rost_24uz | Неотсортированное

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Подписаться на канал

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Болажон халқ ярим йилда нечта бола асраб олди?

Асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар бола асраб ололмайди. Шунингдек, фарзандликка олувчи ва бола ёшидаги фарқ ўн беш ёшдан кам бўлса ҳам фарзандликка олиш мумкин эмас.

БАТАФСИЛ
: rost24.uz/uz/news/1928

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Наманганда мактаб ўқувчиси бошқарган Gentra юк машинаси билан тўқнашиб кетди

Наманган шаҳрида 2 октябрь куни Gentra ва “Зил” тўқнашиб кетган. Аниқланишича, 5 нафар мактаб ва техникум ўқувчилари томонидан Gentra ижарага олинган. Вояга етмаган йигит катта тезликда бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиқдан ўтиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб “Зил” билан тўқнашган.

Gentra’ни бошқарган 17 ёшли ҳайдовчи йўлда вафот этган. Қолган 4 нафар (3 нафари 17 ёш, бир нафари эса 15 ёш) жабрланувчи эса оғир аҳволда жонлантириш бўлимида қолмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонликлар тез ёрдамни асосан қайси ҳолатларда чақиради?

Кутилмаганда содир бўладиган ҳар қандай кўнгилсиз ҳодиса инсон ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф туғдириши турган гап. Табиийки, бундай паллада энг биринчи бўлиб “Тез ёрдам” ходимлари бемор учун кўмакка ошиқади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йилнинг ўтган 9 ойи давомида “103” хизматига келиб тушган чақириқлар сони бўйича маълумот берди.

Шу йил январь-сентябрь ойларида “Тез ёрдам”га мамлакатимиз бўйича жами 9 миллион 958 минг 507 та мурожаат қайд этилди. Жумладан, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 7 миллион 107 минг 703 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек сурункали касалликлар – 2 миллион 531 минг 699 та ва туғуруқлар – 64 минг 446 тани ташкил қилди.

Энг кўп мурожаатлар:


Фарғона вилояти — 1 040 546 та;
Андижон вилояти — 1 013 131 та;
Тошкент шаҳри — 1 007 327 та;
Тошкент вилояти — 933 600 та;
Наманган вилояти — 905 000 та қайд этилган.

Энг кам чақириқ Навоий вилояти (296 046 та), Сирдарё вилояти (335 010 та), Жиззах вилояти (399 342 та) ва Бухоро вилоятида (482 325 та) ҳамда Хоразм вилоятида (489 761 та) кузатилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Қозоғистонда референдум: аҳолининг неча фоизи АЭС қурилишидан норози?

Атом энергетикаси мухолифларини беқарор Балхаш кўли бўйида АЭС қуриш режалари ташвишга солмоқда. Қайд этилишича, авария юз берган тақдирда мамлакат аҳолиси зич жойлашган ҳудуднинг салмоқли қисми радиоактив ифлосланишга дучор бўлади.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1924

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир.

✍️Фитрат

🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Мен ҳар куни чиқиб ахборот беришим... — Энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов суҳбат давомида Бойсундаги вазият бўйича ахборот тарқатишни чекланмаганини таъкидлаб ўтди.

"Агар чеклаш ният бўлган биз у ерга ҳаммани олиб бориб вазиятдан бохабар қилмас эдик.Тизим қилинди, иш кетяпти, маҳаллий аҳолига ахборот бериб бориляпти. Фавқулодда ҳолат натижа бермагани учун мен ҳар куни чиқиб иш кетяпти мана дейишим керакми?"— дея фикр билдирган Мирзамаҳмудов.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Қозоғистонда референдум олдидан 27 киши ҳибсга олинди

Суд АЕС қурилиши масаласида шаҳар аҳолиси ўртасида сўров ўтказгани учун бир нашрни 230 доллар жаримага ҳам тортган

БАТАФСИЛ
: rost24.uz/uz/news/1923

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тақиқлар остида жон сақлаётган мигрантлар...

Россияда мигрантларга қарши “жанг”: ишлаш тақиқланган соҳалар, cохта никоҳга қарши қонун, пулли мактаб ва қарорсиз депортация қилиш ҳуқуқи...

БАТАФСИЛ
: rost24.uz/uz/news/1916

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Чиқинди тўловидан қарзи борларни электрга тўловларини чеклаш бошланди

Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистонда аҳоли чиқинди пулини тўламагани учун электр энергиясини ўчириб қўйишни бошлади", мазмунидаги хабарлар тарқалди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ мазкур хабарга ўз расмий саҳифасида муносабат билдирди.

Хабарга кўра, истеъмолчининг чиқинди бўйича қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти жорий этилиши белгиланган.

Чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентларни СМС орқали хабардор қилиб бориш амалиёти ҳам мавжуд.

Булар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгилаб қўйилган.

Шунингдек хабарда, чиқинди қарздорлиги учун юборилган хабарномалар бўйича истеъмолчилардан келаётган шикоятлар бўйича чиқинди йиғиш ва ташиш хизматларига мурожаат қилишларини, "Ҳудудий электр тармоқлари " АЖ бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги тақдим этган маълумотлар асосида хабар юбораётганлигини маълум қилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️“Ўзбекконцерт” концерт-томошалар ўтказишда цензура ўрнатмоқдами?

Энди тадбир ташкилотчиси “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига ўтказиладиган концерт-томоша тадбирининг батафсил тафсилотларигача ёритиб берилган аниқ сценарийсини олдиндан тақдим этиши лозим.

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2022 йилдаги 86-сон қарорига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда белгилаб қўйилган.

Бунда тадбирнинг дастури ҳамда сценарийси бўйича ижодкорларининг саҳна ҳаракатларни кўриш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини аниқлаш мақсади кўзда тутилган.

Эксперт комиссияси ҳужжатларни кўриб чиқишда:
—тадбир дастури ёки сценарийсининг ғоявий-бадиий савиясига;
—намойиш этилиши режалаштирилган репертуарнинг миллий анъаналар ва умумбашарий қадриятларга мос келишига;
—тадбир дастури ёки сценарийсида ватанга садоқат, она юртга муҳаббат каби туйғуларнинг акс эттирилганлигига эътибор қаратилиши лозим, дейилади қарорда.

Маълумот учун, рухсатнома олиш учун Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи тадбир ташкилотчиси томонидан ҳужжатлар тадбир ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин тақдим этилиши керак.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Биз оқсоқоллар бир-биримизни ялайдиган бўлиб қолганмиз. Ёшлар ҳеч рўй-хотир қилмай бизнинг камчиликларимизни кўрсатиб беришлари керак.

✍️Абдулла Қаҳҳор

🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 11 йўналишдаги ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредит кўринишидаги 800 млн долларлик молиялаштириш пакетини тасдиқлади. Бу ҳақда Жаҳон банки матбуот хизмати хабар берди.

"Бу Ўзбекистонга муҳим молиявий ресурсларни тежашга ёрдам беради ва бу маблағлардан долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда фойдаланилади", - дейилади ЖБ хабарида.

Шунингдек, Жаҳон банкининг молиялаштириш пакети Ўзбекистонда асосан ижтимоий ҳимоя тизими, гендер зўравонликка қарши кураш, фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли фойдаланишини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, Иқлим ўзгаришига қарши кураш, сув ресурсларини бошқариш ҳамда темир йўл ва энергетика соҳаларида аниқ натижаларга эришилишини назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Жаҳон банки Орол денгизини сақлашнинг иккинчи босқичида иштирок этиши ҳақида эълон қилганди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Абдулла Арипов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди

Федерациянинг собиқ раиси Алишер Саъдуллаев эса раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1921

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Қаерга боқсанг кўрганинг юзингдир,
Кимда нима кўрсанг асли ўзингдир.

✍️Юнус Эмро

🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Хоразм ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи қарийб 31 млн пулни талон-тарож қилди

Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Б.А.нинг бюджет пулини сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштиргани аниқланди.

Маълум бўлишича, собиқ бошлик мансаб мавқесини суиистеъмол қилиб, шерикчилик асосида (унга оид қисми ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 1-бандигс асосан тугатилган) жиноий тил бириктирган.

Хусусан, улар бир неча фуқароларнинг уйлари учун олинган 214 млн.978 минг 619 сўмлик қурилиш материалларини тўлиқ етказиб берилганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг расмийлигини била туриб, унга 30 млн.14 минг 138 сўмлик қурилиш молларини қўшиб ёзиб, талон-тарож қилган.

Хива шаҳар судининг якуний хулосасига кўра, собиқ мансабдорга узил-кесил базавийй ҳисoблаш миқдори(340.000 сўм) нинг 75 баравари миқдорида, яъни 25.500.000 жарима жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Департамент бошлиғининг 40 минг доллар пора билан қўлга тушгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Қозоғистонда хавфли вирус тарқалмоқда

Қўшни республикада Марбург вируси тарқалиши туфайли эпидемиологик вазият устидан назорат кучайтирилди. Халқаро аэропортларда, давлат чегарасида санитария-карантин назорати амалга оширилиб, барча келган йўловчиларни контактсиз ҳарорат ўлчаш йўли билан текшириш ишлари олиб борилмоқда.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1926

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

▫️"Путин бугун МДҲ давлатлари раҳбарлари билан норасмий мулоқот қилади" – Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.

▫️Бугун, 7 октябрь куни Владимир Путин ўз туғилган кунини нишонламоқда. У 72 ёшга тўлди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Гиёҳванд ва психотроп моддаларни реклама қилганлар жавобгарликка тортилади

Президент томонидан имзоланган кодекс ва рекламага оид қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

БАТАФСИЛ
: rost24.uz/uz/news/1925

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Дунёда энг кўп маош оладиган давлат раҳбарлари эълон қилинди

Бу ҳақда Американинг машҳур "Forbes" журнали хабар берди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Сингапур бош вазири Лоуренс Вонг йилига 1,69 миллион доллар маош олиши билан юқори ўринни эгаллаган. Кейинги ўринда деярли уч баробар орқада қолган Швейцария президенти Виола Амҳерд пешқадамлик қилмоқда.

Топ ўнлик юқори маош олувчилар рўйхатидан қуйидаги раҳбарлар жой олган:

1. Сингапур бош вазири Лоуренс Вонг – йилига 1,69 млн $;

2. Швейцария президенти Виола Амҳерд – 569,5 минг $;

3. Австралия бош вазири Энтони Албаниз – 412,5 минг $;

4. АҚШ президенти Жо Байден - 400 минг $;

5. Австрия канцлери Карл Неҳаммер – 316,7 минг $;

6. Янги Зеландия бош вазири Кристофер Лаксон – 310,5 минг $;

7. Канада бош вазири Жастин Трюдо — 301 минг $;

8. Германия канцлери Олаф Шолц – 293,3 минг $;

9. Япония бош вазири Шигэру Ишиба – 276,4 минг $;

10. Ирландия бош вазири Саймон Ҳаррис - 267,3 минг $.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга боради
 
Президент Шавкат Мирзиёев 7-8 октябрь кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.

Ш.Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ У ерда ярим соатдан кўп ишлаб бўлмайди — вазир Бойсун конидаги вазият ҳақида

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг сўзларига кўра, Бойсундаги вазиятда фақат кислород ниқоблар билан ҳодиса жойида ишлаш мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Магистратурада ўқиётган хотин-қизлар контракт пулини ўзлари тўлашга мажбурланмоқдами?

Ижтимоий тармоқларда Банк-молия академияси магистратурада ўқиётган хотин-қизлардан икки йил учун 62 млн сўм миқдорида контракт пули тўлашни сўрамоқда, мазмунида хабарлар тарқалди.

Вазирлар маҳкамасининг 15.08.2022 йилдаги 447-сон қарорига мувофиқ давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Бу учун давлат бюджетидан ҳар йили камида 200 млрд сўм молиялаштириш режа қилинган.

Қарорга кўра маблағлар ҳар йили 20 майга қадар тегишли олий таълим муассасаларининг бюджет маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

Банк-молия академияси раҳбарияти "давлат ғазнасида пул йўқ, 62 млн сўмни ўзларинг тўланглар", дея айтишгани ростми? Бу гапларга қараганда ё ҳукумат қарори ишламаяпти ёки академияси бу қарорда бехабар! Ёки ажратилган млрд сўмлардан айнан Банк-молия академиясига берилмаяпти(ми?)

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Аҳмоқ аҳмоқлигича қолади, унга бирорта дори кор қилмайди.

✍️Немис мақоли

🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Сирдарёда 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этди

Сирдарё вилоятида коррупциянинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати танқидий кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, вилоятда 2023 йилда жами 324 та, 2024 йилнинг 8 ойида эса 216 та коррупциявий жиноятлар содир этилган.

Хусусан, 2023 йилда содир этилган коррупциявий жиноятларнинг 21 таси (3 нафар ҳоким, 1 нафар ҳоким ўринбосари ва 17 нафар ҳокимлик ходимлари), жорий йилда содир этилган коррупциявий жиноятларнинг эса 11 таси маҳаллий ҳокимликлар (2 нафар ҳоким, 3 нафар ҳоким ўринбосари, 2 нафар ҳокимлик ходимлари, 3 нафар ободонлаштириш, 1 нафар ягона буюртмачи хизмати инжинеринг компанияси) масъул мансабдор шахслари ҳисобига тўғри келганлиги қайд этилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Маҳаллабай ишлаш агентлиги Камбағалликни қисқартириш вазирлигига ўтказилади
 
Президентнинг «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтказилади.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман бўлимлари, туман ҳокимлиги ҳамда МФЙ ўртасида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича уч томонлама «маҳалла шартнома»лари тузилади.

Бунда ушбу шартномада вазирлик туман бўлими ва ҳокимият – инфратузилмани яхшилаш, аҳолининг даромад манбаини оширишга шароит яратишга, маҳалла раиси – аҳолини ишга жалб қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, жиноятчиликни камайтириш каби вазифаларга масъул бўлади.

Иш берувчиларнинг эҳтиёжини ўрганиш асосида ишсизларни касбларга мақсадли ўқитишни инобатга олган ҳолда Касбий кўникмалар марказлари ташкил этилади. 

Бунда:

марказларда иш берувчилар талабига мослаштирилган экспресс курслар ташкил этилади ҳамда амалий кўникмаларни бевосита иш жойида шакллантириш тизими яратилади; 

марказларда халқаро тан олинган дастурлар жорий қилинади ва хорижда тан олинадиган сертификатлар берилиши йўлга қўйилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Tashkent City'даги 3 та бизнес марказлари хорижий инвесторларга сотилади

Август ойида “Алоқабанк”, “Асакабанк” ва “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг офис бинолари сотувга қўйилганди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бир қатор маркетинг тадбирларидан сўнг 4 нафар инвестордан қизиқиш билдирилди. Улар орасида Европа Иттифоқи, БАА ва Туркия компаниялари ҳам бор, дейилади хабарда.

Маълумот учун, бу 3 та бизнес марказларини илғор халқаро тажриба асосида хусусийлаштириш жараёнини амалга ошириш учун KPMG халқаро аудиторлик компанияси хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи, Deloitte халқаро компанияси эса мустақил баҳоловчи сифатида жалб қилинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Боғча раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этилади

2024 йил 1 октябрдан жисмоний шахс бир пайтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат боғчада меҳнат фаолиятини юритаётган бўлса, ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўланади.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1922

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️"Hamkorbank" АТБга нисбатан молиявий жарима қўлланди

"Hamkorbank" АТБнинг онлайн микроқарз банк хизмати реклама ахборотида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, мазкур банк хизмати рекламасида “Онлайн микроқарз” – “Зудлик билан пул керакми, 50 миллион сўм - Ҳамкор иловасида онлайн микроқарз расмийлаштиринг!” мазмунидаги ташқи реклама жойлаштирилганлиги кузатилган.

Бунда фақатгина кредитнинг миқдори ҳақида ахборот берилган бўлиб, ушбу кредитнинг қолган муҳим шартлари реклама ахборотида кўрсатилмаган.

Рекламани бундай кўринишда бўлиши фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолатни ифодалаши мумкин.

Шунга кўра, қўмитанинг махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиш аломатлари юзасидан "Hamkorbank" АТБга нисбатан белгиланган тартибда молиявий  жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазиятга муносабат билдирди

«Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалигини билдиради.

Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига ва бутун халқаро ҳамжамият учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Биз қарама-қарши томонларни вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

Ўзбекистон томони можарони халқаро нормалар ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди», – дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

📣 Асакабанк балансида бўлган мармар ва гранит мажмуаси қулай шартларда сотилади!

📍Объект Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳарчасида жойлашган. Умумий ер майдони 1.8 гектарни ташкил қилади. Сув ва электр энергияси мавжуд.

Қулай шартлари:
🔥 Бошланғич тўлови — 30%;
🔥 Муддати – 5 йилгача;
🔥 Фоиз ставкаси – 13.5%

👉 Ҳавола орқали аукцион саҳифасига ўтинг ва объект ҳақида батафсил маълумот олинг

📞 (78)-147-64-02 рақамига қўнғироқ қилинг ва шахсий консультацияга эга бўлинг!

Реклама

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал