rost_24uz | Неотсортированное

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Подписаться на канал

Rost24 | Расмий канал

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга ташриф буюриб, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Толибон ҳукумати Ўзбекистонда элчи тайинлади

"Tolo news"нинг хабар беришича, Толибон ҳукумати Абдулғофар Тиравийни Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинлабди.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигининг департамент директори Зокир Жалолийнинг айтишича, Тиравий тез орада Тошкентда ўз вазифасини бошлайди.

"Ўтган уч йил ичида Толибон ҳукумати ўзининг барқарор ва кучли бошқарув усулини исботлади. Энди изоляциядан чиқиб, ўзимизни дунёга шарафли ва обрўли давлат сифатида кўрсатиш ва олға интилиш учун шу тарзда давом этишимиз керак”, – дейди ушбу воқеликка муносабат билдирган афғонистонлик сиёсатшунос Муҳаммад Аслам Данишмал.

Маълумот ўрнида, 2024 йил август ойи ўрталарида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов "Толибон" ҳукумати вакиллари билан учрашувда Тошкент-Қобул дипломатик фаолиятини бошлаш бўйича ижобий қарор қабул қилганини маълум қилган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонга олиб келинган Афғонистон авиацияси тақдири ҳал бўлди

Вашингтон ва Тошкент 2021 йилда Афғонистон ҳарбийлари томонидан Ўзбекистонга олиб келинган авиация техникасини Ўзбекистонда қолдиришга келишиб олди, деб хабар берди Sputnik.

Нашрга кўра, АҚШ элчиси Жонатан Хеник:

“Бу техникалар ҳеч қачон афғонларга тегишли бўлмаган, у ҳар доим Американики бўлган. Улар [Афғонистон армияси] ундан фойдаланган, аммо биз ҳар доим унинг эгаси бўлганмиз”,

– дея изоҳ берган.

“2021 йилда афғон учувчилари Ўзбекистон ва Тожикистонга жами ишлатишга яроқли ҳаво техникасининг тахминан 25 фоизини олиб келишган эди.

Қобул 2022 йилда Тошкент ва Душанбедан ушбу авиацияни қайтаришни талаб қилган.

Ўзбекистон бунга рад жавобини бериб, техника АҚШга тегишли эканини айтган”, — дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Олий суднинг раиси «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Президентнинг «Мустақилликнинг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Олий суднинг раиси Исламов Бахтияр Джахангирович «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Маълумот учун: «Дўстлик» ордени билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида эришган катта ютуқлари, Ўзбекистон халқининг бошқа мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорлигини ривожлантирганликлари учун мукофотланади.

«Дўстлик» ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз карраси миқдорида (10 млн 200 минг сўм) бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

ДХХ кубогининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди
 
Футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари якунланди.
 
Республика босқичида қуйидаги жамоалар ғолиб бўлди:

Ўғил болалар ўртасида мини-футбол:
1-ўрин. “Янги авлод” /Қашқадарё
2-ўрин. “Дамбоғ” /Наманган
3-ўрин. “Жўрабод” /Бухоро
 
Қиз болалар ўртасида мини-футбол:
1-ўрин. “Қарши” /Қашқадарё
2-ўрин. “Чиноз” /Тошкент вилояти
3-ўрин. “Арнасой-W” /Жиззах
 
Ўғил болалар ўртасида футбол:
1-ўрин. "Арабхона" /Қашқадарё
2-ўрин. "Оқ овул" /Тошкент вилояти
3-ўрин. “Полосон” /Андижон
 
Ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Энергетика вазири «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Президентнинг "Мустақилликнинг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан, Энергетика вазири — Мирзамаҳмудов Жўрабек Турсунпулатович «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Маълумот учун: «Дўстлик» ордени билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида эришган катта ютуқлари, Ўзбекистон халқининг бошқа мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорлигини ривожлантирганликлари учун мукофотланади.

«Дўстлик» ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз карраси миқдорида (10 млн 200 минг сўм) бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Мирзиёев учта вилоят ҳокимини фидокорона хизматлари учун мукофотлади

Президент Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Унга кўра, «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан:

Абдурахманов Шухратбек Кушақбаевич - Андижон вилояти ҳокими;

Мирзаев Зойир Тоирович - Тошкент вилояти ҳокими;

Турдимов Эркинжон Оқбутаевич - Самарқанд вилояти ҳокими мукофотланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрдан бошланади

Академик лицейларда эса янги ўқув йили 4 сентябрь кунидан бошланади — ЎзА.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Президент Олимпиада совриндорлари ва мураббийларни мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Париж шаҳрида бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Батафсил — rost24.uz/uz/news/1886

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Мустақиллик байрамида 4 кун дам олиш белгиланди

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади:

▪️ 31 август — олти кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни;
▪️ 2 сентябрь — кўчирилган дам олиш куни;
▪️ 3 сентябрь — барча учун қўшимча дам олиш куни.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь — Ўзбекистон мустақиллиги куни 2024 йилда якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2 сентябрь, душанба кунига кўчирилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Худбин одамни-ю худбинликни кечирмаслик керак. Инсон қусурларининг жамиси шунда.

Шукур Холмирзаев

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
 
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Балиқчи тумани ҳокимлиги заҳирасида бўлган 3,75 гектар ер майдонининг 1,75 гектарини “E-auksion” орқали арзон нархда олиб бериш, қолган 2 гектарини эса 2019 йилдаги сана билан туман ҳокимининг қарорини тайёрлаб, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтларида туман Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси ва тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ ходими ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, улар ушбу масалани туман ҳокимининг ўринбосари орқали ҳал этишлари аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва мазкур мансабдор шахс 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, туман ҳокими ўринбосари ва Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассисига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон Афғонистонда мадраса қуради

Ўзбекистон Мозори Шарифда қиймати 6 млн долларга баҳоланган мадраса қуради. Бу ҳақда Афғоншунос ва сиёсатшунос Суҳроб Бўронов ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 2024-йил 16-июл куни Афғонистон олий таълим вазири вазифасини бажарувчи Шайх ул Ҳадис Мавлавий Нида Муҳаммад Надем Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Ёдгорхўжа Шодманов билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги илмий алоқаларни яхшилашга доир масалаларни муҳокама қилган.

Ваъзир учрашув давомида, Балх вилоятида Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан қурилаётган мадраса учун миннатдорлик билдириб, ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

«Ташаббусли бюджет»га овоз бериш бошланди

«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, овоз бериш жараёнлари 31 август соат 23:59 га қадар давом этади. Фуқаролар ўзларига қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:

• «Очиқ бюджет» порталининг веб-саҳифаси;
• порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);
• Telegram’даги расмий бот ёрдамида овоз бериши мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 21 августдаги қарори билан бешта партияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловида иштирок этиш учун ижозат берилди.

Сайлов кодексининг 31-моддасига мувофиқ, сайлов бюллетенига сиёсий партияларнинг номи ва рамзи имзо варақаларини МСКга топшириш кетма-кетлиги асосида киритилади

МСКга кўра, имзо варақаларини биринчи ЎзЛиДеП, сўнг “Миллий тикланиш” партияси топширган. Шундай қилиб, сайлов бюллетенида партиялар кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:

1⃣ Ўзбекистон Либерал демократик партияси

2⃣ "Миллий тикланиш" демократик партияси

3⃣ Ўзбекистон Экологик партияси

4⃣ Ўзбекистон Халқ демократик партияси

5⃣ Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Мирзиёев қўшни Қозоғистон расмийларини ҳам орден билан мукофотлади

Президентнинг "Қозоғистон Республикасининг давлат ва жамоат арбобларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотланди:
 
▫️Карин Ерлан Тинимбайули - Қозоғистон Республикасининг Давлат маслаҳатчиси;

▫️Желдибай Руслан Султанули - Қозоғистон Республикаси Президентининг ички сиёсат ва коммуникация масалалари бўйича ёрдамчиси;

▫️Жумангарин Серик Макашевич - Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;

▫️Балаева Аида Галимовна - Қозоғистон Республикаси маданият ва ахборот вазири;

▫️Атамкулов Бейбут Бакирович - Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси;

▫️Хашимжанов Икрам Акрамович - Қозоғистон Республикаси Ўзбеклар этномаданий бирлашмалари уюшмаси раиси.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Россияда амалдорларга телеграм ёзишмаларини ўчириш топшириғи берилди

Россияда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига, президент маъмуриятига, Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали шахсларига ва айрим йирик тадбиркорларга ҳам телеграмдаги расмий ёзишмаларни ўчириш топшириғи берилган.

Хабарга кўра, айрим амалдорлар бундай кўрсатма олмаганлигини айтишган. Бироқ, улар ҳафта бошида юқоридан кўрсатма кутаётганини маълум ҳам қилишган.

Маълумот ўрнида, телеграм асосчиси Павел Дуров 2 кун олдин Париж аэропортида телеграм билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларда айбланиб ҳибсга олинган. Шунингдек, у телеграм иловаси фирибгарлик, гиёҳванд моддалар савдоси, кибербуллинг, уюшган жиноятчилик ва терроризмни тарғиб қилиш каби жиноятларга асос бўлишини сабаб қилган, дея хабар берди "France 24" нашри.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Ҳамма ўзини бахтли кўрсатишга тиришади. Бунинг уддасидан чиқиш эса бойларга осонроқ бўлади.

✍️ Жамолиддин Фарфур

🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ички ишлар вазири I даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланди

Президентнинг «Мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига асосан Ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақович I даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланди.

Маълумот учун: «Шон-шараф» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ватанни ҳимоя қилишда кўрсатган фидойилик ва мардлик учун, Ўзбекистонда мудофаа қудратини ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ишидаги катта хизматлари учун мукофотланади.

I даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида (13 млн 600 минг сўм) бир марталик пул мукофоти олади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Шўро давридан бошлаб жамиятни ҳадик билан яшашга ўргатиб қўйдик. Бу ҳадик ҳали кўнгилдан чиқиб кетгани йўқ. Ижтимоий-сиёсий пассивликни оқлайдиган ўзбек халқининг мақоллари кўп: «Оч қорним – тинч қулоғим», «Яримта нон – роҳати жон». Буларни фазилат санашади. Аслида бу фазилат эмас, қусур.

✍️ Мурод Муҳаммад Дўст

🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди

Президент томонидан имзоланган Фармонга кўра, ушбу орден билан тақдирланганлар орасида:

Абдухакимов Азиз Абдукахарович - Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Исақулов Дадажон Айнақулович - «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси;

Оринбаев Аманбай Тлеубаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси;

Рахимов Жўрабек Рахимович - Хоразм вилояти ҳокими

Ходжаев Жамшид  Абдухакимович - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ҳам бор.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️Қайси мамлакат одамлари илмдан, ахлоқдан, адабиётдан, фалсафадан кўра кўпроқ сиёсат ҳақида гапирсалар, билингки, у мамлакатда ҳеч бир соҳа тартибга солинмагандир.

✍️Фридрих ШИЛЛЕР


🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар иттифоқчилик даражасига кўтарилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади.

Иттифоқчилик — халқаро дипломатияда давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг энг юқори поғонаси ҳисобланади.

Бунга қадар Ўзбекистон Россия, Қозоғистон ва Тожикистон билан шундай юксак муносабатлар ўрнатган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

7 ойда пойтахтнинг ўзида коррупцияга оид 185 та тергов ўтказилган

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг дастлабки 7 ойи давомида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 217 нафар мансабдор шахс ва фуқаролар томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар юзасидан 185 та жиноят иши тергов қилинган. Бу жиноятлар асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, олий ва халқ таълими, соғлиқни сақлаш, молия, солиқ, энергетика, банк, ҳокимлик, кадастр хизмати ва экология идораларида фаолият юритувчи масъул ходимлар томонидан содир этилган.

Шаҳар прокуратураси бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 81 та тезкор тадбир ўтказган. Ушбу тадбирлар натижасида барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилган ва 93 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ишга қабул қилинди

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Диёра Келдиёровани мазкур агентликка ишга қабул қилингани ҳақидаги гувоҳномани топширди.

Бу ҳақда Шаҳноза Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилди.

"Бугун биз Диёра Келдиёровани Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинлаш орқали Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очдик. Бу қарор қоғоздаги гап эмас, балки жамиятимиздаги чуқур ижобий ўзгаришлар рамзидир. Диёранинг ОЛИМПИАДАДАГИ ҒАЛАБАСИ илғор ўзгаришлар учун катализатор бўлиб, бутун дунёга Ўзбекистоннинг тенг имкониятлар ва ҳадсиз салоҳиятлар мамлакати эканини намойиш этади. Диёра дзюдо бўйича Марказий Осиё минтақасидаги илк Олимпия чемпиони сифатида ўз номини тарих саҳифасига ёзиб улгурди ва энди у бутун бир авлодни ортидан эргаштира олади.

Диёра замонавий ўзбек аёлининг серқирралиги – меҳрибон қиз, содиқ рафиқа, ҳурматга муносиб келин, шу билан бирга, мамлакатимизни жаҳон аренасида муваффақиятли намоён этаётган Олимпиада чемпиони тимсоли. Унинг махсус вакил сифатидаги янги вазифаси Ўзбекистондаги барча АЁЛЛАР учун анъанавий оилавий қадриятларни сақлаган ҳолда исталган соҳада чўққига чиқиши мумкинлигига ўзига хос чорлов бўла олди. Ишончим комилки, Диёранинг фаолияти нафақат мамлакатимизда гендер тенглигига эришишни тезлаштиради, балки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги илғор давлат сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди ҳамда бутун дунё аёлларини руҳлантиради",

дея ёзган Шаҳноза Мирзиёева.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Тошкентда совуқ сув ўчирилади

Тошкентнинг қатор туманларида 5 сентябрдан 3 октябрга қадар режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади.

Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

👉 Сув тўхтатиладиган манзиллар рўйхати

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Озарбайжон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Бугун Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Республикамиз аҳолисининг аксарияти маймун чечакка қарши жамоавий иммунитетга эга — Санэпидқўмита

Санэпидқўмитанинг маълум қилишича, юртимизда 1980 йилгача туғилган катталар чин чечакка қарши тўлиқ эмланган. Шу сабабли, ушбу қатламда жамоавий иммунитет мавжуд, боиси чин чечакка қарши эмлашдан кейин ҳосил бўлган иммунитет маймун чечагига қарши ҳам ишлайди ва касалликнинг кенг тарқалиш хавфини пасайтиради.

“Маймун чечаги” касаллиги республикамиз ҳудудига кириб келиши эҳтимоли жуда кам",
— демоқда қўмита. Унга кўра, “маймун чечаги” касаллиги қайд қилинаётган Европа мамлакатларида беморлар ва мулоқотда бўлганларга нисбатан алоҳидалаш чоралари олиб борилмоқда ва бу тўлиқ самара бермоқда.

ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге дунёнинг қатор мамлакатларида маймун чечаги вируси тарқалиши билан боғлиқ вазият ҳақида гапириб, ваҳимага тушишга ҳожат йўқлигини таъкидлаган.
“ ... чунки биз mpox вирусига қарши қандай курашишни биламиз”,

— деган у.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Ёлғизлик ҳалокатга олиб келади. Зеро, инсон ўзига керакли нарсаларни фақат жамият ёрдамида қўлга киритиши мумкин.

✍️
Абу Али ибн Сино

🌟Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан бир йилда 707 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган

Сенатнинг маълум қилишича:

▫️ Жорий йилнинг 6 ойида республикада содир этилган умумий йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,6 фоизга, ўлим билан боғлиқ ҳодисалар сони 1,1 фоизга, тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар эса 9,2 фоизга камайган.

▫️2024 йилнинг биринчи ярмида мамлакат бўйича қонуний равишда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар томонидан 10 миллион 200 мингдан ортиқ қоидабузарлик содир этилган.

▫️2023 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар рухсатномасиз яна рулга ўтириб, 707 та йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада 212 нафар шахс ҳалок бўлган, 546 нафар шахс эса турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал