтакор” МФЙ раиси Лазизбек Ўроқов эканлиги айтилмоқда.
“Ҳурматли қишлоқдошлар, акалар, укалар, кимда ким нафақа пули олаётган бўлса, ҳеч бўлмаса, отини ёздириб, килограм қилдирмаса, бола нафақаси узилиб қолиши мумкин. Эртага хафа бўлиб юрмангизлар.
Ҳамма тўғри тушунган ҳолда пахтага чиқсин! Неча киши бола нафақасини олади, нечта одам чиқаяпти, шуни “спискаси”ни шакллантираман. Чиқмаётганлар хафа бўлмангизлар, огоҳлантириш бераяпмиз”, – дейилади овозли хабарда.
Ушбу ҳолат юзасидан тегишли идоралардан расмий муносабат кутиб қоламиз.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Нью-Йорк мэрининг жиноятига ўзбекистонлик тадбиркор ҳам шериклик қилган
У Эрик Адамснинг коррупцияга оид жиноий ишларига алоқадорлигини тан олган
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1935
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Миллий университетда талаба декан ўринбосарига салом бермагани учун жазоланди
Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарига салом бермагани учун жазолангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан университет расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Миллий университетида ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ва бошқа устозларга салом бермагани учун ҳеч қандай масъул томонидан талабадан тушунтириш хати ёздириб олинмаган.
“Талабаларнинг устозларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши, салом бериши ёки бермаслиги уларнинг шахсий маданиятига тааллуқли масала ҳисобланади”, — дейилади муносабатда.
Бироқ талабанинг узр сўраб, тушунтириш хати ёзишга мажбурлангани юзасидан изоҳ берилмаган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Энергетика вазирлиги қуёш панеллари бўйича мурожаатларни қабул қилувчи телефон рақамларини кўпайтирди
Ижтимоий тармоқларда Энергетика вазири қабулхонасидаги +99871−231−14−41 рақамига қўнғироқ қилиб, боғлана олмаган фуқароларнинг эътирози тарқалди. Энергетика вазирлиги ахборот хизмати бунга 7 октябрнинг иккинчи қисмидан бошлаб, 8 октябрь соат 20:30 га қадар вазирлик қабулхонасига жами 1232 та қўнғироқ бўлганини, қабулхонада бир киши телефонга жавоб бергани сабабли уларнинг кўп қисмини қабул қилиш имкони бўлмаганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 1232 та қўнғироқдан 131 тасига қабулхона ходимлари ҳамда вазирлик ахборот хизмати томонидан қабул қилиниб, жавоб берилган. Битта қўнғироққа ўртача 3 дақиқадан 6 дақиқагача вақт сарфланган. Мазкур вақт оралиғида қабулхонага яна 4−8 та атрофида қўнғироқ бўлиб турган. Қабулхонада бир киши телефонга жавоб берганлиги сабабли уларни қабул қилишнинг имкони бўлмаган.
Вазирлик 9 октябрдан бошлаб мурожаатлар +99871−231−16−61 (ички 7046, 7037 ва 7057) рақамлари орқали ҳам қабул қилинишини билдирди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Эроннинг зарбаси нефт нархининг кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин
Исроил Эрон томонидан учирилган ракеталар ҳужумига жавоб тариқасида мамлакатнинг нефт инфратузилмасига зарба бериши мумкин. Бу ҳақда "Аxios" нашри хабар берди.
Хабарга кўра, Исроил расмийлари порталга Исроил муҳим жавоб зарбаси беришини, бу зарба нефт қазиб олиш корхоналари ва бошқа стратегик объектларга қаратилиши мумкинлигини айтишган. Улар барча вариантлар, жумладан, Эрон ядро марказларига зарба бериш имконияти кўриб чиқилишини таъкидлаган.
Маълумки, Эрон OPEK(Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти) аъзоси ва жаҳон нефт бозорида асосий рол ўйнайди. Ҳисоб-китобларга кўра, агар Эроннинг нефт инфратузилмаси шикастланса, дунё нефт таъминотининг 4 фоизигача хавф остида бўлиши, нефт нархи эса бир баррел учун рекорд даражадаги 200 долларга етиши мумкин.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Кўп қаватли уйларнинг аҳоли яшаш уйлари билан оралиқ масофа сақланмай қурилиши норозиликларга сабаб бўлмоқда
Якка тартибдаги уй-жойлар ҳудудида қўшимча кўп қаватли турар жойлар қурилишига рухсатномалар берилиши натижасида аҳолининг мурожаати кундан-кунга кўпаймоқда. Низоли масалалар аҳоли яшаш уйлари билан оралиқ масофа сақланмаслиги оқибатида юзага келмоқда. Бу жиҳатлар Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида кескин ошган.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1932
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Россия Ўзбекистонга 3,8 млрд куб метрга яқин газ экспорт қилади
Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга 3,8 млрд куб метрга яқин газ етказиб берилади. Бу ҳақда "Агентство нефтегазовой информации" нашри хабар берди.
Янги шартнома имзоланиши билан мамлакатлар ушбу ҳажмларни сезиларли даражада кенгайтиришга келишиб олинди. Маълумки, транзитнинг ўсиши Ўзбекистоннинг саноат ва энергетика учун табиий газга бўлган эҳтиёжи ортиб бораётгани билан боғлиқ.
Аввалроқ, Россия Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажмини оширганини маълум қилган эдик.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ АҚШ долларининг сўмга нисбатан сотув курси 12 855 га етди
Ўзбекистонда бир неча тижорат банклар доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.
Жумладан, Инфинбанк: сотиб олиш — 12 715, сотиш — 12 855 сўм;
Агробанк: сотиб олиш — 12 730, сотиш — 12 840 сўм;
Ипотекабанк: сотиб олиш — 12 725 сўм, сотиш — 12 835 сўм.
ОФБ: сотиб олиш — 12 720, сотиш — 12 835 сўм;
Ҳамкорбанк: сотиб олиш — 12 730 сўм, сотиш — 12 810 сўм.
Даврбанк: сотиб олиш — 12 720 сўм, сотиш — 12 800 сўм.
Марказий банк келтирган энг сўнгги рақамларга кўра, долларнинг расмий курси 8 октябрь ҳолатида 12 794,88 сўмни ташкил этади.
Айтиб ўтиш жоизки, сентябрь ойидан буён доллар курси 3-марта рекорд даражалик кўрсаткични қайд этди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅Иймонсиз, динсиз киши худди шамол эсиб турган жойдаги патга ўхшайди. У бирор бир ҳолатда қарор топмайди.
✍️Шайх Юсуф Қарзовий
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ “Порталга ёзилган” мурожаатларнинг 88,1 фоизи қаноатлантирилди
Мурожаатлар асосан мол-мулк ва пул маблағлари олди-бердиси, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, оила-турмуш масалаларида, шахснинг соғлиғи ва шаънига қарши ҳаракатлар билан боғлиқ масалаларда бўлган.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1929
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor