rost_24uz | Неотсортированное

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Подписаться на канал

Rost24 | Расмий канал

Талабалар учун контракт тўловини тўлаш муддати белгиланди

Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар 2024 йил 15 сентябргача ёки Ўзбекистон таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини
тўлаши кераклиги эслатиб ўтилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун 2024 йил 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача белгиланди.

Тўлов миқдорининг камида 50 фоизини 2025 йил 1 январгача, 75 фоизини 2025 йил 1 мартгача ва 100 фоизини 2025 йил 1 майгача ёки ОТМ ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача тўлаш лозим.

Маълумот учун, 2024/2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари ўтган йилги билан солиштирилганда 15 фоизга оширилган. Тўлов-контракт миқдорлари 4 йилдан буён оширилмай келинаётган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Иллат излаганга иллатдир дунё,
Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё.
Ким нени изласа, топгай бегумон,
Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё.

✍️Садриддин Салим Бухорий


🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Сурхондарёда 9400 туп дарахт нобуд бўлиши мумкин

Тармоқларда Денов тумани Чим маҳалласидан бошланиб, Олтинсой тумани Шакарқамиш маҳалласигача бўлган йўлдаги барча дарахтларга қизил рангда махсус белгилар чизиб чиқилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Батафсил — rost24.uz/uz/news/1892

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон тарихида уч карра Паралимпия ўйинлари ғолиби ҳам пайдо бўлди

Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F35 классида ядро улоқтиришда Ҳусниддин Норбеков олтин медални қўлга киритди.

У 16.82 метр натижа қайд этиб, учинчи бор Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.

Ҳозирча ҳисобимизда 17 та медаль бор: 8 та олтин; 5 та кумуш; 4 та бронза.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Озодбек Назарбековни Қозоғистон ва Қирғизистон мукофотлади

Ўзбекистон маданият вазири, халқ артисти Озодбек Назарбеков Қозоғистон Республикасининг иккинчи даражали «Достық» («Дўстлик») ордени билан тақдирланди. Мукофотни Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев номидан ушбу мамлакатнинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов топширди.

Шунингдек, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров томонидан имзоланган фармонга биноан, Озодбек Назарбековга «Кыргыз Республикасынын эл артисти» («Қирғизистон халқ артисти») фахрий унвони берилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Сизни тушунадиган, айбламайдиган ва қўллаб –қувватлайдиган инсонлар бўлса, уларга ҳиссиётларингизни ифодалашдан тортинманг.

✍️Жалолиддин Румий

🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Марказий Осиёликларга Россия фуқаролигини вақтинча бермаслик таклиф қилинмоқда

Россия Давлат Думасининг «Справедливая Россия» фракцияси раҳбари Сергей Миронов Марказий Осиёдан келган мигрантларга Россия фуқаролигини беришга вақтинчалик мораторий жорий этишни таклиф қилди.

Мироновнинг эслатишича, фракция 2022 йилда ҳам шунга ўхшаш ташаббус билан чиқиш қилган. Ҳозир, кучайган миграция муаммолари қонунчиларнинг эътибор марказида бўлиб турган бир пайтда, бу масалани яна кўриб чиқиш лозим, деб ҳисоблайди у.

Мироновнинг фикрича, давлат «ишчиларни оммавий паспортлаштириш»га қарши чиқиши ва миллий хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига Россия фуқаролигини беришни вақтинча тўхтатиши керак. "Ҳеч бўлмаганда 2026 йилгача. Шу вақт ичида қонунчиликни тартибга солиш, миграция хизматини ислоҳ қилиш, уни порахўрлардан тозалаш, шунингдек, аввал берилган паспортларнинг қонунийлигини текшириш мумкин", — деди Миронов.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Олдин қоидани бузишга мажбур қилинади, кейин жаримага тортилади

Тошкентдаги «Ҳайвонот боғи» олдидаги қайрилишда жорий этилган "жарима ёзиш" тизими ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ишлаш услубини яққол намоён этган.

Ҳайдовчилар томонидан олинган тасвирлардан ҳам кўриш мумкинки, қайрилиш бор, қайрилишда узлуксиз чизиқ ҳам бор. Ушбу рухсат этилган қайрилишдан бурилган ҳар бир ҳайдовчи қоидани бузган ҳисобланади. Аниқроғи, бузишга мажбур бўлади.

Мазкур ҳолатда йўл-патруль инспекторлари қўли-қўлига тегмай, тинимсиз хайдовчиларнинг барчасига жарима ёзишмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Одамларнинг 2 фоизи – ўйлайди, 3 фоизи – ўйлаяпман деб ўйлайди, қолган 95 фоиз учун эса ўйлагандан ўлган афзал.

✍️Бернард Шоу

🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг конференцияси Тошкентда ўтказилади

ШҲТ МAТТнинг X халқаро илмий-амалий конференцияси ҳамда МДҲнинг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича 2-конференцияси 4-5 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказилади.

Маълумотларга кўра, конференцияда БМТ, МДҲ AТМ, Интерпол, ЕОГ, ОҲИЧК ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашади.

Шунингдек, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати томонидан МДҲ AТМнинг мувофиқлаштирувида Ҳамдўстлик мамлакатлари ваколатли органларининг “Шарқ-Aксилтеррор – 2024” қўшма аксилтеррор машғулотлари ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов вафот этди

2 сентябрь куни Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди.

1940 йил Туркманистоннинг Чоржўй шаҳрида туғилган Бобомурод Ҳамдамов ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг ривожланишида салмоқли ҳисса қўшиб, кўплаб ўлмас асарлар яратган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Аҳоли хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди — ФВВ

Сурхондарё вилоятида содир бўлган ҳодиса бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Вазирликнинг муносабат билдиришича, кеча соат 15:17 да Сурхондарё вилояти, Бойсун туманидаги 604-сон қудуғда бурғулаш вақтида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

"Фуқароларнинг тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Вазият тўлиқ назорат остида.

Ҳодиса жойига тегишли ташкилотларнинг вакиллари етиб бориб, мутахассислар томонидан барча зарурий ишлар олиб борилмоқда",
— дейилади ФВВ хабарида.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Одамни синдириш учун кўп нарса керак эмас: қилаётган иши ҳеч кимга керак эмаслигига уни ишонтира олсангиз, шунинг ўзи кифоя.

✍️Фёдор ДОСТОЕВСКИЙ

🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси этиб тайинланди

Б.Ибрагимов 2019-2022 йилларда Бирлашган Араб Амирликларида элчи, ТИВ департаменти директори, Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Бир қўзғалур, бир кўпирар, бир қайнар,
Бир интилур, бир ҳовлиқар, бир ўйнар,
Йўқлиқни-да, очликни-да йўқ этар,
Ўз юртини ҳар нарсага тўқ этар…
Бутун кучни халқ ичидан олайлик,
Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!

✍️ Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон


🇺🇿 Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Тошкентдаги метро бекатларида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Тошкентдаги метро бекатларида металл детекторлар ўрнатилиши бошланди. Бу ҳақда метрополитен маъмурияти хабар берди.

"Барчага маълумки, Тошкент метрополитенидан фойдаланувчи йўловчилар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса, ўз ўрнида метрополитен ходимларидан қўшимча масъулият ва жавобгарликни талаб этади.

Шу боисдан ҳам, бекатлардаги хавфсизлик чораларини таъминлаш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида барча метро бекатларида махсус металл детектор қурилмаларини ўрнатиш ишлари бошланмоқда.

Шу ўринда йўловчилардан ўзлари ва ўзгаларининг хавфсизлигига бефарқ бўлмасликларини ҳамда хавфсиз хизмат кўрсатилишида яқиндан ёрдам беришларини сўраймиз", дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

"Барчаси қонуний бўлган"— Вазирлик ёрдам пулидан сотиб олинган қимматбаҳо машина юзасидан изоҳ берди

Аввалроқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қимматбаҳо машина сотиб олгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Ушбу хабар юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Дилшодбек Назиров расмий муносабат билдирди.

“Буларнинг барчаси қонуний бўлган, тендер савдоларига чиқарилган. ФАО берган лойиҳанинг техник шартларида 60 минг доллар эвазига автомобил сотиб олиш ҳам бор. Лойиҳа 5 йилга мўлжалланган ва бу вақт ичида транспортдан фойдаланиш учун айнан шу сумма кўрсатилган"

Айтиб ўтиш жоизки, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ушбу ёрдам пулини “Ўзбекистоннинг қурғоқчиликка учраган экотизимларида яйловлар ва ўрмонларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида ажратган, дея фикр билдирган Дилшодбек Назиров.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Газ ишлаб чиқаришнинг қисқариши ва газ импортининг ошиши натижасида солиқ тушумлари камайди

Ўзбекистон газ импорти учун 1000 куб метр газга 160 доллар тўламоқда, деб маълум қилди Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев. 2024 йилнинг биринчи ярмида UzGasTrade компаниясига 1 триллион сўм миқдорида ҚҚС қайтарилган.

Мирзаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон биринчи ярим йилликда 5,2 миллиард куб метр газ импорт қилган. Шунинг натижасида 1,3 триллион сўмлик акциз солиғи ундирилмаган, чунки табиий газ импорти 0 фоизлик ставкага эга.

Шунингдек, олти ой давомида 13,7 миллиард куб метр газ ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 миллиард куб метрга камдир. Натижада акциз солиқлари тушуми 104 миллиард сўмга қисқарган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Шундай инсонлар борки, улар билан суҳбат қилиб ривожланасан!
Яна шундайлар борки,  улар билан жим туриб ўсасан!

✍️ Нажиб Маҳфуз


🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

❗️Бир неча марта сайлов бюллетенини берганлик учун жавобгарлик белгиланди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, сайлов комиссиясининг ёки референдум ўтказувчи комиссиянинг аъзоси томонидан фуқарога бир неча марта ёки бошқа шахслар номидан овоз бериш учун сайлов (овоз бериш) бюллетенини берганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Шунингдек, сиёсий партияларга сайловда иштирок этиш учун ажратилган давлат маблағлари бўйича Марказий сайлов комиссиясига оралиқ ёки якуний ҳисоботни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик ёхуд ҳисоботда била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимча киритилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда

Президентга таништирилган тақдимотда давлат тиббий суғуртаси тизимини шу йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида жорий этиш таклиф этилмоқда.

Бунинг учун 2024 йил якунига қадар «Электрон поликлиника» ва «Электрон шифохона» ахборот тизимлари жорий қилинади.

Бу тизимнинг аҳамияти шундаки, тиббиётда натижага асосланган молиялаштириш усуллари татбиқ қилинади. Суғурта доирасида тиббий хизматларни кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади, аҳолидан қўшимча тўлов ундирилмайди.

Давлат тиббий суғуртаси тизимини бошқа ҳудудларда 2026 йил якунига қадар жорий этиш режалаштирилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Нишон туманида солиқ ходимларининг мактаб ўқувчиларига ноўрин мурожаати қораланди

Тармоқларда Нишон тумани солиқ инспекция ходимларининг мактаб ўқувчиларидан ота-оналарига солиқларни вақтида тўлашни эслатишни сўраб, хабарнома тарқатгани акс этган видео тарқалди.

“Сизларга илтимосимиз бор: ота-оналарингиздан яшаб турган уй-жойларингизнинг мол-мулк ва ер солиқларини вақтида тўлашларини сўранг. Бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида белгиланган фуқаролик мажбуриятидир”,
— дейди ходим.

Солиқ қўмитаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, бу хатти-ҳаракатларни ноўрин деб ҳисоблади ва кескин қоралади.

“Камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланди”,

– дейди қўмита матбуот котиби Дилдора Ҳошимова.

Шунингдек, Болалар омбудсмани бу ҳолатни бола ҳуқуқларига зид деб баҳолаб, тегишли чора кўрилишини талаб қилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этилди

Мазкур унвонни таъсис этиш бўйича ЎРҚ-952-сон қонуни қабул қилинган.

Фахрий унвон бизнеснинг янги, юқори даромадли йўналишларини йўлга қўйган, соҳага инновацияларни кенг жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш орқали мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек, ўз фаолияти давомида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириб, ижтимоий лойиҳалардаги фаоллиги билан бошқаларга намуна бўлаётган, бизнес юритишда катта тажрибага эга, илғор ва ташаббускор тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва таъсисчиларига берилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон ва Қозоғистон космосга ўзаро сунъий йўлдошлар гуруҳини учириш ниятида

Бу ҳақда Остона шаҳрида вазир Шерзод Шерматовнинг Қозоғистон рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Ж.Мадиев билан учрашувида сўз борган.

Қайд этилишича, учрашув давомида икки мамлакат иштирокида космосга ўзаро сунъий йўлдошлар гуруҳини учириш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш масаласини ўрганиш ва таҳлилий маълумотларни жорий йил якунига қадар таҳлил қилиб, таклифларни белгилаб олиш муҳокама қилинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Президент Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасадини олиб келиш бўйича топшириқ берди

Кеча Нижний Новгород вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган 8 кишининг 7 нафари Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган эди.

Шунингдек, 3 киши турли тан жароҳатлари билан Нижегород вилоятининг тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасадини Ватанга қайтариш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълум қилди.

Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси томонидан назоратга олинган, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Киши таълим олишдан тўхтадими, демак, у қариб қолибди. У хоҳ йигирма ёшда бўлсин, хоҳ саксон ёшда бўлсин, фарқи йўқ.

✍️Генри Форд

🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ислом Каримовнинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақида фильм

Бугун, 2 сентябрь Ўзбекистон республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов вафот этган кун.

Мазкур фильм Rost24.uz томонидан тайёрланган Ислом Каримов ҳақидаги сўровнома билан якунланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Президент Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган спортчилар билан суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев Паралимпия ўйинларида ғалаба қозониб, терма жамоа ҳисобига олтин медални қўшиб қўйган енгил атлетикачилар Элбек Султонов, Ёрқинбек Одилов ва таэквондочи Асадбек Тоштемиров билан телефон орқали суҳбатлашди.

Давлат раҳбари ўз номидан ва ўзбекистонликлар номидан спортчиларни самимий қутлаб, бу зафарлар энг азиз, энг улуғ байрам – Мустақиллик кунига муносиб совға бўлганини таъкидлади. Паралимпиячилар муросасиз беллашувларда кўрсатаётган юксак маҳорат ва метин ирода бутун халқ, айниқса ёшларни руҳлантираётгани қайд этилди.
Президент йигитларнинг мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдириб, кеча совриндор бўлган спортчиларга ҳам табрик сўзларини йўллади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Сўровнома
Мактаб формаси учун қанча маблағ етади?

Янги ўқув йили олдидан ота-оналар фарзандининг мактаб кийими ва ўқув қуроллари учун қанча маблағ сарфлашяпти?

Rost24.uz бу борада аҳоли фикри билан қизиқди.

Жавоблар: rost24.uz/uz/news/1891

Ютубда: youtu.be/k238tYEgL70?si=e2oInnBPk4dtL6c3

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Мустақиллигимиз шодиёналарини ўтказиш жараёнида илк бор дронлар шоуси ҳам ўтказилди

Дронлар ёрдамида самода Ўзбекистон давлат байроғи, давлат ҳудуди ва Ҳумо тасвири шакллантирилди.


ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал