⚡️Айрим тоифадаги фуқароларни ишга олганларга субсидия берилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига биноан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганларни ишга олганларга субсидия берилади.
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (буджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия берилади.
Ушбу низомда ажратилиши белгиланган субсидияни олаётган иш берувчилар бир вақтнинг ўзида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар бандлигига кўмаклашишга қаратилган бошқа турдаги субсидияларни ҳам белгиланган тартибда олишга ҳақли, дейилади қарорда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўтган 7 йилда таълимни ривожлантиришга жами 216 триллион сўм маблағ йўналтирилди — Президент
Шавкат Мирзиёев таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотида қуйдагиларни маълум қилди:
▫️Ўтган 7 йилда таълимни ривожлантиришга жами 216 триллион сўм маблағ йўналтирилди.
▫️Моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун бюджетдан 19,5 триллион сўм сарфланиб, 6 мингта давлат мактаби ва 3,5 мингта боғча реконструкция қилинди ва янгидан қурилди.
▫️Хусусий таълимга кенг имкониятлар яратилаётгани туфайли хусусий мактаблар сони 27 тадан 500 тага етди, нодавлат боғчалар 250 тадан 30 мингтага кўпайди.
Президент шу билан бирга, бу моддий ресурслар биринчи навбатда интеллектуал-маънавий ресурслар билан тўлдирилиши кераклиги, шундагина таълимда сифат, самара бўлишини таъкидлади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўлов ундирилмайди
Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.
Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади:
— боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли;
— карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли;
— ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра.
Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Фарғона вилоятида яна 2 та давлат университети ташкил этилади
🏣 Бундан ташқари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиали Фарғона давлат университети тасарруфига ўтказилади.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1915
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Форма ўқувчининг дарсдан чиқариб юборилишига сабаб бўла олмайди
Дарсга кечиккан ёки формада бўлмаган ўқувчини дарсдан чиқариб юбориш мумкин эмас. Бу ҳақда "Нодавлат олий таълим муассасалари" ўз расмий саҳифасида хабар берди.
Дарсга кечикиш, ўқувчилар томонидан ўқув-қуролларини олиб келинмаслиги ёки мактаб формасининг йўқлиги ўқувчини дарсга киритилмаслигига асос бўлмайди. Таълим муассасаларидаги ўқув жараёни "қонунийлик, демократик, камситишга йўл қўймаслик ва ҳурмат" принципларига асосланиши керак, дейилади хабарда.
Шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”га кўра, ўқитувчилар жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини ва қадр-қимматини камситиши, ўқувчиларни дарс машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориши ёки киритмаслиги ҳамда “Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни синфхонада ушлаб ўтириши ҳам мумкин эмас.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Бетоб қиз номига халқдан йиғилган пулларни ўзлаштирган шахс қўлга олинди
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Д.М., аризачи И.Г.нинг бетоб қизи Х.Л.нинг номидан аккаунт очиб, унинг фотосурати ва видео тасвирларини ҳамда ўзининг фойдаланувида бўлган банк карталарини унинг номидан ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларга жойлаган ва операция учун халқдан ёрдам пули сўраб, алдаш йўли орқали фуқароларнинг хайрия тариқасида ўтказган пулларини ўзлаштириб келгани маълум бўлди.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1914
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистон қурилиш учун 100 трлн сўмдан зиёд сарфлади
Ўзбекистонда саккиз ойда қарийб 109,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,2 фоизга ошган. 2024 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони 30 460 тани ташкил этган.
Қурилиш корхоналарининг энг катта қисми — 6917 таси ёки Республикадаги жами корхоналарнинг 22,7 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.
Маълумот учун, август ойида Республика бўйича иккиламчи бозор уй-жой нархлари ўртача 0,7 фоиз, йиллик ҳисобда эса (ўтган йилнинг август ойига нисбатан) 9,7 фоизга ошгани қайд этилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official">YouTube
⚡️Алишер Усмоновнинг қарийб 50 миллион доллар активлари мусодара қилинди
Россия-Украина уруши бошланганидан кейин унга қарши Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия томонидан санкциялар жорий этилди. Усмонов ушбу санкциялар олиб ташланиши учун турли судларда курашмоқда.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1913
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ таълим ходимларини мукофотлади
Тўлиқ рўйхат
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Парламент — тез айтишми?
🎤 Жорий йилнинг 27 октябрь санасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайловидан аҳоли вакиллари қанчалик хабардор?
🎬 Ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида Rost24 ахборот-таҳлилий портали сўровнома ўтказди.
Батафсил — https://youtu.be/zdPZqR22ZNA
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистон Исроил қўшинлари Фаластиндан чиқиб кетишини ёқлаб овоз берди
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга кўра, Исроил бир йил ичида Фаластин ерларини тарк этиши керак. Ҳужжатни қабул қилиш учун 124 давлат овоз берди, улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Энергетика вазирлиги:
17 сентябрь куни соат 16:00 ларда Бойсун туманидаги “Кофрун” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) конига қарашли 604-сон қудуғининг ён тарафидан юқори босимли водород сульфид гази сизиб чиқиш ҳолати қайд этилган.
Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган. 11 нафар фуқаро эса тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган. Кечанинг ўзида уларнинг 10 нафарига уйига жавоб берилган.
“Нега бу ҳодиса яна такрорланди?”, деган саволга жавобан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бу мазкур коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари билан бевосита боғлиқлигини маълум қилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Бойсундаги газ конида тўрт киши ҳалок бўлди: ҳодисадан президент хабардор
Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида сешанба, 17 сентябрь куни тўрт киши ҳалок бўлди. Бу маълумотни Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритилган.
Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, президент Шавкат Мирзиёевга ҳодиса содир бўлиши биланоқ хабар берилган. У тегишли топшириқлар бериб, реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олмоқда.
Ҳодиса содир бўлган жойга масъул вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб борган. Маҳаллий тузилмаларга авария оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун хорижий мутахассислар жалб қилинган.
Ҳодиса тафсилотлари ва бошқа маълумотлар кечқурун Бойсун туманида бўлиб турган фавқулодда вазиятлар ва энергетика вазирлари томонидан эълон қилиниши кутилмоқда.
Бироз аввал АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаев ҳодиса оқибатида 2 киши ҳаётдан кўз юмганини айтганди. Шунингдек, у ҳодиса оқибатида вафот этганлардан ташқари жароҳатланганлар ҳам борлигини билдирганди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Рақобат қўмитаси Урганч давлат университетига қарши иш қўзғатди
Қўмитанинг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси вилоят прокуратурасининг топшириғига асосан Урганч давлат университети томонидан давлат хусусий шерикчилиги асосида 7 қаватли, 600 ўринли талабалар турар жойи биноси қурилиши бўйича бошланғич нархи 29,7 млрд сўм бўлган тендер савдоси юзасидан ўрганиш ишларини ўтказди.
Ўрганишлар давомида университет томонидан Хоразм вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказига юборилган анкетада “7 қаватли, 600 ўринли талабалар турар жойи биноси қурилиши” объектини соҳавий мансублиги ва хавф-хатар тоифаси II-тоифа қилиб белгиланганлиги маълум бўлди.
Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2020 йилдаги 496-сонли қарорига асосан, 9 қаватгача бўлган Олий таълим муассасалари III-тоифа сифатида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимига жойлаштирилиши лозимлиги қайд қилинган.
Аммо Урганч давлат университети томонидан III-тоифа сифатида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимига жойлаштирилиши лозим бўлган объектни II-тоифа қилиб белгилаши натижасида бошқа вилоятдаги қурилиш ташкилотларининг тендерда иштирок этиши чекланган.
Юқоридагиларга асосан, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан Урганч давлат университетига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан буюртмачи ташкилот мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаш юзасидан тегишли суд органига маълумотлар юборилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Эшак гўшти бўйича тушунмовчиликларга изоҳ берилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев ҳайвонларни идентификация қилиш тўғрисидаги қонун билан боғлиқ тушунмовчиликка изоҳ берди.
Қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари – қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя, ит, мушукни идентификация қилиниши (визуал ёки электрон биркаларни ҳамда электрон микрочипларни ҳайвонларга ўрнатиш) назарда тутилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қўмитасида, сиёсий партиялар фракцияларида ва ялпи мажлисида кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши асослиги бўйича эътирозлар билдирилган.
“Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган. Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.
Умуман бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан”, деб ёзди Одилжон Тожиев
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ҳозирда 6 минг ўқитувчи 10 миллион сўмдан зиёд маош олмоқда — Президент
Шавкат Мирзиёев таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотида:
"Ўқитувчиларга маҳорати ва эришган ютуқларига қараб тўланадиган устамалар сони 3 тадан 17 тага оширилди.
Ўз устида астойдил ишлаган, хорижий сертификат олган 6 минг ўқитувчи 10 миллион сўмдан зиёд маош олмоқда. 2020 йилда бундай ўқитувчилар 102 нафар бўлган", — деди.
Албатта, бу ҳали етарли эмаслиги, лекин ушбу рақам кейинги икки йилда 5,3 баробар ошгани таъкидланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
❗️ЭЪЛОН ❗️
Маълумотларга кўра, Rost24.uz ахборот таҳлилий сайти номидан сохта шартнома тузувчилар ҳамон борлиги аниқланди.
Сайтнинг мақсади компромат ва маълумотлар йиғиб, кимнидир қўрқитиш эмас, аксинча жамиятдаги ҳақиқий муаммоларни олиб чиқишдан иборат. Rost24.uz ижодкорлари йиққан маълумотларини олдиндан масъулларга кўрсатиб, таҳдид қилмайди. Биз муаммоларни борича оммага эълон қиламиз.
Шу сабабли кузатувчиларидан Rost24.uz номидан иш кўраётган сохта “халоскор”ларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.
Rost24.uz номидан иш битирмоқчи бўлганлар пайдо бўлса, муштарийлардан +998900472378 телефонига қўнғироқ қилишларини ёки шу рақамдаги телеграмга хабар қолдиришларини сўраймиз.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Юнусов Баҳодир Президент Матбуот хизмати шуъба мудири этиб тайинланди
Шавкат Мирзиёев фармойиши билан Президент Матбуот хизмати бош консультанти лавозимида ишлаб келган Юнусов Баҳодир Махсутович Президент Матбуот хизмати шуъба мудири этиб тайинланди. Бу хақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Шунингдек, фармойиш билан Буюк Британиядаги Халт халқаро бизнес мактаби ва Бирмингем университетини тамомлаган Гайнулина Камила Тимуровна Президент Матбуот хизмати етакчи инспектори лавозимига тайинланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅Хоҳлаганинг бўлмаса, борини хоҳла.
✍️Араб мақоли
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅Кичкина инсонлар тенгини қидиради, буюк инсонлар эса ўзини, ўзлигини қидиради.
✍️Юнус Эмро
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Ўзбекистон Грузия портида омборлар қуриш учун 18 млн доллар сармоя киритади
Ўзбекистон Грузиянинг Поти шаҳридаги эркин саноат зонасида (СИЗ) омбор терминали қурилишига 50 миллион лари (18,3 миллион доллар) сармоя киритади. Бу ҳақда "Smart press" нашри хабар берди.
"Янги омбор терминалидаги юклар Ўзбекистондан олиб келинади ва Европага экспорт қилинади. Шунингдек, юклар қарама-қарши йўналишда ҳам ташилади, яъни Потидан Европа товарлари Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ҳам етказилади", дейди хабарда СИЗ директори Давид Эбралидзе.
Тадбиркорлик схемасига ўзбек пахта хомашёси, ипак ва Ўзбекистон енгил саноати тайёр маҳсулотларини импорт қилиш, уларни АҚШ, Канада ва Японияга экспорт қилиш киради.
Хабарда, бош схема, лойиҳа ҳужжатлари, шунингдек, муҳандислик-геологик тадқиқотлар тайёргарлик босқичида экани маълум қилинган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Жўрабек Раҳимов халқ эҳтиёжлари учун 4 млрд сўмга яқин пул ажратди
Хоразм вилояти ҳокими халқ эҳтиёжлари учун 4 млрд сўмга яқин пул ажратди. Бу ҳақда чиқарилган қарор ҳоким томонидан 26 сентябрь куни имзоланган.
Қарорга кўра:
🔵 Қўшкўпир туманидаги Кўктом ва Олтин воҳа маҳалларида замонавий тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш учун 196 миллион сўм;
🔵 Хива тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 25-сонли мактабнинг эски бўш биноси негизида IT (АйТи) парк ташкил этиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 300 миллион сўм;
🔵 7 сентябрда тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан туман(шаҳарлар)да биттадан ташкил қилиш белгиланган намунали маданият марказларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 828,6 миллион сўм;
🔵 Хоразм вилояти кураш федерацияси ходимларининг 2024 йил олти ойлик иш ҳақи харажатлари учун 575 млн сўм;
🔵 Урганч шаҳридаги маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ масалаларни тизимли ҳал этиш ҳамда аҳолига муносиб турмуш шароитлари яратиш мақсадида 1 миллиард сўм пул маблағлари ажратилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅Чўлоқ ҳамма жойдан ўзига ҳасса топиб олади.
✍️Немис халқ мақоли
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Умидбек Ражабов яна "Тошшаҳарнур" ДУК раҳбари бўлди
Умидбек Ражабов қайта "Тошшаҳарнур" ДУК раҳбар вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шу вақтгача пойтахт кўчаларини ёритишга масъул бўлган корхона директори бўлиб келган Шомансур Аҳмедов эса 8 ойлик фаолиятидан сўнг эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимининг 23.01.2023 йил қарори билан "Тошшаҳарнур" ДУК раҳбари вазифасини бажарувчи Умидбек Ражабов ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод қилинган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Айрим товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади
Президент Фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан:
🔵 йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади;
🔵 янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни бекор қилган ҳолда, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар
Такаббур қилмағил эй бемаоний,
Фалонни ўғлидурмен деб фалоний.
✍️Сўфи Оллоёр
🌸Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
#Saylov_2024
⚡️ ХДП мамлакатимизда ижтимоий кодексни ишлаб чиқиш вақти етиб келди, деб ҳисоблайди
Мамлакатимизда аҳолининг турли қатламларини, хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш долзарб масалалардан ҳисобланади.
ХДП томонидан илгари сурилган Ижтимоий кодексни ишлаб чиқиш ва унда имтиёзларга эга бўлган фуқаролардан ташқари бошқа оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқаролар тоифаларини ва уларга кўрсатиладиган ёрдам турларини аниқ белгилаш ташаббуси кўпгина муаммоларнинг олдини олади ва уларга ечим бўлади, деб ҳисоблаймиз.
Бундай ҳужжат фуқароларнинг ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилиш, ижтимоий нафақаларнинг янада адолатли тақсимланишини таъминлаш ҳамда жамиятда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Партиямиз илгари сураётган Ижтимоий кодексни ишлаб чиқиш ташаббусини жуда муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлаймиз. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат нафақат имтиёзларга эга бўлган фуқароларга, балки оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқароларнинг тоифаларини ҳамда уларга кўрсатиладиган кўмак турларини аниқ белгилаб беради.
Мамлакатимизда бундай ҳужжатнинг қабул қилиниши ижтимоий нафақаларнинг янада адолатли тақсимланишини таъминлаш, жамиятда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Бойсундаги газ конида яна водород сульфиди сизиб чиқди: қурбонлар бор
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» (М-25) газ конида 17 сентябрь куни тушдан кейин яна водород сульфиди гази сизиб чиқиши ҳолати қайд этилди.
Натижада 2 киши ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда 18 сентябрь куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев маълум қилди.
Унга кўра, ҳодиса оқибатида вафот этганлардан ташқари жароҳатланганлар ҳам бор. Ҳозирда терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича маълумот берилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
❄️ Ўзбекистон ҳудудида биринчи қор ёғди. "Ҳисор" давлат қўриқхонасининг юқори қисмлари тўлиқ қор билан қопланган бўлиб, қор қалинлиги 10 см атрофида дарё ва булоқ сувлари музлади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Эшак гўшти истеъмол қилинадиган маҳсулотлар қаторига қўшилди(ми?)
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда депутатлар томонидан “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасида истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар қаторига эшак гўштининг ҳам қўшилиши ЖСТ талабларига боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки жаҳон бозорида эшак гўшти истеъмолдаги гўшт ҳисобланади ҳамда ундан турли озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланади.
Хабарга кўра, ҳайвонларни идентификация қилиш тизимининг энг асосий афзаллик томонларидан бири, бу тизим орқали озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади. Шу сабабдан истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя каби ҳайвон турлари ҳамда улар учун касаллик хавфини туғдириши мумкин бўлган ҳамда касаллик кириб келишининг олдини олиш, эпизотик осойишталикни таъминлаш мақсадида, ит, мушуклар идентификация қилиниши таклиф этилмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича Жаҳон банкидан 33 млн доллар маблағ ажратилган. 2024-2025 йилларда 25 та туманда, 2027 йил 1 январгача барча ҳудудда чорва ҳайвонлари тўлиқ идентификация қилинади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube