Ўзбекистон тарихида илк бор Президент турган ҳудуддан ҳарбий самолётлар учиб ўтди
Ўзбекистон давлат байроғининг рангларини акс эттирган ҳарбий самолётлар мустақиллигимизнинг 33 йиллиги нишонлаётган байрам тадбирининг устидан кўргазмали тарзда учиб ўтди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Шавкат Мирзиёев Паралимпия ўйинларида терма жамоамизнинг илк олтин медалларини қўлга киритган енгил атлетикачиларимиз Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,22 метр натижа қайд этиб, салкам 30 йил олдинги паралимпия рекордини янгилади. Қудратиллохон Маъруфхўжаев ядро улоқтириш баҳсида ғолиб бўлди.
Давлатимиз раҳбари уларни табриклаб, мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдирди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Энг зўр қобилиятлар бекорчилик сабаб сўнади.
✍️ Мишель де Монтень
🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Мудофаа вазири Париж-2024 ғолибларининг унвонини муддатидан олдин оширди
- Лейтенант Диёра Келдиёрова муддатидан олдин навбатдаги “катта лейтенант” ҳарбий унвони ҳамда “Тўмарис” кўкрак нишони билан;
— Кичик сержант Улуғбек Рашитов бошланғич офицерлик “лейтенант” ҳарбий унвони билан;
— Кичик сержант Светлана Осипова бошланғич офицерлик “лейтенант” ҳарбий унвони ва “Тўмарис” кўкрак нишони билан;
— Оддий аскар Ситора Турдибекова “Тўмарис” кўкрак нишони билан;
— Мураббийлар Тўлқин Қиличев, Элшод Расулов ва Акмал Хасанов Мудофаа вазирининг “Малакали устоз” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Маълумот учун, совриндорлар Мудофаа вазирлигининг спортчилари мақомига эришган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Президент давлат мукофотларини топширди
✅«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан:
➖Абдурахманов Шухратбек Кушақбаевич - Андижон вилояти ҳокими
➖Мирзаев Зойир Тоирович - Тошкент вилояти ҳокими
➖Турдимов Эркинжон Оқбутаевич - Самарқанд вилояти ҳокими.
✅«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
➖Абдухакимов Азиз Абдукахарович - Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири
➖Қосимов Улуғбек Бердиқобилович - Сурхондарё вилояти ҳокими
➖Оринбаев Аманбай Тлеубаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси
➖Рахимов Жўрабек Рахимович - Хоразм вилояти ҳокими
➖Ходжаев Жамшид Абдухакимович - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари.
✅I даражали “Шон-шараф” ордени билан:
➖Бобожонов Пўлат Раззақович - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;
✅“Дўстлик” ордени билан:
➖Куранбаев Кахрамон Кучкарович - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси
➖Исламов Бахтияр Джахангирович - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси
➖Кудбиев Шерзод Давлятович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси
➖Мирзамаҳмудов Жўрабек Турсунпулатович - Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири
➖Шарипов Конгратбай Авезимбетович - Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири
➖Мавлонов Акмалхужа Юсупович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси.
✅“Шуҳрат” медали билан:
➖Ходжаев Асаджан Азатбекович - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори
#Рост_ҳикматлар
✅️Ишларни ривожлантириш учун режалар тузишнинг ўзи камлик қилади. Уларни вақт келганда ўзгартиришни ҳам билиш керак.
✍️ Айзек Азимов
🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
Жарима тушумларини тўлиқлигича Давлат бюджетига йўналтириш керак – Улуғбек Иноятов
Халқ демократик партияси раиси Улуғбек Иноятов оммавий ахборот воситаларига интервью берди.
У интервьюсида бу галги сайловолди дастурида стратегик аҳамиятга эга компаниялар устидан давлат назоратини сақлаб қолиш, уларни хусусийлаштиришни қонун даражасида таъқиқлаш масаласини киритмоқчилигини маълум қилди.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1888
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
2024/2025-ўқув йили учун супер-контракт миқдорлари тасдиқланди
2024/2025-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, тўплаган баллари тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдори тасдиқланди.
Табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10%лик чегирма берилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Қўрқиб яшамоқнинг ўзи ҳам ўлим!
✍️Шукрулло
🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси хабарига кўра, пенсия тўловларини банк пластик картасида олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга эса тўловлар 4 сентябрь кунидан бошлаб Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, жорий йил сентябрь ойи пенсиялари миқдори 15 фоизга оширилган ҳолда тўланиши таъминланади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
❗️"Толибон" ҳукумати АҚШ элчисининг қароридан норози
Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистондан олиб ўтилган қирувчи самолёт ва ҳарбий вертолётлар бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда "Ariana news" нашри хабар берди.
Нашрга кўра, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник 2021 йилда афғон учувчилари томонидан олиб келинган 46 та қирувчи самолёт ва харбий вертолётлар Ўзбекистонда қолишини маълум қилган.
Бунга жавобан Афғонистон Мудофаа вазирлиги ўз твиттер саҳифасида Қўшма Штатлар афғонларнинг мол-мулкини мусодара қилиш ёки совға қилишга ҳаққи йўқ, Ўзбекистон ҳукумати эса қўшничилик манфаатларини кўзлаб, бу мавзудаги ҳар қандай битимлардан воз кечишини кутиб қоламиз, дея ёзиб қолдирган.
Айтиб ўтиш жоизки, АҚШ элчиси Хеник бу техникалар ҳеч қачон афғонларга тегишли бўлмаган, АҚШга тегишли бўлган, Афғон армияси ундан фойдаланди, лекин биз ҳар доим эгаси эдик, дея таъкидламоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистонга Исроилнинг янги элчиси тайинланди
Элчихона матбуот хизматининг хабарига кўра, Гидеон Лустиг Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган.
«Халқаро муносабатларда катта тажрибага эга Гидеон Лустиг мамлакатлар ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга тайёр» – дейилади хабарда.
Гидеон Лустиг Ўзбекистон билан бир қаторда Тожикистонда ҳам дипломатик миссиясини бажаради.
Маълумот учун, 2020 йилдан буён Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси бўлган Зеавит Бен-Ҳиллел 2024 йилнинг июлида ўз фаолиятини якунлаган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Актам Ҳаитов Солиқ қўмитаси фаолиятини танқид қилди
Либерал-демократик партия етакчиси Актам Ҳаитов Солиқ қўмитаси томонидан тадбиркорлик фаолиятига ортиқча тўсиқ яратувчи таклифни рақамлаштириш баҳонасида муҳокамаларсиз жорий қилинганликда айблади.
"Энди ҳеч нарса бўлмагандек "Е-актив" дастуридан осонгина воз кечилди. Унгача қанча тадбиркорлар қийналди. Нега қўмита ташаббусни чуқур ўйламасдан илгари сурди. Қўмита нотўғрилигини тан олиб, хулоса чиқариши керак", — деди партия етакчиси Kun.uz'га берган интервьюсида.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Сўровнома
Мустақилликдан кейин нималар ўзгарди?
Мустақиллик кимга нима берди?
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганига 33 йил тўлди. Rost24.uz бугун жамоатчиликнинг мустақилликдан кейинги ўзгаришлар ҳақидаги фикрларини ўрганди.
- Сизнингча, мустақилликдан кейин Ўзбекистонда сезиларли даражада нималар ўзгарди?
Жамоатчилик жавоблари: rost24.uz/uz/news/1887
Ютубда: youtu.be/g8vFU4BrXoI
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Афғонистон ва Ўзбекистон беллашди
Термиз шаҳридаги «Алпомиш» ўйингоҳида Ўзбекистон ҳамда Афғонистон давлатларининг футбол клублари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Сурхондарё вилоятининг «Қизириқ» ва Афғонистоннинг «Истиқлол» футбол клублари ўртасидаги беллашув 2:0 ҳисобида сурхондарёликлар ғалабаси билан якунланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Элбек Султонов Паралимпиаданинг олтин медалини қўлга киритди
Паралимпиада ўйинларининг ядро улоқтириш бўйича Ф12 классида ўзбекистонлик Элбек Султонов 16.45 метр қайд этиб, Паралимпиаданинг олтин медалини қўлга киритди.
Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар сони 7 тага етди: 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
БИЗ ЭЪТИБОР ҚИЛИШНИ ИСТАМАЁТГАН ЎТМИШДАГИ ФАКТ ВА ХАТОЛАР
Париж-2024 Олимпиадасида медаллар шодаси билан қайтган спортчиларимиз муносиб кутиб олиниб, қўша-қўша совғалар берилиши жамоатчиликда етарлича эътирозларни келтириб чиқарди.
Муштлашганга миллионлаб пул, уй ва машиналар берилади-ю, илм бўйича ғолибларга битта ноутбук берилиши адолатсизлик, дея жар солганлар ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда.
Энди шу жойда фактлар билан мулоҳаза юритамиз: 👇👇
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1890
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Президент фармони билан 522 нафар шахс афв этилди
Афв этилган шахсларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 60 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.
Афв этилганларнинг 19 нафарини чет эл фуқаролари, 56 нафарини аёл, 25 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 233 нафарини ёшлар (шулардан, 1 нафари вояга етмаган) ҳамда 27 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Қашқадарёда танлов совринларини ҳакамлар ўзаро тақсимлаб олдими?
21 август куни Журналистлар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими, Бадиий академия ҳамда Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими билан биргаликда "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий кўрик-танловининг Қашқадарё вилояти бўйича ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилган.
Қашқадарё вилоятидан келаётган эътирозларга кўра, жорий йилги танловда танловнинг бир нечта Низом ва талаблари бузилгани айтилмоқда.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1889
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Тошкент ҳалқа йўлининг Мирзо Улуғбек туманидан ўтган қисми кенгайтирилди
Пойтахтимиздаги энг узун ва кенг кўча — Тошкент халқа йўлининг Мирзо Улуғбек туманидан ўтган бир қисми тор бўлиб қолган эди.
Мазкур йўлнинг кунига 45-50 мингта автомашина қатновига мўлжалланган шу қисми ҳам кенгайтирилиб, замонавий услубда қайта қурилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Курск вилоятидаги ўзбекистонлик талабалар онлайн ўқиши мумкин
РИА Новости нашрининг хабар беришича, Ўзбекистон Россияга Курск вилоятидаги ўзбекистонлик талабаларнинг таълимини онлайн форматга ўтказишни таклиф қилган.
Бу масалани Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги раҳбари Қўнғратбай Шарипов ва Россия президентининг маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой Самарқандда бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилгани айтилмоқда.
Шунингдек, учрашувда томонлар ўқитувчи ва талабалар алмашинуви бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятларини ҳам кўриб чиққан.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга подполковник унвонлари муддатидан олдин берилди
Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев «Париж-2024» Олимпия ўйинларида иштирок этган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, капитан Баҳодир Жалолов ва капитан Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин подполковник ҳарбий унвонларини топширди.
Шунингдек, боксчилар «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Павел Дуров суд залида озод қилинди
Франция суди томонидан Павел Дуровга бир қанча айблов эълон қилинди.
Аммо унга Францияни тарк этмаслик шарти билан 5 млн евро гаров пули қўйиши ва ҳафтасига икки марта полицияга келиб туриш мажбурияти юкланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев 79 ёшида вафот этди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт-транзит тизимини тезлаштирмоқчи
Кеча Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилган.
Бу ҳақида “Туркманистон давлат хабарлари” ахборот агентлиги хабар берди.
Агентлик тарқатган хабарга кўра, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва ёқилғи-энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Шунингдек, икки мамлакат транспорт-транзит салоҳиятини тўлиқ ишга солиш муҳимлигига ҳам алоҳида урғу берилгани айтилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади
Президент Қарори билан Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилмоқда.
Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
▪️Жамғарма соф активларининг бозор қийматини ошириш;
▪️Жамғарма акцияларини етакчи хорижий фонд биржасида жойлаштириш;
▪️Жамғарма активларига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда уларни хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун етакчи халқаро институционал инвесторларни жалб қилиш;
▪️Жамғарма инвестиция активларида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш, халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ўтиш, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) стандартларини жорий этишда иштирок этиш.
Жамғарманинг 2030 йилгача инвестиция активлари соф фойдасининг камида 50 фоизи йил якунларига кўра дивидендлар тўлашга йўналтирилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Агар ёқтирмаслик, нафрат деган нарсаларни электр манбаига айлантириш мумкин бўлганида эди, бу билан бутун дунёни ёритса бўларди.
✍️Никола Тесла
🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️«Нукус халқаро аэропорти»нинг танлов савдоларида қонунбузарлик аниқланди
Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан «Нукус халқаро аэропорти» МЧЖ томонидан ўтказилган танлов савдолари қонунийлигини текшириш мақсадида ўрганишлар олиб борилган.
Натижада, ушбу МЧЖ Давлат харидлари портали орқали амалга оширган 120 миллион сўмлик танлов савдоларида «Давлат харидлари» ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя қилмаганлиги аниқланган.
Қўмитанинг махсус комиссияси «Рақобат тўғрисида»ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли Низоми талабларини бузганлиги сабабли «Нукус халқаро аэропорти»га нисбатан қонуний тартибда иш қўзғатиб, тегишли таъсир чораларини кўрган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
#Рост_ҳикматлар
✅️Қайси бир миллатнинг она тили ўз ҳожатини ўтаёлмай, бошқа ёт тиллар олдида мағлубиятга учраб тиз букар экан, ундай миллатлар ёлғизгина Ватанларидан эмас, балки бутун борлиғи билан тарих юзидан йўқолишга мажбур бўладилар.
✍️ Алихонтўра Соғуний
🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️ Ўзбекистон маймунчечак инфекциясини аниқловчи тест тизимларини Россиядан олади
Россия Ўзбекистонга маймунчечакни аниқлаш учун тест тизимларини юборади, деб хабар берди Sputnik.
Нашрнинг Роспотребнадзор маълумотларига таяниб ёзишича, Евросиё минтақасида маймунчечак тарқалиш хавфи кам.
Аввалроқ, Санэпидқўмита юртимизда 1980 йилгача туғилган катталар чин чечакка қарши тўлиқ эмлангани, шу сабабли, ушбу қатламда жамоавий иммунитет мавжудлигини маълум қилганди. Қўмитага кўра, чин чечакка қарши эмлашдан кейин ҳосил бўлган иммунитет маймунчечакка қарши ҳам ишлайди ва касалликнинг кенг тарқалиш хавфини пасайтиради.
Шунингдек, «Uzbekistan Airports» республикамиздаги барча халқаро аэропортларда маймунчечак касаллигининг олдини олишга қаратилган санитария-тарғибот ишлари кучайтирилаётгани ҳақида хабар берганди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube