rost_24uz | Неотсортированное

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Подписаться на канал

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Олти ойда 3837 нафар шахс коррупцияга учун жиноий жавобгарликка тортилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Олий суд тақдим этган маълумотлар асосида 2024 йилнинг 1-ярим йиллигидаги коррупцияга оид жиноятчилик таҳлил қилинди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1920

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Суриядаги террорчилар сафига қўшилган ўзбекистонлик қидирувга берилди

Бахтиёр Бешимович Собировга нисбатан Жиноят кодексининг 155-2-моддаси 1-қисми, 244-2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб қидирув эълон қилинган.

Ушбу шахс тўғрисида бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан яқин орадаги ички ишлар органлари ёки 102 рақамига хабар беришлари сўралади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Россия Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажмини оширди

Россия энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Павел Сорокиннинг маълум қилишича, Россия нефтининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга кириб келиши 2024-йилнинг январ—август ойларида 2023-йилга нисбатан 30 фоизга ошган.

Павел Сорокин Федерация Кенгаши ва Қозоғистон Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг 22-йиғилишда, жорий йилда Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажми сезиларли даражада ошганини таъкидлаган.

Шунингдек, 2023-йилда Россиядан Ўзбекистонга етказиб берилаётган нефт ҳажми 154,3 минг тоннани ташкил этган бўлса, 2024-йил охирига келиб бу ҳажмни 500 минг тоннадан ортиқроққа етказиш режалаштирилган.

Бунинг натижасида ёқилғи нархлари тушиши ёки нефт етказиб бериш ҳажмининг оширилиши ёқилғи нархларига умуман таъсир этмаслиги ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Ўйларингизни мудом тафтиш этинг - улар сизнинг сўзларингизга айланади.

Сўзингизга эътиборли бўлинг, у ҳатти-ҳаракатингизга асос бўлади.

Ҳатти-ҳаракатингизни назорат қилинг, у одатга айланади.

Одатларингизга диққат қилинг, улар қадр-қимматингизни кўрсатади.

Қадр-қимматингизни билинг, у тақдирингизни белгилайди.

Махатма Ганди


🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда ҳам пул тўлаб ўқотар қуролдан отиш хизмати йўлга қўйилади

Мудофаа вазирлигининг 2025 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ва хорижий туристларга қуйидаги хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади:

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси, «Шон-шараф», «Қуролли Кучлар» давлат музейлари ва ҳудудлардаги «Ватанпарварлар» боғларида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан бевосита таништириш;

Мудофаа вазирлигининг Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази Қибрай спорт мажмуаси базасида «Стендли отиш» ва ўқотар қуроллардан отишни пулли асосида йўлга қўйиш.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Департамент бошлиғи пора билан қўлга тушган

Ёзишларича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Юқори Чирчиқ тумани бўлими бошлиғи 40 минг доллар пора билан қўлга тушган.

Ҳолат бўйича ҳозирча расмий изоҳ йўқ.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Бугун Green Card учун аризаларни қабул қилиш бошланади

AҚШда расман ишлаш ва яшаш ҳуқуқини берувчи лотореясига аризаларни топшириш бугун, 2 октябрь – Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиб, 5 ноябрь соат 21:00 га қадар давом этади. Лотореяда жами 55 мингта Green Card ўйналиши кўзда тутилган.

Дастурда иштирок этиш учун dvprogram.state.gov сайти орқали анкета тўлдирилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Ўзбекистонда гўшт ва дорилар нархи кескин қимматламоқда

Сентябрда инфляция 1,23 фоизни ташкил этди. Мол ва қўй гўшти йил бошидан буён 11,3 — 11,9 фоизга, дорилар қарийб 25 фоизга қимматлашди.

Статистика агентлиги хабарига кўра, йил бошидан (январ-сентябр) эса нархлар ўртача 6,77 фоизга ошди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўтган ойда ўртача 1,4 фоизга ошди (йиллик ҳисобда — 2,4 фоизга ўсиш). Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,8 фоизга (8,4 фоиз), пулли хизматлар нархи 1,5 фоизга (28,7 фоиз) ошди.

Гўшт нархи юқори суръатларда ўсишда давом этмоқда: мол гўшти — 3,1 фоизга (август ойида — 5,3 фоиз), қўй гўшти — 2,8 фоизга (август ойида — 4,9 фоиз) қимматлашди. Йил бошидан буён мол гўшти нархи 11,3 фоизга, қўй гўшти нархи эса 11,9 фоизга ошди.

Дори-дармонлар нархи ўсишда давом этмоқда, сентябр ойида у 1,2−1,9 фоиз (йил бошидан — 24,7 фоиз) оралиғида ошди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, метан ойига 0,5 фоизга (йил давомида — 35,8 фоизга), бензин — 0,2−2,4 фоиз оралиғида ёки ўртача 0,8 фоизга (+13,8 фоиз) қимматлашди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроил давлатида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига ҳозирги вақтдаги ракета отишмалари муносабати билан тезкор эҳтиёт чораларини кўришларини сўраб, мурожаат йўллади.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси томонидан баёнот эълон қилинди.

Ҳозирги вақтдаги интенсив ракета отишмалари муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси Ўзбекистон фуқароларидан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади:

1. Ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига киринг.

2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилинг.

3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.

Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг:

Фавқулодда ёрдам телефонлари :
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:
054 485 1397
Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Эрон Исроил томон ракеталар учирди

Маълумотларга кўра, Эрондан Исроилга учирилган ракеталар сони 181 талиги айтилмоқда.

Видеолардан кўриш мумкинки, Исроилнинг «Темир гумбаз» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракеталарнинг барчасини ҳам уриб тушира олмаган, айрим ракеталар мўлжалга етиб борган.

Эрон томони Исроилга ҳужумни «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳ, ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ва «Ал-Қудс» кучлари қўмондони ўлдирилгани учун қасос, деб эълон қилди.

Эрон томони агар Исроил Эроннинг ракеталарига жавоб қайтарса, яна «қақшатқич зарбалар» берилиши билан таҳдид қилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Энди иссиқхона хўжаликлари электр ва газ узилишларида олдиндан хабардор қилинади

“Ҳудудгазтаъминот” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга босим тушиши ёки узилишлар бўлиши ҳақида иссиқхона хўжаликларини камида 24 соат олдин хабардор қилиш мажбурияти юклатилади.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг "Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгилаб қўйилган. 24 соат олдин хабардор қилиш мажбуриятида шартномалардаги форс-мажор ҳолатлари эса бундан мустасно эканлиги айтиб ўтилган.

Шунингдек, 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумидан бошлаб иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 3 ойида (октябр, ноябр ва декабр) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади. Бунда олдинги давр учун иссиқхонанинг қарздорлиги бўлмаслиги керак.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Алишер Усмонов ARD телеканалига қарши судда ғалаба қозонди

Германиянинг ARD телеканали Алишер Усмонов ва Халқаро қиличбозлик федерациясини (FIE) судьяларга пора бериш тизимини ишлаб чиққанликда айблаган.

Гамбург вилоят суди эса ARD томонидан берилган айбловни ишончсиз деб топди ва бу маълумотларни “шубҳага асосланган номақбул хабарлар” сифатида кўриб, тарқатишни тақиқлади. Ёлғон ахборотининг ҳар бир эпизоди учун 250 минг еврогача жарима ёки қамоқ жазоси берилиши маълум қилинди, дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2022—2024 йилларда Европанинг бир қатор, биринчи навбатда, Германия ОАВ ва жамоат арбоблари Усмоновга нисбатан қўйилган айбларни исботлай олмаганликларини тан олишган ва ёлғон хабарлар тарқатилишини тўхтатиш бўйича ёзма мажбуриятларни имзолашган.

Шунингдек, 2024 йилнинг январида Американинг Forbes журналига нисбатан ҳам Усмоновга қилинган гумонларни тақиқлаш тўғрисидаги суд қарори қабул қилинган.

Аввалроқ Алишер Усмоновнинг қарийб 50 миллион доллар активлари мусодара қилингани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Илм деб ўқимоқ ва ёзмоқни яхши билмоқ, ҳар бир керакли нарсаларни ўрганмоққа айтилади. Илм — дунёнинг иззати, охиратнинг шарофати.
Илм инсон учун ғоят олий ва муқаддас бир фазилатдир.

Абдулла Авлоний


🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Мактабларни компютерлар билан таъминлаш учун 400 млрд сўм ажратилади

2025 йил 2 мингдан зиёд компютер синфлари янгиланади. Бу учун бюджетдан 400 млрд сўм берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотида айтиб ўтилди.

Келтирилишича, ўтган 5 йилда 13,5 мингдан ортиқ компютер синфхоналари 200 мингта замонавий компютер билан таъминланган.

Хабарга кўра, ўқувчилар мурракаб консепсияларни осон ўзлаштириши учун аниқ ва табиий фанлар бўйича виртуал лабораториялар ҳам ташкил этилади. Янги ўқув йилидан бошлаб бундай лабораториялар ҳар бир вилоятда 10 тадан мактабда ташкил этилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Бизнесни ривожлантириш банкининг асосий мақсади – Ўзбекистонда инновацион банк бўлиш

Бизнесни ривожлантириш банки томонидан бошқа тижорат банкларида алтернатив вариантлари мавжуд бўлмаган маҳсулот ва хизматларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мисол учун яқин кунларда мижозларга Онлайн автокредит, Онлайн таълим кредити ҳамда маҳсулот ва хизматларни агент ташкилотлар орқали сотиш ва сотув ҳажмларини оширишга оид янги хизмат турлари таклиф этила бошланди.

БАТАФСИЛ
: rost24.uz/uz/news/1917

Реклама

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Сентябрда давлат бюджети даромадлари ҳам, харажатлари ҳам кескин ошган

Сентябрь ойида давлат бюджети даромадлари 26,7 трлн сўмни ташкил этган. Бу ҳақда иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бу эса даромад августга нисбатан 20,8%га, ўтган йилнинг сентябрига нисбатан 29,6%га кўп дегани.

Даромадлар кескин ўсгани фонида харажатлар янада кўпайган.

Айтиш жоизки, ўтган ойда олтин нархлари 2 670 долларгача кўтарилган, бу орқали сентябрнинг ўзида бюджетга бир неча юз миллион доллар қўшимча даромад келган бўлиши мумкин.

Шунингдек, 1 сентябрдан пенсия ва нафақалар 15%га оширилган, бу ойлик харажатларни 750 млрд сўмдан 1 трлн сўмгача оширган.

Маълумот учун, ўтган йилнинг 9 ойи билан солиштирганда йиғилган дефисит 40,8 трлн сўмдан 37,3 трлн сўмгача қисқарган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Отабек Умаров Осиё олимпия кенгаши директори билан учрашди

Унда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1919

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Ўзбекистон самолётлари Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудидан вақтинча ўтмайди

2 октябрь кунидан бошлаб Яқин “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Шарқдаги нотинч вазият сабаб хавфсизликни таъминлаш мақсадида парвозларни Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудларини айланиб ўтган ҳолда амалга оширмоқда. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, парвозлар Ироқ ҳаво ҳудуди, шунингдек, Эрон ғарбий қисмини айланиб ўтган ҳолда ташкил қилинади. Фуқаро авиацияси агентлиги бу кўрсатмани фуқаро ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида берди.

Авиакомпания самолётлари аниқ кўрсатмага қадар шу кўринишда учади.

Шунингдек, муқобил йўналишлардан фойдаланган ҳолда Тошкент – Тель-Авив – Самарқанд/Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни давом эттиради.

Аввалроқ HY304 Тел-Авив — Самарқанд — Тошкент йўналишидаги авиақатнов Яқин Шарқ ҳудудида вазиятнинг кескинлашуви ва Яқин Шарқ ҳаво ҳудудининг бир қисмининг ёпилиши туфайли мажбурий кечиктирилгани хақида хабар берган едик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Фуқаро қарийб 345 миллионлик газни ўғринча ишлатди

Яккасарой туманида жойлашган меҳмонхона 344 млн. 872 минг сўмлик табиий газни яширин равишда талон-тарож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Фуқаро Равшан Кабуловга тегишли бўлган меҳмонхонанинг 4 та иситиш қозони учун умумий газ тармоғидан туман газ таъминоти идораси билан шартнома тузмай, газ ҳисоблагични газ идорасидан рўйҳатдан ўтказмасдан ва алоҳида ҳисоб-рақам очмасдан фойдаланилган.

Шунингдек, 2022 йил 24 февралдан 2023 йил 18 октябрга қадар бўлган вақт оралиғида, жами 907.558 куб метр миқдордаги табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 27 март кунги ҳукмига кўра, Р.Кабулов Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми "а" банди билан айбли деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, шартли равишда 1 йил синов муддати белгиланган.

Маълумот ўрнида Равшан Кабулов Миллион жамоаси сардори Даврон Кабуловнинг отаси ҳисобланади.

Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярмида 550 млрддан ортиқ электр энергияси ва табиий газ ноқонуний равишда ўзлаштирилганлиги аниқланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ 14 минг АҚШ долларига Америкага юбормоқчи бўлган "учар" қўлга тушди

Фуқароларни АҚШ ва Англияга ишга юборишни ваъда қилиб, пулларини ўндирган шахслар ушланди. Ушбу фирибгарлик икки ҳудудда содир бўлган.

Биринчи ҳолатда, Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари икки фуқаро А.Ж. исмли шахснинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида АҚШга ишга юбориши эвазига 14 минг долларни олган вақтида ушлаган.

Иккинчи қонунбузарлик Самарқанд вилояти Қўшрабод туманида содир бўлган. Бунда Ф.У. исмли шахс фуқаролар Қ.Ҳ. ва С.К.нинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимдаги танишлари ёрдамида Англияга ишга юбориши эвазига 2 500 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўмни қўлга киритганини аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Маълумот учун, фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Нижний Новгородда мигрантларга меҳнат патенти бериш тўхтатилди

2024 йил 1 октябрдан Нижний Новгород вилоятига визасиз мамлакатлардан келган хорижий фуқароларга, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларига, меҳнат патентларини бериш тўхтатилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ушбу ҳудудда аввалроқ патент олган фуқаролар меҳнат фаолиятини давом эттириши ва зарурат туғилганда мазкур ҳужжатни қайта расмийлаштириши мумкин.

Маълумот учун, 2024 йил март ойида ҳам Нижний Новгород вилояти губернаторининг фармони билан чет элликларга вазифаларда ишлаш учун меҳнат патентини бериш тақиқланган. Аммо шу йил август ойида фармонга ўзгартишлар киритилган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Октябрь ойининг пенсия пули қачон тўланади?

Янги ой кирди, пенсиям пластик картамга қачон тушади ёки нақд шаклда қачон оламан каби фуқароларда саволлар туғилиши табиий. Пенсия жамғармаси ушбу саволларга жавоб берди.

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома (ведомост)лар шакллантиради ва ведомостлар ойнинг 4-кунига қадар пенсияни фуқароларга етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли Қарор билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.

Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилишини маълум қиламиз, – дейилади хабарда.

Демак пенсиялар 5 октябрга қадар пластик карталарга тушириб берилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Тел-Авив - Самарқанд - Тошкент авиақатнови мажбурий кечиктирилди

2024 йил 1 октябр куни HY304 Тел-Авив — Самарқанд — Тошкент йўналишидаги авиақатнов мажбурий кечиктирилди. Бу хақда Uzbekistan Airways хабар берди.

Хабарга кўра, бу Яқин Шарқ ҳудудида вазиятнинг кескинлашуви ва Яқин Шарқ ҳаво ҳудудининг бир қисмининг ёпилиши туфайли содир бўлган.

Унга кўра:

Самарқандга етиб келиш тахминий вақти маҳаллий вақт билан соат 4:40 (2 октябр);

Тошкентга етиб келиш тахминий вақти маҳаллий вақт билан 6:35 (2 октябр) келиши айтилганди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Ҳеч нарса тасодифан содир бўлмайди, ҳар нарсанинг ибтидоий сабаби бўлади.

✍️
Зигмунд Фрейд

🍁Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Буюк Британия кўмир энергиясидан бутунлай воз кечди

Мамлакатнинг энг сўнгги 2 ГВТ қувватга эга кўмир билан ишлайдиган Ratcliffe-on-Soar электр станцияси ёпилди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Гап шундаки, 2015 йилда Буюк Британия 10 йил ичида барча кўмир электр станцияларини ёпиш режасини мақсад қилиб қўйган. Бунга сабаб ушбу ёқилғининг мамлакат иқлим ўзгаришига қўшаётган улушини камайтиришдан иборат. Айниқса, кўмирнинг иссиқхоналарда ёқилганда чиқадиган газлари энг ифлос ёқилғи ҳисобланади.

Буюк Британияда кўмир билан ишлайдиган станциялар илк ишга туширилгандан 142 йил ўтиб бутунлай ёпилди. Уларнинг сўнгиси Ratcliffe-on-Soar 1967 йилдан бери ишлагандан сўнг душанба куни ўз фаолиятини якунлади, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Россия Қирғизистонда ҳам АЭС қурмоқчи

“Росатом” Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида ҳам кам қувватли АЭС қурилишини бошлаш арафасида турибди. 10 сентябрь куни лойиҳа доирасидаги ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1918

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"

Rost24.uz жамоаси барча ўқитувчи ва мураббийларни, қадрдон устозларни бугунги касб байрами билан табриклайди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Комил Алламжоновга миннатдорлик билдирди

Комил Алламжонов фаолиятини хусусий бизнесда давом эттиришини маълум қилди.

Аввалроқ, Президентнинг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилгани хабар берилган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Комил Алламжонов лавозимидан озод этилди

Президентнинг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тақиқлар остида жон сақлаётган мигрантлар...

Россияда мигрантларга қарши “жанг”: ишлаш тақиқланган соҳалар, cохта никоҳга қарши қонун, пулли мактаб ва қарорсиз депортация қилиш ҳуқуқи...

БАТАФСИЛ
: rost24.uz/uz/news/1916

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал